mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Орқани енгил қилиш билан замондан ғолиб бўл.

Изоҳ.
Яшаётган замонинг дунёнинг вақт шаклидаги ўлчови. Бу ўлчов дунёнинг ғам-ташвишларидан ташқарида эмас, балки уларни тўла қамраб олган. Ғам-ташвишларни қанчалик кўп елкангга олсанг, шунчалик дунёга ботасан. Дунёга чуқурроқ ботганинг сайин эркинг замоннинг қўлига ўтиб, у сен билан хоҳлаган ишини қилади. Ҳолбуки, сен озод яратилган, Ҳақ таолонинг маърифат осмонида бепоён кенгликлар узра эркин парвоз учун шайланган ҳур инсонсан. Бу парвозда юкинг қанча енгил бўлса, дунё осмонидан шунча баланд кўтарилиб, мақсад сари қанот қоқасан. Дунё ҳам, унинг вақт шаклидаги ўлчови замон ҳам, энди сенга мағлуб. Чунки сен эркингни уларга бермадинг, ҳаққингни танидинг, Ҳақни танидинг!

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

29. Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!
Яъни, эй одамлар, сизга келган ҳақ нарса–Қуръон, Ислом-Роббингиз томонидандир. Ким хоҳласа, Унга иймон келтирсин, хоҳламаса, ўзи билади. Ихтиёр ўзларида, деб айтгин уларга эй Пайғамбари охири замон. Ҳа,
давомини ўқинг...
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🌞🌞🌞🌞

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
10.07.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

Жаъфар ибн Муҳаммад айтади: Аллоҳнинг ғазаби эвазига одамларнинг розилигини қидирмаслик, Аллоҳ сизларга бермаган нарса учун одамларни маломат қилмаслик ва Аллоҳнинг ризқи учун уларга мақтов айтмаслик иймондандир. Зеро, ризқни талабгорнинг ҳарислиги тезлаштирмайди
ёки кимнингдир бепарволиги узоқлаштирмайди. Сизлардан бирингиз худди ўлимдан қочгандек ризқидан қочганида ҳам, худди ўлим унга етганидек ризқи ҳам унга етиб олган бўларди.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тумор тақиш мумкинми?

Савол: Тумор тақиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар.
Бунда “тумор мени асрайди”, деб эмас, балки “унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди”, деб ишониш тўғри бўлади.
(Қуръон оятлари ёзилган) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр-хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатавои Оламгирия” китоби).

Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.
Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.
Афсуски ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари, тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб: “Шу нарса мени бало-қазолардан, кўз тегишидан сақлайди”, деб эътиқод қилади. Бундай мақсадда уларни тутиш ёишлатиш билан кишининг иймонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи
“Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади. Ваҳоланки асраш, паноҳ бериш, қутқариш ёлғиз Аллоҳ таолога хос.
“Аллоҳдан бошқа бирор-бир нарса асрайди” деган эътиқодда бўлиш ширк ҳисобланади.
Аллоҳ таоло ширкнинг нечоғли оғир гуноҳ эканини баён қилиб, бундай дейди: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо сураси, 48-оят).

Хулоса шуки, “Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриш жоиз” деган фатволар бўлса-да, ҳозирги кунда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

📚“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

28. Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида тафсири Кабирда қуйидагилар ривоят қилинади:
давомини ўқинг...

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌺 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺

Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!

Каналга аъзо бўлинг:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
09.07.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бир ишнинг гуноҳлигини билиб туриб қилиш

Савол: Бир ишнинг гуноҳлигини билиб туриб қилишнинг ҳукми қандай? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламаса-да, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билса-да, шаҳват сабабли ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳ қилади. Эс-ҳушини йиғиб олгандан кейин эса афсус-надомат чекади. Қилган
гуноҳ ишидан тавба қилади. Раббисига истиғфор айтади. Албатта, бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло бу банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда била туриб, мутакаббирлик билан гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, унинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда қилса, узрли саналишига далолат қилади.
Аллоҳ таоло айтади:
«...Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)...» (Аҳзоб сураси, 5-оят).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида:
“Яъни, албатта, гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир”, деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин кўнгилларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини “Бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир”, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиш эҳтимоли бор. Фақат пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Имом Термизий ривояти).

Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари, агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариатда зарурий, яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса), унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмаса-да, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Агар ўт ичида бўлса ҳам дўстни асра.

Изоҳ. Дўстлар кўп, аммо чин дўст кам. Кимдир мансабингиз, яна кимдир бойлигингиз, бошқа бири обрўйингиз учун дўст. Бундай дўстлик узоққа бормайди. Ҳатто болалик, ўсмирлик, йигитлик хотиралари билан боғланган дўстлик ришталари ҳам у даражада мустаҳкам эмас, кун келиб вақт қиличи бу ришталарни ҳам узади.
Чин дўст – жон дўстдир. Чунки у сизга жони билан боғланган бўлади. Сизнинг қўлингизга санчилган тиканнинг оғриғи унинг қалбигача етиб боради. Шунинг учун у сизни борингизда ҳам, йўғингизда ҳам ҳимоя қилади, сиз учун жонини тикади. Жон эса бу дунёнинг хилқати эмас. У жасад каби тупроққа қўшилиб кетмайди, балки Яратганнинг ҳузуридан қандай тушган бўлса, шундай Ҳузурига кўтарилади. Демак дунё чегараларидан ошиб, Охират чегараларига ўта олган дўстлик – ҳақиқий дўстликдир. Оллоҳ йўлидаги бундай дўстинг ўт ичида қолса, уни қутқариш учун ўтга кирсанг арзийди, дўстингни асра, гарчи ўзинг ёниб кетсанг-да!

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

27. Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.
Борлиқда Аллоҳнинг ҳукми жорий бўлиб, Унинг ҳукми Қуръонда турганидан кейин:
«Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил».
Одамлар ҳар бир нарсада Аллоҳнинг ҳукми қандайлигини тиловатингдан билиб олсинлар.
«Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ».
Яъни, Аллоҳнинг калималарини ўзгартирувчи зот йўқ. Агар биров Унинг ҳукмига юрмай, калималарини ўзгартиришга ҳаракат қилса, ўзидан кўраверсин:
«Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан».
Паноҳ фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи. Унга осий бўлган умуман паноҳсиз қолади.
Иймон ва эътиқод йўлида фидокорлик намуналари бўлмиш каҳф эгалари қиссаси ва унга изоҳ берувчи оятлардан кейин аҳли иймон қадрлаши лозим бўлган хислатлар ва уларга бўладиган муомалалар, иймон-эътиқод тарозусида нималарнинг вазни бор-йўқлиги ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️

✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
08.07.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иримнинг тўғри эътиқоддан чалғитиши

Cавол: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришни ёки супургини тикка турғизиб қўйиш, кеч бўлганда уйсупуриш фалокат келтириши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бундай гаплар ўринлими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиздаги ҳар бир буйруқ ва қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади.
Асоссиз, одамлар тўқиб олган, динда бор деб тақдим қилинаётган гап ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида низо ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан, жумладан, ирим қилиш ва шумланишдан қайтарганлар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, ирим. Бу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги, гумону шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар (Имом Абу Яъло ривояти).

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз инсонларни бундай нарсалардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

☪️ ИСЛОМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИНИ ҚАРАНГ…

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Суфён Саврий айтади: Уч нарсада Аллоҳнинг ғазабидан ҳазир бўл:
1. Аллоҳнинг буйруқларини бажаришда қосирлик қилма!
2. Аллоҳнинг тақсимотидан норизо бўлма!
3. Дунё талабида сўраган нарсанг берилмаса, Роббингдан гина қилма!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳнинг душманлари ёшларни алдаманг!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

🍸 Ajoyib ta’mni his eting!

Milliy mahsulot – xalqaro sifat.


Kanalga aʼzo boʻlish: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ахлоқнинг кенглиги ризқларнинг хазиналаридир.

Изоҳ. «Иҳйоу улумид дин»нинг «Риёзатун нафс» китобида «Ахлоқнинг кенглиги ризқларнинг хазиналаридир» деган сўзлар Яҳё ибн Муоз тилидан келтирилган. У киши яна айтади: «Ёмон хулқ ёнида қанча яхшиликлар бўлса ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ ёнида қанча ёмонликлар бўлса ҳам зарар бермайди». Демак яхши хулқ атрофидаги ҳар қандай ёмонликни зарарсизлантириш қувватига эга экан, у шу йул билан ризқлар йўлини очишга ҳам кенг имкон яратади.
Жунайд Бағдодий дейди: «Тўртта сифат бандани юксакларга кўтаради. Гарчи унинг илми ва амали кам, лекин табиати ҳалим, тавозуъли, қўли очиқ сахий ва хулқи чиройли бўлса, бу иймоннинг мукаммаллигидан дарак». Илм ва амалнинг кам бўлиши яхшилик эмас. Лекин юқорида саналган тўртта сифат бу камчиликни ёпар ва шу тўртта сифат билан инсон иймон мукаммаллигига эришар экан. Мана шу даражанинг ўзи ризқлар хазинаси эмасми?

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

📑 Аллоҳга қандай муомала қилсангиз, сизга ҳам шундай муомала бўлади

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар».

Муслим ривоят қилган. 
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БОЛАНГИЗГА ВАҚТНИНГ ҚАДРИГА ЕТИШНИ ЎРГАТИНГ

Инсон ҳаётининг ҳар бир дақиқаси бебаҳодир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг хос бандалари вақтларини асло беҳуда ўтказмайдилар. Вақтнинг қадрига етишни боланинг зеҳнига имкон қадар эртароқ сингдиринг. Уларнинг вақтини доимо фойдали, манфаатли ишларга сарфлашга ҳаракат қилинг. Уларни ўз вақтини зое қилишга, исроф қилишга одатлантирманг.
Комил муршидларимизнинг биз муридларига ҳар доимги насиҳатлари шу эди: «Ҳеч қачон вақтингизни беҳуда, бўш ўтказманг».

Зеро, вақтини машғулиятсиз, бўш ўтказадиган одамнинг хаёлини ҳар доим ёмон одатлар эгаллай бошлайди. Кейинчалик унга бир ишнинг бошини ушлаш жуда қийин бўлиб қолади, бир ишни охирига етказишга сабр-тоқати етмайдиган бўлиб қолади. Вақтини бекорга ўтказадиган одам стресс ва тушкунликка тез тушиб қолади. Доим бир иш билан банд бўлиш эса кишининг ҳар доим сергак, ҳушёр, тетик бўлиб юришини таъминлайди, унинг бадани ҳам соғлом ривожланади.

Ота-она болаларининг вақтини режалаштирсин. Ҳар бир ишни, масалан, ухлаш, уйқудан туриш, овқатланиш, дарс қилиш вақтини тайинлаб қўйинг. Бола муносиб вақтда ўйнаб олиши учун ҳам, албатта, вақт белгилаб қўйинг.

Фарзандларимизнинг жисмоний ҳолати ҳам аъло бўлишига эътибор беришимиз лозим. Сиз уни доимо ўйин ўйнашдан тўсаверсангиз, унинг жисмоний ҳолати таназзулга учрайди, нафақат жисмоний, балки руҳий тушкунликка ҳам тушиб қолади.

Шундай экан, фарзандларимизни руҳан ва жисмонан ногирон, заиф қилиб қўймайлик. Ўйнаш вақтида бола маза қилиб ўйнасин, ўқиш вақтида яхшилаб ўқисин, овқатланиш вақтида овқатлансин, ухлаш вақтида мириқиб ухласин. Болага яхши тарбия – унда соғлом тана ҳосил қилиш билан бўлади. Боланинг бадани соғлом бўлса, шундагина соғлом ақлга эга бўлади. Соғлом ақл ва яхши тарбия учун соғлом тана лозим.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тарихда қариялар уйи эмас қари ҳайвонлар уйи бўлган

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.

✏️Мавлоно Румий

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🎞 РИЗҚНИ ТОРАЙТИРАДИГАН НАРСА

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўз қўлинг билан адо эта олмаган яхшиликни бошқанинг қўли билан ҳеч қачон қилолмайсан.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Билганингизга амал қилдингизми?

Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Уламолар қани?» деб сўрабди. Уларни келтиришибди. Улар орасида Ибн Сурайж ҳам бор экан. Аллоҳ таоло уларга: «Билганларингдан нимага амал қилдингиз?» деб сўрабди. Улар: «Роббимиз, биз камчиликка йўл қўйдик, гуноҳкор бўлдик», дейишибди.
Аллоҳ таоло бу жавобдан рози бўлмаган маънода бошқа жавобни кутиб, саволни яна қайта сўрабди. Шунда Ибн Сурайж: «Менинг амал дафтаримда ширк йўқ. Ахир Сен ширкдан бошқа гуноҳларни кечиришга ваъда бергансан», деб жавоб берди. Шунда Аллоҳ таоло: «Боринглар, сизларни мағфират қилдим», дебди.
Ибн Сурайж раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеадан уч кун ўтиб вафот этди.

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлиш
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#дуо
АЛЛОҲДАН ТАҚВОЛИ БЎЛИШНИ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا التُّقَوَي وَاجْعَلْنَا مِنَ الْمُتَّقِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳуммарзуқнат тақвоо важъалнаа минал-муттақийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Тақвони бизга ризқ қилиб бергин ва бизларни тақво қилувчилардан айлагин!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الهُدَي وَ التُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَي
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал-ҳудаа ват-туқаа вал-ъафаафа вал-ғинаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва беҳожатликни сўрайман”.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Одамлар 4 хил бўлади

Одамлар 4 хил бўлади:
1. Ўзгалар билан аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилувчи.
2. Узлатда бўлиб, сабр қилувчи.
3. Одамларга аралашмай, сабр қилувчи.
4. Одамларга аралашмайдиган ва сабр қилмайдиган.

Одамларга аралашишда банда ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ислоҳ қилиш, уларга манфаат етказиш, савобларни қўлга киритишни мақсад қилиши лозим.
Пайғамбарлар алайхимуссалом-барчалари одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилганлар. Ҳеч бир пайғамбар узлат қилиб, инсонлардан ажраб олмаган. Балки, қавмини Аллоҳ таолога даъват қилиб, уларга яхшиликни таълим берган.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel