Ўзбекистонда N1 канал Мистер Дўппи канали👳♀️ ❗️(Каналга аъзо бўлиш сўровномаси автоматик қабул қилинади) Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал! Таклиф ва Мурожаатлар учун 👇 @rekdoppi
❗️Бугундан кучли магнит бўрони Ерни қоплайди
Март ойининг охирида содир бўлган 50 та қуёш чақнашлари туфайли биз бир неча кунлик магнит бўронини бошдан кечирамиз.
Об-ҳавога сезгир бўлган одамларга стресс даражасини камайтириш, кўпроқ сув ичиш ва иложи бўлса, стрессдан узоқроқ бўлиш тавсия этилади.
Канал👉 @MrDoppi
«Меҳмонлар кетди»
Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташрифини якунлаб, юртига жўнаб кетди.
Канал👉 @MrDoppi
Нима тўғрисида гаплашябсила овсинжонла 😁
Канал👉 @MrDoppi
❗️Расман: Аттестация тест синовлари ўтказиладиган кунлар аниқ бўлди
Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.
Унга кўра:
➡️ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, География фанларидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);Шунингдек, жорий йилнинг 15 май куни (1 кун) Касбий сертификат синовлари ўтказилиши белгиланди.
➡️ Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан ва умумтаълим муассасаси психологи — 17 апрель куни (1 кун);
➡️ Инглиз тили (умумтаълим), Француз тили (умумтаълим), Немис тили (умумтаълим), Ҳинд тили, Турк тили, Корейс тили, Хитой тили фанларидан — 18-19, 21 апрель кунлари (3 кун);
➡️ Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун), Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 22-24 апрель кунлари (3 кун);
➡️ Жисмоний тарбия (умумтаълим), Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 25-26 апрель кунлари (2 кун);
➡️ Математика фанидан — 28-29 апрель кунлари (2 кун);
➡️ Биология, Кимё, Физика фанларидан — 30 апрель, 1 май кунлари (2 кун);
➡️ Бошланғич таълим фанидан — 2-3, 5-7 май кунлари (5 кун);
➡️ Тарих фанидан — 8 май куни (1 кун);
➡️ Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Иқтисодий билим асослари, Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим), Ўқитувчи-логопед (умумтаълим), Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти фанларидан ҳамда Бадиий академия ва Маданият вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун — 10 май куни (1 кун);
➡️ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 12 май куни (1 кун);
➡️ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Рус тили (мактабгача), Инглиз тили (мактабгача), Француз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача), Жисмоний тарбия (мактабгача), Ўқитувчи-дефектолог (мактабгача), Ўқитувчи-логопед (мактабгача), Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари) — 13-14 май кунлари (2 кун);
➡️ Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15-16 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲
✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
ЖУМА МУБОРАК!
Канал👉 @MrDoppi
❗️Асабни эҳтиёт қилинг
Бир маротаба қаттиқ асабийлашиш кўзни кўрмай қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Канал👉 @MrDoppi
Ойлик тарқатябди экан группа, бориб олволинглар 😅
Ишхонани группасига юбориб қўямиз.
Канал👉 @MrDoppi
Улар ҳарбий тайёргаликдан ўтишмоқда тез кунда барча хонадонларда😅
Канал👉 @MrDoppi
Тўрт пул топсанг ярмини кексаликка олиб қўй...
Канал👉 @MrDoppi
❗️Тошкентда 4–8 ўриндиқли таксилар учун эксперимент бошланади
2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача Тошкент шаҳрида 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли, юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси хизмати кўрсатишга рухсат берилади.
Бундай такси ҳайдовчиларига лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади. Бу тажриба кичик туристик гуруҳлар ва оилалар учун қулай такси хизматларини ривожлантириш имконини яратади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун қўшимча ҳуқуқлар:
➖ “Тўхташ тақиқланган” ҳудудларда, шу жумладан, аэропорт ва вокзаллар яқинида йўловчи олиш ва тушириш.
➖ Йирик бозорлар ва савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига бепул кириш.
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун махсус ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Чирчиқда аёл кишини қутқармоқчи бўлган йигитни ўлгунича калтаклашди
Марҳумнинг онасига кўра 5 март куни 32 ёшли Мурат Кудабаев аёл кишини қутқараман деб жанжалга аралашган ва оқибатда ўзи калтакланиб, оғир жароҳатлар билан шифохонага тушган ва ўша ерда вафот этган.
Аёл ушбу жиноят ишини ҳуқуқ-тартибот идоралари кўчадаги жанжал сифатида кўраётганидан норози бўлиб, пост қолдирган.(©Бургут)
Канал👉 @MrDoppi
"МАЛИБУНИ НАРХИ КЕСКИН КЎТАРИЛИБ КЕТДИ"
РАСМИЙЛАРНИ МАШИНАСИ ИНОМАРКАДАН МАЛИБУГА ЎЗГАРМОҚДА
Малибуда юрадиганларни ҳам энди эплаб бўлмайди)
Канал👉 @MrDoppi
❗️2-3 ой хорижда ўқиб келган “мошенник” шифокорлар бариатрия операцияларини амалга оширмоқда.
Бунинг оқибатида эса ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда. Улар учун беморнинг аҳволи эмас, фақат пул ишлаш муҳим.
Озишни хоҳлаб, ҳар қандай жарроҳлик столига ётиш — катта хато!
Бир шифокор барча ҳақиқатларни ошкор қилди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️«Leapmotor» синови хитойлик мутахассислар иштирокида қайта ўтказилади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ҳозирда «Leapmotor» корхонасига қўйилган чеклов юзасидан музокаралар давом этаётганини билдирди. Яқин кунларда Хитой компанияси мутахассислари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Уялтириб кетишса керак?
Канал👉 @MrDoppi
❗ 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади
2025 йил 2 июлдан тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари устидан назорат кучайтирилади.
11,25 млн сўмдан юқори ўтказмаларда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар талаб қилинади.
Мажбурий маълумотлар:
✅ Жисмоний шахслар – паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи.
✅ Юридик шахслар – ташкилот номи ва СТИР.
Ҳар бир операция хавф даражасига қараб баҳоланади ва маълумотлар алоҳида сақланади.
Канал👉 @MrDoppi
Қандай бўлса ҳам айтган килограммини қилиб берябди ҳуллас 😂
Сотувчиларга юборинг қўямиз.
Канал👉 @MrDoppi
Бугун 4-апрель - Бутунжаҳон "крысалар" куни.
Аниқ биламиз сизда ҳам "крыса" танишила, ўртоғила бор.
Ўшаларга юборамиз😂
Канал👉 @MrDoppi
❗️4-7 апрель кунлари ёмғирлар ёғиши сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи мавжуд.
Хавфли ҳудудлар:
➖ Қашқадарё – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи ва бошқалар;
➖ Сурхондарё – Сариосиё, Узун, Денов ва бошқалар;
➖ Самарқанд – Ургут, Нуробод, Паяриқ ва бошқалар;
➖ Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудлари.
⚠ Эҳтиёт чоралари:
Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар ва дам олувчилар эҳтиёткорликка риоя қилсин!
Ёмғир сувлари тўпланиши сабабли ҳудудларни сув босиши мумкин.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Тошкентнинг марказий кўчаларида юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланади
2025 йил 4 апрелдан 9 апрелгача пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️«Самарқандда катта йиғилиш»
Президентлар етиб келишмоқда. Бош вазир кутиб олмоқда.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Бу ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади
Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шунга кўра, 2025/2026-ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади. Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.
2018 йил болалари бор танишларга юбориб қўямиз
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
❗️Бойларни солиққа тортиш тизими яратилади
Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Солиқ қўмитаси энг юқори ҳамда хорижда олинган даромадга эга бўлган жисмоний шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантиради.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Қашқадарёда уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл 2 йилга қамалди
Бола вилоят болалар уйига топширилиши белгиланди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Япония 9 балли зилзилага тайёрланмоқда
Зилзиладан сўнг қирғоққа баландлиги 30 метрдан ортиқ бўлган цунами ёпирилиши тахмин қилинмоқда.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Автобус йўналишларида йўл ҳаққи тўловини амалга оширмаган ёки чиптасиз ҳаракатланган йўловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасига асосан, 37 500 сўм миқдорида ЖАРИМА қўлланила бошланди
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi