abdullohrahim | Unsorted

Telegram-канал abdullohrahim - Abdulloh Rahim

2445

Subscribe to a channel

Abdulloh Rahim

Қайтар дунё

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Илмни қадрлаган қадр топади, хорлаган хор бўлади. Илм сенга келмайди, сен илмга борасан.

© Имом Молик

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Баъзи опа-сингилларимиз қабулимга келиб: “Солиҳа хоним, ўзимни нўноқ, муваффақиятсиз ҳис қиляпман. Ишларимни тартиблай олмаяпман, мен нега ундайман, нега бундайман?” деб ўзларини койишади.
Йўқ, сиз ундай эмассиз, фақатгина нотўғри режа қиласиз холос...


Ҳамма нарсага улгуришга урунсак, ўзимизга кеч қоламиз

Солиҳа Эрдим


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🎥https://youtu.be/dV8S9jusT3A

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ўша вақтларда Ямандан Мадинага бир гуруҳ келади. Булар ҳеч қандай иш қилмайдиган, эски-туски кийимлар кийиб, масжиднинг бир бурчагида ўтириб, ўзини фақат тоат-ибодатга бағишлаган одамлар эди. Бу ҳолат Умар розияллоҳу анҳунинг эътиборини тортди. У зот «Булар ким?» деб сўрадилар. Шу ерда турганлардан бири: «Булар – мутаваккиллар (Аллоҳга таваккул қилганлар)», деб жавоб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасасида бу борада яхши дарс олган Умар розияллоҳу анҳу эса: «Йўқ, булар мутаваккиллар эмас, мутааккиллар (егувчилар) экан», дедилар. Сўнг «Ҳақиқий мутаваккил кимлигини айтайинми?» дедилар. Саҳобалар «Ҳа», дейишган эди, у зот: «Мутаваккил – тупроққа уруғ экиб, кейин Аллоҳга таваккул қилган кишидир», дедилар.

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Дунёнинг машҳур инглиз футбол жамоаси Ливерпул «Мавлудун Набий»ни нишонлади:

“Муҳаммад пайғамбарнинг таваллудини нишонлаётган барча мухлисларимизга самимий тилакларимизни билдирамиз”.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини зиёрат қилади. Қабри ёнида бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди:

«Ё Робби, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.

Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.

Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Зотсан.

Роббим, араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил».

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:

«Эй Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман», деб бақирди ва соқоли хўл бўлгунча ҳўнграб йиғлади.

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Она бошда тож эмиш, ҳар дардга илож эмиш,
Бир фарзанд пир бўлса ҳам, барибир онага муҳтож эмиш.

Онамиз бироздан амалиёт бўладилар. Дуои хайр қилиб қўйсангизлар. Аллоҳ барчангиздан Ўзи рози бўлсин.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Итларнинг мавқелари кўтарилгани ёки ўзгартирилгани билан шерга айланиб қолмайдилар.

© Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзун ҳолда ўтирган эдилар. Саҳобалардан бир киши:

— Сизга нима бўлди, гўё маҳзундексиз, эй Аллоҳнинг Расули? - деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз:

— Онамни соғиндим, деб марҳамат қилдилар.

© Ибн Абу Шайба, «Ал-мусаннаф», 11935-ҳадис (Муҳаммад Аввома таҳқиқи)

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!» дегани, сиздаги шу ҳолдан рози бўлсин, дегани эмас. Аллоҳ таоло сизнинг хулқингизни, ишларингизни ислоҳ қилиб, сизни Ўзи рози бўладиган ҳолга келтирсин, деганидир.

© Имом Раббоний, «Мактуботи Раббоний»дан

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Азиз аёллар, ишга муккасидан кетманг, меъёрни билинг, кўпроқ эрингиз ва болаларингизни биринчи ўринга қўйинг. Улар билан бирга суҳбатлашинг,  ўтириб, ҳол-аҳвол сўранг. Фарзандларингизни тўйиб ҳидланг, қучоқланг, ўпинг ва  уларга: “Сени қанчалар соғинибман”, деб, кўнглигини кўтаринг. Унга: “Худо ҳаққи, сен жудаям ширин боласан, сени жудаям яхши кўраман. Яхшиямки, Аллоҳ сени бизнинг оилага насиб қилди”, денг...

Оилада севгини пайдо қилиш усули

Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим


🎥 Youtobe

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Японияда фақатгина аёл-қизлар учун мўлжалланган метролар бор экан. Яқинда ўзимизда ҳам метронинг орқа вагонларига фақат аёлларимиз минсин, тиқилинчда кетишмасин, деб чиқишганида, бир ҳовуч “феминист”, “..еист”лар жазавага тушиб қолганди. Бу видеони ўша онги ўчиб қолган, замондан ортда қолиб кетган нусхаларга кўрсатиш керак экан. Яхши Япония Афғонистон бўлиб қолмабди. 😁

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бир олимдан сўрашди: «Илмга қандай эришгансиз?»

Олим киши: «Бадавлат ота орқали» деб жавоб берди.

© Имом Зарнужий, «Таълимул мутааллим» асаридан

P.S: Ота-онаси бой-бадавлат кишилар уларнинг даврида улардан фойдаланиб қолишсин.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Муносиб жуфт, бахтиёр ва ҳузурли оила — дунёнинг энг катта бойлигидир.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Махсус аравачада юрадиган йигит Голландияда иймон келтириб мусулмон бўлди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

👉 Доим кейинга сурадиган нарсангиз – ўзингиз бўлманг. Ишингиз бўлсин. Кейинга сурган нарсангиз – муҳаббат ва қадрлаш бўлмасин. Кейинроқ бажарса ҳам бўладиган ишлар бўлсин. Ўзингизга кеч қолманг. Ишга кечикишдан оламшумул ҳодиса ясаманг. Ҳамма нарсани бир онда қилишга урунманг...

Ишларингизни кейинга қолдиринг, аммо ЎЗИНГИЗни эмас!

Солиҳа Эрдим

2-қисм


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🎥https://youtu.be/O1USoxhBAH0

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Мавриди келганда айтилган гаплар оч одамнинг олдига қўйилган нонга ўхшайди.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Алҳамдулиллаҳ!

Устоз Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ ҳадис, калом ва исломий мазҳаблар соҳасида профессор унвонини олдилар. Хайрли ва муборак бўлсин!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Устозга ҳурмат — олий ҳиммат!

«Ал-лубоб» асарининг муаллифи Имом Майдоний ҳар куни бомдод намозидан олдин соатлаб пиёда юриб, устози Ибн Обидийннинг уйига борар ва ундан юзма-юз ўтириб дарс оларди.

Устозининг эшиги олдига борганида, устозига бўлган ҳурматидан эшикни тақиллатмай, соатлаб эшик олдида туриб, устози эшикни очишини кутарди.

Абдуллоҳ Раҳим

T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Эркакларнинг энг катта камчиликларидан бири эса, оилада севги изҳорлари йўқ. Албатта ҳаммасида ҳам эмас, баъзиларида. Қўлидан телефон тушмайдиган, кундалик ҳаётда ишдан бошқа ғами йўқ эркаклар ҳам бор. Бола унинг ҳам боласи, ахир...

Бахтли турмушнинг сири

Солиҳа Эрдим


Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

🎥 https://youtu.be/FCIsD2_K7IA

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши. Дуо қилганлар учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Абдурраҳмон, сен ҳам тижорат қиляпсан, биз ҳам тижорат қиляпмиз. Сенинг даражангни қара, бизникини қара. Аллоҳ ҳаққи айтчи, сен нима қиласанки, тижоратингда бунчалик барака бор?»
Абдурраҳмон ибн Авф шундай жавоб берди: «Аввало, мен иш бошлашдан олдин Расулуллоҳни мамнун қилиб, мол-мулкимга барака сўраб, у зотнинг дуоларини олдим. Иккинчидан, тижоратимга Аллоҳни шерик қилдим, нима топсам, Унинг йўлида сарфлашдан тўхтамадим. Учинчидан, бозорга энг биринчи борган тижоратчи доим ўзим бўлдим, ҳеч қачон қуёш чиққунча ухлаб ётмадим. Тўртинчидан, ҳеч қайси харидорни қуруқ қайтармадим, бағрикенг бўлишга ҳаракат қилдим. Бешинчидан, оз фойдага рози бўлдим, кўп даромад туфайли эмас, катта савдо орқали фойда топдим».

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Инсон таълимдан ва гўзал ахлоқдан маҳрум бўлганида ваҳший ҳайвонга айланади.

© Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Суфён Саврий роҳматуллоҳи алайҳнинг ёнида доим бир қоғоз бўлар,  у унга тез-тез қараб турарди.

Кунларнинг бирида ўша қоғоз ерга тушиб кетди. Одамлар ерга тушган қоғозни олишаркан, унда нима ёзилгани билан қизиқишди. Унда шундай жумлалар бор эди:

"Эй Суфён! Аллоҳ таолонинг ҳузурига борадиган кунингни унутма!"

© Абу Нуаъйм, «Ҳилятул авлиё», 7-жуз, 4-бет

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Пайғамбаримиз хусусан ҳали қалбида нифоқ бор бўлган баъзилар ҳам берса, шу иллат тузалиб, ислоҳ бўлиши умидида одамларни қўшин учун моддий ёрдам беришга тарғиб қилдилар. Чунки нифоқ касалининг дориси инфоқ эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб, «Ким жаннат эвазига шу қўшинни қуроллантиради?»дедилар. Аммо ҳеч ким индамади. Шунда ҳазрати Усмон пайғамбарнинг мурожаатини ерда қолдирмаслик учун: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ йўлида юзта туяни эгар-жабдуғи билан зиммамга оламан», деди. Пайғамбаримиз унинг ҳаққига дуо қилар, лекин яна сўрашда давом этдилар. Яна ҳеч кимдан сас-садо чиқмади. Яна Усмон жавоб берди: «Яна юз туя мендан...». Пайғамбаримиз уни яна дуо қилиб, яна сўрадилар. Усмон яна юзта туя қўшишини айтди... Пайғамбаримиз Усмоннинг бу инфоқидан шу қадар мамнун бўлдиларки, кўзларида ёш билан қўлларини дуога очиб, дуо қилдилар: «Аллоҳим, Усмоннинг гуноҳларини кечиргин! Аллоҳим, Усмоннинг аввалгию кейинги барча хатоларини афв қилгин!»

@Nasimkutub

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

«Киши онасининг дуолари ва яна онасининг севгиси билан нажот топади».

‏ينجو المرء:
‏- بدعوات أمِّه
‏- وحبِّها له

© Устоз Муҳаммад Воил Ҳанбалий ҳафизаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Севгининг аломати қайғуришдир. Ошиқ маъшуқаси учун қайғуради.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бир кичик қизи бор эди. Уни бағрига босар, ўпиб:

«Марҳабо, эй отасини оловдан (дўзахдан) тўсувчи қизим!»
, дер эди.

© Ибн Адий, «Ал-Комил фий дуъфаир рижал», 5-жилд, 179-саҳифа

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Шундай жойда китоб ўқисанг. Кейин ўлсанг ҳам армонсиз ўласан.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Abdulloh Rahim

Бир китобни сотиб олиб, ундан бир нарса ўргансанг, китоб ўз харажатини қоплаган бўлади. Бошқа ўрганганларинг эса фойдаларинг ҳисобланади.

© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…
Subscribe to a channel