abdullohrahim | Unsorted

Telegram-канал abdullohrahim - Abdulloh Rahim

2445

Subscribe to a channel

Abdulloh Rahim

Қанчалик яхши бўлсангиз бўлинг, нотўғри жойда бўлсангиз қадрсизсиз.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Совчи бўлиб борган уйда илм ўрганди

Ҳиндистонлик Муҳаммад Юнус Жуванфурий муҳаддис Муҳаммад Закариё Кандеҳлавийнинг қизига совчи бўлиб борадилар. Мавлоно Кандеҳлавий у кишининг қўлига Саҳиҳи Бухорийни тутқазадилар ва узоқ йил ёнида олиб қолиб таълим берадилар.
Сўнгра мавлоно Жуванфурий ҳазратлари уйланишдан воз кечадилар ва (Саҳиҳи Бухорий борасида) ер юзининг энг кучли олимига айланадилар.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Мана шундай хонанг бўлса, дунёнинг энг катта неъматларидан бирига эга бўлибсан.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Жаъфар ибн Синон ҳазратлари айтадилар:

«Ибодат ва хайрли иш қилувчилар ўзларини гуноҳкорлардан кўра устун кўришлари ўшаларнинг гуноҳларидан ҳам ёмонроқдир».

© Имом Раббоний, «Мактубот», 5-жуз, 110-бет

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур «Сафаҳот мин собрил улама аъла шадаидил илми ват-таҳсил» номли китобларининг хотимасида шундай дейдилар:

«Ушбу саҳифаларда кўришимиз мумкинки, баъзи олимлар илм таҳсил қилиш учун китоб, дафтар ва ҳоказоларни сотиб олишда, сафар қилишда жуда кўп пул сарфлашган. Бу пуллар қанчалик кўп бўлса бўлсин, уларнинг наздида ҳеч қанча қадри бўлмаган. Бирор нарса ўрганиш учун устозларнинг ҳузурига бориш, улардан илм олиш учун дунёлар сарфласа арзийди. Улар бой лекин жоҳил бўлгандан кўра, камбағал лекин олим бўлишни ихтиёр этишган».

Ким мақсади нима эканлигини билса, бу йўлда сарфлагани у учун катта кўринмайди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Уйланмоқчи бўлган укаларга тавсиям:

Солиҳасига ва диндорига уйланинг!

Солиҳа аёл сизни ҳам Аллоҳ таолога яқинлаштиради, ҳам жаннатга етаклайди. Аллоҳ таолонинг ва ота-онангизнинг розилигини олишда кўмаклашади.

Фожира, фосиқа ва диндор бўлмаганига уйланманг!

Ундай аёл сизни ҳам Аллоҳ таолодан узоқлаштиради, ҳам дўзахга етаклайди. Ҳам Аллоҳ таолонинг, ҳам ота-онангизнинг қаҳри ва ғазабига дучор қилади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Жума муборак!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Олим ва жоҳилнинг буғдой бошоқларидаги мисоли

Тўла бошоқ бўйнини эгади, пастга қараб туради. Лекин бошоқлари бўм-бўши бошини доим тик тутади.

Изоҳ: Чунки тўла бошоқ — илм-маърифати юксалган сари тавозеъси ортаётган олимга ўхшайди. Бўш бошоқ — илми бўлмаса-да, доим ўзини катта оладиган, мағрур жоҳилга ўхшайди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бир кишининг севгиси сўзидан эмас, кўзидан маълум бўлади.

© Имом Мовардий

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Ҳар бир ишда ҳикмат бор» деганларидек, Гейропанинг Швецияси Қуръони Каримни оммавий тарзда ёқилишига рухсат бериб ва бунга шароит ҳам яратиб берганидан кейин бугун эрталаб швециялик Эмма Логрен (Emma Loughren) исмли аёл Фаластинда иймон келтириб мусулмон бўлди.

Эмма Логрен Қуръони Карим ёқилганидан сўнг Ислом ҳақида изланишга тушган ва ниҳоят ҳидоят билан шарафланган.

Ислом муборак! Иймон муборак!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ уламоларнинг китоб йиғишдаги иштиёқлари ҳақида шундай дейдилар:

«Баъзида Роббимга: "Агар шу китобларга етишишимни насиб қилсанг, фалонча ракъат намоз ўқийман", деб назр қилардим».

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Китобни тўлиқ ўқимагунингча китоб сенга сирини очмайди».

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

#Ҳадя

Алҳамдулиллаҳ. Бугун бир қадрли инсонимдан ўғлимга китоб ҳайитлик олдим. Аслида бу китобларни узоқ вақтдан бери олиш ниятим бор эди. Аммо, насиб бўлмай турганди. Аллоҳ таоло шу китобларни шу инсон орқали етказди.

Аллоҳ таоло ушбу бебаҳо ҳадяни улашган инсондан Ўзи рози бўлсин. Икки дунё саодатини, азизлигини, яхшилигини берсин. Ўзларини, яқинларини доим офиятда, ҳузур-ҳаловатда қилсин. Фарзандларининг бахту саодатини кўрсинлар. Фарзандлари ҳам динга, халққа хизмат қиладиган солиҳ инсонлар бўлишсин. Уларга манфаатли илм берсин, илми ладун, илми раббоний берсин.

Китоблар: Ўнгдан биринчиси Пайғамбарлар қиссалари, иккинчиси Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаломнинг сийратлари, учинчиси саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг қиссалари.

Таҳрирланди

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ҳурматли каналимиз аъзолари! Қурбон ҳайити байрами билан барчани чин қалбимдан табриклайман.

Аллоҳ таоло солиҳ амалларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин.

Янаги ҳайитларда орамиздан хато ўтмаган ҳолда етиб боришимизни насиби муяссар айласин.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Мутақаддим машойихлар ризвонуллоҳи алайҳим ажмаъийн айтадилар: «Икки байрам кечасини иҳё қилиш мустаҳабдир. Унда қайси дуони ўқиса ҳам қабул бўлур. Бу кечаларга хос муайян бир дуо йўқ».

© Абу Саъуд роҳматуллоҳи алайҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Исмоил Адҳам ҳижрий 1319-йил Мисрда таваллуд топган. 31 ёшида (ҳижрий 1350-йил) Москвада фанлар доктори унвонини олди. Кейин Туркияда ўқитувчилик қилди. 1355 ҳижрий санада Мисрга қайтиб даҳрийликни (атеизмни) биринчилардан бўлиб тарғиб қилди. «Мен нима учун атеистман?» китобини ёзди. 1359 ҳижрий санада ўз жонига қасд қилди. Шунда у 40 ёшда эди. Васиятида ўлганидан сўнг жасадини ёқиб юборилишини ёзиб қолдирган.

Аллоҳ таоло ҳусни хотима берсин.

‏إسماعيل أدهم:
ولد بمصر ١٣٢٩،
١٣٥٠ الدكتوراه من موسكو في العلوم،
ثم استاذ بتركيا،
١٣٥٥ عاد لمصر وبدأ في نشر
فكرة الالحاد فهو أول الدعاة لها
بمصر،
وألف "لماذا أنا ملحد"،
١٣٥٩ انتحر، وله ٤٠ سنة
و أوصى بأن تحرق جثته.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бундан 3 йил олдин Мисрнинг машҳур докторларидан — фақирларнинг табиби — Доктор Муҳаммад Машалий жаноблари оламдан ўтгандилар.

Шу киши ҳақида бир маълумот ўқиб қолдим. Шуни сизлар билан ўртоқлашаяпман:

Доктор Машалий аввалига Мисрнинг энг бой доктори эди.

Кунларнинг бирида бир она фарзандларидан бирига укол қилдириш учун қабулига келди. У вақтда уколлар жуда қиммат эди. Она болаларига: “Агар бу уколни олсак, бир ой оч қоламиз” деди. Шу вақт касал боланинг катта акаси ўзини деразадан ташлади. Ўз жонига қасд қилаётганида сўнгги бор онасига қараб: “Укамга яхши қаранг”, деди.

Доктор Машалий учун ҳаммаси ана шундан кейин бошланди.

Укасининг ҳаётини сақлаб қолиш ва дастурхондан бир товоқни тасарруф қилиш учун ўзини фидо қилган акани бутун умр унутмади. Биринчи иши бой ҳудуддаги хусусий касалхонасини ёпиш бўлди.

Қоҳиранинг энг камбағал ҳудудидан оддий, соддагина касалхона очди. Келган касалларни бепулга кўриб, уларни даволашни йўлга қўйди.

Хоссатан, болаларни ҳеч қайтариб юбормади. Бренд кийимларни киймай қўйди. Оддий одамларга яқин бўлиб, улардек кийинишни бошлади. Уни аввалига камбағалларнинг доктори сифатида Миср халқи таний бошлади. Кейинчалик бутун тиббиёт олами таниди.

Яхшилар яхшиликлари билан, ёмонлар эса ёмонликлари билан эсланади.

Аллоҳ таоло раҳмат ва мағфиратига олган бўлсин.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Оз одоб кўп амалдан яхшироқдир. Зеро шайтоннинг амали кўп бўлса ҳам, одоби оз бўлгани учун ҳалок бўлди».

© Имом Қарофий, «Фуруқ», 4-жуз, 1415-бет (Турос бўйича)

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу ҳикоя қиладилар:

«Фаросат илми борасида ёзилган китобларни олиш учун Яманга бордим. Уларни топиб ёздим. Қайтиш вақтим келди. Йўлда келаётиб уйининг олдида ўтирган кўк кўзли, пешонаси бўртиб чиққан, кўса бир кишини кўрдим. Ундан: "Шу ерда тунаб қолсам бўладими?" деб сўрадим. У ҳам: «Ҳа», деди.

Бу кишидаги сифатлар фаросат илмига кўра, энг ёмон сифатлар эди. Лекин, эътибор қилсам, шу киши мени меҳмон қилди. Энг сахий инсон қиладиган муомалани қилди. У менга кечки овқат, хушбўй атир, маркабим учун ем, ётиш учун кўрпа ва тўшак жўнатди. Кечаси билан ухлолмай, тўшакда уёқ-буёққа ўгирилиб ётдим. Ёнимдаги китобларни нима қилишни ўйладим. Чунки мана шу китобларда ёзилган васфларга эга киши мени меҳмон қилиб, саховат кўрсатган эди. Шунда мен: «Яхшиси, бу китобларни ташлаб юбораман», дедим.

Эрталаб туриб хизматчига: «Ҳайвоннинг эгарини тайёрла!» дедим. У тайёрлаб бергач, маркабимга ўтирдим. Мени меҳмон қилган кишининг олдига бордим. Унга шундай дедим:
– Маккага борсанг, Зи-Тувога ўтсанг, Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийнинг манзилини сўра.
У киши менга:
– Мен сенинг отангнинг қулиманми? – деди.
– Йўқ, – дедим.
– Хўп, сен менга қандайдир яхшилик қилганмидинг? – деди.
– Йўқ, – дедим.
– Кеча сенга етказиб берган нарсаларим нима бўлди? – деди. Мен:
– Нималар экан? – дедим.
– Сен учун икки дирҳамга таом, яна шунчага қатиқ, уч дирҳамга хушбўйлик, маркабинг учун икки дирҳамлик ем сотиб олдим. Кўрпа-тўшакнинг ижараси ҳам икки дирҳам бўлади, – деди.
Ёнимдаги хизматчига: «Шуни пулини бериб юбор», дедим. Кейин ҳалиги кишидан:
– Бошқа нарса қолмадими? – деб сўрадим. У:
– (Албатта) уйнинг ижараси ҳам бор. Ўз жойимни торайтириб, сенга кенг хона бердим, – деди».

Имом Шофеъий айтадилар: «Ҳозир ўша китобларнинг қадрини яхши тушуниб етдим».

© Ибн Абу Хотим ар-Розий, «Адабуш Шофеъий ва маноқибуҳу», 118-119-бетлар.

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Муслима қиз қандай йигитга турмушга чиқмаслиги керак?

Одатда, турмуш қуришда талаблар ва шартлар асосан келин номзоддан ахтарилади. Куёв номзоднинг тушуми ва яшашга имконияти бўлса бас. Ваҳолангки, оилада қиз-йигит иккиси бир қушнинг қаноти кабидир. Бир қаноти касал ёки нуқсонли бўлса, иккинчиси қанчалик соғ бўлмасин, бундай қуш барибир учишга ярамайди. Қуйида муслима опа-сингилларимизга қандай йигитларга турмушга чиқмасликлари кераклиги баён қилинган. Марҳамат, булар билан танишиб ўзингизга хулоса чиқаринг:

1. Намозини кечиктириб ўқийдиган йигитга турмушга чиқма!
2. Намозларни жамлаб ўқувчи йигитга турмушга чиқма!
3. Ота-онасига оқ бўлган йигитга турмушга чиқма!
4. Аёлларга ҳатто номаҳрам қариндошларига ҳам ҳазил-ҳузул қиладиган йигитга турмушга чиқма!
5. Оғзи шалоқ, ҳатто ҳазиллашиб ҳам сўкинадиган йигитга турмушга чиқма!
6. Мусулмонларнинг ғамини қилмайдиган, ҳамма нарсадан четда юрадиган йигитга турмушга чиқма!
7. Бахил йигитга турмушга чиқма!
8. Динининг ва эътиқодининг асосларини билмайдиган йигитга турмушга чиқма!
9. (Билганига) амал қилмайдиган ва амал қилай деб ҳаракат ҳам қилмайдиган йигитга турмушга чиқма!
10. Сени Аллоҳнинг ибодатига бошламайдиган йигитга турмушга чиқма!
11. Унаштирилганда нималар қилиш-қилмаслик кераклигини билмайдиган, билишга урунмайдиган йигитга турмушга чиқма!
12. Уйдан ташқарига чиққанингда сенинг нима кийётганинг билан иши бўлмайдиган, рашксиз йигитга турмушга чиқма!
13. Мусулмон куёвнинг масъулиятларини билмайдиган, фақатгина ўз ҳақ-ҳуқуқларини биладиган йигитга турмушга чиқма!
14. Сени номаҳрам эркаклар орасида аралашиб ишлашингга рози бўладиган йигитга турмушга чиқма!
15. Тунни қоим қилиш борасида (таҳажжуд, таровеҳ намозлари ҳақида) ҳеч нарса билмайдиган йигитга турмушга чиқма!
16. Кашанда йигитга турмушга чиқма!
17. Сени уйда ёлғиз қолдириб, доим сафарда юрадиган йигитга турмушга чиқма!
18. Тез ғазабланадиган йигитга АСЛО турмушга чиқма!
19. Солиҳ йигитни топмагунингча турмушга чиқма!

© Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бўлажак турмуш ўртоғингизга олиб боришингиз мумкин бўлган энг қадр-қимматли нарса – бу бошқа эркаклар билан орангизда ҳеч нарса бўлмаганлигидир. Зотан, бир ёш қиз турмушга чиқадиган кишининг омонати ҳисобланади. Йигит киши ҳам ўзини ўзи уйланадиган қиз учун асраши лозим...

Сарпоингиз – ор-номусингиз бўлсин!

Солиҳа Эрдим

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Матнни Камола Одилова ўқиган.

🔗https://youtu.be/rjzwrU6GzXc

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Биз ҳам одамлардан қолиб кетмайлик, яхшилик ва илм-маърифатни улашайлик деган мақсадда Threads платформасига ўтдик.

У ердаги саҳифамиз ҳаволаси:

abdulloh_rahim" rel="nofollow">https://www.threads.net/@abdulloh_rahim

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Китобларнинг ўғли Имом Суютий бу умматга нималар тақдим қилдилар?

قدم العلّامة السيوطي للأُمة؟
‏تقريبًا ..
‏في القرآن وعلومه: 40 مؤلف
‏في السنة وعلومها: 190 مؤلف
‏في الفقه: 70 مؤلف
‏في أصول الفقه والدين: 50 مؤلف
‏في اللغة والأدب: 120 مؤلف
‏في التاريخ: 20 مؤلف

Қуръон ва Қуръон илмлари борасида — тақрибан 40 та асар,
Суннат ва суннат илмлари борасида — тақрибан 190 та асар,
Фиқҳ илмида — тақрибан 70 та асар,
Усулул фиқҳ ва усулуд дийн илмлари борасида — тақрибан 50 та асар
Тил ва адабиёт борасида — тақрибан 120 та асар
Тарих илми борасида — тақрибан 20 та асар.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Агар сен бир йигитда:
• Покизаликни
• Хушбичимликни
• Садоқатни
• Ахлоқни
• Истеъдодни кўрсанг, билки, унинг ортида матонатли она бор!

© Доктор Муҳаммад Ротиб Ан-Наблусий

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Охирида ҳаммамиз хотираларга айланамиз.

وفى النهاية جميعاً سنصبح ذكريات

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллоҳга қасамки, китобга қараш ва ўқишдан бошқа мен учун ҳузур ва ҳаловат йўқ.

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Бугунга келиб совғага китоб танланмаслигига, бора-бора китоб ўқийдиганларнинг, китоб ўқишга тарғиб қиладиганларнинг орасида ҳам яқинларига китоб совға қилиш йўқолиб борётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу жуда катта йўқотишдир. Совға сифатида китоб бериш ҳам ўқишга тарғиб, ҳам тафаккур ўсишига васила, ҳамда унутилган урфни эслатишдир. Бундан ташқари, дўсту биродарга эсда қоладиган совға бериш лозим».

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда,
«Ислом одобидан» 253-саҳифа

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Қуръони Карим мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланади. Россияда Қуръони Каримга ҳурматсизлик жиноят ҳисобланади».

© Владимир Путин, Россия Президенти

Путин бу гапни куни кеча Гейропанинг Швециясида Қуръони Каримнинг оммавий тарзда ёқилишига рухсат берилганидан сўнг айтган.

Ақробуннаси лилмуслимийна ҳумун-насоро, қоидаси тўғрига ўхшаяпти.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

👉🏻 Қурбон ҳайити намози Тошкентда 5:15 да ўқилади.
👉🏻 Намозга боришда ва қайтишда ташриқ такбирини айтиш ёддан кўтарилмасин.
👉🏻 Намозга пиёда бориб-қайтган афзал.
👉🏻 Бомдод намозини адо этиш Қурбон ҳайити намозидан минг маротаба афзал. Бомдод намози вақти: 4:50 гача.
👉🏻 Ҳайит намозидан кейин биринчи ота-онадан бошлаб, барча қариндош уруғларни имкон бўлса бориб, бўлмаса телефон воситаси орқали табриклаб қўйиш яхши.
👉🏻 Қурбонлик сўйдираётганда устида туриб турли хил дунёвий ишлар қилмасдан ва гаплар гаплашмасдан, такбир ва таҳлиллар айтиб туриш қурбонликнинг одобларидан.

Ғариб ва гуноҳкор Абдуллоҳ Раҳим ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ёнида гуноҳ қилишдан ҳижолат бўладиганларинг билан дўстлаш,
Ёнида ибодат қилишдан ҳижолат бўладиганларингдан узоқлаш.

‏أختر صحبه تخجل أن تفعل بينهم ذنباً ،
وأحذر من صحبه تخجل أن تفعل بينهم طاعه

@AbdullohRahim

Читать полностью…
Subscribe to a channel