Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!
Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!
Абдулқодир Полвонов
—Қуёндек титраб ҳам, жасоратингни кўрсатябсанми? Сени ялонғоч танангни кўрмоқчиман шундоқ ҳам. Эти жимирлаб, ортга икки қадам босди. Қўрқувини сездирмасликка уринса-да, буни уддасидан чиқолмаганди аллақачон. У титроққа енгилганди. ,,Ёлвораман Аллоҳим, мени қутқар” Ичи тўфон билан ҳайқирди, аммо ташқарига фақат томчи кўз ёши чиқди. ,,Файруза, мен ёнингдаман” дегандек сиқилди бармоқлари.
—Акс ҳолда, - деди эркак келтирилган стулга ўтиргач, бошини суянчиққа теказиб. —У ўлади! Бир ишораси билан, одами тўппончасини Маҳдияни бошига тиради.
,,—Сен уни ҳимоя қил, мен синглингни соғ-омон олиб келаман сенга” - деганди Нурмуҳаммад. —Номусимдан кўра сен азизсан Ферангиз, - дилидан ўтказди ва кийимини йечишга шайланди...
Кунларнинг бирида Миннесотадаги бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларга оддий, аммо чуқур маъноли топшириқ берди. Яъни, ўқувчилар синфдошларининг рўйхатини тузади. Ҳар бир исмнинг олдига унинг нимаси яхши, нимаси кўпроқ ёқади — шуларни ёзиб чиқишади.
Жума куни эди. Дарс тугагач, ўқитувчи барча рўйхатларни йиғиб олди.
Шанба ва якшанба кунлари у натижаларни саралади. Душанба куни келиб, ҳар бир болага алоҳида қоғоз берди — унда синфдошлари унинг қайси фазилатларини қайд этгани ёзилган эди.
Ўқувчилар ўқишга тушиб кетишди. Синфхонада гоҳида шивирлаган овоз эшитиларди:
— Ростми бу? Бу ҳақиқатдан мен ҳақимдами?Мени бунчалар яхши кўришларини билмас эканман...
Улар бу ҳақда очиқ гаплашишмади, аммо ўқитувчи биларди: мақсадга эришилган эди. Болалар ўзларига ишонишни бошлашган эди.
Орадан йиллар ўтди.
Шу болалардан бири Вьетнамда ҳалок бўлди. Унинг жасади туғилиб ўсган жойи — Миннесотага олиб келинди.
Дафн маросимига унинг дўстлари, синфдошлари, ўқитувчилари йиғилди.
Таъзия пайтида унинг отаси ўқитувчи аёлга яқинлашди:
— Мен сизга бир нарса кўрсатмоқчиман, — деди у.
Эркак шундай деб ҳамёнидан кичик, ғижимланган қоғоз олди. У қайта-қайта ўқилгани билиниб турарди.
— Буни ўғлимнинг буюмлари орасидан топдик. У бу қоғозни доим ёнида сақлаган. Танидингизми?
Ўқитувчи қоғозни олди. Бу ўша — синфдошлари марҳум ҳақида ёзган илиқ сўзлардан иборат рўйхат эди.
— Катта раҳмат сизга, — деди марҳумнинг онаси. — Ўғлим буни жуда қадрларди.
Шунда кутилмаган ҳолат рўй берди:
синфдошлар бирин-кетин ана шундай қоғозларни ёнларидан чиқара бошлашди. Кимдир ҳамёнидан, кимдир китоб орасидан, бошқаси эса оилавий альбомидан.
Бир бола шундай деди:
— Биз барча бу қоғозларни сақлаб қолдик. Ахир бундай нарсани ташлаб юбориш мумкинми?..
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
Аёл сукут этди.
– Менга бу дунёда жуфт қилган Тангри эртан дунёда ҳам Ўзи билиб жуфт учратади, – деди.
Эгамназар қассоб бир суюнди, бир тўлишди.
– Худойжон, ҳар кунимни ўтказиб турган Ўзингга шукр, – деб лаблар орасида пичирлади.
Нуриддин Зиё
@Hikoyalar
-Титраяпсан ! -Мухтор ётоқдан туриш баробарида гапирар экан Оқилани узун келинлик либосига қараб аста кулди...Оқила ҳали ҳамон холаси қандай ўз эрига уни қўш-қўллаб бериб қўйганини ақлига сиғдиролмай ортга эшик тарафга тисарилар экан Мухтор совуқ жилмайди..
-Сенга айтгандима барибир меники бўласан деб ! На Шахбозинг ва на бошқаси қўлимдан қутқаролди сени ? Қани кўрсат ўша қахрамонларингни менга..-Оқила оқ кўфтаси тугмаларини ечаётган Мухторга қараб еғлар экан югурганча эшикни очишга урунди..Аммо йўқ эшик орқадан қулфланган..Мухтор кулганча уни ётоққа босди..Йигит қизнинг очиқ бўйинларига тишини ботирар экан қўллари қизнинг кийимида эди..
-Тўхтангггг тўхтанггг мен ҳомиладорман ! -Мухтор жойида қотиб қолди...
Реал воқеаларга асосланган асар ! Ёши катталар учун 🔞Читать полностью…
Mafia olamidagi taniqli yigit,bu safar yetimxonada o'z "o'lja"sini olib ketishga keladi.
Ammo bu safargi "o'lja"si uni o'pgani uchun,yigitning to'pponchasi bilan uni otib,qochib ketadi.Ammo qiz bilmaydiki,...
U bola do'stini akasi ekanligini va otib qo'ygani uchun uni "jazo" kutayotganini....
Asar nomi:Mag'lub
M:Venera
Asarni o'qish uchun:
/channel/+WndOgZ0YGE1kNzQy
Avtohalokatdan keyin otasidan ham butun boyligidan ham ayrilgan soqov qiz
Uni majburlab o'pgan yigitga turmushga chiqishga to'g'ri keladi
Ammo u yigit....
Yiğla - dedi labimdan nomiga öpib — Istaganingcha, hohlasang bor ovozing bilan yiğla. Ammo foydasi yöq!
Özimni ortiq ushlab turolmadim, u aytganidek yiğlab yubordim.
Shu zahoti közlarimda uni labini his qildim.
Labi közimdan böynimga ötganida, közlarimni yana chirt yummoqchi edim. Ammo uni qölidagi tomiri(venasi) da kökarish izi meni hayratga soldi.
U narkoman?!
Asar nomi:Bezabon
Muallif:Venera
O'qimoqchi bo'lganlar uchun:
/channel/+8lPALkqmxE8xMmIy
➿TOXIC LOVE➿
—Dunyo ajoyiba? Ko'r ko'rni qorong'uda topadi deganlaridek, sen ham begunoh farishta emassan...
Yigit, asabiy qaltirab, qizning yuziga o'tkir tikildi....
—Men sendek ishlarni qilmaganman va avvalgi xotinim, farishtaning o'zi edi. Men esa, farishtaning eri edim...
U biroz jim turdi va qizning sochini asabiy siladi...
—Sen avvalgi xatolarim jazosisan, bundan ortig'i emas...
Qizning bu gapi, yigitni shunchalar asabiylashtirdiki, qizning sochidan sudrab, tepa qavatga olib kirdi.
—Bu qanday jur'at bo'ldiki, avvalgi *iflosliklaring, badali sifatida meni ko'ryapsan?
—Xotini o'lgandan keyin, *narkotikka o'rgangan yigit va yoshligida *zo'ravonlikka uchragan qiz....
➿TOXIC LOVE➿
—*Bokira emassan, uni ustiga bo'yningdagi chandiq, nima sababdan paydo bo'lganini aytmaysan... Yo *foxishamisan?
Qiz ham jim turmadi, u ham ko'nglida nima bo'lsa, to'kib sochdi...
—Sen ham, menga birinchisidek muomala qilishni bas qil... Xotining bo'lgan va balki, farzanding ham...
Xonada yigitning kulgusi yangradi...
—Menga sening *bokira yoki unday emasliging qiziq emas, menga faqatgina *qondiruvchi kerak holos... Hohlasang yasha, xohlamasang katta ko'cha...
Qiz titrab, avvalgi hayotini esladi va yana yig'lab yubordi...
—O'sha paytda, atigi 14 yosh edim tushunyapsanmi? Men o'sha payt nimani tushunardim, ahir go'dak edim... U menga har xil dorilar bergan va....
—Yoshligida zo'ravonlikka uchragan va kelasi hayotida, *narkomandga oshiq bo'lgan qiz qissasi...💔Читать полностью…
«Улар шунчаки сени кутишади…»
Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг.
Канал👉 @Hikoyalar
Коридор бўйлаб келаётган шарпа бирдан эшик олдида тўхтаб қолди. Улар келишмоқда! Улар шундоққина эшик қаршисида! Ташқарида шамол увиллар, ёмғир томчиларидан ер бағирлаб тўпланган кўлмакчалар биллур шиша тўшалган каби кумушдай ялтирарди.
Кўзларимиз олди қоронғулашди. Биз шундоққина қаршимизда кўринмас шарпанинг оёқ товушлари эшитиб турардик. Бизнинг юзимизга аёллар киядиган енгсиз кенг кийим этаги тегиб турарди, бироқ кийим ичидаги одам кўринмасди. Эркак қўлидаги фонус билан юзини пана қилди. –Уни қара!… – деди қўрқувдан ҳансираб аёлига. Тирик одамнинг нафас товушни сезяпман. Унинг лабларининг тафти шундоқ юзимга урилиб турибди!
Шундоққина тепамизда қандайдир кўринмас шарпа букчайган ҳолда кумушранг чироқчани ушлаб турарди. Уларнинг чуқур ва узун нафас олиши ва анчадан кейин узун-узун нафас чиқараётгани эшитилиб турарди. Шамол тўғридан ва оҳиста эса бошлади. Аланга ёлқини хиёл қийшайиб кетди. Шулъа кўланкаси хона деворларига урилар, пол узра ёйилиб қўрқинчли манзара ҳосил қиларди. Шам ёғдуси бирдан доғли ва хунук қиёфали башараларни ёритиб юборди. Қўрқинчли башаралар ухловчилар орасидан улар беркитган хурсандчиликни қидиришарди. Уй марказида “Сейф !”, “Сейф !”, “Сейф !”, — деган димоғдор товуш янгради. “ — Узоқ йиллардан бери, — деди шарпа хўрсиниқ аралаш товуш билан, — ниҳоят сизлар мени топдингиз. “ Улар шу ерда!…-деди аёл шивирлаб. Шарпаларнинг баъзилари мудрашмоқда, баъзилари боғда ўқишмоқда, баъзиларининг хунук қийқириқлари қулоққа чалинади. Баъзилари чордоқдан олма улоқтирмоқда. – Биз шу жойга хазина қолдириб кетгандик. Кўзларим олдида уларнинг қовоқлари эгилиб туша бошлади. “Хазина!” , “Хазина !” , “Хазина!” — деган этни жунжиктирувчи ёввойи товуш сўнгги бор хона деворларига урилди. Уйғонинглар! Уйғонинглар! — дея қичқира бошладим. “ Оҳ мана бу ерда экан биз кўмган хазина! – бояги шарпа яқинлаша бошлади. “Хазина сизларнинг юрагингизда!”…
Инглиз тилидан Дилмурод Усмонов таржимаси
мен на она мехри, на ота мехрини хис қилмадим.
Ёввойи бўлиб катта бўлдик, яни опам хам худди мендек катта бўлди.
Кунда онамни калтагини ейишу, қарғишларини эшитиш билан кунимиз ўтган. Кейинчалик онам, уйга бегона эркакларни олиб кирадиган бўлди. Ўн олти ёшимда, онам бир киши билан, уйга келиб ичишган. Кейин, бир дўстини чақирган у киши, мас холида онам бир эркак билан хонага кириб кетди. Уларни овозларидан ухлаб бўлмас эди, кечаси билан хар хил овозлар чиқаришарди. Ўша кеча, Жайрона уйда йўқ эди, дугонасини уйига кетган эди. Мен хонамни қулфлаб ётардим, эшигимни очиб, ошхонага кириб, сув ичиб хонамга киришим билан, ўша эркак ичкаридан эшикни қулфлади.
– Ҳа, шундай, – деди у. – Ёнингизда ўтиришга чидай олмабди. Сочи узун бўлгани учун ўғлингизни қиз бола деб ўйлабди ва бу чиройли қизнинг юзи чандиқ бўлиб қолади, бир умр азоб тортади-ку, дея даҳлизда йиғлаб чиқди.
Томоғимга каттакон мушт тиқилгандай бўлди.
– Омон бўлсин! – дея олдим холос.
Туркчадан Бобохон Муҳаммад Шариф таржимаси.
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 2023 йил 12-сон
@Hikoyalar kanalida ko'proq o'qing)
Назокат билан салом бериб, касалхона палатасига кирдик.Уч кишилик палатага шоша-пиша киргандик. Ғилдиракли аравачадаги ўғлим, рафиқам, дўстлигини кўрсатиб, дардимизни енгиллаштирган доктор оғайним ва мен. Ўз дардига ғарқ бўлган кичик бир гуруҳ.
Палатада биз билан бўладиган беморлар орасидан ёшроғи – қалин, узун соқоли юзини қоплаган, қорамағиз, кўринишидан дағал, 35 ёшлардаги бир барваста йигит экан. Саломимизга алик олиб-олмай ташқарига чиқди. Ҳар ҳолда кўпчиликни кўриб беҳаловат бўлди, шекилли, деб ўйладим.
Ўртадаги каравот ўғлимга ажратилган, эртага бўладиган операцияга шу хонада тайёрланиши керак эди. Кейин билсак, бошқа беморлар ҳам операцияни кутаётган экан.
Иккинчи бемор бўлса, кексароқ киши эди.
Яхши кўрган кишиси хаста бўлган одамлар бемордан кўра кўпроқ ташвишланади. Мен ҳам шундай эдим, кўзимга қўли синган ўғлимдан бошқаси кўринмас, қулоқларим фақат унга алоқадор нарсаларни эшитишни хоҳлар ва бу мавзудан ташқари бирон нарсанинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди.
Палатадаги беморларга “Шифо берсин!” дер эканман, ўғлимни тўшакка жойлаштира бошладим.
Ярим букланса диван ҳолига келадиган каравотни бемор баҳузур ётадиган шаклга келтиргунимизча бошқа беморлар ҳам чиқиб кетиб, ўғлим икковимиз қолдик.
Кекса бемор қишлоқдан келган экан, трактор ҳайдаётганида оёғини синдириб олибди. Ўзига ишонадиган одамдай кўринар, эртага бўладиган операцияни кутаётган экан.
Ўғлим қўлини қандай синдириб олганини сўради.
– Отдан йиқилди, – дедик.
Олдинига ҳайрон бўлди, бола шаҳарлик бўлса, у ерда от нима қилсин, нега от минади, дегандай қаради.
– Чавандозликка қизиқади, от минишни яхши кўради. Опаси билан бирга чавандозлик дарсига қатнашади.
Ўша куни ўғлим от устида жуда ёқимтой кўринарди. Бўз от устида ўтирар, от чопди дегунча узун сочлари силкинар, ўзи ҳам, томоша қилаётганлар ҳам завқланар эди…
Бизга ҳеч нарса демади, аммо авзойидан “Қичимаган жойни қашибсиз, йўқ ердан фалокат чиқарибсиз, – дея ўйлаганини англаш қийин эмасди. – Шаҳарда от миниш нимаси ўзи? Болага от минишнинг нима кераги бор? Далага борармиди, суруви орқасидан етиши керакмиди ёки трактор чиқолмайдиган жойга етиб олармиди?”
Ҳолбуки, сал олдинроқ ортопедия хонасида анча эътибор кўрган эдик. Докторлар “Қандай синди?” деб сўрагач, ўғлим:
– Отдан йиқилдим, – деб жавоб берган ва докторлар роса қизиқиб қолишганди.
– Ўҳ-ў, от минар экансан-да?! Қаерда минасан? – деб сўрашди ҳайрон бўлиб.
Ҳатто, “Тез ёрдам” машинасининг ҳайдовчиси ҳам чавандозликка қизиқар экан, докторлар ўғлимни муолажа қилаётганида чавандозлик маҳоратига оид саволлар бериб, ўғлим билан суҳбатлашганди.
Бироз олдин докторлар орасида юксак эътиборга сазовор бўлган ҳавасимиз кекса бемор назарида катта хатога айланди қолди. “Албатта, боланинг айби йўқ, ҳамма гап ота-онасида!”
– Юзингга нима қилди? – деб сўради.
Ўғлимнинг юзи ҳам яра, қизариб кетган эди.
– Йиқилаётганида оёғи узангига тиқилиб қолди, бироз вақт ерда судралди. Ўшандан, – дедим ва кейин қўшимча қилдим: – Яхшиямки ер чим эди.
“Биз қишлоқда дам олишга вақт тополмаймиз, булар чарчаш учун спорт билан шуғулланиб, бошларига бало орттиришади”, деб ўйлаганига амин эдим.
– Ўтади, ўтиб кетади, – деди менга тасалли бериш учун сал беписандлик билан.
Мен ўғлимнинг синган қўлидан ҳам, юзидаги чандиқлардан ҳам хавотирланаётгандим. Қирилган жойлар бироз вақт ўтиб битиб кетади, лекин боланинг юзида из қолса нима бўлади, деб ташвишланаётган эдим.
– Бу яралар юзида из қолдирмас, иншооллоҳ, – дедим. – Докторлар ҳам из қолмайди дейишяпти.
Яра терида из қолдирмасдан тузалиб кетиши учун доимий равишда керакли малҳам суриб туриш, мунтазам нам бўлиши кераклигини докторимиз қаттиқ тайинлаган эди. Яра қуриб тузалса, из қолиши мумкин экан. Шу боисдан доктор айтган малҳамни яра қуришига йўл қўймасдан сурункали равишда суришимиз даркор эди.
Юздаги қизарган яралар малҳамнинг нам ёғи таъсирида боланинг чеҳрасини афтода кўрсатарди. Қўли синганидан бехабарлар бола юзи туфайли касалхонага ётган бўлса керак, деб ўйлашарди.
– Из қолмайди, қолмайди, – деди қўшни. – Бу қиз болами?
Сочлари узун бўлгани учун қиз бўлса керак, дея тусмоллаган бўлса керак.
Машҳур олимга иккита савол беришибди:
— Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?
Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.
Гал иккинчи саволга келди
— Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?
Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.
Malibu yoki Gentra evaziga Xudoga qarshi urush ochgandan, Tiko minib itoatda yurgan afzal.
__________________
DUNYO!
Kishining ko'zini ko'r qilsa dunyo,
Harom ham haloldek ko'rinar g'oyo.
Ey do'stim bu maydon o'tkinchi bir joy,
O'lmaydigan jonzotdek yuribsan go'yo.
Tagingda turlicha qimmat ulovlar,
Olardursan Xudoga urushlar ochib,
Bu urush lashkari dard-u sinovlar,
Qayerlarga ketarsan boshingni olib?
Oddiy bir odamlar pastdur nazdingda,
Chunki sening mezoning ushbu lag'v dunyo,
Haqiqiy tarozi vaqti kelganda,
Tiling ham o'zini "Yo'q" deyar g'oyo.
Vujuding haromla o'sgandur balki,
Shuning uchun senda qo'rquv topilmas,
Haqiqiy ADOLAT* shunday bir kunki,
U kunda "mard"liging hech kimga o'tmas.
Ibrohimiy
*Qiyomat nazarda tutilgan
@talqinlash
РИЁКОР БЎЛМАНГ!
Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...
Салим АЙЮБИЙ
Эгамназар қассоб жуда чайир йигит эди. Не-не асов отларни минги қилмади. Алпкелбатлиги-да бор. Фақат кўнгли роса бўш. Не-не бойларнинг асов отларини ҳафта ўтмай минги қилиб берди. Қассоб деб лақаб олганга яраша, бироқ бир жонлиқ сўя олмади. Бир жонлиқнинг бўғзига тиғ тирай билмади.
Бир асовни минги қилиб гилам олди, бировини минги қилиб чопон олди. Ҳеч савдолаша билмади. Ўз ҳаққини катта сўрай билмади. Қирни тепасидаги уч хонали уйини бугун бу ёғини пардоз қилди, эртан у ёғини пардоз қилди. Рўзғорини алоҳида қилиб олди. Эгамназар қассоб қирдан ер чопди, экин экди.
Укаси бир куни келиб маслаҳат солди:
– Ака, энам қартайиб қолди. Уйланаймикин?
Эгамназар қассоб бир нима демади. Жим қолди. Укаси ортига қарай-қарай қирдан қишлоққа эниб кетди. Эгамназар хотинидан сўради:
– Укам уйланармиш, – деди.
Хотини гапнинг олдини тўсди:
– Бир тийини борки сотиб уйланадими? Эртан тўйи бўлса, сенинг пулинг кетади. Болангнинг ризқини укангнинг тўйига сочасанми?
Эгамназар укасининг кўзига кўринмай юрди. Эгамназар элнинг кўзига кўринмай юрди.
Бир кун укаси иккита кулча билан акасини йўқлаб келди.
– Ака, совчиликка бориб келинг, энам айтди. Энамнинг оёғи оғриб ётибди, – деди.
Эгамназарнинг хотини яна гапни кесди:
– Укангнинг совчиси бўлиб борасанда, тағин бўйнингга бир нима илиб қайтасан.
Тўй ўтди. Эгамназар қассоб тўйга бормади. Эл "Ака-ука терс бўлибди," деди.
Укаси янги келинни Эгамназар қассобникига олиб келди.
– Ака, дуо беринг, энам юборди. Ота ўрнида отасан, – деди.
Қассобнинг хотини гапни бузди:
– Акангни ота ўрнида кўрсанг, ҳадеб келаверма-да. Аканг ўзи кунини зўрға ўтказса, сенга нимасини беради?
Дастурхонга иккита кулча қўймади.
Эгамназар қассобнинг бир хўрлиги келди, бир ори синди. Укаси жимгина қайтиб кетди.
Эгамназар қассобни биров от минги қилганини айтмай қўйди. "Бир хотиннинг жиловини ололмаган отни минги қилармиди?" деди эл. Эгамназар қассобнинг ростакам куни зўрға ўтиб қолди. Хотиннинг жағи тинмади.
– Эркак бўлмай ўл, – деди, – нон тополмайсан, – деди. – Укангнинг нони мойли, бизга ушоқ илинмайди, – деди.
Эгамназар қассоб ер ёрилса, ерга киргиси келди. Навбатдаги жанжалларнинг бирида тилидан уч талоқ сўзи отилиб кетди. Хотини ўрнида тош қотиб қолди.
– Болалар сенга қолсин, – деди-да, уйни шундоқ уларга ташлаб, укасининг уйига энди.
Энасининг оёқларини қучиб йиғлади:
– Эна, келинингни жавобини бердим, энди уйингда яшасам майлими? – деди.
Укаси энасини оёғини ҳам даволади, акасининг юрагини ҳам даволади. Бир кун энасининг сўзи билан акасини уйлаб қўйди.
– Аканг энди хотини билан яшай олмайди, лекин болаларини зориқтирманглар, – деди эна тутила-тутила.
– Эгамназар қассобнинг энди ранги очилди, – деди кўрганлар.
Эгамназар қассоб яна асов минги қилишни касб қилди. Бир уйда укаси билан иноқ яшади. Ора-орада биринчи хотини жанжал қилиб келиб турди.
– Камимни тўлдир, – деди, – иккинчи хотинингдай мениям камимни тўлдизсанг бўлмасмиди?
Биров унга "Сенинг нолишларинг сира тинмади. Бунинг ҳеч нолиганини эшитмадим," демади. Болаларини ўйлаб, қўлига уч-тўрт чақа тутқазиб жўнатди. Эгамназар қассоб тағин олтита болалик бўлди. Энаси бешикнинг орқасида ёта-ёта катта қилди. Ҳали укасининг боласини бешигини аллалади, ҳали Эгамназар қассобнинг боласини опичлади.
Эгамназар қассобнинг биринчи хотини қирдаги уйда ёлғиз қолди. Болалари ҳам қассобнинг олдига эниб тушди. Эгамназар қассоб кучдан қолган биринчи хотинига қараб турарга бир аёл юборди. Иккинчи хотин эшитиб ранжиди.
– Ўзим қарайман, – деди.
Биринчи хотин кундоши чой тутса ҳадик қилди, ош тутса ҳадик қилди. Кундошнинг кўнглига бир ғайирлик келмади. Эгамназар қассобнинг биринчи хотини кундошига бир замон шивирлаб қолди:
– Сенинг тилинг борми? Эрни тергайсанми?
Аёл сукут қилди. Биринчи хотин кундош қандай қимматли ҳаётни бой берганини сезди, эрини қадрламаганини билди.
Иккинчи хотиндан бир кун Эгамназар қассоб сўради:
– Менга қара, Жанатда инсон биринчи бахти билан тириларкан. Сен ёлғиз қолишдан қўрқмайсанми? Рашк қилмайсанми?
УСТУН
Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.
– Кетяпман, дегин.
– Кетяпман, ота.
– Қаергалиги маълум бўлдими?
– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?
– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...
Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилиб чиқди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турдида:
– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... - дея отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди...
Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим...
Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди. Ўша пайт шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди гўё...
Мен урушга кетдим. Ўт-олов ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида ўша ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»
Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»
Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.
Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб кетди. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен уйимизни тамирладим. Устун атрофини тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор билан ўрадим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади... У устун оғир кунда отамни суяган эди... Мен отамга устун бўлолмаган кез шу устун отамга суянч бўлган эди...
@Hikoyalar kanalida ko'proq hikoyalar o'qishingiz mumkin)
Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...
Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.
© Дилфуза Комил
Дўстнинг қарори
Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.
Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.
Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.
Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...
Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.
Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.
Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.
Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.
Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов
Йил онаси. ёхуд узрга тўла 200 пакет.
Сеулдан Калифорнияга учаётган Кореялик аёл 4 ойлик чақалоғи билан йўловчиларга халақит қилмаслик учун ноодатий йўл тутди.У хар бир йўловчига шовқинга қарши қулоқ тиқинлари, ширинликлар билан бирга қуйдаги сўзлар ёзилган 200 та пакет тарқатиб чиқти.
Салом менинг исмим Жун Ви мен 4 ойликман, бугун онам ва бувим билан Ақшга холамни кўргани кетяпман.Бу менинг биринчи парвозим бўлгани учун бироз асабийлашиб йиғлаб юборишим мумкин.
Мен хотиржам бўлишга харакат қиламан лекин хеч нарса вада қила олмайман.Илтимос мени кечиринг, онам сиз учун бу пакетчада ширинликлар ва қулоқ тиқини солиб қўйган.Агар жуда шовқин қилсам улардан фойдаланинг. Саёхатингиз хайрли кечсин.Рахмат!
Бироқ она бехуда ташвиш қилган экан.Жун Ви ўзини намунали йўловчи каби тутди ва парвозининг бутун 10 соатини ухлаб ўтказди.
❗️ЙПХ ходими боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Фарғона вилояти, Бувайда тумани ЙПХ инспектори ўз вақтида ҳаракат қилиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолди.
Машинада ёлғиз қолган бола тасодифан ойнани кўтариб юборган, натижада боши сиқилиб қолган. Воқеани кўрган ЙПХ ходими тезкорлик билан ҳаракат қилиб боланинг ҳаётни сақлаб қолди.
Қаҳрамон инспекторга раҳмат!
@Hikoyalar
мен на она мехри, на ота мехрини хис қилмадим.
Ёввойи бўлиб катта бўлдик, яни опам хам худди мендек катта бўлди.
Кунда онамни калтагини ейишу, қарғишларини эшитиш билан кунимиз ўтган. Кейинчалик онам, уйга бегона эркакларни олиб кирадиган бўлди. Ўн олти ёшимда, онам бир киши билан, уйга келиб ичишган. Кейин, бир дўстини чақирган у киши, мас холида онам бир эркак билан хонага кириб кетди. Уларни овозларидан ухлаб бўлмас эди, кечаси билан хар хил овозлар чиқаришарди. Ўша кеча, Жайрона уйда йўқ эди, дугонасини уйига кетган эди. Мен хонамни қулфлаб ётардим, эшигимни очиб, ошхонага кириб, сув ичиб хонамга киришим билан, ўша эркак ичкаридан эшикни қулфлади.
Виржиния Вулф. Арвоҳлар уйи (ҳикоя)
Қандай қўрқинчли онлар!… Уйғонганингизда хона эшигининг шарақлаб ёпилаётган товуши, кўзга кўринмас қандайдир шарпаларнинг хонадан-хонага жуфт-жуфт бўлишиб юрган товушлари, кимнидир зинадан хонангиз томон кўтарилаётган товуши ва эшикнинг аста очилиши … этингиз беихтиёр жунжикиб кетиши табиий!
— Биз бу ердан тезда кўчишимиз керак,- дея кўрпага бурканганча шивирлади аёл эрига.
— Эҳ, ахир бу ерда бизнинг қимматбаҳо буюмларимиз, дастгоҳларимиз бор-ку, — деди эри.
— Улар чордоқда! – дея шивирлади аёл.
— Бундай шарпалар боғимизда ҳам бор, — пичирлаб қўшимча қилди эр ҳам.
— Жим!!! Акс ҳолда биз уларни уйғотиб юборишимиз мумкин.
— Ваҳоланки, сиз бизни уйғотмаган эдингиз. Эҳ, йўқ! Улар бир нимани қидиришмоқда. Мана улар пардани тортқилаб кўтармоқдалар! Бири китоб саҳифаларини варақлаб ниманидир қидирар эди. “Ҳозир улар уни топиб олишади. Бу аниқ !”
Дафтар узра ёзиб турган қалам бирдан ўзидан-ўзи тўхтаб қолди. Афтидан, арвоҳлардан бири ўқишдан чарчади шекилли, китоб аста ёпилиб кўринмас шарпаинг қўзғалган товуши эшитилди. Уй ичи бўм-бўш, уй эгаларидан ташқари ҳеч зоғ кўринмас, бироқ уй эшикларининг очилиб-ёпилган товуши, ёғоч тортмалар ичидаги нарсаларнинг шарақлаши ҳамда ферма томондан келаётган янчиш машинасининг ғувиллаган овози – буларнинг бари бир-бирига айқашиб даҳшатли бир манзара ҳосил қиларди.
— “Мен ўзи нима учун келувдим бу ерга? Нимани қидирмоқчиман ўзи?” Қўларим бўш эди. Эҳтимол, у юқоридадир. Олма дарахти шохлари буралиб чордоққа бўйлашиб ётибди. Олмалар ерга тўкилиб туша бошлади. Майса устида ястаниб ётган бир китобни ҳисобга олмаганда, фақат боғгина ҳар доимги ҳолатида эди.
Шарпалар уни қидириб яна пардали хонага киришди. Уларни ҳеч ким кўролмасди. Дераза ойналари боғ ичидаги олмаларни, майсаларни ўзида кўзгудек акс эттирар эди. Майса устида тўкилиб ётган япроқлар яшил тусда эди. Воажаб, шарпалар боғ қўйнидан сирғалиб хона ичига кириб келишганларида япроқлар сариқ тусга ўзгариб қолишди. Бир фурсатдан кейин хона эшиги аста очилди. Уй поли узра шарпалар кўлкаси ёйилиб, деворий суратлар, шифт устидаги қандил шокилалари силкиниб кетди, — Бу нима бўлди экан? Менинг қўлларим бўш эди.
Ел сояси гилам узра учиб ўтди. Тортмалар ичидаги қимматбаҳо буюмлар яна шарақлай бошлади. “Сейф”, “Сейф”, “Сейф”, “Сизнинг хонангизда хазина кўмилган!”- деган қўрқинчли товуш хона ичра жаранглаб кетди.
Товуш ҳам оҳиста тўхтади. Оҳ, бу ўша кўмилган хазинами?
Бир фурсатдан кейин чироқ ҳам ўчиб қолди. Боғнинг ичи нима бўлдийкин? Қуёш шулъасини дарахтларнинг қуюқ кўлкаси беркита бошлади. Ёғдулик ўрнини салқинлик кўланкаси эгаллади. Мен доимо мана шу шиша ортидаги кўмилган хазинани излайман. Бу шишада ўлим бор! Ўлим бизнинг ёнгинамизда! Бирдан бу ҳовлида бундан юз йиллар бурун истиқомат қилган аёл арвоҳи пайдо бўлди. Хона ичи қоронғулашди. У бу нарсани мерос қилиб қолдирганди. У бу нарсани шу аёлга мерос қилиб қолдирган эди. Шу пайт осмоннинг жанубий томонида юлдузлар чиқа бошлади. У бу ҳовлига шу нарсани топиш учун келганди. Ниҳоят у ўзига керакли нарсани Зина остидан топгандай бўлди. “Сейф!”, “Сейф!”, “Сейф!” , деган қувноқ, лекин даҳшатли товуш ян хона бўйлаб қўрқинчли тусда янграб кетди. “Сизнинг хазинангиз!”
Шамолнинг кўча бўйлаб ваҳимали ўкириги эшитилар, дарахтлар қадди камондай букчайиб муттасил чайқалар эди. Шунга қарамай, ёмғир аралаш бўронда ҳам ой нури ерга сутдай қуюлиб турар, деразадан тушган ёғду эса ташқи ҳовлини ёритолмай синар, хона ичидаги шам ҳали ҳам ёниб турарди. Ҳовли бўйлаб шарпаларнинг чарх уриб учаётган товушлари, дераза тирқишларидан эса “ Бизни уйғотманглар”, — деган қўрқинчли овозлар ҳамда хунук шарпаларнинг жуфт-жуфт бўлиб қийқирган товушлари янграр эди.
— Биз шу ерда ухлаймиз, — деди аёл. Эри луқма ташлади: “Арвоҳларнинг навбатсиз бўсалари…”, “Тонгдаги сапчиб уйғонишлар…”, “Дарахтлар ортидаги кумуш буюмлар…”, “Оппоқ қорга бурканган изғиринли қиш…”, “ Хона эшикларининг ғийқиллаши ҳамда оҳиста тиқиллаши юракларни беихтиёр така-пука қилиб ташлайди.
Yangi qit’a kashfiyotchisi Xristafor Kolumbga xasad qiladiganlar ko’p edi. Xasad bor joyda albatta g’iybat bo’ladi. Dengizchi bir gal qovoqxonaga kirsa, bir to’da alamzadalar yana Kolumbning tomorqasiga tosh otishayotgan ekan:
– Dengizdan suzib o ‘tib,quruqlikka borish nima degan gap? Buni biz ham qila olamiz!
Xristafor ular o’tirgan stol yaqiniga boradi va qovoxona egasidan bir dona pishmagan
tuxum so’rab oladi.
– Janoblar, sizlar uddaburon va donosizlar. Bunga shubha yo’q. Qani, mana shu
tuxumni tik turg’azib beringlarchi!
G’iybatchilar guruhi har qancha urinmasin, bu ishni uddalay olmaydi.
– Bo’ldi, ‘zing qil-chi!- deyishadi nihoyat.
Kolumb tuxumni oladida, sekinlik bilan «tirs» etkazib stolga uradi. Tuxumning uch qismi
biroz pachoq bo’ladi va u tik turib qoladi.
Favqulodda holatni kutayotgan g’iybatchilar birdaniga guvrab yuboradi:
– Ee, shuyam ishmi? Buni biz ham qilaolamiz!
– To’g’ri, deb javob beradi mashhur dengizchi.
– Faqat Kolumbdan keyin…
Xulosa: Hayotda shunday insonlar ko’p qo’lidan kelmasada birovni qilgan ishini muhokama qilib, oson ish ekanligi qila olishlari haqida dong urush bilan band. Har bir ishning o’z mashaqqati bor, nimaidir fikr bildirishga shoshilmang!
– Йўқ, – дедим. – Ўғил бола.
Шу пайтда паҳлавонкелбат, соқоли устара кўрмаган бемор хонага кирди ва тўшагининг бир четига ўтирди.
– Шифо берсин, – деди.
– Раҳмат.
У ўғлимга юзланиб, меҳр-шафқатли оҳангда сўради:
– Қандай қилиб йиқилдинг?
– Отдан йиқилдим, – деди ўғлим. Овозида уч соатдан бери тортаётган оғриқлари ўз аксини топгандай эди.
Қисқача қилиб:
– Ўтиб кетсин, – деди. – Кўп ўтмай отдай бўлиб кетасан.
Шундай дегач, яна даҳлизга чиқди.
Бу кишининг руҳияти ҳам ўзига ўхшаган қўпол бўлса керак, деб ўйладим. Ўн яшар хаста болакайга шунчалик бепарво эканидан жаҳлим чиққан эди.
Кекса бемор тракторда қандай авария қилганини англата кетди. Айб ўғлида деб билаётган эди. Гарчи от чоптириш мусобақасида ҳеч бири ютмаган бўлса-да, улар доим қишлоқ болаларини зўр чавандоз деб ўйлайдилар.
– Қандай йиқилдинг? – деб сўради ўғлимдан.
– Ҳар доимгидай миниб юрган эдим. Ҳаммаси жойида эди. Бир соатга яқин минган эдим. Бирдан сафга бир янги от кирди. Уни кўрди дегунча менинг отим қутуриб кетди ва мени ерга йиқди.
От ҳақиқатан ҳам қутурган эди. Ёввойи отларни қўлга ўргатаркан, от биринчи марта минилганида суворийни устидан отиш учун тўхтовсиз ирғишлайверади-ку, ўғлимнинг оти ҳам шундай қилган эди. Бундай ҳолларда энг тажрибали чавандозлар ҳам от устида қолишга қийналади, лекин ўғлим ёш бўлса-да, анча вақтгача от устида қолишнинг уддасидан чиқди. Аммо кейин, барибир, йиқилди.
Вақт ўтиб, овқат ейиш палласи келди.
Даҳлизда айланиб юрган бемор ҳам таомини еб олиш учун хонага қайтиб келди.
Мен унга мулозамат қилишга, суҳбатлашишга ҳаракат қила бошладим.
Ичаклари операция бўлиши керак экан. Кўп сўзламади, овқатини тезгина еди ва яна узр сўраб, ташқарига чиқди.
Бу одам бориб турган қўпол экан, деган фикрга келгандим.
– Бу одам доим шунақами? Жойида ётмайдими? – деб сўрадим.
– Йўқ, – деди кекса бемор. – Сиз келмасдан олдин тўшагида ётиб, суҳбатлашар эди.
Ажабо, биздан беҳаловат бўлдимикан? Шундай деб ўйлаётган ва тушуниб етолмаётган эдим. Аммо бу кишининг тамомила тўнка экани аниқ эди.
Касалхонада тонг отмай кетади, лекин барибир қачондир тонг отади. Бизнинг “ялдо кеча”миз ҳам ўтиб бўлган, операцияга олиб кетадиган ҳамшираларни кутаётган эдик. Бу жуда катта шифохона эди, операциянинг аниқ вақтини айта олишмасди.
Хотиним баъзи майда-чуйдаларни олиб келди. Уларни олиш учун ташқарига чиқиб келишим керак бўлди.
Ёнимизга кирмай кечани даҳлиздаги креслода ўтказган, фақат ухлагани кирган қўпол бемор:
– Ака, менга писка олиб кела оласизми? – деди.
Операция қилинадиган жойни тозалаш учун лозим бўлган писка ва бошқа бир қанча нарсаларни беморларнинг ўзлари олар эдилар. Орқасидан келадиган одами бўлмаган бу бемор ҳам мендан ана шундай нарсаларни келтиришимни илтимос қилаётган эди.
Ичимдан: “Сен бунга лойиқ эмассан, лекин сендай аҳволдаги бир беморнинг эҳтиёжига лоқайд қаролмайман”, деб ўйладим.
– Рўйхатни беринг, оламан, – дедим.
Жуда хурсанд бўлди. Керакли нарсаларнинг рўйхатини олиб, ташқарига чиқдим. Ишимни битирдим, унга керакли нарсаларни ҳам харид қилиб, қайтиб келдим, нарсаларини бердим. Бу кишидан ҳалиям ўпкалаган эдим. Бир марта бўлсин ўғлимнинг юз-кўзига боқмади, нуқул кўзини бошқа томонга олиб қочади.
Операцияга биринчи бўлиб ўғлимни олиб кетишди.
Сўнгра қўпол сиёқли кишини олиб кетишди. Оёғи синган беморнинг операцияси, ундан олдинги хасталарнинг операцияси узоқ давом этгани учун, эртага қолдирилди.
Операциядан кейинги назорат иши ҳам бажарилганидан кейин уйга қайтишимиз мумкинлигини айтдилар. Чиқиш ҳужжатларини расмийлаштира бошладик.
Бизга яқиндан ёрдам бераётган ҳамшира ўша қўпол кишини таниш-танимаслигимизни сўраб қолди.
–Йўқ, – дедим, – шу ерда кўрдим. – Ич-ичимдан ҳалиям у кишидан хафа эдим. – Зотан, хонада кўп ўтирмади, нуқул даҳлиздаги креслода ўтирди.
– Ҳа, – деди ҳамшира. – Даҳлизда ўтирди. Ўғлингизни деб жуда хафа бўлган экан.
– Бунга кўпам ишонмадим, аммо қанақасига бундай бўлди экан? – дея сўрадим ҳамширадан. – Ёнимизда бундоқ ўтиргани ҳам йўқ.
Ҳамшира “Тўғри” деб бош ирғади.
#ЎЗИМНИКИСАН
#MUALLIF_DILIM
Тергов хонаси...
Қоронғу тергов хонаси атроф сокин бўлишига қарамай Самия қўлида кишан бир нуқтага тикилиб бармоқларини ўйнарди...
- Сайфуллаева ... Сайфуллаева дедим жавоб беринг , нега эрингиз ногирон бўла туриб унинг атиги битта буйраги бор экан шуни ҳам суғириб олиб уни ўлдирдингиз? - деди ҳаёлини бузган рўпарасидаги терговчи
Самия қонли кўзлари билан терговчига тикилди:
--Мен уни ўлдирмадим!!!
-Тан олинг ҳамма далиллар шуни кўрсатиябди!-деди қатъий терговчи
-Ўртоқ терговчи, мен ўзимга тегишли нарсани олдим холос....