Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
— Кетяпман... — деди эркак. Аёл йиғлади. Хожасининг бўйнидан қучди.
— Қараманг!.. — деди қатъий аммо паст товушда.
Кимга, жоним? — дея сўради эркак.
Титроқ овозда охиста шивирлади аёл:
— Жаннатдаги ҳурларга!
Эр тишини-тишига қўйиб, чуқур "ух" тортди.
Оғир-оғир сўзлади:
— Сен менинг жуфти ҳалолимсан. Бошқалар биродарим! Сени жаннатда кутаман!..
@IkromSharif
Қаҳванинг тилини билганимда ундан биргина савол сўрардим: Ўзинг аччиқ бўла туриб, қандай қилиб одамларнинг хаёлларини-да ўзинга боғлар даражада дўст қила оласан?
@IkromSharif
Роббим, онамни жаннатингдан маҳрум қилма.
У мени бу дунёда ҳеч нарсадан маҳрум қилмади.
@IkromSharif
2003-йилдан қассобчиликка шогирд бўлиб киришганман. Қўй сўйишдан бошлаганман ишни. Кейин бирор йил ўтиб дўконда тарозида турганман, сотардим. Шу кўйи 2010-йилгача шу иш ичида бўлганман. Гўштчилик, емчилик “системасини” яхши биламан…
Устозим Исмоил ака билан мол гўштини асосан сирдарё вилоятидан (Кўнчи тарафлардан) сўйдириб олиб келардик. Мен йўлда хамроҳ бўлардим кўпинча. Гўшт босқичма-босқич кўтарилишни бошлаганда сўйиб берувчидан (Молбоқарлардан) сабабини сўрасак айтарди: “Емни (кунжара ва жўлха) яна қиммат олдик бу сафар, фойда қолмаяпти…”
Бу кундек равшан бўлиб турган сабаб-ку.
Ем нега қимматлашяпти, дейилса, ўша вақтдан емчилик монополия эди. (Ҳозир билмадим) Муайян кишиларгина емни захира қилиб сотишарди. Нархни истаганларича кўтаришарди.
Бир йили арзон ем чиқди. Мажбуран арзонлаштирилди яъни. Молбоқарлар тонналаб оволишди, лекин ўша арзонлаштирилган емни мол иштаҳа билан йейишни бошласа ҳам охиргача емайсдан тўхатишарди. Сабабини билишса, ўша арзон емга қум сочворилган бўлиб чиқди. Мол тишига майда тошлар урилишидан ейишдан тўхтаб қолаверган…
Емфурушлар “ана, арзони шунақа бўлади, жимгина борини олиб боқаверинглар” қабилида жавоб берган. Табиийки, қум қўшилганини биров бировга исботлаб бера олмайди.
Натижа: Биров емфуруш билан талашолмайди, тинчгина қимматга бўлса ҳам олиб, гўшт нархини ҳам кўтариб қўяверади, халқ бир нолиб қўядию олиб еяверади.
Гўшт нархини қассоб кўтармайди. Қассоб гўштни 70 мингдан олса ҳам 5-10 минг фойда қўяди, 100 мингдан олса ҳам шу фойдани қўяди. Гўшт нархи 100% да 100% ем нархи билан боғлиқ.
@IkromSharif
Evet arkadaşlar artık Türküm… Э узр, тилим туркчага кетиб қоляпти, деб қолсам-а?))
Алҳамдулиллаҳ, TÖMER — турк тили ва маданияти курсини барча — A1, A2, B1, B2 ва С1 даражасигача ўқиб, махсус сертификатини олиш насиб қилди.
Раҳмат, раҳмат!)
@IkromSharif
Гўзал аёл доим яхши бўлавермайди. Аммо яхши аёл — доим гўзал.
@IkromSharif
Фарзандларимизга бино қуришдан кўра уларнинг ўзларини бино қилишимиз муҳимроқ.
@IkromSharif
🎓 Toshkentda 9-10-11-sinfda o‘qiydigan ukangiz, singlingiz yoki tanishlaringiz bormi?
Rahimov School Ibn Sino filialida 9-10-11 sinflarga 100% li grant e’lon qildik.
Bu yilgi natijalarimiz:
• O’quvchilarimiz darslikdan tashqari 2355+ marta kitob o’qib topshirishdi.
• 55% o’quvchimizni kitobxon qildik.
• 91% ota-onamiz bizni tavsiya qilishni boshlashdi.
• Bitiruvchilarimiz hammalari natija qilishdi. O’tgan yilgi natijalardan ikki barobar oshira oldik.
• 80% o’qituvchilarimiz attestatsiyadan o'tib, maktabimizda ishlarini davom ettirishyapti.
Дунё шўр сувга ўхшайди. Қанча кўп ичсанг, шунча чанқайверасан
@IkromSharif
Роббим! Тақдирингдан, тақдирингга қочаман!
@IkromSharif
Самимий бўлинг ва табассум қилинг, ана ўшанда бахтнинг ўзи сизга “друзья” ташлайди..))
@IkromSharif
Ҳис-туйғулар шифокорларнинг хатига ўхшайди — уни фақат дард чекканлар тушунади.
@IkromSharif
“Бугунги ишни индинга қолдир!”, деган усулни биласизми?
Бу эр-хотин орасида низо чиққанида баъзан ишлатиладиган усул.
@IkromSharif
Онам айтар эдилар:
- Отангиз ишдан келса, кулиб қарши олинг. Ташқаридаги ҳаёт шундоқ ҳам бешафқат.
@IkromSharif
Уйнинг пойдевори тош ва цемент эмас, уйнинг пойдевори солиҳа аёлдир!
@IkromSharif
Яхшиликка йўйиш қалб соғломлиги, нафс тозалиги ва руҳ мусаффолигининг белгисидир.
@IkromSharif
Юзта дўстим бўлмасин, юз йиллик дўстим бўлсин.
@IkromSharif
☝️Маълумот учун: Туркияга келган халқаро талабалар университетга қабул қилинганидан кейин махсус TÖMER — турк тили ва маданиятини ўргатиш курсида ўқиши ва С1 даражасини олиши керак бўлади. Ҳар бир даража махсус гуруҳларда ўқитувчи билан ўртача етти ҳафта ўқилади ва ҳар даража учун алоҳида тўлов қилинади. Тўлов қийматини ҳар бир университет ўзи белгилайди. Бугунга қадар ўртача ўн минг турк лирасини ташкил қилади.
Турк тилини биладиганлар эса “Muafiyet sinavı — Турк тилидан дарсларга қатнашмаслик учун билимни тасдиқлаш имтиҳони”га кириб бу курсдан озод бўлиши ва тўхридан тўғри синф дарсларини танлаб бошлаши мумкин.
Ёки маълум даражада билган кишилар бўлса, STS (Seviye Tespit Sınavı) — Даражани аниқлаш имтиҳонига кириб, масалан, бирданига В1 дан бошлаб кетиши мумкин. Бу имитиҳонларга ҳам маълум тўлов билан кирилади. Муафиет имтиҳонига тўловни янгилаб такрор кириш мумкин аммо STS имтиҳонига бир талаба бир маротаба кира олади, холос.
Бундан талаба вақтдан ва маблағдан ютади.
С1 сертификати билан яна нима қилиш мумкин?
С1 — тилни юқори даражада билганликни кўрсатадиган сертификат. У сизга таълим, иш ва шахсий ривожланиш соҳаларида кенг имкониятлар беради.
1. Олий таълим учун
Кўпгина университетлар C1 сертификатини қабул қилади. Масалан, Туркияда C1 даражаси бўлса, тайёрлов курсларини ўтказиб юбориш мумкин.
2. Ишлаш учун
Таржимонлик, туризм, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ишлашда C1 даража катта афзаллик беради.
3. Ўқитувчи бўлиш
С1 билан онлайн дарс бериш, репетиторлик ва тил марказларида ўқитиш мумкин.
4. Халқаро стипендиялар
Erasmus+, DAAD, Chevening каби дастурларга ҳужжат топширишда керак бўлади.
Хулоса:
C1 — бу сизга таълим, иш ва ривожланишда кўп имкoниятлар эшигини очадиган муҳим тил сертификатидир.
Bu kadar arkadaşlar..))
@IkromSharif
Инсон ҳар доим ҳам насиҳатга эмас, баъзида уни тутиб турадиган қўлга, дардини ҳис қиладиган қалбга муҳтож бўлади.
@IkromSharif
Ота меҳри ўзгача, Она меҳрига ўхшамайди.
Унда сўз кам.. Лекин У бебаҳодир..
@IkromSharif
🇹🇷 Туркиядаги Карабук университети ҳақида биласизми?
Ушбу кўрсатувимизда:
✅ Ректор ва деканлар билан эксклюзив суҳбатлар
✅ Талабалар учун яратилган шароитлар
✅ Ўқиш, яшаш ва стипендия имкониятлари
✅ Халқаро талабалар учун қабул шартлари
🎥 Туркиянинг нуфузли университетларидан бири, юздан ортиқ давлатлардан халқаро талабалар, жумладан, тўрт юзга яқин Ўзбекистонлик талабаларни ўзида жамлаган илмий маскан — Карабук университети ҳақида барча саволларга жавоб шу видеода!
❗️Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да
https://youtu.be/ugEzlQukKS8
Хаёлнинг гўзаллиги шундаки, бу хос оламингга ҳеч ким кира олмайди.
@IkromSharif
Унга қийин бўлганда ҳам, сенга қийин бўлганда ҳам елкангни қидирадиган бу фақат ва фақат жуфти ҳалолингдир.
@IkromSharif
Ноумид булма! Қулфлар кўпинча калитлар шодасидаги охирги калит билан очилади.
@IkromSharif
Бекорчилик — зеҳнда рўй берадиган ҳолатнинг энг
хатарлиларидандир. Унда ўтмиш, бугунги кун ва келажак архивлари очилиб кетади.
@IkromSharif
Мақсад ҳикматни ўқиш эмас, балки ундан фойда олишдир.
@IkromSharif
Оилада ҳамма бахтли яшаши учун керак ўринларда ҳар ким ўз манфаатидан воз кечишга тайёр бўлиши керак.
@IkromSharif
Кечаги сўровномага кўра энг кўп овоз олган мавзу “Бир китоб тахлили” бўлди.
Демак бугун сизлар била ажоиб бир китобни тахлил қиламиз. Унгача шу китобдан бир ўқувчининг эътирофини иқтибос ўлароқ келтириб турамиз:
«Бу китобни ўқиётган пайтимда ажойиб воқеа содир бўлди. Аввалига китобга бир марта кўз югуртириб чиқдим. Кейин алоҳида эътибор билан бир бошдан ўқидим. Кейинчалик шундай бўлдики, бирор муаммога дуч келсам, шу китобни қўлимга олиб, бир неча саҳифа ўкир эдим. Қизиғи, ана шу бир неча саҳифаларда ҳам ўзига хос фикр ёки гўзал дуо ёзилган булар, ёки мушкулимни енгиллатадиган, ғамларимни аритадиган бирор ҳаётий тажриба топилар эди. Аллоҳ таоло бу китобни сабаб қилиб, мендан жуда кўп маҳзунликларни кетказди. Шунинг учун бу китобдан коллеж ва олий ўқув юртларида ҳам фойдаланишса, ўрта таълим мактабларидаги қизларга йқитилса, китобнинг мағзини чақишлари учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан татбиқ этилса, Аллоҳнинг ёрдами билан бу китобдан кўплар манфаат олган бўлар эди».
@IkromSharif
Ҳар бир инсоннинг қалбида яхшилик уруғи бўлиб, у илм билан суғоришга муҳтождир.
@IkromSharif