Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
🍃🌸Ассаламу алейкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ!
Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!
Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларни мағфират айла!
Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!🤲
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
ОДАМЛАРГА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ ЎРГАТИШ КЕРАК
Шайх Алижон қори
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
ФАРЗАНДИМ ҚУРЪОН ЎҚИСА
Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох!
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гуноҳларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз...
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
ҒАМ-ТАШВИШДАН ҚУТИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Омадим келмаяпти. Турли мусибатларга учраяпман бундай пайтларда динимиз бизга қандай йўл кўрсатади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имоми Насафий “Кофий” китобида айтадики: "Ғам-ташвишдан қутулиш учун Аллоҳ таолога ёлвориб, 14 та сажда оятини (ёддан, тик турган ҳолида) ўқиб, ҳар биридан кейин дарров тиловат саждаси қилган кишини Аллоҳу таоло ўша дард ва балодан фориғ қилади" (Дурр-ул-мухтор, Нур-ул-изоҳ) Валлоҳу аълам.
мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
📚“САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ”
🍃 Сийратга оид китоблар ичида “Саодат асри қиссалари” бадиийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Шу боисдан ҳам энг кўп ўқилган асарлардан саналади.
✍️ Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб асар турли хил кўринишларда чоп этилган.
💁🏻 Сиз азизларнинг эътиборингизга 1,2,3,4 тўпламлик китобни тақдим этамиз.
✨Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олган асарни биздан харид қилинг.
Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚
❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг!
🍃Нарҳи: 380 минг
• Буюртма учун: +998906700070
• Телеграмдан @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
ОМАДИНГИЗ БОР ЭКАН...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!
Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!
✅ У Л А Ш И Н Г !
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
❗️Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!
Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади:
قَالَ يَٰبُنَيَّ لَا تَقۡصُصۡ رُءۡيَاكَ عَلَىٰٓ إِخۡوَتِكَ فَيَكِيدُواْ لَكَ كَيۡدًاۖ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ لِلۡإِنسَٰنِ عَدُوّٞ مُّبِينٞ
«У (Яъқуб алайҳиссалом): «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир» (Юсуф сураси, 5-оят).
Оятдаги «ўғилчам» сўзига эътибор беринг! Бу сўз ота-онанинг ўғлига бўлган шафқатини англатади. Зеро, мазкур сўз арабларда меҳр-шафқат маъносида қўлланилади. Ўша вақтда Юсуф алайҳиссалом 12 ёшда бўлган (Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ).
Ҳасад ва хиёнатнинг чангали шу даражада кенгки, ҳатто ака-ука орасидаги ришталарни ҳам узишга қодир. (Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ).
Ота: «Фарзандларим мендан ҳам яхшироқ яшаши керак», деган умид билан яшайди. Аммо ака-укалар бундай қилмайди. (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).
Зеро, шайтон инсонларни ҳасад ва макр-ҳийла қилишга ундайди. Унинг тузоғига тушиб, фарзандингизни ҳалокатга улоқтирманг! (Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ).
Ҳасадчи ва ҳийлакорлар ёмонлиги хавф солиб турганда неъматни яшириш жоиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ҳожатларингизни беркитиш орқали Аллоҳдан ёрдам сўранглар! Чунки ҳар бир неъмат соҳиби ҳасад қилингувчидир» (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).
Бугун мазкур илоҳий таълимот ва кўрсатмаларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожмиз. Зеро, интернет тармоғи ҳасадчиларнинг эътиборини тортишда мисли кўрилмаган имкониятга эга. Бундай ҳасадчилар назаридан фарзандларимизни асрашимиз лозим.
Мазкур оятда ҳатто тушни ҳаммага ошкор қилиш жоиз эмаслиги таъкидланган. Биз эса бутун фаолиятимиз, ҳаётимиз ва оиламизни интернет орқали дунёга ошкор этмоқдамиз!
Юқоридаги оятда неъмат ва яхшиликни ҳатто ака ёки укага ошкор этмаслик ҳақида сўз бормоқда! Биз эса етти ёт бегоналарга оиламиз, хусусан, фарзандларимизни кўз-кўз қилмоқдамиз!
Яъқуб алайҳиссаломдан ўрнак олайлик! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан асрайлик! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга кўзларимиз қувончи бўлган фарзандларимизнинг суратини жойлашдан олдин юқоридаги оятни тафаккур қилайлик! Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!
Аллоҳим! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан, ҳасадчиларнинг хиёнатидан асрагин!
📚Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#тафаккур
🍃Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.
🍃Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.
🍃Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.
🍃Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.
🍃Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#muftiy_minbari
АГАР ХАТОЛАРИНГИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙ ОЛМАСАНГИЗ... (2-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
Сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?
Эр ҳар куни тонгда аёлини маломат қиларди — “Кечаси билан хуррак отдинг, яхши ухлашимга халақит қилдинг…”
Аёли эса уни инкор қиларди. Бироз хижолат, бироз ҳафалик билан ўзини ҳимоя қилишга уринарди.
Бир куни кечаси эр аёлининг хуррак товушини овоз ёзиш мосламаси билан ёзиб олди. Эрталаб аёлига уни эшиттириб, “айбига” иқрор қилишни, ўзи бу борада рост сўзлаганини исботлаб қўйишни истаганди.
Тонг отди, эр қўлида овоз ёзиш мосламаси билан аёлини уйғотди… Ногаҳон, аёли умуман нафас олмасди. Ҳа, аёли вафот этганди!
Шу кундан бошлаб аёлининг ёзиб олинган хуррака товуши эр учун қайта эшитиш имкони бўлмаган энг ёқимли шу билан бирга энг кўп соғинадиган овозга айланди. Шу кундан бошлаб эр ҳар кеча шу хуррак овозини эшитмасдан ухламайдиган бўлди…
Яна бир ўйланг, сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга синглисининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳуманинг Қуръон йўлида қилган хизматларини қабул айлаб, охиратда Қуръони карим шафоати билан мукофотласин. Қуръон билан жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Беморликда чеккан машаққатлари жаннатдаги мартабаси кўтарилишига сабаб бўлсин.
Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила мукофотласин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Шайх Ҳазратлари жамоаси:
ХОТИРАНИ СУСАЙТИРУВЧИ САБАБЛАР ҲАҚИДА
Шайх Алижон қори
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
СУДХЎРЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
#ҳалол_ҳаром
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Судхўрликнинг оқибатлари ҳақида динимизда нима дейилган?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда судхўрликдан қаттиқ қайтарилган. У билан шуғулланадиган кимсаларга азоб уқубатлар бўлишини ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278-279 оятлар).
Абдуллоҳ ибн Ҳанзала разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг билатуриб судхўрликдан еган бир дирҳами ўттиз олти марта зино қилганидан оғирроқдир” (Имом Аҳмад, Имом Табароний ривоятлари).
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Судхўрликнинг етмиш иккита тури бўлиб, уларнинг энг кичиги кишининг онасига яқинлик қилиши билан баробардир. Судхўрликнинг энг ярамаси эса, кишининг ўз биродари номусига тажовуз қилишидир” (Имом Табароний ривояти).
Бу борада келган ҳадиси шарифлар ва уламоларимизнинг сўзлари жуда кўп. Шунинг учун ҳар қандай олди-сотди, қарз олди-берди қилмоқчи ёки қандайдир янги чиққан бизнес ишларига қатнашишдан аввал унинг шаръий тарафини сўраб билиб олиб, кейин ўша ишни амалга ошириш лозим. Чунки ўзи билмаган ҳолда судхўрликка кириб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
🌺Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.
🐦Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
✨Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
📚Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
🌇Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
🤱🏻Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
🌷Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
🌸Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи «Маънавият» деб аталади.
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#duo
Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً
Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.
Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#muftiy_minbari
МУҲАББАТНИНГ УЧ БЕЛГИСИ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
☝️Бир кишининг учта дўсти бор экан.
🍀У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан. Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан.
🍀ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди.
🍀Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...
🌿Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди.
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди.
🍃Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди.
ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз дод қилибди. Иккинчи дўсти эса: Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, дебди.
Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди.
Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ эканлигингга ВАКИЛ бўламан, дебди.
БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ бизнинг пулимиз, мол дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади).
ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар.
УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир. Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир.
АЗИЗЛАР!
УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг!
🤲Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🤲Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🤲Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🤲Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🤲Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🤲Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🤲Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
ОНА ҲАҚИДА...
1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.
2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.
3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.
4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.
5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.
6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.
10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.
15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.
25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.
35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.
40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.
Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…»
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
Намоз вақтлари:
23.07.2025 - ЧОРШАНБА
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
Тасаввуфни даъво қилувчиларнинг ғурурга кетишлари
Паст одамларнинг ғурури шундан иборатки, улар доимо ўзлари ҳақида гапирадилар, чинакам инсонларнинг ғурури эса ўзи ҳақида мутлақо гапирмасликдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
ЖОЙНАМОЗНИ ЧЕТИНИ ҚАЙИЛТИРИБ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Ҳозирда кўплар намозини ўқиб бўлгач жойнамозни четини қайилтириб қўйишади. Сабабини сўрасам "Жойнамозда шайтон намоз ўқийди" ва шунга ўхшаш гап айтишади. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозда шайтон намоз ўқийди деган гап йўқ. Шайтон аслида сажда қилмагани учун Аллоҳни хузуридан қувилгани ва шайтон номини олгани маълум ва машҳур. Демак, шайтон жойнамозни қайирмаса намоз ўқиб қўйишидан қўрқиш бу мантиқсизликдир. Жойнамозни қайириб қўйишдан мақсад уни эҳтиётлаш маъносида бўлса керак. Валлоҳу аълам.
мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:
Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш.
Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.
Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
📖 Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади.
Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…
Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор.
Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.
Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.
Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#Кун_ҳикмати
– Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотирланди, шу йили ўқишга кира олмади у.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.
Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”
Шундай экан, доимо яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.
Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг, фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди.
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520
#muftiy_minbari
АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
❓САВОЛ: КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/40520