mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

#такрор

Руҳшунослар фалсафаси, дўхтирлар тавсияси ва осуда мусиқа таъсиридан узоооқда туриб айтаманки:
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ИНСОН ҲАҚИҚИЙ САОДАТ ТАЪМИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУЙМАЙДИ!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Асмаъий айтадилар: "Эри хунук, ўзи эса гўзал бир аёлни кўрдим ва унга: "Қандай уни қабул эта олдинг?" дедим. У шундай жавоб қилди: "Эй сен эшит, у Раббисига яхши амал қилгандирки, мен билан мукофотлангандир. Ёки мен Унга осий бўлгандирманки, у билан мени жазолагандир!".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Яна...

"Ҳуббуз-зуҳур" деган ибора бор. Бу ўзбекчада "диққат марказида бўлишга интилиш"га тўғри келади. Қалб касалликларидан бири, ихлоснинг ашаддий душмани ва кемирувчиси. Юз фоиз ҳаммамиз бу билан касалланганмиз.

Энг ёмони, бунга ҳозир нафақат интиляпмиз, балки ўзимизни "диққат маркази"нинг чўққисидамиз, деб ўйлаб қолганмиз. Шу сабаб, "энг тўғри фикрни мен айтаман" деган даъводамиз.

Даволанишимиз даркор...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#DIQQAT Yapon uslubidagi testlar: Akademik Yutuqlaringizni Aniqlash Imkoniyati! 🎓

"Nippon Global Education And Assessment" kompaniyasi so‘nggi 3 yil davomida o‘quvchilarning akademik yutuqlarini baholash bo‘yicha testlarni muvaffaqiyatli o‘tkazib kelmoqda.


📆 2025-yil aprel va may oylarida butun respublika bo‘ylab navbatdagi test sinovlari bo‘lib o‘tadi. Unda 1-sinfdan 11-sinfgacha bo‘lgan o‘quvchilar ishtirok etishi mumkin.

Test ishtirokchilariga taqdim etiladi:
📊
Individual tahlil varaqasi
– test natijalari asosida o‘quvchining bilim darajasi chuqur tahlil qilinadi.
🔖
2 yillik sertifikat
– akademik yutuqlaringizni tasdiqlovchi hujjat.
📖
Test yechimlari to‘plami
– har bir savolning batafsil tushuntirilgan javoblari.
🎁
G'oliblarimizga maxsus sovg'alar ham bor


🏆Bu imkoniyatni boy bermang! O‘z bilimlaringizni sinab ko‘ring va o‘z ustingizda ishlash uchun muhim ma’lumotlarga ega bo‘ling.

📌 Ro‘yxatdan o‘tish uchun: 👉 ngea.uz/tests

Qo'shimcha ma'lumot uchun:
☎️ +998 50-006-60-94
☎️ +998 94-275-60-94
✍️ @NipponGEA

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Хорижга сафар қилиш мингта китоб ўқишга тенгдир.

Мустафо Амийн

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болаларни масжиддан тўсилиши дунёвийликка зид

Бугун давлат мулозимлари нима қилса ҳам қонунларга "тўғри" келаверадиган ҳолат бўлиб қолди.

Яқиндагина "дунёвийлик" Концепцияси қабул қилинди. Унда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, аниқроғи халққа кўрсатадиган хизмати диндан ажратилгани, бирорта динга устунлик бермаслиги баён қилинган эди.

Аммо...

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/MfjazyrfBi0

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Вояга етган ўғил-қизларни муносиб жойи чиқса, зарурий тушунчаларни ўргатиб, тезроқ уйлантириш/узатиш керак. Тўй, яна қандайдир таёргарликлар баҳона бўлмаслиги керак.

Болалар ибодатли, иффатли бўлса, ҳали жим-ку деб, бунга хотиржам бўлиб қолиш керак эмас. Атрофда иффат "ўғрилари" мингта бугун. Телефон, телевизор, қўшиқларда эҳтиросни қўзғовчи нарсалар сон мингта. Ҳар қанча ибодатли бўлса ҳам нафс бор, шаҳват бор. Улар табиий ғариза-ку. Гап-сўз, панду насиҳат билан босилмайди.
Агар ўзлари никоҳни истаётганини айтса, унда умуман кечиктириш керак эмас. Баъзилар қарши ҳам бўлада, ҳали ёшсан, ўқи, ишла... деб.

Ёш бўлса "уйлангиси" келармиди?!!

Агар шу арзимас тўсиқлар сабабли бола зинога юрса, ота-она дохил ҳар бир масъул гуноҳига шерик бўлади. Кейин иснодини ҳам бир умр кўтариб юради.

Энди ибодатсиз бўлса, унда тушунтиришга ҳожат йўқ.
Болаларнинг ўзлари очиқ йўқ десалар яна бошқа масала.
Хуллас, зино учун ҳамма шароит муҳайё замонда болаларни эҳтиёт қилиш керак.

(Шахсийга келадиган шу масалага оид кўплаб хатлар сабабидан ёздим.
Алҳамдулиллаҳ, жуда қийналса ҳам ҳукмини сўраб, иффати учун дуо сўрайдиган ёшлар кўп. Аллоҳ таоло ҳаммаларини ҳаром ишлардан сақласин, солиҳ ва солиҳа жуфти ҳалолар берсин!)

© Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Хитойликлар Ўзбекистонга фақат тижорат мақсадида келяпти. Бундан ортиқча ҳавотирга тушмаслик лозим. Бу масалада толерантроқ бўлиш керак. Шундагина тараққий этамиз" деб хитойликларни қучоқ очиб кутиб олаётганлар бир нарсани ёдингиздан чиқарманг, XIX асрда босқинчи Чор Ўрусиясининг жосуслари ҳам Туркистонга аввал бошда савдогарлар ниқоби остида келган. Ўшанда ҳам бизнинг ишонувчан, содда ва самимий одамларимиз меҳмондўстлик қилиб, уларга уйининг тўрини бўшатиб берган. Бундан эса душман усталик билан фойдаланган. Кейин нима бўлганлигини ўзингиз жуда яхши биласиз. Оқибатда бутун миллат қуллик кишанини кийди. 50 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Чор Ўрусияси, ундан кейин 70 йил СССР ҳукумати бу заминда ҳукмронлик қилди. Халқимиз сал кам юз эллик йил давомида истибдод зулми остида яшади. Қуллик азобини тортди. Қатағонларга учради. Мустабид ҳукумдорлар бу даврда халқимизнинг бошига не кунларни солмади, дейсиз. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи инсонни изтиробга солади. Совет иттифоқи парчаланиб, мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошган бўлса-да, мафкуравий кишанлардан ҳали тўлиғича халос бўлганимиз йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, кўпларда қуллик зеҳнияти сақланиб қолган. Ҳатто орамизда мустамлака даврини қумсайдиганлар талайгина. Шундан билса бўладики, узоқ йиллар давомида тобе бўлиб яшаган халққа, озодлик руҳини сингдириш осон кечмайди. Яна шунга ўхшаш мустамлакачилар етказган моддий ва маънавий зарарлар ҳақида жуда ҳам кўп гапириш мумкин. Хуллас, яқин ўтмишда бошимиздан кечирган воқеалар бизга сабоқ бўлиши керак. Тарихда йўл қўйилган хатоларни такрорлаш бизга қимматга тушади. Шундай экан, бировга тобе бўлишни истамасангиз, вақт борида кўзингизни очинг!

Хитой масаласига жиддийроқ ёндашмасак бўлмайди. Хитойликларга бунчалик эркинлик бериб юбориш ярамайди. Бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб туриш лозим. Улар доимий назоратда эканликларини ҳис қилишсин. Шундагина хитойликлар ҳар бир қадамини ўйлаб босишга ҳаракат қилади. Хушёрлик ва огоҳлик давр талабидир. Ҳозирги кунда бутун дунёда мунофиқона сиёсат ҳукм сурмоқда. АҚШ, Россия, Хитой каби гигант давлатларнинг ҳеч бирига ишонч йўқ. Улар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлсак ўзимизга яхши.

Хитойликлар бизнинг юртга яхши ниятда келяпти деб ўйламайман. Зеро, Хитойдан хавфсирашга етарлича асосларим бор. Масалан, Хитой давлатининг ислом ва мусулмонларга нисбатан қарама-қарши позиция эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига қарши қўллаб келаётган золимона сиёсати ҳам барчага маълум. Энди бир яхшилаб ўйлаб кўринг, уйғур мусулмонларини, яъни биродарларимизни ўзига душман деб биладиган давлат биз ўзбек мусулмонларига дўстлик қилиши мумкинми?! Асло йўқ! Хитой бизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шундай экан, уйғур мусулмонларининг бошига тушган кун бизнинг ҳам бошимизга тушмасин десак, сергак бўлайлик! Воқеликка теран нигоҳ билан боқайлик! Бунга ўз вақтида чора кўрмасак, кейин кеч бўлиши мумкин. Аллоҳ сақласин!

© Odiljon Yusuf

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳатто баъзи ҳурматли одамларимиз ўйламай нималардир деб ётипти.

Хитой корхоналари ўзининг иқтисодий, техник, инженерлик ва менежерлик потенциали билан кириб келиши иқтисодиётимизни жонлантиришига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо гап бир кунлик локал манфаат эргата КАТТА муаммога олиб келиши муқаррарлиги ҳақида. Қанақа муаммога? Суверенитетни йўқотишга.

Миллий манфаатларни ҳимоя қилишга доир қарорларга кўпчилик (жамоатчилик) таъсир этадиган давлатлар учун “Хитой” деб аталмиш феномен хавф туғдирмайди – миллий манфаатларни сотиб юбориш бундай вазиятда ўта қийин. Бироқ қарор қабул қилиш соҳаси узурпация қилинган (айниқса нокомпетент ва миллий манфаатни англай олмайдиган одамлар томонидан узурпация қилинган) мамлакатлар учун Хитой – айнан суверенитетни йўқотиш хавфи.

Иқтисодчи Бакиров бақириб келаётганидек, Ўзбекистон ўғри-монополист савдогарларнинг "вотчина"сига айланган. Савдогар учун эса бирон нарсани сотиш бу – “ничего личного, только бизнес” масаласи.

Қозоғистонда миллий манфаатлар хитойликларга сотила бошлаганда қозоқ халқи норозилигини билдириб кўчага чиқди. “Жамоатчилик” деган иммунитет уларда мавжуд экан. Биздачи? Ҳақиқий “САВДО” бошланганда ҳозирда фобия ҳақида ёзаётган ҳурматли экспертларимиз кўчага чиқса, нима бўлади?

Хитой экспансияси феномени – илмий тадқиқ қилиниши керак бўлган соҳа. Бироқ шундоқ кўзга ташланиб турган жиҳатлари бор.

Прагматик юмшоқлик.

Бу нима дегани? Бу вазиятга қараб қатъийлик қилиш дегани. Яъни бирон ҳудудни муаммосиз тезда иқтисодий-сиёсий ўз таъсир зонасига киритиш (эгаллаш) мумкин бўлса, тезда эгалланади, секинлик билан ҳаракат қилиш вазият тақозоси бўлса – ўша қилинади. Услуб “чики-пики” мукаммал.

“Хитой экспансияга интилмайди” деган одамни эса ҳаммамиз бирга “ахмоқ” деб атаймиз, шундай эмасми? Нега интилмас экан? деган савол беринг-чи шундайларга.

Хитой сиёсати учун ҲЕЧ ҚАНДАЙ маънавий чекловлар йўқ, номига ҳам йўқ! Хитой компартиясининг ҳаракатларини Хитойнинг ичида ҳеч ким одамгарчилик позициясидан танқид қилмайди, кўчага чиқиш тугул, қарши сўз айтмайди. Бу хусусда Хитой элитаси бехавотир. Сайловчиларнинг кўнглини олиши керакмас.

Қарор қабул қилиш соҳаси савдогарлар томонидан узурпация қилинган бўлиши шуниси билан ҳам хатарлики, бунда биринчи шахс асло сотқин бўлмаган ҳолатда ҳам миллий манфаатлар сотилиб кетиши мумкин. Чунки ўзини савдогарлар билан ўраган битта одам бунақа вазиятда савдогарларнинг босимига асло дош беролмайди – савдогарлар битта одамга “ҳақиқатларни” тушунтириб қўяди барибир. Масалан мамлакатга зарар кетириб турган авточайқовчини мамлакатга фойда келтираётганини “исботлаб” беради.

Фуқаровий бирдам жамиятларни бизга мисол қилманг! Бу мисол билан ё ўта гўллигингизни, ёки кимнингдир заказини бажараётганингизни кўрсатяпсиз!

© Мухаммад Шакур

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Устоз Абдул Азим Зиёуддин сийрат фанининг муҳиби ва билимдони ҳисобланади.
Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг ҳаётларини ўрганишга шу қадар муҳаббатлики, мен бир марта: "Ислом тарихини ҳам шунақа чуқур ўргансангиз бўларди, у ҳам сийратнинг давомику", деганимда: "Менга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётларини ўрганиш етарли", деган эди.

Дарҳақиқат у киши сийратни энг дақиқ қисмларигача ўрганди, ривоятларни тадқиқу таҳқиқ этди. У зотнинг сийратларига оид китоблар таълиф этди. Умрини севимли пайғамбаримиз ҳаётларини ўрганишга, ўргатишга, у зотни севиб, севдиришга бағишлади.

Ишонмасангиз саҳифаларига, машғул бўлаётган ишларига боқинг. Маъҳадда ҳам узоқ йиллардан бери фақат сийрат фанидан дарс берадилар.

Мен Абдул Азим домлага ҳавас қиламан. Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига ўзгача ва алоҳида илтифот қиладилар, деб ўйлайман. Шу пайтда домла бизни ҳам қўлимиздан етаклаб оласиз, дея умид ва ўтинчдаман.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Abdurrouf Abdurroshiyd саҳифаларида қуйидаги суратни кўриб бир ҳолат ёдимга тушди. Бизда бир характер шаклланган. Намоз ўқиётганимизда бизга ҳеч ким, ҳатто болалар ҳам халақит бериши мумкин эмас.

Агар ўз фарзандимиз жойнамозга яқинлашиб қолса ўшқириб берамиз, болага қарамагани учун аёлимизни жеркиб ташлаймиз ва дунёни остин-устун қиламиз. Менимча бу ибодатда йўлни жуда тор олишимиз, ўта инжиқлигимиз ва зўраки тақводорлигимиз сабабли бўлса керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ичида бўла туриб, набираларига кўрсатган илтифотларини ўзига ибрат қилган ва болаларни Аллоҳнинг ибодатига ошно этишни кўзлаган миллатларда эса ҳолат бошқачароқ.

Намоз пайти масжидларда болаларнинг сафлар орасида югуриб юриши, шовқин кўтариб ўйнаши ва эмизикли болаларнинг йиғисига парво қилмай, ибодатда давом этаётган кишиларнинг тутуми тўғридек, динимиз таълимотларига яқиндек ва келажак авлод тарбиясига фойдалироқдек туюлади.

Намозхон олдидан кесиб ўтишнинг ёмонлиги оқил ва балоғатга етган одамларга тегишли эканини назарда тутсак, ибодат асносида беғубор болажонларга сафларимизга аралашув имконини беришимиз лозим. Уларга бу борада илтифотли ва меҳрибон бўлсак кўп нарсалар ютамиз.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Завқланиб кетдим.😃

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугун биз мусулмонлар ҳар кун нишонлайдиган байрам куни.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

…Рамазонда шомни масжидда ўқиш кайфиятни кўтариб юборади.

Унда намозхонлар ҳар доимгидан ҳам бир-бирига меҳрибондек туюлади менга. Аслида ҳам шундай. Савобни бонуслари билан олишга эҳтиёжмандлар намозхонларга хурмо, сув ва қовурма чучвара/сомса улашадилар.

Бу эҳсонни олганлар хурсанд, бу эҳсонни берганлар ундан кўпроқ хурсанд — мазали ҳислар чулғайди қалбларни. Ва бу жумла ҳамма шу ҳолат/манзара олдида эриш гапмас — бу жумла ҳолатни ифодалашга кучсизлик қилади ҳатто.

Намоз тугагач, масжиддан ҳамма чиқишга бир-бирига йўл берган, ҳамма хурсанд; манзара беғубор даражада чиройли — кайфият юз.

Масжид — мусулмонлар, ўзбекистонликларни бирлаштирадиган катта ва қудратли институт. Бу йўқотиб борилаётган ва сунъийлашаётган маҳалла институтидек кучсизмас.

Масжидда ҳосил бўладиган жамият бу кучли, аъзолари фақат эзгуликни, чинакам эзгуликни, ҳа, биз аллақачон сийқасини чиқазворган сўзнинг асл маъносини берадиган инсоний хислатни ўйлайдиган одамларни ярата оладиган жамиятдир.

Масжид аураси одамларда биродарлик, бир-бирига моддий манфаатларсиз ёрдам бериш, ўзаро ҳурмат қилиш маданиятини кучайтиради.

Умид қиламанки, келажакда давлат ҳам масжидда ҳосил бўладиган соғлом жамиятнинг ривожланишига ёрдам беради.

Чунки мамлакат ва давлатга тиргак бўладиган, вақти келса оғир кунда туриб берадиган асл жамият, халқ масжидларда барпо бўлади.

© Jaloliddin Sa'dinov

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДАН ТЎСИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИККА ЗИД

Бугун давлат мулозимлари нима қилса ҳам қонунларга "тўғри" келаверадиган ҳолат бўлиб қолди.

Яқиндагина "дунёвийлик" Концепцияси қабул қилинди. Унда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, аниқроғи халққа кўрсатадиган хизмати диндан ажратилгани, бирорта динга устунлик бермаслиги баён қилинган эди.

Унда давлат диний ташкилотларга аралашмаслиги, диний эркинликлари кафолатланган бўлиши керак эди.

Президентнинг дин ишлари бўйича ҳам маслаҳатчиси Руслан Давлетов ушбу лавозимга келганидан кейин қабул қилинган концепция мутахассислар томонидан диндорларнинг ҳуқуқларига тажовуз қилиш эҳтимоли бўлган ҳужжат деб баҳоланди.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳ қалбини очиб қўйган экан. Ўзимга шунақа қалб сўрадим.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қанийди ҳиссиёт кийим бўлса-ю, ечиб улоқтириб юборсанг.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен тирик бўла туриб дин заифлашадими?!

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
=====
Бу саволни ҳар бир мусулмон ўзига бериб туриши ва Қиёмат куни масъул бўлишини ёдда тутиши керак.
@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Такрор

Бу ерда байроққа топинишни тарғиб қилмоқчи эмасман. Лекин миллий ғурур, диний бирдамлик туйғуси туркларда жуда кучли. Бунинг учун уларда кучли механизмлар, тадбирлар йўлга қўйилган.

Бизда бундай ишлар ҳам қолган ишларимизда бўлганидек хўжакўрсинга, халқ вужудига сингимайдиган ғоялар асосида амалга оширилади. Шунинг учун ўзлигимиздан кўра ғарбпарастлик, шарқпарастлик ёки руспарастлик ғояларига ўта мойилмиз. Ташқи таъсирга ўта кучсизмиз.

Миллий ғурур, диний ҳисни тарбиялаш ҳозирги хатарли замонда ўта муҳим ва бирламчи иш. Уни турли "маънавият" ёхуд "изм"лар қобиғидан чиқариб, реал диний ва миллий қадриятларимиз асосида йўлга қўяйлик.

Бўлмаса, рус ё инглиз байроғига муҳаббатли авлод қўлида келажагимиздан батамом маҳрум бўламиз.

Эшитгувчи қулоқ ва англовчи кўнгиллар чиқишидан умидворман.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сурияда курдлар марказий ҳукумат билан келишиб олди. Бу келишув Суриянинг бирлиги ва тинчлиги учун жуда муҳим қадам бўлди. Келишув тафсилотлари ҳам ажойиб, улар билан ахборотларда танишиш мумкин.

Хурсандлигимиз боиси, мазлум Сурияда тинчлик бўлсин! Энди Ғазода ҳам давомли тинчлик йўлга қўйилса, мусулмонлар жисмидаги жароҳатлар бирин-кетин бита бошлар эди. Қолаверса, Европадаги уруш ҳам тўхтаб, барча Одам боласи тинч-тотув яшашини истаймиз.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Руснинг дағдағаси, Хитойнинг тинч экспансияси, давлатнинг динга қарши кураши, жамиятни жоҳиллаштириш ва ахлоқсизлаштириш сиёсати ҳамда мустақиллигимизни хавф остига қўядиган ишлар... Булардек ўзбекнинг бошига келган мусибатларни кўтара олмай, жисмим қалтираб қоляпти. Елкамдаги юк бутун жасадимга оғриқ беряпти.

Масъулияти бор инсон сифатида оиламдаги муаммоларни ечишга ҳаракат қиламан. Лекин ўзбекникидек катта жамиятнинг муаммоларини ечишга ҳисса қўшишга йўл йўқ. Лоақал таклиф ё насиҳатингизни ҳеч ким эшитмайди.

Агар бу ишларга давлат ўлароқ ечим изланмаётган экан, жамият ўлароқ ҳар биримиз жавобгарликни ҳис қилишимиз лозим. Ва шу жавобгарлик тақозо қиладиган ишларни жамиятимиз ўзи амалга ошириши керак.

Зеро, бунча мусибатни бир тана - Ўзбекистонимиз кўтара олмайди. Улардан биттаси ҳам уни ҳалок қилиши мумкин.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Сен кимсан?
- Умр ўтишини кузатаётган кимса.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болаларни масжиддан тақиқлашга жўяли баҳона экан. 😅

Туркия, Сакаря.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Hamma ish yoki xodim topish qiyin deb oʻylaydi

Toʻgʻri rostan ham qiyin, qachonki siz ish yoki xodimni toʻgʻri joydan qidirmasangiz.

Har kuni ushbu kanalda sotuvchidan tortib kuryergacha, oʻqituvchidan tortib uy bekasi uchun ham mos keladigan ish oʻrinlari joylab borilyapti.

Xodim qidirayotganlar uchun 400 mingga yaqin auditoriyaga ega vakansiyalar agentligimiz (@qamar_ads) ham bor.

✅ Ha aytgancha, oʻzingizga munosib boʻlgan oflayn va onlayn ishlarni oʻtkazib yubormaslikning esa bitta yoʻli bor.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Hasan Temirov ёзмоқдалар:

Шайх Усмон Хомийс Хамас ҳақида жуда ёмон гапирди. Яҳудийлар билан ҳозирги уруш ҳолатида унинг бу гаплари стратегик жиҳатидан очиқ-ойдин хиёнат ва сотқинлик саналади.

Чунки бутун умматга машҳур бўлган бир олимдан бундай гапларнинг чиқиши урушда мусулмонлар тарафининг руҳиятини туширади, сафни пароканда қилади ва Хамасга ёрдам йўлларини тўсади.

Душман минг пропаганда билан қила олмаётган ишни бу домла бир оғиз гаплари билан душманга совға қилиб бердилар холос. Бу айнан мунофиқлар қиладиган иш.

Бу гаплар тинчлик ҳолатида айтилса ҳам майли эди, аммо Хамас Исроил билан уришиб турган айни пайтда айтилишини кечириш ва узр бериш жуда қийин. Бу биринчиси ҳам эмас.

Бу каби мунофиқона ишлар олдинги Хамас-Исроил ёки Исроил-Хизбуллоҳ урушлари вақтида ҳам салафий машҳур уламолар томонидан кўп марта айтилган. Исроилнинг тегирмонига сув қўйиб беришгани мисоллари анчагина.

Мани ўзим Усмон Хомийсни ҳурмат қиламан, аммо эътиборни масаланинг бошқа жиҳатига қаратмоқчиман. Ижтимоий тармоқларда жуда кўп одам, у кишининг анчагина мухлислари Усмон Хомийсга узр беришяпти: Босим остида гапиргандир, сиёсат шуни тақазо қилгандир, ундан ўтганини биз билмаймизку, бола-чақаси гаровдадир, Хамасни ёмонлашга мажбурлангандир ва ҳа казолар...

Майли шундай бўлгандир ҳам. Аммо нега унга узр берадиган биродарларимиз юртимиздаги аҳли илмларга шу узрларни беришмайди?

Усмон Хомийснинг хатосидай хато эмас, балки унинг хатосининг юздан бирини қилиб қўйса, бирдан игнадай хатони туядай қилиб, кўпиртириб, мунофиққа чиқариб, интернетда сазойи қилишади? Нега?

Сароймулла, ҳукуматга ишлайдиган мунофиқ, адашган ва ҳаказо итдан баттар ҳақоратлар қилиб ташлашади. Қани бу ерда холислик? Нега бирига узр бериб, бошқасига узр бермайсизлар, нега айни бир-хил иш учун бир аҳли илм сазойи қилиниб, бошқаси оқланади?

Агар жиддий қарайдиган бўлсак, юртимиз аҳли илмларининг барча хатоларини тарозининг бир палласига қўйиб, Усмон Хомийснинг айни уруш пайтида Хамасни ёмонлаганини бир паллага қўйсак, унинг гаплари гуноҳ ва умматга хиёнат жиҳатидан босиб кетадику...

Майли, шайхни Аллоҳ хатоларини кечирсин, ҳақ йўлда собит қилсин, ҳақ илмларидан Аллоҳ умматни манфаатлантирсин! Нима бўлганда ҳам бизга ёқадими ёқмайдими ҳаммага бир-хил, холис муносабатда бўлишимиз керак.

Кимгадир узр бериб, яна кимнидир айни шу иши учун қоралаб ташлаяптими, билиб қўйинг бундай одамлар холис эмас, ўзи билмаган ҳолда кимларнингдир ноғорасига ўйнаётган одамлардир.

Бир вақтлар Обидхон қориака -Ҳасан, ватанимиздаги аҳли илмлар ҳақида фикринг қандай? -деб сўрагандилар.
Ўшанда диндорларга тазйиқлар жуда кучайиб, атрофимдаги таниш-билишларим узоқ муддатларга қамалиб кетиб, ўзим аранг қочиб, энди ватанни ташлаб чиққан, аламзада вақтларим эди.
-Нима дейишга ҳам ҳайронман, қори ака, -деганимда у киши:

-Ичкаридаги имом-домлалар худди милтиқни ўқи унга қаратилиб турган одамдай, каттароқ зарарни даф қилиш учун кичикроғига рози бўлиб ишлашга, умумий мусулмонлар фойдаси учун кичикроқ фойдалардан кўз юмишга мажбур қолганлар. Оила-болачақаси ҳам худди гаровда тургандай...- дегандилар. Аллоҳ у кишига шифо берсин!

@MubashshirAhmadHasa

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Нега юртимизда болалар масжиддан тўсиляпти?

«Шамчироқ» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/O0kUxA_dXNk

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Уй бекаси" лавозимини менсимаганлар, бу мансабнинг муҳимлигидан ва умматнинг ахлоқий-ижтимоий ҳозири ва келажагига кучли таъсиридан ғафлатда бўлган жоҳиллардир. Уй тўридаги бу мансаб қийинчиликлари, эркакларнинг уй ташида дуч келадиган машаққатларига баробар келади.

Шариат икки жинсни ҳам ўзларига лойиқ ва устун томонларига йўллайди. Баъзи аёлларнинг фавқулодда қобилиятлари, уларнинг бу хусусиятни йўққа чиқаролмайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Оилавий институтларни мустаҳкамлаш, маҳалла жипслигини ошириш, миллий урфларимизни жонлантириш… Зўр ғоялар.


Лекин буларнинг ҳаммаси бизда мусулмончилик эътиқоди, ҳаёт тарзи кучли бўлган даврларда зўр бўлган. Оиланинг муқаддасслигини ҳам, қўни-қўшнининг ҳаққи юкасаклигини ҳам, урф одатларимизнинг аҳамиятини ҳам фақат Ислом ўргатган бизга.

Ҳеч бир расмиятчиликсиз, тадбирларсиз, чиқимсиз, сохтокорликсиз, миннатсиз, малолсиз ўргатиб, биз учун эътиқод — воз кечилмас принцип қилиб ўргатиб қўйган.

Бу учун бюжетдан пул сўрамаган халқимиз, мукофот кутмаган, раҳмат кутмаган, қилганларини билишмаса аразламаган, юз ўгирмаган.

Бобосидан кўрган яхшилиги учун набирасига иззат кўрсатган, эри йўқ хотинни худди маҳрамидек ҳимоя қилиб, кўмак кўрсатган. Қўшнининг тўйи, касали учун тоғора-тоғора таом улашиб, моддий ва маънавий дастаклаган.

Қўшнининг азаси учун таом улашиб, унинг мусофир меҳмонларига уйидан жой берган, ўлик қўшнисининг ҳурматидан куни тайинланган ўз тўйини кечиктирган, касал қўшнисига таомининг олдидан иссиқлигида улашиб хабар олиб турган халқимиз. Қандайдир ёрдамларга ташлаб қўймаган. Биз уйда мол сўйсак, бутун кўча калла шўрва, ичарди. Онам косада улашардилар, биз тарқатардик.

Қўшни мол сўйса биз ҳам унинг хаспидан ердик, олиб чиқишарди бизга ҳам. Яна бир қўшнининг уйида ошқовоқ пишса, бутун маҳаллага парахалаб бўлса ҳам тарқатарди…

Тарбияга чақириш, маслаҳуту машваратлардаги қўллаб-қувватлашларни гапирмайман.

Қўни-қўшнилар бу каби муомалаларни бир-бирига бурча деб билишар эди.

Шулар эмасмиди маҳалла, оила институтимизнинг асослари. Шуларни бизга Ислом ўргатмаганмиди?!..

© Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Давлатни емирадиган иллат

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 56-қисм

Томоша қилинг https://youtu.be/oLKreZ5QppQ

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

«Америка орзуси» ушалган мусулмонлар ўз қадриятларини қандай сақлаб қолишмоқда?

Араб ва мусулмон муҳожирлар ўз юртларини тарк этар экан, қалбларида порлоқ бир орзу билан Қўшма Штатлар томон йўл олишади. “Имкониятлар юрти”да улар ривожланган таълим тизими, даромадли иш ва фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилишади. Аммо хилма-хиллик ва мультикултурализм (турли маданиятлар) мавжуд бўлган бу ўлкада муҳожирлар исломий қадриятлари ва одатлари билан янги ва бегона бир ҳаёт тарзи ўртасида мувозанат сақлашга мажбур бўлишади. Аслида ҳақиқий синов шу ердан бошланади. Хўш, мусулмонлар океан ортида динини сақлаб қола олишадими ёки интеграциялашув устун келадими?

Батафсил: https://youtu.be/VW7c-yCcfh4

©️Azon Global

Читать полностью…
Subscribe to a channel