mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Кимки биродарларига рағбат кўрсатмаса, зиёнга йўлиқади.

Изоҳ.
Икки инсон ўртасидаги муносабат яқин дўстлик биродарликка айланиши учун аввало, ўзаро муҳаббат, бир-бировга мойиллик, қолаверса, дўст учун ҳар қандай қийинчилик, йўқотишга тайёр қалб ва тўла самимият керак. Бу хусусиятлар икки томоннинг бир-бирига кўрсатадиган рағбати билан кучайиб боради. Саломлашиш, зиёратлашиш, оддий ҳол сўрашдан то қизғин суҳбатлар қуриш, ўзаро ҳадялар улашиш, оғир-у енгил кунларда елкадош бўлишгача давом этадиган рағбатлар қаердадир тўхтаб, узилиб қолса, ўртадаги дўстликка заҳа етади. Албатта бу ҳолга сабабчи бўлган томон кўпроқ зиёнга йўлиқади. У бутун вужудини эгаллаган гина-кудурат, кек-адоват, аламзадалик билан гўё якка қолгандек бўлади. Аслида эса шайтоннинг етовида ҳалокат томон кетаётганини сезмайди.

Сўфи Оллоёр айтганидек:
Юрусанг якка, дев бошингни янчар,
Кароқчи тўпдин айрилғонни санчар.


Дўстлардан айрилиб, якка юрсанг, лаънати шайтон сени йўлдан оздириб, бошингни янчади. Қароқчилар ҳам карвондан ажраган кишига найза санчиб, молини талон-тарож қилади.

“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таолога маҳбуб сўз тўрттадир:
1) Субҳаналлоҳ;
2) Алҳамдулиллаҳ;
3) Лаа илаҳа иллаллоҳ;
4) Аллоҳу акбар.
Қайси билан бошласангиз ҳам сизга зарари йўқ».

Имом Муслим ривояти.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

РИЗҚ ИККИ ХИЛ БЎЛАДИ.

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

43. Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади.
Аллоҳ таоло ишини расво қилиб қўйгандан кейин унга ким ҳам ёрдам бера олар эди. Молу дунё ва одамларни унга берган зот уларни олиб қўйгандан кейин нима ҳам қила олар эди. Бундай пайтда ҳеч ким дўст ҳам бўла олмайди, ёрдам ҳам беролмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐
Хайрли тонг! 💐
🕊Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍀Қалбимизни кенг;
🕊Қадримизни баланд;
🍀Сўзимизни олий;
🕊Ҳаётда муваффақиятли;
🍀Охиратда саодатли;
🕊Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍀Қарзларимизга нажот;
🕊Ризқимизга кенглик;
🍀Кунимизга барака;
🕊Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍀Дунёда муборак;
🕊Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👈

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
26.07.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

УЙЛАНИШНИНГ БИР ТЎП ФОЙДАСИ

• Уйланиш, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатлардандир.

• Уйланиш, руҳий сокинлик ва истиқрор баҳшида этади.

• Уйланиш, ишлаб чиқариш, янгиликлар яратишни зиёда қилади.

• Уйланиш, жамиятни бир-бирига боғлаб туришга ёрдам беради.

• Уйланиш, отифий туйғуларни тўйдиради.

• Уйланиш, саратон касаллигидан виқоядир.

• Уйланиш, оилага киримни зиёдалаштиради.

• Уйланиш, бу билан кишини дини комил бўлади.

• Уйланиш, зурриёдлар билан ризқланишга сабаб бўлади.

•Уйланиш, бадан учун сиҳҳат-саломатлик ва офиятдир.

• Уйланиш, меҳр-муҳаббатдир.

• Уйланиш, ҳаромдан сақланишдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👇Каналга уланиш
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
25.07.2025 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

🇺🇿ТАБРИК

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

БОЛАНИ ОТАСИ БИЛАН ҚЎРҚИТМАНГ

Шуни ёдда тутингки, ҳеч қачон фарзандни «Отанг келса, калтак ейсан», «Отангга айтаман, жазоингни беради» деган сўзлар билан қўрқитманг. Бу тўғри ибора эмас. Она бу сўзларни ишлатар экан, гўё ўз тили билан «Мен бу уйда ҳеч ким эмасман» деб, фарзандлари олдида ўз қадрини ўзи тўккан бўлади, ўзининг ожизлигини тан олиб, таслим бўлган бўлади.
Бу сўздан сўнг бола «Онамнинг қўлидан ҳеч нарса келмас экан», деган хулосага келади. Кўпинча оналар «Фарзандим менинг сўзимни олмаяпти», деб шикоят қилишади. Аслида эса уларни бадтамизликка ўзлари ўргатган бўлади. Фарзандингизга танбеҳ бермоқчи бўлсангиз, отасини кутмасдан, ўзингиз танбеҳ беринг. Мана шу энг тўғри усулдир.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Сафар қандай ой?

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.
Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.

Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ».
Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» «сафар яхшилик» деб номланди.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар.
«Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

©️“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

✅Каналга аъзо бўлинг:

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

МУҲАББАТ БИЛАН АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўлим орзу қилинмайди

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бошга тушадиган мусибат ва балолар сабабли ўлимни орзу қилишдан умматларини қайтарганлар. У зот: «Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан бошқа иложи қолмаса: “Аллоҳим, модомики тириклик менга яхши бўлса, мени яшаттир. Қачон менга вафот этиш яхши бўлса, мени вафот эттир”, десин”, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аҳмад Югнакий “Ҳибатул ҳақойиқ” асарида бундай ёзган:

Хирадлиқму бўлур тили бўш киши,
Тилим бошни ейди бу тил – сўз бўши.


Яъни тили аччиқ кишининг ақли етук бўлармиди?
Тил ва сўз заҳри кўп кишиларнинг бошини ейди.

Яхши сўз кўнгил озиғи. Яхши сўз туфайли эллар бирлашади. Яхши сўзли бўлиш имон тақозосидир.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЙБЛОВЧИГА НАСИҲАТ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Гўзал матонат

Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини ўрганиб, тафаккур қилсангиз, кишини ҳайратга соладиган даражада Аллоҳга ишонч, умид, сабр ва матонатга гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг оғир дамларда ҳам у зотнинг муборак тилидан умидсизликка доир бирор сўз чиқмаган. Савр ғорида, уларни излаб юрган мушриклар жуда яқин келганларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Агар улардан бирортаси оёғи учига қараса, бизни, албатта, кўриб қолади”, деди. Бутун умматга ўрнак бўлган зот ишонч тўла қалблари ила: “Эй Абу Бакр! Маҳзун бўлманг, Аллоҳ биз билан биргадир. Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки кишидан нега гумон қиласиз?!” дедилар.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

«Тинч-хотиржам яшашни истасангиз, миш-мишларга парво қилманг, мунофиқ ва каззоблардан йироқ юринг».


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Савол_жавоб
Совчилардан шумланиш

Савол: “Фарзандсиз одам совчиликка борса, бўлажак келин-куёв ҳам фарзанд кўрмайди”, деб эшитдим. Шу гап ростми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай гап йўқ.
Бундай деб эътиқод қилиш шумланишдир. Шумланиш эса гуноҳга сабаб бўлади. Фарзанд – Аллоҳ таолонинг неъматларидан бўлиб, уни кимгадир бериши ёки бермаслиги Ўзининг иродаси ва хоҳишига боғлиқ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур».
«Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир»
(Шуро сураси, 49–50-оятлар). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel