Tijorat ilmini bilmaganlar bozorimizda savdo qilmasin!
(Hz. Umar roziyallohu anhu)
💫 Savdo ortidan pul topish va halollikni saqlash — oson ish emas. Shuning uchun ham Paygʻambarimiz alayhissalom “Rostgo‘y, halol savdogar nabiylar, siddiqlar va shahidlar bilan birgadir”, deb marhamat qilganlar.
🤓 “Savdogar sahobalar yoxud saodat asrida tijorat” kitobini oʻqib, shu sohaga oid ilmingizni yanada oshirishingiz mumkin. Ushbu kitob bugundan sotuvda!
• Muqova — qattiq;
• Sahifasi — 245 bet;
• Narxi — 54.000 soʻm
Bogʻlanish uchun:
📨 @qamar_delivery
📞 +998712037004 | +998998454400
📌 Manzilimiz: Alisher Navoiy 42, mo‘ljal Chorsu, Sobiq Gum ro‘parasi.
«Фарзанд тарбия қилишда энг асосийси, уларни ёмон ўртоқлардан асраб-авайлашдир».
© Имом Ғаззолий,
«Иҳё улумид-дийн»дан
@AbdullohRahim
Бугун 2024 йилнинг 1-январ куни, соат 08:30 да шонли турк халқи шонли фаластин халқини маънан-руҳан қўллаб-қувватлаш учун катта митинг уюштиришди. Аллоҳ таоло турк халқини доим азиз ва мукаррам қилсин.
@AbdullohRahim
Ғазода вайронага айланган уйнинг деворидаги ёзув:
Қани менинг уйим? Қани ота-онам, ака-укаларим? Қани бутун инсоният?
@AbdullohRahim
«Кимнинг намози ўзини гуноҳ ва маъсиятдан қайтармаса, ундай намоз фақатгина Аллоҳдан йироқлаштиради халос».
© Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
@AbdullohRahim
Англия пойтахти Лондонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишларида ёзилган баннер:
«Фаластин томонда туриш учун мусулмон бўлиш шарт эмас, инсон бўлишнинг ўзи етарли».
@AbdullohRahim
Золим қилган зулмини унутиши мумкин. Мазлум ўзига қилинган зулмни унутиши мумкин. Лекин Аллоҳ таоло зулмни асло унутмайди.
© Шайхул Азҳар Аҳмад Тоййиб ҳафизаҳуллоҳ
#StrikeForGaza
Аллоҳ ҳар нарсани кичик қилиб яратади сўнгра каттайтиради. Мусибатларни эса катта қилиб яратади сўнгра кичраяди.
© Ҳузайфа ибн Ямоний розияллоҳу анҳу
@AbdullohRahim
Уйланмаган уламолар:
📌 Бишр Ҳофий
📌 Имом Нававий
📌 Юнус ибн Ҳабиб
📌 Имом Табарий
📌 Имом Доримий
📌 Шерозий
📌 Ибн Жамоа
📌 Абу Ҳайён
📌 Ибнун Нафис
📌 Ибн Абу Нужайҳ
📌 Имом Замахшарий
@AbdullohRahim
Ғазолик бир ўқитувчининг охирги пости:
Нега охир замонда тош ва дарахтлар тилга киришини энди тушундингизми? Чунки, бутун дунё лол бўлиб бўлди.
@AbdullohRahim
Кинога тушамиз,
Телевизорга муккамиздан кетганмиз,
Компьютер/ноутбук тиззамиздан тушмайди,
PlayStationдан чиқмаймиз,
Телефонни гапирмаса ҳам бўлади...
Лекин китоб билан ҳеч дўстлашолмадик. Оламиз, очиб юзаки қараб қўямиз, лекин ичига кирмаймиз.
Дунёда энг кам китоб ўқийдиганлардан бири мусулмонлардир.
@AbdullohRahim
👉 Турмушимизга 34 йил бўлди, лекин ҳалигача ўз уйимиз йўқ, ижарада яшаймиз. Менинг машинам йўқ. Лекин мен, хўжайним ва фарзандларим дунёнинг энг бахтли оиласимиз. Бирор маротаба нега ўз уйимиз йўқ демадим. Чунки, хўжайним ҳалол ризқ топади. Хўжайним кечқурун уйга келади, бола-чақамиз ҳам кечқурун уйга қайтамиз. Дунёда мендан бой одам йўқ. Уйми? Уйни пулим бўлса оларман. Бизнинг бойлигимиз фарзандларимиз...
Бойлигимиз – фарзандларимиз
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
#reels
@MuslimaatUz
Муҳаббатингизни изҳор қилиб туринг
Ўзингизга кеч қолманг!
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
https://www.youtube.com/watch?v=ZyLwwmBUccQ
#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz
«Ота-она боласини моддий кенгликка, ясан-тусанга ва роҳат-фароғатга ўргатмаслиги лозим. Акс ҳолда бола катта бўлганида, умрини шуларни қўлга киритиш билан зое қилади».
© Имом Ғаззолий
@AbdullohRahim
«Ғино (мусиқа) ўзи бир фандир. Мақсадлар ўзгариши билан ҳукми ҳам ўзгаради».
و الغناء نفسه فنّ يختلف حكمه باختلاف الغايات
© «Муҳаммад Зоҳид Кавсарий, «Ал-Имтаъа», 157-бет
@AbdullohRahim
Ёзда иссиқдан сиқиламиз, қишда совуқдан шикоят қиламиз. Нега шундай биласизми? Аллоҳ таоло дунёга муҳаббат қўйиб алданмаслигимиз учун бизга роҳат-фароғат бермайди.
© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ
@AbdullohRahim
Бир инсон кўчада бирор кимса билан мулоқотда бўлганида биринчи эътибор бериладиган нарсаси унинг қандай кийингани бўлади. Эгнида нима борлигидир. Инсонлар биринчи бўлиб шуни кўришади. Шундай экан, кийим танловингиз, кийиниш тарзингиз – сизнинг дунёқарашингизни, ички дунёнгизни, қадриятларингизни ва нимани биринчи ўринга қўйишингизни рўпарангиздаги инсонга кўрсатиб беради.
Инсон кийими билан қаршиланади
Солиҳа Эрдим
Таржимон Абдуллоҳ Раҳим
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
🎥https://youtu.be/7Ib1BBRzuqI
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
Фаластин ёзувчилари томонидан Фаластиндаги инсонлар учун бугун 18-декабр куни ҳам глобал бойкот қилиш таклиф қилинди.
Бу сафарги бойкотда асосан нақд пул ишлатиш лозимлиги, пластик карталар орқали халқаро ишловларни амалга оширмаслик кўзда тутилган.
#StrikeForGaza
Ижтимоий тармоқларда ёзиладиган постлар #StrikeForGaza хаштеги билан ёзилса нур устига аълон нур.
@AbdullohRahim
Ғазо болаларидан мактуб
Мен бегуноҳ бир боламан. Жуда қийин шароитда яшаяпман. Дунёдаги барча болаларга мурожаат қиламан, бизни қутқаринг, Ғазо олов ичида қолди. Дунёдаги бошқа болалар сингари биз ҳам қўрқув билан эмас, хотиржам яшашни истаймиз. Ғазо ўлим арафасида. Мен қаттиқ азоб чекяпман.
Илтимос, бизни қутқаринг.
Ғазолик Тала
@AbdullohRahim
- Бугун 11-декабрда имкон қадар олди-сотди қилмаслик;
- Халқаро пул ўтказмалари билан шуғулланмаслик, ишлатмаслик;
- Уйда қолиш;
- Инстаграм ва Фейсбук тармоқларидан фойдаланмаслик;
- #StrikeForGaza хаштеги билан мазкурлардан ташқари ижтимоий тармоқларда пост қолдириш бутун мусулмонларга лозим ва лобуд бўлди.
#StrikeForGaza
@AbdullohRahim
Аллоҳ таоло Муҳаммад Мужир Хотиб ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларидан рози бўлсин!
Ҳақиқатдан ҳам инсон уйланганидан кейин китоб ўқиши, китоб ўқишга вақт ажратиши камаяди. Фарзандли бўлгандан кейин эса янада камаяди. Чунки инсон шу вақтда тажрид оламидан сабаблар оламига ўтиб бўлган бўлади. Унинг масъулиятлари, мажбуриятлари ортган бўлади. Шунинг учун ҳозирги бўш вақтдан фойдаланиб, имкон борида кўпроқ ўқиш, кўпроқ эшитиш зарур.
Кўрсатув араб тилида, туркча субтитри ҳам бор, тўлиқ шакли ушбу ҳаволада.
@AbdullohRahim
Анави бино мени тамсил этади. Дарахт эса, онамни ва унинг дуоларини.
ذلك المبنى يمثلني و تلك الشجرة هي أمي و دعاءها
@AbdullohRahim
Пул йўқлиги аламли, борлиги эса ҳисоб-китобли. Осойишта яшаш учун пул муҳим бўлса ҳам, лекин пул билан ҳеч қайси дўкондан руҳ саломатлигини, қалб поклигини, ақл шаффофлигини, тана сиҳҳатини, фарзанднинг отасига ҳурматини, эр-хотин орасидаги муҳаббатни, оилавий тотувликни сотиб олиб бўлмайди.
© Устоз доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ
@AbdullohRahim