ogohiy | Unsorted

Telegram-канал ogohiy - MUSOHORUN

300

“𝔸𝕘𝕒𝕣 𝕠𝕘𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟, 𝕤𝕙𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟!” 𝕄𝕦𝕙𝕒𝕞𝕞𝕒𝕕 𝕄𝕌𝕊𝕆 𝕆𝔾𝕆ℍ𝕀𝕐𝕟𝕚𝕟𝕘 «𝕄𝕌𝕊𝕆ℍ𝕆ℝ𝕌ℕ» 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕩𝕦𝕤𝕙 𝕜𝕖𝕝𝕚𝕓𝕤𝕚𝕫! fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun

Subscribe to a channel

MUSOHORUN

#MP3 🎵
#NASHID 📀
#НАШИД 💿

📜 ROSULULLOHNING OXIRGI ONLARI

🎙 Muhammad MUSO OGOHIY
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

БИТКОИН ҲАҚИДА СОДДА ВА БАТАФСИЛ ЖАВОБ

Мендан Биткоин ҳақида кўпчилик сўрагани учун, у ҳақда ёзишга қарор қилдим.

Биткоин ҳақида бирор нарса айтсангиз, баъзиларда бўладиган эътироз қуйидагича:

“Сиз блокчаинни биласизми? “Майнинг” қандай бўлади, тушунасизми? Қандай қилиб билмай ҳукм айтасиз?”

Бундай эътирозли саволларнинг пайдо бўлиши эса аслида ўша одамнинг шариатни тушунмаслигидан бўлади. Шуни инобатга олиб, мен Биткоин ҳақидаги мулоҳазалар асосларини иложи борича содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Юқоридаги эътирозлар хато эканини ҳам баён қиламан. Агар диққат билан ўқиб чиқсангиз, иншааллоҳ, ўзингизни қониқтирган жавобни топасиз.

Марҳамат:👇
https://telegra.ph/Bitkoin-%D2%B3a%D2%9Bida-03-25
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади.

Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир.

Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим? Батафсил қуйида👇


https://telegra.ph/%D2%92aflatda-%D2%9Bolmang-Baroat-kechasi-ta%D2%9Bdirlar-vo%D2%9Bea-%D2%B3odisalar-%D2%9Bismatlar-belgilanadi-03-24

Ўз яқинларингизга ҳам тарқатинг!

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҚУНУТ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إنَّا نَسْتَعِينُكَ وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ كُلَّهُ، نَشْكُرُكَ وَلَا نَكْفُرُكَ، وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يُفْجِرُكَ. اللَّهُمَّ إيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلِّي، وَنَسْجُدُ وَإِلَيْكَ نَسْعَى، وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّارِ مُلْحِقٌ

«Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настағфирука. Ва нуъмину бика ва натаваккалу алайка. Ва нусний алайкал хойро куллаҳу. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду. Наржуу роҳматака ва нахшаа азаабака. Инна азаабака бил куффаари мулҳиқ».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, сенга истиғфор айтамиз ва сенга иймон келтирамиз, сенга таваккул қиламиз ва сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, сенгагина ибодат қиламиз, сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир».  («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

МУҲАББАТ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

®
Islom.uz
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҒУСЛНИНГ НИЯТИ

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан илтимос ғуслнинг араб тилидаги ниятини айтиб берсангизлар. Илтимос.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

نَوَيْتُ أَنْ أَغْتَسِلَ غُسْلًا مِنَ الْجَنَابَةِ، رَافِعًا لِلْحَدَثِ، وَاسْتِبَاحَةً لِلصَّلَاةِ، وَطَهَارَةً لِلْبَدَنِ، وَتَقَرُّبًا مِنَ اللهِ تَعَالَى، اللهُ أَكْبَرُ

«Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар!»
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим.(“Мўминнинг меърожи” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

АЁЛНИНГ ОНАСИНИ СЎКИШ

Ассалому алайкум! Эр аёлини онасидан сўкса бунда орада талоқ тушиши мумкин деб эшитдим. Саволим шуки сўкиш 3 мартадан кўп бўлса бунда қайта нигоҳ ўқитиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Халқимиз ичида «Хей қизталоқ» деган сўкиш бор. Айни шу сўкишни куёв хотинининг онасига ишлатса хотинига талоқ тушади. Бошқа ҳолатларда қайнота ёки қайнонани сўкиш билан талоқ тушмайди. Аммо бу ишни қилиш пасткаш одамни иши ҳисобланади. Гарчи қизни ота-онаси шунга лойиқ бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Тиббиёт "тумор"лари COVID 19 га қаши воситами?..

© BBC/UZBEK
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

"Ўн, ўн беш минг эвазига Козёллар жамиятини яратиб қўймаяпмизми?! 100 000 сўмга ватанини сотадиганлар кўп экан"

© Расул Кушербаев
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

🎀🎀🎀Hasad illatidan saqlanish duosi🎀🎀🎀


🌱 Qur’oni karimning Hashr surasida shunday duo qilish o‘rgatilgan:✔️

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإِيمَانِ وَلاَ تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاًّ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ.

🌱 Duoning o‘qilishi: “Robbanag‘fir lanaa va li-ixvaaninallaziyna sabaquvna bil iymaan, va laa taj’al fiy quluvbinaa g‘illal-lillaziyna aamanuv, robbanaa innaka rouvfur rohiym”.✔️

🌱 Duoning tarjimasi: “Parvardigoro, O‘zing bizlarni va bizlardan ilgari imon bilan o‘tgan birodarlarimizni mag‘firat et, qalblarimizda imon keltirgan zotlar uchun biron g‘illu g‘ashlik qilma. Parvardigoro, albatta Sen Mehribon va Rahmlisan!” (Hashr surasi, 10-oyat). ✔️


🌱 Biz oyat tarjimasida “g‘illu g‘ashlik” deb ifodalagan so‘z arabiy matnda “g‘ill” tarzida kelgan. Ulamolar bu so‘zni “ko‘rolmaslik”, “hasad”, “adovat” deb tushuntirishgan. Ulamolar mana shu oyatni dalil qilib aytadilar: “Sahobalar roziyallohu anhumdan keyin kelgan har bir mo‘min-musulmon banda ularning haqlariga duo qilishi, ularni hurmat-e’tirom qilishi lozim” (Manba: Muhammad Sayyid Tantoviy, “Al-vasit”).🌱

اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي لَكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا إِلَيْكَ مُخْبِتًا أَوْ مُنِيبًا رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي وَاغْسِلْ حَوْبَتِي وَأَجِبْ دَعْوَتِي وَثَبِّتْ حُجَّتِي وَاهْدِ قَلْبِي وَسَدِّدْ لِسَانِي وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ قَلْبِي.

🌱 O‘qilishi: “Allohummaj’alniy laka shaakiro, laka zaakiro, laka rohiba, laka mitvaa’aa, ilayka muxbitan av muniybaa. Robbi taqobbal tavbatiy, vag‘sil havbatiy, va ajib da’vatiy, va sabbit hujjatiy, va saddid lisaaniy, vaslul saxiymata qolbiy”.✔️

🌱 Ma’nosi: “Yo Alloh, meni O‘zingga shukr qiladigan, O‘zingni eslaydigan, O‘zingdangina qo‘rqadigan, itoat etadigan, xushuli, tavba bilan qaytuvchi qil! Parvardigorim, tavbamni qabul et, gunohimni kechir, duoyimni mustajob ayla, hujjatimni mustahkam (kuchli) qil, qalbimni (to‘g‘ri yo‘lga) boshla, tilimni to‘g‘rila, qalbimdagi hasad-adovatni ketkaz” (Abu Dovud, Ibn Moja va Ahmad rivoyat qilgan. Rivoyat sanadi sahih).✔️

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الأَمْرِ وَأَسْأَلُكَ عَزِيمَةَ الرُّشْدِ وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ وَأَسْأَلُكَ لِسَانًا صَادِقًا وَقَلْبًا سَلِيمًا.

🌱 O‘qilishi: “Allohumma inniy as’alukas sabaati fil amr, va as’aluka aziymatar rushd, va as’aluka shukro ni’matika va husna ’ibaadatik, va as’aluka lisaanan sodiqov-va qolban saliymaa”.✔️

🌱 Ma’nosi: “Yo Alloh, Sendan ishlarda sobitqadamlik so‘rayman, chiroyli tasarruf (yoki qat’iyat) so‘rayman, bergan ne’matlaringga shukr qilishni, Senga go‘zal suratda ibodat qilishni so‘rayman. Sendan rostgo‘y til, salim (pokiza) qalb so‘rayman” (Termiziy, Nasoiy va Ahmad rivoyat qilgan. Rivoyat sanadi zaif).✔️

بِاسْمِ اللهِ يُبْرِيكَ وَمِنْ كُلِّ دَاءٍ يَشْفِيكَ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ وَشَرِّ كُلِّ ذِي عَيْنٍ.

🌱 O‘qilishi: “Bismillahi yubriyka, va min kulli daa-in yashfiyka, va min sharri haasidin izaa hasad, va sharri kulli ziy ’ayn”.✔️

🌱 Ma’nosi: “Seni tuzatadigan, har qanday dardingga shifo beradigan, har bir hasadchi hasad qilganida, har bir ko‘zning yomonligidan (himoya qiladigan) Alloh nomi bilan boshlayman”.✔️

🌱 Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi: “Nabiy sollallohu alayhi va sallam betob bo‘lib qolsalar, Jabroil alayhissalom u zotga: “Bismillahi yubriyka, va min kulli daa-in yashfiyka, va min sharri haasidin izaa hasad, va sharri kulli ziy ’ayn”, deb dam solar edi (Muslim rivoyat qilgan).✔️

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ҳазратни хотирлаб...

Аллоҳ таоло аксар ҳолатда ўзини солиҳ бандасига вафот этиши яқинлигини туши орқали билдиради. Бу очиқ-ойдин таъвилига муҳтож бўлмаган ёки таъвилига муҳтож бўлган содиқ туш бўлиши ҳам мумкин. Бунга яққол бир мисол. Яқин замонамизда яъни 1892-1989 йиллари яшаб ўтган домла Ҳиндистоний роҳимаҳуллоҳни вафотларидан олдинги воқеани мисол қилиб келтириш мумкин.
(Ҳиндистоний) Домланинг Душанбелик шогирдларидан Ҳожи Исмоил Пирмуҳаммадзода устози ҳақидаги хотираларида шундай дейди:
«... Саҳар чоғи эди. Умрнинг сўнги соатлари яқинлашарди. Бизни бир умрга тарк этишдан икки кун олдин устоз дедилар:
-Шу оқшом Мавлоно Яъқуби Чархийни туш кўрибман. Мавлоно тахти равон устида юриб, олдимга келиб деди: "Эй Мавлавийи, Қўқандий, тахт устига чиқ, бирга гулистонга сайрга чиқамиз..."
Бир лаҳза хомушликдан сўнг устоз дедилар:
-Азизларим! Хаёлимдан у дунё сари сари сафар қилаётгандайман. Агар қўлларингдан келса, мани шу бузрукворнинг ёнларига дафн қилинглар... .
Устознинг айтганларича бўлди...». (Баёнул Фурқон фи таржиматил Қуръон китоби 11-12 бетлар)
Ҳудди шунингдек ҳазрат роҳимаҳуллоҳда ҳам қандайдир Аллоҳ таоло Ўзи билдирган ҳолатлар бўлган бўлса ҳам на яқинларига на шогирдларига ҳеч нарса демай бу дунёни тарк этдилар. Бунга яна бир далил ҳазрат роҳимаҳуллоҳ тугул ҳатто у зотни хос шогирдлари ва баъзи бир мухлислари ҳам бу ҳақида турли хил тушлар кўришган. Ҳазратни шогирдлари туш кўришганда ҳазрат кўрмайдими? Бу ҳолатлар Ҳазратни шогирдларига билдирилганда ҳазратга билдирилмайдими? Эҳтимол пайғамбар алайҳиссаломни ёшларини Роббиларидан ўзлари сўрагандир.
Тўғри бу билдиришларда банда айнан қайси йили, қайси ойда, қайси ҳафтада, нечанчи числода, соат нечада вафот этишини аниқ билмаса ҳам яқин қолганини билади. Бўлиб ҳам Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ туш таъбири бўйича олим эди ҳатто ҳадис ва ҳаёт китобини 29-жузи Тафсир туш ва масалларга бағишланган эди.

© Аҳмаджон ал-Кашшофий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Солаатун наария
«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамма ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим»

«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».
Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади.

Наария – ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

👉@OGOHIY
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Қўлни кўтариш суннат бўлган ҳолатлар

1. Барча намозларни бошлашда.

2. Витр намозининг қунут дуоси такбирида.

3. Ҳайит намозининг зиёда такбирларини айтишда.

4. Ҳожилар Каъбани кўрганларида.

5. Ҳажарул Асвадни истилом (ишора) қилиб, қўлларини ўпишда.

6. Сафо ва Марвага чиқишда.

7. Арафот ва Муздалифада вуқуф қилишда.

8. Минода биринчи ва ўртанчи ақабаларга тош отиб бўлгач.

9. Барча намозлардан сўнг тасбеҳдан аввал дуо қилиш учун қўлларни кўтариш суннатдир.


👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

КАТТАЛАРГА НАСИҲАТ

Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям, сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям, сиқилма,
Ташвишлардан кунда бир жанг бўлсаям, сиқилма,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Чайнаётган нонигни "боламга", деб ўласан,
Катта бўлгач, гап билан бир силтаса, сўласан,
Бино қўйма, сийлама, пўпалама, кўрасан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар - суянчиғинг, тиргагинг?
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Ғамни олсанг кўнгилга, тўлиб кетаверасан,
Офтоб урган майсадай, сўлиб кетаверасан,
Юрагингни чангаллаб, ўлиб кетаверасан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Ўзин боққанинг қолиб, боласин ҳам боқасан,
Куч-қувватинг борида ҳаммасига ёқасан,
Ўзинг учун бир бора чиққанмисан боққа, сан?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Уйлантиру болангни, бўлак қилгин уйини,
Ўзи тортсин рўзғорнинг ташвишини, ўйини,
Кўриб турсанг бўлгани, соғ-саломат бўйини,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Таъма қилсанг бир нонни, чимирилар қошлари,
Сенсиз пишиб ейилар, ёғлиққина ошлари,
Югуришар олдингга, оғриб қолса бошлари,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Эрининг топганини ўйнаб еркан бир аёл,
Ўғлининг топганини ўйлаб еркан бир аёл,
Бекорга айтилмаган, халқ ичида бу мақол,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Майли, тушган уйида яшнаб юрсин келинлар,
Мақтаб, алқаб, дуо қил, яйраб юрсин келинлар,
Қайнонаммас, онам, деб, сайраб юрсин келинлар,
-Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Ялаб-юлқиган уйинг, келинларга қолодир,
Сендан кейин ким билар, не куйларга солодир,
Уйим, болам, чақам деб олаверма хавотир,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Меҳнат қилдинг тинмадинг, етганича имконинг,
Ўзинг учун ҳам яша, ғаниматдур ҳар онинг,
Тоғларга чиқ, ҳаво ют, жон-жон ўзингни жонинг,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Ўғилларда қўш улов, сен юрасан пиёда,
Ўзларидан ошмайди, моли бўлса зиёда,
Болам, болам, болам деб, нима кўрдинг дунёда?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Ўлсанг болаларинг ҳам қабргача боради,
Айтчи, унда сен билан қайси бири қолади,
Қиёматда қай бири гуноҳингни олади?
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Кўнглинг кимни хушласа, ўша билан суҳбат қил,
Тиконларга қарама, гулга қараб роҳат қил,
Асабингни қийнама, юрагингга шафқат қил,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Жуфтинг учун ясаниб, эй аёл, ҳеч толмагин,
Қариликни бўйнингга асло-асло олмагин,
Ўнта боланг бўлса ҳам. эргинангдан қолмагин,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Кунлар келар инжиқ чол биров келмас ёнингга,
Шу илмилиқ кампиринг оро кирар жонингга,
Шукр қил бирга ўтган ҳар соат, ҳар онингга,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Тўрт пул топсанг ярмини кексаликка олиб қўй,
Йиғиб, эски нимчангнинг чўнтагига солиб қўй,
Ўн бола бир отани боқолмайди, билиб қўй,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Қўлинг ишда, ва лекин Раббанода бўлсин дил,
Ғийбат, ҳасрат гапни қўй, субҳоноллоҳ айтсин тил,
Бу дунёнинг нонинг еб, у дунёнинг ишин қил,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

Йиғиштириб умрнинг қолганини- барини,
Марҳабохон, қилгайсан охиратнинг корини,
Қулоғингга қуйиб ол бу насиҳат -дорини,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, кизинг еб, қирга.

© Марҳабо Каримова
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идораси Колл маркази ривожлантирилди.

Диний саволларингизга чуқур билимга эга бўлган малакали мутаҳасислардан тўғри жавоб олинг!

© diniysavollar
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

БУГУН (2021-ЙИЛ 27-МАРТДАН 28-МАРТГА ЎТАР КЕЧАСИ) ШАЪБОННИНГ 14-КУНИДАН 15-ГА ЎТАР КЕЧАСИ БАРОАТ КЕЧАСИДИР. БУ КУННИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК! ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!

#ЭСЛАТМА

БАРОАТ КЕЧАСИДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР

Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг;

Тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилинг;

Ўзингиз, яқинларингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;

Тоқатингиз етганича зикрлар, тасбеҳлар айтинг;

Нафл ибодатларни кўпроқ бажаринг;

Қазо намозларингиз бўлса ўқиб олинг;

Қуръони Каримдан кўпроқ тиловат қилинг. Агар Қуръондан ўқий олмасангиз қорилар тиловатидан тингланг;

Ҳимматингиз етса бу кечани бедор ўтказинг;

Имкон топсангиз Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Ўз яқинларингизга улашинг!
© Муҳаммад МУСО ОГОҲИЙ
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Ваҳҳобийлар #Азҳар ни барбод қилишга уринишмоқда.

Шайхул Азҳар, профессор Аҳмад Тоййиб ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
«Ижозат берсангиз, бир нарса айтсам. Биз улар (ваҳҳобийлар) қўллаётган воситаларга ўхшаш ишлар билан уларга қарши тура олишга қудратимиз етади. Азҳари Шариф кутубхонасида ўтган асрдаги Азҳар уламоларига оид 200 дан ошиқ қўлёзмалар турибди. Бу қўлёзмаларда Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобга раддия бериб ўтганлар. Балки иш уни кофирга чиқариш даражасигача етган. Бизда буни чоп эттириб, масжидлар эшиклари олдида тарқатиш имкони бор. Лекин бу Азҳарнинг манҳажи - услуби эмас. Биз барчани «Аҳли сунна» ёпинчиғи остида жамлашни истаймиз. Ҳозирда ҳеч қандай «ҳақиқий салафийлик» деган йўналиш йўқ, балки ваҳҳобийлик бор. Ана ўшалар Азҳарни барбод қилишга ҳаракат қилишмоқда. Аллоҳ эса Ўз ишида ғолибдир».

«Ал-явму ас-сабеъ» газетаси, 17 февраль, 2017 йил.
© Иброҳимхўжа Тошкандий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

АЛЛОҲ СЕНГА МУҲАББАТ ҚИЛАДИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди!

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.
Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади.
Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган Aллоҳнинг сўзларини ўқийдилар.
Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар.
Улар Aллоҳнинг: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар.
Улар ғам чекмайдилар.
Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар.
Aгар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар : “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.
Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани!
Ва сени топганлар нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани!
Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар.
Қуръон ўқувчилар агар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?” (Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар.
Aгар улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!” (Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.
Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

© Муҳаммад Ротиб ал-Нобулсий
Флюра Умурзоқова таржимаси

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Siz qilgan TANLOVLAR kelajagingizni belgilaydi!

O'zbekcha motivatsiya


👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Эслатма
#Огоҳлантириш

Шариатимизга кўра ёши кекса ёки бемор киши тик туришга қодир бўлса, ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки тик туриш намознинг фарзларидан биридир. Усиз намоз қабул бўлмайди.
Агар киши тик туришга қодир бўлмаса, курсида ўтириб намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. Балки, узрли киши ерга ўтириб намоз ўқиши даркор. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у Зотдан кейинги даврларда ҳам узрли киши курсига ўтириб эмас, ерга ўтириб намоз ўқиган. Қолаверса, аксар ҳолларда курсига ўтирган киши ерга сажда қила олмайди. Ваҳоланки, ерга сажда қилиш намознинг асосий рукнларидан бири бўлиб, унга қудрати етган киши албатта уни адо этиши лозим. Бу ҳақда аввал ҳам алоҳида фатво эълон қилинган эди.

Муҳтарам азизлар! Намоз динимизнинг устинидир. Уни мукаммал адо этилишида эътиборли бўлайлик!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Улашинг: @diniysavollar
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ


1316. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг кўп қисмида эмас, балки ҳаммасида рўза тутар эдилар (десак ҳам бўлаверади)».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундай. Рамазондан кейин энг кўп рўза тутиладиган ой Шаъбон экан.



1317. «Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».
Термизий яхши санад билан ривоят қилган.
Шарҳ: Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Бундан ҳам Шаъбон ойи рўзасининг фазилатли эканлигини билиб оламиз.



1318. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
«Бу ойнинг ўртасида бирор нарса тутдингми?»
дедилар. Ҳалиги киши:
«Йўқ», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унда Рамазондан (сўнг) оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:
«Шаъбоннинг ўртасида рўза тутдингми?» деганлар. У киши «Йўқ», деганидан кейин:
«Ундай бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зиммангдаги ўрнига икки кун рўза тут», деганлар. Бундан Шаъбон ойида ҳеч бўлмаса икки кун рўза тутиш кераклиги келиб чиқади. Ўз-ўзидан «Нима учун Шаъбон ойида нафл рўза тутишга бунчалар аҳамият ерилади?» деган савол пайдо бўлади. Бу саволнинг жавобини Имом Насоий Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан топамиз. Унда қуйидагилар айтилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбонда рўза тутганингиздек рўза тутганингизни кўрмадим»,
дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.
Бунинг устига, рўзаси фарз қилинган Рамазон ойидан олдинги ой – Шаъбонда рўза тутишни яхшилаб машқ қилиб, Рамазонга кирилса, унинг рўзаси яна ҳам мукаммал ва бенуқсон бўлади. Бу худди фарз намоздан олдин суннат намоз ўқиб, яхшилаб тайёргарлик кўриб олишга ўхшайди.
Аввалги ўрганган ҳадисларимизда Рамазондан кейинги рўзаси энг афзал ой Муҳаррам ойи дейилган эди. Энди эса Шаъбон ҳам шу маънога даъвогар бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз «Муҳаррам ойи рўзасининг афзаллиги Рамазон ва Шаъбонникидан кейин», деганлар.
Ушбу фаслда ўрганган ҳадисларимизда Шаъбон ойида иложи борича кўпроқ рўза тутишга тарғиб қилинмоқда. «Рўза тутиш ман қилинган кунлар» фаслида эса «Шаъбон ойи охиридан бир ёки икки кун рўза тутиш ҳаром», «Шаъбон ойининг ўн олтинчисидан бошлаб рўза тутиш макруҳ», дейилган эди. Шу ерда «Булар бир-бирига қарама-қарши ҳукмлар эмасми?» деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Чунки ўша «Рўза тутиш ман қилинган кунлар» фаслининг ўзида ҳам «Агар рўза тутишга одатланган бўлса», деган жумла бор. Демак, Шаъбон ойида доимо нафл рўза тутишга одатланган одам тутаверади. Аммо одатланмаган бўлса-ю, Рамазон кириб қолган бўлса, нима бўлади, деган васваса билан кишилар ўртасида ихтилоф пайдо қилиши мумкин бўлган рўзадан наҳий қилинган.
Демак, ўртада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.

© «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Бойлар кўпайди, аммо закот, садақотлар камайди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Меҳрибонлик уйлари кўпайди, аммо раҳм-шафқат камайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатларимиз кўп, аммо кўп нарсага вақтимиз йўқ.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

© Лаа Адрий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ОҚ КИЙИМ.

Асқар билан йўлда учрашганимда азон чақираётган эди.
- Бугун жума биласанку сени масжидга оборайин дедим.
Бундан бурун хам бир неча бор таклифимни қабул қилмаган эди. Шунинг учун у, - Мени масжидга бормаслигимни биласанку деб шошилганча жавоб берди.
- Биламан, лекин масжидга бормаслигингни сабабини билмоқчиман, дедим.
- Қайдан билай, хайтовур боргим келмайди, қисқаси аралашиб юрган дўстларимни таъсири бўлса еерак. Уни устига шимимни қирраси (дазмоли) бузилиб тиззаси чиқадими дейман деб қўрқаман. Мен бўлсан танг қолган бўйи, шимимни қирраси бузилади деб масжидни ташлошга бўладими, деб сўрадим.
- Чин сўзимни айтиб турибман, деди. Кийимларимга қаттиқ кўнгил қўйганман, биласанку? Уни устига оқ уст бошни қаттиқ яҳши ёқтиришимни биласанку? Чиндан хам шундай эди, қачон кўрсанг кийимлари оқ тусли, қирраси пичоқни тиғидек ўткир дазмолланган бўлар эди.
- Яҳши, умринг давомида бир марта бўлса хам масжидга борганмисан?
- Болалигимда отам билан бир икки марта борганман, бироқ бундан кейин бормасам керак, деб жавоб берди. Айтган жавобидан қаттиқ қўрқиб кетдим.Бу ғалвани қўзғаб қўйганимдан қаттиқ афсусландим. Шундан сўнг бир биримизни қўлимизни қисиб хайрлашиб, ўз ишимиз билан кетиб қолдик.Ўша учрашувимиздан кейин икки ой ўтиб бугун масжидга келганини эшитиб қаттиқ хайрон бўлдим. Дарров апил тапил кийиниб масжидга бордим. Бошқа масжидга бормасам керак деган йўлдошим масжиддагиларнинг энг олдинги қаторида турар эди.Мана бугун хам шундай, ўзига ярашган оқ кийим, бугун доимгидан хам бошқача. Асталик билан унга яқинлашдимда шивирлаган бўйи ундан:
- Қани, масжидга хеч бормайман деган эдингку?- деб сўрадим. Хеч жавоб бўлмади. Чунки у тобутни устида кафанга ўранган холатда жим ётар эди. Юрт жанозасини ўқиган тўпланган эди.


© Хотамжон Абдухолиқов
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Унутилган...

Жинлар ва инсонлардан иборат шайтонлар кўпайган вақтда оқила онанинг қизларига айтадигани:
1. Ердан бирон нарса олмоқчи бўлсанг бир қўлингни кўксингга қўйиб олгин.
2. Одамлар олдида ҳеч қачон бир оёғинг устига бошқасини қўймагин. Оёқларингни бир-бирига яқин қилиб ўтир.
3. Ортингда эркак киши бўлса ундан олдин зинага кўтарилма. Тўхтаб кутиб тур ва ундан кейин чиқ.
4. Лифтга бегона инсон билан бирга чиқма.
5. Сокин табассум қил. Баланд овоз билан кулма.
6. Бирон ўғил бола билан, ҳатто амакинг, тоғанг ва холангни ўғли бўлса ҳам қўл бериб сўрашма.
7. Суҳбат ва муомалаларда доимо масофа сақла. Гарчи қариндршларинг бўлса ҳам.
8. Кўчада дугоналаринг билан ҳазил-мутойиба қилма. Йўл одобига риоя қил.
9. Билгинки кўча чиққанда отангдан бошқа барча бегонадир. Ким бўлса ҳам.
10. Бозорда, дўконда ёки кўчада бирон нарсани кўриш ёки олиш учун энкайма. Балки олдин секин ўтириб ол. Кейин кўр ёки ол. Хунук ҳолатга тушиб қолмайсан.
11. Вақтингни автобус ёки таксиларда ўтказиб юборма...
Деворнинг ҳам қулоғи бор.
Овозингни кўтарма. Паст овозда тасбеҳ билан кифоялан!!!
Бу нарсалар йўқолиб кетганига қаанча бўлдию, деманг. Йўқолган бўлса биз қайтарайлик ҳаётга..
Доим офиятда бўлинглар.

© Ҳабибуллоҳ Абдуғаффор
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#NASHID

📜 Alloh ismin zikr etaylik avvalo,
Vojib uldur jumla ishda har qula.
Alloh ismi-la boshlansa har kuni,
Har ishin oson etar Alloh uni.
Alloh ismi bo’lsa har ish avvali,
Hargiz abtar bo’lmas uning oxiri.
Har nafasda Alloh ismin de mudom,
Alloh ismila bo’lur har ish tamom.


🎙 Muhammad MUSO OGOHIY
© Muhammad MUSO OGOHIY tarjimasi
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

"Ҳеч биримизга жаннат башорати берилмаган. Аммо биз икки кун намоз ўқисак учинчи куни бошқаларга ҳукм чиқаришни бошлаймиз..."

© Обиджон домла
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Мана, 8-март қандай байрам?!.

Бу кун Бухорийлар, Термизийлар, Марғилонийлар авлодларининг фахш ва шармандаликка очиқчасига қадам қўйган куни...😔

Бу кун аёллар "очилиб" эрлар бошлари эгилган кун!.. 😞
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Долзарб

Ишми ёки намоз ?

© Абдуллоҳ домла
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Кундалик_масала

Кўз ҳар қанча диққатли бўлса ҳам кўришда ёруғликка, нурга эҳтиёжи бор. Ақл ҳар қанча ўсиб, ривожланмасин йўлини топиб оладиган илоҳий нурга эҳтиёжи бор. Ақлнинг ёлғиз ўзи адаштириб юборади. Демак, ақл Раббоний нурсиз тойилади.

(Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ)

👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Яқинларингизга ҳам улашинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel