Эркаклар! Эртага 16 июл — ашуро куни
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».
Имом Табароний «Мўъжамул Кабийр»да ривоят қилган.
Қўшимча: Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
«60 йилдан бери шуни тажрибадан ўтказиб келамиз, доим барака кўрганмиз».
@AbdullohRahim
🍃 Сиз бор жой сиз билан гўзаллашсин!
Сиз бор макон сиз билан нафас олсин. Сиз яшайдиган хонада сиздан из қолсин. Сиз бор жойда доим сиздан бир из қолсин...
🎙Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Баъзан биргина шох туфайли йиқилмай қолишингиз мумкин. Баъзи инсонлар ҳам ана шундай шохлар кабидир. Балки сиз ҳам ўшаларнинг биридирсиз. Сиз юз ўгирганингизда минглаб бинолар йиқилиб вайрон бўлиши мумкин.
Модомики яхши кўрганларингизга суянчиқ экансиз, уларнинг йиқилишларига йўл қўйманг!
@AbdullohRahim
Қалбингнинг сукунат тополмаслиги, сукунатни берувчидан ғофил қолганидандир.
@AbdullohRahim
Тўрт нарса танани заифлатади:
1. Кўп жимо қилиш;
2. Кўп ташвиш қилиш;
3. Оч қоринга кўп (совуқ) сув ичиш;
4. Кўп нордон ейиш.
@AbdullohRahim
1. Ташриқ такбирлари нима ва қачон ўқилади?
2. Ташриқ такбирларини айтиш ёддан кўтарилса, қазоси борми?
@AbdullohRahim
Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари китоб олишга имконияти бўлмаганидан уйларидан жуда узоқда жойлашган кутубхонага қатнар, баъзи кечалари ўша кутубхонада тунаб қолар эканлар. Инглиз тилини ҳам ўша ерда ўрганган эканлар.
@AbdullohRahim
✅ Уйда ҳам кўчадагидек яхши бўлинг!
🎙Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим.
📱 Telegram | 📱 Facebook
📱 Instagram | 📱 muslimaat_uz?si=w_uBC0FOxDLqL5ap">YouTube
Ибн Шиҳоб Зуҳрий ҳазратларидан: «Илм афзалми ё амалми?» деб сўрашди.
Ибн Шиҳоб Зуҳрий:
— «Жоҳил учун илм, олим учун амал афзал», деб жавоб бердилар.
@AbdullohRahim
Субҳаналлоҳи касийро!
«Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир».
«Анъом» сураси, 38-оят
@AbdullohRahim
Умар розияллоҳу анҳу ўзларига ваъз қилиб шундай дердилар:
Ҳар куни: «фалончи ўлди, пистончи ўлди», дейилади.
Албатта, бир кунмас-бир кун: «Умар ўлди», дейилади.
@AbdullohRahim
بكاء المؤمن في قلبه و بكاء المنافق في عينه
Мўминнинг кўз ёши қалбида, мунофиқники кўзида.
@AbdullohRahim
Дўстлик ришталари ёмон сўз ишлатилганда бузилади. Яхши сўз сўзлаш керакки, шояд, у дўст ҳам яхши сўз сўзласин.
© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ
@AbdullohRahim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ, азизлар! Барчани Қурбон ҳайити билан табриклайман.
Аллоҳ таоло солиҳ амалларимизни сиздан ва биздан ҳусни мақбул айласин!
@AbdullohRahim
Сен учун азиз бўлган инсонни кичик бир хатоси ёхуд айби учун тарк қилма. Чунки Аллоҳдан бошқа ҳеч ким мукаммал эмас.
@AbdullohRahim
Оналаримизга хушхабар!
🎙 Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим.
📱 Telegram | 📱 Facebook
📱 Instagram | 📱 muslimaat_uz?si=w_uBC0FOxDLqL5ap">YouTube
«Уйланмасдан олдин фиқҳ ўрган, чунки уйлангандан кейин фиқҳ ўрганиш имкони бўлмайди».
© Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу
@AbdullohRahim
Оила қурмоқчи бўлганингда ўзингга шу саволни бер:
Бу инсон менинг умримнинг охиригача суҳбатлаша оладиган инсонимми?
@AbdullohRahim