ogohiy | Unsorted

Telegram-канал ogohiy - MUSOHORUN

300

“𝔸𝕘𝕒𝕣 𝕠𝕘𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟, 𝕤𝕙𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟!” 𝕄𝕦𝕙𝕒𝕞𝕞𝕒𝕕 𝕄𝕌𝕊𝕆 𝕆𝔾𝕆ℍ𝕀𝕐𝕟𝕚𝕟𝕘 «𝕄𝕌𝕊𝕆ℍ𝕆ℝ𝕌ℕ» 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕩𝕦𝕤𝕙 𝕜𝕖𝕝𝕚𝕓𝕤𝕚𝕫! fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun

Subscribe to a channel

MUSOHORUN

Бир куни ҳазрат Умарнинг (р.а.) ҳузурларига бир хотин эри билан бошлашиб келдида. эрини кўрсатиб: - Ё Амирал мўъминин! Бу киши менинг эрим бўладилар. У билан қурган турмушимизни ўйлаб кўрдим. Уч ойдирки, тотув яшаш учун кўп ҳаракатлар қилдим. Аммо эримда рағбат кўрмадим. Уч ой давомидаги турмушимиздан бир нарсага ақлим етди: биз бир-биримизни тушуна олмас эканмиз, шунинг учун ажрашамиз. Ҳазрати Умар (р.а.) қаршисида индамай турган одамдан сўрадилар: - Сен нима дейсан? - Ё Амирал мўъминин! Менинг хеч қандай шикоятим йўк. Мен ажралишни истамайман. - деди эр. Ҳазрати Умар эрнинг ранг-руйи, кийим-бошига қараб аҳволни яхши тушундилар. - Сен ҳозир уйингга кетгин-да, бир оздан кейин келгин. Унгача биз эринг билан суҳбатлашиб оламиз. Хотин кетгач, ҳазрати Умар у одамни ҳаммомга олиб боришни, ювинтириб, тоза кийимлар кийинтиришни буюрдилар. Эркак покиза бир ҳолга келтирилди. Пича вақт ўтгач, хотин келиб башанг кийимдаги озода эрини кўриб, қувониб кетди. У ажрашиш ҳақидаги аҳдини ҳам унутиб, эрини бошлаб уйига кетди.
Мўъминларнинг халифаси ҳазрати Умар (р.а.) шу ерда ҳозир бўлганларга қараб: Сизлар оилаларингизнинг (аёлларингизнинг) яхши ва покиза кийиниб, сизни кутиб олишларини севганингиз каби, улар ҳам сизни яхши ва покиза кийинганингиздан завқ оладилар, сизларни ясанган бир ҳолда кўришни истайдилар. – дедилар.

© Муҳаммад Мусо Огоҳий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

هل لك سر عند الله ؟
بينك أنت و بين الله ؟
#nashid

© Muhammad Muso Ogohiy
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ошхонада овқат еяётган аёллар | Аёллар эркаклашиб бормоқда...

© Маҳмуджон домла

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Бўйи Муҳаммадий келур!!! Базида йиғлаб туринг...

© Муҳаммад Мусо Огoҳий!
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҚИЗИҚ
Фиръавннинг уйида тарбия топган Мусо алайҳис салом пайғамбар бўлди.
Нуҳ алайҳис салом уйида тарбия топган ўғли кофир бўлди.
Мушрик Озарнинг ўғли Иброҳим алайҳис салом набийлар отаси номини олди.
Юсуф алайҳис саломни акалари қудуққа ташлашди.
Юнус алайҳис саломни кит қорнида қутқарди.
Фиръавннинг хотини Осиё учун жаннатда қаср бор.
Лут алайҳис саломнинг хотини дўзахдадир.
Ҳудҳуд ғарибларни Аллоҳга чорлади.
Фиръавн қавмини дўзах сари чорлади.
Макка ўз ўғлини қувди.
Мадина эса унга жой берди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ажраган тўнка ингради.
Амакилари эса йўлларига тиканларни ташлар эди.
Инсонлар пайғамбарни оловга отишди.
Ҳайвонлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишди.
Ийсо алайҳис салом отасиз пайғамбар бўлди.
Кўп аъробийлар бут ва санамларга ибодат қилган оталарининг динида мушрик ҳолда ўлиб кетишди.
Жинлар қуръонни хушуъ билан эшитишди.
Укоз бозори аҳли эса қуръонни эшитмаслик учун қўлларини қулоқларига тиқишди.
Чумоли бир пайғамбар қўшинининг йўналишини ўзгартирди.
Инсон эса Каъбани бузиш учун филлар қўшинини бошлаб келди!

Бу ҳолат давом этаяпти ва давом этади!

© Абдулқодир Полвонов
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔸Умра сўзи қандай маънони англатади?


Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔸Умра қандай ибодат?

Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔸Умрада қандай амаллар бажарилади?

Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?

Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар?

Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?

Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Qunut duosi (vitr namozi so'ngida o'qiladigan duo)

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Goʻzal qiroat.

Zumar surasi 27-40-oyatlar

© Solih Ahmad Takrim
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Қоҳирада мингта масжид бор, аммо ҳозир уларда қирқинчи-ўттизинчи йиллардаги кўрганим иймон ҳаловатини тополмаяпман.

Дунёмизга не бўлди?
Қайси замонда яшаяпмиз?!

Бу ҳаёт илм ва ихтиролар, видео ва телевизор, космосни ёриб ўтиш ва ойга қўниш, атомни парчалаш ва лазер жарроҳликлар, эмбрион имплантацияси ва генетик муҳандисликлар, компьютер мўъжизалари бўлишига қарамай торлик ва қийинчилик ҳаётидир.

Тўғри, биз кўп соҳаларда илдамлаб кеттик ва жуда кўп ишларни қилдик. Аммо йўқотганларимиз бунданда кўп бўлди. Биз олижаноблик, одамийлик, муҳаббат, мулойимлик, соддадиллик, виждон, гўзаллик, нафислик ва покизаликни йўқотиб қўйдик.

© Мустафо Маҳмуд
"Изтиробли савол" китобидан
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ўшал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Солинг дарёйи раҳматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

УМРАЧИ ВА УМРА МУТАСАДДИЛАРИГА ЭСЛАТМА

Ўтган куни бир таниш умрачи билан учрашиб, ўтган-кетгандан гаплашиб ўтириб:
- Яхши келдингизми учоқ (самолёт)ларда қийналмасдан? - деб сўрадим.
- Алҳамдулиллаҳ, қийинчилик бўлмади-ку, лекин бир нарса таъб (табъ)ни тирриқ қилди, - деб қолди.
- Яхшилик бўлсин, иншоаллоҳ, - дедим.
- Биласизми, - дер экан, ҳасрат билан хўрсинди. - Тошкентда тонг соат 5.20да бомдод бўляпти. Бизнинг самолёт 5.00да учишга қалқди. Осмонга кўтарилганимиздан кейин бомдод вақти кирди. Мен таҳорат олиб бўлиб узун йўлакдан ўтарканман, учоқдаги 320 умрачидан нари борса 10-20 киши уйғоқ эди, қолганлар ғарқ уйқуда эдилар. Шундай қилиб кўпчилик бомдодни қазо қилиб юборди, - деди у.

Жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло фарз қилмаган, умрида умра қилмай ўтса ҳам гуноҳкор бўлмайдиган бир амални деб киши нега Аллоҳ фарз қилиб қўйган НАМОЗни зое қилади?

Намознинг ҳар вақти фарзлиги, аҳамияти, унинг бошқа амаллар учун тарози вазифасини ўташи ҳақида анча гапирилган, ёзилган. Лекин банда доим эслатмага муҳтож экан. Шунинг учун бугун ҳурматли умрачиларга яна хитоб қилгим келди.

Қадрли умрачи биродар!
Сиз ушбу муқаддас диёрга Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни кечиришини сўраш учун пул сарфлаб узоқ юртдан келаяпсиз.
Аввало, шуни яхши мияга қуйиб олиш керак: Аллоҳ энг яхши кўрадиган амал - фарз амаллардир. Намоз бу амаллар ичида биринчи ўринда.
Чунки, ҳадиси шарифда келганидек, қиёматда дастлаб банда ҳисобот берадиган амал НАМОЗдир. У тўлиқ адо этилган бўлса, бошқа амалларидан ҳисобот беради.
Шунинг учун азиз биродар, намозингизга маҳкам бўлинг, уни беузр қазо қилиб юборманг.
Бу ишни ҳаётингиздаги энг муҳим ва зарур ишга айлантириб олинг. Намоз вақти кирди дегунча бошқа ишларни ортга суриб қўйинг.
Зеро, ҳар ким қабрга ёлғиз киради, ўзининг қилган ишларига банда фақат ўзигина жавоб беради.

Кейин сафарга отланиш олдидан умра аҳкомларини яхшилаб ўрганиб олинг. Ҳозирга келиб умра ҳақида батафсил ёзилган китобчалар, мақолалар етарли. Бу ишга бутун диққатингизни жалб қилиб, топиб ўқишингиз қолган, холос.
Ўзи шундоқ ҳам амалларимизга риё ва хўжакўрсинлик аралашиб, ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Энди шу борини ҳам фарзларга беэътиборлик сабабли йўққа чиқариб қўймайлик.

Бундай эслатмани умрачиларга ўша умра ширкатлари мутасаддилари ҳам қилишга масъулдирлар.
Ҳар бир ширкат умрачиларни бошқариб келувчи элликбоши вазифасига одамларнинг дини учун, умраси мақбул бўлиши учун қайғурадиган, намоз ва умра амалларидан бохабар кишиларни қўйишлари зарур. Ҳар бир умра гуруҳи йўлга отланишидан олдин ширкат мутасаддилар уларни тўплаб, якка Аллоҳга сиғиниш аҳамиятини, шариатда намоз ўрнини, умра аҳкомларини баён қилиб беришлари лозим.
Йўқса, аксари авом бўлган умрачиларнинг ибодатлари қабул бўлмай қолишидан улар ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас.

Гапимнинг охирида барча умрачиларнинг ибодатларини қабул қилиб, гуноҳлардан пок этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.

Омин.

======

П.С. Эслатма имкон қадар кўпчиликка етиб бориши учун бу мақолани улашишингиз мақсадга мувофиқ.

© Сайфуллоҳ Носирхон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

НИКОҲ

Биз армия хизматини ўтаб келганимизданоқ уйлаб қўйишарди. Битта ҳамқишлоғимиз 15 ёшида уйланган. Баъзи қизларни саккизинчи синфни битириши билан узатишарди. Ажабо оилада ажрашиш деган нарсани билмасдик. Бугун аксар йигитлар 25 дан ўтиб,30 га кириб уйланмоқда. Эр кўрган ва ажраган баъзилар мана шундай йигитларга қармоқ ташлаябди. Никоҳни ўзлари ўқиб олаябди. Чунки эр кўрган аёлнинг нафси тинч қўймайди. У билан зино қилган йигит эса қўлга тушади. Мен ҳомилодорман,шармандангни чиқараман деб шантаж қилади. Уйланай деса ота она оққ қилади. Не умидлар билан бола ўстирган ота онага фарзандининг иши катта тўқмоқ бўлади. Эл юрт ичида шарманда бўлишдан қўрқишиб,сирли келинни уриб,шармандасини чиқаради. Фотиҳаси қилинган келин бўлмиш шармандаликдан нима кўйларга тушади. Йигитларга нимага уйланмайсан десанг уй қилишим,машина олишим,шароитимни қилиб сўнг уйланаман дейди. Нафсини тиёлмагани зино қилади. Ўзидан ўн ёш катта бева билан зино қилади. Уларнинг гуноҳлари кўпчиликка уради. Шу боис Расулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам: " Эй ёшлар жамоаси ким оила қуришга қодир бўлса уйлансин...', дедилар. Аллох таоло оила қурадиганларга:"... Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ ўз фазли билан бой қилади", деб мархамат қилади. Кўп қизлар ҳам танлайвериб ўттизга кириб қолади. Баъзилари зино қилиб ота онани куйдиради. Ёш катта бўлганда айланишини турли сериаллардан ўргандик. Зинони ҳам ўша сериаллардан ўргандик. Биз шариат аҳкомлари дан узоқлашганимиз сари ЯНГИ муаммолар келиб чиқаверади. Турли оғир синовларга учрайверамиз. Шу боис ҳурматни оила раҳбарлари фарзандларни имкон қадар тез оилалик қилингларки агар болалар зинокор бўлишса,унга сиз айбдор бўласиз.

© Шермурод Тоғай
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Ochiq - sochiq kiyimlarni tikish mumkinmi?

© Ustoz Isʼhoqjon domla
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Кимга аза, кимга тўй ёҳуд аҳду паймонига ҳиёнаткор квартирачилар...

© Устоз Исҳоқжон домла
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

КАСОФАТЛАР, БЕХОСИЯТЛАР, ШУМҚАДАМЛАР

Инсонлар ўз ишлари ҳамиша равон кетишини истайдилар: ҳеч туртинмасак, ҳеч касод бўлмасак, ҳеч оғирлик, азоб кўрмасак! Афсус, туртинамиз, касод бўламиз, оғирлик остида қоламиз, азобланамиз.
Марзия Сайдам: "Мусибатларнинг булоғи ўзимиздан чиқади", – деб ёзади. (Фантом оғриғи. Тошкент: TAVFIQNASHR, 2022. – Б. 59)
Бу булоқнинг номи гуноҳдир. Гуноҳ сабабли бошимизга балолар ёғилади. Ё Аллоҳ, бизни кечир!
Гуноҳлар тушкунлик, ғам, зулмат манбаидир. Эътиқодсиз кимсалар динни, Худони инкор қиларканлар, гуноҳ инсоннинг руҳиятида яшашга халал берадиган дискомфорт (ноқулайлик) деб ҳисоблашади. Гуноҳ деган тушунча, сўздан воз кечиш билан ҳаммаси ҳал бўлади, инсонни виждон азоби, афсус ва дилхираликлар тарк этади деб ёзғирадилар. Табиийки, ақли жойида одам бу сафсатада алдовдан иборатлигини чуқур фаҳмлайди. Инсоннинг ўзини ўзи алдашидир бунинг номи.
Ҳақиқатан, Аллоҳ томонидан таъқиқланган ишлар содир бўлса, инсонлар ҳаётида оғирлик, мусибат, қайғу ва тушкунлик бошланади. Гуноҳлар ўзларидан қора тутунларни тарқатади. Бу тутунларни ақл, қалб, руҳ ва нафс илғайди. Нафсга бу тутун ёқади, у мана шу тутундан нафас олишни истайди. Ақл бу тутундан бўғилади, қалб ўлади, руҳ кирланади.
Инсон ҳаётидаги тараққиёт қийматан арзимасдир. Одамлар сиғинаётган барча қулайликлар Ер юзи устига қурилган мусича уяси, холос. Бу уя жуда тез бузилиб кетади. Тараққиёт, технологиялар қудрати инсоннинг ожизлиги қадар заиф бир нарсалардир. Шу онда беихтиёр анкабут ёдимга келди. Қуръонда зикр этилган урғочи ўргимчак. Унинг уяси энг заиф уядир. Инсонлар эса ана шу заиф уяга пашша янглиғ илиниб қолишади.
Одам боласи тараққиётга сиғиниб, унга ошиқ, аммо унинг дардига темир-терсаклар ҳам, оптик симлар ҳам даво бўлмайди, зотан, бу дарднинг илдизи гуноҳлардадир. Тараққиёт одамни тушкунлик ва ғамдан қутқармайди.
Гуноҳ ёнган тезакдан бурқсийдиган тутундан кўра аччиқ, сассиқ бир дудни таратади. Минглаб одамлар гуноҳдан қайтмасалар, Ер юзини бу зулмат ўраб, осмонга кўтарилиб боради.
Истиғфор, хайр ишлар худди баҳор шамоли янглиғ бу тутунларни тарқатиб юборади.
Азоб исканжасида қолган ҳар ким гуноҳларга назар солсин. Гуноҳлар даҳшатини ҳис қилган онда қалбни қўрқинчли йиғи ўраб олади. Чексиз зимистонга тушгандек ўзини туйган қалб қаттиқ изтиробга тушади. Ягона чора – тавбадир.
Инсон токи гуноҳлар сабабли ўзига келаётган бало тошларини идрок қилмаса ёхуд машаққат тиканлари унинг оёғига гуноҳ тупроғидан униб чиқиб санчилаётганлигини англамаса, ҳеч қачон ёруғликка қадам боса олмайди, у томонга қараб қуёш нур сочмайди.
Гуноҳкорнинг атрофида қуюқ заҳарли дуд ва шайтонлар галалашиб юрадилар. Тавбакорлар эса фаришталар ва нур оғушида яшайдилар. Инсон покланмагунча гуноҳлар оғриғини, ўзи ва ўзгаларнинг маъсиятлари азобини била олмайди. Поклангач, оламни ўраб олган гуноҳ дудбўрони унга намоён бўлади, у иймони қувватига кўра иш тутади: ё қочади, ё бу дудбўронни тарқатиш учун шамол каби эсади. Аммо иккинчи ҳолга эришмоқ жуда қийин.
Гуноҳкор учун энг яхши даво тавбадир, оламда гуноҳ қилмаган ким бор? Ҳа, ҳамма гуноҳ қилган, лекин тавбакорлар кам.
Аллоҳим, бизга тавба бер! Бизни кечир!

© Акром МАЛИК
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Бир инсон қўнғироқ қилаяпти:
...
- Менга Бройл (кўзи ожизлар алифбоси)да ёзилган Қуръондан яна олиб келиб беринг.
- Олдингисини нима қилдингиз?
- Ўқиётган эдим, аммо ҳарфлари ўчиб кетди.
(Бўғзимга нимадир тиқилгандай бўлди)

P/S: Бройл алифбосида ҳарфлар қоғозга бўртиб ёзилган бўлади. Уни қўлни пайпаслаб ўқийдилар. Ҳарфлар қўлга билинмайдиган даражага келиши учун уни нечи марта ўқиш кераклигини тасаввур қилдим...

Ўзимга раҳмим келади. Жуда раҳмим келади...

© Shaydoi Jannat
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ҳеч кимга насиб этиб турган ризқинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга бахтиёрлигинг, саодатингни кўз-кўз қилиб ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга ютуқларинг, фойдаларинг ҳақида ҳикоя қилиб сўзлама.

Ҳеч кимга оила аъзоларинг, уй аҳлинг ҳақида ҳикоя қилма, мақтанма.

Ҳеч кимга хилофларинг, ёқтирмаган, рози бўлмаган нарсаларинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга фарзандларингни мақтаб, улар ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга қилаётган ишларинг, тижоратларинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга саломатлигинг яхшилиги, қувватинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга ейдиган овқатларингни мақтаб, ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга сарфлаганларинг ва инфоқларинг ҳақида ҳикоя қилма.

Ҳеч кимга эришган ютуғинг ва муваффақиятинг ҳақида сўзлама.

Ҳеч кимга ҳаётингдаги барча гўзал нарсалар ҳақида ҳикоя қилма, ҳеч кимга эр-хотинлик сирларингни ҳикоя қилма, ҳикоя қилма, ҳикоя қилма...

Менга ишон, бир кун келади, ҳеч кимга бу санаб ўтганларим ҳақида сўзлама, буни фақатгина ўз тажрибасидан ўтказгангина ва қалбини очгани сабаб унинг бадали, қийматини тўлаган инсонгина тушунади, англайди.

© Лаа Адрий
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

#видео
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг дуолари

Самимият бор жойда сохталик бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий инсонлар самимийдирлар ва уларнинг улашган ҳар бир они ўзгачадир...

Жума айёмингиз файзли ўтсин, атрофингиз самимий инсонларла тўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Невара бобосидан сўради:

- Бобожон, сиз ёшлигингизда қандай яшагансиз?..
- телевизор йўқ
- телефон йўқ
- интернет йўқ
- суратга тушиш йўқ
- танишувлар йўқ
- дўстлар йўқ

Бобоси жавоб берди:
- Болам, сизлар ҳозир қандай яшаяпсизлар?....
- таҳорат йўқ
- намоз йўқ
- Қуръон йўқ
- зикр йўқ
- дуо йўқ
- меҳр йўқ
- самимият йўқ

Биздаги йўқ бўлган нарсалардан кўра сизлардаги йўқ нарсалар ҳалокатлидир.

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси.
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ

Парвардигори олам бандаларига меҳрибонлиги туфайли бу дунёда қайси нарса ёки амал унга зарар бўладиган бўлса, ўшаларнинг барчасини ҳаром қилди. Ҳозирги фанлар Аллоҳ таоло бандаси учун ҳаром қилган ҳар бир нарсани ёки амални инсониятга зарар эканлигини исботлаб келмоқда ва буни ўзимиз ҳам бу дунёда яшаб ҳаёт тажрибамизда гувоҳи бўлмоқдамиз. Башариятнинг наслини бузадиган, Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзғайдиган, неча-неча чиройли орзулар билан қурилган оилаларни бузадиган ҳаром амал, эр хотинига, хотин эса эрига қиладиган хиёнат — зинодир.

Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони азимуш шаънда марҳамат қилиб дейди:

“Сизлар зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”(Исро сураси, 32-оят).

Зино деб, бир бирига ҳалол бўлмаган эркак ва аёлнинг қўшилишлигига айтилади. Бу ҳаром амални қилган инсон ўзининг Парвардигорига қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

“Аллоҳ таоло наздида ширкдан кейинги ўринда турадиган гуноҳ бу ўзига ҳалол бўлмаган раҳмга киши нутфасини тўкишидир”.

У зино фаҳш ишдир, яъни беҳаёликдир, бузуқликдир, шармандаликдир ва ҳалокатга олиб борувчи амалдир. Ҳам охиратини ва ҳам дунёсини куйдирадиган амалдир.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдедилар:

“Эй мусулмонлар, зинодан сақланинглар, чунки унинг олтита ёмонлиги бор 3 таси дунёда ва 3 таси охиратда: 3 та дунёдагиси – чиройлиги кетади, камбағаллиги бардавом бўлади ва умри қисқа бўлади. 3 та охиратдагиси – Аллоҳнинг ғазаби, ёмон ҳисоб ва дўзахдир”.

Зино шунчалик касофати ёмон амалки, инсонга энг катта зарари бу ҳам бўлса уни иймондан айиради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

“Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар зинодан бош тортса, иймон унга қайтади”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. Аммо тавба қилса қайтарилади”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни гуноҳларидан ҳам покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлади: зинокор қария, ёлғончи раҳбар ва кибрли фақир”.

Жалолиддин Румий ўзларининг “Маснавий”ларида маҳшар куни бўлиб ўтадиган аҳволни айтиб ўтадилар:

Рўзи маҳшар ҳар ниҳон пайдо бўлур,

Ҳар гуноҳкор бир йўла расво бўлур.

Қўл-оёқлар тилга киргай, сўйлагай,

Қилмишин Ҳаққа ҳикоят айлагай.

Қўл дегай: урдим, ўмардим бўйлаким,

Лаб дегай: сўрдим, сумардим бўйлаким.

Неча юрдим, дер оёқ, шаҳватгача,

Олат айтур: мен зино этдим неча.

Кўз дегайким: неча бор кўрдим ҳаром,

Ҳам қулоқ дер: тингладим макруҳ калом.

Бас, қабоҳатларни сўйлайдир бари,

Бўйла расво айлагай аъзолари.


© Хуршид АСЛАНБАЕВ
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Мадинага келсангиз, Ал Масжид ан Набавий ҳовлисида мана шундай сувлар туради.

Бу сувлар ЗАМЗАМ ЭМАС!

Маккада мана шундай ал Масжид ал Ҳаром ҳовлисида турадиган сувлар одатда замзам, Мадинада эса ундай эмас, булар оддий совуқ сув.

Ичкаридаги ёки махсус замзам ёзувли идишдагилар - замзам.

Буни айтиб қўяй дедим, сабаби, баъзида одамларнинг ярим соат вақт сарфлаб, бу ердан идишларга сув тўлдираётганини кўраман, сўрасангиз, буни замзам деб ўйлаган бўладилар.
Ўша вақтни ибодатга сарфлаганлари яхшироқ.

© Маҳмуд Усмон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Ўйлар

Илгарилари ҳайвонлар семиртириш учун пичилган.

Одам боласи эса, икки мақсадда пичилган:
1. Бирон оғир жиноятига жазо учун.
2. Ҳарам хизматчиси қилиш учун.

Бу иккинчи тоифа асосан "ичкари" (ҳарам)га хизмат қилиб юрадиган қуллардир.

Пичилган қуллардан аёлларга жинсий хавф-хатар бўлмаганидан уларнинг кўзи ўнгида хотин-халаж бемалол очилиб-сочилиб юраверади.

Пичилган қул аёллардан завқ олмаса-да, аёллар қулдан завқ олади. Кўнгилларини хушлаб, тегажоқлик қилиб туришади. Шу учун яхши боқишади. Кўпинча қулларнинг жуссаси келишган бўлади.

Аммо бу жуссадан қулнинг ўзига фойда йўқ. Қорни тўқ юради, холос. Ейди, еганини ахлатга айлантириб юраверади.

Пичилган қуллар жуда озчилик бўлади, улардан жамиятга зарар деярли йўқ. Бор зарар ҳам фақат ўзларигадир. Аммо...

Пичилган ақллар ёмон. Бунинг зарари бутун жамиятгадир. Мамлакатгадир. Халққадир. Давлатгадир.

Ақл қўрқитув ва ёлғон билан пичилади. Бунда мия муттасил, бир он ҳам тўхтамай ёлғон билан ювиб, ёлғон билан суғориб турилади.

Бир инсоннинг жинсий аъзосини пичишдан мақсад тушунарли, ақл нимага пичилади?

Салтанатлар ҳарам эмас, ҳукмдорлар хотин-халаж эмас, улар қўл остидаги раиятнинг жинсий аъзосидан қўрқмайди. Қайтага, завқ олиб, шу завқига овуниб юраверсин деб жинсий аъзосига тегмайди, ўз ҳолига қўйиб қўяди.

Салтанатлар ва ҳукмдорларнинг энг ёмон қўрқадигани АҚЛдир! Ақлни ҳокимиятларига энг катта хавф деб билади. Ақл камдан-кам ҳолларда -- ҳокимиятга ўта ақлли зотлар келганидагина қадрланади, унга хавотирланмай суянилади.

Давлатлар тепасига кўпинча ақли ва билими ўртамиёна ва ўртамиёнадан ҳам паст кишилар келгани учун ўзиникидан баланд ақлни биринчи рақамли душмани деб билади.

Ақллар шу учун пичилади. Ўзиникидан паст даражада ушлаб туришга ҳаракат қилинади. Ҳокимиятга лаёқатсизлигини яшириш, кўнгли тусаган ишни бемалол қилиш учун унга ақли пичилган жамият қулай.

Жинсий аъзоси пичилган қуллардан фарқли ўлароқ, ақли пичилганлар жамиятда жуда кўпчиликни ташкил этади. Лекин пичилган жамият ҳам, худди пичилган қуллар сингари, ейди-ичади, еган-ичганини ахлатга айлантириб юраверади, яъни, фикрламайдиган жонзот бўлиб қолади.

Камдан-кам одам ақлини бутун сақлаб қола олади. Ва булар кўпинча ақли пичилган оломондан кулгига, маломатга, ҳатто нафратга қолиб, ҳукмдорлардан эса зулмга, таъқибга, тазйиққа учраб юради.

Ақли пичилган одамларга Чингиз Айтматов жуда мос бир от қўйиб кетди: МАНҚУРТ.

© Нуруллоҳ Муҳаммадрауфхон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу сериалининг барча қисмлари марҳамат томоша қилинг!👇

Дўстларингизга ҳам улашиш эсдан чиқмасин! 😊


«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (1-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (2-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (3-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (4-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (5-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (6-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (7-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (8-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (9-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (10-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (11-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (12-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (13-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (14-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (15-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (16-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (17-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (18-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (19-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (20-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (21-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (22-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (23-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (24-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (25-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (26-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (27-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (28-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (29-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (30-қисм)

#Умар
#Сериал
#HD
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Умра бадал қилса бўладими? Мукаммал жавоб...👇

© Устоз Исҳоқжон домла
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Уч кун аввал бомдоддан кейин бир ҳовли олдидан ўтдим. Дарвоза олдига шарлар илинибди. Учтами-тўртта камерачи турибди. Сунъий гуллар терилибди. Очиқ қўйилган дарвозадан кўринишича, қатор-қатор хонтахталар терилибди. Дастурхонлар тузатилибди. Ўйладимки, бу хонадонда тўй бор, ё ўғил уйлайди, ё қиз чиқаришга ҳаракат қилибди. Икки соатлар ўтиб ўша жойдан қайтдим. Ўша турганлар ҳалигача турибди. Тушунарсиз ҳолат. Шу вақт биттаси "Ҳожиларимиз фалон жойга етиб келишибди" деб қолди. Билдимки, кимдир хўжа кўрсинчиликдан қайтибди...

-----------

Буни аслида ёзмоқчи эмасдим, билдим, кўрдим, эсиз дедим-да, кетгандим. Ярим соатча аввал бир танишим қўнғироқ қилди. Беш кундан бери фалон жойдамиз. Умрадан қариндошларимиз қайтганди, мана бугун бешинчи кун, балки эртагаям келар, деб қолди. Биринчи кун тўрт марта катта қозонда қайта-қайта таом тайёрланди, сўйилган қўчқорнинг гўшти етмади, мана ўша кундан бери ҳар кун меҳмондорчилик. Келадиганлар ҳам қуруқ келмайди, қозон, товоқ, тоғораларда пиширилган таомлар, салатлар, турли нарсалар кўтариб келади, ишонаверинг, дастурхондаги нарсаларни айтмайсизми, жуда исрофгарчилик бўляпти, совға саломлар ҳам, ортиқча иш, ишонинг, тўйдан кўп харажат бўларкан. Умрадан қайтганлар ҳам қуруқ қайтмайди, ҳамма қариндош уруққа ҳадялар, сарполарни айтмайсизми? Зиёратдан кўра, бу ортиқча ишларга сарф кўпроқ бўларкан. Ачиниб кетади одам, тўй бўлганда ҳам бунчалик бўлмасди, дейди...

-----------

"Ҳамма бориб келяпти, бормасак бўлмайди" деб борамиз. "Фалончи бориб келди, уйига бориб қўймасак бўлмайди" деймиз. "Бориб келдик, меҳмонларни кутмасак бўлмайди" деймиз. Бирор киши келса-ю, дарвозаси очиқ бўлмаса-чи, ана кўраверинг, ғийбатни каттасини бошлаб юборамиз...

-----------

Нега шунақамиз? Нега фақат бировлар учун, гапириб қўйиши, эслаши, мақташи учун яшаймиз? Нега ҳамма ишимиз хўжа кўрсинчилик, риё, ҳеч бўлмаса сумъа учун?

-----------

Истанбулда бир масжидда пешиндан кейин "одноразовый"-бир марталик идишда овқат тарқатганди. Уйи йўқлар, очлар учун деб ўйлабман. Биттаси "маҳалламиздан иккитаси уйланяпти, шуларнинг таоми" деганди. Ким тарқатди, кимга тарқатди, ким еди, қаерда ўтириб еди, ҳеч кимнинг иши йўқ, шунда айтгандим, ҳақиқий риёсиз эҳсон шу бўлса керак, на эгасини кўрасиз, на меҳмонни.

-----------

Буни ўқиймиз, ёзамиз, улашамиз, муҳокама қиламиз, "тўғри" ҳам дермиз, изоҳ илова қиламиз, аммо, барибир қилмаса бўлмайди, одамлар гапиради, деб, яна билган ишимизни қиламиз...

-----------

Гапимиз ҳам умрадан бошланиб, тўйга уланиб кетди, асли, зиёратчилар масаласидаги ортиқча исроф ҳақида эди...

© Салим Айюбий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Болаликда бетига майда доначалар тошиб юрадиган қўшним бўларди. Бетиям тўртбурчакка мойилроқ катта эди.
Тенгдош эдик.
Носфурушнинг ўғли эди.
Камбағал оиланинг боласи эди.
Биз у билан далада бирга мол боқардик. Молларни серўт жойга бойлаб қўйиб ариқдан балиқ ушлардик, дарахтга чиқиб чумчуқуяни ковлаштирардик. Иккаламиз ҳам мактабда ёмон ўқирдик,ночор кийинардик ва дарсларни кўп қолдирардик.

Мана шу қўшним, маймоқ ботинкаси молнинг тезагига ботиб юрадиган, кийими йиртиқ-ямоқ бола шаҳарда катта мансабда ишлайдиган маҳалладошимиз Зокир аканинг юзлари оппоқ, ранги тиниқ, сочлари йўғон, аълочи, ўта такаббур, биз каби камбағалнинг боласини сариқ чақага арзитмайдиган Гулюз исмли қизини пинҳон яхши кўрарди. Бу ҳақда бир марта менга кўнглини ёрганди. Бировга айтма деганди. Лекин унинг бу сирини кўпчилик биларди.

Қўшнимга Гулюзни севиши ҳақида эслатсак, қаттиқ жаҳли чиқарди. Мабодо у билан уришиб қолсак баланд овозда " Сен дириктирди Гулюзини яхши кўрасан" десак қўлига тош олиб ураман дерди.

У Гулюзни пинҳон севарди, ҳам ўз севгисидан қаттиқ уяларди.

Ҳатто бир гал қўшнимнинг ишқий сири Гулюзнинг қулоғига етиб борибди. Бениҳоя такаббур бу қиз мактабда кўпчиликни ўртасида қўшнимни "Мени севгунча кетингни арт" деб хақорат қилди.
Қўшнимнинг боши букилди,маъюс бўлди.
Бунақа шармандалик унинг обрўсини йўқ қилди.
Бечора қўшнимнинг юзида уят ва ҳижолатпазлик аломатлари пайдо бўлди. Бу нарса мактабни битиргунчаям юзидан кетмади.
Йиллар ўтди бир-бирини тўлқиндай қувиб. Улғайдик. Мустақил фикрлашни ва пул топишни ўргандик.
Қўшним ғайратли эди,бойиб кетди. Маҳаллага каттагина дўкон очвоган. Уйиям қаср,дарвозаси беш милёнсўмлик.
Лекин болаликдаги севгиси учун эшитган ҳақорати кўзининг тубида маъс нуқта бўлиб сақланиб қолган.

Буни қарангки, Гулюз бизнинг маҳаллага, катта ўқишда ўқиб келган йигитга эрга тегди. Эри ўзига тўқ эди. Лекин бир неча йил ўтиб Гулюзнинг эри касалланиб ўлди, у тўртта вояга етмаган боласини қучоқлаб ёлғиз қолди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Гулюзнинг уйига камбағаллик танда қўйди. Унинг ҳаёти ҳозир ҳам ўнгланмаган.

Болаликдаги қўшнимнинг дўкони баракали, тўртта қалин қарз дафтари бор. Яқинда дўконига кирганда қарз дафтарини варақлаб кўрдим. Дафтардан ўқиб билишимча, энг кўп қарзга нарса оладиган Гулюз экан.
- Бу анов Гулюзми, болаликдаги,осмонда учиб юрадиган?- деб сўрадим эски қўшнимдан.
- Ҳа, ўша,-деди у. Лекин бошқа сўз айтмади.

© Лаа Адрий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҲУСНИ ХОТИМА

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен:

1. Ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

2. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

3. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир.

4. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг ҳусни хотимадир.

Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...

Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

© Аrabic.uz
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Мусибатимиз шундаки, турмуш қуриш йўлларини бениҳоя қийинлаштириб юборилган. Зино қилиш эса бемалол.

Оналар ўғилларининг битта ош бериб уйланиб олишини кўтаролмайдилар, оталар эридан ажраган қизининг иккинчи турмуш қилишини кўтаролмайдилар.

Одамларнинг гап сўзларидан қўрқилади. Ўзини ҳам, ўша гапирадиганларни ҳам яратган Зотдан эса ҳеч ким қўрқмайди.

Аллоҳ бизга раҳм қилсин, аҳволимизни ўзгартирсин.

© Жамолиддин Муҳаммаджон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#MP3 🎵
#NASHID 📀
#НАШИД 💿
Ummatuz →

📜 QAYDASIZ YO ROSULULLOH?!.

📹 Muhammad MUSO OGOHIY
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#IBRATLI_QISSA

Rosululloh sallallohu alayhi vasallamga boʻlgan muhabbatning hayotiy misoli.

© Safoxon domla
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel