Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
#Ҳикмат
«Раббим! Менинг олдимда гўё садоқатлидек, лекин ортимдан менга ёмонлик тиловчи ҳар нокасдан узоқ қилгин».
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
МАШОЙИХЛАР ТАВСИЯСИГА РИОЯ ЭТАЙЛИК
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Аллоҳ истаган нарсани истанглар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Хавотирланадиган даражада гуноҳларимиз бўлмай, фақат мол-дунёга муҳаббатимизгина бўлса, шундан ҳам қаттиқ хавотирланган бўлар эдик. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истаяпсиз. Аллоҳ эса охиратни ирода қилади» (Анфол сураси, 67-оятидан).
Шундай экан, Аллоҳ таоло истаган нарсани истанглар».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Яхши сўз
Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук.
Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
4 НАРСА САОДАТ
4 НАРСА БАХТСИЗЛИК
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўртта нарса саодатдандир:
1) солиҳа аёл;
2) кенг маскан;
3) яхши қўшни;
4) соз улов.
Тўртта нарса бахтсизликдандир:
1) ёмон қўшни;
2) ёмон хотин;
3) носоз улов;
4) тор маскан, дедилар”.
Имом Ибн Ҳиббон ривояти.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
#Савол_жавоб
Инжил ва Таврот китобларини ўрганиш жоизми?
❓Савол: Инжил ва Таврот каби китобларни ва бошқа динларни ўрганиш жоизми?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир мусулмон Таврот, Инжил, Забур китобларига ва Иброҳим алайҳиссаломга туширилган саҳифаларга иймон келтириши зарур. Аммо бу “аввалги самовий китобларни ҳам Қуръон каби ўқиш мумкин” дегани эмас. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тавротнинг айрим саҳифаларини ўқиётган Умар розияллоҳу анҳуни кўриб ғазабланиб, бундай деганлар: “Менга шак қилаяпсанми, эй Хаттобнинг ўғли? Мен у (дин)ни сизларга оппоқ, покиза ҳолда келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганда, менга эргашишдан бошқа чораси бўлмас эди”.
Шунинг учун ўзимизни динимизни тўлиқ ва мукаммал ўрганишимиз, ақида, ибодат ва муомала масалаларини устозлар ва асл манбалардан ўзлаштириш лозим. Ана шунда динимиз таълимотларини бошқасига қориштириб юбормаслик малакаси пайдо бўлади. Бу дегани бир-икки китобдан айрим маълумотларни ўрганиб олиб “Исломни ўзлаштирдим, энди бошқа дин китобларини ўқишга ҳаққим бор” дегувчиларга рухсат дегани эмас.
Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом зинокорларга жазо бериш масаласида ҳукм сўраб мурожаат қилган яҳудийларга ўз китобларида ҳам бу жиноятга жазо бор эканини исботлаш учун Тавротга мурожаат қилганлари ривоят қилинган.
Бундан келиб чиқадики, ўз динини пухта билиб амал қиладиган етук мутахассислар бошқа дин адабиётларини муайян раддия беришга ўхшаш мақсадларда мутолаа қилишга ҳаққи бўлади. Акс ҳолда ҳар ким ҳам ўзга динлар китобларини билиб-билмасдан ўқиб, миссионерлар тузоғига илиниб қолиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
ҲАСАД ВА НАФРАТНИ КЕТКАЗУВЧИ АМАЛ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
40. Шояд Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум
ХАЙРЛИ ТОНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ҳар куни тонгда ва ҳар кеча шомда «Бисмиллаҳиллазий лаа язуру маъасмиҳи шай‘ун-фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самииъул-ъалийм», деб уч маротаба айтса, ҳеч нарса унга зиён етказмайди».
Дуонинг таржимаси: “Унинг исмини айтганда Ер ва осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. У Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
22.07.2025 - СЕШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Савол_жавоб
Дуо қазои қадарни қайтарадими?
❓Савол: Қазои қадарни дуо қайтарадими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Термизий ривоятида: “Албатта, дуо нозил бўлган ва энди нозил бўладиган (касаллик, мусибат каби)ларда наф беради”.
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қазони фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшиликлар зиёда қилади” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисларнинг зоҳиридан қазои қадар ўзгариши тушунилади.
Аммо аҳли сунна вал-жамоа ақидасига кўра, қазо ва қадар ўзгармайди. Зоҳиридан қараганда бир-бирига қарама-қарши икки тушунча пайдо бўлмоқда.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий: Баъзи одамлар: “Қазо ва қадарга иймон келтириш сабабларга мурожаат қилишга ҳожат қолдирмайди”, деб ўйлайдилар. Масалан: “Касал одам шифо топиш учун дори-дармонга муҳтож эмас. Чунки унинг тақдирида шифо топиш ёзилган бўлса, тузалаверади. Ризқ тақдирга ёзилган бўлса, Аллоҳ ризқ бераверади, касбга – ишлашга ҳожат йўқ”, деб ўйлайдилар. Бу нотўғри эътиқоддир”, деганлар.
Зеро, тақдирда фақат натижалар ёзилган эмас. Балки натижаларга олиб борувчи сабаблар ҳам ёзилган. Ҳамма нарса тақдирда битилган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар нарса тақдир биландир. Ҳатто ожизлик ва топқирлик ҳам” (Имом Табароний ривояти).
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
РАББОНИЙ НИДО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда, дунё билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!”» (Имом Термизий ривояти).
Уламоларимиз ушбу ҳадисни бундай шарҳлашган: «Аллоҳ таоло бандаларига хитоб қилиб: “Эй бандам, ибодат қилаётганингда, дунёвий ишларингдан фориғ бўл. Менга ихлос билан амал қил. Сени дунё ишлари ибодат қилишдан ёки ибодатни хушу билан бажаришдан тўсиб қўймасин. Агар сен шундай қилсанг, қалбингни хотиржам, қаноатли, ризқ ҳақида хавотирга тушмайдиган қилиб қўяман ва ҳамма ҳожатларингни раво қиламан. Фақирлигингни кетказиб, сени махлуқотларимга ялиниш ва уларга ҳожатманд бўлишдан сақлайман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман. Агар ибодатимга фориғ бўлмасанг, дунёвий ташвишларинг билан овора бўлиб, Менга ибодат қилишни унутсанг ёки рисоладагидек ибодат қилмасанг, сени муаммо ва ташвишлар гирдобига ташлайман. Қанча ҳаракат қилсанг ҳам, ҳожатларингни раво қилмайман”, демоқда».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
39. Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг,
@mehrob_uz
ЭҲСОННИНГ АЖРИНИ ВА ЗАВҚИНИ ҲЕЧ БИР ИШДА ТОПОЛМАЙСИЗ
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА
Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Яхши сўз
Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук.
Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
41. Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди.
Эй кофир, сен фахрланаётган боғни сенга Аллоҳ берган, агар Аллоҳ бермаганида, сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмас эди. Шунинг учун боғингга кирсанг:
«Моша Аллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи»–
«Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг».
Бундай дейишинг сенга неъмат берган Зотни тан олишингни ва Унинг қувватига ишонишингни билдиради. Шу билан бирга, ожизлигингни ҳам тан олишинг бўлади. Ана шунда сенга Аллоҳ берган неъмат ҳам бардавом бўлади.
давомини ўқинг...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️
✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
23.07.2025 - ЧОРШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жума_маруза
ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Ҳикмат
Оятни тадаббур қилайлик!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига (Муҳаммадга, уни асрашда) етарли эмасми?!» (Зумар сураси, 36-оят).
Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛ
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур» (Наҳл сураси, 90-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?», деб сўралди. «Оз бўлса ҳам, давомлиси”, дедилар» (Икки шайх ва Термизий ривояти).
Кейинги даврларда яқинлар ўртасида рўй бераётган келишмовчиликлар кўпчиликнинг дилини оғритиб, кайфиятини бузяпти. Ҳолбуки, бизнинг нажот топишимиз ё мангу ҳалокатга учрашимиз ояту ҳадислардан ҳам маълум бўлиб турибди. Юқоридаги далиллар эса ҳар куни юз кўришадиган яқинларимиз орқали сизу бизга бира-тўла Аллоҳ учун энг маҳбуб бўладиган амални қилишга чақирмоқда, мангу азобдан огоҳлантирмоқда. Оқил кишига шунинг ўзи етарли насиҳатдир.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
ЮЗ – КЎНГИЛ ОЙНАСИ
Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзларини кўрган бир саҳройи араб: “Гувоҳлик бераман, бу юз ёлғончиларники эмас”, деб Ислом динини қабул қилган.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Умрни узайтирувчи яхшилик
Ота-онасига яхшилик қилаётган фарзанд аслида ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг қилган ҳар бир яхшилиги эвазига қиёматда улуғ мукофотлар бериши баробарида шу дунёнинг ўзида ҳам фарзандга Ўзининг хайру баракасини ёғдириб қўяди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни умрининг узун ва ризқининг зиёда қилиниши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин” дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
САЛОМНИ ЁЙИШ ҲАҚИДА
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Ҳикмат
«Ҳақнинг ҳайбати бордир. Ҳақ эгаси ҳам ҳайбатлидир. Ундан каззоб ва ботил даъвогар қўрқади».
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
МУҲАББАТ ВА ИЙМОННИ ЖАМЛАГАН АМАЛ
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Бишр ибн Ҳорис айтади: Аллоҳдан қаттиқ қўрқадиган ва ҳалол касб қиладиган инсонни топиб суҳбат қур. Охиратингга ёрдам бермайдиган кимсалар билан бирга ўтирма.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азиз диндош, бошланган янги ҳафта хайрли, муваффақиятли ва хушхабарларга бой бўлсин!
🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
21.07.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube