abdullohrahim | Unsorted

Telegram-канал abdullohrahim - Abdulloh Rahim

2445

Subscribe to a channel

Abdulloh Rahim

Шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари сариқ қоғозли китобларга муҳаббати борлигини ҳамда Шайх Намр Хотиб ҳазратларининг китобни ҳидидан билиб олиш хислатларини айтиб беряптилар.

P.S: Сариқ қоғозли китоблар кўз саломатлиги учун, кўз чарчамаслиги учун васила. Бундай китоблар оқ қоғозли китоблардан кўра қимматроқ ҳамдир.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Кўзлар гўзаллик кўрсин🙂

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Юқорида айтилганидек, Ғарб олимлари касалхона ва расадхонани мусулмонлардан ўрганганини эътироф қилса-да, дорилфунунни (университетни) айтмаслиги ғалати. Аммо дорилфунунлар ҳам Исломнинг инсониятга ҳадяси экани ўзгартириб бўлмас ҳақиқатдир.
Қандай қилиб дейсизми? Ғарб тадқиқотчиларининг айтишича, уларда қурилган биринчи университет Италиянинг шимолидаги «Қизил шаҳар» деб номланадиган Болонья шаҳрида жойлашган бўлиб, 1088 йили қурилган. Аммо уларнинг ўзи ҳам инкор қила олмайдиган ҳақиқат шуки, Андалусдаги умавийлар давлати милодий 859 йилда, яъни Европада қурилган биринчи университетдан роппа-роса 229 йил аввал Марокашнинг Фас шаҳрида Қайравон дорилфунунини қурган. Европа ҳали ер сайёрасини ясси эмас, юмалоқ деганларни зиндонбанд қилиб ёки ўлдириб юрган пайтда Андалус дорилфунунларидаги талабалар ер куррасининг расмини чиза бошлаган эди. 859 йилдан кўп эмас, 25-30 йил ўтиб, Қуртуба, Фас ва Қайравондаги дорилфунунлар адади 28 тага етиб улгурган эди.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Билиш-билмаслик. Билсак қанчалик биламиз, билмасак қанчалик билмаймиз? Булар фоизларда қандай бўларди?

1. Ҳаққул яқийн
2. Аъйнул яқийн
3. Илму иҳтисоб
4. Зонн
5. Шакк
6. Иртиёб
7. Ваҳм
8. Такзиб
9. Инкор

Бундан ташқари шулар ҳам бор: Илмул яқийн, зонни ғолиб, тажаҳули ориф, суи зонн...

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Биз атоларга лойиқмизми?

“Диний таҳсилимни эндигина тамомлаган кунларим эди. Муҳтарам отам муфтий Муҳаммад Шофеъ роҳимаҳуллоҳ билан бирга машинада эдик. Светафорда турганимизда бир тиланчи отам ўтирган томон ўтди. Покистонда тиланчиларнинг светафорда тўхтаб турган машиналар олдига бориб пул сўрашлари кенг тарқалган. Муҳтарам отам чўнтакларидан бир қанча майда пул чиқариб тиланчига бердилар. Қилган ишларини хато деб ўйлардим. Ўзларига эътироз билдириб: "Отажон, тиланчига нега пул бердингиз? Улар ҳаммадан пул сўрашади, буни гўёки касбга айлантириб олишган. Улар сиз берган пулга лойиқ эмас", дедим. Шу гапимдан сўнг отам кулиб, менга қарадилар ва: "Тақий! Агар Аллоҳ таоло бир нарса ато қилмасдан олдин, бизнинг шунга лойиқ ёки лойиқ эмаслигимизга қараганида, биз бирор неъматга муносиб бўлармидик?" дедилар.

Шайх Тақий Усмоний хотираларидан

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Рибохўрлик қилган одам албатта қашшоқ бўлади. Ўзи бўлмаса ўғли бўлади. У ҳам бўлмаса невараси бўлади.

© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Тез кунда…

Умар розияллоҳу анҳу яна бир жойда шундай деганлар: «Бирортангиз (ҳеч ҳаракат қилмай) ўтириб олиб, «Аллоҳим, ризқимни бергин», демасин! Чунки биласизлар, осмондан олтину кумуш ёғмайди».
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кун меҳнат қилиб, ҳалол пул топиш учун ғайрат қилишнинг аҳамиятини баён қилиб, шундай деганлар: «Аллоҳнинг фазлидан насибамни излаб юриб, туямнинг оёқлари остида ўлишим Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб ўлишдан афзалдир».
Қуръон ва Суннатдан олган илҳомини, саҳобаларнинг амалий намунаси шуурини ҳис қилган Ислом уламолари ҳам ҳаммани буюк ибодат бўлмиш тижоратга тарғиб қилганлар, дангасалик, камбағаллик, одамларга тиланиш, бировга юк бўлиш нақадар ёмонлигини таъкидлаганлар.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

👉 Эрингиз билан яхши бўлсангиз, ҳамма билан яхшисиз. Эрингиз билан ёмон бўлсангиз, ҳамма билан ёмонсиз. Оддий математика. Ҳамма билан ёмонсиз, деганим, ёмон бўласиз деган маънода эмас, ўзингизни хотиржам ҳис қилган ҳолда муомала қилолмайсиз. Ойнага қараб: “Аллоҳим, мени қанчалар чиройли суратда яратгансан, Ўзингга шукрлар бўлсин, ўзимни яхши кўраман” деб айтасизми? Айтмасангиз, айтинг.

Эрни уйга ошиқтириш усули

Солиҳа Эрдим


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🔗https://youtu.be/zrClKbQrSWY

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Тез кунда…

Ҳошим йўллардаги қабилалар билан келишиб, тижорат карвонларининг хавфсизлигини ҳам таъминлади. Олиб борилган келишувларга кўра, карвон йўлидаги қабилаларнинг моллари бўлса, уларни бозорга бепул олиб боришга, сотиб бўлгач, пулларини берилар ёки фойдадан ҳисса берилиб, йўл хавфсизлиги таъминланиб, уларни даромадга шерик қилишар эди. Бундай келишувлар маккаликларга ҳам, карвон йўлидаги қабилаларга фойдали эди. Ушбу тижорий сафарлар маккаликларга ҳам моддий, ҳам маънавий фойдалар келтирарди. Бу фаолиятлар шу даражага етиб борган эдики, маккаликлар қўшни давлатларни ўз еридек кўришар, бу юртларнинг давлат арконлари билан жуда самимий алоқалар ўрната олишар эди.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Тез кунда…

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам тижорат қилганлар. У зот билан яқин муносабатда бўлганларнинг аксари ҳам тижоратчи бўлган. Набий алайҳиссалом туғилиб-ўсиб, қирқ ёшга етгунларича оддийгина Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бўлиб яшаган Макка аҳли ҳам асосан тижорат орқали кун кечирарди. Аксари тижоратчилар бўлган халққа Исломни етказган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аввало уларга тавҳид ақийдасини, сўнгра ахлоқ-одобга оид масалаларни етказганлар. У зот алайҳиссалом тижоратга, тижорат ахлоқига, тижоратчи ахлоқига, маскан ахлоқига оид муҳим қонун-қоидаларни ҳам етказдилар, ўзлари ҳам шу соҳанинг вакили сифатида шу қоидаларга бекаму кўст амал қилиб, шахсий намуна кўрсатдилар.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Новвойхона, дўкон ёки супермаркетдан бирор нарса олмоқчи бўлсангиз, албатта, раста орқасидан, инсонларнинг кўзлари тушмайдиган жойдан олинг.

Масалан, мева кўрдингиз, олд томондагиларидан эмас, орқа томондагиларидан, гарчи у ёмон бўлса ҳам ўша ердан олганингиз маъқул.

Чунки олд қаторда турган маҳсулотларнинг аксари сараланган, чиройли бўлиб, унга назар теккан бўлади. Сотиб олмоқчи бўлганни ҳам, сотиб олмайдиганнинг ҳам кўзи ўша олдиндаги энг чиройли мевага тушади. Бундай мевадан еган одам касал бўлади. Егани заҳар бўлиб, нима учун касал бўлганини тушунмайди. Билмайдики, унинг ошқозонига назар кирди. Токи у чиқмагунига қадар инсон вужудига азоб бермай қўймайди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ҳанафийларнинг мазҳаби гўзал бўлгани сингари, китоблари ҳам бағоят гўзал.

Суратда Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий асарлари жой олган жавонлар.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Кийим-кечакка тўла жавонни ҳамма аёл ҳам орзу қилавермайди. Баъзи аёллар китобга ошно.

ولَيسَت كُلّ النّساءِ أَحْلاَمُهنّ خِزَانة مَلِيئَة بِالمَلابِسِ وَ الأَحَذِيَة!
بعضُهنّ يدمنّ الكُتُب 📚

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Саййид Муртазо Забидий раҳматуллоҳи алайҳ Имом Ғаззолийнинг "Иҳё" асарларига ёзган шарҳини 1783 йилнинг 22 ноябрида тугатганлар. Расмдаги ушбу китоб шу шарҳнинг 3-жузи, унинг ўзи 803 саҳифали. Аллома китобнинг биргина шу жузини 106 кунда ёзган эканлар.

Машааллоҳ! Аллома қолган 13 жузига қанча вақт сарфлаган бўлсалар?! Аллоҳ таоло у зотни раҳматига олсин.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллоҳга қасамки, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севгиси билан тўлган танани тупроқ асло чиритмайди.

© Исо Баёнуний роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Боласи ухламаётган аёл бир домланинг олдига уни олиб бориб: «Домла, болам ухламаяпти», дебди. Домла шогирдларидан бирига: «Болага «Ихтиёр»дан ўқи!» деб буюрибди. Шогирд устозининг айтганини қилибди. Бироз ўтиб бола ухлаб қолибди. Аёл ҳайрон бўлиб, домлага савол назари билан боқибди. Шунда домла унга: «Биз бу китобни ўқиганимизда ҳатто кап-катта одамлар ҳам ухлаб қолади. Шундай экан, сенинг болангнинг ҳам ухлаши табиий», дебди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллоҳ таоло муаллифдан рози бўлсин! Шу вақтгача азонга бундан ҳам чиройлироқ таъриф берилганини кўрмаганман.

«Азон — вақтнинг ҳаққидир».

© Абу Усома Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий, «Баҳжатун назирийн шарҳу Риёзус Солиҳийн», 2-жуз, 229-бет

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

— Ҳасад қилувчининг роҳат-фароғати бўлмас!
— Бесабрнинг дўсти бўлмас!
— Хулқи ёмоннинг яхши кўрадигани бўлмас!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ва ниҳоят!

Данияда Қуръони Каримни намойишкорона ёқиш тақиқланадиган бўлди.

Агар мазкур қонун тасдиқланса, бундан кейин Қуръони Карим, Таврот ёки Инжил ёқувчиларга жиноят иши қўзғатилади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бир муаллифнинг китоби охирига ёзганлари:

Битик — боқий
Умр — фоний
Банда — осий
Робб — офий

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Тез кунда…

Ибн Саъднинг Авн ибн Абдуллоҳдан нақл қилишича, Жарир ибн Абдуллоҳ бир нарса сотмоқчи бўлса, унинг барча айбини бирма-бир айтиб чиқар, кейин ихтиёрни харидорга бериб, «Хоҳласанг ол, хоҳламасанг олма», дер эди. Шунда унга: «Аллоҳ хайрингни бергур, бундай қилсанг, ҳеч нарса сота олмайсан ахир!» дейишди. У эса шундай деди: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мусулмонларга холис бўлишга ваъда бериб, байъат қилганмиз».

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Тез кунда…

Суфён ибн Уяйнадан сўрашди: «Юз дирҳами бор одам зоҳид бўлиши мумкинми?» Имом «Ҳа», дедилар. «Мол-дунё тўплаган одам қандай қилиб зоҳид бўлиши мумкин?» дейишган эди, Суфён ибн Уяйна: «Агар бу одам пули камайганига хафа бўлмаса, кўпайганига хурсанд бўлмаса, уни мол-дунёсидан айирадиган ўлимни ёмон кўрмаса, у ҳақиқий зоҳиддир», дедилар.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу «Ал-исоба фий тамйиз-саҳоба» асарини роппа-роса 40 йил деганда ёзиб тугатган эканлар. Аллома бу асарида қарийб 12.000 нафар саҳобанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя килади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Кутубхона — уйнинг жаннатидир.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг 13 август кунги "Усул Академияси" форумидаги нутқларидан иқтибослар:

◾️Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозидан кейин шундай дуо қилардилар:

اللّهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيِّبًا وعملا مُتَقَبَّلًا

"Аллоҳим, мен Сендан манфаатли илм, ҳалол ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман".

Сизга ҳам ҳар намоздан кейин, тик турган ёки ўтирган ҳолда шу дуони ўқишингизни тавсия қиламан.

◾️Илмни уламоларнинг ҳузурида ва китобларнинг сатрлари орқали қўлга киритиш мумкин. (Иккисини бир-биридан ажратиш мумкин эмас!)

◾️Талабалик даврида устознинг рухсатисиз китоб ўқимаслик керак. Илм ҳосил бўлгандан сўнг истаган китобни ўқиш мумкин.

◾️Мумтоз асарларимизни бугунги кунга мувофиқ тарзда ва ибораларини осонлаштирган ҳолда талабага тақдим қилишимиз лозим.

Уламоларимиз ҳам ўз даврларида шундай қилишган. Мисол учун, аллома Ширинбулолийнинг «Мароқил фалаҳ» асаридаги услуб билан Имом Сарахсийнинг «Мабсут» китобларидаги услуб бир-биридан фарқ қилади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Алҳамдулиллаҳ. Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг карималари — устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва у кишининг жамоасига ушбу эътирофлари учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

Аллоҳ таоло устозамизни доим хайрли ишларда бош, муслима опа-сингилларимизга суянчиқ-қалқон бўлиб юришларини насиби муяссар айласин. Ўзи доим ҳифзида, офиятида, риоятида, барокатида сақласин.

Совғалар учун алоҳида ташаккур.

@bintusodiq
@muslimaatuz
@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

👉 Эрингиз билан яхши бўлсангиз, ҳамма билан яхшисиз. Эрингиз билан ёмон бўлсангиз, ҳамма билан ёмонсиз. Оддий математика. Ҳамма билан ёмонсиз, деганим, ёмон бўласиз деган маънода эмас, ўзингизни хотиржам ҳис қилган ҳолда муомала қилолмайсиз. Ойнага қараб: “Аллоҳим, мени қанчалар чиройли суратда яратгансан, Ўзингга шукрлар бўлсин, ўзимни яхши кўраман” деб айтасизми? Айтмасангиз, айтинг.

Эрни уйга ошиқтириш усули

Солиҳа Эрдим


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🔗https://youtu.be/zrClKbQrSWY

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

‏الحب كالحرب ..
‏سهلٌ أن تبدأه .. صعبٌ أن تنهيه .. مستحيلٌ أن تنساه

Севги урушга ўхшайди.
Бошлашинг осон... тугатишинг қийин... унутишинг иложсиз бўлади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Инсонларнинг энг ёмони сенга кайфиятига қараб муомала қиладиганидир. Хурсанд бўлса яхши, хурсанд бўлмаса, аҳмоқона муомала қилади.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ирландиялик қизиқчининг 90 йилларда содир бўлган ҳаворанглар ҳақидаги хотираси

Бир неча кун олдин юртини ташлаб кетмоқчи бўлган бир киши билан учрашдим.

Мен ундан: "Нега ватанни ташлаб кетяпсан?" деб сўрадим. У: "Гомосексуаллик ҳуқуқлари туфайли", деди ва йиллар давомида гомосексуалликка берилган жазоларни санаб ўтди:
"300 йил олдин гомосексуалликнинг жазоси осиб ёки чўктириб ўлдириш бўлган.
100 йил олдин осиб ўлдириш эди.
50 йил олдин эса 20 йил қамоқ ва дарралаш эди.
20 йил олдин эса 200 паунд ва 2 йил қамоқ эди.
5 йил олдин эса маълум миқдорда жарима ва кафиллик асосида озодлик эди..."

Ундан: "Хўп, унда сен нега кетяпсан?" деб сўрадим.

У: "Мен гомосексуализмни охири мажбурий қилиб қўйишларидан қўрқяпман... Шунинг учун ҳам бу ердан кетишим керак", деди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…
Subscribe to a channel