Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
#Ҳикмат
Амалнинг қабул бўлмаслигидан қўрқмоқ амални бажаришнинг ўзидан оғирроқдир.
Мазҳаббошилар бағрикенг бўлишган
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Ҳақиқий мўмин ўлгунича амалдан тўхтамайди
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир қавм бардавом амал қилишдан бош тортди. Аллоҳга қасамки, ҳақиқий мўмин бир ой, икки ой, бир йил, икки йил амал қилиб, кейин тўхтаб қолмайди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло мўминнинг амали учун ўлимдан бошқа муддатни белгиламаган (шунинг учун мўмин киши вафот этгунича солиҳ амалдан тўхтамаслиги керак).
✅Каналга уланиш
@mehrob_uz
Яҳё алайҳиссаломга буюрилган беш амр
Ҳорис Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло Закариё алайҳиссаломнинг ўғли Яҳё алайҳиссаломга бешта буйруққа амал қилишни ва Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр қилди. Ийсо алайҳиссалом Яҳё алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг буйруқларини қавмга етказишга шошилмаётганини кўриб, «Аллоҳ сизга беш буйруққа амал қилишни, Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр этди. Уларга ўзингиз буюрасизми ёки мен буюрайинми?» деб сўради. Яҳё алайҳиссалом: «Мендан олдин сиз айтсангиз, мени ер ютиб юборишидан ёки азобга учрашимдан қўрқаман», деди-да, қавмини тўплади. Қавм Байтул Мақдисга тўпланди. Масжид тўлиб, одамлар айвонларга ҳам ўтиришди. Сўнг Яҳё алайҳиссалом шундай ваъз қилдилар: «Аллоҳ мени бешта ишга амал қилишга ва сизларни ҳам шунга амал қилишга буюрди.
Биринчиси – Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманг. Аллоҳга ширк келтирган одам ўзининг молидан тилла ёки кумушга бир қул сотиб олиб, «Бу менинг ҳовлим, мана бу иш. Ишлаб, ҳаққимни адо қил», деса, унга эмас, бошқа одамга ишлаган қулга ўхшайди. Қайси бирингиз ўз қулининг шундай булишини хоҳлайди?
Иккинчиси – Аллоҳ сизларга намоз ўқишни буюрди. Қай бирингиз намоз ўқиса, диққати чалғимасин, чунки Аллоҳ таоло (намозда) диққатини жамлаган бандасининг юзига қарайди.
Учинчиси – Аллоҳ сизларга рўза тутишни буюрди. Руза тутган одам мушк солинган ҳамёнга ўхшайди, унинг ҳидидан ҳамма роҳатланади. Рўзадорнинг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшироқдир.
Тўртинчиси – Аллоҳ таоло сизларга закот беришни буюрди. Садақа қилган киши душман асирга олган кишига ўхшайди. Унинг қўлларини бўйнига боғлаб, калласини олиш учун олиб келишади. Шунда у: «Мен ўзимни сизлардан оз ёки кўп мол-дунё билан қутқараман» деб, моли эвазига улардан қутулади.
Бешинчиси – Аллоҳ сизларни зикр қилишга буюрди. Зикр қилган одам изидан қувиб келаётган душмандан қочиб, мустаҳкам қўрғонга кириб олиб, улардан ўзини қутқарган кишига ўхшайди. Шунингдек, банда шайтондан фақат Аллоҳ таолони зикр қилиш билангина қутулади».
“Солиҳлар гулшани”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Намознинг арконлари ҳақида илмий суҳбат
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Солиҳлар_суҳбати
Жаннат ҳақида фикр қилинг, ўйланг. Шунда дунё кўзингизга кичик кўринади.
Инсонга синов, имтиҳон, дард етганда
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ СУЮКЛИСИ
🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
БИР АЁЛНИНГ СУННАТГА ЭЪТИБОРИ
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ бир куни шундай дедилар: “Бир неча кун уйга келганимда қовоқ пиширилганини кўрдим. Шунда аҳлиямдан: “Нима сабабдан ҳар куни қовоқ пиширасиз?” деб сўрадим. У: “Бир китобда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни ёқтирганларини ўқиб қолдим. Кейин, бозорда қовоқ кўрсанг, олиб келиб тур, деб ходимга буюрдим. Токи, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомлари уйимизда пишиб турсин, дедим”, деб жавоб қилди.
Аҳлиямнинг оғзидан бу гапни эшитганимда, бутун танам жимирлаб кетди. Бир аёл, бозорда қовоқ учраса, олиб келиб тур, деб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий суннатларига шунчалик эътибор қиляпти. Биз илм даъвогарлари эса, ҳадисларни ўқиймиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини таълим оламиз, бироқ бунчалик эътибор бермаймиз...”
Ҳазрат Таҳонавий сўзларининг давомида айтадилар: “Шундан кейин ҳаётимни таҳлил қилдим. Барча ишларни ташлаб, уч кунни қанча суннатга амал қиламан ва қанчасига амал қилмайман – тафтиш қилиб чиқдим... Алҳамдулиллаҳ, уч кунлик меҳнатдан кейин амал йўли очилиб кетди ва шундай кейин мен қолган суннатларга ҳам амал қиламан, деб аҳд боғладим”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Аёл киши ўликларга кийимсиз кўринадими?
Cавол: Қабристонга аёл киши бориши мумкинми?
Баъзилар “Аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади”, дейди. Бу гапларда қанчалик ҳақиқат бор?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади” деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз “Зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз”, деганлар. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?”. У зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншоаллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афв-мағфират тилайман!” – дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадис аёлларнинг қабристон зиёратига бориши жоизлигига далолат қилади.
Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).
Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир.
Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, хусусан, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
❓Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 /channel/boost/mehrob_uz
✅ Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Мусулмон одам асаларига ўхшайди
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Зайд ибн Аслам отасидан нақл қилади: Умар розияллоҳу анҳу деди:
– Эй Аслам, яхши кўришинг ташвиш, ёмон кўришинг ҳалокатли иш бўлиб қолмасин.
– Бу қандай бўлади?
– Яхши кўрсанг, ёш болага ўхшаб яхши кўрган нарсангга ёпишиб олма. Ёмон кўрсанг, ёмон кўрганингга мусибат ёки талафот берадиган даражада ёмон кўрма.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
100 та тасбеҳга 1000 та савоб
Мусъаб ибн Саъд разияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: “Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта савобни қўлга кирита олмайдими?” – дедилар. Шунда у зотнинг ҳамсуҳбатларидан бир киши: “Қандай қилиб бирортамиз мингта савобга эга бўлиши мумкин?” – деб сўради. “Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).
Демак, 1 марта “Субҳаналлоҳ” деган бандага 10 та савоб ёзилади ва ундан 10 та гуноҳ ўчирилади. Ваҳоланки, бунга 1 сония вақт кетади холос.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Ички касаллик билан вафот этган киши шаҳидми?
Cавол: Инсон ички касалликдан, масалан, саратон (рак) ёки шунга ўхшаш касалликдан вафот этса шаҳид бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳадиси шарифда ички касалликлар билан вафот этган мўмин-мусулмонларга шаҳидлик даражаси ваъда қилинган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деб марҳамат қилдилар:
Яъни: “Аллоҳнинг йўлида ўлишдан ташқари шаҳидлик етти хилдир: вабодан ўлган шаҳид, чўкиб ўлган шаҳид, зотилжамдан ўлган шаҳид, қорин оғриғи (ички касалликлар) дан ўлган шаҳид, куйиб ўлган шаҳид, бирор нарса остида қолиб ўлган шаҳид, ҳомиласи (туғуруқ) сабаб ўлган шаҳиддир” (Имом Молик, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Яъни ҳақиқий шаҳидлик Аллоҳ йўлида душман билан жангда ўлдирилиш бўлса (уларни кийими билан ювмасдан жаноза ўқиб кўмилади), Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқорида санаб ўтган етти тоифа инсонлар ҳукмий шаҳидлик даражасига эришади (уларни ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб дафн қилинади). Улар ўлими олдидан қаттиқ оғриқ ва аламни ҳис қилганлари сабаб, шу даража берилади.
Ҳадисларни шарҳ қилган зотлардан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Қорин оғриғидан вафот этган киши ким?” деган саволга: “Қорнида касаллик бўлган киши”, деб жавоб берганлар. Баъзи олимлар “Қорнида шиш бўлган”, баъзилар “Мутлақо ички касалликлардан вафот этган кишилар”, деб жавоб берганлар. Мана шу охирги жавобга Имом Қуртубий ҳам қўшилганлар.
Демак, қорин соҳасидаги саратон касали билан вафот этганларга ҳам шаҳидлик даражаси умид қилинади. Валлоҳу аълам.
"Фатволар тўплами"дан.
@mehrob_uz
Ошқовоқ ўғирлаш савобми?
❓Савол: Баъзилар: “Ошқовоқ ўғирлаш савоб”, дейди. Шу тўғрими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини иймонидан айриб қўяди. Аллоҳ сақласин!
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олишликка “ўғрилик” дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир” (Имом Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда “Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди”, “Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади” деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
33. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.
Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғ орасидан эса, Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷
«У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир» Раъд сураси, 3-оят.
Янги кун хайрли, барокатли ҳамда сермазмун ўтсин.
📲/channel/+xi6iQLisDphmNjMy
Намоз вақтлари:
15.07.2025 - СЕШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жума куни арвоҳлар ҳаж сафарига кетадими?
❓Савол: Баъзи одамларда “Жума куни арвоҳлар ҳаж сафарига кетади. Шунинг учун намозлардан кейин тиловат қилинмайди. Агар шундай қилинса, савоби дастурхон бўлиб боради ва арвоҳлар ҳажга бора олмайди” деган тушунча пайдо бўлган. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўлганлар ҳаж сафарига бормайди. Инсон вафот этиши билан унинг амали тўхтайди. Қабр у учун жаннатнинг бир боғчаси ёки дўзахнинг бир чоҳи (Аллоҳ асрасин) бўлади. Улар тирикларнинг дуо, садақа ва солиҳ амалларидан манфаат топиши, роҳатланиши бор. Ўзининг тириклик вақтида қилиб кетган садақаи жорияларидан ҳам тўхтовсиз савоблар бориб туради.
Руҳлар ҳақидаги илм ғайб илми саналади. Бу ҳақдаги маълумотларни Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда зикр қилинганидан нарига ўтилмайди. Акс ҳолда саволда сўралгани каби турли асоссиз ва бузуқ ақидалар шаклланиб қолади.
Руҳлар тўғрисида бизгача етиб келган ҳадиси шарифлардан умумий хулоса қуйидагича: қабрлари бир-биридан узоқ ёки яқин бўлишидан қатъи назар, маййитларнинг руҳлари ўзаро зиёратлашиб туради. Бу хусусда ҳадислар ворид бўлган. Тирикларнинг қилиб юрган яхши-ёмон ишлари вафот этган яқинларига кўрсатиб турилади. Тирикларнинг қилаётган амаллари Аллоҳ таолога фаришталар орқали душанба ва пайшанба куни, пайғамбарларга жума куни кўрсатилади.
Дафн этилган марҳум ва марҳумаларнинг руҳлари жасадлари билан алоқадордир. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги уйқудаги одамнинг руҳи билан бўладиган алоқасидан ҳам кучлироқдир. Мўминларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам руҳлари жасадлари ҳузурида, қабристон ҳудудида бўлиб туриши тўғрисида ривоятлар бор. Шунингдек, баъзи солиҳ кишиларга марҳумларнинг вафот этганидан кейинги кечирган ҳолатлари аён қилинган. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Ҳар олимнинг бир қоқилиши, ҳар кескир қиличнинг кесмасдан бир сапчиб кетиши бўлади.
Изоҳ. Халқимизда «бир кам дунё» деган ибора бор. Бу дунёда ҳеч нарса мукаммал эмас. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг сўзларига таяниб Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Ҳар бир кишининг сўзидан олинадигани ва рад қилинадигани бор, магар, деб фақат ушбу қабр эгасининг сўзи олинади», – деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрига ишорат қилган экан. Демак банда Оллоҳ ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломдан бошқа барча нарсаларга ишончида ушбу улушга жой қўйиши керак. Токи энг ишонган кишингиз баногоҳ ишончингизни оқлай олмаган пайтда ўша жойдан чиқиб кетиш мумкин бўлсин. Акс ҳолда, ўз ёғингизга ўзингиз қоврилиб, тушкунлик, ноумидлик зулматидан чиқолмай қоласиз.
Шеър:
Такдирлар ўз жиловида жорийдир, тинч бўл,
Тунни ташвишлардан холи ўтказгин, валлоҳ.
Кўзинг юмиб-очишинг орасида аҳволинг
Бир ҳолдан бошқа ҳолга ўзгартиради Оллоҳ.
32. Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик.
Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзор боғ ато қилибди. Ўша икки боғ хурмо ила ўралган экан. Орасида эса, турли экинлар ўсар экан. Бу дегани боғу роғ масаласида камчилиги йўқ, деганидир. Бунинг устига:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
14.07.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дуо
ФОЙДАСИЗ ИЛМДАН ВА ҚЎРҚМАЙДИГАН ҚАЛБДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِن عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبِ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ نَفْسِ لَاتَشْبَعُ وَمِنْ دَعْوَةِ لَا يُسْتَجَابَ لَهَا.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин ъилмин лаа янфаъу ва мин қолбин лаа яхшаъу ва мин нафсин лаа ташбаъу ва мин даъватин лаа йустажааба лаҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz
Ўзингда йўқ хулқ билан зийнатланма!
Абу Муҳаммад Суфён ибн Уяйна айтадилар: «Бир инсон одамларга ўзини яхши кўрсатади, лекин Аллоҳ таоло унда бундай яхши сифатлар йўқлигини билади. Бу кимсани Аллоҳ таоло хор қилади».
Изоҳ: Айрим одамлар Аллоҳ таолонинг айтганини қилмайди, хулқи ёмон, тарбияси бузуқ бўлади, яширинча гуноҳ ишлар қилади. Лекин қандайдир ёмон мақсадда ўзини одамларга яхши одам қилиб кўрсатади. Аллоҳ таоло бундай одамни хор қилади.
"Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар"дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
31. Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи ипаклардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой.
Бу дунёда иймон келтириб, яхши амалларни қилиб ўтган бандаларнинг у дунёдаги ажри жаннатдир.
давомини ўқилинг...
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
13.07.2025 - ЯКШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қуръонни пухта ёдлаш учун
1. Ёд олмоқчи бўлган оятларни 7 маротаба мужаввад (тажвиди гўзал) қорининг тиловатида эшитиш.
2. Сўнг Мусҳаф (Қуръон)га қараб яна 7 марта ўқиш.
3. Мусҳафни ёпиб қўйиб, ёддан яна 7 марта қироат қилиш.
4. Ҳар бир фарз намозидан кейин яна 7 мартадан такрорлаш.
5. Жами 56 марта бўлади. Агар тоқатингиз етса, бир кунда 100 мартагача такрорланг. Агар намозда (замсура қилиб) қироат қилсангиз, яна ҳам яхши.
Солиҳ зотлар: “Ким бир нарсани қирқ мартадан кўп такрорласа, уни ёд олади”, дейишган.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz