Фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний роҳимаҳуллоҳ Туркияга келиб, турк тилини энди ўрганишни бошлаганларида ўзлари билан содир бўлган бир ажойиб воқеа ҳақида айтиб берадилар.
— Мен ўша пайт турк тилида гапира олмасдим, бор йўғи su, ekmek, yumurta (сув, нон, тухум) каби бир қанча сўзларни билардим. Кунларнинг бирида осмонда булут йиғилди. Мен шунда ёмғир сўзининг туркчасини унутиб қўйдим. Қўлимни очиб "Ya Rabbi, çok yumurta, çok yumurta" деб дуо қилибман...
2024 йил
@AbdullohRahim
Ўғлингиз ўз оиласини ўзи бошқарсин!
🎙Солиҳа Эрдим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
@muslimaatUz
Набавий ахлоқ: Пайғамбаримиз хурмони қандай еганлар?
Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг ҳузурига бир идишда хурмо олиб келишади. У зот еган хурмоларининг данагини муборак оғизларидан чиқариб кўрсаткич ва ўрта бармоқларининг орқа қисмига (расмдагидек) қўйдилар кейин чиқинди идишга ташладилар.
Бунинг сабаби ҳақида уламолар шундай дейишади: Данакни одатий ҳолда бармоқ учлари билан олганда бармоқда тупук қолади. Бу эса, ўша идишдан еётган кишининг ёнидагиларининг кўнглини айнитади. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссалом данакни бармоқларининг ишлатилмайдиган қисмига чиқариб кейин ахлатга ташлаганлар.
Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ейилган хурмо данакларини хурмо солинган идишга ташлашдан қайтарганлар.
© Абдуллоҳ Раҳим, 2021 йил
@AbdullohRahim
Шиблийдан шундай ривоят бор:
Кунларнинг бирида Дамашқда карвонда кетаётганимизда йўлимизни қароқчилар тўсишди. Бизни ўз раҳбарлари олдига олиб боришди.
Олдиларига ичида ширинлик ва бодом бор халтача чиқариб ундан тановул қилиб бошлашди. Қарасам, қароқчиларнинг раҳбари емаяпти.
— Сен нега емаяпсан? - деб сўрадим.
— Рўзаман, деди.
— Йўлтўсарлик қиляпсан, инсонларнинг молини тортиб оляпсан, жонларига тажовуз қиласан, яна рўза ҳам тутасанми? - дедим.
— (Аллоҳ билан) сулҳ қилиш учун баъзи йўлларни доим очиқ қолдиришимиз керак — деди.
Мен ўша одамни бир муддат ўтиб Каъбанинг олдида кўрдим, эҳромда, хокисор ҳолатда эди.
— Сен ўша қароқчилар бошлиғисан - дедим.
— Ўша рўза мени бу ерга келтирди, деди.
📚 «Тариху Мадинати Димашқ»
@AbdullohRahim
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу волийларига шундай мактуб ёздилар:
«Инсонларга айтинг, баҳор ойида даштларга чиқишсин ва Аллоҳнинг раҳматининг асарларини, ўлик ерларни қандай тирилтиришини кўришсин».
© Роғиб Исфаҳоний, «Муҳодаротул удабо»
@AbdullohRahim
Энг яхши воиз — қабрдир,
Энг яхши неъмат — китобдир,
Энг яхши нажот — ёлғизликдир.
© Ибн Абдулбарр, «Жомеъ баянил илм»
@AbdullohRahim
Неъмат икки хил бўлади:
1. Зоҳир неъмат: Еб-ичадиганларимизга ўхшаган кўзга кўринадиган неъматлар.
2. Ботин неъмат: Ақл ва илм сингари кўрмасдан борлиги идрок қилинадиган неъматлар.
© Камол Пошозода
@AbdullohRahim
Жоҳилни азизлаб, илмлини хор қилгани учун дунёга таъна қилдим.
У менга айтдики: Жоҳиллар менинг болаларим бўлгани учун уларни эъзозлайман, илм аҳли эса кундошим охиратнинг болаларидир.
@AbdullohRahim
❓Дардларимизни қандай енгиллатамиз?
🎙Солиҳа Эрдим
✍️ Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
https://youtu.be/VToYiu-D_p8
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
⚡️Энг кўп нимага муҳтожмиз?
👉 Хўжайнини севишини ва қадрлашини билган ва ишонган АЁЛ елкасида бир дунё ташвишлари бўлса ҳам, ўзини энг бахтли АЁЛ дейди...
🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
Тўрт нарса дўстлар орасидаги гина-адоватни кетказади:
1. Ишларида шахсан ёрдамлашиш;
2. Лутф билан сўзлашиш;
3. Моддий кўмак бериш;
4. Йўқлигида ҳаққига дуо қилиш.
© Ҳотамул Асом
@AbdullohRahim
Aaron бўлиб яшади. Бизнинг кўнглимиздан Ҳорун бўлиб жой олди.
Аввалинг хор бўлса бўлсин, охиринг хор бўлмасин.
@AbdullohRahim
Болани ҳеч нимани билмайди, деб ўйлайсизми?
🎙 Хадича Кубро Тонгар
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
@muslimaatUz
Насиҳат
Тана роҳати кам ейишда,
Тил роҳати кам гапиришда,
Руҳ роҳати инсонлар орасига кам аралашишда,
Қалб роҳати гина-адоватнинг кам бўлишида.
@AbdullohRahim
«Биз ҳақимизда ёмон сўз айтганларни Аллоҳ кечирсин. Яхши сўз айтганларга Аллоҳ марҳамат қилсин».
© Имом Абу Ҳанифа
@AbdullohRahim
❔Нега ота-оналарнинг фарзандларига вақти йўқ?
🎙 Солиҳа Эрдим
✍ Таржимон Абдуллоҳ Раҳим
@muslimaatuz
Жоҳизнинг фикрича, пакана — бўйи калта бўлишнинг фойдалари бор бўлиб, улар қуйидагилар:
🔹Бўйи узунларнинг бўйни тез букилади, улар олдинроқ букри бўлишади.
🔸Бўйи калталарнинг бўйни осонликча букилмайди, таналари ўзгармайди, суяклари қийшаймайди.
🔸Бўйи калталар ҳар қандай эшикдан бемалол кира олишади, ҳар қандай кийимни кия олишади.
🔸Бўйи калталар ётганда тўшакдан оёқлари чиқиб қолмайди, ҳатто улар тобутга ҳам осонгина сиғишади.
📚 Расоил
@AbdullohRahim
Ҳеч нарсани ёлғизликка тенглаштирма. Чунки инсонлар бўрига айланиб кетишган.
© Саид ибн Ҳаддод
Имом Заҳабий, «Сияр аъламин нубала»
@AbdullohRahim
#сотувда
«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат» китоби
✨ Муҳаммад Амин Йилдирим қаламларига мансуб «Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат» китоби сотувда.
☝️ Тижорат ҳаётида пул топиш, бошқа ҳамкасблар билан рақаботбардошлик ва шунча нарсага қарамай, қалбни соғ-саломат муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш осон эмас. Бир тижоратчи буни амалга ошириши учун қуйидаги қоидаларга қаттиқ аҳамият бериши лозим:
🟠 Мустаҳкам ва тўғри ақидага эга бўлиш;
🟠 Тижорат (савдо) фиқҳини теран ўрганиш;
🟠 Садоқатли ва солиҳ дўстлар орттириш;
🟠 Тижоратга Аллоҳни шерик қилиб олиш;
🟠 Энг олий ҳақиқат бўлмиш ўлимни доим ёдда сақлаш
✅ Булар мусулмон тижоратчининг доим ёдида, хаёлида ва қалбида бўлиши керак бўлган қоидалардир. Ушбу китоб Ислом аҳлоқига мувофиқ тижорат қандай бўлиши кераклиини бизга ўргатади.
👉 Нархи: 59 500 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
Дўст-биродар уч хил бўлади:
1. Бири озуқа/егулик кабидир. Уни ҳар доим қидирасан, излайсан.
2. Бири дори кабидир. Уни эҳтиёжинг тушгандагина излайсан.
3. Бири заҳар кабидир. Имкон борича ундан қочишинг керак.
@AbdullohRahim
Одатда гина-адоватга сабаб бўладиган 10 нарса:
1. Қариндошчилик
2. Қўшничилик
3. Қарз
4. Қудачилик
5. Шерикчилик
6. Мерос
7. Ҳазил
8. Муомала (инсоний муносабатлар)
9. Ҳасад
10. Қимор
@AbdullohRahim
Араб тилининг ажойиботларидан бири. Менга жуда ёқди. Ўзбекчалаштиришга урундим:
رأيتُ الناسَ قد مالوا إلى من عنده مالُ
ومن لا عنده مالُ فعنه الناس قد مالوا
رأيتُ الناسَ قد ذهبوا إلى من عنده ذهبُ
و من لا عنده ذهبُ فعنه الناس قد ذهبوا
رأيتُ الناسَ مُنفضَّة إلى من عنده فِضَّةُ
ومن لا عنده فِضة فعنه الناس مُنفضة
Инсон кўрдим, моли борга мойил бўлганин,
Гар моли йўқ бўлса, ундан малолланганин.
Инсон кўрдим, зари борга ошиққанин,
Гар зари йўқса, ундан қочганин.
Инсон кўрдим, кумуши бор ёнида тўпланганин,
Гар кумушсиз бўлса, ундан тарқалганин.
@AbdullohRahim
Қиёматдин савол сўрдим, дедилар: «Бир аломатдир,
Киши ёридин айрилса, ўшал кун қиёматдир».
@AbdullohRahim