TOSHKENT24 - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz! ⚡Reklama xizmat: @ReklamaAgent_Info 📩 Xabar yuborish: @ReklamaAgent_Info
Jonim qizim meni. Sen chalyapsan-u, kuy mening qalbimda taralayotgandek go‘yo.❤️
Tug‘ilgan kuning muborak bo‘lsin, farishtam. Alloh seni panohida asrasin.
⠀
—
Моя девочка. Играешь ты, а будто играет моя душа❤️
⠀
С днём рождения, мой ангел. Пусть хранит тебя Бог!
15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни
Мамлакатимизда ушбу кун 1996 йил 26 апрель – Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинмоқда.
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
#диққат #тарқатинг
⚡️Энди Ночор аҳволдаги оилаларга 120 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилади
Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
Ҳовлимизда ҳар баҳор,
Онам райҳон экарди.
Тонгда туриб ҳар саҳар,
Уларга сув сепарди.
Шунда гўё оламни,
Райҳон ҳиди тутарди.
Димоқларни чоғ этиб,
Дилларни шод этарди…
Учқун Тиллаевдан таъсирли шеър♥️
#Кун_Тарихи
Бугун 15-Март Шанба:
• 🌏 Халқаро полиция зўравонлигига қарши кураш куни
• 🌏 Бутунжаҳон нутқ куни
• 🌏 Халқаро Исломофобияга қарши кураш куни
• 🌏 Бутунжаҳон уйқу куни
• 1892-йил Америкалик ихтирочи Жесс Рено биринчи эскалаторга патент олди
• 1906-йил “Ролс-Ройс” компанияси рўйхатдан ўтди
• 1938-йил Саудия Арабистонида биринчи нефт топилди
• 1962-йил АҚШда президент Ж. Кеннеди “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Билл” ни жорий қилди
• 1994-йил Беларуссия конституцияси қабул қилинди
🌙Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲
Яқинларга улашинг!
#Диққат #Тарқатинг
⚡Янги турдаги Мошенниклар чиқди, телеграм каналларда опен бюджетга овоз йиғиб берамиз деб одамларни чув тушириб кетяпти 😡
Ушбу видеода 3000 та овоз йиғиб бераман деб битта махаллани 17 миллион сўм пулини картага туширтириб йўқолиб қолгани айтилмоқда
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ОПЕН БЮДЖЕТ мошенникларидан эхтиёт бўлинг
🇺🇸 Муомаладаги АҚШ доллари (ноталар сони):
1$ - 14,5 миллиард доллар
2$ - 1,6 миллиард доллар
5$ - 3,6 миллиард доллар
10$ - 2,4 миллиард доллар
20$ - 11,2 миллиард доллар
50$ - 2,5 миллиард доллар
100$ - 18,9 миллиард доллар
#Диққат
⚡️Ўзбекистон мактабларида ёзги таътил қисқариши рад этилди
Ижтимоий тармоқларда ёзги таътил бир ярим ой, яъни 6 ҳафта бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, бу масала вазирликда кўтарилмаган.
👉@toshkent - каналига обуна бўлинг!
⚡️АҚШнинг Денвер аеропортида самолёт ёниб кетди
Фох Неwс телеканали маълумотларига кўра, йўловчилар самолёт қаноти орқали эвакуация қилинган. Жабрланганлар ва ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
⚡️Путин урушни тўхтатишга рози бўлди
Владимир Путин «ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш»га розилигини айтди
Бироқ Россия президенти сулҳ пайтида Украина сафарбарлик ўтказмаслиги, тайёргарлик кўрмаслиги ва қурол олмаслиги ва бу узоқ муддатли тинчликка олиб келиши учун кафолатлар хоҳлашини айтди.
Шунингдек, Путин сулҳ масаласини Доналд Трамп билан муҳокама қилишини истисно этмаяпти.
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
#Хайрли_тонг
✨ Муборак Рамазон ойининг иккинчи Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
⏱Эртага 14-март Рамазоннинг
Ўн тўртинчи куни
🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.
Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲
Яқинларга улашинг
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
⏱13-март ифторлик вақти барча вилоятлар учун
☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
🇰🇬🇹🇯 Қирғизистон ва Тожикистон президентлари 23 йиллик музокаралардан сўнг чегара бўйича шартномани имзолади
Шартномага кўра, икки мамлакат тенг қийматга эга бўлган мунозарали ҳудудлар билан алмашди ва чегарани аниқ белгилаш бўйича келишувга эришди.
Мазкур чегаранинг узунлиги 980 км бўлиб, музокаралар 2002 йилдан бошлаб олиб борилган. Бу масала кўп марта жиддий зиддиятларга сабаб бўлган ва маҳаллий аҳоли ҳамда ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар ва келишмовчиликларга олиб келган.
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
#Диққат #Хушхабар
Энди яхшироқ ўқиган талабалар контрактдан грантга ўтиши мумкин
Ўзлаштиришга қараб грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди.
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга эса қўшимча грантлар ажратилади.
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
#Хавотирли_Статистика
❌ЁШЛАР ОРАСИДА МИОКАРД ИНФАРКТИ КЎПАЙИБ БОРМОҚДА 😨
Сўнгги йилларда миокард инфаркти ёшлар орасида ҳам кенг тарқала бошлади. Илгари бу хасталик 50-60 ёшлиларда кўп учраган бўлса, ҳозир 30-40 ёшлилар, ҳатто 20 ёшли ёшлар ҳам ушбу хатарга дуч келмоқда.
Сабаблар:
➖ Нотўғри овқатланиш – фаст-фуд, ёғли, қовурилган таомлар ва шакарли ичимликлар;
➖ Камҳаракатлик – спорт билан шуғулланмаслик, компьютер ва смартфондан узоқ фойдаланиш;
➖ Стресс – доимий зўриқиш ва асабийлик;
➖ Тамаки ва алкоголь истеъмоли – қон томирларни торайтириб, юракка қон етиб боришини қийинлаштиради;
Олдини олиш чоралари:
➖ Жисмоний фаолликни ошириш;
➖ Тўғри овқатланиш;
➖ Стрессдан қочиш;
➖ Зарарли одатлардан воз кечиш.
Мутахассислар ёшларни ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақиради
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
Бола қандай ривожланади?
➡️ 1 ойлигида – ўйинчоқ ушлайди;
➡️ 1-1,5 ойлигида – жилмаяди;
➡️ 4 ойлигида – товуш ажрата бошлайди ва овоздан танийди;
➡️ 3-4 ойлигида – предметни ушлайди;
➡️ 4-5 ойлигида – кулади;
➡️ 7-8 ойлигида – нарсаларни жойини ўзгартиради, ўтира бошлайди;
➡️ 10 ойлигида – нарсаларни қаттиқ ушлаб туради.
📌Ёш оналарга юбориб қўямиз
😎@TOSHKENT - телеграм каналига обуна бўлинг!
Кўзлар ҳолатига қараб касалликларни аниқлаш мумкинми?
☑️ Кўз қизариши инфекция борлиги, кўз қовоқлари шишиши аллергия, сарғиш доғлар эса жигар касаллигидан далолат беради.
☑️ Юқори кўз қовоғининг ички юзаси оқарган ёки деярли оқариб, кўз оқи мовийсимон тусга кирса, камқонлик ва гемоглобин камайишини кўрсатади.
☑️ Кўзларнинг бўртиб туриши қалқонсимон бездаги анормаллик аломатидир, кўз қовоқлари осилиб қолиши эса юздаги асаб толаларининг яллиғланишидан даракдир
❗️Яқинларга ҳам улашинг
#Хайрли_тонг
⛅️ Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизга Аллоҳ чиройли сабр берсин.
⏱Эртага 15-март Рамазоннинг
Ўн бешинчи куни
🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.
Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲
Яқинларга улашинг👇
⏱14-март ифторлик вақти барча вилоятлар учун
☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин
Энди ортиқча юк ортган ҳайдовчиларнинг жарималари учун ҳам “радарлар” тизими йўлга қўйилади
Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Транспорт назорати инспекция бошлиғи ўринбосари Санжар Турғуновнинг маълум қилишича, планшетлар жорий қилиниб, Транспорт вазирлиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан интеграция қилинган тизим орқали масофадан туриб маълумот олиш имконияти яратилган. Шу билан бирга, автотранспорт соҳасида инсон омилисиз назорат қилиш чекланган соҳалар ҳам мавжуд.
Муаммони бартараф этиш мақсадида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилувчи стационар постлар ташкил этилмоқда. Уларда инсон омили бўлмайди ва қоидабузарликлар автоматик равишда қайд этилиб, тегишли жарималар белгиланади.
Шунингдек, юк автомобиллари ҳаракати жадал бўлган ҳудудлар дислокацияси ишлаб чиқилиб, рақамлаштирилган кузатув пунктлари ташкил этилмоқда. Бу пунктлар орқали автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажми назорат қилиниб, қоидабузарликлар масофадан туриб аниқланади ва жарима тайинланади.
🥩 Гўштнинг қайси қисми қандай фойдали хусусиятларга эга?
☑️ Буйрак - рух ва В12 витаминларининг манбаи ҳисоблашади.
☑️ Жигар - А витамини, фолий кислотаси ва гормонал фонни яхшиловчи моддаларни ўз ичига олади.
☑️ Юрак - Селен ва рухга бой
☑️ Суяк илиги - Е витамини ва коллагендан таркиб топган.
☑️ Тил - В2, В12 ва руҳга бой
☑️ Суяк - Коллаген ва минераллар дан таркиб топган.
❗️Яқинларга ҳам улашинг
👉@toshkent - каналига обуна бўлинг!
Ота десанг тоғлар эгар бош
Она десанг сувда эрур тош
Бизларни оқ ювиб оқ тараган ота оналаримиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
#Кун_Тарихи
Бугун 14-Март Жума:
• 🌏 Халқаро “Пи” куни
• 🇹🇯 Тожикистон - Прокуратура ходимлари куни
• 1794-йил Америкалик ихтирочи Эли Уитни пахта тозалаш машинасига патент олди
• 1839-йил Жон Герцҳел биринчи марта “фотография” атамасини қўллади
• 1879-йил немис физиги, нисбийлик назарияси муаллифи, Нобел мукофоти соҳиби (1921) Алберт Эйнштейн (1955) туғулган
• 1917-йил Тошкентда жадид арбоблари ташаббуси билан ,,Шўройи Исломия" ташкил этилди
• 2004-йил Владимир Путин Россия Федерацияси президентлигининг иккинчи муддатига сайланди
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!
Амин!
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
#Жума_муборак
Рамазон ойининг иккинчи Жума айёми муборак бўлсин!
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ қолмасин!
Бугунги муборак кунларда бир-биримизни ҳаққимизга кўп-кўп дуо қилиб турайлик, ЮРТИМИЗ ҲАМИША ТИНЧ бўлсин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ.
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
Ўзбекистон энг қиммат хусусий боғчалар жаҳон рейтингида 62-ўринни эгаллади
Хусусий мактабгача таълим муассасалари хизмат нархлари бўйича ўтказилган халқаро тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 127 мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади.
Toshkentliklarga a'zo bo'ling
🐴👳♂ Амир Темур дарвозаси
Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XIX аср охирларида француз фотографи томонидан олинган фотосуратни совға қилибди.
Toshkentliklarga a'zo bo'ling