Ўзбекистонда N1 канал Мистер Дўппи канали👳♀️ ❗️(Каналга аъзо бўлиш сўровномаси автоматик қабул қилинади) Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал! Таклиф ва Мурожаатлар учун 👇 @rekdoppi
❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларга қуриб олинган биноларга КАДАСТР ҳужжатлари бериш бошланибди
Канал👉 @MrDoppi
Наманганда оёқ синиши сабаб операция қилинган бемор вафот этди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️"Leapmotor" автомобиллари импорти тақиқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан "Leapmotor C16" автомобилида аниқланган "камчилик" сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига "Leapmotor" товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборилган.
Қонунчликка кўра, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган автотранспорт воситаларини импорт қилиш тақиқланади.
Манба
Канал👉 @MrDoppi
❗️Temu фаолиятини тиклаш учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак
Солиқ қўмитаси тўланмаган солиқлар бўйича маркетплейсга талабнома юборди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарздорлик 46 млрд сўмни ташкил этади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Ўзбекистонда чекиш тақиқланган аниқ жойлар эълон қилинди — ЖАРИМА 113 000 сўм
🍽 Ресторан, кафе ва дўконларда;
🚘 Шахсий автомобил, автобус ва бошқа турдаги транспорт воситаларида;
🚏 Автобус бекатларида, автотураргоҳлар ҳамда метро, аэропорт, вокзалларнинг кириш жойларида;
🏢 Уй йўлакларида, лифтда, болалар майдончаларида, спорт тўгаракларида;
🏟 Театрлар, кинотеатрлар, бассейнлар, вокзаллар ва бошқа жамоат жойлари.
Канал👉 @MrDoppi
Статистик маълумотларга қараганда сешанба куни уйқу ёмон келаркан, уйқу эса жой танламас экан😅
Ҳаммага ҳайрли тонг, кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
Канал👉 @MrDoppi
❗️1 апрелдан мамлакатда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҲАМ ИСБОСКАНДАГИ МАСЖИДГА ЕТИБ БОРДИ
Жорий йилнинг 31 март куни соат 12:19да Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Хожи жомеъ масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган, натижада таҳоратхона биноси қулаган.
Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча мутасадди масъуллар етиб келган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.
ФВВ маълумотига кўра, газ портлаши оқибатида 6 нафар фуқаро тан-жароҳати олган.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Дўстлар билан кўришиб, гаплашиб туринглар, ғам-қайғудан қутилишларинга восита бўлади...
Канал👉 @MrDoppi
Кун ҳикмати: Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими, гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.
© Шамс Табризий
Канал👉 @MrDoppi
❗️Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 3, 4 ва 5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрига кириш чекланади.
Шунингдек, 3-4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади
Канал👉 @MrDoppi
❗️Эртага минтақамиз учун тарихий шартнома имзоланади
Эртага, 31-март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади.
Кун тартибидан 🇺🇿Ўзбекистон, 🇹🇯Тожикистон ва 🇰🇬Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Тадбир якунида ушбу уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш кўзда тутилган.
Канал👉 @MrDoppi
❗️"Ойликбот"нинг ўрнига янги приложения ишга тушди
Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи "Молиячи" мобил иловаси тест режимида ишга туширилди:
🔹Android учун
🔹IOS учун
Канал👉 @MrDoppi
❗️60 секундда уйқуга кетиш техникаси
Видеони сақлаб қўйинг.
Канал👉 @MrDoppi
❗️3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Мактаб ва олий таълимда ўқиш ва ишлаш 5 кунлик бўлиши мумкин
Овоз беришга қўйилибди.
Жамоавий мурожаатлар порталига таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш юзасидан петиция қўйилибди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Гангадан Ҳастимом томонга қайрилишга (⛔️) белгиси қўйилди
ҲАСТИМОМ ЁНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ЧИҚАДИГАН КЎЧАЛАР ҲАМ ЁПИЛДИ
Маҳаллани ичидан чиқиб кетаман деб кирмоқчи бўлганларга жўнатиб қўйинг
ҲАСТИМОМ ТОМОНГА БУРИЛМАНГ ГАИ ТУРИБДИ ЖАРИМА ЁЗИЛАДИ
МАҲАЛЛАНИ ИЧИГА КИРМАНГ ЙЎЛ БОШИГА БИТОН ҚЎЙИЛГАН
Канал👉 @MrDoppi
❗️Эндиликда ёнғин, сув, зилзила ва бошқа табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига 56 250 000 сўмгача моддий ёрдам кўрсатилади
2025 йил 1 апрелдан бошлаб ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатилади.
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
❗️Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди
28 март куни Бухоро туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган болани ток урган. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 10 киши турли даражада тан жароҳати олган - ФВВ
Канал👉 @MrDoppi
❗️Энди чегара бўйича муаммо бўлмайди: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон «Абадий дўстлик» декларациясини имзолади
Уч мамлакат Хўжанд декларацияси орқали давлат чегаралари туташ нуқталари бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқдош давлат мақомини олди.
Хўжандда икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кириши ҳақидаги баённома имзоланди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Исбоскандаги масжид таҳоратхонасида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий муносабат
Жорий йилнинг 31 март куни соат 12:19 да Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Хўжи жомеъ масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақншаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ҳабарга кўра, вилоят ФВБ раҳбарияти ва масъуллар ҳодиса жойига етиб борган. Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.
Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Саммит сабабли талабаларга қисқа таътил берилади
Маълумотларга кўра, Самарқандда халқаро саммит муносабати билан 1-5 апрель кунлари айрим олийгоҳларга қисқа таътил берилади.
Қуйидаги университетлар таътилга чиқади:
➖ СамДУ;
➖ СамДЧТИ;
➖ СамИСИ;
➖ "Ипак йўли" Халқаро университети;
➖ ТАТУ Самарқанд филиали;
➖ СамДТУ;
➖ Ўзбек-Финландия педагогика институти.
Ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кундан бошланади.
Мазкур таътил ёзги таътил ҳисобидан олинади.
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
❗️Рўзадан кейин қандай таомланиш лозим
Яқинларга юборинг!
Канал👉 @MrDoppi
❗️Умумий ташқи қарз 2024 йилда 10,8 млрд долларга кўпайди
2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 млрд долларни ташкил қилди. Йил давомида ўсиш сезиларли бўлди — 10,8 млрд доллар.
Шу тариқа жами ташқи қарз ЯИМга нисбатан биринчи марта 55 фоиздан ошди — 55,7 фоиз.
Жами ташқи қарз таркибида корпоратив қарз 30,2 млрд долларга, давлат қарзи эса 33,9 млрд долларга етди.
2025 йилда ҳукумат аввалги йилларга қараганда кўпроқ қарз олишни режа қилмоқда.(Манба)
Канал👉 @MrDoppi
Ҳайит байрамингиз билан, менга ҳайитлик бермисизми? 😊
Кимга юборишни биласиз)
Канал👉 @MrDoppi