mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

🍸 Milliy cola yozning jaziramasida eng yaxshi tanlov!

Milliy mahsulot – xalqaro sifat.


Kanalga aʼzo boʻlish: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИСЛОМ ЁВУЗЛИК ДИНИ ЭМАС

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Улкан хатар

Ҳасан Басрий Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Эй одамзод, сени юксалишга қўймайдиган икки юк ўртасида – кечасию кундузи қиладиган амалларинг хатари ўртасидасан, чунки шу амалларинг туфайли сени ё жаннат, ё дўзах кутиб турибди. Қиёматгача шундай синовдасан. Ана энди айт-чи, сендан ҳам хатари каттароқ кимдир борми?»

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мана буни Ислом дейдилар

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ислом, Ислом деймиз, аслида Ислом нима ўзи? Унда ошкора ва махфий ҳолатлар бир хил бўлиши керак. Ислом қалбингни Аллоҳга таслим этишинг, барча мусулмон ва муоҳадлар сендан омонда бўлишидир».

Изоҳ:
Исломдаги ошкора ва махфий ҳолатнинг бир хил бўлиши шундаки, мусулмон киши одамлар олдида ўзини қандай тутса, ёлғиз қолганида ҳам шундай бўлади. Иккиюзламачи, серниқоб бўлмайди. Мусулмон одамдан мусулмонларнинг ўзига ҳам, бошқа диндагиларга ҳам зарар етмайди, бутун инсоният мусулмондан фақат омонлик, яхшилик кўради.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НИМА УЧУН УРУШЛАР КЕЛИБ ЧИҚАДИ?

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

«Раббим! Менинг олдимда гўё садоқатлидек, лекин ортимдан менга ёмонлик тиловчи ҳар нокасдан узоқ қилгин».

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАШОЙИХЛАР ТАВСИЯСИГА РИОЯ ЭТАЙЛИК

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ истаган нарсани истанглар

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Хавотирланадиган даражада гуноҳларимиз бўлмай, фақат мол-дунёга муҳаббатимизгина бўлса, шундан ҳам қаттиқ хавотирланган бўлар эдик. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истаяпсиз. Аллоҳ эса охиратни ирода қилади» (Анфол сураси, 67-оятидан).
Шундай экан, Аллоҳ таоло истаган нарсани истанглар».

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яхши сўз

Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук.
Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

4 НАРСА САОДАТ
4 НАРСА БАХТСИЗЛИК


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўртта нарса саодатдандир:
1) солиҳа аёл;
2) кенг маскан;
3) яхши қўшни;
4) соз улов.

Тўртта нарса бахтсизликдандир:
1) ёмон қўшни;
2) ёмон хотин;
3) носоз улов;
4) тор маскан, дедилар”.

Имом Ибн Ҳиббон ривояти.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Савол_жавоб
Инжил ва Таврот китобларини ўрганиш жоизми?

Савол: Инжил ва Таврот каби китобларни ва бошқа динларни ўрганиш жоизми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир мусулмон Таврот, Инжил, Забур китобларига ва Иброҳим алайҳиссаломга туширилган саҳифаларга иймон келтириши зарур. Аммо бу “аввалги самовий китобларни ҳам Қуръон каби ўқиш мумкин” дегани эмас. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тавротнинг айрим саҳифаларини ўқиётган Умар розияллоҳу анҳуни кўриб ғазабланиб, бундай деганлар: “Менга шак қилаяпсанми, эй Хаттобнинг ўғли? Мен у (дин)ни сизларга оппоқ, покиза ҳолда келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганда, менга эргашишдан бошқа чораси бўлмас эди”.

Шунинг учун ўзимизни динимизни тўлиқ ва мукаммал ўрганишимиз, ақида, ибодат ва муомала масалаларини устозлар ва асл манбалардан ўзлаштириш лозим. Ана шунда динимиз таълимотларини бошқасига қориштириб юбормаслик малакаси пайдо бўлади. Бу дегани бир-икки китобдан айрим маълумотларни ўрганиб олиб “Исломни ўзлаштирдим, энди бошқа дин китобларини ўқишга ҳаққим бор” дегувчиларга рухсат дегани эмас.
Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом зинокорларга жазо бериш масаласида ҳукм сўраб мурожаат қилган яҳудийларга ўз китобларида ҳам бу жиноятга жазо бор эканини исботлаш учун Тавротга мурожаат қилганлари ривоят қилинган.
Бундан келиб чиқадики, ўз динини пухта билиб амал қиладиган етук мутахассислар бошқа дин адабиётларини муайян раддия беришга ўхшаш мақсадларда мутолаа қилишга ҳаққи бўлади. Акс ҳолда ҳар ким ҳам ўзга динлар китобларини билиб-билмасдан ўқиб, миссионерлар тузоғига илиниб қолиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАСАД ВА НАФРАТНИ КЕТКАЗУВЧИ АМАЛ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

40. Шояд Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум

ХАЙРЛИ ТОНГ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ҳар куни тонгда ва ҳар кеча шомда «Бисмиллаҳиллазий лаа язуру маъасмиҳи шай‘ун-фил-арди ва лаа фис-самааи ваҳувас-самииъул-ъалийм», деб уч маротаба айтса, ҳеч нарса унга зиён етказмайди».

Дуонинг таржимаси: “Унинг исмини айтганда Ер ва осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. У Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
22.07.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кимни насаби ўтирғизса, одоби уни турғизади.

Изоҳ. Насл-насаби машҳур бўлмаган кишини одоби элга танитади, балки чиройли хулқи унинг насабига айланади. Бундай насаб касб этган инсоннинг даражасига не-не насл-насабли зотлар ҳавас қилмайди! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: «Мўминлар ичида иймони энг мукаммали хулқи энг чиройлиларидир». Яна дейдилар: «Сизларнинг менга энг суюклиларингиз ва Қиёмат кунида менга энг яқин бўладиганларингиз ахлоқи энг чиройлиларингиздир». Демак насл-насаб билан танилишдан кўра одоб билан танилишнинг мартабаси улуғ. Чунки одоб-ахлоқ иймоннинг мукаммалигини белгилайди.

“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

42. Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди.
Аллоҳ учун қийин иш йўқ. Ўша кофирнинг мақтанишига, фахрланишига ва куфрига сабаб бўлган боғини бир зумда фалокатга учратди.
«Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди».
Боғдан ном-нишон қолмади. Мевалари барбод бўлди. Ишкомлар йиқилиб, ҳаммаёқ ҳувиллаб қолди. Кофирнинг ўзи эса, аттанг, бу боғни шу ҳолга келтиргунча қанчадан-қанча сарф-ҳаражат қилган эдим, деб ҳасратидан чапак чалиб қолаверди.
давомини ўқинг...

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

➖🌞➖🌞➖🌞➖🌞➖

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
24.07.2025 - ПАЙШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#саждаи_саҳв_масалалари

РУКУЪНИ ИККИ МАРОТАБА ҚИЛИШ
Агар бир киши намозда бирор рукнни такроран адо қилса, масалан, икки маротаба рукуъ қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1- ж, 127-б.)

ИМОМ УНУТИБ УЧ МАРОТАБА САЖДА ҚИЛСА
Агар имом унутиб, учинчи саждани қилса, муқтадий унга эргашмайди. Албатта, имомга саждаи саҳв вожиб бўлади ва муқтадий саждаи саҳвда унга эргашади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 312-б.)

САЖДАИ САҲВ ВОЖИБ БЎЛСАЮ, АДО ҚИЛМАСА
Зиммасига саждаи саҳв вожиб бўлиб, эсидан чиқиб қолгани сабабли уни адо қилмаган кишининг намози нуқсонли ҳисобланади ва уни қайтадан ўқиши зарур бўлади. Лекин шуни ҳам билиб олиш лозимки, иккинчи бор қайтадан ўқилган намоз нафл ҳисобланади, фарз намоз аввал ўқилгани бўлади. У ноқис ҳолда адо қилингани учун макруҳ бўлиб қолади, холос. Савобни мукаммал қилиш учун намоз қайта ўқилади. Шу боис мазкур намоз жамоат билан қайтадан адо қилинса ва шу ҳолатда янги қўшилган одам фарзга ният қилиб имомга иқтидо қилса, унинг фарзи адо бўлмайди. У намозни қайтадан ўқиши зарур бўлади. «Зоҳирур-ривоя»да шундай дейилган. («Раддул муҳтор», 1-ж, 307-б.)

САЖДАИ САҲВ ҚИЛИШ КЕРАК ЁКИ КЕРАК ЭМАСЛИГИНИ БИЛМАСА
Агар намозда бирор саҳв бўлса ва бу кўринишда саждаи саҳв вожиб бўлиш ёки бўлмаслигини билмаса, саждаи саҳв қилмаслик керак. Албатта, кейин бирор ишончли олимдан сўраб олиш лозим. («Раддул муҳтор», 1-ж, 560-б.)

ШУБҲА БИЛАН САЖДАИ САҲВ ВОЖИБ БЎЛМАЙДИ
Агар бир киши намозда бирор вожибни тарк қилганига шубҳа қилса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Албатта, агар гумони ғолиб бўлса, намоз охирида саждаи саҳв қилиш вожибдир. («Раддул муҳтор», 1-ж, 560-б.)

САЖДАИ САҲВДА ШАК БЎЛСА
Агар бир кишига саждаи саҳв вожиб бўлса, лекин қаъдаи охирда саждаи саҳв қилгани ёки қилмаганига шак қилса, ушбу суратда гумони ғолибга амал қилади. Агар бирор томонга гумони ғолиб бўлмаса, у ҳолда саждаи саҳв қилади. («Таҳтовий», 250-б.)

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яхши сўз

Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук.
Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

41. Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди.
Эй кофир, сен фахрланаётган боғни сенга Аллоҳ берган, агар Аллоҳ бермаганида, сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмас эди. Шунинг учун боғингга кирсанг:
«Моша Аллоҳу, ла қуввата илла биллаҳи»–
«Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг».
Бундай дейишинг сенга неъмат берган Зотни тан олишингни ва Унинг қувватига ишонишингни билдиради. Шу билан бирга, ожизлигингни ҳам тан олишинг бўлади. Ана шунда сенга Аллоҳ берган неъмат ҳам бардавом бўлади.
давомини ўқинг...

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️

✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
23.07.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Жума_маруза

ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК


❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

Оятни тадаббур қилайлик!


Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига (Муҳаммадга, уни асрашда) етарли эмасми?!» (Зумар сураси, 36-оят).

Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛ

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур» (Наҳл сураси, 90-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?», деб сўралди. «Оз бўлса ҳам, давомлиси”, дедилар» (Икки шайх ва Термизий ривояти).
Кейинги даврларда яқинлар ўртасида рўй бераётган келишмовчиликлар кўпчиликнинг дилини оғритиб, кайфиятини бузяпти. Ҳолбуки, бизнинг нажот топишимиз ё мангу ҳалокатга учрашимиз ояту ҳадислардан ҳам маълум бўлиб турибди. Юқоридаги далиллар эса ҳар куни юз кўришадиган яқинларимиз орқали сизу бизга бира-тўла Аллоҳ учун энг маҳбуб бўладиган амални қилишга чақирмоқда, мангу азобдан огоҳлантирмоқда. Оқил кишига шунинг ўзи етарли насиҳатдир.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЮЗ – КЎНГИЛ ОЙНАСИ

Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзларини кўрган бир саҳройи араб: “Гувоҳлик бераман, бу юз ёлғончиларники эмас”, деб Ислом динини қабул қилган.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умрни узайтирувчи яхшилик

Ота-онасига яхшилик қилаётган фарзанд аслида ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг қилган ҳар бир яхшилиги эвазига қиёматда улуғ мукофотлар бериши баробарида шу дунёнинг ўзида ҳам фарзандга Ўзининг хайру баракасини ёғдириб қўяди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни умрининг узун ва ризқининг зиёда қилиниши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин” дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛОМНИ ЁЙИШ ҲАҚИДА

🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel