Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
ДАДАМДАН ЭМАС, ОПАМДАН ОРЛАНАМАН.
Бу воқеага 2 йил бўлди. Оилада 5 та фарзандмиз.. Дадам, онам, опам, синглим ва мен. Дадамлар бухгалтер бўлиб, онам хамширалар. Опам .... да ўқийди. Мен коллежни 2-курсида ўқийман. Синглим мактабда ўқийди. Хаётимиз хавас қилса арзигудай эди. Яхши кўрардим оиламизни. Куз тегди. кечаси шовқиндан уйғониб кетдим. Онам изиллаб йиғлар дадам эса опамни дўппосларди. Ха хечам, хаттоки қаттиқ гапирганини эшитмагандим. Шунақанги урардики, опам худди кинолардагидай деворга учиб тегарди. Дадам фақат бир сўзни такрорларди:
У сўз эса....😨
Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...
Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.
Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.
Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай... Давоми👇
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2023
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ манфаатли қилсин
1-қисм
Мана бир хафтадирки Қўштепа қишлоғидагиларнинг оғзида бир гап:
- Энди нима бўлади?
-Боёқиш қиз... Бу ёғига қандоқ яшайди?
-Буларни бари тасодифан рўй бермагани аниқ. Кимнингдир қасди бўлган буларда, ё қизда, ё бирорта оила аъзоларида.
- Э қасд олмай жувонмарг бўлсин! Одам деган ҳам шунчалик худобехабар, тубан бўладими? Гулдек қизнинг ҳаётига зомин бўлди-я бу итлар? Қиз бояқишни элнинг, юртнинг кўзида юргилиги қолмади?
- Ота шўрлик Мадумар куйиб кетганидан қассоб пичоғини чангаллаб "Ўша ифлосларни кимлигини билсам "Киндигидан то бўғзигача тиликлаб тузлайман" деб ўтирганмиш.
- Оҳ Хонзода-я!? Хонлар авлодига муносиб қиз эди, ер билан битта бўлди. Бахти қаро бўлди, бахти қаро...
- Хонзода ҳақидаги хабар тасдиқланиши билан Йигитали уйини ташлаб чиқиб кетганмиш. Ҳозир қаердалигини ҳеч ким билмасмиш.
- Э гўрга билмайдими? Йигитали шаҳарда акасини ёнидамиш-ку?
- Қаерда бўлсаям жони соғ бўлсин. Унгаям жаа қийин бўлди. Тўйларига уч хафта қолганмиди?
- Воқеа содир бўлганда уч хафта қолганди. Орадан бир хафта ўтди-ку?
- Ўзи-чи, буларнинг бахтига кўз тегди мен сизга айтсам. Қандоқ чиройли жуфтлик эди-я?
- Нимасини айтасиз?
- Хонзоданинг акалари келаси хафта Россиядан келишар экан. Тўйга деб қўни-қўнжилари тўлиб қайтишса-ки, уйда бу аҳвол.
- Менимча уларга ҳеч ким бу хабарни етказмаган. Шўрлик Ойниса ҳалиям бир ўзига келиб, бир ўзидан кетиб ётганмиш-ку!?
- Мадумар "Қизимни ўқишга қўйиб тириклайин гўрга тиққан сан!" деб хотинини бўғиб ўлдириб қўяй деганда зўрға эрининг қўлидан ажратиб олишибди. Ойнисани акалари олиб кетиб қолишибди.
- Ҳаа, ҳеч кимни бошига солмасин, бу кўргиликни...
🍂
Ўша машъум воқеа содир бўлган шанба куни Хонзода хафталик ўқишларини тугатиб шаҳардаги холасиникидан керакли буюмларини олиб уйга қайтаётган эди.
@xazon_rezgi
-1-
11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди
Афғонистонда ўсмир қизларни катта ёшли эркакларга узатиш ҳолатлари анча вақтдан бери кузатиб келинади. Тўй кечасидан кейин қариндошлари уни ҳушсиз ҳолда топишган.
Маълум бўлишича, қизда...
Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг
диплом рақами N°043622
#Қора_марварид
-Мен Нурижаҳонни уҳлатай, -деди Хайринисо она Музаффар Алига,-бугун барвақт туриб эди, кўзлари юмилиб кетяпти. Сенинг Ойишага айтар сўзларинг бордир...
Хайринисо она энагага ишора қилиб қизалоқни ичкарига олдирди.
Музаффар Алининг юрагини дукури ҳализамон босилай демас эди. У ўзига келиб олиш учун Ойишанинг истиқболига пешвоз чиқди
- Ассалому алайкум ...- деди Ойиша жилмайганча, - кўшкга хуш келибсиз, Али!
- Ойиша...- алик олишни ҳам унутиб қизга соғинчли нигоҳларини қадади Музаффар Али
- Барча гапдан хабардорман,- жилмайди қиз,- сиз ва ҳукмдорга Аллоҳдан фақат ғалаба тилаб қоламан. Фатҳ сафарига соғ ва омон бориб ва қайтиб келишингизни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Жону-жаҳонингиз Нурижаҳондан эса асло ҳавотир олманг. Уни кўз қорачиғимиздек асраймиз.
- Сенинг борлиғинг ҳаётимдаги энг гўзал омадим, Ойиша...
Ойиша Музаффар Алига қўли билан йўл кўрсатар экан жилмайди:
- Нурижаҳон сўзлашга ҳаракат қилмоқда.. Ҳаракатлари ҳам анча енгил. Менимча ёшига етмай оёқ чиқарадиганга ўхшайди.
- Бунинг ҳеч бир ажабланадиғон ери йўқ, Ойиша. Ахир у дунёдаги энг шижоатли аёлнинг тарбиясини олмакда. Мен қизимнинг "ота" деғон сўзини эшитиб юрагим бошқача уриб кетди.
- У яна "ош", " нон", "чой" деган сўзларни аниқ-тиниқ айтмоқда.
- Ўйлашимча Нурижаҳоннинг "она" дея тили чиқса у сени назарда тутғон бўладур
Музаффар Алининг сўнгги сўзларидан Ойиша қизаринди. У қаршисида турган йигитга нима деб жавоб қайтаришни билмай ерга қаради. Қизни бу ноқулай вазиятдан Музаффар Алининг ўзи қутқарди.
- Айтғонча, сен ёрдамға борғон аёлнинг аҳволи яхшиму?
- Ҳаа,- чеҳраси ёришди Ойишанинг, - у аёл паҳлавондек ўғил кўрди. Ҳозир она-бола ҳар иккисининг жони саломат.
- Жуда соз,- деди Музаффар Али Ойишага меҳр билан боқиб,- чарчаган кўринасен, бироз ҳордиқ олиб ол.
- Сиз бу кун кечга қадар қоласизми? - безовталаниб сўради Ойиша
- Қолайинму? - қизга ўтли нигоҳларини қадади йигит,- агар сен қолинг десанг...
- Қолинг,-беғуборлик билан жавоб қайтарди Ойиша,- сиз Нурижаҳон билан чиройли вақт ўтказиб турсангиз мен ширин бир таом тайёрлар эдим. Нурижаҳон ҳам сизни ҳўб соғинган.
- Хўп,-деди Ойишага меҳр билан тикилганча деди Музаффар Али,- ҳам қизимнинг ёнида вақт ўтқазиш, ҳам сенинг қўлингдан мазали таом емаклик-бугун ажиб кун бўладиғонга ўхшайдур.
- Яхши, унда мен тайёргарликни бошлайман, - Ойиша чаққонлик билан хонасига отланди.
Музаффар Али Ойишанинг ортидан маҳзун тикилиб қолди. У ич-ичидан ушбу ҳаловат ва бахтга лиммо-лим тўла гўшани тарк этгиси келмаётган эди.
Пешинги таомдан сўнг Музаффар Али Ойишага тагдор қаради:
- Агар сени толиқди деб ҳисобламағонимда отда сайр қилиб келишға таклиф қилур эрдим.
-Толиққаним йўқ, -кулимсиради Ойиша,- истасангиз отда ким ўзар чопишим ҳам мумкин.
- Сенға Ойиша билан отда ким ўзар чопушни маслаҳат бермаймен. Мағлуб бўлиб юзинг шувут бўлиб қолсанг ўзингни ҳам кўнглинг ҳижил бўлиб қоладур,- деди Хайринисо она Музаффар Алининг юрагига янада ўт ёқиб,- кел ундан кўра қайтақол шу ниятингдан. От чопуб, камондин ўқ отушда Ойишанинг ёниға тушадиғони йўқ бу ерларда.
- Ҳазрат ҳукмдоримиз мени ҳам бекорға шунча аскарға бош қилмағондирлар?! - кулимсиради Музаффар Али,- ҳай майли ким ўзар чопуш фикридин қайтдим, сабабиким аёл киши билан тенглашмоқни ўзимға эп кўрмадим.
- Менга аёл киши эмас, аскар сифатида қарасангиз,- деди Ойиша қатъият билан,- мен зумда ҳозир бўламан.
Ҳар икки ёшнинг ўзларига тегишли отларни эгар-жабдуқлаб чиқиб кетишаётганини кўрган Хайринисо она уларнинг ортидан пичирлаганча кузатиб қолди:
- Илойим, юлдузларинг юлдузларингға тўғри келғони рост бўлсун.
Шу куни Музаффар Али Ойишанинг чавандоз ва моҳир мерганлигига гувоҳ бўлиб ҳайрати ичига сиғмай сўради:
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌 @xazon_rezgi /47
#ҚОРА_МАРВАРИД
Энди Алексни Конраддан кўра бир неча ўн баробар кучли бўлган қийноқли ўлим кутаётган эди.
Вероника хонасига қайтганда сафар учун ҳозирлаган анжомларидан кўпи энди ўзига керак эмаслигини фаҳмлади. Қиз энг асосий қарорга келиб улгурган эди:
У Самарқандга бориб ҳукмдор ҳарамига жойлашгач, бир эвини топиб саройни тарк этади, ҳеч қачон икки мамлакат ўртасида ҳуфялик қилмайди, ҳеч қачон "Ватан равнақи учун!" дея ясама оғиз кўпиртирадиган, аслида эса фақат ўз нафсининг қули бўлган Клавдий ва Адель хонимлар манфаати учун югурдак бўлмайди!
Ҳеч қачон!
🔳 🔳 🔳
Баҳор келиб салтанат ҳукмдори янги фатҳ учун қизғин тайёргарлик кўришни бошлади.
Ҳар тарафлама пишиқ, пуҳта бўлишига ҳаракат қилинган тайёргарлик ишлари уч ойга довур давом этди.
Бу сафарги фатҳда вазири аъзам Яҳё Мирзонинг адолатпарварлиги билан довруғ таратган ўғли Музаффар Али маҳсус сипоҳийлар бўлинмасини бошқариш учун ўн беш минг кишилик қўшинга бош саркарда этиб тайинланган эди.
~~~
Ва ниҳоят қўшиннинг уч кундан сўнг йўлга тушиши ҳақидаги хабар Боғи Жаҳоннамога ҳам етиб келди. Хабар ортидан қизи билан хайрлашгани Музаффар Алининг ўзи ҳам изма-из ташриф буюрди...
Бу вақтга келиб Меҳрибонни турмушга беришганлиги сабаб Феруза Султон ҳам пойтахтда эди. Кўшкда Хайринисо она, Ойиша, кичик Нурижаҳон ва уларнинг ҳизматидаги йигирмага яқин хизматчи қолган эди.
Музаффар Алининг кўшкда дастлаб Хайринисо она ва қизи Нурижаҳон кутиб олишди.
Музаффар Али қизини эркалаб ўйнатар экан, Хайринисо онага кўз қири билан боққанча аста сўз ташлади:
- Ойиша кўринмайдур, она?
Хайринисо она шошилмай жавоб қайтарди:
- Ичкари боғдағи боғбон йигитнинг аёлини тун ярмида тўлғоқ тутиб қолмиш эркан, у аёл беҳад қийналаётғони сабаб тонг сахардин Ойишани олиб кетиб эдилар.
- Ойишани ёлғиз ўзи кетдиму?-Музаффар Алининг овози баландлагани ўзига билинмади,- ахир унинг муҳофазасига тўрт алпни ажратиб кетиб эдим-у?
- Ойиша узоқға кетғони йўқ, болам. Бу ерға анча яқин унинг борар манзили. Қолаверса бу ерликларнинг бари уни қўли енгил табиба эрканлиғидин ўз қизи, опаси, синглисидек яхши кўриб қолғон. "Табиба Ойиша" деб эркалаб суюшади уни.
Тўрт алпингни эрса Ойишанинг ўзи "Шу ерда бўлишса кўнглим тинч юрадурмен" дея кўшкда бизни қўриқлағони қолдириб кетғон эди.
Хайринисо она шундай дея кўшк айвонидан ташқарига ишора қилди:
- Ана Ойишанинг ўзи ҳам келиб қолди. Бекорға ҳавотир қиладурсен, сен...
Музаффар Али Хайринисо она ишора қилган тарафга қараб кўзлари қамашди, ҳайратдан лол бўлиб қолди.
Ойиша оқ-кулранг саманни ажиб ўктамлик ила йўрттириб келар, қизнинг ўзига ярашиқли тун қораси каби либоси шамолда ҳилпираб кўрган кўзни олар эди.
Гўёки ортидан бутун борлиқни эргаштириб келаётгандек тассурот уйғотган дилбар қизга қараб йигитнинг юраги "шиииғ" этиб кетди. Ҳуддики, бутун танасидаги етмиш минг томирлар бўйлаб ҳаракатланаётган қонининг гупурлагани ўзига ҳам эшитилгандек бўлди Музаффар Алига. Бу ҳолат унинг бир зумга кўзини тиндирди, бошини енгил айлантирди.
Йигитнинг бу каби ҳолатга иккинчи бор тушиши эди. Биринчи сафар Аллоҳ раҳматига олган Моҳижаҳон Бегимни илк бор учратганида бўлган эди. Иккинчи сафар эса "Қиёматлик дўстим" деб билган, бир неча ойлардан буён чин дилдан ўзи ҳурмат қилган, ҳурматини жойига қўйиб келган Ойишага нисбатан айни шу топда ўша туйғуни ҳис қилиб турган эди у...
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /46
Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хонишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.
@xazon_rezgi
#давоми
"Нафосат опам ҳам қизиқлар, - дея афсус билан ўйлар эди у, - инсон ўзининг ибодатига шунчалик бино қўйиши тўғри эмас- ку. Ахир бундай ибодат миннат бўлиб қолмайди-ми? Қолаверса , ибодат "хослар" учун эмас, барча банда учун бирдек фарз қилинган амал бўлса . Наҳотки инсон топган-тутганига етишиши қилган ибодати эмас, шунга қодир қилган , лойиқ кўрган Аллоҳнинг инояти туфайли эканлигини фаҳмлаши учун шу қадар кўп фаросат керак бўлса?! - Озода мийиғида жилмайди ,- ҳаа , Аллоҳнинг ўзи бандаларига ҳар бир ишдан ҳикмат ола билишни ўргатиб қўйибди , йўқса бир вақтлар фаришталарга дарс берган шайтон ўзининг насабига ўзи шу таҳлит маҳлиё бўлиб , шу кибридан то қиёмат лаънатланган бўлмас эди"
Жамила опа ва Озоданинг хаёлларини Нафосатнинг :
-Ойижон , биз энди турайлик. Бизга битта дуо қилинг , - деган овози бузди.
Дуодан сўнг унинг :
- Овсинжон , бизга тугун тугманг, юк билан кетгимиз йўқ ,- деган сўзларидан кейин Озода овсини келишида олиб келган тўртта ёпган нон ва ярим лоток тухумни эслади . У ҳозир овсинига Қўҳи- қоф тоғининг ярмини қайириб келтириб берса ҳам, Нафосат бурнини жийириб менсимаслигини билиб индамай қўяқолди.
Нафосат билан Нозималар кетишгач қайнона - келин бир-бирларига сўз қотмай тушлик қилишди.
Шу куни асрга яқин Жамила опанинг хонасидаги уй телефони жиринглади :
- Алло , -деди куймаланганча гўшакни кўтарган Жамила опа, - эшитаман, кимсиз?
- Вой ўзимни ойижоним- ей, ким бўларди , бу мен келинингиз Нафосатхонман.
- Ҳа Нафосат , тинчликми , нима гап ? - деди Жамила опа келинининг номидан атай "Хон" қўшимчасини тушириб .
Аммо "Нафосатхон" ҳозир буни пайқайдиган аҳволда эмасмиди ёки ўзини гўлликка солдими, гапини давом эттира кетди :
- Ойижон-ей, қанақа одамсизлар ўзи? На сиз , на Озодахон бир оғиз бир нарса демайсизлар ? Ахир Собиржон ҳокимиятдан ишдан олинмабдилар- ку? Балки вазирликка масъул лавозимга кўтарилибдилар- ку? Шу гапларни кўчадан эшитишимиз керакмиди ? Хуллас , бояги боришимиз ҳисобмас . Кечга овқат қилманглар , ўғлингиз ҳозир бир тоғорадан кабоб билан норин олишга кетдилар. Яна бошқа майда-чуйдалар дўкондан чиқади. Сизлар ҳеч нарсага уринманглар . Озодахон чой қўйиб қўйсалар бўлгани.
Жамила опа бир кўнгли келинига "Кун иссиқ , боя ичган муздеккина сувингиздан олиб келақолинг " демоқчи бўлди-ю , аммо дилидаги сўзларини тилига тизгунча келини трубкани қўйиб улгурган эди.
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📆 🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❔
🌸 BU KANALDA HAMMA O'ZIGA MOS RASMLARNI,
🌸PROFIL UCHUN ORIGINAL IDEYALARNI TOPADI.
🌸 TUG'ILGAN KUN,OY VA YOSHINGIZGA MOS RASMLAR
🌸 ISMINGIZ BOSH HARFIGA ORIGINAL FOTOLAR
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
FIKIRING KUCHI HAYOTINGNI O‘ZGARTIRADI!
🛑 Ong ostini tiklash
🛑Ruhiy va jismoniy sog‘ayish 🛑Pul muammosini tubdan hal qilish
🛑Ong osti raskopkasi orqali ichki to‘siqlardan xalos bo‘lish
🕒 Bugun – bepul! Bu bilimlar exson qilindi – faqat 24 soat ichida kanalga qo‘shiling!
👇 Hoziroq kirish uchun ustiga bosing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy
—Синглингиз, ўз укам билан. Яни қайноғаси билан ўйнашиб қўйибди, ва ҳомиладор бўлибди.
—Бас қилинг...
Икром бақириб юборди
—Бас қилганим билан, хаммаси изига тушиб кетса кошки эди.
—Тухмат қилманг...
—Тухмат, чақиринг синглингизни?
—Мубинааа....
Икром бақирди.
—Лаббай ака...
Мубина, кўчага чиқиб қўрқиб кетди.
—Бу нима деяпти?
Икром, Исломни кўрсатди.
—Билмасам ака...
Мубина қўрқиб гапирди.
—Билмайсанми? Укам билан нималар қилганингни акангга айтмадингми?
Қорнингдаги боланичи?
Кечаси укамни чақириб, нималар қилишингничи?...
Азизлар, каналимизни тарк этишга шошилманг! Тез кунларда сиз билан яна янги асар орқали ғойибона дийдорлашиш умидидамиз 🤗
Читать полностью…#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
#Орадан_вақт_ўтди
- Саноқли дақиқалардан сўнг кўзингиздаги боғламни ечамиз. Тайёрмисиз, Рустам!?
Рустам оғир ютинди:
- Ҳа тайёрман...
- Айни дамдаги ҳиссиётларингизни айтиб бера оласизми? -шифокор Рустамнинг кўзидаги боғламни аста еча бошлади
- Буни бир сўз билан таърифлаш мумкин: Менимча ўзимни дунёга қайтадан келаётгандек ҳис қилаётган бўлсам керак.
- Кўзингизни очганда илк бор нимани ёки кимни кўришни истардингиз?
Рустам ҳўрсинди:
- Гўзалликни, яъни онамни!
- Жуда соз!? Мана буни ушланг! Онангиз шу ердалар...
Шифокор Рустамнинг қўлига алланима тутқазди.
- Нима бу? Узукми?- Рустам қўллари билан узукни пайпаслади,- ҳа бу онамнинг узуклари.
- Албатта! Бу узук эгаси сизни кўзингизни очилишини ҳозир жуда интизор бўлиб кутмоқда ...
Рустам бу узукни Озоданинг тўйида Ойгулга тақиб қўйганини эслади. Демак, Ойгул узукни қайтарган экан-да...
- Ойиии. Сиз дунёдаги энг самимий, вафодор аёлсиз, - овози бўғилди Рустамнинг,- сизни яхши кўраман, ойиии...
- Ана бўлди! Энди кўзингизни аста очишингиз мумкин.
Рустам кўзини очиб қаршисида Зарифа опани кўрди:
- Ойиии...
- Болам, кўзимнинг оқ-у, қораси. Жоним болам...
Рустам ўтирган жойида Зарифа опанинг қўлларини ўпди.
- Болам... Узукнинг эгаси ҳам шу ерда...
Зарифа опа четга сурилди.
- Ассалому алайкум,- Рустамнинг рўпарасидан Ойгул жой эгаллади.
- Ойгул!? Сен!?
- Ойгул, яъни сенинг Ойгулинг ҳамиша ёнингда эди, болам,- Зарифа опа кўзларида ёш билан жилмайди,- шифокорлар сенга ортиқча ҳаяжонланиш мумкин эмас деганларига шунча кунлардан буён бир оғиз чурқ этмади, Ойгул қизим.
Рустам Ойгулга кўзларини тўлдириб қаради:
- Ўзгарибсан, Ойгул. Анча улғайибсан...
- Мен-чи, ака? -хонага бош суқди Равшан,- менам котта йигит бўб қолдим. У шундай деб эшикка қаради,- ке, Зиё. Бу ерда бегоналар йўқ. Ҳамма ўзимизники
- Ассалому алайкум,- нозиккина хушсурат қиз остонадан ийманиб қадам босди,- туззукмисиз, Рустам ака?
- Ока, бу бўлажак келинингиз Зиё
- Зиёинг нимаси, болам? - Равшанни койиган бўлди Зарифа опа,- Зиёда дегин.
- Ҳўп, ойи,-онасига ён босди Равшан,- хўўўп. Энди бу ердаги ишларимиз битди. Уйга ҳам кетсак бўлар- а, ойи, нима дедингиз?
- Албатта. Юрақолинглар, болаларим.
Улар шифокорнинг руҳсати бирин-кетин касалхонани тарк этишар экан, эшиги ним очиқ палатадан аёл кишининг тўлиб тошиб дуо қилаётгани эшитилди:
- Илойим савоб умидида болажонимнинг дардига дармон бўлган, пинҳона эҳсон қилган бандаларингни ўзинг ёрлақагин Худойим. Кармонларини пулга тўлдир, бизга берган ҳар бирларини минг қилиб қайтаргин. Олтин бошларини омон қилгин. Савоб амалларини кўп қилгин, кўл қилгин, кўлдек маъмур қилгин. Амийн, амийн...
Аёлнинг дуосини эшитган Равшан ўзидан рози бўлиб илжайди. "Аллоҳим,- деди у кўнглида,- илойим мени ва оила аъзоларимизни яхшилик қилишда собит қилгин, бардавом қилгин, амийн ажмайин..."
-221-
Ҳаётий ҳикоя
Туҳмат
Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".
Дилафруз Муминова
/channel/xazon_rezgi
Ният
Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.
Эшқувватова
@xazon_rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Апрелнинг ўрталари бўлишига қарамай ҳаво ўта дим, устига устак ундаги намлик юқори бўлиб ҳар иккиси соғлом одамни ҳам ҳолдан тойдирар даражада ланж қилар эди.
Хонзода автобусда туман марказига етиб келгунча бўлари бўлганди. У охирги бекатга етиб келиб автобусдан тушгач анча енгил тортди:
"Ҳайрият! Ҳаво бор экан-ку?!"
Ҳақиқатдан ҳам кун асрдан оғиб қолгани учунми ёки барибир қишлоқ жойлар нафаси бўлгани сабабми, туман марказида лоҳас одамни тетиклаштирадиган ғир-ғир шабада эсарди.
Хонзода автобусни четлаб ўтиб Қўштепага олиб борувчи таксилар йиғиладиган жойга ўтди.
- Қўштепа, Қўштепа!?
Хонзода ўттиз ёшлар атрофидаги баланд бўйли ҳайдовчига савол назари билан қаради. Хонзода илгарии бу ҳайдовчини кўрмаганди:
- Синглим, Қўштепагами? -сўради ҳайдовчи сал наридаги асфальт рангидаги матиз машинасига ишора қилиб,- чиқинг машинага! Машинадаги опалар Қовунчига боришади, сизни Қўштепага ташлаб ўтамиз.
Хонзода машинада ўтирган уч нафар ўрта ёш аёлга кўзи тушиб кўнгли тинчиди. Ортиқча гап-сўзларсиз матизга яқинлашди.
-Ассалому алайкум,- деди у орқа ўриндиққа ўрнашиб ўтирар экан
- Ваалайкум ассалом, сингилча!? - деди аёллардан энг дўмбоғи,- уйгами?
- Ҳм уйга,- гапни қисқа қилди Хонзода
- Биз Қовунчидаги Акром бизнесменникига тўйга кетяпмиз,- деди аёллардан яна бири,- эшитдингизми, Акром акам қиз чиқаряптилар.
Хонзода бош чайқади:
- Мен уларни танимайман.
- Ўзингиз нима иш қиласиз? -бармоқлари узун қилиб ўстирилиб қип-қизил лакланган, боз устига қўша-қўша тилла таққан аёл улама киприкларини пирпиратиб,- қизиқувчанлигим учун узр, ойдеккина қиз экансиз, укамга келинликка номзод қидираётган эдик.
- Мен унаштирилганман, уч хафтадан сўнг тўйим,- деди Хонзода ич-ичидан бетоқатланиб. У шундай деди-ю "Уфф, қачон уйга етар эканман" дея ўйланди. Хонзодага яқин ўтирган танноз аёл лабини чуччайтирди:
- Эссизгина. Балки ҳалиям кеч эмасдир?
@xazon_rezgi
-2-
📌ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 📌
Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!
/channel/Xazon_Rezgi
#Эрталабги_мотивация
Эрталаб турдингиз, ишга боргингиз келмаяптими?
Интернетга кириб миллиардерлар рўйхатидан исмингизни қидиринг.
Ичида йўқми?
Унда ДАВАЙ ИШГА ! ! ! 🤗
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️
❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ
🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ
🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН
🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ✅✅✅
🔥🔥КОТГАН ВАЗННИ ЮРГИЗИШ УЧУН ХАМ АЛОХИДА МЕНЮЛАР БОР💵💵
🇺🇿🇺🇿ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ,НУТРИЦИОЛОГ,ВАЛЕОЛОГ➕➕
✅ @Mahbuba_Ravshanovna1
✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг
диплом рақами N°043622
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
"МАНСАБ" (ҳикоя)
- Йўқ , йўқ чой қуйманг. Иссиқ кунда мана шу минерал сув яхши ,- Нафосат қўлидаги ярим литрли баклажкадаги сувни пиёлага ҳам қуйишга хафсала қилмай оғзидан хўплаб - хўплаб қўярди.
- Нондан тишланг болам , - дастурхонга ишора қилди Жамила опа- тушлик вақти ҳам бўлиб қолди , ҳадемай овсинингиз Озоданинг ҳам овқати пишиб қолади.
Нафосат қайнонаси Жамила опанинг сўзларига жилмайиш билан жавоб бериб кифояланди. Ёнида ўтирган ўзига ўхшаб қўлидаги идишидан сув хўплаб ўтирган қизи Нозимага :
- Барибир ҳам муздек сув яхшида а ? - деб писанда қилиб қўйишни унутмади.
У тез орада овсини таом сузиб келтиришни тахмин қилиб қизига :
- Бор Озода келинойингларни чақиргин , биз турамиз , овқатга уринмас экансиз де .
- Ўзи келганларингизга ўн беш дақиқаям бўлмади- ю , дарров турамиз дейсиз. Кунда келаётган бўлмасангиз. Аввалги келишингиз билан бунисини ораси бир ойдан ошди- ёв,- деди Жамила опа Нозиманинг ортидан интизор боққанча .
Жамила опанинг сўзларига Нафосат ҳозиржавоблик билан донолик қилди :
- Ойижон , шу кунларда иш бирам қайнаган- ки. Қолаверса вақтда барака йўқми билмадим, бир зумда тонг отади , бир зумда кун ботади.
Шу вақт олдинма - кетин хонага Озода ва Нозималар кириб келишди.
Нафосат сўз ўзанини зумда овсинига бурди :
- Эшитдим овсинжон , эшитдим. Собиржон ишдан олинибдилар. Биламан бундай вақтда таскин бериш малол , аммо ... ,- Нафосат ўзига қарай туриб лаб жуфтлаган овсинини гапиртиргани қўймади, - мен ҳозир сизга бир нарса айтаман шуни қўлласангиз аҳволингиз ўнгланиб кетади. Хуллас ... Ўзингизни комил ибодатга бағишланг. Нима сўрасангиз Аллоҳдан сўранг . Аллоҳ бергувчи. Мана бизни қаранг. Тўрт йил аввал ким бизни шунақа бойиб кетади деб ўйловди ? Ўзингиз ҳам биласиз- ку вақти келса бир бурда нонга зор бўлган вақтларимиз бўлган. Аммо ҳозир... Мен ўзимизни бойиб кетганимизни , шу кунларга етишишимизни қилган ибодатимидан деб биламан. Тўхтамай ибодат қила- қила шу кунларга етишдим.
Нафосат қайнонасидан ҳам ҳаё қилмай овсинига узоқ маслаҳат берди.
Жамила опа дамини ичига ютганча бир оғиз ғиринг дея олмади. Нафосат келин бўлиб тушганидан бошлаб қайнонасига ҳизматкор эмаслигини таъкидлаб яшаганини, даргоҳида кечган салкам ўн йиллик турмушининг ярмидан кўпи отасининг уйига кетиб қолиш билан ўтгани , ахири уйдаги кўнгилсизликлар жонига теккач қайниси Собиржон ўзининг Халқаро кўрик танловда қатнашиб мукофотга олган "дом"ини уларга бериб бўлак чиқартириб қутилганини , шундаям янгаси тушмагур "Қайнижоним бу ишни ота ҳовлига эга чиқиш умида қилди" дея гап чиқарганини эсларди. Ўшанда алоҳида яшай бошлаган акаси билан келинойиси кунда, ойда "Очмиз" деб келиб , уйларидан "Кўргандан кўз ҳаққи" деб бор- буд қилиб қўйган рўзғорликларини шилиб безор қилиб юборишгандан кейин Собиржон иккинчи бор мардлик қилди. Боқувдаги учта новвосини сотиб шаҳарнинг гавжум еридан ижарага яхшигина дўкон олиб берди. Шу билан тил -жағсиз акаси ва тил- жағли келинойиси "ўзидан тинди" . Тўрт йил ичида дўконни ўз номларига сотиб олиб , яхшигина супермаркетга айлантиришди. Ўзлари ҳам тенглари бўлмиш "киборлар" даврасида гап ея бошлашди.
Оқибатда эса аввалги остонани назарлари илмай қўйди. Уларни ўзлари билан олиб келган сувларини бу ердаги пиёлага қуймай баклажканинг оғзидан хўплаб ўтиришларининг сабаби ҳам шу эди.
Жамила опа шулар ҳақда ўйланиб турган вақтда Озода бошқа нарсани хаёл қилаётган ,.
@Xazon_Rezgi
Эски кўйлак
Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди.
Отам – эрингиз совға қилган бир мато сиз учун шунчалик азиз ва қимматли бўлса, ўша инсоннинг ўзига бўлган меҳру муҳаббат, садоқатингиз қанчалик улуғ бўлган экан?!
Менимча, бугунги қизларимиз ва келинларимизга шу янглиғ ўз жуфтига ҳурмат ва садоқатдан сўзламоқ керак. Шояд, фойдаси тегса. Ҳар тугул ҳар кун бир янги мода, янги бир кўйлак учун оиласида жанжал чиқараётган ношукр аёл-қизу келинларимиз учун ушбу ҳикоя бир ибрат бўлар, деган умиддаман.
Дилором КАРИМОВА
@xazon_rezgi
Нега нолиб яшайсан,
берганига шукур қил,
Кўзинг ёруғ дунёни
кўрганига шукур қил...
/channel/xazon_rezgi
📌ДИҚҚАТ, АНОНС 📌
Тез кунда! Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!
/channel/Xazon_Rezgi
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
#Орадан_олти_ой_ўтди...
- Озода, келин дугонам ҳалиям тайёрмасми, ҳадемай куёв келиб қолса унга нима дейман?- Озодага гинали боқди Ойгул
- Бўлди, Ойгул, кайфиятингни бузма. Келин дугонанг кашасини еб бўлди. Қорни тўйганига бироз уйқуси келиб турибди-ю, ҳай майли сени куёвга топширса машинада бироз ухлаб олар.
- Ўзи қани?
- Ана адаси олиб келяпти,- Озода кулимсираб эшик тарафга ишора қилди.
Остонада оппоқ кўйлакчаси ўзига ярашган тиқмачоқдек қизалоқни кўтариб олган Адҳам кўринди.
Келинлик либосида гул-гул очилиб кетган Ойгул қизалоққа қўл узатди:
- Хонзодани менга беринг, почча. Асалчамни бирам соғиндим.
- Ойгул қизим, -деди Адҳам билан изма-из хонага кирган Зироатхон,- илойим сизга ҳам мани лўппи қизимга ўхшаган шунақа ширин фарзандлар насиб этсин. Қўшганингиз билан қўша қаринг.Асло ғам кўрманг
Зироатхон қудасиникида узоқ қола олмади. У тўй эгаларидан узр сўраб тезда изига қайтишни кўзлади. "Биласизлар-ку, Анваримни ёлғиз қолдира олмайман" деди у мунғайганча.
Ўғлининг дардида бир бурда бўлиб қолган Зироатхон уйга қайтар экан, тунов кунги қўнғироқ қилган шифокор уни яна беовта қилди:
- Холажон, ўғлингиз учун Германиядан оёғига маҳсус буюртма қилинган протез Ўзбекистонга етиб келибди. Биз ярим соатда уйингизда бўламиз.
Зироатхоннинг елкаларига қанот битган каби қадами енгиллашди.
"Илойим ўғлимга яхшилик соғинган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин,- дея дуо қилди у чин кўнгилдан, - дилларидаги ниятлари ортиғи билан ижобат бўлсин"
Зироатхон бугуннинг ўзида Рустам ва Ойгулни қайта-қайта дуо қилаётганини ўзи билмас эди.
🍂
- Ойиси, ўғилларингизга оқ фотиҳа беринг...
Ҳовлидагилар аёллар қаторларининг охирида турган Зарифа опага қарадилар. Зарифв опа юзлари яшнаганча дуога қўл очди:
- Илоҳи амийн. Илойим ҳар икки ўғлим-Рустамбеким ҳам, Равшанбеким ҳам қўшганлари билан қўша қаришсин. Ойгул қизим ҳам, Зиёда қизим ҳам ўғилларим билан бахтли-тахтли бўлишсин. Бир умр бир-бирларини ардоқлаб севиб, севилиб яшашсин.
Куёвлар юзларига фотиҳа тортиб дўстлари билан йўлга отланишар экан, Зарифа опанинг ёнида турган аёллар уни оҳиста туртишди:
- Иримини қилмайсизми? Ўғилларингизни ортидан исмларини айтиб чақиринг. Ярим меҳри сизда қолсин
Зарифа опа кўзлари ёшга тўлганча бош чайқади:
- Шу кунда ярим сўзини ишлатмайлик. Болаларимнинг бахти тўкис бутун бўлсин...
Айни дамда ҳар икки ўғил Рустам ва Равшан бир вақтнинг ўзида ортларига ўгирилишди ва жадаллаб келиб оналарини маҳкам бағриларига босишди:
- Сизни яхши кўрамиз, ойиии...
🍂
#Ҳотима
- Ойгул...
- Лаббай!?
-Дунёда нима кўп?
- Дунёда кўп нарсалар мўл, қайси бирини айтай?...
- Бир бошдан айтавер-чи...
- Бахтга интилган инсон кўп...
-Яна...
- Савоб умидидаги инсон ҳам кўп...
-Яна...
- Ўзимиз истаган ҳар қайси орзунинг амалга оширишнинг имкони кўп...
Агар ҳаракат қилсак албатта...
- Ундан кейин-чи?
- Билмадим... Бахтдан бошим айланди ...
Дунё чексиз...
Туйғулар чексиз...
Меҳр, муҳаббат, вафо, садоқат, лафз, эртанги кунга умид осмоннинг охири йўқлиги каби чексиз...
- Ҳа-я...
Осмоннинг охири йўқ... Ҳуддики беназир туйғуларнинг охири йўқ каби адоқсиз у...
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ...
📌#Асар_тугади!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Ўқиган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин. Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Эҳтиром билан Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-222-
Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ
/channel/Xazon_Rezgi