muvaffaqiyat_kaliti | Unsorted

Telegram-канал muvaffaqiyat_kaliti - Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2733

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Subscribe to a channel

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Яхши_кайфият😎

Бурунни зарурат юзасидан суқса зарари йўқ..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бир вақтнинг ўзида хам кулиб хам йиғлаш мумкинлигини билмоқчи бўлсангиз йигитни кўзларига боқинг..

Ишонинг, биз неъматлар ичида ғарқ юрибмиз, фақат буни жуда кеч англаймиз...

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Баъзан ўзингнинг устун эканингни исботлаш ҳақорат саналади.

Айман Ёғий.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Анчадан бери стаматолокка ишим тушмаган эди. Тишга қўшиб пулни ҳам қоқволишди. Ёшлигимда эшитгандим агар врач бўлсанг стоматолог бўлиш керак. Чунки инсонда юрак, жигар биттадан, ана борса буйрак, кўз, қулоқ иккитадан. Тишлар эса 32 та..

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:

- Уйнинг нархи қанча?

- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди.

- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.

- Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:

- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?

- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!!!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

"Чтобы научить людей любить справедливость, надо показать им результаты несправедливости."
(с) Адам Смит

Таржимаси:

"Одамларни адолатни севишга ўргатиш учун биз уларга адолатсизлик оқибатларини кўрсатишимиз керак."

(c) Aдам Смит

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Яхши_кайфият😎

Ўғлига келин қидириб чарчаган она - ”ўзинг топ келинни, ёқтирганинг бордир аҳир” деди.
Шунда ўғил чўнтагидан 3та қизни расмини чиқариб секин онасини олдига қўйди:
”Онажон, шуларни ичидан қайси бири мен ёқтириб, уйланмоқчи бўлган қиз, топингчи?” деб айтди.
Онаси суръатларга бир-бир қараб - ”Мана шуниси!« деб кўрсатди.
- "Эй, қойил онажон қайдан топдингизей?!”
Она: «Шу қизни кўрсам хозирдан асабим ўйнаб кетябди!»

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Гўшт_Лайфхак

Бир яқин танишим айтиб берганди. Қассобдан гўшт олишга боришган экан. Қассоб 1 кг гўштни нархини: Суякли бўлса -36 000 сўм, Лахим бўлса -45 000 сўм деган. Қассобдан суякли гўштда "гўшт ва суяк" мутаносиблиги қанақа бўлишлигини сўраган. Қассобларда "ёзилмаган қонун" бор 80%-20% яъни 80%-Лахим бўлади, 20%-суяк бўлади. Яқин танишим қассобга "Агар биз 2 кг лахимни 2кг*45 000= 90 000 сўмга олсак 0.5 кг гўшт қўшиб бераркансизда"-деб сўраган. Қассоб танишимга "агар 2 кг лахим олсангиз 0.5 кг суяк қўшиб беролмайман чунки ҳисоб-китобимизга тўғри келмайди"-деган. Қассоб "ё лахим гўшт олинг ё суякли гўшт олинг"-деб маслаҳат берган.

Танишим калькуляторни ишга солиб, ҳисоб-китоб қилади. Кейин қассобга унда менга 2.5 кг суякли гўштни(2.5кг*36 000 сўм=90 000 сўм) беринг фақат гўшт ва суягини алоҳида ажратиб тортиб берасиз дейди. Қассоб хурсанд бўлиб 90 000 сўмга, 2 кг лахим ва 0.5кг суякни алоҳида идишга тортиб солиб беради.

Яқин танишим қассобга: "Ўша 90 000 сўмга 2 кг лахимга барибир 0.5кг суяк қўшиб бераркансиз-ку?"-деса қассоб бошини қашиб қолаверибди.
Мантиқ ва ҳисоб-китобни яхши билсангиз энг тўғри қарорга келишда қийналмайсиз.

П.С.: Тушунмаганларга яна қайтадан ўқиб чиқишни маслаҳат бераман. Баъзида 2кг лахим олгандан ўша пулга 2.5 кг суякли гўшт олсангиз 0.5кг суяк ёнга қолади..))

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

"Qush tirik bo'lsa, chumolilarni yeydi." Qush o'lganda, chumolilar qushni yeydi.

Vaqt va sharoitlar har qanday vaqtda o'zgarishi mumkin.

Hayotda hech kimga zulm qilmang xatto xafa ham qilmang. Bugun siz kuchli bo'lishingiz mumkin, lekin vaqt sizdan kuchli ekanligini unutmang!

Bitta daraxtdan millionta gugurt tayoqchasi yasash mumkin, bitta gugurt esa millionta daraxtni yoqib yuborishi ham mumkin, shuning uchun bitta salbiy narsa hayotingizdagi millionlab ijobiy narsalarga ta'sir qilishiga yo'l qo'ymang...

Shunday ekan, yaxshi bo'ling va yaxshilik qilishda davom etavering..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Нархи қанча мехрни айтинг..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Қиёс

Бир кўзи ожиз одамни чиройли бўлмаган аёлга уйлантиришибди. Эр ўз аёлининг чеҳрасини кўра олмагани учун бошида ҳеч қандай муаммо юзага келмабди.

Кунлардан бир куни у инсоннинг кўзларини жарроҳлик йўли билан даволаш имкони пайдо бўлибди. Докторлар аёлга "яқинда эрингизнинг кўзи кўрадиган бўлади, лекин сиз бу амалиётни қабул қиласизми? Унга розилик берасизми?" деб сўрашибди.

Аёл узоқ ўйлабди, эримнинг кўзи очилгач, мени севмай қўяди, ҳатто мендан юз ўгиради, деган хавотир унинг фикру хаёлини қуршаб олибди. Аммо, турмуш ўртоғини азбаройи яхши кўрганидан, унинг учун фойдали бўлган нарсани танлабди.

"Майли, унинг кўзлари очилса бас, ундан сўнг мени истамаса ҳам майли", дебди ўзига ўзи ва амалиётга розилик берибди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечиб, беморнинг кўзларидаги боғич олинадиган вақт келгач, кеча-кундуз унинг ёнидан жилмаган вафодор рафиқасининг юраги ҳаяжон ва изтиробдан қинидан чиқиб кетгундай тез ва шиддат билан ура бошлади.

"Эрим мени кўрса, ҳафсаласи пир бўлади, мендан кўнгил узади" деган хавотир ҳали-ҳануз уни тарк этмаганди, чунки.

Беморхонада фақат эр-хотин иккиси эди.

Бироқ, кутилмаган нарса юз берди. Эр кўзларини очар-очмас қаршисида кўрган аёлига "сен нақадар гўзал экансан!", деди.

Бу ибратли ҳикоядан икки хил сабоқ олиш мумкин:

Биринчиси, эр аёлини кўзи билан эмас, қалби билан севган. Зотан, унинг аёли зоҳиран гўзал бўлмаса-да ботини гўзал эди. Шу боис, унинг ташқи кўриниши эр учун муҳим бўлмаган.

Иккинчиси эса, эр аввал ҳеч қандай аёл зотини кўрмагани учун унда ўзгалар билан солиштириш имкони бўлмаган.

Ҳаётда кўп ғам ва аламларимиз қиёслаш ортидан келади. Дард ва оғриқ, алам ва изтироблар нисбий бўлиб, солиштириш туфайли кўпайиб озайиши мумкин.

Доим ўз ҳолатимизни ўзгалар билан таққослаймиз ва ҳаётдан норози бўламиз. Тўрт мучаси соғ бўлган инсонларни кўрганда ўзимиздаги хасталикларни катталаштирамиз.

Иқтисодий масалада ҳам шундай: ўзимиздан бойроқ, ўзимиздан муваффақиятлироқ инсонларни кўрганда ғамга ботамиз.

Ўзгалар билан қиёслашни қўйинг, ҳатто ўзимизни ўзимиз билан қиёслаганда, бугунги бахтсиз ҳолатимизни ўтмишдаги қувончли кунларимиз, бахтли онларимизга қиёслаганимизда ҳам дард-дунёмиз қоронғи бўлиб кетади.

Шунинг учун айтадиларки, аввалдан осон ҳаётга ўрганган, егани олдида емагани ортида бўлган, дабдабали ҳаёт кечирган инсонлар бирдан пастга тушиб қолсалар, молу дунёлари қўлдан кетса, янги воқеликка кўниколмай қийналиб қоладилар.

Нима учун шундай?..

Чунки, бундай инсон ўзининг машаққатли кунларини аввалроқдаги фаровон ҳаётига таққослайверганидан дарди ҳам ортаверади.

Агар эскидан оддий ҳаёт кечирганда эди, қийинчилик кўрганда эди, фақирликнинг аччиқ таъмини тотганда эди, ҳаётида юз берган кескин ўзгаришлар, пулсизликлар эҳтимол уни бу қадар ларзага солмаган бўларди.

Бунга бир мисол келтираман. Ҳар куни югуриб-елиб, ўйнаб-кулиб юрган инсон бирдан тўшакка михланиб, оёқ-қўли ишламай қолса, унинг руҳий ҳолати туғилгандан бери ногирон бўлган инсон билан бир-хил бўлади, деб ўйлайсизми?.. Эҳтимол, у сиқилавериб, ўзини адои тамом қилади. Аммо, туғилгандан бери ёки гўдаклик чоғидан ногиронлик аравачасида юрадиган инсон эса ҳаётдан завқ олиб, ўз ҳолатидан мамнун бўлиб яшашда давом этаверади.

Ё бўлмаса, кейинчалик аъмо бўлиб қолган бир рассомнинг руҳий изтироблари билан туғилишдан кўзи кўрмайдиган инсоннинг руҳий ҳолати бир-хил бўлиши мумкинми?.. Ваҳоланки, айни дамда уларнинг вазияти бир-хил, дардлари муштарак, аммо ўз мусибатларига қарашлари ҳар-хил.

Худди шунга ўхшаб, бугунги қийинчиликларимизни азалдан чекиб келаётган бўлсайдик, уларнинг ҳозирги мавжудиятига қарамай умуман ҳис қилмасдик. Ҳатто, улардан қайсидир маънода лаззат ҳам олаётган бўлардик. Агар, аввалроқ бугунгидан ёмонроқ кунларни кўрган бўлсайдик, бугун муаммо сифатида кўраётган нарсаларимизнинг кўпини эҳтимол муаммо ҳисобламасдик.

Иван Гончаров "Обломов"да ҳаётнинг икки юзини бир жумлага сиғдиришга ҳаракат қилиб, шундай дейди: "кимдир ҳар куни эрта билан ишга кетиб, кеч соат бешгача ишлаш мажбуриятида бўлгани учун ғам чекса, кимдир бундай бахтдан маҳрумлиги учун хўрсинади".

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Табассум килишни билмасангиз бизнес билан шугулланманг

(с)Япон мақоли

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"O'zingizni motivatsiya qilmasangiz, hech kim sizni rag'batlantira olmaydi."

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Хонадонлардаги энг омадсиз инвестиция нима? деган саволга қуйидаги расмни юборишибди..

Айтишларича айримлар 20 йил ва ундан кўп вақт ўтса ҳам уларни ишлатишмасмуш..

Агар тўғри бўлса 👍

Агар хато бўлса 👎

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Орзу_Мақсад_Ҳаракат_Натижа

Мақсадларни катта қўявериш керак хатто уддалаш жуда қийин бўлса ҳам..

2017 йили Хиндистонлик 11 ёшли Гукеш катта бўлганида энг ёш Шахмат бўйича Жахон Чемпиони бўламан деган экан, Бугун 18 ёшида 18-чи Шахмат бўйича Жахон Чемпиони бўлди.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Чарли Чаплин умер в возрасте 88 лет.
Он оставил нам 4 заявления:

(1) Ничто не вечно в этом мире, даже наши проблемы.
(2) Я люблю гулять под дождем, потому что никто не может видеть мои слезы.
(3) Самый потерянный день в жизни - это день, когда мы не смеемся.
(4) Шесть лучших врачей в мире ...:
1. Солнце,
2. Отдых,
3. Упражнение,
4. Диета,
5. Самоуважение
6. Друзья.

Придерживайтесь их на всех этапах своей жизни и наслаждайтесь здоровой жизнью ...
Если вы увидите луну, вы увидите красоту Бога ...
Если вы увидите солнце, вы увидите силу Бога ...
Если вы увидите зеркало, вы увидите лучшее творение Бога. Так что верьте в это.
Мы все туристы, Бог - наш турагент, который уже определил наши маршруты, бронирование и направления ... доверяй ему и наслаждайся жизнью.
Жизнь это просто путешествие! Поэтому, живите сегодня!
Завтра может и не быть.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"Hamma uzr so'ragan paytda sizga yordam berganlarni hech qachon unutmang"

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Таффакур_вақти

Онам қўшнилардан туз сўраганини эшитдим. Аммо уйда туз бор эди. Мен ундан нега қўшнилардан туз сўраганини сўрадим. Онам жавоб берди: “Чунки қўшниларимиз кўп пулга эга эмаслар ва биздан тез-тез нимадир сўрашади. Вақти-вақти билан мен ҳам улардан кичик ва арзон нарсаларни сўраб тураман, қўшнимиз бизда хам нималардир етишмаслиги бор, деб ўйлашади. Шу орқали улар ўзларини қулайроқ ҳис қиладилар ва биздан яна уларга нимадир керак бўлган нарсаларни сўрашни давом эттиришлари осонроқ бўлади.
Буни онамдан ўрганганман..., жуда кўп қадриятларга эга бўлган ҳамдард, камтар ва қўллаб-қувватловчи фарзандларни тарбиялайлик!

Муаллиф номаълум, ФБдан таржима қилинди

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Яхши_кайфият😎

"Ҳаётнинг ёрқин тарафида бўл!"

*смайликларда ҳам худди шу шиор гўё.. 😎😂😃😊😄😡😍😀😭😳

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бир кампирнинг уйига ўғри тушибди. Кампир уйғониб кетиб, ҳолатдан хабардор бўлиб, ўғрига шундай дебди:

- Сен яхши одамнинг боласига ўхшаяпсан. Тушунаман, пулга муҳтожлигингни кўриб турибман, мен анча пул тўплаб қўйганман, фақат ҳозиргина бир туш кўргандим, шунинг таъбирини айтиб берсанг, ҳамма пулим сеники, шунга розимисан?

- Розиман, - дебди ўғри.

Кампир тушини айта бошлабди:

- Тушимда бир дарёга тушиб кетаётган эмишман. Абуд, тез келиб, мени қутқар, Абууууд, деб бақираётган эмишман.

- Абуд ўзи ким?

Ўғри саволини тугатиб-тугатмай, нариги хонадан чиқиб келган Абуд уни тутиб олибди.

Бечора ўғри:

- Тинчгина ўғирлигимни қилаверсам бўлмасмиди, таъбирчилик қилишга бало бормиди, - дермуш. 😂

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-04

Хулоса: Қиссадан ҳисса шулки, ўз ишингизни чалғимасдан давом эттиринг..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

➕ 4 ta ajoyib narsa bor, shularga kim amal qilsa, kasalliklar 50 foizga kamayadi.

🏕 Toza havo

🧘‍♂ Asabni asrash

🥗 To‘g‘ri ovqatlanish

🏋 Jismoniy mehnat va sport

✅ Sogʻliqqa eʼtiborli boʻling. Zero, pul topiladi - sogʻliq topilmaydi.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Яхши_кайфият

Қайси ўриндиқда ўтиришни фарқи йўқ муҳими ҳаётнинг ёрқин тарафида бўл..😅

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"Hamma to'xtaganda sizni qo'llab-quvvatlashda davom etadigan inson - bu sizning ota-onangiz."

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Ўтиш давридаги ёшларнинг энг кўп айтар гапи "Мани тушунмайсизлар.."

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Шундан ҳам билинадики, дардларимизни орттириб, уларга қарши бардошимизни камайтирувчи ва изтиробларимиз алангасини янада юксалтирувчи нарса бу жорий ҳолатимизни биздан афзалроқ ҳолатда бўлганлар билан ёхуд ўтмиш қувончларимиз билан қиладиган муқоясаларимиздир.

Кўпинча кишининг ўз ҳолатини ўзгалар билан таққослаши хато қиёс бўлади. Чунки, бунда қўлидаги имкониятларга эътибор қаратмасдан, қўлдан бой берган нарсаларни зеҳнида асосий ўринга қўяди. Бундай қиёс эса инсонни ғамга туширади, ҳаётдан ҳафсаласини пир қилиб, умидсизлик жарига қулатади, ношукрлик сари етаклайди.

Яъни, бундай нотўғри қиёс ижобийлик бағишламайди кишига, балки, уни депрессияга туширади, Аллоҳга нисбатан ношукр бўлишга ундайди.

Аммо, қачонки, инсон ўз ҳолини ўзидан ёмонроқ ва оғирроқ ҳолатдаги инсонлар билан таққосласа ана шунда ўзидаги эътибор бермаётган, кўрмасдан келаётган, шукрини адо этмаётган кўплаб неъматлар юзага чиқади.

Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифларда дунё масаласида ўзидан пастроқдагиларга назар солиш тавсия қилинади.

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар:

"انظروا إلى من هو أسفلَ منكم ولا تنظروا إلى من هو فوقَكم ، فإنه أجدَرُ أن لا تزدَروا نعمةَ اللهِ عليكم"

Маъноси: "ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг. Зеро, мана шу Аллоҳ таолонинг устингиздаги неъматларини паст санамаслигингиз учун энг лойиқ бўлган ишдир" (имом Муслим ва имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадиси шариф ўз ичига олган ибрат ва ҳикматларни шарҳласак катта бир китоб бўлиши мумкин. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу муборак ўгитлари мажруҳ қалбларга шифо беради, ярим кўнгилларга таскин ва тасалли бағишлайди, уларни қаноат, шукр ва ризо ҳислари билан тўлдиради. Шунингдек, унга амал қилинганда ўзидан мол-дунё, обрў эътибор, чирой ва жисмоний саломатлик жиҳатидан муфаззал қилинганларга нисбатан ҳасад ва нафрат ҳисларига берилиб кетишдан сақлайди. Нафсни жиловлашга, тавозели бўлишга, сабр, шукр ва зуҳду тақво касб этишга ёрдам беради.

Толтой айтади: "шикоят қилаётганимиз ҳаёт эҳтимол кимнингдир орзусидир".

Шундай экан, агар иллоки, қиёслайдиган бўлсак ўзимизга фойда келтирадиган, ижобийлик бағишлайдиган ва яхшилик сари йўналтирадиган тўғри қиёс билан қиёслаш лозим. Ана шунда норозилик ва ношукрлик ўрнини розилик ва мамнуният ҳислари эгаллайди. Бундай қиёс қандай бўлиши мақсадга мувофиқлиги эса юқорида зикр қилинган ҳадис шарифда айтилди.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Таржимаси:

Агар хохлаб туриб бажаролмасангиз демак жуда хам қаттиқ хохламагансиз

(с)Марк Твен

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ар-Роҳман сураси, 60-оятида шундай марҳамат қилади: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”. 

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_туркумидан

Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади

(с)Хасан Басрий

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Оддий кўриш орқали воқеага баҳо бериш билан уни яхшилаб текшириб кейин баҳо беришни ўртасида анча катта фарқ бор..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Юнусободда 2 кундан бери кечки пайт свет ўчиб ёняпти. Оилада хамма хафа фақат 3 ёшли ўғлим хурсанд. Свет ўчса торт келяпти, деб ўйлаяпти..🤦‍♂️

Читать полностью…
Subscribe to a channel