mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
18.07.2025 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАМОЗНИ ЖАМОАТ БИЛАН
ЎҚИШНИНГ ФАЗЛИ

Киши намозини доимо жамоат билан адо этиб юрса, иккита мукофотга эришади.
Биринчиси – жаҳаннамдан озод этилади, ундан нажот топади.
Иккинчиси – мунофиқлик, иккиланиш, тараддудланиш каби иллатлардан саломат бўлади.

Намозни жамоат билан адо этган кишининг қалби ёлғиз Аллоҳга бўлган муҳаббат билан тўлиб-тошади. Ибодатларда Аллоҳнинг тоатига ихлос билан юзланади. Ундай кишининг қалби гуноҳлардан ҳосил бўладиган зангдан тозаланиб, нурафшон бўлиб бораверади, натижада инсон ҳунук ишлардан холи юрадиган, катта гуноҳлар у ёқда турсин, кичик гуноҳлардан ҳам сақланадиган инсонга айланади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозини Аллоҳ учун, жамоат билан бирга, илк такбирга етган ҳолида қирқ кун давомида ўқиса, унга икки омонлик жаҳаннамдан омонлик ҳамда мунофиқликдан омонлик ёзиб қўйилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Каналга аъзо бўлинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#саждаи_саҳв_масалалари
ҚИРОАТДА БИРОР КАЛИМАНИ ЎҚИМАЙ КЕТСА

Агар бир киши ўқиб-ўқиб қироат орасида бирор калимани ташлаб кетса, агар у камликдан маънода ўзгариш пайдо бўлмаса, намоз дурустдир.

Масалан, бир киши «жазаъу саййиатин саййиатун мислуха» оятини «жазаъу саййиатин мислуха», деб қироат қилса, яъни бир «саййиа»ни кам ўқиса. Агар маънода ўзгариш пайдо бўлса, аксар уламолар наздида намоз фосид бўлади ва қувватлик гап ҳам шудир. Агар маънода хунук ўзгариш бўлса, билиттифоқ намоз фосид бўлади. Бундай суратлардан бирортаси дуч келиб қолса, ишончли олимдан сўраб олиш лозим. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 78-6.)

ҲАР РАКЪАТДА МУКАММАЛ СУРА ЎҚИШ

Ҳар ракъатда сурани мукаммал ўқимоқлик афзалдир. Агар бир ракъатда бирор суранинг бир қисмини ва бошқа ракъатда яна бошқа бир суранинг бир қисмини ўқиса бу ҳам жоиздир, лекин заруратсиз бундай ўқиш авлога хилофдур. («Фатово Оламгирий», Қироат боби, 1-ж, 77-б.)

ФАҚАТ ИККИ ҚИСҚА ОЯТ ЎҚИШ

Агар бир киши Фотиҳа сурасидан сўнг бир кичик оятни ёки икки кичик оятни ўқиса, намоз макруҳ бўлади. («Фатово Оламгирий», Қироат боби, 1-ж, 78-б.)

ЛАБНИ ЮМГАН ҲОЛДА ҚИРОАТ ҚИЛИШ

Баъзи одамлар лабларини юмган ҳолда индамасдан қироат қиладилар ва дилда ўйлаб ва тасаввур қиладилар. Бундай ўқиш билан қироатнинг рукни адо бўлмайди. Қироат рукни адо бўлишлигининг энг кам даражаси шуки, ҳарфлар саҳиҳ тарзда чиқиши ва ўзи ҳам килган қироатини эшита олиши керак. («Сағирий мужтабои», 150-б.; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 69-б.)

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

35. У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйламасман.
Кофирнинг ҳоли шу: беш кунлик дунёнинг ҳою ҳавасини абадий деб ўйлайди. Унга Аллоҳ томонидан синаш учун берилган дунё матоҳларини ўзига фахр деб билади ва дунё шундан иборат деб гумон қилади. Ўзига Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларни кўрган кофир уларга шукр қилиш ўрнига,
«Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйласман», деди.
Унинг фикрича ўзи ҳам молу дунёси ҳам бу дунёда абадий турар экан. Бу фикри унинг ўзига ўзи зулм қилганидир. Чунки айни шу фикр уни кофирликка ва осийликка чорлайди. Ҳолбуки, унинг молу-мулки дунёнинг ўткинчи матоҳи, ўзи эса, беш кунлик дунёнинг арзимас меҳмони эди. Лекин иймони бўлмагандан кейин, ўлишини ўйламагандан кейин одам боласи шу ҳолга тушади. У нафақат молу мулким йўқ бўлмайди, деган даъвони балки ундан каттароғини ҳам қилади. Мана ўша икки боғга соҳиб бўлган кофирнинг гапининг давомига эътибор беринга, у яна нималарни даъво қилмоқда:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Хайрли тонг!

☘️Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят.

Каналга аъзо бўлинг:
👇👇👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Дуо

КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَمِلْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَمِلْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمُ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَألَكَ عَبْدُكَ وَ نَبِيُّكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَاذَ بِهِ عَبْدُكَ وَ نَبِيُّكَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الْجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النار وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَسْأَلُكَ أَنْ تَجْعَلَ كُلَّ قَضَاءٍ قَضَيْتَهُ لِي خَيْرًا.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва ажилиҳи маа ъамилту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузубика минаш-шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва ажилиҳи маа ъамилту минҳу ва маа лам аълам. Аллоҳумма иннии ас‘алука мин хойри маа са‘алака ъабдука ва набиййука. Ва аъуузубика мин шарри маа ъааза биҳи ъабдука ва набиййука. Аллоҳумма инний ас‘алукал-жанната ва маа қорроба алайҳаа мин қовлин ав фиълин. Ва аъуузубика минаннаари ва маа қорроба алайҳаа мин қовлин ав фиълин. Ва ас‘алука ан тажъала кулла қозоин қозойтаҳу лий хойрон”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан тез келадиган ва аста-секин келадиган, мен билган ва билмаган барча яхшиликларни сўрайман. Кутилмаганда тез келадиган ва аста-секин келадиган, мен билган ва билмаган барча ёмонликлардан паноҳ тилайман.

Ё Аллоҳим! Мен Сендан набиййинг ва расулинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган барча яхшиликларни сўрайман. Сендан набиййинг ва расулинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ тилаган барча ёмонликлардан паноҳ тилайман.

Ё Аллоҳим! Мен Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амалларни сўрайман. Сендан жаҳаннам ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ тилайман. Менга битилган ҳар қазо ва қадарингни хайрли қилишингни сўрайман”.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#саждаи_саҳв_масалалари

КЕЛУВЧИНИ РИОЯ ҚИЛГАН ҲОЛДА УЗУН СУРА ҚИРОАТ ҚИЛИШ


Бирор имом ўзига таниш кишини намозга қўшилиб олиши учун қироатни узун қилса ёки рукуъни чўзса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Албатта, бундай қилиш макруҳдир. Агар умумий одамларнинг намозга қўшилишлари учун шундай қилса ва бу чўзиш бир-икки тасбеҳ айтиш миқдорича бўлса, макруҳ эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 108-б.)

ҚИРОАТДАГИ ХАТОНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАСИ

Қироатдаги хато борасида фуқаҳолар қуйидаги умумий қоидани ёзадилар: «Маъно мутлақо ўзгариб, яъни унга эътиқод қилиш куфр бўладиган даражадаги хато бўлса, ҳар ўринда ҳам намоз фосид бўлади. Хоҳ бу хато уч оят ўқишдан олдин бўлсин, хоҳ уч оят ўқиб бўлгандан кейин бўлсин. Агар ҳарфнинг ҳайъатида хатолик бўлса, масалан, замма, фатҳа, касра алмашиб кетса ёки ташдид, тахфиф ёки мад ва қасрда ўзгариш бўлса, намоз фосид бўлмайди. Лекин бу ўзгаришларда ҳам маъно жуда хунук тарзда бузилиб кетса, намоз фосид бўлади. Буни эса моҳир, ишончли олимгина айта олади, холос. («Раддул муҳтор», 1-ж, 424-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 108-б.)

Худди шундай, бирорта ҳарфда ўзгариш бўлса, ўзгариш сабабли ундан ирода қилинган маънодан бошқа маъно чиқадиган бўлса ҳам намоз фосид бўлади, акс ҳолда намоз фосид бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 78-б.)

Худди шундай, бир ҳарф ўрнига бошқа ҳарф ўқилса ва маъно ўзгарса, агар ушбу икки ҳарфни ҳеч қандай машаққатсиз фарқлай олиш мумкин бўлган ҳолда уни фарқламаса, намоз фосид бўлади. Агар у икки ҳарфни фарқлаш қийин бўлса, масалан, «син» ва «сод»ни, «зо» ва «зод», «то» ва «та» ҳарфларига ўхшаш. Агар бирор киши қасддан шундай ўқиса намози фосид бўлади ва қасдсиз тилидан шундай чиқса ёки у иккита ҳарфнинг фарқини билмайдиган даражада жоҳил бўлса, намози фосид бўлмайди.

Бундай одам шунга ўхшаш ҳарфлар бўлган оятлардан бошқа оятларни ўқимоқлиги лозим бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 78-б.)

Худди шундай, агар бир киши бирор лафзни зиёда қилган ҳолда қироат қилса ва маънода хунук ўзгариш бўлса намоз фосид бўлади, хоҳ у зиёда лафз Қуръони Каримни бирор ерида келган ёки келмаган бўлса ҳам. Агар ушбу лафзни зиёда қилиш билан маънода катта ўзгариш бўлмаса, лекин Қуръони Каримнинг бирор ерида у лафз мавжуд бўлса, билиттифоқ намоз дурустдир ва агар Қуръон Каримнинг бирор ерида мавжуд бўлмаса, масалан, «иннама нумлий лаҳум лийаздаду исман ва жамалан» деб ўқиса, билиттифоқ намоз фосид бўлади. («Фатово Оламгирий», 1- ж, 79-б.)

Мутааххир уламолар юқорида зикр қилинган барча суратларнинг аксар ўринларида кенгчилик қилганлар ва енгилликни эътиборга олиб, намознинг дуруст бўлишлигига ҳукм қилганлар. Мутақаддим уламолар эса намоз аҳамиятли ибодат бўлганлиги сабабидан эҳтиётан намозни қайтариб ўқишга ҳукм қилганлар. Шу сабабдан намоз ўқигувчиларни ушбу масалаларда эҳтиётлик билан иш қилмоқликлари яхшидур ва зарурат вақтида уламоларга мурожаат қилмоқликлари лозимдир. («Шомий», Заллатул қорий боби, 1-ж, 444-б.)

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

Дунёда фойдаси тегмаган ҳар бир биродарнинг охиратда ҳам манфаати йўқдир.


✏️ Шайх Аҳмад Рифоий раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЁЛИНИ БОҚИШ ФАРЗ

🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дарднинг ҳикмати

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига: «Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади».

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИР АМАЛДА БИР НЕЧА СУННАТНИНГ САВОБИ

Ҳазратимиз Доктор Абдулҳай Орифий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: “Суннатларга амал қилишни ният қилиш ўлжа молидир”. Яъни, бир амалда қанча суннатларни ният қилиб олсангиз, шунча суннат савоби ҳосил бўлади. Масалан, сув ичганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак одатлари уч нафасда ичиш эди. Мен ҳам шунинг учун уч нафасда ичаман, деб ният қилиб олинг. Шунда, бу суннатнинг савоби ҳосил бўлади. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишга нафас олишдан қайтарганлар. Мен ҳам нафас олганимда идишга нафас чиқармайман, деб ният қилинг. Шунда бошқа суннатга ҳам амал қилиш савоби ҳосил бўлади. Шунинг учун суннатларни яхшилаб ўрганиш зарур. Токи, банда бир амал қилса, ўша амалда қанча суннат бўлса, барчасини ёдда тутсин. Уларни ният қилиб, ҳар бир ният ила, иншааллоҳ, алоҳида суннат савобини топади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Такбири таҳрима ҳақида

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИЗГА ЕТА ОЛМАЙСАН!

Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади: "Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди. У билан машғул бўлиб, хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Кўчага чиқиб, қайси масжидда хуфтон ҳали ўқилмади экан деб, ҳаммаёқни қидира бошладим. Ҳамма жойда намоз ўқиб бўлинган, масжидларнинг эшиги ёпилиб бўлган эди. Ноилож уйимга қайтиб, "Ҳадисда айтилганки, жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти баравар устун бўлади", дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим.
Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда от устида кетаётган бир тўда одамлар билан бирга эмишман. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эканмиз. Мен отимни ҳар қанча чоптиришимга қарамай, уларга ҳеч ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қараб, "Отингни бекорга чарчатма, сен бизга ета олмайсан", деди. "Нима учун ета олмайман?" деб сўрадим. У: "Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг", деди. Уйқудан ғамга ботган, маҳзун ҳолда уйғондим".

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ислом – муҳаббат динидир

🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

🍸 Ajoyib ta’mni his eting!

Milliy mahsulot – xalqaro sifat.


Kanalga aʼzo boʻlish: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эркак ва аёл кишининг намозидаги фарқ

🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайси инсон бўлишидан қатъий назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

Имом Бутий

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Чинакам зикр мажлиси

Устоз Шайх Саййид РаҳматуллоҳТермизийнинг “Новза” масжидидаги қалбга сурур бағишловчи суҳбатлари жамоат учун чинакам руҳий озуқа бўлди.

Устоз тингловчилар учун “Ислом - муҳаббат динидир” мавзусида қилган мазмунли суҳбатларидан барча бирдек баҳраманд бўлди.

Суҳбат ниҳоясида гўзал жамоат билан хайрли дуолар қилинди.

Читать полностью…

Mehrob.uz

Имом Абу Ҳанифанинг Бухоролик шогирди

🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

УСТОЗ ШАЙХ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ "НОВЗА” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 16 июль куни “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Новза" жоме масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо этадилар.

Инша Аллоҳ, хуфтон намозидан аввал соат 21:15 да Устозимиз мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Барчангизни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кимнинг асли улуғ бўлса, у ҳақдаги хабар чиройли бўлади.

Изоҳ. Ота-боболаримиз бизнинг илдизимиз аслимиздир. Улар наслни ҳаромдан, шубҳадан, борингки, шариатдан ташқари ишлардан, яъни барча ёмонликлардан сақлаган экан, бу наслнинг улуғлигига шак йўқ. Бу насл ҳақидаги хабарлар ҳам аслига мувофиқ улуғ, мақтовга лойиқ бўлади. Токи Оллоҳ юклаган омонат шу тарзда бутун ва соғлом ҳолда авлоддан авлодга ўтар экан, наслнинг покизалиги сақланади, у ҳақдаги хабарлар кўзларни қувонтиради.

“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

34. Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди.
У кишининг боғларидан бошқа ҳам «меваси»–молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан, мақтаниб қолди. Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим, хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли, деди. Ушбу дунёнинг зебу зийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
16.07.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар, шунда оналарингиз саломат бўлади.

Изоҳ. Бу сўзлардан англашилган умумий маъно шуки, агар сен бировнинг онасини сўкмасанг, у ҳам сенинг онангни сукмайди. Натижада оналаримизнинг шаъни сўкиш киридан тоза, саломат бўлади.
«Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар» жумласида жиддий бир ижтимоий муаммога ишора бор. Бу ижтимоий муаммонинг сабаби бадгумонликдан бошланади. Қуръони каримдаги оятга қулоқ тутайлик: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон улар томонидан бирор гувоҳликни қабул қилманглар! Улар фосиқ – итоатсиз кимсалардир» Нур, 4-оят.
Шайх Алоуддин Мансур бу оятни шундай изоҳлайди: «Маълумки, жамият интизомини издан чиқарадиган нарсалардан бири турли миш-мишлар тарқатишдир. Шунинг учун Ислом динида бировлар ортидан миш-миш тарқатиш, бировни бузуқликда айблаб тош отиш фосиқлик деб аталиб, қаттиқ қораланади ва бундай кимсаларга мазкур оятдаги жазо берилади ҳамда уларни гувоҳликлари ўтмайдиган ёлғончилар деб эълон қилинади. Шу ўринда бир савол туғилиши табиий: бир одам ўзи ёки тўртта эмас, масалан учта гувоҳ билан бирга бировнинг зино қилаётгани устидан чиқиб қолса ва бу воқеа – жиноятдан ўзгаларни огоҳ қилиб қўйса, бунинг нимаси ёмон, нега у жазоланиши керак? Муфассирлар бу саволга шундай жавоб берадилар: биринчидан, у ўзи гувоҳ бўлган нопок манзарани кўтариб келиб, бир тоза мажлисни ҳам ифлос қилмаслиги яхшироқдир. Иккинчидан, агар ўша зинокор эркак ё аёл жиноятлари очилмай қолгани сабабли бандалар берадиган жазодан қутилиб қолсалар ҳам, ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ҳар ерда ҳозир-у нозир Зот – Оллоҳ таоло берадиган жазодан ҳеч қаёққа қочиб қутила олмайдилар».

Қаранг, содир бўлган, ҳатто ўзингиз гувоҳ бўлган бирор ёмонликни ҳуда-беҳуда ошкор қилиш қанчалик нозик, қанчалик эҳтиётталаб иш! Энди ўзимиз билмаган, кўрмаган, турли миш-мишлар орқали етиб келган хабарни тасдиқлаш, камига, уни тарқатиш ҳақида нима дейиш мумкин?! Бугунги кунимизда оммалашиб, оддий меъёрга айланиб қолган бу одат, аслида, дунё ва охиратимизни куйдирадиган оғир гуноҳдир: «Албатта покиза, (бузуқ ниятлардан) бехабар, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, Охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб бордир» Нур, 23-оят.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel