Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Ҳаётий ҳикоя
Насиба
Моҳирага эри қўнғироқ қилиб, маош олганини айтди. Бу ёқимли хабардан кейин аёл янада чаққонлик ва завқ билан уй ишларини бажаришга киришиб кетди. Ахир турмуш ўртоғи ҳозир келиб қолади, кейин бирга рўзғор қиладилар.
Эр-хотин бозор айланиб рўзғорнинг кам -кўстини қилиб чиққанларида кун шомга яқинлашиб қолган эди. Хўжайини Моҳирага қараб: "Юр, сенга бир кабоб олиб берай" -деди. Моҳира гарчи жудаям хоҳласа-да, эрига қараб: " Уйда шўрва солиб қўйган эдим"-деди секингина."Сен пиширган шўрвагаям жой топилади "-деди Нозимжон.
Кечки овқат маҳали бўлганиданми, тамааддихона тирбанд эди.Официант қиз кўзи билан жой қидириб,уларга бурчакдаги бўш жойни ҳозирлади. Улар ўтирган жойда 5-6 нафар аёл баланд овозда гурунг қилишарди, афтидан" гапчилар"эди. Моҳира ва Нозимжон оҳиста, суҳбатлашмай овқатланишарди. Шу боисми аёлларнинг суҳбатлари ҳам истар- истамас қулоққа чалинарди. Аёлларга хизмат қилаётган официант йигит ёш, рангпаргина эди. Негадир ушбу мижозлар бу болага бироз жеркиб муомала қилишгандай туюлди, Моҳирага.
Моҳира институтда дарс берар, талабаларининг аксарияти дарсдан сўнг турли тўйхона ва емакхоналарда шу йигит каби ишлашларидан хабардор эди. Бир куни талабаларидан бири шаҳарнинг энг номдор тўйхонасида ишлаётиб битта патнисдаги идишни синдириб қўйиб, бўйнига жуда катта сумма илишганида шерикларининг барчаси ўша куни ишлаган бир кунлик пулидан воз кечиб, унга ёрдам берганларини айтиб берганини хотирлаб ўтираркан, яна ёнидаги аёлларнинг бир-бирига гал бермай таом буюртма бераётганлари хаёлини бузди. Аёллардан бири: "Бизга сабзовотлар билан димланган гўштдан олиб келинг" -деса, бошқаси: "Йўқ кабоб олиб келинг"- дейди. Хуллас, биринчи аёл гўшт деб туриб олди. Официант йигит
" Гўшт сайми? "-деб, қайта -қайта сўради ва иккитага буюртма олиб чаққонлик билан столни устидаги ортиқча нарсаларни йиғиштириб кетди.
Нозимжон жилмайиб:" Тўй тўйдай бўлсин"-деб, музқаймоқ буюртма қилди. Иссиқ кунда музқаймоқ ўзгача ҳузур бағишларди. Моҳира ўзи анчадан буён бундай бемалол ўтирганларини эслолмайди. Ҳозир ҳомиладорлик таътилида бўлгани боисми, фақат бозор -ўчарга чиқмаса ортиқча ҳеч қаерга ҳам бормапти. Мана кичкинтойи ҳам ҳадемай боғчага боради, у ҳам янги ўқув йилидан иштиёқ билан ишга чиқади, насиб этса.
Бирдан қўшни столдан аёлларнинг овози баланд эшитилди, сочини калта кесган ёши каттароғи овқат устидаги ажабтовур қопқоқни очиб: "Нима бу?! Биз сенга қовурилган гўшт олиб кел, демадикми?!" -дея ўшқириб кетди. Қолганлари ҳам уни қўллаб чувиллашди. Официант бола пешона терини артиб зўрға:" Гўшт сай шу... "-дерди ялингансимон. Аммо бу аёлларни кўндириб бўлмади. Моҳира еётган музқаймоғини ютолмай қолди, қараса эри ҳам шу аҳвол. Бироздан сўнг емакхонанинг иш бошқарувчиси келиб юмшоқлик билан тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин аёллар ўз сўзларида туриб олдилар, дарҳол бу таомни кўздан йўқотишини ўрнига кабоб олиб келишини талаб қилдилар. Иш бошқарувчи эса официант томонга қараб қўлини бўғзига ишора қилиб, бошини сарак-сарак қилиб
" калланг кетди"ишорасини қилди. Моҳира бир ранги оқариб турган официант йигитга, бир эрига жавдираб қаради. Нозимжон иккаласи бир -бирини тушунди. Нозимжон нима қиларини билмай аёлларга мўлтираб турган йигитга қараб паст овозда: "Укам, шу овқатингни бизга идишга солиб берақол, болаларга олиб бораман, мазалига ўхшайди, чекни олиб келиб берарсан,"- деди. Йигитча бироз қараб турди ва юзи ёришиб: "Хўп бўлади,"-деб, югуриб кетди. Эри кассага пул тўлаётганда йигит Моҳиранинг қўлига таомни тутқазиб:
" Раҳмат, сизларга опа... "-деди овози титраб.
Маҳбуба Баҳодир қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди.
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,....- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.
Бобоси ... Бобоси йиғлатди уни..
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...
Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Хазонрезги
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
😳ОЗОДА НУРСАИДОВА ХОМИЛАДОР ЯҚИНДА ОНА БӮЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН?😱
ОЗОДАНИ ЭРИ КИМ? 🤔
😱ЭРИНИ КУРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА ӮША МАШҲУР ИНСОНМИ?😳
ОЗОДА НУРСАИДОВА РОСТАН ХОМИЛАДОРМИ? БАТАФСИЛ 😱👇
https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy
ОНА
Онам ўн кундан ошдики ҳеч нарса емай қўйганди. Гоҳ гоҳ бир қултум сув, гоҳ гоҳ шифокорлар ёзиб берган дори дармонни ичарди, осма уколларни эса узлуксиз олардилар. Бугун бошларини кўтариб ярим коса овқат едилар. Сўнг, қадларини ростлаб чордона ўтирдилар. Бениҳоя хурсанд бўлдим. Мен учун ҳақиқий мўъжиза рўй берди. Елкамни босиб турган қайғу зулматини қуёш ёриб чиққандай, олам нурга тўлгандай бўлди. Жарга қулаб тушганингизда, ана энди ўлдим деганингизда кимдир қутқариб қолса, мўъжиза рўй берганидан қанчалик севинсангиз, қанчалик қувонсангиз, ҳозир кўнглимда шунчалик қувонч бор.
Онам тўқсон тўққиздан ошди. Сал мазалари бўлмай қолганда, “Худога ёққан томоним бор шекилли, ушлаб турибди, бўлмаса қачонлар кетардим. Ўлмаган қул ҳаммасини кўраверар экан. Худога шукур ёмон яшамадим. Қиз чиқардим, ўғил уйладим, бола чақаларини кўрдим, тўй қилдим, бировга зориқтирмадим, бировдан кам қилмадим. Аста аста бари бўлди. Ҳаммаси ўз олдига рўзғорини тутиб кетди. Бир одам яшаганни яшадим, энди аста кетаверсам бўлади”, деб қоладилар. Соғликлари қайтиб, кайфиятлари яхши бўлганда, “Энди мени тоққа обор, бир айланиб келайлик, ғир ғир шаббадада бир пас ўтирайлик, кенг жойларни томоша қилайлик. Шанба куни эрталаб келсанг, вақтли чиқиб, Бухорийга борамиз. Аҳмадқулга айтаман, йўлда Жиззах сомсага тўхтатади,” деб қолардилар. Суҳбат қизигандан қизирди.
Бугун бироз ҳорғин ва ҳолсиз уйғонган бўлсаларда, кўзлари чақнаган, руҳлари тетик эди. Ҳаммамиз ҳол сўраб, гиргиттон бўлдик. Оғизларига сув тутдик. Онам анчайин жим ўтириб, нафас ростлагач:” Мени отангнинг олдига қўйинглар, - деди. Дарров қўй сўйиб қозон осинглар, узоқ яқиндан келган қариндош уруғ, дўст ёр қуруқ оғиз кетмасин. Ҳалима, Хосият, Аҳмадқул, Муҳаммаджон эшиттирув қилсин. Қизлардан пул чиқартирманглар. Қизларни эгаси бошқа. Оғринтирманглар. Нимаики маърака қилса ўғилларим қилсин. Мен пишиб қолдим. Танимда жон йўқ. Қулоқ том битган. Кўз чилқий кўрмайди. Оёқ борми йўқми билинмайди, ўзимга бўйсунмайди, зил замбил тош.”
Онамнинг эшитмайман деганларини йигирма ёшли одамдай эшитмайман деб тушуниш керак. Эшитмайман дейди, лекин ҳамма гапдан хабардор ўтиради. Нафақат олдингизда бемалол гаплашиб ўтиради,қайси фарзандини уйида нима бўлаётганини билиб ўтиради. Ҳушидан кетади, аммо яна соппа соғ, худди қайта туғилгандай, бардам ва ёшариб кўз очадилар. Қирқ йил олдинги воқеаларни худди куни кеча бўлгандай, батафсил, икир чикиригача бир бир айтиб берадилар. Телевизордаги ёзувни ўқийдилар. Телефондаги расмларни томоша қиладилар.Кўчадан қайси мошина ўтса, кимники эканини биладилар. Ўзаро суҳбатда болаларини биронтасини бирор камчилигини пичирлаб айтсангиз қовоғини уюб оладилар. Гўё болаларини ҳаммаси етук ва аъло. Абдулла Орипов билан Абдулла Орипов даражасида, Шайх Алоуддин Мансур билан Шайх Алоуддин Мансур даражасида гаплашардилар. Берилган саволларга бу даражада мукаммал жавоб бераолишлари мени доимо ҳайратга солади. Анвар қори Турсунов ҳам худди ўз оналари билан гаплашиб ўтиргандай онам билан соатлаб гаплашиб ўтирар эди. Мен учун ҳам дунёда суҳбатига тўймаган биргина инсон бор бўлса, у ҳам онамдир.
Онам жуда камгап, мулоҳазали, савол берсангизгина жавоб беради. Лекин қачон қаерда нима гап айтган бўлсангиз ҳаммаси эсида туради.
Онам бугун бир гапни айтдилар. Шу пайтгача ҳеч айтмаган эдилар. Йиғлаб юбордим. “ Энди ҳамманг эшитиб ол. Икки келин, бу иковингга айтиладиган гап. Мени, Худодан тилаб олган икки ўғлим бор. Икки ўғлим, бу мени икки кўзим. Икки ўғлимни бир биридан ажратсанг, икки кўзимни ўйиб олган бўласан. Қабримда тик туриб икковингни қарғайман. Ҳамма бало аёлдан чиқади. Икковини боласи уришади, она ўртага тушади, ака укани ажратиб ташлайди. Келин борки, ака укани ажратиб, эримга эга чиқсам дейди. Ёмонлаб қулоғига қуяверади, қуяверади, бир бирига юз кўрмас қилади. Кампир кетди, қутулдик, ўзимизни билганимизни қиламиз деб эшкинлаб кетманглар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✒️ Ҳаётий воқеа.
26 йил аввал углим дунёга келди, 2,3 ойладан ошганда болам кун сайин нимжонлашиб борарди. 1 ёшга етар етмас ахволи жудаям ёмонлашди. обормаган врачла, курсатмаган табибла комади, боламда хеч канака харакат, гап суз йук эди. Углимми гунг соков хам деб куришди, она учун фарзандига бундай бахо берилиши, бу катта дард менимча.
Хужайиним билан охирги врач куригидан кайтдик, дорила ёзиб берганийди, дорихонадан дориларини олдик. Уйга якинлашиб колганимизда хужайинимми уртоларини куриб колдик, ман уйга кириб кетдим, була эшик олдида колдила. Анча хаялладила, хавотир олиб кучага чикдим, карасам хеч ким йук. Бироздан сунг кулларида бир нарса кутариб келдила. Карасам халтачада 2 дона бедана. Суйиб тозалаб бердила ва шундан углимга шурва пишириб беришимни илтимос килдила. Мен хайрон булдим. Хужайинимми уртолари углимга 10 кун мобайнида бедана шурва пишириб беришни тавсия килган экан. 2 та бедана 2 кунга етади, лекин бизага яна 8 та бедана керак эди. мен 2 тасини кайнатиб бердим, хужайинимга беданани каттан оламиз, 2 та беданани пишириб булдим, дедим. Була амаллаб тутиб келарман, эрта бусинчи, дедила. Эртаси куни бомдод намозидан кейин ховлига сув сепиб супуриш учун чикдим. Ховлимиз узи кичкинагина, шу ховлимизда кичкинагина огородимиз бор эди, райҳонлар орасида бир нима шиппилаганини сезиб колдим. Карасам бедана. Дархол хужайинимни уйготтим. Ишонасизми йукми ховлимизга хар куни эрта тонгда биттадан бедана тушиб турибди де. Яна учибам кетмиди. Олдига борсангиз индамий турарди, жонивор шу йусинла 8 кун ховлимизга бедана тушди. Ишонсангиз 11чи куни углим юриб кетди, ман буни сизга ёзяпман, у узим титраб кетяпман. Аллохнинг муъжизаси эмасми? Аллохимга беадад шукурлар бусин, шундан сунг углим буткул тузалиб кетди. Хозир Аллохимга бехисоб шукрлар айтаман, углимни куриб кузларим кувонади, Машааллох дейман. Барваста, келишган йигит булган. Мени сизларга ёзмокчи булганим, Аллохимнинг карами кенг, бизларни хеч качон умидсиз колдирмайди. Балким бу ёзганларимга ишонмассиз, лекин хакикат. Шу вокеадан сунг ховлимизга бир дона хам бедана тушмаган, кизик,а
Хамиша Аллох биз билан булсин, бизларни яккалатиб куймасин. Хамиша дуодамиз. Кимники мушкули булса мушкуллари онсон булсин. Хеч кимнинг фарзанди бетоб булмасин. Барча оналар фарзандини камолини куриб, рохатини рохатда, бахтидан бахраманд булиб юришсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллох.
༺༻✦༺༻✦༺༻
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?
- Йўқ.
- Шомничи?
- Ўқимадим.
- Нима учун?
- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.
- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.
Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:
- Эсон-омон етиб бордингизми?
- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тўрт соатча бўлди.
Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:
- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?
- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.
- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?
- Эшитдим.
- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?
- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?
Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.
Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:
- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.
Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.
Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.
Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى
“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
5 та қиз фарзанд туғган аёл ўғил туғаман деб жони узилди❗️❗️❗️
Аёлга докторлар 5 марта туғдингиз, яна ҳомиладор бўлсангиз ўлишингиз аниқ деб огоҳлантиришганди. Аммо аёл, эрига ўғил фарзанд кераклигини айтиб яна ҳомиладор бўлди. Ой куни келди. Туғруқ жуда оғир ўтди. Аёл 6-фарзандини дунёга келтирди. Бироқ олтинчиси ҳам Қиз эди. Аёл чақалоғини охирги марта кўраётгандек қаттиқ қучоқлаб ўпди. Ярим соат ўтгандан кейин эса аёлнинг жони узилди.
Аёл ўлганидан сўнг ёстиғи остидан бир хат топилди. Эри бу хатни ўқиб 2 соат тўхтамай йиғлаган. Хатда шундай ёзилган эди... Давоми👇
9 qism Bir qurbon-Yuz qurbon
Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Диққат шошилинг!
Жаннатдаги ҳовлилар учун ўша узоқ,бир йил кутилган чегирма бошланди!
Жаннат қасрлари арзимаган амаллар эвазига бериладиган катта фурсатни қўлдан бой берманг!
Жаннат бойларидан бўлмоқчимисиз?
У ҳолда қўлингиздан нима хайрли амал келса,ҳаммасини аямай Роббга ҳавола қилинг.
1)Иссиқ деманг рўза тутинг.
Саҳобалар жазирама ёз кунлари келиши билан рўзани ўзларига одат қилиб,нафсларини тарбия қилганларини эсланг!
2)Қодир бўлмасангиз ҳам садақа қилинг.
Оз деманг,битта нон билан ҳам кўп ажр қозонса бўладиган кунларни остонасидамиз.
Бир xурмо билан бўлса ҳам жаҳаннамдан сақланинглар деган ҳадис шиорингиз бўлсин!
3)Тилингизни доим Аллоҳни зикри ва такбир билан машғул қилинг.
Унутманг бу кунлардаги солиҳ амалларнинг ажри кўпайтириб берилганидек,бу кунлардаги маъсиятларнинг гуноҳи ҳам кўпайтириб ёзилади.
4)Таҳажжудда қоим бўлинг.
Ахир таҳажжуд амалларнинг зийнатидир.
Бу улуғ кунларда амалларингиз зийнатсиз тақдим этилмасин Яратганга.
5)Қуръон тиловатидан узилиб қолманг.
Фаришталар сиз ва сизнинг хонадонингиз ҳақида фақат хайрдан хабар тарқатсинлар.
6)Осмон аҳлига машҳур бўлмоқ ниятидамисиз?
Унда ҳар бил амалингизни Аллоҳ учун деган сарлавҳа остида бошланг!
7)Аллоҳ мушкулингизни осон,оғирингизни енгил,йўлингизни равон қилиши тарафдоримисиз?
Унда мўминларнинг мушкулини осон ,оғирини енгил,йўлини равон қилинг.
Ҳаммага яхшилик улашинг,сизни фақат яхшиликларингиздан баҳра олсинлар.
8)Аллоҳга севимли бўлиш орзуйингизми?
Унда намозингизни кутинг ва ўз вақтида адо этинг.
Барчага табассум улашинг.
Катта-кичикка салом беринг.
Инсонларни яхшиликка чорланг.
Кундузлари ҳам кeчаларидек фазилатли бўлган кунлардан ғафлатда қолманг!
•Осиё Абдулазим қизи
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АЛЛОҲ ЎЗИ КЕЧИРСИН!!!!
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони ит чиқибди...
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади...
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эди-ки,...😱😱😱
👇👇👇
ЯҚИНЛАРИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ ❤️❤️❤️
Сирли қўнғироқлар орқали яқинларингизга қувонч бағишланг. 😀😀😀
💞Туғилган кун табриклари
💞 Байрам табриклари
💞 Дил изҳорлари
💞 Узурномалар
Дилдаги изҳорларингизни гўзал тарзда етказиб берамиз. 🌹💘🦋😀😀
Биз билан бўлинг! Биз ҳамиша қувонч улашамиз. 😀😀🤩
Мурожаат учун
👇👇👇
☎️ +998913386319
✍️ @Sanobaradminka_14
/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi
/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ЮЛДУЗ БИЛАН ОЗОДА ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ❗️
ШОК УРУШ НИМАДА КЕЛИБ ЧИҚДИ😡
😨ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ ОЗОДАНИ ГАПЛАРИГА ЮЛДУЗ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН👇
https://telegram.me/joinchat/cdUe66F8H3c3MzAy
#диққат_савол
Шоҳрух Ҳамдамов Ўзбекистон туманининг қайси қишлоғида катта бўлган?
Буни Ўзбекистон туманида яшайдиган 99% одамлар билишмайди.
Жавоби бу ерда👇
📝БОБО (ҳикоя)
Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .
- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг.
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди. Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган.
- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил. Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди.
- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди.
- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди.
- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.
- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз. Келин халатини чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди. Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...
Эртаси куни ... Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди.
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим.
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНАНИНГ КУНДАЛИГИДАН
#Албатта_ўқинг
Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...
Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...
Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...
Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...
Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...
Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...
Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...
Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...
Сени яхши кўраман, жоним болам.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БЎЛАЖАК ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ҚОРИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
#Албатта_ўқинг
Бунинг йўли сиз ўйлаганчалик қийин эмас. Озгина диққат-эътибор қаратсангиз, қарабсизки, фарзандингиз Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримни тез ва осон ёд олишга эришади. Бу иш тажрибадан ўтган ва ўз самарасини берган.
Яқинда бир киши билан гаплашиб қолдим. Икки нафар фарзанди бўлиб, ҳар иккиси ҳам 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олибди. Тўғриси ажабландим. Ундан бунинг услубини сўраганимда, шундай жавоб эшитдим:
“Янги уйланган вақтимда турмуш ўртоғим фақат намоз ўқир аммо араб алифболаридан мутлақо бехабар эди. Унга аста-секин Қуръони каримни ўқишни ўргата бошладим. 3-4 ой деганда Қуръони каримни ўзи мустақил ўқийдиган бўлди. Биринчи фарзандимиз туғилгунга қадар Қуръонга меҳр қўйди, туну кун тиловат этарди. Бирор юмуш билан машғул бўлган пайтларида ҳам имкон қадар кассета ёки дисклардан тиловат эшитишни канда қилмасди.
Тўйимизга бир йил тўлар-тўлмас Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этди. Аёлим эса Қуръон тиловатида бардавом эди. Қуръон тиловати билан бешикни тебратарди, чақалоқни эмизарди...
Бир куни ажойиб воқеа рўй берди. Хуфтон намозидан кейин Мулк сурасини тиловат қилиш чоғида қайсидир оятда адашиб кетдим. Шунда уйнинг бурчагида ўйнаб ўтирган, эндигина 3 ёшга кирган ўғлим мен чалғиган оятни тузатиб қўйди. Бир муддат ўзимни йўқотиб қўйдим. Карахт аҳволда эдим. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Ҳали тўлиқ гапиришга ҳам улгурмаган ўғлим Мулк сурасида менга луқма берганди. Қувончим ичимга сиғмасдан уни қаттиқ бағримга босдим. Аёлим иккимиз бошқа кичик сураларни бирма-бир ўқисак, ўғлим биз билан бирга лаблари пичирлаб давом этарди.
Шу кундан бошлаб кучимизга куч қўшилди. Олдингиданда кўпроқ Қуръонга меҳр қўйдик. Бир йил ўтиб қизчамиз туғилди. У ҳам худди акасининг йўлини тутди...
Ана шунақа. Аллоҳ бизни икки нафар фарзанд неъмати билан сийлади. Ҳар иккиси 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда араб тилини ўрганишмоқда.
Агар бошқа фарзандларим ҳам бўлганида эди, иншааллоҳ, уларни ҳам қори қилишга астойдил бел боғлаган бўлардим”.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен тақвода адашдим...
Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим.
"Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг" деганди. Совчиликка борамиз" дедилар. Ҳайратим янада ошди, "Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?" дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уялдим лекин ).
Хуллас айтилган манзилга келдик. Кичик ховли. Озода, саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ховли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади. Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман.
Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди. Шеригим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан қалин биродар эканликлари яққол сезилиб турарди. Мен хижолатомуз сўрашдим. Бироз хижолатдаман. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.
Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда "Меҳмон!" деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади. Машааллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди.
Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса ҳудди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди.
Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва менга қанчалик ишонишини фаҳр ила гапирарди. Мен эса шу онда бу ердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим.
Шу пайт ошхонадан 3 марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон "Мен ҳозир" дея туриб кетди.
Шеригим "Қизи жуда яхши қиз. Одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор" дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандай ўрнимдан турдим ва китоб олдига келдим. Бирин-кетин разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, разм солдим. Китобнинг вароқлари деярли титилиб кетганди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди.
Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, Жаҳаннам хақидаги оятлар экан. Қуръонхон айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, вароқдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди.
Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб "Бу Қуръонни ким ўқийди?" дедим. У киши таажжубланиб "Қизим!" дедилар.
Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман. Шундай ҳам бўлди...
"Кечирасиз, мен кетишим керак" деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда...
Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди. Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. "Нима бўлди?" дедилар тушунар-тушунмас.
"Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг" дедим...
Йўл-йўлакай минг хил ҳаёл билан уйга келдим. Хонамда мусхафим турарди: янги ва тиниқ.
Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Мени ҳалок бўлганим шу!
Мен тақвода адашдим!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Иккала келин ҳам онамнинг қўлларидан, юзларидан ўпиб, онамнинг оёқларига бош қўйиб, “ундай деманг, ундай деманг, бу иш шу вақтгача бўлмади, бундан кейин ҳам бўлмайди. Қасам ич десангиз, қасам ичамиз, Худо бир, сўзимиз бир, ҳеч ёмон ўйга борманг. Ҳали кўп яшайсиз”.
Келинлар мана шундай сўзлар билан онамни овутишди.
Бўлди, ҳозирча бошқа ёзолмайман.
Муҳаммад Исмоил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
-Ойижон айт дедингиз минг ҳижолат бўлиб айтяпман.
Эндигина бир ойлик келинчак уялиб бош эгганча гапирди.
-Ҳижолат бўлма қизим гапиравер,сени қизим деганманку.Ойингга ҳам айтмайсанми?
-Ўғлингиз ўша илк кундан бери менга ҳатто қўлини учини теккизгани йўқ.Муносабати совуқ...
-Шунақа дегин...
-Тезроқ ажрашсанг яхши бўларди.Қизимни турмушга берардим.
-Тушунмадим ойи нималар деяпсиз?Хотиним ҳақида гапиряпсиз.
-Хотиним дейсанми?Қайси хотининг,ҳатто қўлингни учини ҳам теккизмаган хотинингми?
-Ойиии
-Гап тамом,мен қизимни яхши жойга,яхши йигитга турмушга бераман.
-Ўйлаб гапиряпсизми ойи?
-Ўйладим албатта,эртага йигит билан учрашувга чиқади.
📝 Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг!
Яқинларингизга юборишни унутманг!
Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН
Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан.
Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.
Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сизни яқин кунларда нима кутаётганлиги ҳақида 97 % тўғри чиқадиган маълумот!✅
Расмдаги юраклардан бирини танланг ва яқин кунларда сизни нима кутаётганини ҳозироқ билиб олинг!⚠️
👉 Жавобларни кўриш
8 qism Zamzam
Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Мулоҳаза
💢Эр билан тортишувда хотин ҳақни гапирсада, гап қайтарувчи итоатсиз хотинлар сафига қўшилади. Бунақа ҳақгўйликдан кимга қандай наф...
💢Оилавий муносабатларда ҳар қандай адолатсизликка қарши эътирознинг ўз мавриди бор... Мавридини кутишга сабр қилмоклик албатта беажр қолмайди. Бироқ надоматлар бўлсинким, кўпчилигимизнинг ажрланишга “эҳтиёжимиз йўқ“. Савоб халталаримизнинг боғичи ёпилмайдиган бўлиб кетган савобли амалларимиз кўплигидан...
💢Иккинчи жаҳон урушида қанчадан қанча эрлар дом - дараксиз йўқолиб кетишган. На ўлиги маълум, на тириги... Шунда ҳам хотинлар сабр қилиб яшашган. Ҳозир эрга юборилган смс хабарга ўша заҳоти жавоб келмаса, кўпчилик оилаларда учинчи жаҳон уруши шиддатли тарзда бошланиб кетмоқда.
💢Яқинимизнинг смс ёзмагани, қўнғироқ қилмагани, хабар олмагани учун сабримиз саёз, шукримиз оз... Маҳзунланиб, норизо бўлишимиз учун триллионта баҳонамиз стартда туради. Тирикликнинг қадри паст, копейка...
💢Ақлли бўлиш билан, ақллилик қилишнинг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ақлли аёл хожасининг қандай бўлишидан қатъий назар, ўзидан кўра ақллироқ эканлигини нафақат зоҳиран, балки ботинан ҳам тан ололган аёлдир.
Эр ғирт тўнка бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг расво одамда ҳам албатта қанақадир яхши жиҳати бўлади. 100% ли ёмон одам бўлмайди. Ҳуддики, 100% ли яхши инсон бўлмаганидек...
💢Хожасига тинимсиз ақл ўргатадиган аёл такаббурлик шоҳсупасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлади. Кибр ва манманлик эса зийнатлар кушандасидир.
💢Эрдан норизо аёллар кўп. Аксарият хотинлар эрга вазифасини эслатиб, маломат қилишни хоббига айлантириб юборишган.
💢Ўзимизнинг вазифамизни эслатадиган одам йўқ.
Бандаман, маломат қилишга ҳаққим бормикин, деб ўйлаш ҳаёлимизнинг кўчасига келмайди.
💢Аёл эркакнинг сакийнати учун яратилган. Тинчини бузиш учун эмас. Аёл вазифасини уддаласа ҳам катта гап. Тўхтовсиз таъна қилиш ўрнига хожаси ва ўзи учун Аллоҳдан тавфиқ, енгилликлар сўраб, узлуксиз зикрда, холис дуода бўлишда хайр бор. Токи дуолар ижобати қиёматда эр-хотинни Аллоҳнинг маломатидан асралишига сабабчи бўлсин.
💢Мен ҳеч бир аёлга осон тутмайман. Муслималарнинг андуҳларини, уларга нисбатан қилинадиган ноҳақликларни кўра олмайдиган даражада сўқир эмасман. Бироқ, тушунган киши бўлиб гиж-гижлаб, ёриб туз сепишдан бирор манфаат кўрмайман.
💢Позитив ҳамда реал фикрлашнинг хотиржамликда яшашимиз учун сув - ҳаводек зарурати бор.
💢Тириклик неъмати билан ризқланиб турган онимизда бетайин, бефойда хархашалардан не наф. Баракани кетказиб...
💢Пушаймон бўлмаслик тадоригини олдиндан кўриб яшашга не етсин...
💢Ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
“Мен Умму Солиҳга уйланиб, у билан 30 йил бирга умр кечирдим ва биз бирор сўзда тортишмадик“.
💢Аллоҳ оила бошлиқларига инсоф, муслималарга гўзал тоқат ато этсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СЕНИНГ РИЗҚИНГ
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!”.
Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.
Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.
Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.
Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.
Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сенинг ризқинг.
Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сенинг ризқингдир.
Сенинг меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сенинг ризқингдир.
Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сенинг ризқингдир.
Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сенинг ризқингдир.
Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашаяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сенинг ризқингдир.
Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандларингни кўксингга босаяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сенинг ризқингдир.
Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сенинг ризқингдир.
Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча –қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.
Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.
Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир.
Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан. Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма , саодатли бўласан!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қон босимни 1 кунда даволадим!
80 ёшда бу натижага эришдим.
Хеч қандай дориларсиз қон босимим 120 га 80 бўлди.
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
Қандай қилиб дейсизми ?
-Кунига бир қошиқ ушбу дамламадан ичсангиз сизда қон босим нормага тушиб, юрак қон томирлари ва нафас олиш тизимидаги сиқишлар бутунлайга йўқ бўлади.
БАТАФСИЛ РЕЦЕПТ ШУ ЕРДА:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚