Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
#Бўлган_воқеа😭
Тошкентда бир акамиз кира қилиб юрган экан хотдогхона ёнида мижозни туширишга тўхтабди шу ерда ишлар экансиз йўл хақига хотдог қилиб берсез дебди мижоз хам хўп деб зўр қилиб тайёрлаб опчиқиб берибди таксист ака овқатланиб турса доставка заказ тушиб қолибди ўғлимга хоним қилгандим тез олиб бориш керак дебди акамиз рози бўлиб манзилга бориб мижозга телефон қилса зарур иш билан кетган эдим ака хали қайтмайман овқат увол бўлмасин ўзингиз ё оилавий бемалол еб олинг тоза овқат йўл хақини онлайн тўлаганмиз розимиз деб телефонни ўчирибди, таксист акамиз қорин тўқлаган яқинда хот-дог еб обед қилганди атрофга қараб нима қилишга ўйланиб турса кўчада маклатура ва мусорларни ажратаётган акага кўзи тушибди мошинадан тушиб бориб холатни тушунтириб хонимни сиз олиб қолинг деса у киши юм-юм йиғлармуш ака нотўғри тушунманг холатингиз устидан кулиб эмас чин дилдан сизга илиняпман дебди, мусордаги ака унга йиғламаяпман бошқа нарса деб бу гапларни айтибди таксист акамиз эшитиб хайратда қолибди...👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
@xazon_rezgi
Айронли фавворани кўрганмисиз😊 Иссиқ кунларда росаа кетадиде 😋
/channel/xazon_rezgi
Сиз гул бўлишингиз учун улар ер каби тупроқ бўлиб беришга ҳам тайёр бўлишади...
/channel/xazon_rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
-Отааа!
Нурижаҳон митти қўлчаларини ёйганча кийимларидаги мунчоқчаларини шилдиратиб Музаффар Али томонга югуриб кела бошлади
- Қизииим! - Музаффар Али тиз чўкканча қизига қучоқ очди,- қизалоғим ўзимнинг...
Музаффар Али Нурижаҳонни маҳкам бағрига босди:
- Қизалоғим ўзимнинг, катта қиз бўлибдур...
- Ассалому алайкум,- Ойиша оҳуникидек чиройли кўзлари майин кулганча Музаффар Алиға салом бераркан,-хуш келибсиз, Али...
Музаффар қизини қучганча аста бўй ростлади:
- Ваалейкум ассалом Ойиша... Вақтинг хуш ўтсун...Қизим сизларни қийнаб қўймадиму?
- Йўқ...-жилмайди Ойиша,- Нурижаҳон жонимизга ҳузур бўлди билсангиз,- у шундай деб қўли билан ичкарига ишора қилди,-марҳамат, онамиз сизни хоналарида кутмоқдалар...
* * *
- Куз ҳам оҳирлаб қолғониға қарамай ҳаво ҳамон ёқимли илиғ,- деди Музаффар Али таомланиб бўлишгач, - руҳсат берсангиз мен қизим билан боғни бир айлануб келсам.
Ойиша Хайринисо онага нигоҳларини бир зум қадади-ю, ундан нималарнидир уққан каби тараддудга тушди:
- Мен тезда сизга Нурижаҳонни кийинтириб тайёр қилиб бераман.
-Ўзинг ҳам биз билан бирға юр, Ойиша. Уччовимиз бирға сайр қилайлуқ.
- Онам, онам билан бирға борам...- Нурижаҳон қувончдан турган ерида сакрай бошлади.
-Борақол, қизим,- қўли билан Ойишага ишора қилди Хайринисо она,- аларнинг сазасини ўлдурма...
Ойиша Нурижаҳонни бағрига босиб олганча йўлга тушган Музаффар Али билан ёнма-ён қадам ташлар экан аста сўз қотди:
- Нурижаҳон сизни ҳўб соғинган эди. Келганингиз яхши бўлди. У ҳар куни "Отам қачон келади?" деб сўраган каби "Отам, отам" дегани деган эди.
Музаффар Али елкасига бош қўйиб олган қизининг юзидан оҳиста ўпар экан Ойишадан:
- Соғинган фақат Нурижаҳонми? -дея сўради,- сен-чи? Дўст бўлиб мени соғинмадингму? -дея савол ташлади.
- Албатта дўст бўлиб соғиндим,-деди сокин овозда Ойиша,-сизни барчамиз соғиндик.
Ойиша ўйга толганча бир-бир қадам босар экан Нурижаҳон унинг бошига ёпиб олган ёпинчиғини қўлчаси билан тортиб олди:
- Онааа...
Ойишанинг ёпинчиғи бошидан сирғалиб тушди:
- Вооой...- у қўлларини беихтиёр сочларига олиб борди.
Ойишанинг тун қуюқлигидек қоп-қора товланган сочлари елкаси билан битта бўлиб бели томон илондек ўрмалаб тушди.
Музаффар Али ҳамиша ўраниб юрадиган Ойишани хушсурат деб билар эди-ю, бироқ бу қадар соҳибжамол дея ўйламаган эди. Йигит қизнинг ҳусни жамолига маҳлиё бўлиб ҳушидан айрулгудек тош қотди. У Ойишанинг кўзларига шу қадар девонавор тикилди-ки, қиз ҳам турган жойида бор ихтиерини йигитга бой берган каби гап- сўзсиз турар эди.
Музаффар Али Нурижаҳонни ерга авайлаб кўйди-ю, Ойишанинг елкасига тушган ёпинчиғини олиб сочларига ёпди:
- Қизимнинг онасиға кўзи тушғон ҳар бир нарса ва кимсаға рашким баланд менинг...- шивирлади Музаффар Али Ойишанинг юзига юзини яқинлаштирганча, сўнг бир дунё муҳаббат билан қўшиб қўйди,- у жонли бўладурму, жонсизму фарқи йўқ. Сенға бошқача назар солса қўлимдин омон чиғмас...
Ойиша қаршисида турган тик қоматли, кенг елкали, кўзлари шижоат билан боқиб турган кўркам йигитга эътироз билдирмади.
У бир неча ойлардан буён ўзини қийнаб келган саволга айни дамда "Ҳа!" дея жавоб бериш қарорини қабул қилган эди...
Уч кундан сўнг Музаффар Али Ойишани ўз никоҳига олди...
Муаллиф: Хазонрезги
#давомини_эртага!
📌 @xazon_rezgi /56
ТурМУШ
Эшик очилди. Аёл остонада гўдагини бағрига босганча, кўкарган кўзлари билан мўлтираб турарди:
— Ойижон, илтимос, бу гал мени қайтариб юборманг…
Аржумандбегим
@xazon_rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Тонг бўзармай молларини далага ҳайдаган Мирзақул мийиғида ўзи яхши кўрган қўшиқни ҳиргойи қилганча канал бўйлаб хуш кайфиятда кетарди:
- Мен сени ёрим десам,
Ёнингда ёринг бор экан...
Шу пайт ёнидаги қадрдон ити Вулқон бўйнини чўзиб ҳавони искади-ю, узун увиллаб канал қирғоғи бўйлаб қамишзорга отилди.
- Вулқон, қайт! Қайт деяпман сенга, ит! -бақирди Мирзақул итининг одатини яхши билгани учун,- ҳе қилиғинг қурсин сени!? Ҳозир ҳаммаёқни саситиб чиқасан!
Одатда Вулқон бунақа пайтларда думини ликиллатиб оғзида ё сув илони ё бўрсиқ ё яна бошқа жониворни олиб чиқиб Мирзқулни оёқлари остига ташлаб мақтов кутарди. Мирзақул ити олиб чиққан ўлжасига қараб ё уни бошини силар ё қуюққина тепки билан сийларди.
- Вулқооон!?
Бу сафар ити кечиккани учун яхшигина асаби бузилган Мирзақул уни чўзиб акиллагани учун болахонадор қилиб сўкиб овоз келган тарафга қиялаб туша бошлади. У қўли билан шовуллаган қамишларни сурди-ю, кўзи паҳтасидан чиқаёзди...
Орадан ярим соат ўтмай теварак-атрофни одам босиб кетди.
- Қаранглар, қиз тирик экан. Уни тез ёрдам машинасига олишяпти.
- Вой ёшгина экан, илойим ота-онасининг бахтига тирик қолсин.
- Ҳамма ёғи бежалиб кетибди-ю, қаранг қўл-оёқлари шишиб дўмбира бўлиб кетибди. Яна сувда анча соат қолиб кетган шекилли териси оқ ем бўлиб кетибди. Тирик қолиши даргумон-ов...
- Иии, бу Қўштепалик Мадумар қассобнинг қизи-ку? Исми нимайди-я? Ҳа топдим, Хонзода!
Соҳил бўйида нималарнидир ёзиб-чизиб юрган ички ишлар ходимлари зумда сергак тортдилар. Улар Хонзодани таниган йигитчани дарҳол ўраб олдилар...
@xazon_rezgi
-8-
📌ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 📌
Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!
/channel/Xazon_Rezgi
БУҒИМ ОҒРИҒИНИ УНУТМОҚЧИМИСИЗ❓
http://doctorneo.uno/o6/
Ҳатто энг кучли оғриқ ҳам 1 кунда йўқолади! 🦵💥
Бунинг учун сизга ҳеч қандай операция ёки қимматбаҳо дори керак эмас❌
Шу усулни қўллаб кўринг ва натижани ўзингиз кўринг!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
БАТАФСИЛ: http://doctorneo.uno/o6/
(Админлар ўчириб ташлашидан олдин ушбу сирни ёзиб олинг!)
Хайрли тун, яхшилар...
Ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин...
/channel/Xazon_Rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Айтсангиз биламан-да, Мирзом,- Хайринисо она Яҳё Мирзога қизиқсиниб тикилди,-бироқ аминман-ки бу ишларнинг бошинда маликаларнинг бирлари турғони аниқ.
- Сиз кўп нарсаларни тўғри фаҳмлурсиз,-деди Яҳё Мирзо Хайринисо онага мулозамат билан сўз қотиб,- ҳа, ўшал ажам қизининг ўлумида сарой маликаларининг бирининг қўли борлиғи рост эркан. Кимлигини билсангиз эса сизнинг-да ҳайратда қолишинғиз тайин. Хулласи калом Ойишанинг дугонаси бўлғон ўшал қизни Саодат Бахт Бегимнинг буйруғига кўра заҳарламиш эрканлар ва бор айбни ҳукмдоримизнинг аёллари Ҳадича бегимга ағдариш пайидан бўлмишлар.
- Астағфируллоҳ,- ўтирган ўрнида кўрпача қатини беихтиёр букди Хайринисо она,- бу Саодат Бахт Бегимга не учун керак бўлғон эркан?
- Не учун бўларди, она? Бир ёқда тож-у тахт васвасаси, бир ёқда эрса кундошлиқ алами, рашк олови,- Яҳё Мирзо ўйчанлик билан сўзида давом этди,- биласизми, она? Мен ҳукмдоримиз Саодат Бахт Бегимға қаттиқ муҳаббат қўйғонлиқларидин у аёлни қолғон маликалардин бошқача тасаввур қилиб эдим, яъни ақллиқ, мушоҳадалиқ, бир ишни ўйлаб қиладиғон деб ўйлабмен. Бироқ...
Саодат Бахт Бегим аслида аввал бошдин ҳар икки қизни захарлашни ихтиёр қилғон экан. Шу йўл билан у бир ўқ ила икки қуёнди урмакни истағон. Ҳам ҳукмдор ҳарамиға кириб унинг меҳрини қозониши мумкун бўлган икки қиздин қутилмак, ҳам саройда ўзғача мартабаға эга Ҳадича Бегимни обрўсизлантириш. Бироқ бахтға қарши Ойиша захарланғон егулик билан таомланмағон. Яна ўз ҳолиға тез орада ўша ярали тошма воқеасини ўйлаб топиб саройдин чиқиб кетиш эвини қилғон.
- Аммо нечук шунча ишлар бўлғониға қарамай Саодат Бахт Бегим шу вақтға қадар жазоланмади?- ҳайрон бўлиб сўради Хайринисо она,- бунинг сабабини не дейсуз?
- Мен сизға яқинда ҳукмдоримиз ақлли аёлға кўнгул қўйғон бўлсалар керак деб эдим-а? Айнан ана шу гумонда янглишмағон эканмен. Саодат Бахт Бегим ўзига келиши мумкун бўлғон барча изларни устамонлиқ билан йўқотиб, барча айбни Ҳадича бегим ва унинг қизи Хонзода Султонға борадиғон қилиб тўғрилаб қўйғон экан.
Мен ҳам Ҳадича Бегим ва Хонзода Султонға бормиш барча изларни орадин олиб ташлаш ҳаракатиға тушдим ва бу ишларнинг уддасидин чиқдим ҳам. Шунда Саодат Бахт Бегим мени ўз ҳузуриға чақиртириб бўлуб ўтғон ишларни ҳукмдоримизға етказмаслиғимни, минбад бундай ишларни қайтиб қилмаслиғини ўтинуб сўраду. Акс ҳолда боши кетса ҳам Ҳадича Бегимға қасд қилишда давом этишини айтуб менға таҳдид қилди. Мен ўйлаб кўруб унинг шартиға кўнган бўлдим, зеро қўлумда Саодат Бахт Бегимни кирдикорларини фош қиладиғон ҳеч бир маълумот қолмағон эди, шунингдек шул йўл бирлан Ҳадича Бегим ва унинг фарзандларининг муҳофаза қилмоғим мумкун бўлур эрди. Мен Бегимға "хўб" дедим-у, аммо уни зимдин кузата юрдим
Орадин кўп ўтмай ҳукмдоримиз фатҳ сафаридин қайтиб келдилар. Алар билан саройға яна янги бир канизак кириб келди. Бу канизак эмдигина ўн олтини қаршилагон беҳад дилбар қиз эркан. Турғон гапки Саодат Бахт Бегим ўз-ўзидин суюкли аёл лавозимидин четға сурилди. Сарой аёллари орасида эса яна фитна урчиди. Мана орадин фурсат ўтуб навбат Саодат Бахт Бегимга келмиш. Қилғонлари бошиға қайтиб ани-да устамонлиқ билан захарламишлар. Бош айбдор эса ҳамишадагидек яширин...
- Ҳаа... Исми Ҳақ бўлғон Яратган эгам ҳақни ноҳақдин ажратмай қўймас...-сокин овозда ўзига ўзи гапирган каби Мирзонинг сўзларига хулоса ясаган бўлди Хайринисо она ва кўп ўтмай юзи ёришиб ҳамсуҳбатига юзланди,- бизнинг гўзал юзли қизалоғимизнинг отаси нуоидийдасининг ҳузуриға тез фурсатларда келиб қолурми эркан?
- Ҳаа, -деди набирасига қараб жилмайганча Яҳё Мирзо,- Музаффар Али бир ойнинг нари берисинда шул ерда бўлуб қоладур ин шаа Аллоҳ...
- Ин шаа Аллоҳ...- орзумандлик билан такрорлади Хайринисо она,- ани барчамиз хўб соғиндиқ...
🔳 🔳 🔳
Яҳё Мирзо таҳмин қилганидек Музаффар Али бир ойдин сўнг кўшкда бўй кўрсатди. Кўшк айвонида Алининг истиқболига пешвоз чиққан Ойиша қўлидаги Нурижаҳонни аста ерга қўйди:
- Отанг келди, қизалоғим... Борақол...
Муаллиф: Хазонрезги
#давомини 21:40 га!
📌@xazon_rezgi /55
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
"Millionernisa" никли обуначимиздан келибди бу видео.
Раҳмат каттакон. Менга жуда ёқди. Боризга шукр...
Сизнинг бaҳонангизда #Қора_марварид ни яна бир бор ёдга олдик...
✍ @Xazon_Rezgi
Қарзим бор
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Орадан беш ой муддат ўтди...
- Ойиша! Мен сенға нима деб эдим!?-Музаффар Алининг сўз оҳангида танбеҳ беришдан кўра меҳр туйғуси мўлроқ эди.
- Нима деб эдингиз?- Ойиша пешонасидаги реза-реза терни артар экан мулойим жилмайди
- Бундин буёғига ўзингни асра деғоним ёдингдан чиғдиму? Сен бўлсанг эртадан кечға қадар тиним билмайсен? Ҳеч йўқ эрса кичкинтойға раҳминг келсун,- Музаффар Али Ойишанинг қорнига ишора қилди.
Ойиша эрига муҳаббат тўла кўзлари билан нигоҳ ташлади:
- Ҳавотир олманг, мен ўзимни ҳар қачонгидан ҳам яхши ҳис қиляпман. Бугун пешинга узоқ ўлкалардан келган савдогарларни меҳмон қиламан деганингиз учун ош-овқатга ўзим ҳам бир қарай деган эдим.
- Ҳаа меҳмонлар ҳадемай келиб қолурлар,- Музаффар Али Ойишанинг ёнига яқинлашиб у тайёрлаётган таомларга назар ташлаб кўнгли тўлди,-Ойиша, ҳадемай пойтахтга кўчадиғон кўринамиз?
- Нима учун? - зумда зилолдек тиниқ юзларига ташвиш кўланка солди Ойишанинг,- аҳир бу жойларга жуда ўрганиб, яхши кўриб қолган эдим...
- Ҳазрати ҳукмдоримиз мени ўз ёнларида бўлмоғимни истаяпдурлар. Улар менинг лавозимимни ошириб саройдағи муҳим вазифалардан бирини юкламоқни ихтиёр қилғон чиқарлар. Бугунги меҳмонлар ҳам шул важдин келмишлар. Ҳукмдоримиз отам ва менға Константинополь шаҳридин келғон элчилар гуруҳиндағи савдогарларни алоҳида қуюқ меҳмон қилишни тайинламишлар. Улар бу ўлка инсонлари бирлан ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлаш тадоригиға тушғон чиқарлар.
"Константинополь" сўзини эшитиб Ойишанинг оёғларидан мадор қочган эди.У ўз аҳволини Музаффар Алига ҳарчанд билдирмасликка ҳаракат қилишига қарамай, эр аёлидаги ҳолатни зумда пайқади:
- Не учундир рангинг оқариб кетди, Ойиша?! Ҳа-я, савдогарлар сенинг юртингдин эканлиғи хаёлингни фаромуш қилди-му? Мен улар билан ҳали туззукроқ танишғоним ҳам йўқ. Агар алар яхши инсонлар бўлса сенға-да меним ҳузуримда кўришмакға ижозат бермоғим мумкун эрур...
- Йўқ истамайман,- заифгина бош чайқади Ойиша ,- йўқ...
- Ихтиёринг...- Музаффар Али ҳасмининг эндигина эт олган яраси қайтадан тирналганини ҳис қилиб юраги эзилди,- юр сени хонамизға кузатиб қўяй. Бироз дам олмасанг бўлмайдиғон чиқар...
Музаффар Али айтган меҳмонлар мўъжалланган вақтга етиб келишди. Баҳорнинг сўлим ҳавосида кўшк айвонига солинган дастурхон атрофидан жой олган савдогарларни хонасидаги дарпарда четини қайириб кузатаётган Ойишанинг ранги қув ўчиб кетди:
- Савдогарлар бошлиғи Стефан эди!
Бу ўша бир вақтлар Ойиша (Вероника) билан бир майдонда, бир сафда ёнма-ён, елкама-елка от сурган, қилич сермаган Стефан эди...
Конрад ва Верониканинг содиқ дўсти, қуролдоши, қисматдоши- Стефан...
- Бугун меҳмонлар кўшкимизда тунаб қолишадиғон бўлишди,-деди Музаффар Али орадан вақт ўтиб Ойишадан хабар олишга ичкарига кирганда,- хизматчилар учун уларға тўрдаги хонани тайёрламакни буюрдим. Ойиша,-у аёлига яқинлашиб унинг ғунча каби нафис юзини ўзи томонга бурар экан,- соғлуқинг яхшиму? Не учундур юзларинг оппоқ оқаруб кетибдур? Тобинг йўқму?
Ойиша оҳиста ўрнидан туриб бошини эрининг кўксига қўйди:
-Мен яхшиман, ҳавотир олманг... Шунчаки...
- Нима шунчаки? -Ойишанинг шаҳло кўзларига диққат билан тикилди Музаффар Али,- айт не бўлду?
Ойиша эрининг бақувват қўлини ушлаб аста қорнига қўйди:
- Бу бола отаси каби забардаст саркарда бўладими дейман, ҳалитдан тепкиси жангчиларники сингари аччиқ...
- Болам тепуняптиму, Ойиша? -кўзлари чарақлаб кетди Музаффар Алининг,- иее, ана яна тепин-ду?! Ойиша, ростдин ҳам бу гўдакнинг тепкису бирам залворли?! - Музаффар Али энгашиб бўлажак фарзандига шивирлади,- болам, ундай шўҳлуғ қилиб онангни кўп қийноб қўймағин...
- Бу ерда узоқ қолиб кетдингиз? -жилмайди Ойиша,- энди бориб меҳмонлардан хабар олинг, яна уларга нисбатан ҳурматсизлик бўлмасин.
- Ҳўб... - Музаффар Али Ойишанинг сўзларига тезда кўнақолди, у эшик тарафга юрар экан бирдан ортига ўгирилиб изига қайтди. Али Ойишанинг ўнг юзидан меҳр билан бўса олар экан шивирлади:
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /57
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
PROFIL UCHUN ENG ORIGINAL RASMLARNI AYNAN SHU KANALDAN TOPASIZ.
🧕❤️🌹🧕❤️❤️🧕🧕🧕🧕🧕🧕
Дилбар анчадан бери кўп жойда ишлашга мажбур эди. Чунки эри автохалокатдан сўнг юришга қийналиб қолган, уйда ўтирар эди. 2 боласи бор эди. Болаларига қараш учун синглисини ёрдамга чақирди. Синглиси 18 ёшлардаги гўзалгина қиз эди. Дилбар синглисига шу даражада қаттиқ ишонардики, синглисига доим болаларимга мендан кўра сен яхши қарайсан деб айтарди. Лекин борган сари эри ўзгара бошлади. Аввалгидек Дилбарга кулиб гапирмас, яхши гапирса бақириб зарда қилиб берарди. Бир куни Дилбар нимадир бўлдию иши эрта тугаб, уйга вақтлироқ келди. Аммо не кўз билан кўрсинки болалари йиғлаб ётар, синглиси ҳам эри ҳам хонада йўқ эди. Уларни қидириб ётоқхонагача кирди не кўз билан кўрсинки синглиси билан эри… 😨😨😨
Читать полностью…👀Ушбу расмда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз?
Бу тест сизнинг кучли ва заиф томонларингизни очиб беради❓❓
ЖАВОБЛАРИ
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
TOʻGʻRI OVQATLANISH
5 MAHALIK MENYU
EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA
TANANGIZ OSILMASDAN
OCHLIKSIZ DIETASIZ
SOGʻLOM OZASIZ
NAZORAT 101%
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
1️⃣) OY 5️⃣0️⃣MING
2️⃣) OY 1️⃣0️⃣0️⃣ MING
3️⃣) OY1️⃣5️⃣0️⃣MING
OCHLIKSIZ DIETASIZ
TOʻGʻRI OVQATLANISH
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бироқ қизнинг узун сочлари унинг жонига оро кирган ва зовур қирғоғидаги илдизга ўралиб қолиб унинг каналга оқиб кетишдан асраб қолган эди.
Хонзода балчиқли сувда ўрнидан туришга чоғи келмади. Бўтана сув ва муздек лой уни суяк-суягигача музлатиб юборган эди. У тишлари тараклаганча ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ ошқозони қаттиқ оғриб оғзига аччиқ сафро қайнаб келди. Кўнгли ағдарилиб қайт қилмоқчи бўлиб кучанди бироқ ичидан бир-икки ютум бўғзини куйдирган сафродан бошқа ҳеч нарса тушмади.
Шу пайт қорнидан лопиллаб нимадир ажралди.
"Бу нимаси бўлди? - қисқа-қисқа нафас олганча ҳансиради Хонзода.
Қизиқ у ҳам чидаб бўлмас даражада совуқ қотар , ҳам пешонасидан дув-дув тер қуйила бошлаганди,- ичим лаҳта-лаҳта бўлиб узилиб тушяпти шекилли. Имм..."
Хонзоданмнг кўзлари тина бошлади.
"Ўляпман шекилли,- ўйлади у боши чир-чир айланиб танаси чайқалганча ,- яхши бўлди, бу кўргуликлардан бир йўла қутиламан. Алвидо, онажон... Алвидо, отажооон... Акажонларим...Мендан рози бўлинг...Йигитали ака, мени кечиринг, у дунёда кўришгунча...- уфқдан тонг бўзариб келар, Хонзоданинг эса кўзларини зулмат чулғаб борарди.
- Ойижоооон...-аранг шивирлади Хонзода ва хушини йўқотиб сувга юзтубан йиқилди...
🍂
@xazon_rezgi
-7-
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош!
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар!
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат!
Хайрли тонг азизларим ☕️
/channel/xazon_rezgi
Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КИЗЛАЖОНЛАРУУУ 🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
/channel/+YiYsJo7UAnBiZGUy
💥Чиройли расмлар💥
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy
/channel/+Khw0meBt3U1mMWIy
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
-Нисо она,- Яҳё Мирзо навбатдаги келишида набираси Нурижаҳонни тиззасига олиб эркалатар экан Хайринисо онага сокин овозда савол ташлади,- нима дейсиз, бу қиз Музаффарим бирлан тақдир йўлларини боғлашга кўнарми эркан?
- Бу иш...-чуқур тин олди Хайринисо она,- ҳар икки ёшнинг ўртасиндағи гап. Янаям тўғрироғи Музаффарнинг қўлинда қолғон масала. Билсангиз аёл киши эркакдин улкан муҳаббат истайдир. Муҳаббат ва дилға яқин ширин сўз биланғина аёл юрагини маҳв этмак мумкин. Айниқса Ойишаға ўҳшаш ғурури баланд юрак эгасининг.
-Мен ҳам Ойишанинг айнан ана шу табиати учун Музаффар Алиға муносиб кўриб туриб эдим. Биласиз, Музаффар қолғон ака-укаларининг орасида энг шижоатлиси. Вазирнинг ўғли эрса-да, шаҳзодалардин қолишмай йигирма олти ёшинда катта қўшинга саркарда этиб тайинлонди. Мана тўрт ой ичинда барча кўзланган истеҳкомни ишғол қилиб Ватанға исми жисмиға мос равишда музаффар бўлуб қайтмоқда.
Она...
Энди Музаффар тўғрисинда талай гап-сўзлар урчимоғи тайин
Бир тарафда ҳасадгўй ғанимлар адовати, бошқа тарафда Музаффарни суюб қўллаб-қувватловчи авом муҳаббати. Музаффарнинг ёнинда ана шу дамларда уни қўллаб турғувчи бир ишончлиғ ҳаммаслаги , ишонғон одами бўлишини жуда истар эрдим. У Музаффарнинг нафақат дўсти балки кўнгил қўйғон аёли бўлса ундин ҳам яхши эрди. Мен бу ўринға муносиб дея фақат Ойишанигина кўраётурмен. Бу қиз келғониға ҳадемай бир ярим йилдин ортиқ вақт тўладур, бироқ шу пайт ичинда нафақат ҳаётимиздин, балки кўнглимиздин ҳам жой олиб улгурди...
-Мирзо,-сўлғин юзлари ёришиб кулимсиради Хайринисо она,- ёдингиздаму Ойиша саройдин чиқиб кетгунга қадар у ерда неча йиллардин буён ўрнашиб олган икки нафар ҳуфяни боплаб адабини берғони?
- Ҳа она,- мийиғида кулимсиради Яҳё, Мирзо,- Ойиша уларни фош қилмаса биз бурнимиз остида не бўлаётғонини билмай юраверар эканмиз. Аммо у кезлари айғоқчиларди фош қилғон Ойиша эканлиғини билмаб эрдимиз.
- Ўзича бир муғамбир бу қиз. Ёдингиздаму ўзиға чаёнўт ёрдамида алдамчи яра тошириб саройдин қочиб чиқишға ҳаракат қилғони. Ўшанда яхши ҳам-ки сизнинг ёдингизға чаёнўт ҳақида сўзлаб берган ҳикояларим келиб қолғони. Шул сабаб сиз Ойишани аввал пойтаҳт чеккасидағи ҳовлингиз, сўнг эрса бул ерға жўнатиб юбормиш эдингиз. Аммо Ойиша ул вақтгача ўзи билан алоқаға чиққан ҳуфяларнинг суробини тўғри қилиб улгурғон эркан. У ҳуфяларга "Сизларға Ватандин атай келтурдум" дея ичғондин сўнг бир неча кун ўтиб таъсир қиладиғон кукун берғон.
- Она, шунча вақтдан буён у кукун сирини менға айтмадингиз-а? -Хайринисо онага тагдор нигоҳ ташлади Яҳё Мирзо.
Хайринисо она кулимсиради:
- Э сўраманг Мирзом. Ҳай майли айтсам айтай. Балки қачондир сизға асқотиши мумкин бу маълумот ҳам. Бу кукундин димлама қилиб ичса дарди суст бўлиб қийналаётғон аёлнинг тўлғоғи кучайиб тезроқ кўзи ёрийдур.
Ўша эркаклар умриларида биринчи бор тўлғоқ азоби нима эрканлигини Ойиша сабаб билиб олишғон ўшанда.Мен ундан "Ойиша, нима учун уларга бу кукунни бердинг?" десам, "Тўлғоқ азобидаги ҳар бир аёл ўз она тилисинда дард чекадур, онасини чақирадур, шояд булар ҳам ўз тилида фарёд уриб шу йўл билан фош бўлишса дея умид қилғон эрдим" деганди. Хуллас ҳуфялар шу йўл билан қўлға тушғонлари ажаб.
Мен Ойишадин "Алар Ватандошларинг бўлса, аларни кўзинг шундоқ осон қийди қўйдими?" дея яна сўрадим. У бўлса "Алар менға ҳиёнат қилғонларнинг дўст-малайлари. Душманимнинг дўстлари мен учун душман. Қолаверса биравни юртиға нафс илинжида кириб айғоқчилик қилиб тинчини бузғон , тузини ичиб тузлиғига тупурадиғон мунофиқларнинг жазоси шу!" деди.
-Ким не деса десин-у, бироқ шу қиз сизға жуда ўҳшайдур,-чуқур тин олди Яҳё Мирзо,- ҳақиқат, адолат борасидағи гап-сўзлари ҳам, дунё қараши ҳам...
- Айтғонча, Саодат Бахт Бегимнинг соғлиқлари жойидами? Андак тоблари йўқ деган хабар эшитиб эдим .
- Она, бир вақтлар Ойиша билан бирға саройға келғон қиз захарланиб ўлдирилиб эди. Ўшанда маҳфий суриштирув ишлари олиб бориб айбдорни ҳам топиб эдим. Биласизми у ким эрди?
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /54
TURKIYANING ERSAGʻ KORPARATSIYASIGA ONLAYIN ISHGA HAMMANGIZNI TAKLIF QILAMAN
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝
🔠🔠🔠 🔠🔠🔠
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
ENG KERAKLI KARPARATSIYA BU
💰💰💰ERSAGʻ💰💰💰
NEGA AYNAN ERSAGʻ ??????
🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰
1.TABIIY
2.EKOLOGIK TOZA
3.ARABISTON HALOL SERTIFIKATI
4.BIZNESDA QILISHDA QULAY
5.MEHNATIZGA YARASHA YUQORI DAROMAD
6.TURETISKIY BREND MAHSULOT
7. JAHON BOZORIDA 1⃣6⃣ YILLIK BARQARORLIK
👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
BIZNES QILMOQCHI BOʻLGANLAR UCHUN QULAY‼️
🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺🕺
1. QAYTA HARID MAJBURIY EMAS
2. BALLAR YIGʻILIB BORADI
3.HAR BIR HARID SOVGʻALI
4.EHSON KUNLARI BOR
5.LAVOZIM SAQLANIB QOLADI
6.OYLIKLAR NAQT BERILADI
7.DAROMAD YUQORI ODDIY LIDER
20.000.000 So’mgacha pul topa oladi
8.KARYERA QILISH OSON
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
Ma'lumot uchun :🫴🫴🫴🫴🫴🫴
/channel/itxyocoyc
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
✅ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️
🫵 Siz ham ozishiz kerakmidi?
HA OZISHIM KERAK 🤝
💪 OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG.
1⃣OY 5⃣0⃣ MING
2⃣OY 1⃣0⃣0⃣MING
3⃣OY 1⃣5⃣0⃣MING
🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫
🌀 NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI.
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
Dietolog Sadoqat Otaqoʻziyeva
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
💎 Salon — «отмен», uyda yasanamiz!
🌷Dugonam uyida o'tirib ham chiroyli yurishini sababini topdim! Telegramdagi @Latofatli_ayollaruz kanaliga a'zo bo'lgan ekan...
💕 Ushbu kanalda biz kabi ayol va qizlar uchun bepul tavsiyalar, layfhaklar, go'zallik sirlari berib borilar ekan!
🩷➡️Obuna bo'ling 👇👇
/channel/+sXLa58NR0XtiODVi
/channel/+sXLa58NR0XtiODVi