abduvohidyakubov | Unsorted

Telegram-канал abduvohidyakubov - Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

4656

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ. Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ваҳоланки, Ўзбекистон 30.08.1997 й куни имзолаган БМТ нинг 25.11.1981 й даги халқаро конвенцияси 1-5-моддаларига кўра ҲАР БИР БОЛА ВА ҲАР БИР ИНСОН ДИНИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА. Бу ҳуқуқни чеклаш учун эса халқаро Пактда кўзда тутилган 5 та асосдан бири мавжуд эканини давлат асослаб бериши шарт (ўша тақиқни киритган қонунида). Бизда эса давлат бу тақиқларининг биронтасини асослаб бермаган. Ва бу тақиқлар сарлавҳада айтилганидек, Сталин даврида ўрнатилган ва ўшандан бери давом этиб келади.
ДАВЛАТИМИЗГА ВА ДИНИЙ ИДОРАГА САВОЛ:
1. ҚОНУНЛАРИНГИЗ ВА ТАҚИҚЛАРИНГИЗ НОҚОНУНИЙ ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ????!!!!!!
2. БУ ТАҚИҚЛАР НИМА МАҚСАДДА ЎРНАТИЛГАН?????
3. ТАҚИҚЛАРИНГИЗДАН ХАЛҚИМИЗ НОРОЗИ ЭКАНИНИ СИЗЛАРГА ҲЕЧ ҚИЗИҒИ ЙЎҚМИ????!!!
4. БУ ТАҚИҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШИНГИЗНИ ҚАЧОНГАЧА КУТИШИМИЗ КЕРАК???!!!
5. ЯНА ҚАНЧА ЁШЛАРИМИЗ ДИНИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРГА ЧИҚИБ КЕТИШГА МАЖБУР БЎЛИШИ КЕРАК???!!!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Кундан кунга КИБEРЖИНОЯТЧИЛАР НАЙРАНГЛАРИ кўпайиб бормоқда. Янги таҳдидларга қарши курашишнинг энг яхши усули эса шу соҳадаги билимларингизни ошириш ва янги тузоқлардан хабардор бўлишдир.

Сизларга телеграмдаги /channel/kiber_xavfsizlik_uz каналини тавсия қиламан. Каналда Сиз КИБEР ХАВФСИЗЛИК бўйича барча маълумотларни олишингиз мумкин.

@kiber_xavfsizlik_uz

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Менинг ҳаётимда жиддий ўзгаришлар содир бўлишига, ҳаётга муносабатим ва дунёқарашим жиддий ўзгаришига, келажак ҳаёт йўлим, касбим, қадриятларим ва керак бўлса феъли атворим ўзгаришига сабаб бўлган воқеага бугун роса 30 йил тўлибди. Бундан 30 йил олдин, яъни 1992 йилнинг 13 октябр куни Туркиянинг Измир шаҳрига ўқиш учун етиб борган эдик. Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги битимга кўра биринчи йили 2 минг талабани (кейинги йил яна кўпайиб бориши керак эди, лекин маълум сабабга кўра тўхтатилган) барча яшаш ва ўқиш билан боғлиқ харажатларини Туркия давлати ҳисобидан тўлаб боришни ўз зиммасига олган ва бу вазифани ортиғи билан бажариб келган эди.
Туркияга илк қадамимиз ва кейинги ўқиш йиллари ўта сермазмун, қизиқарли ва мароқли бўлган эди. Ҳамма талабалик даврини ширин хотиралар билан эсга олса, мен талабалик давримнинг айниқса, Измирда ўтган қисмини жуда қўмсайман. Ўтган вақт ичида биз яшаган жой денгиз ичига ярим оролча шаклида кирган Инжиралти деган талабалар ётоқхонаси (кампуси) бўлиб, у ерга кейинги йилларда 2-3 марта бориб кўриб келдим ҳам. Беадад шукр меҳрибон Аллоҳимга.
1992 йилда Измирга ўқишга келган ўзбек талабалари 2 га бўлинган эдик: биринчи қисми, докторантурада ўқиш учун борган 100 дан ортиқ ёши катта талабалар (ҳозирда Канадада яшаётган Бахтиёр ака Шоҳназаров ҳам уларнинг ичида эди) ва Докуз Эйлул университетида бакалаврга ўқиши керак бўлган 100 га яқин биз ёш талабалар Балчова туманидаги Инжиралти талабалари кампусига жойлашганмиз. Иккинчи гуруҳ эса Эгей университетининг Борновадаги талабалари кампусига жойлашган 200 атрофидаги магистрликка ўқийдиган талабалар эди (озарбайжонлар билан бўлган муштлашувларда ўзини кўрсатган арслон йигитлар кўп эди ичларида). Биз Фарғоналиклар 3 блок 404-хонада яшаганмиз: Шердорака (Қўштепа), Шерзод (Марғилон), Жаҳонгир (Янгиқўрғон), Дилшод (Миндон), Акмал (Марҳамат), Шуҳрат (Андижон) ва Аббос (Ургут) лар билан бирга. Балконга чиқсак бир томонда Эгей денгизининг мовий кўрфази, иккинчи томонда тоғ ва ўрмонзор, учинчи томони мандаринзор ва тўртинчи томони яна денгизнинг гўзал манзараси. Гарчи 2 йил ўқиганмиз холос, лекин ширин таассуротлар жуда кўп ва ҳеч эсдан чиқмайди гўёки. Кеша мультфильмида саёҳатдан келган қорни катта мушук айтмоқчи “Дуконларда турли туман сифатли ва гўзал товарлар Вооооо, овқатлар вооооо, кийимлар вооооо, саёҳатлар, учрашувлар, туркий қардошлар хуш келибсизлар деган эътиборлар, дам олиш ва денгизда чўмилишлар воооо ва ҳоказо. Ҳаммаси бепул яна. Биз ношукрлар яна шикоят ҳам қилиб турар эдик: стипендияни оз беряпсанлар, қурумсоқлар” деб. Камига Истанбулга бориб дўконларда ишлаб ҳам келардим, қурилишда ҳам ишлаганман мен таътил вақтида. Лекин яхши баҳоларга ўқиганмиз.
Энди билсам, бизни талабалик давримизни бахтли ва хушчақчақ қилган энг асосий сабаблардан бири ЭРКИНЛИК эди. Кейин эса ҲАҚИҚИЙ ОЗОДЛИК, ФАРОВОНЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ни кўриб яшаб ҳис қилиш биз совет давридан чиққан ёшларга ажойиб таъсир қилган эди. Айниқса, диний, сиёсий, иқтисодий, шахсий, сўз, матбуот, илмий ва бошқа эркинликларни кўрдик ва яшаб ҳис қилганмиз (албатта, ота-онамнинг борлиги ҳам кўнгилни тўлдириб турган сабабларнинг асосийси эди. Укам Абдулатиф доим менга хат ёзиб уларнинг ҳолидан хабар бериб турарди, кўнгил хотиржам эди).
Туркиядаги бу эркинликлар ва қонун устуворлиги ҳолатлари менинг яратилиш генимда оз бўлса ҳам мавжуд бўлган эркинликка, адолатга, қонунийликка бўлган учқунларни аланга олдирди, бу хусусиятларимни ривожланишига туртки берди. ФарДУ Ҳуқуқшунослик факультетида ўқиб юрган вақтимизда мелисада терговчи бўлиб ишласам ҳам катта натижа бўларди, деб орзу қилиб юрган одам энди терговчилик эмас, ҳеч кимга бўйсунмасдан ишлайдиган, ўзига ўзи хўжайин ва ишларни юритишда эркин бўлган адвокатликка бўлган қизиқишимни кучайтирди. Чунки турк талаба ўртоқларимни кўплари адвокат бўлишни орзу қиларди, бу менга дастлаб ғалати туюлар эди. Ичимда уларга “адвокатлик ҳам иш бўлдию, прокурор ёки судья бўлишни орзу қилмайсанми” деб айтардим. Чунки Ўзбекистондаги юридик соҳага ўқийдиган талабаларнинг асосий қисмини орзуси шу бўлардида.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ўзи давлат ўрнатган кузатув камералари орқали солинаётган жуда юқори суммадаги жарималар ҳам фуқароларни ҳолдан тўйдириб юбораётган эди (жарималар эса фақат оддий аҳолига нисбатан қўлланиши, давлатнинг амалдорлари ва таниш-билиши борлар бу жарималарни тўламаслигини ҳамма билади).
Савдо дўконларига кириб, касса чеки берилмаслиги баҳонасида расмларни солиқчиларга юбораётган қулоқларнинг ишлари ва бу маълумотлар асосида тадбиркорларга аёвсиз миқдорда жарималар солинаётгани ҳолатини эса Президент ҳам танқид қилди. Лекин жабрланганлар ўша жарималарни тўлашдан озод бўлгани йўқ ҳалигача. Қулоқлар хизматини рағбатлантириш тўғрисидаги қонун эса бекор бўлгани йўқ.
Бунақа хоинлик усулларидан фойдаланиш амалиёти эса камайиш ўрнига, кун сайин янги соҳаларга кириб бормоқда. Энди эса миллионлаб дарахтлар кесилиб кетган, Тошкент, Фарғона, Қўқон ва бошқа шаҳарларимиз чўлга айланиб қолган бўлса ҳам буни олдини олмаган, кесилган дарахтларнинг адреси, видеоси ва расмлари мавжуд бўлса ҳам, кесишга буйруқ берган амалдорларнинг ким экани аниқ бўлса ҳам бу айбдор амалдорларнинг 1 % қисмига ҳам жазо чораларини қўлламаган Экология қўмитасидаги ақллилар энди халқнинг ичидан қулоқлар чиқариш усулини жорий қилишни ўйлаб топишибди. Яъни бир-биримизга гўштимизни едиришни, амалдорларга қарши эмас, уларга бари бир чора кўра олмайдику. Мақсадлари дарахт кесувчиларни аниқлаш, тўхтатиш ва жазо қўллаш бўлганида эди майли дейиш мумкин эди. Лекин улар ўтган йиллар давомида дарахт кесувчиларни 1 % ига ҳам чора кўришмадику. Ҳамма маълумот бор эди. Чунки дарахт кесганлар ва кестирганлар юқори давлат амалдорлари эканини ҳамма билади. Экология қўмитаси эса асосий айбдорларга чора кўра олмаса унда уларга қулоқлар нима учун керак бўлиб қолди? Пул мукофоти олиш истагида Қулоқлар ёки дарахт кесишни тўхтатишни истаган, лекин бир сўм ҳам пул олишни режа қилмаган виждонли фуқаролар хабар беришса ҳам, Тошкент ш даги минглаб дарахтларни кесиб юборган шахсларга чора кўра олмаслигини ўзлари ҳам, халқимиз ҳам кўриб-билиб турибдику?! Демак, мақсадлари экологияни яхшилаш эмас, мақсадлари шу кунгача қонунларни бузган ҳолда 731 та тадбиркорни қандай қақшатган бўлса, шунақа ноқонуний ишларини бундан кейин янада кучайтириш холос. Сиз ўйлайсизки, бу ноқонуний текширилган 731 та тадбиркорни орасида Тошкент шаҳридаги дарахт кесадиган, уй-жой ва тижорат бинолари қурадиган катта амалдорларнинг фирмалари борми? Йўқ. Ноқонуний текширилганлар, жарима солинганлар таниши йўқ, танкаси йўқ тадбиркорлар. Уларни текшириш ва жарима солишдан, қулоқларни кўпайтиришдан, текширишларни кўпайтиришдан мақсадлари эса коррупция эмас, деб айта оладиган одам борми йўқми билмадим. Бу тадбиркорларни текширишдан яна бир мақсадлари эса ўзларини ишлаётгандек қилиб кўрсатиш, бошқа йирик амалдорларга чора кўра олмаётганликларини хаспўшлаш, ноқонуний жарималарни кўпайтириш орқали янги машиналарни олиш, бу маблағларни ўзлари истаган йўналишларига ишлатиш ва ҳоказо экани эхтимолдан холи эмас.
PS: битта қоидани халқимиз аниқ тушуниб олиши керак: тешик челакда сув ташиб ҳовузни тўлдирмоқчи бўляпмиз хаммамиз. Тешик челак бу – коррупцияга ботган, қонунларга риоя қилмайдиган, ўз халқига хизмат қилиш учун эмас, юқорини ноқонуний топшириғини қулоқ қоқмасдан бажаришдан бошқасини билмайдиган давлат амалдорлари билан ҳовузни, яъни Ўзбекистонни ислоҳ қилиб бўлмайди. Ҳар қанча қулоқ ва хоинлар хизматидан фойдаланса ҳам бундан халққа фойда йўқ. Фойда фақат коррупцияга ботган амалдорларга холос. Биз ислоҳот ва ўзгаришларни қулоқларсиз ҳам қила олишимиз мумкин. Бунинг маданий ва илғор йўллари борлигини, бу иш унчалик қийин эмаслигини дунёдаги кўплаб давлатлар ўз тажрибаси билан исботлаб бўлган. Ислоҳотлар халққа жарима солишнинг янги усулларини ўйлаб топишда эмас, ислоҳот давлат амалдорларининг қонунларга аниқ ва бир хилда риоя қилишида. Ислоҳот халққа жарима солувчи қонунларни чиқаришда эмас, халққа манфаат келтирувчи қонунларни чиқарадиган ҳақиқий халқ вакиллари сайланадиган Парламентда. Ислоҳот қонуний ва адолатли қарорлар чиқаришга мажбур бўлган суд-ҳуқуқ тизимини жорий қилишда.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Набодо, кимгадир керак булса эшитиш мм. Саволларга жавоб берган эканман. Икки йил олдинги саволлар, лекин халиям уша муаммолар сакланиб турибди.

https://youtu.be/cJq8-IA76GQ

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Охирги постимдаги қаттиқ танқидларим давлат органларида ишловчи ҳалол ва виждонли инсонларга нисбатан адолатсизлик бўлиб қолмаслиги учун, шунингдек, бундай ходимлар бошқаларга, айниқса, ҳаёт йўлини ва касбини танлашда иккиланаётган, ҳалол ва ҳаром ризқни танлашда иккиланаётган, давлат хизматига янги кириб келаётган ёшларга ўрнак бўлишсин, деб қуйидаги ўз ҳаётимда кўрган инсонларни мисол қилиб ёзяпман. Ҳозирги кунда кўп давлат хизматларида маошлар жиддий миқдорда ошгани сабабли (афсуски ҳамма соҳада эмас) ҳалол ходим бўлиб ишлаш имкони янада кўпайди. Лекин ўтган даврда бундай имкониятлар оз бўлса ҳам, ҳалолликни танлаган ходимлар кўп бўлган, мен эса уларнинг жуда оз қисмини ёрита оламан холос.
Ўтган йили прописка масаласида Шайхонтоҳур туман ИИБ нинг Панорама кинотеатри орқасида жойлашган ГОМ идаги паспорт бўлинмасига кирсам, бир ходим йигит уйидан олиб келган косадаги овқатини еб ўтирган экан. Ўта хушмуомала ва юзи нурли инсон эди. Савол-жавоб қилиб сездимки, маоши жуда кўп эмас, фарзандлари кўп ва балки яқин қариндошларига ҳам ёрдам бериш мақсадида кўчада овқатланмасдан, ҳар куни уйидан аёли тайёрлаб берган овқатни олиб келади. Мен ҳам кўчада овқат емайман, ҳам пулни тежайман, ҳам вақтни тежайман, ҳам ишончли деб унга далда берган бўлдим.
Каримов замонида кўчадаги оддий фуқаро намоз ўқигани учун ёки бошига дўппи кийгани учун жавобгар қилинган бир вақтда Яйпандаги Оқтепа масжидига кирсам, туман ИИБ да терговчи бўлиб ишлайдиган Алишер исмли ёш йигит намозини ўқиб, тасбеҳ ўгириб ўтирган эди. Бу ўта камёб ҳолат эди. Кўп ўтмасдан бу йигит ишдан чиқиб кетганини эшитдим, ва афсусландим. Қани эди иймонли йигитлар орган соҳасида ишлайверса кўпчиликка фойдаси тегарди, деб.
Кўп ўтмасдан туман ИИБ тергов бўлимидаги унинг ўрнини Аллоҳ бошқа бир нечта намоз ўқийдиган, адолатли ва ҳалол йигитлар билан тўлдирганига гувоҳ бўлдим. Улар ҳозир нафақага чиқиб кетишган (Насимбек, Адхамжон вб лар).
Собиқ терговчи Насимбекнинг укаси Жиноят ишлари бўйича судья бўлиб ишлар эди. Кейин эшитсам, бу судья ўз ишини ташлаб, мадрасага ўқишга кириб кетибди. Насимбекнинг айтишича, унинг раҳматли отаси вафотидан олдин мени уларга кўп марта ўрнак қилиб кўрсатар экан, мана шу адвокат каби адолатли бўлинглар, деган экан. Раҳматлик ота ўрнак кўрсатишда сал адашган бўлса ҳам, ўғиллари адашмади ва ҳақиқатдан ҳам ҳалол, виждонли, адолатли ҳуқуқшунослар бўлиб етишди. Судья бўлиб ишлайверса кўпчиликка фойдаси тегар эди, деб хафа бўлдим. Лекин юқорининг ноқонуний талаби билан бир марта бўлса ҳам адолатсиз қарор чиқарса, буни жавобини бериш осон эмаслигини билган шекилли бу собиқ судья укамиз.
Яна бир нечта адвокатларни танийман, ўта билимли, ҳалол ва адолатли бўлса ҳам улар судьяликка номзодини қўйишни таклиф қилишганида, буни рад қилишган ва адвокатликда давом этишяпти. Лекин очликдан ўлиб қолишгани йўқ, ҳурматлари пасайиб ҳам кетгани йўқ. Ўшанчун, кўп судьяларга маслаҳатим шуки, сиздан адолатсиз қарор чиқаришни талаб қилишса, иложим йўқ эди, мажбур бўлдим, деб ноқонуний қарор ва ҳукмларни чиқариб юбораверманг. Замон ўзгарди, энди сизни топшириқни бажармадинг, деб ҳеч ким ўлдириб юбормайди. Ишдан ҳайдашса, адвокат ёки ҳар қанақа ташкилот, корхонада юрист бб ишлайверасиз, судьядан кўпроқ пул топасиз. Сохта ва бари бир қўлдан бой берадиган қуруқ обрўга ёпишиб олманг. Лекин ҳалол, виждонли ва адолатли бўлсангиз, судьяликни давом эттиринг, ўзбек халқи сиз каби фидойи судьяларга жуда муҳтож. Сизларни йиғлаб дуо қилишади. Ва кўпларингиз дуо ҳам оляпсизлар. Мени ўзимни аризам бўйича ЖИБ Миробод туман суди судьяси Раҳмонов “Гаи ходими ноҳақ, сизни айбингиз йўқ” деб қарор чиқарганида йиғлаб юборай дедим. Энди тасаввур қилингки, 15-20 йилга қамалган айбсиз инсонлар оқланган вақтда ҳолати қандай бўлади. Мазлумнинг дуоси ижобатлигига шубҳа қилманглар.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Иқтисодиётимизни ривожлантириш ва бу орқали халкимизнинг фаровонлигини яхшилашда асосий факторлардан биринчиси арзон ишчи кучи имконияти эди. Лекин бу имкониятдан унумли фойдалана олмадик. На хорижий, на ташқи инвесторларни жалб қилишда бу фактор катта рол ўйнай олмади. Сабаблари биринчи синф ўқувчисига ҳам маълум (давлат амалдорларига маълумми-йўқми билмадим).
Иккинчи чора эса Сингапур, Япония, Германия ва ҳаттоки Хитой ҳам иқтисодий ўсиш учун катта маблағ ажратаётган технологик ва корпоратив инновацияларни, барча соҳаларда янгилик, ихтиро, самарадорлик вб ни жорий қилиш, илмий изланиш ва илмий-техник тадқиқотларни кучайтиришдир. Бунинг учун биринчи ўринда ТАЪЛИМ СОҲАСИГА катта миқдорда молиявий маблағ, грантлар, фоизсиз кредитлар, имтиёзлар, қўллаб-қквватлаш, диққат-эътибор ва бошқа ресурсларни ажратиш керак. Таълим соҳасига ажратиладиган маблағ билан инновацияларни кўпайтиришга сарфланадиган пуллар бошқа-бошқадир. Гарчи бу икки соҳа бир-бирига яқин ва керак бўлса аралаш ҳолда фаолият кўрсатса ҳам. Ҳар икки соҳага кун сайин кўпроқ маблағларни ажратиб бориш асосий вазифамиз бўлиши шарт.
Хусусий сектор ҳам бу ишларга маблағ ажратиши керак. Масалан, хусусий корхоналар йил якунида қўлга киритган соф фойдасини дивиденд кўринишида олиб, бизга ўхшаб еб-ичиб ва тўй-концертларга, дабдаба ва мақтанишларга сарфлаб юбормасдан, мавжуд корхонасини илғор технологик кенгайтиришга, инновацияларга, илмий-тадқиқотларига сарфлаши керак. Дунё бўйича бу борада ҳам яна Хитой биринчи ўринга чиқиб бўпти. Яъни хитойлик хусусий корхоналар жами фойдасининг 45-46 % қисмини қайта сармоя кўринишида корхонасини технологик ва инновацион кенгайтиришга йўналтиряпти. Осиё йўлбарслари бўлмиш Жан. Корея, Тайван, Сингапур ва Тайланд эса 41-42 % сарфлаяпти. Туркия эса 28 % қисмини сарфлаяпти. Марказий Осиё сиртлонлари эса қанча сарфлаяпти ҳаттоки статистикаси ҳам йўқ. Давлатга-ку ПЙ (парқи йўқ). Лекин хусусий сектор-чи?! Менимча, тўй қилиш, машинасини кўз-кўз қилиш, Анталияга ва бошқа курортларга бориш ва шунга ўхшаш ташвишлар билан йил бўйи банд бўлишса керак улар ҳам. Кези келганда айтиб кетишим керак: аслида жамиятимиздаги барча ислоҳотларнинг, ўзгаришларнинг олдида тадбиркорлар бориши керак. Жамиятнинг ҳаракатлантирувчи ва илғор янгиликларни нафақат бизнесга жорий қилишда, балки ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётини ўзгартиришда, ҳаётга муносабатни ўзгартиришда, маънавий баркамолликда, одоб-ахлоқда, маданиятда, камтарликда, қонун устуворлигига аввало ўзлари риоя қилиб, кейин бошқаларни ҳам шунга тарғиб қилишда, Ҳукуматдан тўғри ислоҳотларни ўтказишни ва қонуний ўтказишни талаб қилишда ҳаммадан биринчи ўринда тадбиркорлар бўлишлари керак. Яъни жамиятни бошлаб борувчи ва ўрнак кучи бўлишлари керак. Ҳозирча эса буни кўрмаяпмиз.

PS: Минг афсуски, таълим соҳасига давлат етарли маблағни ва бошқа ресурсларни етарли даражада ажратмаётгани етмаганидек, таълимга пул сарфлаши мумкин бўлган хусусий секторга ҳам рағбатлантирувчи солиқ имтиёзлари бермади. Аксинча, иқтисодий ривожланишга умуман алоқаси бўлмаган, ўз халқини манқурт бўлишига сабаб бўладиган 3 та “Ф” йўналишларга катта имтиёзлар ва рағбат чораларини ошкора ва яширин равишда кўрмоқда. Жумладан, биринчи “Ф” бўлмиш ФУТБОЛ соҳасига пул киритган тадбиркорлар ва бошка йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарни барча солиқларни тўлашдан озод қилган. Барча солиқ имтиёзлари бекор қилинади, деган қонун чиққан бўлса ҳам футболга солиқ имтиёзлари бериш тўғрисидаги ВМ қарори ҳалигача бекор қилинмаган. Манқуртлаштириш чораларидан 2 ва 3 чиси бўлган ўйин-кулгу, концерт, фойдасиз томошалар, масхарабозликлар, фаҳш ва бошқа ишларни эса кўринмас яширин йўллар орқали, айниқса, катта амалдорларга қарашли хусусий ТВ лар орқали ҳар куни реклама қилинмоқда, рағбатлантирилмоқда ва маблағлар ажратилмоқда.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Hayit bayramingiz muborak bo’lsin!

ALBUS jamoasi barchangizni kirib kelayotgan Ramazon hayiti munosabati bilan qutlaydi. Sizga uzoq-umr, baxt-saodat, oilangizga farovonlik, rizqingizga baraka yor bo'lsin!

@albus_uz 

 Instagram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Фуқароларнинг автосалонда, ишхонада, офисда, корхона (ташкилот) ларда намозхона ташкил қилгани (ёки намоз ўқигани) учун суд қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилишини ноқонуний деб ҳисоблайман. Бу ҳолат виждон эркинлиги ҳуқуқининг қўпол равишда бузилишидир. Суднинг бу қарори устидан зудлик билан шикоят беришлари лозим. Ҳар бир фуқаро ўзи ишлаб турган корхона, ташкилот ва муассасаларда (бошқа жойларда) намоз ўқиш ҳуқуқига эга. Етарки, бу жараён ўша ишхона (ташкилот) нинг нормал иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаса бўлди. Жамоат жойларида эса жамоат тартибига зарар келтирмаса, жамоат хавфсизлигига раҳна солмаса, жамоат саломатлигига ва жамоат ахлоқига зарар етказмаса, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмаса бўлди. Масалан, йўлнинг қоқ ўртасида эмас, одамларга халақит бермайдиган чеккароқ жойда ўқиш мумкин. Бу ерда ишлаб турган ободонлаштириш бўлими ходимларини ишига ҳам халақит қилмаслик керак. Лекин ҳар бир ҳаракатимиз учун давлатдан рухсат олишимиз керак, деган талаб йўқ биронта қонунда. Қонунлар билан тақиқланмаган барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгамиз. Конституциявий ҳуқуқларимизни, жумладан, виждон эркинлиги ва барча диний ҳуқуқларимизни (намоз ўқишниям) чеклаш, тақиқлаш фақат қонун билан амалга оширилиши мумкин. Амалдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги қонуннинг 7-моддасига кўра диний ибодатларни амалга ошириш эмас, диний маросимлар ўтказиш тартиби чекланган. Яъни намоз ўқиш - бу диний ибодат холос, диний маросим ( мавлуд, худойи, йигирма, қирқ қб) эмас. МЖтК нинг 201-м 2-қисмида эса намоз ўқиганлик учун эмас, диний маросимларни ўтказиш тартиби бузилгани учун жавобгарлик белгиланган.

PS: Корхона (ташкилот) да намоз ўқишга шароит яратиб бериш масаласи ўша ташкилот раҳбари билан келишиб олиниши, келиша олинмаса бошлиққа ёзма талабнома бериш (нусхасига олдим деб имзо қўйдириш ёки почта орқали буюртмали хат билан жўнатиш) керак. Агар рад қилса судга мурожаат қилиш мумкин. Барча давлат, хусусий ва жамоавий ташкилотларда шу тартибда ҳаракат қилиш мумкин. Масалан, сиз ДХХ нинг чегара қўшинларида ишлайсиз. Чегарани қўриқлаш вақтида намоз ўқисангиз ва шуни пойлаб турган душман чегарани кесиб ўтиш хавфи реал мавжуд бўлса ва буни иш берувчи ҳарбий қисм командири (ёки юқори идораси) судда ишончли фактлар ва далиллар бн исботлаб бера олса суд сизнинг талабингизни рад қилиши мумкин. Лекин чегарани қўриқлаб бўлиб, казармага қайтиб келгач, намоз ўқишингиз учун шароит яратиб беришга мажбур ишхона. Бу вақтда намоз ўқишингиз эса чегара хавфсизлигига зарар етказиши эхтимоли йўқ ва буни бошлиқларингиз судда исботлай олиши қийин. Бошқа ишхоналарда ҳам шунга ўхшаш тартибда намоз ўқиш (рўза тутиш, диний талабга зид бўлмаган овқат талаб қилиш вб) масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Изоҳ: суд деганда мен қонунларга, Конституцияга ва халқаро қонунларга асосланиб қарор чиқариши лозим бўлган адолатли судларни назарда тутяпман. Масалан, АҚШ судларида бунақа даъволар тўлиқ қаноатлантирилган. Дунёдаги энг адолатли, энг мустақил ва энг қонунларга риоя қиладиган Ўзбекистон судларида қанақа қарор чиқарилишини эса ......
давоми келгуси сонларда

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

"Мендан "Нима учун сен Ислом динини реклама қиляпсан? Нега бундай бўлиб қолдинг? Нега ўз динингдан воз кечиб, Ислом ҳақида гапириб қолдинг, нима жин урди сени?" деб сўрашяпти. Мен ҳозир боламни мактабга олиб бориб ташладим. Йўлда 4-5 нафар гиёҳвандни кўрдим. Атроф тўла разолат. Одамлар расво. Уйимдан мактабгача 5-6 дакикалик йўл. Йўл бўйлаб гиёҳвандлар, ичкиликбозлар, аёллар ичади. Болалар ўйингоҳларида хотинлар ўтирволиб ароқ ичишади. 

Энди сизга савол: айтингчи, бу жаҳолатни ким тузатади? Шундай куч борми? Полициями? Прокуратурами? Совет тузумими? Коммунизмми?
Йўқ!!!
Ҳеч бири эплолмайди. Улар бор кучи ва тароватини йўқотиб бўлган. Ислом даври келди. Фақат угина одамларни қутқара олади. Менимча, Ислом динини кўрсатиш, тарғиб қилиш, ўргатиш керак, токи у одамларнинг ҳаётига енгиллик олиб кирсин, тўғри йўлга бошласин!" (с)

@boburakmalov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Эълон

Ёзги меҳнат таътилига чиқишимиз муносабати билан саволларингизга жавоб бера олмаслигимиз мумкин. Хафа бўлмай турасизлар, деб умид қиламиз. Раҳмат

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонун Лойиҳасида ҳал қилинмаган диний ҳуқуқ ва эркинликлар рўйхати.

1-бўлим. Ибодат либоси ва ҳижоб билан боғлиқ ҳал қилинмаган муаммолар.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонун Лойиҳасида ҳал қилинмаган диний ҳуқуқ ва эркинликлар рўйхати. 


Янги қонун лойиҳасидаги ҳал бўлмаган диний ҳуқуқ ва эркинликларни 5 гуруҳга бўлган ҳолда таҳлил қилиб чиқамиз: 

1. Ибодат либоси ва ҳижоб билан боғлиқ ҳал қилинмаган муаммолар.
2. Диний таълим, жумладан, болалар учун диний таълим билан боғлиқ ҳал қилинмаган муаммолар.
3. Диний ташкилотлар (масжид, диний ўқув юртлари ва бошқа) ни рўйхатдан ўтказишдаги ҳал бўлмаган тўсиқлар тўғрисида. 
4. ВМ ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси (ДИҚ) нинг давлат номидан дин соҳасидаги ишларга ноқонуний аралашуви билан боғлиқ масалалар тўғрисида. 
5. Бошқа масалалар.  

БИРИНЧИ БЎЛИМ: 

А) Қонундаги “пичоққа илинадиган” ягона ижобий ўзгариш (гарчи кучга кирмаган бўлса ҳам) “жамоат жойларида Ўзбекистон фуқароларининг ибодат либосида юришига йўл қўйилмайди” деган дискриминацион тақиқнинг бекор қилинганидир. Лекин бу тақиқнинг бекор бўлиши ОТМ ларда, жумладан, Тошкент халқаро Ислом академиясида ҳижобга бўлган тақиқнинг ҳам бекор бўлишига олиб келмайди. Гарчи улар ҳам жамоат жойи бўлсада. ЎР нинг Олий суди, махаллий судлар ва ҳаттоки, Конституциявий суд ҳам менинг ОТМ, мактаб, лицей ва коллежларда бош кийими бўлмиш ҳижоб, рўмолга бўлган тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги аризаларимни рад қилган ва бу суд қарорлари бугунгача ўз кучида турибди. Бу тақиқларига асос қилиб ўқув юртлари ва мактабларнинг Ички тартиб қоидаларини кўрсатишмоқда. Ваҳоланки, мактаб ёки университет ЎР нинг амалдаги Конституцияси ва ратификация қилган халқаро шартномаларидаги қоидаларни бекор қила оладиган, диний ҳуқуқларни чеклайдиган Ички қоидаларни ўрнатиши ақлга ҳам, мантиққа ҳам, қонунга ҳам тўғри келмаслигини ҳамма билиши керак. Минг афсуски, буни 3 йилдан бери на судларга, на ОТМ ларга, на мактаб директорларига, на ДИҚ, на ЎМИ, на бошқа амалдорларга тушунтира олмаяпман.

 Б) Паспортга бош кийимида (ҳижоб, рўмол ва бошқа) расмга тушишга бўлган ноқонуний ТАҚИҚ ҳалиям давом этмоқда. Ҳаттоки, “адолатли” судларимиз ҳам буни тўғри деб қарор чиқаришмоқда. ИИВ амалдорлари эса “Бу ТАҚИҚ халқаро қонунларда ва ИКАО қоидаларида ўрнатилган”, деб очиқдан-очиқ ёлғон гапиришмоқда, 100 йилдан бери алдаб келинаётган бечора халқимизни яна алдашмоқда. Аслида Президентнинг 6065 ва 4079-сонли қарорлари Иловасидаги Низомда ўрнатилган бу тақиқ Конституциянинг 31-м ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасига, 25.11.1981 й даги Халқаро декларациянинг 1-8-моддаларига тўлиқ зид. 

В) Европа, АҚШ, Англия, Туркия ва бошқа демократик давлатларда нафақат давлат идораларида, балки армияда, полицияда, хавфсизлик хизматларида, парламентларида ва бошқа барча давлат органларида аёллар ва қизлар рўмол ва ҳижобда бориши ва ишлашларига рухсат берилган. Яъни тақиқланмаган. Чунки тақиқлашга ҳақли эмаслар. Бизда-чи? Ҳарбий соҳа, хавфсизлик идораси ёки ички ишларни бир четга қўйиб турайлик, оддий фуқаролик идораларида (парламент, вазирликлар, ҳокимиятлар, прокуратура, суд ва бошқалар) ҳам биронта аёл ёки қиз рўмол ёки ҳижобда ишлаши мумкин эмас. Яъни тақиқланган. Ички қоидалар билан. Нимага? Чунки биз ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ ЭМАСМИЗ, ШУНДАЙМИ? Демак, яна ўша жавобсиз савол сизларга: Европа, АҚШ, Англия ва Туркия Исломий давлатми???

Г) ВМ нинг мактабларда рўмол ва ҳижобни тақиқловчи 666-сонли қарори нафақат халқаро шартномаларга ва ЎР "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонуннинг 17-моддасига, балки янги таҳрирдаги "ВЭВДТТ" қонунига ҳам зид бўлиб қолаётган бўлса ҳам бу қарорнинг тегишли қисми бекор қилинмаяпти.

Давоми бор...

Кейинги сонда 2-бўлимни ёритамиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

ИИВ паспорт идораси ходимларининг ҳижобда расмга тушишни тақиқлаш юзасидан жавобига муносабат

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: 

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

СТАЛИН ДАВРИДА ЎРНАТИЛГАН ВА БУГУНГАЧА ДАВОМ ЭТИБ КЕЛАЁТГАН ДИНИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ТАҚИҚЛАР (ЧЕКЛОВЛАР) ҚАЧОН БЕКОР ҚИЛИНАДИ?

Мазкур мақоладаги эътирозлар динимиз йўлида ҳақиқий хизмат қилаётган имомларимизга ва бошқа диний ходимларга тегишли эмас.

Ўзбекистондаги мадраса ва олий маъҳадлар сонини ва уларга мавжуд қабул квоталари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги мусулмон аҳолининг талабларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси узоқ йиллардан бери фақат бир хил мазмундаги жавоб хатларини бериб келмоқда:
“ЎР нинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни 3-моддасида ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ВА УЛАР УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ДИНИЙ ХОДИМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИЛГАН. Шунга мувофиқ, қабул квотаси олий диний маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ЎМИ томонидан белгиланади”. Яъни қабул квоталари оширилмайди. Тамом. Хохлаган жойингизга шикоят қилишингиз мумкин. Яъни ҳар бир фуқаро эмас, фақат диний ташкилот (масжидлар) да ишлаши керак бўлган фуқароларгина диний таълим олиш ҳуқуқига эга холос. Қолган фуқаролар эса фақат уларни эшитиши керак, улар нима деса шуни тўғри деб билиши, шунга рози бўлиши керак. Тўғри гапиряптими ёки нотўғрими буни таҳлил қила оладиган билимга эга бўлиш ҳаққига эса эга эмасмиз ( тезисларни маълум идоралар тузиб беришади, ва ундан четга чиқса жазолашади). Мабодо эътироз билдирсангиз “Сен ўзи диний таълим олганмисан” деган саволлари тайёр туради ва оғзингизни ёпишга мажбурсиз, индамасдан бўйсунишга мажбурсиз, фикр билдиришга ҳаққингиз йўқ. Чунки улардан бошқа ҳеч ким диний таълим олиш имконига эга эмас, тақиқлаб ташлашган. Ва бу тақиқлар уларнинг айримларига жуда ҳам маъқул. Ҳазрати Умар розияллоҳу ъанҳуга бир саҳобийя аёл розияллоҳу ъанҳу онамиз савол беришган ва халифага “хато гапиряпсан” дея олишган. Лекин биз Ўзбекистон мусулмонлари ЎМИ ходимларига “Одамларни ухлатаверманглар” дейишга ёки бошқа эътирозларимизни билдиришга ҳаққимиз йўқ. Чунки ўқимаганмиз, шунақами?!
Яна камига бу йилдан бошлаб мадраса ва маъҳадларга ўқишга киришда имом-хатибларнинг фарзандларига имтиёз берилгани уларни янада шод-хуррам қилган бўлса ажаб эмас. Бошқа оддий мусулмонларнинг болалари шу имтиёз туфайли ўқишга кира олмай қолишгани учун уларнинг ҳаққини ейиш бўлиб қолмайдими бу имтиёзни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш? Айтганча, эътироз қилишга, савол беришга ҳаққимиз йўқ. Лекин мен адвокат сифатида бу саволларни сўрайман.
Диний таълим муассасалари сони ва қабул квоталари эса қуйидагича:
1. Қизлар мадрасаси (ўрта махсус диний ўқув юрти): 2 та холос ва уларни ҳар бирига қабул сони 20 нафардан (Тошкентда “Хадичаи Кубро” ва Бухорода “Жўйбори Калон” мадрасаси).
2. Ўғил болалар учун диний мадрасалар 8 та бўлиб, уларга ҳам қабул сони 20 нафардан холос.
3. Ўзбекистон бўйича 2 дона олий диний маъҳад бўлиб, уларга қабул сони ўғил болаларга 50 тадан, қизларга эса жами 15 та ўрин (Тошкентда 10 та ва Бухорода 5 дона).
4. Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва бошқа айрим вилоятларда эса биронта ҳам диний таълим муассасаси мавжуд эмас: на мадраса бор, на олий маъҳад бор, на болалар учун диний мактаб.
Шулардан бошқа биронта олий ёки ўрта махсус диний таълим бериш муассасаси мавжуд эмас. Тошкент Ислом академияси эса, судда такрор-такрор айтганидек (суд қарорида ёзилган) диний таълим бериш билан шуғулланмайди (ўшанчун ҳижобни бемалол тақиқлашга ҳаққимиз бор деб билишади). Самарқанддаги ҳадис мактаби, Фарғонадаги фиқҳ мактаби кабиларда эса фақат имом-хатиблар ўқишади холос. Яъни ўз динини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро бу ерларда ўқиши тақиқланади. Яна онлайн интернет орқали диний таълим беряпмиз, Қуръон курслари очганмиз, дейишади: буларнинг биронтаси диний таълим муассасаси эмас. Вақтинчалик ва қисқа курслар. Нуриймон ака Абулхасан айтишмоқчи, Қуръони каримни арабчасини ўрганиш диний таълим эмас, динни чуқур ўрганиш эмас.
Болаларга эса (0-18 ёшгача) Ўзбекистондаги қонунларга кўра диний таълим бериш умуман ТАЪҚИҚЛАНГАН. На хусусий, на давлат, на жамоат тизимида болалар учун диний таълим муассасаси очиш мумкин эмас.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Жуда оз талаба адвокатлик қиламан, деб режа қилади бизда ўқиш вақтида. Бир ҳазил бўларди: юрфак талабаси 1-курсда Бош прокурор, 2-курсда вилоят прокурори, 3-курсда туман прокурори, 4 -курсда терговчи каби ҳис қилади ўзини. Фақат 5-курсдагина оддий талабага айланарди. Билмадим, ҳозир ҳам шунақа бўлса керак. Учта Бош прокурори қамалган “адолат ва қонунийлик тўлиб-тошган” юртда Бош прокурор бўлишни орзу қилган яхшими ёки адвокатликними? Бу дунёқарашга, характерга ва муҳитга ҳам боғлиқ.
Яъни қонунлар ишламайдиган давлатда ҳеч ким адвокат бўлишни орзу қилмайди, қонунсизлик ҳукмрон бўлган давлатда адвокатлик қилиш ҳалол ва виждонли инсон учун ўта оғир, ўта машаққат ва ўта азобдир. Ўшанчун ҳам мен 25 йилдан бери адвокатлик қилган бўлсам, шунинг фақат дастлабки 5-6 йилида жуда қаттиқ ишлаганман, хўжалик суди соҳасидаги бизнес-адвокатлик ишларимда катта натижаларга эришганман, яхшигина пул ҳам топганман. Асосийси эса жуда катта билим ва тажриба тўплаган эдим: нафақат ҳуқуқ соҳасида, балки бизнес ва иқтисодий соҳада ҳам. Қайси корхонада юрист-маслаҳатчилик қилган бўлсам ўша заводнинг ишлаб чиқариш цехларини ва хўжалик алоқаларини яқиндан ўрганар эдим. Кейин 2005 йилдан бошлаб Андижон воқеаларидан сўнг қонунлари умуман ишламасликни бошлади ва адвокатлик хизмати учун олган пулларимни бир неча баравар қилиб қайтариб беришга мажбур бўлдим. Натижада ўз бизнесимни: чорва фермерчилигини ва ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилдим. Адвокатликнинг қолган қисмида хизматим учун 1 сўм ҳам пул олмадим, яъни иқтисодий эркинликка эришган эдим. Иқтисодий эркинлик ҳам инсонни ҳақиқий эркинликка етишмоғида ёрдам беради, одамига қараб албатта. Буёғи эса жуда узун ва ажойиб воқеаларга, турли туман саргузаштларга бой давр бўлди, кейинроқ бемалол вақтларда ўртоқлашаман Худо хохласа.
PS: Инсон баъзан ўзига ёқимли ва фойдали бўлган таассуротларини, ширин хотираларини ўзи яхши кўрган, ҳамфикр инсонлари билан ўртоқлашгиси келади. Ўз ўрнида керакли хулосалар ва фикр алмашувлари шу баҳона амалга ошади. Мен бу тўғрисида ёзайми ёки ёзмайми деб ўйланиб юрган эдим. Бахтли тасодиф туфайли айнан бугун, менинг хабаримсиз ўғлим Муҳаммаджон ва жиянларим Абдумутал, Муҳаммад Саид ва Нормуҳаммадлар Измирга саёҳат учун боришибди (аслида Измир режаларида йўқ эди). Инжиралтини ҳам зиёрат қилинглар модомики борган бўлсаларинг дедим. Аллоҳ уларни менинг ўрнимга ўша ерга олиб борганига ҳайрон қолиб, шукрлар айтиб, бу ҳолатларни хайрли қилишини сўраб ушбу постни ёздим. Вақт сарфлаб ўқиганларга ва менинг ширин хотираларимга шерик бўлганларга раҳмат.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қуруқ гапда эмас, амалий ишлар орқали. Ислом Каримов ҳам 30 йил олдин айтар эди: халқимиз ҳамма нарсага чидайди, аммо адолатсизликка чидай олмайди. Қани бу гапга ким риоя қилди ўтган 30 йилда?! Гап, гап, гап.... Алдаш тугамаяти. Халқимизнинг ишончи эса тугаш арафасида. Қайси куни тугашини кутиш эса ахмоқлик. Пиар учун айрим ҳокимларни ёки вазир ўринбосарларини ишдан олиш (жиноий жавобгар қилиш ўрнига) орқали халқни адолат борлигига ишотира оламан, деб ўйлаш эса интернет замонига, ижтимоий тармоқ имкониятларига етарли баҳо бера олмасликдир. Яъни эски большевикча фикрлашнинг кўринишларидан бири.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ҚУЛОҚЛАРНИ ВА ХОИНЛАРНИ КЎПАЙТИР, ХАЛҚНИ ГЎШТИНИ БИР-БИРИГА ЕДИР ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ!

Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” китобида ҳам таъкидланганки, большевиклар давлати жорий қилган халқни ва давлатни бошқариш усули дунёдаги энг мараз, энг шафқатсиз, энг ноинсоний, энг қонунсиз, энг ҳийлакор, энг ёлғончи ва энг пасткаш усуллардан фойдаланувчи давлат бўлган. Бунақа давлатчиликни тарихда биронта халқ кўрмаган. Оддий мисол, Апокалипсис фильмини кўрганлар, Америкадаги ёввойи қабилалар (Колумб келишидан олдин) одамларни бошини кесиб юқоридаги бинодан пастга улоқтириши жараёнини ўта шафқатсиз ва ноинсоний усул деб баҳолайди. Лекин большевикларнинг жадидларни қандай қийнаб ўлдириши жараёни ёзувчи Набижон Боқийнинг архив ҳужжатлари асосида ёзган китобларидан (“Қатлнома”, “Анвар пошшонинг васияти” вб) ва ёзувчининг хотираларидан маълум бўлдики, чекистлар айрим жадид боболаримизни бир неча ойлаб-йиллаб азоб бериб қийнагани етмасдан, жадидларни отиб чала ўлдириб, Тошкентдаги МХХ нинг эски биноси подвалидаги газ камерасида тириклайин ёндириб кул қилиб ташлашган. Ўшанчун кўпларини қабри ҳам йўқ. Топишни ҳам иложи йўқ. Бу большевикларнинг ваҳшийлигини денгиздан бир томчи кўриниши холос. Жадидларнинг фикрини кучлилигидан ва ҳақлигидан шу қадар қўрқишган у ёвузлар ва қонхўрлар.
Бу большевиклар тузумидан мерос бўлиб қолган усулларда давлат бошқариш, уларнинг халқимиз ва амалдорларимиз онгига сингдириб ташлаган анти инсоний ва анти мантиқий фикрлаш ва дунёқараш усуллари минг афсуски, ҳозиргача давом этяпти, ўзининг меваларини тез-тез кўрсатяпти.
Масалан, большевиклар Амир Темурнинг мард авлодларини шу даражага олиб келишдики, улар бир-бирини сотишни, давлатни сотишни, динини сотишни, нафақат ҳозирги, балки келажак авлоднинг тақдирини сотишни обрў ва эътибор топиш, бойлик ортириш, мансабида кўтарилиш учун асосий усуллардан бири даражасига олиб чиқиб қўйишди. Ва бунга эришдилар ҳам. Қўрбоши боболаримизнинг миллий-озодлик курашини енгиш жараёнида большевиклар халқимизни ичидан хоинларни чиқариш усулига бош урди. Бунинг учун хоинликка мойилларга маош, бош-кийим, дон, уруғлик, қизил армияда иш ўрни, совет давлатининг маҳаллий органларида иш ўринлари ва лавозимларини ваъда қилди. Бунинг учун халқнинг буғдойини талон-торож қилди, чорвасини ва бошқа бойликларини тортиб олди, сунъий очарчилик ва қаҳатчиликларни уюштирди. У вақтдаку халқ қорни очлиги ва бошқа чексиз қийинчиликлардан мажбур бўлиб, айримлари эса ўзи ва қони ифлослиги учун большевикларга сотилди. Фарғона водийси қўрбошиларини ҳам, Бухоро ва Самарқанд, Қарши ва Термиз қўрбошиларини ҳам, Иброҳимбек ва Анвар пошшо бошлиқ қўрбошиларнинг енгилишида ҳам мана шу хоинлар катта рол ўйнаган. Албатта, бунда халқимизнинг ва қўрбошиларнинг асосий кўпчилигини ишонувчанлиги, соддалиги, оқ кўнгилли экани, сиёсий ва ҳуқуқий, илмий фалсафий, ҳарбий ва бошқа билимларни яхши ўрганишмагани, кўпларининг эса аллақачон жоҳиллик ҳолатига тушиб бўлгани каби ҳолатлар ҳам панд берган.
Мана шу хоинликлар халқимизнинг айримларини қонида ҳалиям давом этиб келяпти. Ва большевикларнинг давлат бошқарув усулидан бошқасини билмайдиганлар, шундан бошқа усулларни ўқимаган ва ўрганмаганлар, давлатни ва халқни бошқаришнинг маданий ва адолатли усуллари ҳам бор эканидан хабари ҳам йўқлар, бунақа билимлар тугул, бунақа тушунчалар тўғрисида ўйлаб ҳам кўриш қобилиятига эга бўлмаган айрим давлат амалига ўтириб олганлар, юқорига фақат шунақа хоинлардан ва қулоқлардан фойдаланиш усулларини жорий қиладиган таклифларни беришяпти холос. Шунақа қонунларни ва қарорларни эса юқоридагилар ҳам жуда маъқул кўриб тўхтатмасдан, халқнинг розилигини олмасдан ва муҳокама қилмасдан қабул қилиб юборишяпти.
Ўзи шу кунгача йўлларни четларига шахсий машиналарини ва шахсий радарларини қўйиб олиб, йўлларда минг азоб билан тирикчилик қилаётган фуқароларга миллионлаб сўм жарималар солинишига сабабчи бўлаётган эди қулоқлар.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Айтмоқчи, ҳалиги мени мошинамни жарима майдонига олиб кирган муттаҳам ГАИ ходими аризамдан кейин хайфсан олгач, яна ҳаддан ошиб, пора билан қўлга тушган экан, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинибди (бари бир улардан моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги аризаларимни тўхтатмайман, қарорлар чиқишни бошлади, кучга кириши билан ёритаман ХХ).
Фарғонада қимматли қоғозлар бўлимида Ю ва М исмли инсонлар ишлар эди. Жуда ҳалол ва виждонли, намози закоти жойида ва буни билдиришмайди ҳам. Бир куни закотни кимга берсам, танишлариз борми деб Ю дан сўрагандим, Марғилондаги кўзи ожиз инсонлар яшайдиган алоҳида маҳалла бор экан, ўша ерга олиб борди. Ўзи ҳам закот ва эҳсонини доим шуларга берар экан. Улар эски Ўзбекистонда юракларигни ҳовучлаб, лекин иймон-ибодатини сақлаб ишлаб келган минглаб инсонлардан бири эди.
Бундай инсонлар давлат идораларида ва орган ходимлари сафида кўп ва янада кўпайиб боришларидан давлат ҳам, халқимиз ҳам манфаатдор бўлади. Улар тўғрисида кўпроқ ёритишимиз ва ёшларга ўрнак қилиб кўрсатишимиз керак.
PS: агар касб танлашга иккиланаётган ёшлар, айниқса, ҳуқуқшунослик соҳасидагилар кўп пул топишни, бой яшашни хоҳлашса, люкс ҳаётни орзу қилишса, судьяликка, прокурор, терговчи, тезкор ходим каби давлатдан фақат маош ва бошқа ижтимоий ҳимоя чораларига яшовчи соҳаларни танлашмасин. Бу соҳаларга бойликка қизиқмайдиган, ўртача ҳаётга қаноат қиладиган, адолат учун ҳар қанақа бойликдан воз кеча оладиган фидоий ёшлар ишлашгани маъқул, ва бу уларга жуда фойдали, омадли бўлади. Халқимизга ҳам. Бойликни яхши кўрувчилар эса яхшиси, тадбиркор бўлишсин ёки катта компанияларда юрист бўлиб ишлашсин. Ҳеч бўлмаса кучли адвокат бўлишса ҳам кўп ва ҳалол пул топишлари мумкин. Чунки адвокат ва юристлар сони бизда жуда оз бўлиб, рақобат деярли йўқ. Шунақа масалаларда маслаҳат кк бўлса комментларга ёзишлариз мм. Ўзим эса яна ўқишни давом эттираётганим учун бу соҳадан қочяпман (қуён). Майдонни ёшларга бўшатамиз.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Аксинча, корхонасини технологик кенгайтирмоқчи бўлган, инновацияларга пул ажратадиган, ўз ходимларини қайта ўқитишга ва жамиятнинг таълим тизимига пул ажратаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзи бериш керак эмасми, бошқа давлатларга ўхшаб? Биздан бошқа қайси давлатда корхоналар футболга сарфлаган пули солиқдан тўлиқ озод қилинган???

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Паспорт ва правага расмга тушиш вақтида соқолни олишни талаб қилиниши тўғрими?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Итак, вопросы тем, кто считает, что в Украине правят нацисты.
1. Если задача рос. войск - скинуть "нацистскую" власть в Украине, тогда зачем они бомбят роддомы, детсады, школы, больницы и жилые районы?
2. Если НАТО такое страшное и опасное, почему у Путина, Лаврова (МИД), Шойгу дети и внуки живут в натовской Европе, а у пропагандиста Соловьёва дом за 2 млн. дол. в Италии?
3. Как такое может быть, если в Украине правят нацисты а президент Зеленский еврей, премьер-министр имеет еврейские корни?
4. Если эта война справедливая, почему в России блокируют и наказывают за неофициальную информацию об этой войне?
5. Если украинцы страдают от "фашистской" власти, почему каждая деревня, городок, город воюют с "освободителями"?
6. Если российская экономика такая сильная, почему за первый день войны рубль обвалился на 40%? Почему рос. миллиардер Дерипаска говорит, что это будет утроенный кризис 1998 года?
7. Если это операция по защите Донбасса, почему с первых дней бомбят Киев, Харьков, Чернигов и другие крупные русскоязычные города?
8. Чем объяснить,что в Совете Безопасности ООН за 8 лет противостояния на Донбассе 11 раз предпринимались попытки принять решение о вводе войск ООН в зону конфликта для преотвращения гибели мирных граждан ( с обоих сторон) и каждый раз это блокировалось Россией?
9. Путин в 2014 году отрицал, что в Крыму были росийские содаты, а потом потом признал, что в захвате Крыма принимали участие российские войска. Перед началом войны 24 февраля 2022 года и Путин и Лавров и Захарова "с полной отвественностью" заявляли, что никакой войны с Украиной не будет! Как вы объясните эту наглую ложь?
10. Если в Киеве "нацистская" власть раздаёт оружие всем жителям для обороны Киева, почему она не боится, что уставшие от "нацизма" киевляне повернут его против них?
11. Можно ли в России верить росгосТВ, если новости о событиях в Украине для журналистов формируют в ФСБ?
12. Если Россия ведёт справедливую войну, почему в ООН 141 из 193 стран-участниц осудили войну в Украине? Поддержали же Россию только 4!
13. Если по рос. ТВ утверждают, что в России всё хорошо, почему пустые банкоматы и все цены взлетели уже на 8 день "операции"?
14. Украинские националистические партии на последних выборах набрали не более 2% и не прошли во власть. С кем же тогда воюет рос. армия, и от каких "нацистов" предполагается освободить Украину.
15. Если Россия несёт так называемое освобождение народу Украины, то почему поток беженцев идёт в Европу а не в Россию?
( с просторов Инета)

Журналист Карим Бахриев

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

На Солиҳон домла, на Раҳматилло домла ЎР нинг амалдаги биронта қонунидаги биронта моддани бузгани йўқ. ЎР Конституциясининг 31-м да: "Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди" дейилган. Бошқа қонунларда ҳам диний фаолият билан боғлиқ барча ҳолатларда "мажбуран" бўлмаслик шарти қўйилган. Лекин Адлия вазири Р.Давлетов ҳам, бошқалар ҳам бу қоидани умуман нотўғри шарҳлашяпти, нотўғри тушунишяпти. Домлаларимиз кимни мажбурлади, кимга зўрлик ишлатишга даъват қилди???

1. Биронта вилоятдаги биронта аёлни ароқ ичаётган бўлса қўлидан мажбуран тортиб олинглар, бошига шу ароқ шиша билан уринглар, дедими? Ёки шунга ўхшаш зўравонлик, куч ишлатиш чоралари кўришга даъват қилишдими? Йўқ. Бундай мажбурлаш ёки зўрлик ишлатиш билан боғлиқ биронта сўз, гап ёки ҳаракат содир қилингани йўқ. Буни ҳамма кўриб-билиб турса ҳам, айримлар оғзига келган айбловларни ёғдиришлари тўғри эмас.  
2. Солиҳон домла биронта аёлга ёки фуқарога туҳмат ёки хақорат қилгани йўқ. Фалон вилоятдаги БАРЧА аёллар ароқ ичяпти, дегани йўқ. Ўшанчун биронта фуқаро ёки аёл ариза бера олмайди ва жабрланувчи деб эътироф этилмайди. Туҳмат ва хақорат бўйича суриштирув ўтказиш учун эса жабрланувчининг аризаси бўлиши шарт. Бундай ҳолда Домлаларга на маъмурий, на жиноий, на интизомий чора кўриш мумкин эмас. Прокурор ёки давлат даъвоси деган нарса бўлмайди бунақа ҳолатда.
3. Домлаларимиз ҳам Ўзбекистон фуқароси ва сўз, фикрлаш, давлат идораларини (вазирни вб) танқид қилиш ҳуқуқига эгадир. Ишга кираётганда бу ҳуқуқларидан воз кечаман, деб ёздириб олинган бўлса ҳам бундай воз кечиш қонуний кучга эга бўлмайди. Чунки Конституциявий ҳуқуқлардан воз кечтиришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. 
4. Домлалар сиёсатга аралашмасин, дейишга ҳаққимиз йўқ. ЎР "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотларнинг тўғрисида" ги қонун 7-м га кўра "Диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Диний ташкилотлар давлат вазифасини бажармайди" дейилган. Имом-домлалар "Гапиришга умуман ҳаққи йўқ, амру-маъруф қилишга ҳаққи йўқ, ароқ ичманглар, дўзахга тушасизлар, ахлоқ бузилади, дейишга ҳаққи йўқ" дегани эмас бу. Давлатни бошқариш бошқа нарса, амру маъруф бошқа нарса. Бу Домлаларнинг қонуний ҳаққидир. Нафақат домлаларнинг, балки ҳар бир мусулмоннинг амру маъруф қилишга ҳаққи бор, фақат бировга зўрлик қилмасдан, мажбурламасдан, туҳмат ва хақорат қилмасдан. Бу ЎР ратификация қилган "Диний ва эътиқод асосли камситиш ва дискриминациянинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро Декларация" нинг 6-моддасида аниқ кўрсатиб қўйилган. 
5. Давлатни шариат қонунлари асосида бошқарилиши шарт, агар ароқ ичса жазолансин, зино қилса тошбўрон қилинсин, ўғрилик қилса қўли кесилсин, акс ҳолда бу давлатни қурол кучи билан ағдариб ташлаймиз, деса бу давлат органлари ишига аралашган бўлиши мумкин. Ароқ ичиш нотўғри, дейиш давлатнинг ишига аралашиш эмас. Ароқхўр фуқарони эса ароқ ичмасликка мажбурлаш ҳам эмас. "Вазирнинг имом- домлаларга билдирган айблови нотўғри" деб эътироз билдириши давлат органлари фаолиятига аралашиш деб ҳисобланмайди. Аксинча, давлат органи (Адлия вазири) диний ташкилотларнинг ишига нотўғри аралашгани учун ўзларини ҳимоя қиляпти ва эътироз билдиряпти, холос.  
 
Агар домлалар қонунни бузган бўлса марҳамат қилиб, уларнинг айбли эканини тасдиқловчи СУД ҲУКМИ ЁКИ ҚАРОРИНИ КЎРСАТИНГ, ЖАНОБ АДЛИЯ ВАЗИРИ. Акс ҳолда қонунни ўзингиз бузяпсиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Диний ташкилотлар (масжид ва бошқалар) ни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар янги қонунда сақланиб қолгани тўғрисида

(таътилдан олдин ёзиб олинган).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонун Лойиҳасида ҳал қилинмаган диний ҳуқуқ ва эркинликлар рўйхати.

2-бўлим. Янги қонунда диний таълим билан боғлиқ тақиқлар тўлиқ сақланиб қолгани тўғрисида.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Буюк Британияда ҳижоб кийган биринчи судья

- Рафия Аршад

Батафсил ўқиш: 👉 https://bit.ly/3w4Fhya

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний таълимни чекланиши билан боғлиқ сабаблар тўғрисидаги муносабатига эътироз

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ИИВ паспорт идораси ходимлари очиқчасига ёлғон гапиришяптику?! Қайси халқаро қонун ҳужжатида паспортга бош кийим (рўмол, ҳижоб) да расмга тушиш мумкин эмас, деб ёзилган? Биронта халқаро ҳужжатда бундай тақиқ йўқ. Агар шунақа талаб бўлса нимага Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, ЕИ, Туркия ва бошқа 100 га яқин давлатда фуқаролар паспортга бош кийимда расмга тушишмоқда?
Шунингдек, ИКАО га Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам аъзо, ИКАО нинг биронта ҳужжатида паспортга ҳижобда расмга тушиш тақиқланмаган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бугунги судда Мубашшир Аҳмад домла ва 3 нафар Азон уз сайтининг раҳбар ва ходимлари ЎР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 2-моддасига асосан айбли деб топилди. Мубашшир Аҳмад домла ва яна 2 ходимга базавий иш ҳақининг 20 баравари миқдорида, жамоа раҳбари Сайдалиев Ғайратхужа акага эса 50 баравари миқдорида жарима солинди. Маъмурий иш ҳужжатларини ИИВ нинг Терроризмга қарши кураш департаменти ходимлари тайёрлаган. Жавобгарликка асос сифатида
ВМ ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг диний Экспертиза хулосаси олинган. Экспертиза хулосасига кўра Азон уз сайтида эълон қилинган материаллар (постлар, мақолалар) Дин ишлари қўмитасидан диний экспертизадан ўтказилмасдан туриб эълон қилинмаслиги, нашр этилмаслиги лозим эди, деб кўрсатилган.
Қарор устидан ЖИБ Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти берилади.

P.S.: Мубашшир Аҳмад домлани фақат битта кичкина мақоласи учун жавобгарликка тортишди.
Мақола линки: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=5458444380895328&id=100001894613927

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel