Қадр кечасининг бундай номланишига сабаб, бу кечада ер юзи фаришталарнинг кўплиги билан тўлиб тошганидан (жой қолмай) торайиб қолишидир.
قال الخليل بن أحمد: وإنما سميت ليلة القدر لأن الأرض تضيق بالملائكة لكثرتهم فيها تلك الليلة
© Халил ибн Аҳмад
@AbdullohRahim
Эй умрини бекорчи нарсалар билан зое қилган инсон! Мана сенга фурсат. Қадр кечасида қўлдан бой берганларингнинг ўрнини тўлдир. Албатта, бу кеча — бир умрга тенгдир.
© Ибн Ражаб, «Латоифул Маъориф», 350-саҳифа
@AbdullohRahim
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Ҳиндистондаги «Надватул-уламо»нинг раиси, машҳур аллома Абул Ҳасан ан-Надвий роҳимаҳуллоҳнинг жиянлар Муҳаммад ар-Робиъй ҳазратлари 96 ёшларида, ортида ўн минглаб шогирдларини қолдириб фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар.
Аллоҳ таоло ҳазратни раҳматига, мағфиратига олган бўлсин. Рамазон ойининг охирги даҳаси — Жаҳаннамдан озод бўлиш даҳасининг фазилатидан насибадор қилсин.
Марҳум алломанинг оналари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга шунчалик муҳаббатли бўлганидан фарзандларининг барчасининг исмини Муҳаммад деб қўйган эканлар. Муҳаммад Робиъй — тўртинчи Муҳаммад дегани.
@AbdullohRahim
Муҳаммад ибн Мунозир роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Буюк аллома Халил ибн Аҳмад билан бирга юриб кетаётган эдик. Шиппагимнинг бир боғи узилиб қолди, оёқ яланг юришга мажбур бўлдим. Қарасам у ҳам шиппагини ечиб оёқ яланг юрий бошлади.
— «Нимага ундай қиляпсан?» деб сўрадим.
— «Оёқ яланг юришда сенга ҳамроҳлик қиляпман», деди.
@AbdullohRahim
Камчилиги ўзига айтилмаган киши айбини ҳам ҳунар билади.
© Саъдий Шерозий
@AbdullohRahim
Ноўрин савол беришнинг оқибати
Кунларнинг бирида Имом Шаъбий Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг «Бармоғингизни тупроққа теккизиб оғзингизга суриб бўлса ҳам саҳарлик қилинг» қабилидаги ҳадисни ривоят қилиб берибдилар. Ўша ерда ўтирганлардан бири: «Қайси бармоғимизни?», деб сўрабди. Имом Шаъбий оёғининг бош бармоғини кўрсатиб: «Мана шуни!» деб жавоб берибдилар.
© Абул Фараж ибнул Жавзий, «Ахборуз-зирроф вал мутамажинин», 26-саҳифа
@AbdullohRahim
Саволни янаям қийинлаштирамиз:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўшанда нега ўзлари ҳам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ортларида туриб намоз ўқимаганлар?
@AbdullohRahim
Савол: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлганларидан кейин Рамазонда масжидга кирдилар. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб намоз ўқиётган саҳобаларга баъзи топшириқларни берганларидан сўнг: «Бу қандай яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал» дедилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Бу қандай яхши бидъат» деб нимани назарда тутганлар?
@AbdullohRahim
Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2023 йили Рамазон ойининг 1-куни 23 март пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@AbdullohRahim
Атрофингиздагиларни ранжитадиган даражада қўпол ҳам, рўпарангиздагиларга журъат берадиган даражада юмшоқ ҳам бўлманг!
© Саъдий Шерозий
@AbdullohRahim
Бир кишини унинг бир гуноҳи туфайли мазаммат қилдим. Ўша гуноҳ ўн беш йил ўтиб мени топди...
© Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
@AbdullohRahim
Ибн Дақиқ ал-Ийд роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Вафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менга шундай деди:
«Қабрда ёнимга жуда қўрқинчли бир ит келди. Айни шу вақт чиройли юзли бир киши келиб ўша итни ҳайдади ва менга тасалли берди.
Сен кимсан, деб сўрадим.
Мен сен жума кунлари ўқиган Каҳф сурасининг савобиман, деди».
© Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Ад-дурарул камина», 5-жуз, 352-саҳифа
Жума муборак!
@AbdullohRahim
Ғарб ўйлаб топган барча кунлар ЁЛҒОН.
© Устоз, доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ
@AbdullohRahim
«Шаъни буюк нарсани осон йўллар билан қўлга киритиб бўлмайди».
شأن كل عظيم لا يحصل بالطرق السهلة
© Шиҳобуддин Қарофий
@AbdullohRahim
«Қадр кечаси хуфтон намозини жамоат билан ўқиган киши шу кечанинг фазилатидан насибасини олади».
© Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ
@AbdullohRahim
Бугун Рамазоннинг 26 куни, шомдан то бомдодгача Қадр кечаси ҳисобланади.
Қабрингингиз нурафшон бўлишини истасангиз Қадр кечасининг қоронғисини ибодатда ўтказинг!
Бу муборак кеча барчамизга хайрли ва баракали бўлсин!
@AbdullohRahim
Йиллаб фильмлар, сериаллар ва хабарларда Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун миллиардлаб доллар сарфлаб келишди. Сўнгра жонли эфир орқали узатилаётган таровеҳ намози вақтида бир мушук келиб, имомнинг нурли юзидан бир маротаба ўпди ва тикилган миллиард-миллиард долларлари ҳавога учди.
@AbdullohRahim
Ташқи кўринишидан ички кўриниши қадрли бўлган инсонга — валий,
Ичи билан таши бир хил қадрга эга бўлган инсонга — олим,
Таши ичидан қадрли бўлганга — жоҳил дейилади.
© Абул Ҳасан Бусанжий қуддиса сирруҳу
@AbdullohRahim
Бир зоти паст урғочи машъум ҳодисани динга боғлабди. Аслида барча жирканчликлар, жиноятлар, ваҳшийликлар диндан, маънавият ва маърифатдан узоқ бўлингани туфайли эмасми ахир?!
@AbdullohRahim
Жавоб: Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан “Витрни қачон ўқийсан?” деб сўрайдилар. У киши: “Кечанинг аввалида” деб жавоб берадилар. Умар розияллоҳу анҳудан ҳам сўрайдилар. Умар розияллоҳу анҳу “Кечанинг охирида” деб жавоб берадилар.
Бу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг усуллари бўлиб, хуфтонни ҳам, таровеҳни ҳам, витрни ҳам кечанинг охирги қисми — учинчи қисмида ўқиганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу инсонларга Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ортида туриб таровеҳ ўқишни буюриб, ўзлари ўқимаганларининг сабаби шу. Ўзлари уйига бориб уйида ўқишларидир.
@AbdullohRahim
Жавоб: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу сўзлари билан таровеҳ намозини масжидда, бир имомнинг ортида унга иқтидо қилиб ўқишни назарда тутганлар.
Таровеҳ намози бидъат эмаски, у зот розияллоҳу анҳу “бу қандай яхши бидъат” десалар. Ибодатлардаги бидъат залолат эканлигини у зот розияллоҳу анҳу жуда яхши билганлар. Таровеҳ намози суннат. Лекин имом ортида туриб ўқишлик янгилик — бидъат.
Жавоб берганларга ташаккур. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин.
@AbdullohRahim
Таровеҳ намози қайси мазҳабда неча ракат?
Ҳанафий мазҳабида
1. «Ал-муҳитур Радовий»: 20 ракат
2. «Мабсут»: 20
3. «Бадоеус саноеъ»: 20
4. «Ал-муҳитул бурҳоний»: 20 ракат суннат, 36 ракат мустаҳаб, дейилган
5. «Қудурий»: 20
6. «Ҳидоя»: 20
7. «Канзуд-дақоиқ»: 20
8. «Ибн Обидийн»: 20.
Шофеъий мазҳабида
1. «Муғнил муҳтож»: 20 ракат
2. «Туҳфатул муҳтож»: 20
3. «Ниҳоятул муҳтож»: 20
4. «Ал-ҳовий ал-кабир»: 20
5. «Ниҳоятул матлаб»: 20.
Моликий мазҳабида
1. «Истизкор»: 36 ракат
2. «Бидоятул мужтаҳид»: 20 ёки 36
3. «Жамиъул уммаҳот»: 39 (витр билан бирга).
Ҳанбалий мазҳабида
1. «Ат-таълиқул кабир»: 20 ракат
2. «Шарҳуз заркаший»: 20
3. «Муғний»: 20
4. «Муқний»: 20
5. «Ал-инсоф»: 20 (бундан кўп бўлса зарар йўқ.)
6. «Кашшофул қиноъ»: 20.
@AbdullohRahim
Рамазон олди афв ва розилик сўрайман
Ассалому алайкум, дин қардошларим!
Кириб келаётган Рамазон ойи барчамизга қутлуғ бўлсин!
عنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلِمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَلَّا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلِمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бировга унинг обрўсидами ёки бошқа нарсадами, оз-гина зулм қилган бўлса, бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан (Қиёмат кунидан) аввал ундан розилик сўраб олсин. Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади. Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг (ҳақ эгасининг) гуноҳлари-дан олиб, унга юкланади», дедилар».
Бухорий ривоят қилганлар.
Кимнинг кўнглига озор берган бўлсам ёки ҳаққига тажовуз қилган бўлсам, Рамазон олди афв ва розилик сўрайман. Аллоҳ учун мендаги ҳаққингизни ҳалол этинг! Агар бу постим кифоя қилмаса, менга алоқага чиқишингизни илтимос қиламан, мендаги моддий ва маънавий ҳаққингизни адо этишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ таолодан ўзим ва сизлар учун мағфират сўрайман!
© Абдуллоҳ Раҳим
@AbdullohRahim
Ҳаёнинг энг яхшиси Аллоҳ таолога қилинганидир. У Зотнинг ризқини еймиз, У Зотнинг ҳавосидан нафас оламиз, У Зотнинг ерида юрамиз, У Зотнинг осмони остида яшаймиз. Кичик бир яхшилигимизга ношукрлик қилинса, қанчалар хафа бўламиз. Энди бешикдан то қабргача неъматларига ғарқ бўлиб яшаб, яна биз учун абадий ҳаёт тайёрлаб қўйган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ношукрлик қилишдан наҳот қўрқмасак, наҳот даҳшатга тушмасак?!
© Шайх Муҳаммад Ғаззолий, «Мусулмоннинг ахлоқи» китобидан
@AbdullohRahim
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Уламоларнинг мажлисидан (суҳбатидан) ташқари дунёнинг барчаси ботқоқликдир.
© Ибн Абдулбарр, «Жомеъ баянил илм», 1-жуз, 114-саҳифа
@AbdullohRahim
Устозлар устози, шайх, аллома Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ бундан 8 йил олдин, 2015 йил, 10-март куни вафот этган эдилар. Аллоҳ таоло Ўзи раҳмат ва мағфират қилган бўлсин.
Ҳазрат барчамизнинг суянган тоғи эдилар, ишонган кишимиз эдилар, борликларидан хотиржам бўлардик, куч олардик. Қуёшдек порлаб турардилар. Ҳар мажлислари файзу баракага тўла, суҳбатлари дилга ҳузур бахш этарди.
Ўринлари тўлмайдиган даражада буюк эдилар. Аллоҳ бизларни у кишининг муҳиблари сифатида шафоатларидан насибадор айласин. Жаннатларда учрашишимизни насиб қилсин. Йўлларидан оғмай, тоймай боришимизни насиб қилсин. Қолдирган меросларига мос ворис бўлишимизни, омонатларига риоя қилишимизни ва бошқаларга тўғри ва тўлиқ ҳолда етказишимизни муваффақ қилсин.
@AbdullohRahim
Ориф кишилар айтадилар:
قالَ بَعْضُ العارِفِينَ مِن أرْبابِ اليَقِينِ: مَن أحَبِّ الدُّنْيا لَمْ يَقْدِرْ عَلى هِدايَتِهِ جَمِيعُ المُرْشِدِينَ، ومَن تَرَكَ الدُّنْيا لَمْ يَقْدِرْ عَلى ضَلالَتِهِ جَمِيعُ المُفْسِدِينَ. (رَواهُ مُسْلِمٌ).
«Барча муршидлар бирлашса ҳам дунёга муҳаббат қўйганни ҳидоятга бошлай олмайдилар.
Барча фасодчилар бирлашса ҳам дунёни тарк қилганни залолатга бошлай олмайдилар».
© Мулла Али Қорий, «Мирқотул мафотиҳ», 8-жуз, 3226-саҳифа (Турос бўйича)
@AbdullohRahim
«Илмда шайхи бўлмаган кимса ким бўлса бўлсин, нима ёзса ёзсин, қандай даражага эришса эришсин унга асло илтифот (эътибор) қилинмайди».
© Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ
@AbdullohRahim
Аллоҳ раҳмат қилсин. Ортида қолганларга сабр берсин. Ҳамияти бор бола эди.
@AbdullohRahim