33997
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 12-июнь, жума
Ҳижрий: 1447 йил 26-зулҳижжа
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:39
Бомдод: 02:57
Қуёш: 04:49
Ишроқ: 05:04*
Зуҳо: 08:24*
Пешин: 12:23
Аср: 17:38
Шом: 20:01
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:05
Таҳажжуд: 00:25*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
@AZAN_UZZ
#МАРВАРИД 346
#Муаллиф
#Дилором_Қосимова. .
🍃🍃🍃
—Аҳволи яхшими момо? -Баҳрия ҳавотир билан Назира момодан сўради.
—Ўлмади. Тирик. Аммо энди анча муддат чала жон бўлиб яшайди. Аста-секин тузалади.
—Қанчада? Нечи кун ёки ҳафтада? -Баҳрия ютинди.
—Кун-ҳафта эмас. Ой балки йилда. Ўлмаганига шукур қил. Бева бўлиб қолардинг сал қолса. Аллоҳ асрабди.
Баҳрия ҳаливери тузалмаслигини эшитиб кайфияти тушиб кетди. Аммо шукурни ҳам унутмади. Ҳар қалай, бошида эри бор деган гап, бева аёл деган гапдан яхшида.
🍃🍃🍃
—Келажакда вазият тақаззо қилиб, Сабоҳат опамни ўғилларига ёрдам берсам. Қарши бўлмайсизми? -қонуний никоҳга ариза ташлаб чиқишар экан сўради Марварид.
—Албатта йўқ. Сенга қўшимча ўзим ҳам ёрдамлашаман керак бўлса. -Дурбек ҳеч бир сохталиксиз, иккиланишсиз жавоб берди.
—Раҳмат сизга. -Марваридни кўнгли бироз ёришгандек бўлдику. Неча кунки тинчлик бермаётган бир нарсани ўйлаб яна кайфияти тушиб кетди.
Негадир шу нарса ёдига тушса, ҳаво етишмагандек юраги сиқадиган бўлиб қолибди.
#МАРВАРИД 347
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
🍃🍃🍃
—Кейинги навбат сизники, тайёрланиб туринг. -ҳамшира қизни гапидан кейин Марварид Шаҳлони қўлини маҳкам сиқди.
—Ўйланма ҳаммаси яхши бўлади. -Шаҳло ҳам Марваридни қўлини сиқиб, далда берган бўлди.
—Агар натижалар салбий чиқса, Дурбек ака билан тўйни тўхтатаман. Ўзи асли шу аризагача келай дегандим шу ерга. Йўлим ҳеч очилмади.
—Ёмон нарсаларни ўйлама. Ҳаммаси яхши бўлади.
Марварид тўйга рози бўлгач, миясига бир ўй ўрнаб қолганди. У ўтмишини хотирлар экан. Ногирон туғилган фарзанди. Кейин эса неча йил қайта ҳомиладор бўлмаган даврлари ёпишиб олгандек. Миясига ўрнаб қолди.
Ёлғиз қолди дегунча шуни ўйи эди ҳаёлида.
Охири Шаҳлога ёрилди. Шаҳло шифокор кўригини маслаҳат берди.
Мана бугун вақт топиб, юрак ютиб келди шу кўрикка.
Навбати келгунча, анализ жавоблари чиққунча игна устида ўтириб, юргандек безовта бўлаверди.
Эшматдан шу фарзанд бўлмагани сабаб неча бор калтак еганларини эслади.
Агар натижалар салбий чиқса, Дурбекдан воз кечишни ўйлаб келди.
Уни бир фарзанди бўлгани билан, онаси билан экан. Барибир қоноти остида ҳам фарзанди бўлиши керак. Вақтлар келадики, қоноти остидан чиқиб, шу бола елкадош тиргак бўлади.
Агар Марварид қайта фарзандли бўла олмайдиган бўлса. Дурбекка ҳеч қачон турмушга чиқмайди.
У шунга қарор қилганди.
/channel/AZAN_UZZ
#САВОЛ?
Таҳоратим бор йўқлигида шубҳам бўлса, бу ҳолатда қандай йўл тутаман?
©ЎМИ Фатво ҳайъати
♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
Assalomu alaykum! 🌺🌺🌺🌺🌺
Allohni sizga bergani bilan hayot ziynatlanadi! 🌺🌺🌺
TABASSUM bilan muammolar yengilashadi! 🌺🌺🌺
Istigfor bilan ehtiyojlar qondriladi! 🌺🌺🌺🌺🌺
Duo bilan mushkullar oson bo'ladi! 🌺🌺🌺🌺🌺
Yana bir tongni, yangi umid yangi imkoniyat bergan Robbimga hamdlar bo'lsin 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Kuninguz xayrli va barokatli, eng muhimi dunyo oxirati uchun ham foydali o'tsin 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🤲🤲🤲🤲🤲
@AZAN_UZZ
✨✨ХАЙРЛИ ТУН✨✨
✨🌹Хаётда кўп хатолар қилиб-қадрли инсонларимизни йўқотамиз...
Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу-ўз яқинларимиздан қочамиз...
✨🌹Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу-ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз...
Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу-аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз...
Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг!
✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИM
Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг
👇🏻👇🏻
@AZAN_UZZ
КЎРНАМАК
Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Булар доимо одамлар орасида янграйдиган гап.
Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак, нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим...
Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофдаги нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.
Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.
Инсонни икки нарса ҳор қилар экан:
МИННАТ – қилган яхшилигини юзига солиш.
ТАЪМА – одамлардан нимадир кутиш.
Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.
Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.
Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап менга қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.
Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан, - дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай. Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.
Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.
Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, одамларни ўзига эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.
Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
#ТИНГЛАНГ 👆👆
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
#МАРВАРИД. 344
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
Кўз олдида Сабоҳат билан яшаган йиллари гавдаланар. Доим уни ҳимоя қилганлари, насиҳатлари такрор-такрор миясида айланарди.
—Дурбек ака келибди. -Шаҳло сукут сақлаб ўтирган қизга гапирди.
—Чиқишни хоҳламайман. -Марварид ўтирган ҳолатида оёқларини қучиб олди.
—Марварид. -Шаҳло уни олдига ўтириб, елкаси ва сочларидан силади. У ҳомиладор бўлгани сабаб, бироз вазм ола бошлаганди. —Биламан, Сабоҳат опани ўрни катта эди ҳаётингда. Уларни сенга кўп ёрдами теккан. Асли ҳозир эришганларингми ҳаммасига шу опа сабабчи десам ҳам бўлади. Агар улар сени қочириб юбормаганда, сен ҳали ҳам ўша чўпонни калтакларини тотиб яшаб юрган бўлардинг. -Марварид жим тинфлар, кўз ёшлари қуйилиб келарди. —Улар учун ҳеч нарса қилмайсанми?
—Нима қилишим мумкун? -йиғидан шишиб қизарган кўзлари билан боқди Шаҳлога.
—Ўсишда тўхтамаслигинг керак. Нимаикига эришсанг, уларни хотирасига бағишласанг. Уларни рухи шод бўларди.
🍃🍃🍃
—Кўп йиғладингми? -Шаҳло билан сухбатдан кейин, муздек сувда чайилиш, ва бироз пардоз қилгандек бўлиб чиққанди Дурбекни олдига.
Ҳеч қачон хато қилмаган одам,
ҳеч қачон янги нарсаларни синаб кўрмаган.
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
#ТИНГЛАНГ👆👆
Расуллулоҳнинг бировга нисбатан айтган оғир сўзлари
🕌 Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов
👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ
Амалингиз кӯп ажрли бӯлишини истайсизми? Унда қалбингизни покиза тутинг, (нифоқ, ҳасад, кибр, риёкорлик, манманлик, бағритошлик, дунёга муҳаббат ва шу каби) қалб иллатларидан тозаланг.
Суфён ибн Динор раҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қилади:
"Абу Башир номли тобеий халифа Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дўстларидан эди. Мен у кишига:
- Ўтганларимиз қилиб ўтган амаллардан сўзлаб берсангиз, - дедим.
- Уларнинг қилган ишлари кўп эмас эди, лекин кўп ажр олар эдилар, - деди.
- Нима сабабдан? - дедим.
- Қалблари тозалиги туфайли, - деб жавоб берди".
Ҳаннод ибн Сарий, Зуҳд китоби.
© Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@AZAN_UZZ
🍃Ассалому алайкум, азизларим, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!
🍃Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин!
🍃Бошлаган кунингиз ҳайрларга бой, файз-у барокатларга тўла бўлсин!
@AZAN_UZZ
✨🌙✨🌙✨✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади...
ҚАЛБ СОКИНЛИГИ
У дўстига деди:
– Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада?
Дўсти жавоб берди:
– Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим.
Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим.
Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим.
Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти.
Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл!
Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир.
У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади.
✨🌙✨
Фирдавс Жаннатини Умид Килгувчи фазилатли азизларим ХАЙРЛИ ТУН!!!
@AZAN_UZZ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.
(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра).
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
✨•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✨
Яқинларга ҳам улашинг.
Каналимиз линки:
👇👇👇
@AZAN_UZZ
☝️БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:
✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!
✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!
✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.
✔️ Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!
✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!
✔️ Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!
✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.
✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!
✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!
✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!
✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!
✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!
✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!
✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!
✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.
✔️ Сабрли бўлинг!
✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.
✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!
✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!
✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.
✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!
✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!
✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!
✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!
✔️ Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!
✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.
✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!
БУ ТАВСИЯЛАРНИ БАХТЛИ БЎЛИШИНИ ХОХЛАГАНЛАРИЗГА ЮБОРИНГ!!!😊
✔️ АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!📲
👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ
꧁꧂🕌꧁꧂
@AZAN_UZZ
✅ 5-ВАҚТ НАМОЗНИ ТЕЗ ТОПИШ 👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/76273
АВВАБИН НАМОЗИ ҲАММА НАФЛ НАМОЗ ШУ ЕРДА
👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/75579
ХОЖАТ НАМОЗ
👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/76804
Каналига уланиш ⤵️
👇👇👇АЪЗО БЎЛИНГ
@AZAN_UZZ 👍
Nima uchun taqdir insonning peshonasiga yoziladi...?!
Bilasizmi...?!
Chunki, Robbim har sajdaga egilganingizda amallaringizga qarab uni yangilaydi.
Robbisini unutmagan qalblar aslo mahzun bo'lmaydilar...!
@AZAN_UZZ
ибрат
Агар кимдур сизга дардини тўкса, уни яхшилаб тингланг. Чунки у хаммани ичидан сизни танлаган.
Унга бепарво бўлманг.
꧁꧂🕌꧁꧂
@AZAN_UZZ
✅ 5-ВАҚТ НАМОЗНИ ТЕЗ ТОПИШ 👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/76273
АВВАБИН НАМОЗИ ҲАММА НАФЛ НАМОЗ ШУ ЕРДА
👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/75579
ХОЖАТ НАМОЗ
👇👇👇👇
/channel/AZAN_UZZ/76804
Каналига уланиш ⤵️
👇👇👇АЪЗО БЎЛИНГ
@AZAN_UZZ
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 11-июнь, пайшанба
Ҳижрий: 1447 йил 25-зулҳижжа
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:39
Бомдод: 02:57
Қуёш: 04:49
Ишроқ: 05:04*
Зуҳо: 08:24*
Пешин: 12:22
Аср: 17:37
Шом: 20:00
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:04
Таҳажжуд: 00:24*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
@AZAN_UZZ
#ТИНГЛАНГ 👆👆
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
#МАРВАРИД 345
#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.
—Кўп йиғладингми?
—Бу кўз ёши деганлари ҳам жуда баракали нарса эканда. Шунча йиллар давомида жуда кўп бора йиғладим. Ҳеч тугамади. -Марварид ўйчанг жилмайди. Бу жилмайиш ортида яна келган йиғини яширганди.
—Кўз ёши қилгандан фойда йўқ. Ўша кундош опанг қайтиб келмайди тинмай йиғлаганинг билан. Эшитишимча бу ерга келишингга шу аёл ёрдам берган экан-а?
—Ҳа. -Марваридни кўз олдидан яна эски хотиралар бир жонланиб ўтиб кетди.
—Уларни шунча ҳаракати увол кетмаганини исботлаш учун яна ҳам юксалишинг керак. Эри билан қолса яхшилик чиқмаслигини била туриб сенга шундай ёрдам берган экан. Бу жасорати натижаси тўхтаб қолмаслиги керак. -деди Дурбек.
—Шаҳло билан кўп масалада фикрларингиз бир хил. Бир пайтлар у ҳам шунга яқин гап айтганди.
—Қулоқ солишинг керакда шу сабаб.
Марварид жавоб бермади. Чуқур нафас олди.
Дурбек ҳақ. Келажакда Сабоҳатни фарзандларига ёрдам бериш учун ҳам, Марварид кучли бўлиши, ва юксалиши керак.
🍃🍃🍃
—Ойии, ойиии. -Баҳрия тушлик тайёрлар экан. Ўғли шошиб кирди.
—Нима бўлди? Намунча ҳовлиқасан? -жавранди Баҳрия.
—Дадам отдан йиқилибди. Оёғи узангига илиниб қолган экан. От судраб кетибди. -деди бола ҳансираб нафас оларкан.
Реаксия қолдиринг.
🌹🌹давоми бор🌹🌹
T.me/AZAN_UZZ
Одамларни лаънатлaманг
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅Читать полностью…
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/AZAN_UZZ
ҲАРАМ ҲУДУДИДА НАМОЗ ЎҚИШ БИЛАН МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА БОРИБ НАМОЗ ЎҚИШНИНГ САВОБИ ТЕНГМИ?
#Ҳаж_умра #намоз
❓2127-САВОЛ: Ҳарам ҳудудида жойлашган меҳмонхонада намоз ўқиган инсонга Масжидул ҳаромда ўқилган намознинг савобига тенг бўлган савоб бериладими ёки масжиддаги намознинг савоби кўпроқ бўладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аксар уламолар юз минг ракатнинг савоби берилиши фақат масжидул ҳаромга тегишли эмас, балки ҳарам ҳудудининг барча жойига тегишли, деганлар. шунинг учун инсон ҳарам ҳудудининг қаерида бўлса ҳам намоз ўқиса, у юз минг ракатнинг савобини қўлга киритади. Шунга қарамай Масжидул ҳаромга бориб, катта жамоат билан ўқилган намознинг савоби кўпроқ бўлади. Чунки масжидга боришнинг ўзига алоҳида савоб, жамоат билан ўқилгани учун алоҳида савоб, қолаверса, Аллоҳ таоло ер юзида энг муқаддас қилиб қўйган Каъбаи муаззама яқинида катта жамоат ичида ўқилгани учун алоҳида савоб, Каъбага кўзи тушиб тургани учун алоҳида савоб олади.
Фуқаҳолар тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни қаерда ўқиса афзал бўлади деган масалада аввало Мақоми Иброҳимнинг орқасида, сўнгра Каъбанинг ичида, сўнгра Ҳижри Исмоилда, ундан кейин Мийзоб (каъба тарнови)нинг остида, сўнгра Ҳижрга яқин бўлган энг яқин жойларда, сўнгра Ҳижрнинг қолган қисмида, сўнгра Каъбага яқин бўлган жойларда, сўнгра Масжидул Ҳаромнинг қолган қисмида, сўнгра эса Ҳарам ҳудудида ўқиш афзалдир деганлар. Шундан ҳам билиш мумкинки, Масжидул ҳаромдаги намоз Ҳарам ҳудудида ўқилган намоздан афзал бўлар экан.
Шунинг учун зиёратга борган киши хасталик, ҳаддан зиёд тиқилинч ва бошқа узрлар бўлмаган тақдирда қимматли вақтларини ғанимат билиб намозларни масжидул ҳаромда ўқишга имкон қадар ҳаракат қилмоғи керак. Беморлик, кексалик каби узри бор инсонлар масжидул ҳаромга кела олмасалар, ўзларига қулай жойда ўқишлари мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @AZAN_UZZ
Bunday azonni kutishmagandi
👁 150 👍 21
📥 26.09.2022
👤 SafoMediaUz
🕒 04:27
АЗОН ДУОСИ✅
Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Azonni eshitganinglarda muazzin nima desa, o'shani aytinglar», dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Azonning hammasini eshitib bo'lganidan keyin Rasulullohga salovot aytib, ortidan mana bu duoni o'qiydi: Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Kim azonni eshitgan paytida👇👇
اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
«Allohumma robba hazihid da'vatit tammah vassolatil qoimah, ati Muhammadanil vasiylata val faziylah vab'as'hu maqomam mahmudanillaziy va'adtah», deb aytsa, Qiyomat kuni unga shafoat bo'ladi”, dedilar.✨
(Ma'nosi:👇👇
Ey bu komil duoning va qoim bo'lgan namozning egasi - Allohim, Muhammadga vasila va fazilat ber, u zotni va'da qilganing maqtovli maqomda tiriltir), deb so'ngra xohlaganicha dunyoviy va uxroviy duolarni qilaveradi.) Abu Dovud rivoyatlari.
**
Албатта Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Азизларим,бугун эрта тонгда барчамиз, қўл очиб аллохга дуо қилайлик юртимизда, дунёйимизда тинчлик,хотиржамлик бўлсин, илохим кўшни давлатларда бўлаятган уриш тезроқ тугасин тинчлик бўлсин..🤲🤲🤲
@AZAN_UZZ
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 10-июнь, чоршанба
Ҳижрий: 1447 йил 24-зулҳижжа
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 02:40
Бомдод: 02:58
Қуёш: 04:49
Ишроқ: 05:04*
Зуҳо: 08:24*
Пешин: 12:22
Аср: 17:37
Шом: 20:00
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:03
Таҳажжуд: 00:25*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
@AZAN_UZZ
#МАРВАРИД. 342
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
🍃🍃🍃
Баъзан Аллоҳ бир бандасини шу қадар суядики, уни бошқаларнинг бепарволиги, қадрсизлиги ичида қолдирмайди. Инсонлар унинг қадрига етмай, меҳрини ерга уриб, қалбини синдира бошлаган пайтда, Аллоҳ уни аста-секин ўша муҳитдан олиб кетади.
Чунки суйилган банда хор бўлиш учун эмас, асралиш учун танланган бўлади. Баъзида бу ажралиш оғриқли туюлади, лекин аслида у нажотдир — Аллоҳ уни инсонларнинг эътиборсизлигидан олиб, Ўз раҳмати ва ҳимоясига олади. Жаннати билан сийлайди.
Бас дейди, етар дейди. Шунча азобларинг, аламларинг, изтиробларинг.
Уларга керак бўлмасанг, менга кераксан бандам дейди.
Фариштадек ҳаммага яхшилик қилишга уринган. Ҳар қандай дард-аламни оғирлик билан қабул қилган. Барчасига сабр қилиб яшаган инсонлар эрта вафот этса. Уларга жуда куйиб ачинманг.
Уларга Аллоҳни севгиси юқори бўлади.
Инсон қадрини билмас инсонлардан қизғонади, уни авайлаш учун ўз даргоҳига олиб кетади.
Ҳаётда нима кўрди деманг. Ҳаётда кун кўрмагани учун, Аллоҳ уни ўз ҳузурига қайтариб олади.
Сабоҳатни ҳам Аллоҳ тортиб олди.
Суюкли, сабрли бандасини ортиқ қийналиб яшашини хоҳламади.
Қадрига етмаганларга, усизликни совға қилди.
➖➖➖
#МАРВАРИД. 343
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
Пушаймонлик нима?
Пушаймонлик бу — бирон бир хато қилиб, кейин афсусланиш.
Пушаймон инсон уни тўғирлашга ҳаракат қилиши мумкин.
Аммо пушаймонликни, кечиккани бор.
Кечиккан пушаймонлик бу — қалбинг, минг марта пора-пора бўлса ҳам, ўша қилган хатойингни тўғирлашни сира имкони йўқлигида.
Ҳаётимда дўстлар кўп деманг, яқинлар кўп деман. Юздадан ўнтаси ҳақиқий бўлиши мумкин.
Балки ундан кам.
Эшматни ҳаётида Сабоҳатни ўрни катта эди. Унга бўлган ҳурмати бўлак эди.
Аммо шунга қарамай, уни устига хотин олди. Буни кўнгли синади демади.
Уни кучли, сабрли деб ҳисоблади.
Ҳаммасига кўнади, сабри етади деди.
Дарт уни ичидан кемириб адо қилганда. У вафот этганда англади унга нисбатан анча адолациз бўлганини. Аммо энди бундан нима наф?
Вақт орқага қайтадими?
Сабоҳат тирилиб қоладими?
Кеч. Афсус қилишга энди анча кеч эди.
🍃🍃🍃
—Бирон нима еб ол. -Марварид ҳеч нарсага қарамай қишлоққа борган. Сабоҳатни жанозасида қатнашганди.
Йиғлайвериб-йиғлайвериб ёшлари қурибди.
Унга қаттиқ травма бўлди Сабоҳатни ўлими. Қаттиқ тушкунликка тушиб қолди.
Давоми бор✅
@AZAN_UZZ
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘
Ассалому алайкум азиз саҳоватли биродар ака ука, опа сингилларимиз, 6-ёшли
Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож!
11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти.
Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
05.06.2026 ПУЛ ОЛДИ
👇👇✅➖
/channel/Shifoiy_uz/27094