abdullohrahim | Unsorted

Telegram-канал abdullohrahim - Abdulloh Rahim

2445

Subscribe to a channel

Abdulloh Rahim

Инсон нима учун оила қуради? Бугунги кунги ёшларнинг оила қуриш борасидаги тушунчалари қандай? Уларда: "Оилани тебрата оламизми?" деган қўрқув бор. Ростдан ҳам улар оиласини таъминлай оладиларми?

Инсон нима учун ОИЛА қуради?

Солиҳа Эрдим


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🔗https://youtu.be/fqYu4u4huDg

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Молик ибн Динор айтадилар:

«Ўлим фариштаси мен солиҳ амал қилаётганимда эмас, балки ухлаб ётганимда келишидан қўрқаман».

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Қалб ўлса, раҳм-шафқат кетади.
Ақл ўлса, ҳикмат кетади.
Виждон ўлса, ҳаммаси кетади.

✍️ Нажиб Маҳфуз

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

«Нонга ҳурматсизлик қилган қавмни Аллоҳ таоло албатта очликка мубтало қилади».

© Абу Нуаъйм, «Ҳилятул авлиё», 9-жуз, 397-бет. Бет Турос бўйича

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Сиз алданиб қолманг!

Криста Родригес (Crisda Rodriguez) дунёнинг машҳур дизайнерларидан бири, шу билан бирга ёзувчи ҳам эди. У ошқозон саратонига чалинади ва ўлими олдидан ушбуларни ёзиб қолдирган экан:

— Гаражимда дунёнинг энг қимматбаҳо машиналари бор, лекин икки ғилдиракли аравага ўтиришга мажбурман.
— Уйимда машҳур брендлардан олинган кийимлар, поябзал ва қимматбаҳо буюмлар бор, лекин баданим касалхона берган икки бўз парчасига ўралган.
— Банкда кўп миқдорда пулим бор, лекин уларнинг менга ҳеч қандай фойдаси йўқ.
— Уйим шинам, кошона эди, лекин ҳозир касалхона каравотида ётибман.
— Сочимни турмаклаш учун еттита сартарошим бор эди, лекин ҳозир бир тола ҳам сочим йўқ.
— Шахсий самолётим билан дунёнинг исталган бурчагига учардим, лекин ҳозир хона эшигигача икки хизматчи ёрдамида зўрға боряпман.
— Шунча егуликлар бўлишига қарамай, икки маҳал овқат— озроқ сабзавот еб, кечалари бир неча томчи тузли сув ичиб парҳез қиляпман.

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки неъмат борки, кўп одамлар уларда алданиб қолурлар. Улар соғлиқ ва фароғат», деганлар.

СИЗ АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!!!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

10 ёшли олмон бола Исломни қабул қилди

10 ёшли Enrico Vittoria Corazza ота-онасининг розилиги билан Исломни қабул қилди ва исмини Анас деб ўзгартирди.

Анас Исломга қандай қизиқиб қолгани ҳақида шундай дейди:

— Германиядаги ўқишимда бир нечта мусулмон ўртоқларим бор эди. Уларнинг дини доим эътиборимни ўзига жалб қилган. Мусулмонлар ибодатини адо қиладиган маскан — масжидлар жуда чиройли. Азон овозини эшитиш инсонга ҳузур бахш этади. Масжиддаги тароват ва у ерда ўқиладиган дуолар менга жуда ёқади. Шу сабабдан мен ҳам мусулмон бўлишга аҳд қилдим.

Ислом муборак! Иймон муборак!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бакр ибн Ҳубайш шундай дейдилар:

Абу Ҳанифанинг ақли билан у кишининг замонасида яшаганларнинг ақли тортилса, Абу Ҳанифанинг ақли ҳаммасиникидан оғир келади.

© Ҳофиз Ибн Ҳажар Ҳайтамий, «Ал-хайротул ҳисон», 47-саҳифа

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ҳаромга қарама, кўзинг ўрганади.
Кўзинг ўргангач, гапирасан.
Гапирсанг, юқтирасан.
Юқтирсанг, ҳалок бўласан!

© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ёзда иссиқдан сиқиламиз, қишда совуқдан шикоят қиламиз. Нега шундай биласизми? Аллоҳ таоло дунёга муҳаббат қўйиб алданмаслигимиз учун бизга роҳат-фароғат бермайди.

© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллоҳ таолонинг ризосига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим, унга энг тез элтадигани инсонларни хурсанд қилиш экан.

Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор қиладиган йўлларни ҳам ўрганиб чиқдим, унга энг тез элтадигани инсонларнинг қалбига озор бериш экан.

© Убайдуллоҳ Аҳрор қаддасаллоҳу сирраҳу

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бир киши Дамашқдан то Мадинагача юриб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келди. Келишининг сабаби сўралганда у киши:

— Ташаҳҳудни (аттаҳият дуосини) ўрганиш учунгина келдим, деди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу соқоллари ҳўл бўлиб кетгудек йиғладилар ва шундай дедилар:

— Валлоҳи, Роббим сени абадиян азобламайди деб умид қиламан.

© Имом Косоний, «Бадоиъус Саноиъ», 1-жуз, 88-бет (муаллиф муқаддимасидан)

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ғийбатдан сақланайлик!!!

Охир замонда яшаяпмиз. Ҳозир тўсатдан бўладиган ўлимлар кўпайган вақт. Ҳеч кимнинг орқасидан гапириб ҳаққига тажовуз қилмаслигимиз лозим.

Агар шундай қилсак, ҳисоб-китоб охиратга қолади ва у кунда кўплаб қийинчиликларга дучор бўламиз. Тилимизга эгалик қилишимиз мусулмонлигимизнинг энг муҳим шартларидан биридир.

© Умар Фаруқ Қўрқмас ҳафизаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Расмдаги киши 98 ёшида Исломни қабул қилибдилар.

Аввалинг хор бўлса бўлсин, охиринг хор бўлмасин, деганлари шу бўлса керак. Жар ёқасидан омон қолибдилар. Ислом муборак бўлсин!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Айюб Саҳтиёний айтади:

«Аҳли сунна олимларидан бирининг ўлим хабарини эшитсам, гўё бир аъзоимдан ажралгандек бўламан».

© «Шарҳу усули иътиқоди аҳлис-сунна», 1-жилд, 66-саҳифа

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Бир инсон умрини илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказса, бутун умр фарз амал қилган каби бўлади».

© Имом Сарахсий, «Шарҳу китабил касб», 151-бет

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Куни кеча ҳижрий 1445 йилнинг 17-муҳаррам санасида (4.08.23) Мадина мунаввара шаҳрида буюк олим, доктор Халил Иброҳим Мулла Хотир Азҳарий ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Аллоҳ таоло ҳазратни раҳмат ва мағфиратига олган бўлсин.

Алломанинг турли масалаларда 80 дан ортиқ манфаатли китоблари мавжуддир.

Халил Иброҳим ҳазратлари Бақеъ қабристонига дафн қилиндилар.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ҳаким зотлардан бири ўғлига шундай насиҳат қилибди:

قال أحد الحكماء يوصي ابنه :

تمّسك يا بُنيّ بالأخلاق..
فالعلم بلا أخلاق جهل.
والمال دون أخلاق فقر.
والنجاح دون أخلاق فشل.
وتذكر دائماً :
"لا يتكبر إلا من كان به عقدة نقص".

"Эй ўғилчам, ахлоқни ўзингга лозим тут.
✔️ Ахлоқсиз илм жаҳолатдир.
✔️Ахлоқсиз бойлик фақирликдир.
✔️Ахлоқсиз муваффақият бахтсизликдир.

Шуни доим ёдингда сақла:
✔️(Хулқида) нуқсони бор одамдан бошқаси такаббурлик қилмайди".

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ислом билан ўлим тўшагида қовушди

🔴 Англиянинг Бирмингем шаҳрида ошқозон саратонига қарши муолажа олаётган Энтони Вейнрайт Ислом билан ўлим тўшагида қовушди.

У Ислом динини унга ғамхўрлик қилаётган мусулмонлар сабабли қабул қилган эди.

Энтони Вейнрайт иймон келтирганидан 24 соат ўтиб, 60 ёшида оламдан ўтди. Унинг ҳеч кими йўқлиги сабаб иймон келтиришига сабаб бўлган мусулмон биродарлари уни дафн этишди.

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун. «Аввалинг хор бўлса, бўлсин. Охиринг хор бўлмасин», деб шунга айтишса керак.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Эркаклар! Эртага 28 июл — ашуро куни

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».

Имом Табароний «Мўъжамул Кабийр»да ривоят қилган.

Қўшимча: Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

«60 йилдан бери шуни тажрибадан ўтказиб келамиз, доим барака кўрганмиз».

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Эркакларнинг аёллар ҳақида биладиганлари» номли китоб экан.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Ҳудудларнинг характерга таъсири бор»

Хусусан, инсоннинг ўзи туғилиб ўсган ернинг унинг характерига ҳам, тилига ҳам яхшигина таъсири бор. Қадимги табиблар касалларни даволаш борасида бунга алоҳида эътибор беришган. Мисол учун, Жолинус: «Қуруқ тупроқ ёмғир суви билан ҳаёт топгани сингари, касал киши ҳам ўз юртининг ҳавоси билан хотиржам бўлади, тузалади», деган экан.

Гиппократнинг ҳам: «Ҳар бир касал ўз юртининг дорилари билан даволанади. Гўё инсон табиати ўз юртининг гиёҳларига майл қилади», дегани нақл қилинади.

Баҳоуддин Субкий мазкур иборани Каҳф сураси, 77-оятининг тафсирида келтирадилар. Ҳизр ва Мусо алайҳимассалом қиссасининг охирида, икковлон ниҳоят бир қавмга етиб келадилар. Қавм уларни кутиб олиб, мезбонлик қилмайди. Шу жойгача бўлган оятларда замир доим инсонларга йўналади. Кейин эса оятда девор ҳақида зикр қила туриб: «фаважада индаҳум» дейиш ўрнига «фаважада фийҳа» деб кетади. Субкий юқоридаги сўзни айнан шу жойда ишлатадилар. Оят бир лаҳзада улар ҳақида зикр қилиб туриб, дарҳол улар яшаётган юртга йўналиб кетади. Субкий томонидан бу нарса шу юртнинг шу инсонларнинг ёмонликларига таъсири бўлганига ишорат қилинади. Бундан ташқари ўша юртда ҳеч ким уларга мезбонлик қилмаслиги, халқнинг яхшилик қилмаслигининг сабаби маълум одамларга хос эмас, бу умумий даражада, яъни бутун жамият шундай эканлигини кўрсатади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

👉 Бугунги кунда намуна оладиган инсон излаётган бўлсак, саҳобаи киромларнинг ҳаётига қарашимиз лозим. Расулуллоҳнинг қизларига, аёлларига қарашимиз керак. Усмонийлар тарихида ҳам қанчадан қанча қаҳрамонлар бор. Буларнинг ҳам ижобий томонларини ўзимизга намуна қилиб олайлик...

Ўхшашни истайдиган инсонларингиз кимлар?

Солиҳа Эрдим

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🔗
https://youtu.be/YYl5jyxzaOU

#Soliha_Erdim
T.ma/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Имом Кавсарий роҳимаҳуллоҳ Дамашқдалик вақтларида уч кун ейишга бир луқма егулик ҳам тополмабдилар. Очликларини унутиш учун ўша уч кунни Зоҳирия кутубхонасида китоблар билан ўтказган эканлар.

© Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ, «Сафаҳот мин собрил улама аъла шадаидил илми ват-таҳсил»

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Ким сиҳат-саломат бўлишни истаса, нонуштани вақтли қилсин, енгил ридо кийсин».

«Енгил ридо нима?», деб сўралганда, Али розияллоҳу анҳу: «Оз қарздир», дедилар.

📚 Бўстонул орифийн китобидан

Бизларга ҳам қарзларимиздан қутилишимизни насиби муяссар қилсин!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Фақиҳнинг қизи, фақиҳнинг аёли — фақиҳа аёл

Фотима Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳа — Аллома Алоуддин Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳнинг қизлари бўлиб, у киши ўз замонасининг катта фақиҳларидан бўлган. Алоуддин Самарқандий «Туҳфатул Фуқаҳо» номли асарнинг муаллифидирлар. Мазкур асар ҳанафий мазҳабининг мурожаат қилинадиган энг муҳим китобларидан ҳисобланади.

Фотима Самарқандийнинг эри Аллома Алоуддин Косоний роҳматуллоҳи алайҳ, лақаблари «уламолар шоҳи» бўлган. У киши ўзларининг машҳур асарлари — «Бадоиъус Саноиъ»ни аёли Фотима билан бирга ёзганлар.

Фотима Самарқандий отасининг китобларини ёддан билган Ислом тарихининг энг машҳур фақиҳа, муҳаддиса, олима аёлларидан биридирлар.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Янги йил муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кириб келган 1445-ҳижрий йил Ислом оламига муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бу йилни ўтган йилгисидан кўра хайрли ва баракали қилсин. Бу йилда барчага ва барчанинг яқинларига сиҳҳат-саломатлик, офият ва яхшиликлар тилаб қоламан.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Сени ҳақиқий яхши кўрадиган, чиндан яхши кўрадиган, беминнат яхши кўрадиган — бу сенинг онангдир, онанг!

Сенингча сабабли, Аллоҳнинг наздида эса қадрсиз сабаблар туфайли уни ранжитма, хафа қилма, озор берма!

Энг ожиз ва энг муҳтож вақтингда сени жонидан ҳам ортиқ кўриб ҳимоя қилганини эсла!

Нонкўр бўлма!

© Умар Фаруқ Қўрқмас ҳафизаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Муҳтожни муҳтожга муҳтож қилма, эй Роббим!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Ғавс Соний — Шайх Саййид Абдулбоқий қуддиса сирруҳу ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло ҳазратни раҳмат ва мағфиратига олган бўлсин!

Бир пайтлар ҳазратнинг баъзи ҳикматларини таржима қилгандим:

• Дунёда яшаётган етти миллиард инсон сени яхши кўрса, мақтаса ва сенга мухлис бўлса, Аллоҳ жалла жалалуҳу рози бўлмаса нима фойдаси бор?!

• Дўстларингизни яхшилаб ажратиб олинг. Валий билан дўстлашган валий бўлади. Қотил билан дўстлашган қотил бўлади. Ўғри билан дўстлашган ўғри бўлади.

• Хайрли ишлар хайрли кунлар келишининг аломатидир.

• Истиғфор — қалбни ислоҳ қилади, гуноҳларни ўчиради ва дардларни эритади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Битта китобни ўн марта ўқиш — ўнта китобни бир мартадан ўқишдан кўра фойдалироқдир.

© Аббос Маҳмуд Аққод, мисрлик машҳур шоир, ёзувчи

@AbdullohRahim

Читать полностью…
Subscribe to a channel