Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Она қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
- Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди. Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
- Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
- Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
- Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
- Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
- “Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
- Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу дуоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтаманки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
- Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
- Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.
Турсуной Содиқова
@xazon_rezgi
Илтимос Наргиза Усанбойева устозимга ёрдам берайлик. Аввал тепадаги видеони кўринг. Кейин пастдаги ёрдам бериш тугмасини босасиз.
Читать полностью…#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Чошгоҳга яқин эшик қўнғироғи жиринглаганини эшитган Раъно ташқарига шошилди.
- Бу ернинг расамадида ўз уйига мана шунақа "звонок" босиб руҳсат сўраб кириладими? Нима ўзингди калитинг йўқми?
Раъно ташқаридан эшитилган писандали овоз Ҳомид акага тегишли эканлигини билиб рўмолини тўғрилаб эшикни очди:
- Ассалому алайкум, додажон,- деди у қўлини кўксига қўйиб салом берар экан дарҳол ўзини четга олиб Ҳомид акага йўл берди.
Ҳомид ака узун сочлари битта қилиб ўрилган, қайрилма киприклари юзига соя ташлаган, бошидаги қизил рўмолини чиройли танғиб енгил таъзим қилиб турган Раънони кўриб тараддудланиб Нодирга қаради:
- Бу келинми?
Нодир Раънога бир назар ташлади-ю енгил бош ирғади:
- Шу, ота...
- Ҳмм яхши,- остонадан ўнг оёғи билан ҳатлаб ичкарига қадам қўйган Ҳомид ака қироат билан сўзланди,- бисмилоҳир роҳманир роҳийм. Ваалайкумассалом, болам.
- Хуш келибсиз, додажон,- Раъно нима учунлигини ўзи билмай кўнгли бузилиб, бўғзига алланимадир тиқилди.
Шу вақт Ҳомид ака ташқарига қараб овоз берди:
- Ҳай, Қалдирғоч, Раҳбар келмайсанларми мундоқ? Нимани кутаяпсанлар?
Шу райт ташқаридан бири дўмбоқ, бири озғин, бироқ иккисиям барваста гавдали ёши олмишларга бориб қолган аёллар ва ўн ёшлардаги қизалоқ бирин-кетин кириб келишди.
- Ассалому алайкум, аяжонларим. Раъно қўлини кўксига қўйиб салом берар экан, пайваста қошлари қалдирғоч қанотларидек туташиб кетган оқ юзли дўмбоққина аёл ҳеч бир мулозаматсиз Раънони бағрига босди:
- Вой ўзим ўргулай. Нодиргинани бахти бор экан. Оҳуми бу келин? Ярақлаган пешонангдан ўргулай, Нодир болам.Ўзбекойим Кумушни кўргандаям бунчалик ичи узилмагандир.
Раъно уст-бошидан қалампирмунчоқ иси келиб турган бу аёл Нодирнинг аммаси, Ҳомид аканинг синглиси эканлигини тезда фаҳмлади.
- Аммажон...
- Ҳа аммажон деган тилларингга шакар, офтобим. Янга, келинингиз билан танишиб олинг.
- Ассаломуалайкум, ая... Аяжоон...
-Ваалайкум ассалом...
Раъно Раҳбар ая билан сўрашар экан унда ҳам ўзи каби ич-ичидан титроқ турганини ҳис қилди.
- Бу кичкинтойимиз Зебохон. Овсинингизни қизи бўлади.
- Хуш келибсиз, асал қиз,- Раъно энгашиб Зебохоннинг икки юзидан ўпар экан меҳрибонлик билан деди,- юзчаларингиз совуқ қотиб қолибди-ю. У шундай деб тўрдаги уйга ишора қилди:
- Қани марҳамат.Уйга киринглар.
Қалдирғоч амма йўл-йўлакай Раҳбар опага маъноли қош қоқди:
- Келиндан тоълеи бор эканми Нодиржонди?
Раҳбар опа қайинсинглисига жавобан индамади. Бироқ юз-кўзидан келини билан дастлабки учрашувдан кўнгли тўлганлигини билдириб мийиғида жилмайган бўлди.
-24-
🔥Диққат, премъера! 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
/channel/Xazon_Rezgi
Аёлларимиз Метилуратцилни тўғри ишлатишни билганларида - Касметологлар ишсиз қоларди!
Қандай қўллашни билганимга 2 ҳафта бўлмади аммо 18 ёшли набирамни ортда қолдирдим. 60 ёшимда бу мазни қўллашни ўрганганимни айтинг. 😌
Бир тийин турадиган Метилуратцилни тўғри қўллашни ўргатаман. Ёзиб олинг 60 ёшингизда керак бўлади...
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи... Батафсил укиш 👇
Телефонингиз экранига
чиройли расм видёлар кидириб у каналдан бу каналга утиб юрибсизни Бизнинг канал айнан сиз учун😍
/channel/+N4dJHmVNZaA5NTBi
/channel/+N4dJHmVNZaA5NTBi
/channel/+N4dJHmVNZaA5NTBi
Бахорги фасонлар
/channel/+SDJKhuLY2eY5Yzcy
Аёлларимиз Метилуратцилни тўғри ишлатишни билганларида - Касметологлар ишсиз қоларди!
Қандай қўллашни билганимга 2 ҳафта бўлмади аммо 18 ёшли набирамни ортда қолдирдим. 60 ёшимда бу мазни қўллашни ўрганганимни айтинг. 😌
Бир тийин турадиган Метилуратцилни тўғри қўллашни ўргатаман. Ёзиб олинг 60 ёшингизда керак бўлади...
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи... Батафсил укиш 👇
#ИБРАТЛИ #САВОЛ
САВОЛ: " Хамма инсонларда бор, фақат Пайғанбаримиз Муҳаммад (САВ)да йўқ" У НИМА?
Жуда фойдали савол 👇
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУ🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ👇
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+snLZgDuF0p5iYzdi
/channel/+snLZgDuF0p5iYzdi
Чеварчилик👇
/channel/+pJfW-yJiOww0MWRi
#давоми
Юзта талабгорнинг ичидан танлаб олинган ўша ўн киши навбат билан тушиб, қабр кавлаган. Айвони тайёр бўлиб, энди лахадни кавлашни бошлаган эдикки, айвон деворларида “Бисмиллахир Рохманир Рохийм” деган ёзувлар пайдо бўлди. Бу пайтда бизнинг қанчалик хайратланганимиз, яшириб нима қилдим, вахимага тушганимизни тасаввур қилолмайсиз. Қибла тарафдаги девордан ташқари учала деворда хам ёзувлар пайдо бўлди.
Иккита йигитни қишлоққа чоптирдик.
Лахад тайёр бўлгунча халиги ёзувларнинг устидан бир неча “Аллоху акбар” деган ёзувлар чиқди.
˗ Ёшим элликка кириб, бунақа синоатни кўрмагандим, ˗ деди Фаттохқул ака. ˗ Эшон бобомнинг биз билмаган бошқа хислатлари хам бор экан-да.
Қишлоқдан одамлар етиб келганда олдинги икки ёзувларнинг устидан учинчи ёзувлар пайдо бўлиб улгурган эди: “Ла илаха иллаллох, Мухаммадур росулиллох”.
Тумонат одам йиғилди. Хамма бу синоатдан лолу-хайрон эди. Келганлар ёнларидаги телефонларида бу ёзувларни тасвирга ола бошлашди. Биз вахимада қолиб, шу ишни эртароқ қилмаганимизга афсус қилдим. Сабаби, ёзувлар уч қават бўлиб кетганидан энди улар бир ўқишда равон ўқилмайдиган бўлиб қолган, айримлар “Булар аниқ ёзувлар эмас, узуқ-юлуқ харфлар йиғиндиси”, дейишгача хам боришган эди.
˗ Ўзларинг ёзиб чиқмадиларингми? ˗ деб сўради хокимиятдан келган киши.
У кишининг қўлига бир чўпни бердим:
˗ Битта харф ёзиб кўринг-чи!
Халиги одам бирор харф ёзолмади. Айвон деворининг тупроқлари шувиллаб тўкилиб кетаверди.
˗ Олимларни чақириш керак! ˗ деди кимдир.
˗ Газетадан, телевидениедан одам чақириш керак, ˗ деди яна кимдир.
Анча давом этган бахс, мунозарага Эшон бобомнинг укалари нуқта қўйдилар:
˗ Бу Эшон бобомнинг жаннати эканликларига бир аломат. Қолаверса, қолганларга, яъни сизу-бизларга бир ибрат. Бу ерда олимлар қиладиган иш хам йўқ, телевизордан кўрсатадиган нарса хам йўқ. Юринглар, жанозани ўқийлик! Эшитмаганмисиз, “Мархумни кутдирманглар, тез кўминглар”, мазмунидаги хадисни. Эшон бобом хам, Эшон бобомга хам махтал бўлиб қолдилар . . . ! ! !
Муаллиф:
Каримберди Тўрамурод
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КаримбердиТўрамурод
ЕТТИ ҚАБР
#давоми
Ўзи Рустам олдин хам бир-икки марта бузуқ аёлларбилан гап-сўз бўлувди. Боймат чол энам аймоқчи, “Барчиннинг боласини бўйнига осиб”, уйидан хайдаб юборди. Шармандаликка чидай олмаган Рустам Россияга кетиб қолган эди. Мана, ...
Катталарнинг гапи билан темир тобутни очмасдан кўмадиган бўлишди. Катталар боришмади қабр кавлашга. “Бирга икки қилиб, картошкага ўра кавлагандай қилиб кавлайсизлар, бўлади, ўзларинг кавлаб қўяверинглар”, деди отам.
Бўйи икки, эни бир метрлик, одам бўйи ўрани Азамат икковимиз бир соатда кавлаб қўйдик. Бизга чой олиб келган Шавкат бир дунё гап топиб келди. Акаси телефон қилиб, Рустамни ким ўлдирганини, қандай ўлдирганини айтибди. Рустамни молдаванлар ўзларининг миллатидан бўлган қиз билан ушлаб олишиб, ўлдиришган экан. Қандай ўлдиришганини хам батафсил айтаётувди, Азамат уни хайдаб юборди.
˗ Уялмайсанми, ўлганлар хақида шунақа гапларни айтгани, тур, йўқол! Немис хам қилмайди унақа ишни.
Хуллас, картошка ўрадай қилиб кавланган қабрга темир тобути очилмай жаноза ўқилган мурдани олиб келишиб, тобут билан кўмишди.
˗ Қандай одам эди? ˗ демади хеч ким.
Одамлар чиқиб кетишаётганди, мен асбобларни йиғиштираётган эдим. Рустамнинг қабридан “Гуп” этган буғиқ овоз эшитилди. Хамма ўгирилиб қаради. Ичкарида бир нима портлади, деб ўйладим. “Тобутнинг ичига бобма қўйиб жўнатишган экан”, деган ўй келди калламга. Хамма қайтиб келди. Темир тобут устига ташланган тупроқ ташқарига сочилиб кетган, тобут “ташқарига чиқолмай”, қийшайиб турарди. Шивир-шивир бошланди.
˗ Ер оқпадарни қабул қилмади!
˗ Қабр хазар қилди ундан!
˗ Қарияларнинг гапи рост экан, қарғиш ургандан қабр хам безор экан.
˗ Бас қилинглар! Ёмон деб жарга ташлаб кетмаймиз-ку? Шу ёмон хам ... ўзимизнинг ёмонимиз, ˗ деди отам жахл билан. ˗ Ундан кўра энди нима қиламиз, шундан гапиринглар!
Тобутни очиб, рисоладагидек кўмишга қарор қилишди. Бошқалар теша, болта топиб келишиб, темир тобутни очишга киришди, биз яна қабр кавлашга тушдик. Бошқа йигитлар хам ёрдам бериб, бирпасда қабрни тайёр қилдик.
˗ Катталар қолсин, ёшлар четроққа ўтиб турсин! ˗ деди отам тобутнинг қопқоғини очишаётганда.
Азамат иккаламиз қабрни тайёрлаётган бўлиб, тобут ичига мўраладик. Мўраламасак яхшироқ бўларкан. Жасаднинг ахволи ... Эрталаб Шавкат айтган гаплар рост экан. Азамат айтган немислар хам одамни бунча хорламагандир. Кўзлари ўйилган, қулоқ бурунлари ва ...яна айрим аъзолари кесиб олинган эди. Жасад одеялога ўраб, жаноза ўқилди. Шундай қилиб, Рустамни икки марта дафн қилдик.
Эртасига отам бир гапни айтиб қолди:
˗ Ёввойи итлар жасадни кавлаб олиб, суякларини хам кемириб ташлашибди. Итлардан қолган-қутган суякларини териб олиб, кўмиб келишибди. Бир йигитни уч марта кўмишди-я, астағфируллох!
5.
Махмуджон хожи бобони хамма Хожи дада дейди. Бутун бошли Ўзбекистондан икки-уч киши Хажга борадиган, унинг хам биттаси КГБ ходими бўладиган шўро замонида хожи бўлган эканлар-да. “Туманда ягона хожи бизнинг қишлоқдан”, деб керилардик ўша йиллари. Хозир, Худога шукур, қишлоғимизнинг ўзида қирққа яқин хожи бор.
Хожи дада Маккадан бир жомадон мушки анбар олиб келган эканлар. Зиёратига келган барчани хушбўй мушк билан сийлаган эканлар. Кейин хам Жума намозларига келган кишиларнинг қўлларига мушк суртиш одатлари бўлиб қолди. Рамазон ойларида хар куни Таробех намозига келган каттаю-кичикнинг қўлига мушк суртар, бобойлар бу ўта хушбўй атирни соқолларига, биз, ёшлар эса юзларимизга суртар эдик. Уйга қайтганимзда уйдагилар “Хожи дадамни кўрибсиз-да”, дейишарди. Биздан хам хушбўй мушк хиди таралиб турарди-да. “Хожи дадамнинг мушки анбарлари тугамайдими?”, деб хайрон бўлардим. Кейин билсам, Хажга кетаётганларга пул бериб юборар, хожилар Хожи дадага мушк олиб келишар экан.
Ана шундай гўзал одат сохиби бўлган, халимликда тенгсиз Хожи даданинг қабрини кавлаш бизга насиб бўлди. Аллох хамманинг ниятига яраша, амалига яраша мукофот беришига яна бир бор амин бўлдим. Лахадни кавлаётиб, хушимдан кетишимга озгина қолди. Мени мушки анбарнинг хиди маст қилган эди. Лахаддан чиқаётган бу мушкнинг хиди дунёда бор бўлган бирор хидга ўхшамас эди.
Хохлаган инсонингизни бир Захарли ибора билан МОТ қилмоқчимисиз ?
❤️ Кимгадир юрак беришдан олдин буни яхшилаб ўқинг! 🥀
🎇 Профилингиз учун Қалбларни ларзага келтирадиган СТАТУСЛАР🔥
❗️Админлар ўчириб ташламасидан олдин ОБУНА БЎЛИНГ 👇
Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
— орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
— ҳар ваъдага ишонма;
— ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
— ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
— ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
— сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
— олий мақсадинг йўлидан чалғима;
— энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!
Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
Хайрли тун, яхшилар...
@xazon_rezgi
Азизларим ёрдамизга муҳтожман. Қадрдоним Наргиза Усанбойева танловда қатнашяптилар. Илтимос у киши учун аьзо бўлиб беринг. Пастдаги линкга кириб старт босасиз. Сўнгра кўрсатилган каналларга аьзо бўлинг, иштирок этишни босинг. Эртага қўшилган канализдан чиқиб кетаверасиз. Мана линк👇👇👇👇
/channel/kitoblar_yutuqli_bot?start=271959704
Каримберди Тўрамурод :
ЕТТИ ҚАБР (ҳикоя)
1.
˗ Борасан, хар бир эркак умрида еттита қабр кавлаши керак! ˗ деди отам жахл билан.
˗ Қўрқаман, деб юрсанг, юраверасан-да. Нимасидан қўрқасан? Ўра кавлагансан-ку? Қабр хам ўранинг ўзи, тур, кетмонни ол-да, жўна! Фаттохқул бирга боради, ўргатади хаммасини.
Ноилож, кетмонни олиб, йўлга тушдим. Ўзи қаерда ёзилган экан “Еттита қабр кавлаш шарт”, деб? Духтурхонанинг ёнида Фаттохқул ака, Умарқул ака ва амакимнинг ўғли Азаматлар мени кутиб туришибди экан. Иккаламизнинг хам кўзимизда бир хил маънони уқиш мумкин эди: “Сен хам келдингми?”
Фаттохқул ака Қуръон тиловат қилгач, қабрнинг ўрнини белгилади. Бўйига икки метр, энига икки метр жойни қадамлаб, тўртта кесакни қўйди.
˗ Ана шу ерни елкаларинггача чуқурликда кавланглар!
Бизнинг анграйиб турганимизни кўрган Умарқул ака кетмонни олиб, кавлашни бошлади. Мен хам қўлимга кетмонни олдим. Икки соатларда мўлжалланган чуқурни кавладик.
˗ Бўлади, айвони битди. Бахтиларингга Мулла бобонинг қабри юмшоқ чиқди. Бир хилларнинг қабрини кирка-ю, мисран билан кавлаганмиз, ˗ деди Фаттохқул ака. ˗ Юринглар, чой ичиб, бироз дам оласизлар, кейин лахадни кавлашни бошлаймиз.
Ўликхонадан келтириб беришган чойнак ва тугунни кўтариб, қабристондан ташқарига чиқдик.
˗ Қабристонда овқат еб бўлмайди, ˗ деди менинг нега ташқарига чиққанимизга тушунмай, савол назари билан қараганимни тушунган Фаттохқул ака. ˗ Мулла бобо шунақа дерди.
Қўлларимизни ювиб, овқатланишга ўтирдик.
˗ Мулла бобо яхши одам эди, ˗ деди Умарқул ака. ˗ Жойи жаннатда бўлсин!
˗ Ха, “Ким бу дунёда бир масжиднинг қурилишида иштирок этса-ю, қалдирғочнинг уясидек жойига қўли тегса, Аллох унга жаннатда ўша масжид катталигида бир қасрни бино қилиб қўяр экан”, деган хадисни кўп айтардилар мулла бобо. Ўзлари бутун бошли бир масжидни тикка қилдилар. Иншааллох, жаннати бўлдилар!
Ишнинг қийини лахадни кавлаш экан. Олдин Умарқул ака айвоннинг қиблага қараган девори тубининг ўртасидан бир одам кира оладиган қилиб, доира шаклида чуқур кавлади. Кейин ўша чуқурга Фаттохқул ака тушди ва дастаси калта кетмонча билан бир одам бемалол ётадиган узунликда, эгилиброқ ўтира оладиган баландликда лахадни кавлай бошлади. Умарқул ака Фаттохқул ака кавлаган тупроқни айвонга тортиб олар, мен ташқарига отар эдим. Азамат мен отган тупроқларни бир текис қилиб ёярди.
˗ Бир гапни айтсам, ишонмайсизлар, ˗ деди ташқарига чиққан Фаттохқул ака. ˗ Лахаднинг ичи ёришиб кетди.
Энг биринчи бўлиб Умарқул ака сакраб тушиб, лахаднинг ичига қаради.
˗ Э-э-э! Юзталар қабр кавлагандирман, бунақа ёруғ лахадни кўрмаганман, ˗ деди Умарқул ака ва хайратдан хайқириб юборди: ˗ Аллоху акбар!
˗ Аллоху акбар! ˗ қайтарди Фаттохқул ака хам.
Азамат иккаламиз хам тушиб, лахаднинг ичига қарадик. Лахаднинг ичи ташқаридек ёруғ, худди шахардаги кечаси сутдек ёниб турадиган чироқ ёқиб қўйилгандек эди.
Жаноза намози пешин намозидан кейин ўқилади. Қабрни кавлаб, тайёр қилганимизда хали Пешингача бир соат бор эди.
˗ Биттанг бориб, бобойларга хабар қил! ˗ деди Фаттохқул ака. ˗ Бу ерда бўлган воқеани одамлар билсин!
Қишлоққа мен бориб, кўрганларимни отамга айтдим-у, ортимга қайтдим. Хадемай қабристонни одам босиб кетди. Эшитган борки, келиб, бир марта чароғон лахадни томоша қиларди. Майитни хам олиб келишди. Мулла бобони чароғон лахадга қўйишди.
“Таборак” тиловат қилингач, одат бўйича кимдир баланд овозда сўради:
˗ Биродарлар! Мулла бобомиз қандай одам эди?
˗ Яхши одам эди, жаннати одам эди, ˗ деган овозлар эшитилди.
Қабристондан чиқаётиб, отамнинг йиғлаётганини кўрдим. Отамга етиб олдим. Анча вақт индамай борган отам елкамга қўлини қўйди:
˗ Сен бўлсанг қабр кавлашдан қўрқаман, дейсан.
2.
Қори бобо ўлганда қабр кавламоқчи бўлганлар талашиб, уришиб кетаёзди.
˗ Ражаб билан Азамат боради. Улар биттадан қабр кавлашди, яна олтита қабр кавлашлари керак. Катталардан Фаттохқул билан Рахмонқул боради, ˗ деди отам узил-кесил қилиб. ˗ Аммо талабгорлар ва қароридан норози бўлиб турганларнинг кўплигини кўриб, қўшиб қўйди. ˗ Тўхтанинг ўғли, жанжал қилма, сенам борақол!
Доимгидек тўрт киши эмас, бу гал беш киши бўлиб, қабристонга жўнадик.
@Xazon_Rezgi
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди
Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди.
Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади.
Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки...давомини ўқиш 16+
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР асарини энг биринчилардан ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/22
/channel/xazonrezgionlayn/22
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу вақтда Лайло Раънога хоналарни айлантириб таништириб бўлган, энди Нодир акасининг кутубхонасида унинг оилавий суратлар альбомидан эрининг қариндош-уруғлари билан таништиришга киришганди:
- Манави гавдалик "мўйлов амаки" қайнотанг Ҳомид ака бўладилар,- қиқирлаб кулди Лайло,- туришлари қара! Уууҳҳ! Сенга сабр тилайман, дугонажон. Ўйлашимча бу кишини кўнглини олишнинг ўзи бўлмаса керак. Ҳай майли, ўтинг ёрилмасин. Қўлингдан келганча ҳаракат қиласан-да. Қўлингдан келмаганига уриб бошингни ёрмаса керак?
Манави сочлари ўртасидан фарқ очиб таралган "серёзный" аёл қайнонамиз Раҳбар хоним бўладилар. Расмларидан ўзларига етгунча заҳар эканликлари кўриниб турибди. Майлида энди. Қўлимиздан нимаям келарди? Ўғиллари яхши-ю, ўзларини ёмон дея олмасак?! Манави муллакамиз. Исмлари Қодир. Буниси...
Лайло Раънони эр уруғ қариндошлари билан ярим соат ичида батафсил таништириб чиқди.
- Бу тилхатни кўр-чи? - Раънонинг қўлига бир варақ оқ қоғоз тутқазди Лайдо,- унда мен ўз ихтиёрим билан шаҳар четидаги сенга ваъда қилган иморатимни ҳадя қилишим ёзилган. Хуллас барча ҳужжатлар жорий йилнинг март ойидан кучга киради. Салкам бир ярим ойдан сўнг. Ҳозир бориб ушбу тилхатни ва керакли ҳужжатларни нотариус томонидан расмийлаштириб келамиз.
- Ҳожати йўқ, Лайло. Мен сенга ишонаман,- ийманибгина сўз қотди Раъно.
- Ундай дема, жоним. Айтишади-ю, ҳисобли дўст айрилмас. Уч бекат нарида мени таниш нотариусим бор. Тушликкача барча ишимизни битириб беради. Тушликдан сўнг Дубайга кетиш учун ҳозирлик кўраман. Ундан кейин Темурниям йўлга тайёрлашим керак. Уни ҳам энагаси билан бирга олиб кетишга қарор қилдим.
Лайло таъкидлаганча бор экан. Нотариусда ишлари осон битди. Тушликдан сўнг Раъно Лайлонинг ишларига ёрдам бериб юборди.
Шу куни Раъно Лайлонинг уйида тунади. Эртаси тонгда Лайло ўғли ва унинг энагаси билан Дубай шаҳри сари йўлга чиқди.
- Эрим сенга бир ойга омонат,- дугонасини енгил бағрига босар экан Лайлодан келган ўткир атир ифори Раънонинг димоғини ёриб юборгудек бўлди,- дейиш мумкин-ки, уни сенга бир ойга ижарага беряпман. Улардан шу бир ой ичида бемалол фойдаланишинг мумкин, яъни истаган кийим-кечак, тақинчоқ, кўнглинг тусаган егулик олдиришинг мумкин. Фақат битта кичик шартим Нодир акамга бошқача кўз билан назар ташлай кўрмайсан.
- Лайлооо... Бу нима деганинг?-норозиланди Раъно,- ахир мен...
- Ҳа бўпти, афтинг буришмасин. Айтдим-қўйдим-да!? Энг асосийси келишувимизни бажарсанг, ҳаётинг бутунлай бошқа йўлга тушиб кетиши аниқ. Майли мен кетдим. Чол-кампирларни яхшилаб кутиб ол, -Лайло шундай деб ўйланиб қолди ва кўп ўтмай сўзига қўшимча қилди,- умуман олганда уларга жудаям паҳта қўяверма. Вақти келса сендан тониб кетишлариям осон бўлсин. Ана ўшанда ўзим ишларимни битириб келиб уларни кўнгилларини қайтадан оламан. Унгача чао!
- Хайр...
Лацлони кузатиб қўйгач
Раъно Нодирнинг ота-онасини кутиб олиш учун тайёргарлик кўра бошлади...
-23-
Кўприк
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди. Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди.
- Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта. Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака. У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди.
@xazon_rezgi
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...
Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.
@xazon_rezgi
#саломатлик
❓ ҚАЙСИ КАСАЛЛИК НИМА ЕТИШМАСЛИГИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?
🌱Таъм билмаслик — натрий ва рух.
🌱Саратон (рак) — йод, калий, кремний, натрий, селен, рух.
🌱Ревматизм — калий, кальций, кремний, рух.
🌱Юрак аритмияси — йод, калий, магний.
🌱Қувватсизлик — йод, калий, кальций, магний, фосфор.
🌱Панкреотит — селен.
🌱Тутқаноқ — калий, кальций, магний.
🌱Тахикардия — йод, калий, кальций, магний.
🌱Хотира сусайиши — йод, калий, натрий, рух.
🌱Сурункали чарчоқ — йод, калий, магний, мис, натрий, фосфор, хром, рух.
🌱Ўпка касаллиги — мис.
🌱Тошмалар — марганец, мис, натрий, рух.
🌱Экзема — рух.
🌱Кўз касалликлари — рух, селен.
🌱Депрессия — йод, калий, кальций, мис, магний.
🌱Замбуруғ касалликлари — кальций, кобальт.
🌱Бўй ўсмаслик — йод, кальций, калий, магний, селен, хром, рух.
🌱Ич қотиши — темир, калий.
🌱 Буқоқ — йод, кальций, хром.
🌱Жинсий ожизлик — йод, селен, рух.
🌱Инфаркт -миокард — йод, кальций, магний.
🌱Кариес — кальций, магний, фтор.
🌱Шабкўрлик — кальций, рух.
🌱Камқонлик — темир, йод, мис.
🌱Семизлик — йод, кальций, кремний, магний, селен, фосфор.
🌱Озғинлик — йод, марганец, фосфор.
🌱Иммунитетнинг сусайиши — йод, кальций, кремний, магний, селен, олтингугурт, фосфор.
🌱Иштаҳасизлик — темир, магний, натрий, фосфор, рух.
🌱Ошқозон ширасининг ошиб кетиши — калий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
@xazon_rezgi
Пиёда юришнинг фойдалари
• Инсон пиёда юриб ижобий туйғуларни ўзига тортади.
• Пиёда юриш кишига руҳий қувват беради. Миянгиздаги кераксиз паразит фикрларни йўқотади.
• Агарда дарахтзорлар, ўт-ўланлар, қолаверса, масжид атрофларида юрсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда қўшимча энергия ҳам оласиз. Чунки кўзларимиз монотон равишда ўтаётган нарсаларни кўриб боради. Бу эса, ўнг ва чап мия ярим шарларининг фаолиятини яхшилайди, ортиқча босим ва тушкун кайфиятни йўқотади.
• Шошилмасдан юраверинг, нафас олишингизни кузатинг. Чуқур нафас олинг, кўкрак диафрагмасини бўшатинг. Хаёлингизда фақатгина нафас олиш ва нафас чиқариш бўлсин, холос. Мана шу оддий машқ организмдаги зиддиятни ечиб юборади ва миянгиз ортиқча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз
© интернет
@xazon_rezgi
📖 ҲАЁТ – БУ РОМАН. АММО МУАЛЛИФИ КИМ?
Баъзи ҳикоялар биз танламаган саҳифалардан бошланади…
Баъзи ссенарийлар эса аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтаверади.
📌 Нима учун ҳаётимизда бир хил вазиятлар такрорланади?
📌 Қайси ҳикояни давом эттиряпсиз – ўзингизникиними ёки аждодларингизникини?
📌 Тугалланмаган саҳифаларингизни қандай ёпиш мумкин?
Сиз ҳаётингиз муаллифисиз. Қаламингизни қўлингизга олинг ва ўз саҳифаларингизни онгли равишда ёзишни бошланг!
🔎 Психолог БАШОРАТ РАХМАТУЛЛАЕВНА оила тизими ва чуқур таҳлиллар орқали сизнинг ички ҳикоянгизни англашга ёрдам беради.
Ҳаётингизда сизни қийнаётган муаммолар ечимида ёрдам берамиз
📖 Ўзингизни қайта кашф қилиш учун каналга қўшилинг:
Бу сиз излаган канал Админ ўчирмасидан уланиб олинг
🔗 /channel/+xsJ4v6FDci41M2Iy
/channel/+xsJ4v6FDci41M2Iy
/channel/+xsJ4v6FDci41M2Iy
Дунёдаги энг қиммат атир бу хиднинг олдида ўзининг атирлигини йўқотар эди.
Лахадга бирма-бир бош суқиб чиққанхожилар ўзларининг қилган ишларидан афсус қилдилар. Улар ўзларида бўлган барча қиммат мушкларни олиб келиб, жаноза намозидан кейин Хожи даданинг тобути устидан сепишган экан.
˗ Бизлар сепган мушкнинг мушклиги қолмади, ˗ деди Олимхон хожи кўзларидан ёш оқизиб. ˗ Хақиқий мушк бу ерда экан. Биз сепган мушклар қишлоқдан қабргача Хожи дадамнинг рухларини хушнуд қилди, холос. Мана бу мушки анбар эса Хожи дадамни Қиёматгача хушнуд этади, инша Аллох! Ишонаманки, бу муаттар анбар жаннати наиймдан келаяпти, валлохи алам!
6.
“Хар бир кавлаган қабрингда бир мўжиза бор экан-да, бирор айри аломати бўлмаган қабр хам кавладингми?” деб сўрамоқчи бўлиб турибсиз-а? Сўранг! Кавладим. Дунёда борлиги хам билинмаган, дунёдан ўтгани хам билинмаган инсонлар Жаласойда хам бор. Ана шундай инсонларга кавлаган қабрларимиз хақида сиз хам билмай қўя қолинг. Қолаверса, кавлашга мен юборилмаган қабрлар хам, мен сафарларда бўлганимда кавланган қабрлар хам бўлди. Мен аллақачон еттита қабр кавлаб бўлгандим. “Эркак киши еттита қабр кавлаши шарт”, деган нақлнинг хақиқатини хам аллақачон тушуниб етган эдим. Энди ўзим хам шу гапни тўғри деб хисоблайман. Еттита қабр кавлаган эркак саккизинчисигаям, саксонинчисигаям индамай кетаверар экан. “Бу бизнинг бурчимиз, бурчимни бажараяпман, савоб олаяпман”, деган ишонч билан кетаверар экан, кетмонини елкага ташлаб. Еттита қабр кавлаган одамнинг димоғидаги қуртлар ўша қабрларга тушиб қолар экан. Калондимоғ одамга еттита қабр кавлатинг, кейин кўрасиз, ўзимиз қатори бўлади, қўяди. Мен кавлаган қабрларим ичида айри аломати борларинигина айтаяпман, холос.
Долим “парасан”нинг қабридан илон чиқди. Бизда судхур дейишмайди.
Лахаддангина эмас, қабрнинг айвонидан хам отилиб чиқиб кетдим.
˗ Мен кавламайман, қўрқаман, ˗ дедим лабим пирпираб.
˗ Қўрқма, ˗ деди индамай лахадга кириб кетаётган Фаттохқул ака. ˗ Хали кўрмагансан-да. Ана шу Долим парасаннинг отасига гўр кавлаганимда хам илон чиққан эди. Бу илондан хали яна беш-олтита чиқса керак. Уларнинг сен билан иши бўлмайди. Улар ўзларига керакли одамни кутиб, бетоқат бўлишаяпти.
Хақиқатдан хам лахадни тайёр қилгунча Фаттохқул аканинг “Бор, жонивор, хали вақтли, хали у одам келгани йўқ”, дегани ичкаридан кўп бор эшитилиб турди.
Лахаддан хорғин чиққан Фаттохқул ака чим устига ўтиргач, тайинлади:
˗ Лахад ичида ўн иккита тешик бор, хар қайсида иккитадан, йигирма тўртта кўз ялтираб, ўлжасини пойлаб турибди. Бировга айтиб ётманглар!
7.
Эндигисини эшитган бўлсангиз керак? Жаннатмакон Эшон бобомнинг қабрлари хақида эшитмаган одам йўқдир?
Қишлоғимизда эшонлар кўп, хаммасининг отини қўшиб, Фалончи эшон, деб чақиришади. Эшон бобом битта. Фақат у кишинигина хамма Эшон бобом дейди. Оталари кўп улуғ олим, Нақшбандийлик тариқатининг пирларидан эдилар. Хамма Хазратим деб атайдиган бу зот сохиби каромат эдилар. Ўтганларидан кейин маълум бўлдики, Хазратимиз авлиёлик даражасига етган эканлар. Хазратимдан кейин улусга халол-харомни ажратиб бериш Эшон бобомнинг зиммаларида эди. Эшон бобомдан дарс олмаган одам қишлоғимизда йўқ эди. Эшон бобомни йўқлаб, бутун Ўрта Осиёдан зиёратчилар келишарди. Аммо Эшон бобом камтар ва камсуқум инсон эдилар. Тўй-хашам, маракаларда одамлар берган эхсонларни бошқаларга тарқатиб кетар эдилар. У кишига қўйилган тўнларни олиб, маракадан чиқиб кетишда дарвозада қатор турган одамларнинг ичидаги уст-боши юпунроқ бирор кишининг елкасига ташлаб, ўтиб кетар эдилар. Эшон бобомнинг дарвозаси қишин-ёзин, кечаю-кундуз ёпилмас эди. Эшон бобомни йўқлаб борган одам ё шогирдларига дарс бераётганларига ёки намозда ўтирадиган холда ўтириб, Қурон ўқиётганларига гувох бўларди. “Эшон бобомникига бордим, ухлаётган эканлар”, деган одамни кўрмаганман.
˗ Хатто биз бахслашиб, Эшон аямдан хам сўраганмиз, ˗ дегандилар бир сафар отам. ˗ “Эшон бобомнинг ухлаганларини сиз кўрганмисиз?”, деб. “Ухлайдилар, аммо биз хам кўрмаймиз”, дегандилар Эшон аям.
Эшон бобомгача хам, Эшон бобомдан кейин хам қабр кавлашга ўн киши бормаган.
@Xazon_Rezgi
#ибрат
ҲОТИМА
(бўлган воқеа)
Бу воқевий ҳикояни менга ҳамкасбим Муаттар гапириб берди .
- Опа , - деди у ишдан уйга қайтар эканмиз оҳиста тилга кириб , - эшитдингизми ? Мактабимизда ўқиган Халил ака деган йигитни отаси оламдан ўтибди.
Халил акани яхши танирдим . Акамнинг синфдоши ва мактабда ундан бошқа Халил исмли йигит бўлмаганлиги учун.
- Аммо ўша одамни кўмиш роса тўпалон бўлибди,- гапида давом этди Муаттар .
Беихтиёр йўлда таққа тўхтадим :
- Нимага ? - дедим ҳайратим ичимга сиғмай, - тинчликми ?
Муаттар тўлиб тошиб гапира кетди :
- Халил аканинг дадаси Абдусалом отанинг беш нафар ўғли бор . Абдусалом ота роса режали, ҳалол ва пок инсон эдилар. Бешшала ўғилларига ўзлари ва барча фарзанднинг топган-тутганини йилма- йил йиғиб бирин- кетин ватан тиклаган эканлар. Ўғиллар эса ўзларига атаб солинган уйларидан ота ва оналари учун икки хона ажратиб, барча қулайликларни тахт қилиб қўйишган экан. Шундай қилиб ҳар беш ўғилнинг уйида ота- она учун махсус хона жиҳозланган , улар навбати билан ҳар бириникида яшар эканлар .
Иттифоқо ота ўртанча ўғилникида оламдан ўтиб қолибдилар.
Шунда қолган тўрт ўғил "Отамнинг сўнгги суви менинг уйимга тўкилсин, уларга энг охирги эҳтиромни мен кўрсатай" деб талашиб кетишибди. Орага катталар тушиб ота тўнғич фарзанд Халил аканикидан чиқарилибдилар...
Муаттарга жавобан индамадим.
Кўнглимга беихтиёр "Хотимаси бу қадар ҳайрли бўлган отанинг васли учун жаннат ҳам нечоғлик муштоқдир- а ? " деган хаёл кечди...
Аллоҳ барчамизни ҳотимамизни ҳайрлик қилсин...
Амин ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН!
Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин азизларим!
/channel/xazon_rezgi
Шахар четрогида 4 фарзандим бн яшардим. Эрим 4-фарзандимни дунёга келгандан 3 ой ўтиб иззсиз юколди. Бир амаллаб болаларимни катта килардим. Бир куни 2,3 киши келиб биз яшаётган уй 1 ойдан сунг бузилишини айтиб, бизга бошқа тумандан уй беришди. Чиройли жой аввалги уйимиздан шароити яхши. Уйимизнинг орқа деразасидан кўчага қарадим , рўпарадаги 2 каватли бино хайратланарли эди. Кандайдир сирли ўзига тортарди. Деразаларни бири очиқ бири ёпиқ базилари синиб кетган, ёгочлари мудраб қолган шомолда ги гий гигий килиб овоз чикарарди деворлари кучиб тушган бази жойларида алам бало ёзувлар кираверишдаги ешикда факат битта чирок ёниб турарди. Қизиқ бу жой кандай жой екан а? Кеч тушди болаларимни ухлатиб, ўзим идишларни юваётганимда орка кўчага қараган деразам карсиллаб ёпилди. Вой диб чучиб тушдим. Кн яна қўшиқ хиргоя қилиб идишларни ювдим. Шунда кимдур менга кушилиб қўшиқ айтаётганини сездим.шарта оркамга угирилдим. 😱😳 ва дахшатдан котиб колдим😱😢
Читать полностью…Қабр кавлаш бекорга талаш бўлмаган экан. Бугунги кўрган мўжизамиз олдингисидан хам зиёда бўлди. Лахаднинг ичи бу гал ўз-ўзидан ёруғ бўлмади, иккита аниқ ёритгич қабрни ёритиб турди. Қабр тайёр бўлганда хар биримиз тушиб, бу икки чироқни роса томоша қилдик. Чироқ хам деб бўлмасди уларни, иккита нуқта десак тўғри бўларди. Ана шу икки нуқта лахаднинг у бошидан бошига ўтиб, бир-бири билан жой алмашиб ўйнар, лахад ичини прожекторчаларга ўхшатиб ёритарди.
Рахмонқул ака мулла одам эди, кўп йиғлади. “Қори бобо олим одам эди, одамларга Қуръонни ўргатар эди, Хадисни ўргатар эди. Қуръон ва Хадис иккиси икки нур бўлиб, Қори бобомдан олдин келиб, у кишини кутиб олаяпти”, деб йиғлади.
Қори бобонинг гўрига Қори бободан олдин Жаласойнинг эркаги биттаси хам қолмай кириб чиқди. Кирган одам бу мўъжизани кўриб, йиғлаб чиқар эди. Отам хам йиғлаб чиқди. Чиқиб, баланд овозда такбир айтди ва қишлоқдошларга мурожаат қилди:
˗ Ўв, биродарлар! Қайсинг ўлмай туриб, жаннатилигингни билай десанг, қайсинг гўрим ёруғ бўлсин десанг, қайсинг гўримда нур ўйнасин десанг, Қори бобом қилган ишни қил! Намозингни қолдирма! Қуръон ўқи, Хадис ўқи!
Қори бобонинг жанозасидан кейин масжидимизга одам сиғмай қоладиган, айвонда, ховлида хам намоз ўқиладиган бўлди.
3.
Қори бобо ўлгандан олти ой ўтиб, еттита қабр кавлашим лозимлиги эсимдан хам чиқиб кетаёзганда, Толиб ўртоғимнинг отаси Равшан ака ўлди. Фаттохқул ака “Мен бормайман, оналаб сўкан мени”, дебди. Абдували ака хам бормайман, деган эди отамнинг жахли чиқиб кетди.
˗ Равшан қайсимизни сўкмаган? ˗ деди отам қизишиб. ˗ “Сўкарди”, деб ювмасак, кўммасак, буни болалари уйида олиб ўтирсинми? Борасан! Болаларга кўрсатиб турсанг бўлди, ўзлари кавлайди. Равшан нима бўлсаям Жаласойнинг одами, ўлиги кўчада қолмайди. Бормасанг, ўзим бораман.
Абдували ака борадиган бўлди. Суннат ака хам бизга қўшилди.
Қиш яқинлашиб қолганиданми, хаво совуқлигиданми, ишқилиб, қабр кавланадиган ер қаттиқ чиқди. Бошқа ердан кавлаб кўрдик, фойдаси бўлмади. Айвонини кавлашга кирка ишлатдик. Лахадини кавлашда калта мисран ишлатдик. Ана шунда Фаттохқул аканинг биринчи қабр кавлашга борганимда айтган гапи эсимга тушди: “Бир хилларнинг қабрини кирка-ю, мисран билан кавлар эдик”. Мархумни олиб келишганда хам хали лахад тайёр эмасди. Тобутни кўтариб келганлар бирор соатча қабристонда туриб қолишди. Иложи бўлмаса биз хам нима қилайлик, ичкаридан тошларни бўлаклаб чиқараётганимизни кўриб турган катталар хам бир сўз айтмай кутиб туришди.
˗ Жуда хаялладиларинг, ўғлим, ˗ деди айвон тепасига келган отам.
Мен лахад кавлаётган эдим, бошимни чиқариб, отамни имладим. Отам тушиб, лахадга бош суқди-ю, “Астағфируллох” деб юборди. Кейин секин қулоғимга шивирлади: “Бировга айтманглар!” Қоп-қоронғу лахаднинг ичи чидаб бўлмайдиган даражада бадбўй эди.
Одатда, қабр кавлаганлар қабристондан энг охирида чиқиб кетишади. Кирка-ю, мисранларни йиғиштириб қўйиб, кетмоқчи бўлаётгандим, янги қабр олдида тиз чўкиб турган Толибга кўзим тушди. Ёнига бордим.
˗ Хаммасини эшитдим, Азамат айтди, жўра, ˗ деди Толиб хафа бўлиб. ˗ Отамнинг ўзи, ... ёмон сўкар эди. Хаммамизни сўкар эди. Э-э, нима деб сўкканларини бировга айтиб бўлмайди. Онамни “Қизингни ...”, деб сўкарди. Мулла бобониям сўкканди. Мулла бобо “Сўкманг, Равшанбой, Худонинг қахри келади”, деганда “Э, Худонгниям...”, деб сўкканди-да.
˗ Астағфируллох! ˗ деб юбордим мен хам.
4.
Рустамнинг ўлигини Россиядан темир тобутда олиб келишди.
“Отанинг қарғиши ўқ”, деб бежизга айтишмас экан. “Ўлигинг келсин!” деб қарғаган экан, Боймат чол.
Боймат чол юзи қораликни кўтара олмай ўтган йили ўлиб кетган эди. Юзи қораликки, устма-уст. Юзи қораликки, бировга айтсанг, ишонмайди. Юзи қораликки, бировга айтиб бўлмайди. Боймат чолнинг уйдаги қизи уйда ўтириб, ... туғиб қўйди. Таёқдан ўлса шу уйда ўтирган қиз Барчин ўларди. “Боламнинг отаси молбоқар Хайрулла”, дебди отасига. Хайрулла мол боққани билан “закунчи” экан, “экспиртиз” қиламиз”, деб туриб олди. Экспертиза дегани хаммасини аниқ-равшан қилиб берди ˗ боланинг отаси ... Рустам экан. Тафсилотини кўпам билмайман, аммо Боймат чол Рустамни ўшанда оқ қилган экан.
@Xazon_Rezgi
Каримберди Тўрамурод
ЕТТИ ҚАБР (ҳикоя)
Каналга обуна бўлиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g