Ўтган улуғларимиз ижобат бўлади деб баъзи хос дуоларини Арафа кунига сақлаб қўйишар экан.
Дуолар қабул бўладиган кун бугун!
@AbdullohRahim
Савол: Ташриқ такбирлари нима ва қачон ўқилади?
Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, фарз намозлари ортидан, умумий йигирма уч марта айтиладиган зикрдир.
Бу ташриқ такбири:
اَللَّهُ أَكْبَرْ اَللَّهُ أَكْبَرْ ، لاَ اِلَهَ اِلَّا اللَّهُ وَ اللَّهُ أَكْبَرْ ، أَللَّهُ أَكْبَرْ وَ لِلَّهِ الْحَمْدْ
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
⚠️ Ҳанафий мазҳабига кўра, ташриқ такбирларини айтиш намозга лаёқатли ҳар бир киши учун вожибдир. Аёллар ҳам ташриқ такбирларини айтадилар. Аёллар эркаклар сингари жаҳрий эмас, махфий тарзда айтадилар.
Валлоҳу Аълам.
@AbdullohRahim
«Улуғлар, валий зотлар йўлидан юрайлик. Бу йўлда унчалик тўғри юролмасак ҳам уларнинг йўлидан айрилмайлик. Сўз билан бўлса ҳам юрайлик».
© Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ
Маҳмуд Устаусмонўғли ҳазратларининг вафотларига бир йил бўлди. Аллоҳ таоло барча улуғларимизни раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин!
@AbdullohRahim
Одамлар имом Шофеъийдан:
Бир киши отаси ёки онаси билан баҳслашиши мумкинми? деб сўрашди.
Имом Шофеъий розияллоҳу таъала анҳу:
Ота-онаси билан баҳслашишни қўя туринг, ҳатто уларнинг оёқ кийимлари билан ҳам баҳслашолмайди, деб жавоб бердилар.
@AbdullohRahim
«Шамоллаган киши гулнинг ҳидини ололмагани сингари, аҳмоқ киши ҳам ҳикматнинг лаззатини ололмайди».
© Маҳмуд ибн Умар Замахшарий, «Ал-калимун навобиғ» (Дохиёна сўзлар), 74-бет.
@AbdullohRahim
Бир мўминнинг фарзандига тавҳид ва иймонни ўргатиши қанчалик лозим бўлса, жуд (саховат) ва эҳсонни ўргатиши ҳам шунчалик лозим ва лобуддир. Зеро, мол-дунё муҳаббати барча хатоларнинг бошидир.
© Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳ
📚Ибн Обидийн ўзларининг «Роддул муҳтор» асарларида келтирганлар.
@AbdullohRahim
Аллома Ибн Ҳажар ал-Асқалоний роҳматуллоҳи алайҳи сал кам 150 жуз китобини бировларга ўқиб, сўнг қайтариш шарти билан берган. Афсуски бу китоблари ўзларига қайтиб келмаган. Сабаби ўқиб қайтаришга олган кимсалар уларни сотиб юборишар экан. Ҳазрат эса китоб бозоридан ўзларининг китобларини кўриб қолиб, уларни яна қайтадан сотиб олар эканлар.
@AbdullohRahim
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Бугун устозимиз Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳнинг волидаи муҳтарамалари вафот этибдилар. Аллоҳ таоло онамизни раҳмат ва мағфиратига олган бўлсин. Ортларида қолганларга, хоссатан, устозга сабри жамил берсин.
Устоз ўзларининг Твиттердаги саҳифаларида шундай ёзадилар:
«Онам 70 йилдан зиёд сажда қилиб келган Ғаффор* бўлган Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қилдилар. Аллоҳ таоло ИФАМни** қиёматгача онам учун садақаи жория сифатида қабул айласин. Роббим онамни ва охиратга риҳлат қилган яқинларингизни раҳмат қилсин. Жаноза намози эртага (сешанба куни) пешинда ИФАМда ўқилади».
* Ғаффор — Гуноҳларни кўплаб мағират қилувчи Зот.
** ИФАМ — «Илмий ва фикрий тадқиқот маркази» устоз асос солган илм маскани.
@AbdullohRahim
Аллоҳ таоло шундай фарзандларни дунёга келтирган оналардан рози бўлсин!
@AbdullohRahim
Бир хато қилганимизда ёки бизга нисбатан хато қилишганини кўрганимизда: “Эй Роббим, уни бунга мажбур қилган гуноҳга бошловчи нафс менда ҳам бор. Сен унга ёрдам бер. Мени ва уммати Муҳаммадни шундай хато қилишдан асра”, дея билайлик. Шундай экан, ўқиб сўз бойлигимни орттираман...
СИЗ ГУНОҲ ИШ ҚИЛМАГАНМИСИЗ?
СОЛИҲА ЭРДИМ
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Матнни Камола Одилова ўқиган.
🔗https://youtu.be/b_9xnZQbYXs
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
Сизга қилинган эҳсонлар дунёнгизни обод қилади.
Сиз қилган эҳсонлар охиратингизни обод қилади.
@AbdullohRahim
Имрон ибн Хиттон хунук, аёли эса жуда гўзал эди. Бир кун аёли унга қараб «алҳамдулиллаҳ», дебди. Имрон ундан «нима бўлди?» деб сўрабди. Аёли: «Сиз мендек гўзал аёлга эга бўлганингиз учун шукр қилдингиз, мен эса сиздек хунук кишига сабр қилдим. Сабр қилувчилар билан шукр қилувчилар жаннатдадир» дебди.
@AbdullohRahim
Алвидо, Рамазоним алвидо! Сени шаънингга мос кутиб олиб, кузатиб қўёлмадик! Сенга тўймадик!
@AbdullohRahim
Савол: Ташриқ такбирларини айтиш ёддан кўтарилса, қазоси борми?
Ташриқ такбирлари — Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, тўртинчи куннинг аср намозидан кейингача, умумий йигирма уч марта айтилади.
👉🏻 Киши фарз намозидан кейин салом бериб ‼️ اللهم انت السلام "Аллоҳумма антас-салам..." демасидан олдин ташриқ такбирини бир маротаба айтади.
👉🏻 Кейин эса, уч маротаба истиғфор айтиши суннатдир. Истиғфордан кейин:
اللهُمَّ أنت السَّلام ومِنك السَّلام، تَبَارَكْتَ يا ذا الجَلال والإكْرَام
«Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам табарокта йаа зал жалали вал икром», дейди.
⚠️ Киши саломдан кейин ташриқ такбирини айтишни унутган бўлса, намозга зарар берувчи бирор ҳаракат қилмаган, гаплашмаган ёки охирги суннат намозини бошламаган бўлса, ўрнидан турган бўлса ҳам қайта ўтириб ташриқ такбирларини айтади.
👉🏻 Лекин гаплашган, намозга зарар берувчи ҳаракатлар қилган бўлса ёхуд охирги суннатни ҳам ўқиган бўлса, ташриқ такбирларини айтмайди. Вожиб бўлган зикрни тарк қилгани учун истиғфор айтиши лозим бўлади.
@AbdullohRahim
«Дард ва балодан халос бўлиш учун гуноҳларга истиғфор айтиш даркор».
© Имом Раббоний, Мактубот, 2-жуз, 99-бет
@AbdullohRahim
Бозорда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг пулини ўғирлаб кетишди. Одамлар ўғрини қарғаб, уни ҳаққига ёмон дуолар қила кетишди. Бу сўзларни эшитган ва пулини йўқотган Абдуллоҳ: «Аллоҳим, агар ўғри муҳтожлигидан ўғирлаган бўлса, ҳалоли бўлсин. Агар гуноҳ қилиш учун ўғирлаган бўлса, шу энг охирги гуноҳи бўлсин», деб дуо қилдилар.
@AbdullohRahim
Ижтимоий ҳаётимизда, масалан, мактабда, университетда, машинада, автобусда, метрода эркак ва аёл бўлиб, ёнма-ён ўтирамиз, ёнма ён юришга мажбур бўламиз... Назарларимизда, сўзларимизда, муносабатларимизда одоб-ахлоқ доирасида бўлишимиз чегарамизни билишимиздан дарак беради...
Йигит ва қиз муносабатларидаги чегаралар
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
🔗https://youtu.be/L939WEZRL3g
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
«Мусҳаф ва бошқа шаръий китобларнинг устига қалам қўйиш макруҳдир. Ёзиш учун бўлса жоиз».
© Ибн Обидийн роҳматуллоҳи алайҳ
@AbdullohRahim
Куни кеча устозлар устози Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Пешқадамлар карвони» лойиҳасининг бир йиллик сарҳисоб тадбирида қатнашдим. Тадбир жуда манфаатли ва файзли ўтди. Тадбирда бир неча устозлар, домлалар сўзга чиқишди. Жумладан, устозимиз Анвар Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ ҳам сўзга чиқдилар. Устоз тарихда муслима аёлларнинг китобга бўлган ихлослари ва хизматларини зикр қилдилар. Шунда бир аёлнинг 6 жузлик китобни бир қўлида бешик тебратиб, иккинчи қўлида асарни истинсох (нусха кўчириш) қилганини айтдилар. Шу китоб ва аёл ҳақида тўлиқроқ маълумот сўраганлар бўлибди.
Мазкур китобнинг тўлиқ номи: «Ас-Сиҳоҳ тожул-луға вас-сиҳоҳул аробийя»
Китоб мавзуси: Арабча изоҳли луғат.
Китобнинг муаллифи: Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод Жавҳарий (393 ҳижрий санада вафот этган).
Китобни истинсох қилган ўша аёл: Марям бинти Абдулқодир. (6 ҳижрий асрда вафот этган).
Марям бинти Абдулқодир «Ас-Сиҳоҳ»ни кўчириб бўлиб охирида шундай деб ёзган экан:
أرجو من وجد فيه سهوا أن يغفر لي خطئي، لأني كنت بينما أخط بيميني كنت أهز مهد ولدي بشمالي
«Китобда хато топган одамдан мени кечиришини сўрайман. Чунки, буни ўнг қўлимда ёзиб, чап қўлимда боламнинг бешигини тебратганман».
Устоз мазкур чиқишларида ажойиб ва манфаатли маълумотлар улашдилар. Хоссатан, аёл-қизларга кони фойда тавсия ва маълумотлар бердилар. Томоша қилишни тавсия қиламан: Видеода айнан устознинг нутқларига линк
@AbdullohRahim
Анас ибн Моликдан қилинган ривоятда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бир ўғри олиб келинди.
Ўғри: Аллоҳга қасамки, бундан олдин ўғрилик қилмаганман, деди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
— Ёлғон гапиряпсан! Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасини биринчи гуноҳидаёқ фош қилмайди, дедилар.
© Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Ат-талхис ал-ҳабир», 4-жуз, 1270-бет
@AbdullohRahim
Онангиз сизни ранжитадиган гап айтди ёки сиз ҳақингизда отангизга шикоят қилди. Отангиз ҳам сизга бақирди, сиз бундан ранжидингиз. Шунда сиз онангизнинг олдига бориб: “Онажон, сиз мен ҳақимда дадамга шикоят қилганингизда ёки дадам менга бақирганларида, улардан ҳам, сиздан ҳам хафа бўламан. Нега гаплашганда мени ерга урасиз, бақирасиз? Менга хотиржам гапирсангиз, сизга қулоқ солишим осон бўлади... Ҳатто қувониб ҳам кетаман”, деб айтишни ўрганинг.
Ичимиздаги дардлардан қандай қутулсак бўлади?
Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Матнни Камола Одилова ўқиди.
https://youtu.be/NJWj6Spf6r4
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ўзбекистонда тақиқланган диний канал, сайт ва бошқа турдаги материаллар рўйхати. Булар билан танишиб чиқинг ва яқинларингизга ҳам улашинг.
Унутманг, мазкур материаллардан қисман ёки тўлиқ фойдаланган ёки тарқатгандан сўнг узр ўтмайди.
@AbdullohRahim
Бу боланинг озодликдан маҳрум бўлишига ҳам, ота-онасининг бечора ҳолга келишига ҳам, мусулмонларнинг маҳзун бўлишига ҳам залолатдаги хаворижлар — салафий-ваҳҳобийлар сабабчи. Шу тўданинг турли хил эмоцияга йўғирилган аудио-видео материалларини эшитгани ва бундан таъсирланиб тарқатгани учун қамалибдими, билиб қўйинг эй аҳли бидъат, бунда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз бор!!!
Сизлар учун бу боланинг тақдири қизиқ эмас. Умуман Ўзбекистондаги инсонларнинг мусулмонларнинг тақдири қизиқ эмас. Ўз қорангизни кўпайтириш учун — жаҳаннамга ит йиғиш учун борсизлар. Буни яхши биламиз.
Эй адашиб аҳли сунна вал жамоадан чиқиб қолган, бу бола каби адашган тоифадагиларнинг турли хил маъруза ва аудио-видео материалларини эшитаётган ва тарқатаётганлар тўғри йўлга қайтинглар. Тавба қилинглар. Акс ҳолда, бу боланинг ҳам, онасининг ҳам оҳи сизларни ҳам уради. Модомики, бу адашув - залолат йўлида экансизлар, бу боланинг қамалишида, келажаги қора бўлишида сизлар айбдорсизлар.
Бу боланинг ота-онасига сабр берсин.
Фарзанди бор ота-оналар, фарзандингиз, аҳли оилангиз кимларни эшитяпти, кимларга эргашяпти, нималар билан машғул назорат қилинг!!!
@AbdullohRahim
Сукут фойда бераётган бўлса, сўз ишлатма. Сўз фойда бераётган бўлса, куч ишлатма.
@AbdullohRahim
Аллоҳ таоло 2 млрд гунг ва ожизлар орасидан бутун ер юзидаги мусулмонларни ҳам тили, ҳам амалий ҳимоя қиладиган, уларга ёрдам қиладиган инсонни чиқарди. Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳафизаҳуллоҳни Аллоҳ соғ-саломат қилсин. Ўзи доим кўмакчи бўлсин!
Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳақидаги салбий фейк хабарлар тарқалган. Ҳеч қайси ишончли эмас.
@AbdullohRahim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Барчани Рамазон ҳайити билан табриклайман. Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Ажрини-савобини кўпайтириб берсин.
Байрамни яхши ўтказинглар.
Байрамда хурсанд бўлиш/кўриниш диннинг шиорларидан.
@AbdullohRahim
Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:
1 Андижон вилояти 05:50
2 Бухоро вилояти 06:20
3 Жиззах вилояти 06:10
4 Навоий вилояти 06:20
5 Наманган вилояти 05:50
6 Самарқанд вилояти 06:20
7 Сирдарё вилояти 06:00
8 Сурхондарё вилояти 06:15
9 Тошкент вилояти 06:00
10 Тошкент шаҳри 06:00
11 Фарғона вилояти 05:50
12 Хоразм вилояти 06:30
13 Қашқадарё вилояти 06:20
14 Қорақалпоғистон Республикаси 06:40
@AbdullohRahim
Имом Али каррамаллоҳу важҳаҳудан «Нечта дўстинг бор?» деб сўрашди.
Али розияллоҳу анҳу: «Ҳозир билолмайман. Чунки, ҳозир дунё менга кулиб боққан ва барча инсонлар менга дўст. Мен дўстларимни дунё мендан юз ўгирганида биламан. Ҳақиқий дўстларинг дунё сендан юз ўгирганида (бошингга қийинчилик, кулфат тушганида) сенга юзланадиганлардир», деб жавоб бердилар.
@AbdullohRahim