iymon | Unsorted

Telegram-канал iymon - IYMON

19279

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади! 💵Реклама учун: @LuckyMuslim

Subscribe to a channel

IYMON

​​• Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъи берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади,
• Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
• Кимнинг сўзи кўпайса, унинг хатоси кўпаяди.
• Ким инсонларни камситса, ўзи хам камситилади.
• Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса, шу касби билан танилади.
• Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
• Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди.
• Кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади.

_Ҳазрати Умар_

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Канал админи тарафидан текширилган....

Ассалому алейкум Барча Узбекистон халки Мехрибон инсонлар. Йиллар давомида куткан Фарзандим Сиз тасвирда куриб Турганиздек холатталар. Ахволи огир йонимда йелкадош болишди урнига турмуш уртогим хам биздан вос кечдилар йордам сураб бормаган жойим колмади йолгизими Даволатиш учун Аллох йулида Ехсон килиб йордам берилар Илтимос 😭😭

Уз кард: 8600490417568516
Шералиева С

Хумо: 9860160124519671
Кимсанова Н

Мусофирдаги якинларимиз учун
2200701378776717

Тинькофф Собиров с.

Мурожат учун тел: 996082120

Ехсонларинг урнини беххисоб килиб тулдирсин илохим

Читать полностью…

IYMON

#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

​​Намозда хушу шундай бўлади

Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан “Намозни қандай ўқийсиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қилган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.

🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.

🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу.

🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!


NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

​​ҲАСАДЧИЛАРДАН ЧЎЧИМАНГ

Ким ҳасадчи кимсадан хавфсираса, ушбу дуоларни ўқисин:
1️⃣. Зикр, дуолар билан бирга икки "қул аъузу"ни ўқисин.
"Ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан паноҳ сўрайман" (Фалақ сураси, 5-оят).

2️⃣. Ишларингизни ҳасадчидан яширинг.
"...Эй ўғилларим! (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки турли хил дарвозалардан киринглар!" (Юсуф сураси, 67-оят)

3️⃣. Ундан узоқ юринг.
"Агар менга имон келтирмасаларинг, у ҳолда мендан четланинглар!" (Духон сураси, 21-оят).

4️⃣. Озоридан тийилиши учун унга яхшиликлар қилинг.
"...Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан қайтаринг!" (Фуссилат сураси, 34-оят).

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

​​Овқатланишдаги одоблар ҳақида

Овқатланишда ўн икки хусусиятга риоя қилиш лозим. Улардан тўрттаси фарз, тўрттаси суннат ва тўрттаси одоб.

Фарзлар:
1. Аллоҳнинг номини зикр қилиш (бисмиллаҳ айтиш),
2. Ҳалол ва пок овқат истеъмол қилиш,
3. Бор нарсага рози бўлиш,
4. Неъмат учун шукр қилиш.

Суннатлар:
1. Ўнг оёқ устида ўтириш,
2. Овқатни ўз олдидан олиб ейиш,
3. Ўнг қўлнинг учта бармоғи билан овқатланиш,
4. Бармоқларни ялаб тозалаш.

Одоблар:
1. Овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш,
2. Луқмани кичик қилиш,
3. Овқатни яхши чайнаш,
4. Бошқа овқатланаётган кишиларнинг юзларига тикилмаслик.

(Ҳасан Басрийнинг одоблари, зуҳди ва мавъизалари, Ибн Жавзий, 50-бет).

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​"ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИ!"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _"Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар

Бошқа ривоятда: *
"Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”_, дейилган _(Имом Муслим ва Бухорий ривояти)._

Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
"Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!*" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
_- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! - дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *
"Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал",_ дедилар _(Имом Муслим ривояти)._

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши"*, дея марҳамат қиладилар.

"Обидлар йўли" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

КЎЗИМИЗ ҚАЧОН ТЎЯДИ?

Етишмовчилик нима ўзи? Ҳирсми, пулми? Эътиқодми, тамами? Меҳрми, вақтми? Фикри ожизимча, бу гуруҳга кўп сўзлар сиғдириш мумкин. Кексаларнинг бу борада бир гапи бор: «Одам боласининг кўзини тупроқ тўйдиради!» Биз чиндан ҳам шунчалик, очкўз ва тўймас мавжудотмизми? Ортиқча вазн муаммоси соғлик билан боғлиқ таҳликага айланган дунёда бизни бу аҳволга солган нарса овқатга тўймасликми? Катта йўлларда бир у ёққа, бир бу ёққа типирчилаб машинасини сурган ҳайдовчилар, спидометрдаги тезлик лимитига қаноат қилмаётган ёшлар, вақти озлигидан шикоят қилиб, йўл қоидаларини бузаётган тижоратчи ҳайдовчилар, мотоциклда шошган курьерлардан «Нима учун?!» деган саволга оладиган жавобимиз: «Eтмаяпти-да!». Картамиздаги жамғарманинг охири кўриниб қолганида, пулимиз мажбурий ва завқли харидларга етмаётганидан нолиймиз. Ҳатто бу етишмовчиликни таҳлика деб биламиз. Ҳар доим пул озлигидан шикоят қиламиз. Аслида, етишмовчилик пулдами? Ё истакларимиздами? Севгилисини, хотинини хурсанд қилиш учун бировнинг ҳақига кўз олайтирганлар бор. Бу қандай севги-муҳаббат бўлди? Севганининг ҳолатини била туриб, уни жиноятга ундаса, бу нарса севги эмас. Хотин эрининг ойлик маошини била туриб ундан кўпини истаса, у оила эмас. Буларнинг биргина номи бор - манфаатпарастлик. Шу кунларда бошимиздан ўтказганимиз молиявий инқирозни қўллаб-қувватловчиси «шоппингмания» эмасми? Ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо автомашиналар, тўлашга қурбимиз етмайдиган кредит, тўловлар, урфга кирган ҳар янги матоҳни харид қилиш ҳирси... «Кийгани ҳеч нарсам йўқ!» дея нолиëтган аёлнинг кийим жавонига қараганимизда, жуда кўп кераксиз нарсаларга кўзимиз тушади. Ташқарига чиқаётганда аввал кўринишимизга диққат қиламиз, а? Пойабзалимиз пайпоққа, пайпоғимиз кийимга, кийимимиз камарга, камар тақинчоқларимизга ва буларнинг барчасига мос тушадиган макияжга эҳтиёжимиз бор, шундайми? Буларнинг барчасини ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилганимизда, ўртага чиққан қиймат «етмайди»ни изоҳлашга етмайдими? Кексаларимиз кўчада кийиш учун бир сидра, уйда кийиш учун бир сидра, туй-маъракага кийиш учун бир сидра кийим-боши бўлганини айтишади. Бугун биз ҳафтанинг 5 иш кунида беш хил кийим кийиб, янги ҳафтада кийим жавонимиз олдида хўмрайиб ўтирамиз: «Кийгани кийимим қолмабди!» дугонамизнинг туғилган кунига кийган оқшом либосимизни укамизнинг никоҳ тўйида киймаймиз: «Вой, уни ҳамма кўрди-ку!».

Етишмовчилик ва «етмайди»ларнинг сони бору, саноғи йўқ. Биз бу савдоларни маромига етиштириш кўйида чопганимиз сари етишмовчилик кўпайиб боряпти. Охир-оқибат бири кам бу дунёда тўймай яшаяпмиз. Ечимдан гапир, дейсизми?
Қаноат!..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

#ехсон#

Канал Админи тарафидан текщирилди





Ассалому алайкум Мусулмон Ахли Сахий Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган ватандошлар Фарзандим бахтсиз ходиса туфайли сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар Шифокорлар 70 фоиз куйищ ташхисини куйишди уйимиз хам йониб кетди сотиш учун хич нимамиз колмаган сизлардан илтимос фарзандими хайотка кайтиши учун моддий йордам берилар. Апиратсияга учун
2⃣5⃣0⃣0⃣0⃣💲зарур хозирда
2⃣0⃣+2⃣5⃣ +4⃣0⃣млн йигилган
Купни оздан бергани хам баракотли булади.

Уз кард: 5614682213493259
Убайдуллаев.Д

Хумо: 9860100125522829
Убайдуллаев.Д

Мусофурдаги якинларимиз учун

2200701378776717
Собиров с. Тинькофф

Мурожат учун тел914150529

Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин Жаннати билан сийласин илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар.... 😭😭😭

Читать полностью…

IYMON

☘Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,

☘Машхарда соя бўлсин бошларингизга.

☘Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,

☘ Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.


🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

❗️Гуноҳлардан тийилиш учун аввал тавба қилинг....


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Чақалоқнинг қулоғига азон айтишни ўрганамиз


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Қуръондаги тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар.
• Ислоҳ қилинглар.
• Адолатли бўлинглар.
• Масхара қилманглар.
• Мазах қилманглар .
• Лақаб қўйманглар.
• Ғийбат қилманглар.
• Жосуслик қилманглар.
• Гумондан четда бўлинглар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Таҳоратни мукаммал қилишлик ҳақида...

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Канал админи тарафидан текширилган....



Ассалому алейкум Азиз саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар Ман сизлардан ота онам учун йордам сураб мурожат киляпман.Онам жигар циррози дам еса тасвирда куриб Турганиздек холатталар йура олишмеди агар даволанмасалар ойогларини кесиб ташашаркан😭😭
Узим йолгиз Фарзандман айол бошим Билан дори дармонга маблаг тополмасдан сиз Сахий инсонлардан бошимни егиб йордам сураб чиктим.Илтимос Аллох йулида йордам берилар.

Уз кард:8600030484008515
Рахмонова Р

Хумо:9860030378415258
Рахмонова Р

Мурожат учун тел:+998500126823

Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан😭😭😭

Читать полностью…

IYMON

​​Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.

✍️Илҳомиддин ТОИРОВ.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ўзингни жуда катта олма! Кеккаймагин! Ҳеч киммассан! Шунинг учун гердаймагин! Ўзингни билгин. Қадрингни билгин. Камтар бўлгин.

Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

“ДУНЁ УЧУН” МАМЛАКАТЛАР ХАРОБ БЎЛЯПТИ!


Шайх Саййид Рахматуллоҳ Термизий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

НАМОЗДА АДАШИБ КЕТУВЧИЛАР УЧУН !

САЖДАИ САХФ


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ДЎСТ БЎЛСАНГ — СОДИҚ БЎЛ!

Шайх Саййид Рахматуллоҳ Термизий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Отага эҳтиром

1. Ота уйга келганида фарзанд ўрнидан туриб, унга жой бўшатиши лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга эҳтиёж йўқ.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлмаганида истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабдор бўлсангиз ҳам, отангиз чақирганда дарҳол унинг буйруғига ҳозир туринг.

8. Отангизнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлинг. Агар отангиз вафот этса, ўшалар билан муомала-муносабатларингизни узманг!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз садақа қилган билан баробар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Қуръондаги тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар.
• Ислоҳ қилинглар.
• Адолатли бўлинглар.
• Масхара қилманглар.
• Мазах қилманглар .
• Лақаб қўйманглар.
• Ғийбат қилманглар.
• Жосуслик қилманглар.
• Гумондан четда бўлинглар.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ҲАЁТИМИЗНИ БОШҚАРАДИГАН ЕТТИ ҚОИДА

1. Ҳар ишда Аллоҳ розилигига эришишни ният қилиш. Мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Аллоҳ розилигига эришиш асосий мақсад бўлиши керак.

2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш:
Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Афсуски, бугунимизда ғийбат, бошқаларнинг нуқсонини мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларни очиш каби хунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-эътиқоди кай даражада эканини кўриш қийин эмас.

3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш:
Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш керак.

4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш:
Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар.

5. Савдода ҳийла ишлатмаслик:
Ислом таълимотида ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири – савдо-сотиқда одамларнинг хақига риоя қилиш. Айни пайтда ер юзида коррупция, порахўрлик кучайиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани бизни жиддий мулоҳаза қилишга ундаши керак эмасми? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқиёсида кўп бехаловатликларга сабабчи бўлаётган экан, инсоният бу муаммога тўғри йўл орқали ечим топиши лозим.

6. Адолат:
Адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ эканига ишора, адолатсизлик ва
ёмонлик қилиш эса беҳаёлик деганидир.

7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш:
Яшашдан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…
Subscribe to a channel