Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди). —Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади! Саволлар бўлса: @Javohir2954444
Ҳоким ўринбосари қўлга тушди
"—Борми оғриқ?"
Пилла топшириш режасини бажаролмаган фермердан пул сўраган Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
"Cокращение" Қисқартиришга тушган ходим ишга келмаса нима қилиш керак.
Мурожаат: Ассалому алайкум мен кадрлар бўйича инспекторман ташкилотимизга сокращения келди. Сокращенияга тушган ходимларга огоҳлантириш хатини бердик. Огоҳлантириш хатини олган ходимлар ишга келмай куйди. Ҳафтасига бир Кун рухсат бердик. Иш излаш учун. Лекин улар ишга келмай куйишди. Огоҳлантириш муддати тугашига бир ой бор ҳали. Қандай интизомий чора кўллашим мумкин. Меҳнат интизомини бир марта қўпол бузди деб ишдан бўшатишим мумкинми. Қандай йўл тутсам тури бўлади, ёрдам берворинг.
Ҳақиқатдан ҳам қисқартиришга тушган ходимларда бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиб туради, бунинг сабаби ишда келажакка бўлган ишончнинг йўқолиши ва янги иш қидиришдаги стресслар билан боғлиқ.
#Qabul_2025
#Call_markaz
🤩 Qarshi shahridagi Prezident maktabiga yangi 2025-2026 o‘quv yili qabul uchun ishchi guruh shtabi faoliyat yuritmoqda.
☎️ Siz oʻzingizni qiziqtirgan savollarga 1206 qisqa raqamiga qoʻngʻiroq qilib batafsil maʼlumotlarga ega boʻlishingiz mumkin.
⚠️ Maktabimizga qabul 1-iyundan 20-iyungacha davom etadi
#QABUL_2025
#QARSHI_SHAHAR_1_SON_IMI
✅ Qarshi shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga endilikda 5-sinf aniq fanlar yo‘nalishidan tashqari 7-sinf tabiiy fanlar yo‘nalishiga ham 2025-2026-o‘quv yili uchun hujjatlarni qabul qilish boshlandi.
🏢Maktab-internatida o‘quvchilar uchun yaratilgan imkoniyatlar:
🛌Uzoq hududdan o‘qiydigan o‘quvchilar uchun zamonaviy bepul yotoqxona bilan taʼminlanadi;
🍲bir kunda 5 mahal bepul ovqatlanishadi;(Yotoqxona)
👨💻darsdan so‘ng 12 turdagi to‘garak mashg‘ulotlariga bepul jalb qilinadi;
🤼♂️turli xil sport turlari bilan shug‘ullanishadi;
🤵maxsus kiyim-kechaklar;
🧪ixtisoslik fanlari (Matematika, Fizika, Ingliz tili, Tarix, Biologiya, Kimyo) fanlari chuqurlashtirib o‘qitiladi;
💻yuqori sifatli optik internet tarmog‘iga ulanish;
📚darslik bilan bepul taʼminlanadi;
👨🎓xalqaro SAT va IELTS imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rishlari uchun mutaxassis o‘qituvchilardan bilim olishadi.
🗄zamonaviy va katta sig‘imga ega kutubxona;
👨🏻💻Yuqori malakali hamda zamonaviy bilimga o‘qituvchilar jamoasidan taʼlim olishadi.
🍀Yuqori bilimga ega bo‘lgan hamda xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan o‘quvchilar o‘zi xohlagan dunyo va O'zbekistondagi universitetlarga muddatidan oldin talabasi bo‘lish imkoniyatiga ega bo‘ladi
⏳Hujjat topshirish muddati: Joriy yilning 1-iyunidan 20-iyuniga qadar ONLAYN shaklda 👉 my.gov.uz yoki ariza.piima.uz sayti orqali amalga oshiriladi.
➖ tug‘ilganlik to‘g‘risidagi guvohnomasi;
➖ fotosurati 3x4 rasm
➖ ota-onasi yoki uning o‘rnini bosuvchi shaxsning pasport maʼlumotlari va telefon raqamlari (doimiy ishlab turgan telefon raqamlari) aniq va bexato kiritilishi lozim.
☎️ call-markaz:
+99897 382-73-81
+99891 961-60-76
+99899 668-95-20
+99894 975-97-99
+99897 585-05-93
✈️Maktabning rasmiy telegram sahifasiga aʼzo bo‘ling 👉 /channel/Qarshi1sonliIxtisoslashtirilgan
2025–2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
1-синфга болаларни қабул қилиш жараёни 2 босқичда ўтказилади:
🔹 1 босқич: 20 июнь — 31 июль
Микроҳудуд доирасидаги болаларни қабул қилиш;
🔹 2 босқич: 1 августь — 15 августь
Микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш.
Аукциондан сотиб олинган автомошинани таъқиқдан ечишга аукцион баённомаси асос бўлади.
Бизга мурожаат қилувчи ўтган ҳафта аукциондан автомобил сотиб олган ва сотиб олган автомобилига ўрнатилган таъқиқни ечишда турли маъмурий тўсиқларга дуч келган.
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-банди 2-қ га асосан Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти автомототранспорт воситасининг собиқ эгаси зиммасида қолади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Бола тарбиялаш таътилидаги ходимнинг ўрнига ишга кирган ходимга ҳам "декрет" тўланадими?
Меҳнат кодексининг 112-моддасига кўра, вақтинча меҳнат шартномаси асосида ишлаяпган аёл ҳам, 404-моддага асосан, ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиқиш ҳамда тегишли нафақани олиш ҳуқуқига эга. Ушбу таътил туғруқдан аввал 70 кун, туғруқдан кейин эса 56 кунни ташкил этади. Агар оғир туғруқ бўлса ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган бўлса, туғруқдан кейинги таътил 70 кун этиб белгиланади. Бу давр учун аёлга ўртача иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Энди тасаввур қилинг, асосий ходима ўз иш жойига қайтди. Агар вақтинча ишлаётган аёл ҳомиладор бўлса ва бу ҳолат шифокор маълумотномаси билан тасдиқланса, у ҳолда иш берувчи уни соғлиғига мос бошқа ишга ўтказиши шарт. Агар бундай иш мавжуд бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам аёл нафақа олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу Меҳнат кодексининг 408-моддасида белгиланган.
Яъни вақтинча ишлаяпган бўлсангиз ҳам, қонун сизга ҳимоя ва кафолат беради. Ҳомиладорлик ва туғруқ таътили ҳам, тегишли нафақа ҳам тўланади.
Агар иш берувчи бу нафақаларни тўламаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-3-моддасига кўра, у жавобгарликка тортилади ва жарима тўлашга мажбур бўлади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
⚡️YAKUNIY IMTIHONLARNI O‘TKAZISH TARTIBI BO‘YICHA KO‘RSATMA XAT.
MMTV ning 2025-yil 11-aprel kungi 03-32-1021 sonli ko‘rsatma xati
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
—Кун сурати
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Суд сизнинг иштирокингизсиз сиртдан қарор чиқариб юборган тақдирда сизда шу судга шикоят қилиш ҳуқуқи бор
Фуқаролик процессуал кодексининг 285-моддасига асосан Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
Аризангиз суд томонидан қабул қилинган тақдирда иш шу суднинг ўзида қайтатдан кўриб чиқилади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
—Ахмоқона саволга, оқилона жавоб.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
⚡️YANGI BAHOLASH TIZIMIGA O‘TGAN MAKTABLARGA 40% GACHA USTAMA BERISH TARTIBI BO‘YICHA NIZOM
Sifatli taʼlimni taʼminlashda ijobiy natijalarga erishayotgan umumiy o‘rta taʼlim maktablari rahbariyati hamda oʻqituvchilariga ustama berish tartibi toʻgʻrisida NIZOM. 40%gacha ustama
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-maydagi 263-son qarori
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
⭕️⭕️⭕️⭕️🟢🟢🟢
2024-2025-ўқув йилида имтиҳон ўтказиш учун ҳужжатлар тўплами намуналари, ўзингизга керакли бўлган ҳужжатларни сайтимиз орқали юклаб олинг.
Ҳужжатлар устига босинг:
📎Ариза (якуний назорат бўйича)
📎Далолатнома жисмоний тарбия
📎Далолатнома(конверт очилиши юзасидан)
📎Далолатнома 2
📎Имтиҳон баённомаси
📎Имтиҳон буйруқ жисмоний тарбия
📎Имтиҳон буйруқ педкенгаш
📎Имтиҳон қарори
📎Имтиҳон қайдномаси
📎Имтиҳон варақаси
📎Мактаб буйруғи
📎Мактаб буйруғи имтиҳон 2
📎Ўқувчи аризаси
📎Педкенгаш баёни
📎Синф йиғилиш баёни
📎Вазирлик якуний имтиҳон буйруғи
📎Имтиҳон ўтказиладиган Фанлар рўйхати
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқда
тарқатманг!
❗️Жавобгарлик бор!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
«Лоф» эмас бўладиган гаплардан гаплашайлик...
Педагоглар орасида 2000 АҚШ долларга яқин маош олаётгани бор. Бу "лоф" эмас.Ҳаммаси ҳаракат ва тинимсиз ўз устида ишлашга боғлиқ.
Бошқа ҳудудлар сингари Қашқадарё вилоятида ҳам ўқитувчиларни ўз вазифасидан ташқари ишлар – уйма-уй юриш, пахта териш, кўча супуриш каби турли-туман мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чорасига сабаб бўлади.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов бу тартибни тарихий ҳужжат дея изоҳлади:
“Кўп йиллардан бери ҳудудларимизда педагог ходимларимиз тизимда 750 мингдан ортиқ бўлганлигини инобатга олиб ҳамда кўп ҳолларда жойлардаги органлар томонидан уларни ўзининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган у ёки бу юмушга жалб қилиш масаласи ҳақида гап кетаркан, эндиликда бу борада қонун бузилишларига йўл қўйилса ҳам фуқароларга, ҳам мансабдор шахсларга қатъий чора кўрилади”.
—Батафсил видеолавҳа орқали ахбороти берилади.
—Умр оқар дарё, қоракўзларим!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳудудида “Шўртан газ кимё мажмуасининг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулот ҳажми” мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.
Мазкур тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилиб, журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини нефть-газ кимё соҳасидаги йирик ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.
📢Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabiga 2025–2026-o‘quv yili uchun qabul davom etmoqda!
SHOSHILING! 12 KUN QOLDI!
🏫 Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi 2025–2026-o‘quv yili uchun 7,9,10-sinflarga o‘quvchilarni qabul qiladi!
🗓 Hujjatlar topshirish muddati:
2025-yil 1–20-iyun
📲 Onlayn ariza topshirish manzili: ariza.piima.uz
🗂 Kerakli hujjatlar:
1. O'quvchining tug‘ilganlik haqida guvohnomasi va ota-onasi (qonuniy vakili)ning fuqarolik pasporti ma'lumotlari;
2. O'quvchining fotosurati (oxirgi 2 oyda olingan);
3. Baholar tabeli nusxasi (direktor tomonidan tasdiqlangan).
📝 Kirish imtihonlari 3 bosqichda quyidagi fanlardan tashkil etiladi:
✅ I – Ijodiy matn yaratish
✅ II – Ijodiy suhbat
✅ III – 50 ta test:
▪️ 20 ta – Ona tili va adabiyot
▪️ 15 ta – Ingliz tili
▪️ 15 ta – IQ (intellektual qobiliyat) testi
✅Yuqorida o'quv jarayonlari va " Ochiq eshiklar " kunidan videolavha👆
📞 Call-markaz: 1206
☎️ Qo‘shimcha ma’lumot uchun telefonlar:
+998 75 221 75 27
+998 90 638 79 11
+998 90 867 45 84
#Live
Пресс-тур(Шўртан ГКМ).
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#Кадровик
I ва II гуруҳ ногиронларининг даромад солиғидан имтиёзлари.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисми 3-бандига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар оладиган иш ҳақининг маълум қисми учун жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинади.
2025 йил ҳолатига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) — 1 271 000 сўмни ташкил этади. Мазкур моддага асосан, фақат МҲТЭКМнинг уч бараваригача бўлган сумма солиқдан озод қилинади. Қолган қисмидан эса белгиланган 12% ставкада даромад солиғи ҳисобланади.
Масалан, агар 2-группа ногирони бўлган шахс ойига 4 000 000 сўм иш ҳақи олса, МҲТЭКМнинг 3 баравари: 1 271 000 × 3 = 3 813 000 сўм. Солиқдан озод қилинадиган сумма: 3 813 000 сўмни ташкил қилади. Солиқ солинадиган қисми: 4 000 000 – 3 813 000 = 187 000 сўм. Шунда даромад солиғи фақат 187 000 сўмдан олинади. 187 000 × 12% = 22 440 сўм. Демак, одатда 4 миллион сўмлик иш ҳақидан 480 000 сўм (яъни 12%) даромад солиғи ушланиши керак бўлса, 1-2-группа ногиронлари учун бу миқдор фақат 22 440 сўмни ташкил этади.
Шуни унутмаслик керакки, бундай имтиёздан фойдаланиш учун шахсда:
👉 пенсия гувоҳномаси, ёки
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик ҳақидаги маълумотномаси
мавжуд бўлиши ва ушбу ҳужжатлар расмий равишда иш берувчига тақдим этилган бўлиши шарт.
Агар сиз I ёки II гуруҳ ногирони бўлсангиз, иш ҳақингизнинг катта қисми учун даромад солиғидан озод этилиш ҳуқуқига эгасиз. Бу ҳуқуқий имтиёз амалда сезиларли даражада енгиллик яратади ва қонун билан кафолатланган.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#Live
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилмоқда
Бугун “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳудудида “Шўртан газ кимё мажмуасининг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси, ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулот ҳажми” мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Мазкур тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилиб, журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини нефть-газ кимё соҳасидаги йирик ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништиришга қаратилган.
—Жараён давом этмоқда.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Директорга таъсир чораси қўлланилди, фан ўқитувчиси вазифасидан озод этилди.
—Журналист, блогерларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраб қоламиз!
Қашқадарёдаги «Энг яхши мактабгача таълим ташкилоти директори» га овоз беринг!
Сўровнома 16-июн, соат 23:59 гача давом этади.
Меҳнат дафтарчасини беришимиз шартми?
Bir xodimimiz 3 oy oldin vafot etdi. Bugalterimiz mehnat daftarchsini pochta orqali berib yuborishimizni aytmoda. Mehnat daftarchasini berishimiz shartmi?
📍ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлганлиги ёки ҳужжатларни олишни рад этганлиги муносабати билан унга меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш имконияти бўлмаган тақдирда, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.
Эътибор қилган бўлсангиз ходимга у ишдан бўшаганда унинг меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан берилиши шарт. Бироқ ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларини почта орқали жўнатманг. Сабаби юқоридаги модда талаби бўйича ҳужжатлар тўғридан тўғри почта орқали юборилишини тақиқлайди аввал билдиришнома юбориш талабини қўяди.
—2021-йил экан. Т. Поёнов.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Қарздорлик учун иш ҳақидан қанча миқдоргача ушлаб қолиниши мумкин ❓
Меҳнат кодексининг 270-моддасига кўра ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни, шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақини ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди.
✅ Бундай ҳолларда жазодан ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️ Агар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғи бўлса
Пленум қарорининг 10-бандига кўра судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
✅ Ушбу қоида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги суд буйруғи берилган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Битирувчилар якуний аттестация имтиҳонига кечикиб келса, унга қандай жазо чораси қўллаш мумкин?
Батафсил👉https://muallimlar.uz/?uz=1566
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️❗️Ўқувчилар учун янгилик!
Халқаро таълим дастури бўйича йирик келишув имзоланди — ҚАШҚАДАРЁ
🗓Эндиликда, Қашқадарё вилоятидаги ўқувчилар ИТ соҳасида халқаро дастурларга ўқитилади.
🔰Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан АҚШнинг йирик компанияси ўртасида келишув шартномаси имзоланди.
➖Шартномавий келишувда хорижий компания директори Давид Ҳу ва Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок этди.
➡️Унга кўра, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 2000 минг нафар ўқувчилари йил давомида халқаро ИТ дастурларига бепул ўқитилади.
➡️Мазкур лойиҳа доирасида АҚШ компанияси томонидан умумий лойиҳа қиймати $180 минг АҚШ доллари грант ўзлаштирилиши режалаштирилган.
❗️Грант доирасида Қарши шаҳар, Кўкдала туманларида жами 250 нафар ўқувчилар феврал, март, апрель ойларида бепул ўқитилади.
Келгусида мактаб ўқувчилари дастурий таъминот эксперти билан шуғулланиши ҳамда бу орқали даромад топиши мақсад қилинган.
📃Маълумот учун: Мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичи жорий йилнинг январ ойида Қарши шаҳрида бошланган эди.
Эндиликда, Кўкдала, Китоб туманлари ҳамда Қарши шаҳар(қўшимча), Шаҳрисабз шаҳарларида лойиҳанинг кейинги босқичлари давом эттирилади.
«Заказлар» га биноан....
«.... Чиқарайинми?»
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz