abduvohidyakubov | Unsorted

Telegram-канал abduvohidyakubov - Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

4656

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ. Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Subscribe to a channel

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Лекин бу сафар мени кўргани учун шекилли, ДИҚ нинг ходими отахонга тўғрисини айтди: Сизнинг масжидингизни очиш учун вилоят ҳокимлигидан ҳеч қанақа рухсат ҳам, тавсия хати ҳам берилмаган. Маълум бўлдики, узоқ йиллардан бери вилоят ҳокимлиги ҳам, ДИҚ ҳам отахонни алдаб келишган. ДИҚ эса буни отахондан яшириб келган. Бу аччиқ ҳақиқатни тушунтирганимдан кейин отахон гаранг бўлиб қолди: "Наҳотки 14 йилдан бери алданиб келаётган бўлсам", деб. Ёши улуғ ва бошқа диндор инсонларимиз бу идораларнинг ёлғон ва найрангларига ишониб, ўз масжидларини оча олмасдан сарсон-саргардон бўлиб яшашга мажбур бўлишмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Лекин мактабга ёки университетга борган қизчангиз, ёки мактабда ёки касалхонада ишловчи аёлингиз ўз рўмолини ечишга мажбур қилишаётганини айтиб уйга келса, эр ёки ота ёки ака сифатида ўзингизни қандай ҳис қилганизни биргаликда, айниқса, ўтган 2018 йилдан бери роса қўрдик, гувоҳ бўлдик, ўз танамизда синаб кўрдик. Яъни бойманку, ҳаётим яхшику, нима бўпти рўмолини ечса, демадикку, тўғрими? Демак, бойлик ва қасрлар, иномарка машиналар етарли эмас эканда инсон ўзини бахтли хис қилиши учун. Ёки менинг бир танишим ўзининг 9 ёшли боласини Мисрга (баъзилар Туркияга) Қуръони каримни ўқиб ёдлаши учун жўнатиб юборди. Мен отанинг ва энг ёмони она бечоранинг аҳволини ўз танамда тасаввур қилишга ҳаракат қилиб кўрдим. Шунақа гўдак болачаларимизни онасидан узоқда, йиллаб кўриша олмасдан, фироқда яшаётганидан кўпчилик хабардор. Бу ота ва она ўз боласига раҳми келмадими, деб хафа ҳам бўлдим баъзан. Лекин аслида улар мен қила олмаган ишни бажарди, Аллоҳнинг каломига хизмат қилиши учун боласининг она меҳридан маҳрум қолишига сабр қилди ва ҳалиям давом этяпти. Улар болани шунақа қийналиб ўқитмаса Қуръони каримни ёд олувчилар камайиб йўқ бб кетиши ҳам мумкинку. Бу ота-она нафақат келажакда ва жаннатда бахтли бўлишга, балки хозир ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор эдику. Боласи уларнинг меҳрига, улар боласини бағрига босиб яшашга, болалик гаштини тўйиб ва ҳис қилиб яшашга ҳаққи бор эди. Ва бу унчалик қийин эмас эди: болалар учун махсус диний-дунёвий хусусий мактаб очиш мажбуриятини ДАВЛАТИМИЗ ўз зиммасига олган халқаро қонунга 30.08.1997 й куни имзо қўйган эдику?! Бу мактабларга рухсат берганида бола ота-онасининг, бобо-бувисининг, ўртоқларининг олдида бирга ўйнаб-кулиб Қурьони каримни ёдлаб, бошқа диний билимларни ҳам қўшиб ўрганиб, камига яна дунёвий билимларни ҳам олиши мумкин ва зарур эмасмиди?! Ҳозир бу каби 8-9 ёшли болалар Мисрда квартирадан кўчага чиқмасдан (балки ҳафтада бир марта чиқишар), мактабга бормасдан, ота-онасини , ака-укаларини, бобо-бувисини ва ўртоқларини соғиниб яшашга мажбур. Худо билади, ҳар куни неча марта уларни соғиниб йиғлаган бўлса.

Давоми бор...

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЗАРУРРОҚМИ ЁКИ КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУНЛАРНИНГ ИШЛАШИМИ?

Давлат ва жамиятимиз келиб қолган бугунги кундаги ҳолатни кузатиб туриб, қонунсизлик ва адолатсизликларни, ваҳшиёна коррупцияни, ҳийла-найранглару уялмас-битмас-туганмас ёлғонларни кўриб туриб, бирон нарса ёзгим ҳам келмай қолган эди. Лекин адвокат-ҳуқуқшунос эканим сабабли бугунги Конституциянинг аҳволи тўғрисида, унинг нақадар ишламаётгани тўғрисида ёзмасам виждоним чидамайди.

Аслида бугун Конституция учун байрам қилиш эмас, унга риоя қилинмаётгани учун йиғлашимиз керак эди: чунки амалда Конституциянинг фақат 3 та моддаси бузилмасдан ишлаяпти холос (1-м: Ўзбекистонни номи тўғрисида, 5-м: давлатнинг герби ва мадҳияси бор экани, 6-м: ЎР пойтахти - Тошкент ш). Қолган моддаларининг жуда кўп қисми бузилмоқда, риоя қилинмаяпти, ишламаяпти ёки айрим ишлаётганлари эса адолат талабига мос келмайди, халқимиз манфаатларига мос эмас.
Бунинг исботи сифатида Конституциянинг фақатгина 1-чи бетини ўзини кўриб чиқамиз, яъни “Муқаддима” сини:

Ўзбекистон халқи:

1. Инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилади.

- Менинг таҳлилим: Ўтган 30 йилда, жумладан, янги Ўзбекистондаги ўтган 6 йилда ҳам энг кўп поймол қилинган нарса - бу инсон ҳуқуқларидир. Инсон ҳуқуқларидан бўлмиш диний ҳуқуқларимизни ҳар куни ҳар соатда ва ҳозир шу мақолани ёзаётган вақтимда ҳам давлат томонидан бузиляпти. Катталар учун диний таълим 99 % га чеклаб ташланган, болалар учун диний таълимга эса УМУМАН РУХСАТ ЙЎҚ. Бу эса БМТ нинг 25.11.1981 й даги халқаро Декларацияси 1-4, 5.2-бандига зид. Масжид ва мадрасалар очиш ҳуқуқимиз чеклаб ташланган. Сиёсий эркинликлар бўлмиш: митинг ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи чеклаб ва тақиқлаб ташланган, мухолиф сиёсий партиялар тузиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконлари чеклаб ташланган (20 минг имзо тўплаш ва бошқа талаблар Конституциянинг 34-м да кўрсатилган ҳуқуқни чеклаш ҳисобланади). Қуйи поғонада турадиган қонун орқали Конституцияда кўрсатилган эркинликларни чекланиши - бу Конституцияни ўзгартириш деганидир. Қонунлар Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқни амалга ошириш учун чиқарилади, ҳуқуқни чеклаш ва йўққа чиқариш учун , фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга олиб келиб қўйиш учун эмас.

2.Ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда....

- Ер ости ва усти бойликларини аёвсиз ишлатиш, Россия компанияларига махфий қарорлар орқали газ ва нефт конларини бериб юбориш, кўмир конлари маблағларини талон-торож қилиш, Тошкент ш даги ва вилоятлардаги дарахтларни кесиб ташлаш, дунёдаги энг ҳавоси ёмон шаҳар даражасига чиқиш орқалими келажак авлод олдида масъулиятни англаяпмизми? Ёки Хитой ва бошқа давлатлардан олинаётган ташқи қарзлар миқдорини йил сайин кўпайтириш ва бу қарзларни қайтариб тўлаш масъулиятини келажак авлодларимиз бўйнига юклаш орқали улар олдида юксак масьулиятни ҳис қиляпмизми? Халқимизнинг бойликларини, нефт заводларини ва бошқа давлат корхоналарини махфий қарорлар билан айрим фирмаларга арзимас пулларга сотиб юбориб, шартнома шартларини ошкор қила олмаймиз, бу ТИЖОРАТ СИРИ деб, халқнинг мулкини кимга қанчага ва қайси шартлар остида сотилганини яшириш орқали ҳозирги авлод олдида юксак масъулиятлимиз, деб айта оласизларми?

3. Ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига суяниб....

- Қайси ўзбек давлатчилигининг қайси тажрибасига суяниб коррупция бўйича дунёда 140-ўринни эгаллаб келяпсизлар? Коррупция туфайли заифлашган ва Чингизхон томонидан йўқ қилиб ташланган Хоразмшоҳлар давлатининг тажрибасигами ёки босқинчи чор Россияси томонидан ер билан яксон қилинган Қўқон, Бухоро ва Хива хонлиги тажрибасигами? Нимага Амир Темур каби адолатни мулкнинг тамали қилмадингиз, нимага амалдорларингизга қонунларни бузса ҳам чора кўрмайсиз? Куч - адолатда, деган Амир Темурнинг тамойилига нима сабабдан амал қилмаяпсизлар? Шуми тарихий тажрибадан дарс чиқаришингиз?!

4.Демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб...

- демократия дегани - бу халқ ҳокимияти деганидир.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Биронта мавзуда бу қадар қайта-қайта пост қўймаган эдим. Бу масалада ҳам жамоатчилик биронта натижага эриша олмаса ўзбек халқини бундан кейин косаси оқармайди. Коррупционерлар "Сен оломоннинг қўлингдан биронта иш келмайди, чунки сенлар қўрқоқсанлар, сенларни ижт тармоқда эьтироз билдиришдан бошқа иш қўлингдан келмаслигини кўп марта синовдан ўтказиб бўлдик" деган якуний хулосага келишади. Онкобеморлар зотан ўта ҳимоясиз ва чорасиз, уларнинг тақдирини коррупционерларнинг оч жигилдонига ташлаб қўймайлик. Ҳаммаларингиз онкобеморларни қўллаб-қувватлашингизни илтимос қиламан. Мен бу шифохонага ва қабул бўлимига кўп марта борганман. Ҳеч бўлмаса бу умидсизланиб бораётган касалларга ва яқинларига раҳмларингиз келсин, эй еб-тўймаслар.
————————————————

"Ўзбекистонда тахминан ҳар 10 дақиқада битта онкологик касалга чалинган одам нобуд бўлади"

Бир коррупцион машмаша ўрнини иккинчисининг шовқини босиб кетишига ва осонгина унутилишига ўзбек жамияти кўниктириб бўлинди.

Тошкентдаги учта онкологик шифохонани ими-жимида сотиш ва ҳокимиятга яқин компанияларга берилган тендерсиз буюртма бўйича ёпиқ қарор масаласи Minerva city билан боғлиқ қонундан ташқари вазият фонида эсдан чиқаётгандек. Биринчи ҳолат бўйича, афсуски, на прокуратура, на коррупцияга қарши кураш агентлиги ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Мурали Лал Жаланнинг сўзлари давлат хизматчисини обрўсизлантириш деб ҳисобланса, учта онкологик шифохонанинг сотилиши ва ёпиқ қарор билан янгиси бўйича буюртманинг эгалланиши нима деб аталади?

Шифокор-онколог Шермуҳаммад Умиров ёзаяпти:

"Бугун Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ онкологик касалга чалинган беморимиз бор ва уларнинг 30 фоиздан ортиғи оғир аҳволда. 100 минг беморнинг 10 мингга яқини – 18 ёшга тўлмаган болалар.

Шундай қийин вазиятда онкологик шифохоналарни камайтириш ёки ўринлар сонини қисқартириш – фожиа.

Янги касалхона қурилиши яхши иш, лекин Республика онкология марказини Тошкент шаҳри ва вилояти билан қўшиб юбориш нотўғри.

Вилоятнинг битта туманини мисол келтирай, мингта онкологик касали бор ва шундан 500 га яқини болалар. Бу кичкина сонми? Шу 500 бемор боладан камида 40 нафари нобуд бўляпти.

Дунё бўйича 1 сонияда 1 одам онкологик касалдан вафот этади. Ўзбекистонда эса тахминан ҳар 10 дақиқада битта онкологик касалга чалинган одам нобуд бўлади.

Бугун, ҳозир шу шифохоналарнинг қабул бўлимига боринг, одамни кўрасиз. Қанчадан қанча навбат. Нур терапия олишга ойлаб кутиб туришибди. Ётиб даволанишга ойлаб кутиш керак.

Ўринлар сонини кўпайтириш ўрнига 100 та жойга қисқариб кетяпти. Бу – касаллар ойлаб навбат кутишини, беморларнинг оворагарчилигини келтириб чиқаради. Бу касаллик кутиб турадиган касаллик эмас. Бугун даволанмаса, эртага яна ёнидан битта ўсма ўсиб чиқади. Кун сайин оғирлашади.

Кўкрак саратонига чалинган 35 ёшли беморнинг муолажаларига ёрдам бердим. Охирги босқичда бўлгани учун уйига рухсат бериб юборилган. Қорнида, ўпкасида сув йиғилиб кетган. Кунора борганим учун қизчасиям мени яхши таниб қолган экан. Аёл узоқ яшамади, вафот этди. Орадан 2 ойлар ўтиб, кўчада қизча мени кўриб: “Ойимни қачон қайтариб келасиз?” деб сўраяпти. Чунки онаси ўлганда уйидагилар: “Шифокор амакинг ойингни даволаш учун олиб кетишди”, дейишган экан".

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Солиқларни ва бюджет даромадларни тақсимлаш бўйича дунёдаги энг адолатли давлат тажрибасидан бир кўриниш. Бунақа "адолатли давлат" дунёда бошқа йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Олий даражадаги цинизм шундаки, мақсад фақат пул ва ер бўлишига қарамай, бу ишлар онкобеморлар учун деб эълон қилинаяпти

Энг муҳими, онко-шифохоналарнинг сотувга қўйилиши янги комплекснинг қурилиши учун маблағ “топиш” билан эмас, ушбу ерларни максимал даражада тезроқ хусусийлаштириб олишга интилиш билан боғлиқ, деб ёзмоқда Кун.ўз.

Схема қанақа? Бу объектлар шаҳарга тўғри келмайди, янги жойга кўчирамиз деган ташаббусни тепага олиб киришади. Янги жойга кўчириш, монтаж, янги қурилиш ишларигаям давлат буюртмасини ўзлари ўзлаштиришади.
Бўшаган ерлар эса сотилади. Аввалдан келишилган, маълум бўлган эгаларига.

Булар аввалгидек бир тарафлама соққа қилиш эволюциясидан ўтиб бўлган. Булар ҳозир бузиш, кўчириш, сотишдаям, янги жойга қуришдаям пул қиладиган даражага чиқишди.

Шифокорлар кўчасида қурилаётган неча триллион сўмлик янги онкокомплекс лойиҳаси, пудрати кимга берилганини аниқласангиз, тенглама жавобини топасиз.

Бу схема масалан, сал аввалроқ ТТЗ ва Агрегат заводи кабиларни кўчиришда қўлланилган. Заводларни кўчириб тугатиб, энди касалхоналарга ўтишди.

Бузуқ экология, сувсизлик, сифатсиз рацион, расво медицина фонида онкологик касалликлар потираб кўпайиб ётипти. 2 соатгина онкомарказ эшиги олдида сарғайиб турган одам бўлганингизда, бу ишларни қилиш тугул, ўйламаган бўлардинглар.

Агар ҳаммаси сизлар айтаётганидек (лекин бунга заррача ишонч йўқ), барчаси онкобеморлар учун қилинаётган бўлса, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам, унинг Тошкент шаҳар филиали ҳам, Тошкент вилояти филиали ҳам сотилмасдан, фаолият кўрсатишда давом этиши, ўз жойида қолиши керак. Янги комплекс ҳам қурилиши керак.

Триллионларни осмонга совураётганлар сал ўзини тийиб турса, комплекс ҳам қурилади, учта касалхона ҳам ўз ўрнида қолади.

Манба: bakiroo

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Тошкент ГАИдан моддий зарар ундириш қарори

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бу халқнинг моли учун сўроққа тутишга мисол эди. Энди қонунчилик учун раҳбарни сўроққа тутишга мисол келтираман. Умар розиёллоҳу анҳу маҳрнинг қимматлашиб кетаётганини кўриб турмуш қуриш осонлашиши учун унга бир меъёр қўймоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни чегаралайдиган янги қонун ҳақида гапирдилар. Шунда Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо туриб: “Эй мўъминлар амири! Бу сизга ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло: “ Агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг”, деган. Аллоҳ очиқ қўйган нарсани сиз чегараламоқчимисиз?!”, деди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу: “Аёл тўғри гапирди, Умар хато қилди”, дедилар.
Қайси биридан ажабланишни билмайсан. Давлат қонунининг қуръонга хилоф келишига кўнмаган аёлданми ёки ҳақ олдида тақа-тақ тўхтаган Умар розиёллоҳу анҳуданми?!
Катта саҳобалар ҳам халифага хушомад қилиб: “Айтганингизни қилаверинг. Аёл кишининг ақли калта бўлади”, демадилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Шаҳидларнинг саййиди Ҳамзадир ҳамда золим ҳокимнинг ҳузурига кириб уни амри маъруф ва наҳйи мункар қилган , бунинг натижасида ҳоким уни ўлдирган кишидир”, деганлар.
“Халқ подшоҳдан қолганини олади”, деб бизни алдашган. Аслида подшоҳ халқдан маош олади.
“Ҳокимларнинг хатосини гапирадиганлар ватанини ёмон кўради”, деб бизни алдашган. Аслида ватанни ана ўшалар севишади!

Манба: /channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Анфол сураси, 25-оят.

Зулмга қарши курашиш керакми ёки тақдирга тан бериш, Аллоҳга солиш, қиёматга қолдириш керакми? Балки қарғаб ташлаш ёки дуо қилиш етарлидир? Зулмга томошабин ва бефарқ бўлганлар гуноҳкорми? Бефарқларга жазо борми ёки мукофот, балки ўртасидир: на мукофот, на жазо? Жавобни эса раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Қуръони карим тафсири китобида ёзиб кетишган экан. Афсус, у кишига ўзини энг содиқ шогирдман, деб кўрсатувчилардан бири Шайхнинг тафсирларига тамоман тескари фикрни айтган эдику: золим ҳар қанча зулм қилса ҳам сабр қилишларингиз керак, демаганмиди кимдир?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

КАСАЛНИ БЕЛГИСИНИ ЭМАС, САБАБИНИ ДАВОЛАШ КЕРАК

Солиқ юки жуда оғир бўлиб кетгани сабабли тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар зўрға ишлашмоқда. Солиқларни енгиллатдик, деган гап эса топ-тоза ёлғон эканини тадбиркорлар ўз танасида ҳар куни такрор-такрор ҳис қилмоқда. Чунки солиқ юкини "енгиллатиш" ҳаммамизга маълум ва машҳур бўлиб қетган, барча соҳаларда уятсизларча қўлланаётган ўша эски формула бўйича амалга оширилмоқда: яъни дастлаб солиқ миқдорини ва турларини бирданига 10 бараварга ошириб ташланади (ёки турли хил ноқонуний тақиқлар жорий қилинади, масалан, автомобилларни ойнасини қорайтириш тақиқланади ёки рухсат бериш учун ўн млн сўмлаб тўлов жорий қилинади, ёки ҳижобни дастлаб қатъиян тақиқланади, ҳамма азоб чекиб қийналади). Ва орадан бир-икки йил ўтиб бундай адолатсизликдан "умуман хабарлари бўлмаган" муҳтарам Зотлар хабар топишади. Ва халқимизни, тадбиркорларни рози қилиш керак деган шиор остида ҳар йили аста-аста бу солиқлар ва тақиқлар 1-2 % дан камайтириб борилаверади. Ва ҳар сафар гулдурос қарсаклар, мақтовлар ва ҳамду-санолар билан дуолар қилинаверади. Очколар олинаверади, гўёки. Лекин бу ўйин ва найранг эканини аста-секин блогерлар ва халқимиз тушуниб бормоқда.
ЭНДИ ЭСА АСОСИЙ МАСАЛАГА ЎТСАК: Иқтисодчи Отабек Бакиров (бакироо канали) Тошкент ш атрофидаги қишлоқ хўжалиги ерларини ҳокимлар томонидан уй-жой қурилиши учун нопок усуллар орқали сотиб юборилаётгани сабабли буни тўхтатиш мақсадида ноқишлоқ хўжалиги ерларига солиқ солишни камида 10 бараварга оширишни таклиф қилмоқда. Шу орқали ҳокимларнинг ер сотиш бўйича коррупцион ишлари камаяр эмиш. Отабек анчадан бери халқимизга берилиб-берилмаётган электр ва газни нархини ҳам жиддий миқдорда оширилса муаммо ҳал бўлишини айтиб, мени жуда таажжубга солиб келмоқда. Бу блогернинг таклифига қулоқ солинса ер солиғини ёки электр-газ нархини оширсак бу соҳадаги муаммолар ҳал бўлишига ўзидан бошқа одам ишонмаса керак. Лекин Ҳукуматга ва коррупционер давлат амалдорларига бунақа таклифлар жуда маъқул келиши аниқ. Ўзи солиқларни ёки халққа оғир юк келтириши мумкин бўлган товарларни нархини оширишдан олдин шунақа гапларни ижт тармоққа чиқариб, одамларнинг муносабати ва қаршилиги даражасини ўлчаб олишади. Агар қаршилик қаттиқ бўлса нархлар оширишни кечиктириб ва қулай фурсатни пойлаб туришади. Одамлар қайсидир хабар ёки воқеа билан роса чалғиган вақтида шартта нархларни ёки солиқларни ошириб олишади, ҳеч ким билмасдан ҳам қолади. Пулни тўлаш вақтида эса хабар топамиз, лекин вақт ўтиб кетган бўлади.
ХУЛОСА ШУКИ, ер солиғини ёки электр-газ нархини ошириш орқали давлат амалдорларининг коррупцион ишларини ва ваҳшиёна ўғриликларини тўхтата олмайсиз. Бу касални даъволаш чораси эмас. Грузияда Саакашвили электр-газ нархини ошириш орқали бу сохани эркинлаштирган ва электр-газ таъминотини яхшилаган бўлса, бундан олдин коррупционер давлат амалдорларини аёвсиз ишдан бўшатган, вазирликлар сони ва ходимларини бир неча баравар қисқартирган, давлат маблағларини ўғрилаган амалдорларни деярли ҳаммасини узоқ муддатга қамоққа тиқиб ташлаган. Ва кейин нархни оширган. Отабек Бакиров эса бунақа усулни КОРРУПЦИЯ бўйича дунёда ҳалиям 140-ўринда қолиб кетаётган, асосий лавозимларни эски Ўзбекистоннинг партократияси эгаллаган Ўзбекистонда амалга оширишни таклиф қилмоқда. Электр-газ учун халқимиз тўлаётган 300 сўм ўрнига 900 сўм тўласак коррупция йўқолиб қолмайдику?! Аксинча, энди эскисидан кўра 3 баравар кўп ўғрилайди холос. ЭМИШКИ, ЭЛЕКТР-ГАЗ НАРХИ ОШИРИЛСА ХОРИЖДАН ЙИРИК ИНВЕСТОРЛАР КЕЛАРМИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИБ, ЭЛЕКТР-ГАЗ ЕТИШМОВЧИЛИГИГА БАРҲАМ БЕРАР ЭМИШ. ФАРҒОНА НЕФТ ЗАВОДИНИ, ГАЗ ВА НЕФТ КОНЛАРИНИ БЕПУЛГА ЁКИ АРЗИМАС НАРХЛАРДА ХУСУСИЙЛАШТИРИБ (ТЎҒРИРОҒИ ЎЗЛАШТИРИБ) ОЛГАН САНЕГ (СОБИҚ ЖИЗЗАХ ПЕТРОЛЕУМ) НИ КЎРДИК НАРХЛАРНИ АРЗОНЛАШТИРГАНИНИ. АКСИНЧА ОШИРИБ ЮБОРДИКУ ДИЗЕЛ ВА БЕНЗИН НАРХЛАРИНИ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МИҚДОРИНИ ЭСА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ОЛДИН АТАЙ ПАСАЙТИРИБ, КЕЙИН ЭСКИ ҲОЛАТГА ЧИҚАРИБ ХАЛҚНИ АЛДАШМОҚДА.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ҲАҚИҚИЙ ЖИГИТ КИМ?

Депутат Алишер Қодировнинг электрни халққа арзон сотяпмиз, деган гапидан кейин “Шум бола” фильмидаги Ўғрибоши (Ҳамза Умаров ўйнаган) нинг бозорда бечора косиб йигитнинг ҳамёнидаги пулини қандай усталик бн ўғрилашию, бунга йигитни мингдан-минг рози қила олгани, йигит (оддий халқ) қамалмасдан қолганига шукр қилиб, Ўғрибошини йиғлаб дуо қилиши, қозоқ кампирнинг эса Ўғрибошини “ҲАҚИҚИЙ ЖИГИТ ЭКАНСАН” деб айтгани эсимга тушиб кетди. Аслида Ғофур Ғулом жуда усталик билан, маъжозий усулда ўша вақтдаги ва бугунги кундаги халқнинг бойликларини амалдорлар томонидан қандай усталик билан ўғриланаётгани, халқ эса бунинг эвазига Ўғрини дуо қилиб, раҳматлар айтаётгани ҳолатини кўрсатиб берган эди. Лекин биз буни фақат кулдириш учун ёзган, деб келамиз шу кунгача. Энди эса ҳақиқий кулдириш навбати Алишер Қодировга етиб келди, яна. Олдин ҳам кўп марта кулдиргану, бу сафаргиси ўзгача:

1.Давлат “халқпарвар экани сабабли электрни таннархига нисбатан 2-3 баравар арзон нархда 295 сўмдан сотяпти” экан;
2.Электр арзонлиги сабаби халқнинг камбағал эканидан экан;
3.Халқнинг камбағаллиги сабаби эса иқтисодиётимизни ривожланмаётганида экан;
4.Иқтисодимиз ривожланмагани сабаби эса электр нархи арзонлигида экан;
5.Электр арзонлиги ва аниқсизлик борлиги учун чет эл инвесторлари Ўзбекистонга келмаяпти экан;
6.Қозоғистоннинг бизга нисбатан ривожлангани сабаби гарчи ресурсларимиз тенг бўлса ҳам Қозоғистон аҳолисининг сони бизга нисбатан 2 баравар камлигида экан.

Энди эса биз ҳам маъжозий Сусамбилистон деган жаннатмакон юрт образида бу важлар нотўғри эканини ва электр нархининг арзонлиги асл сабаби бошқа нарсада эканини исботлашга ҳаракат қиламиз (Қозоғистон ва Ўзбекистон масаласини эса кейинги сонларда ёритамиз):

1.Бу юртда АКУЛА коррупционерлар томонидан давлат бюджетини ва халқнинг бойликларини, жумладан, ер ости ва ер усти бойликларини тўхтовсиз ва ваҳшийларча ўғриланмоқда. Энг йирик олтин ва мис комбинатлари, нефтни қайта ишлаш заводлари, кўмир, газ ва нефт конлари, металлургия комбинатлари, азот ўғити фабрикалари, йирик цемент заводлари, машина заводлари, темир ва ҳаво йўллари ва ҳоказо санаб тугатиб бўлмас даражада кўп бўлган халқ бойликлари коррупция йўли билан ўзлаштирилмоқда, ўта арзон ва деярли бепул нархларда ўзларига қарашли фирмаларга сотиб юборилмоқда. Халқнинг ўзи эса бу бойликлардан 1 сўм ҳам фойда кўрмаяпти. Аксинча, монополлашган ёки бепулга хусусийлашган корхоналарнинг ишлаб чиқараётган махсулотларини эса ўта қиммат нархларда шу халққа сотилаётгани сабабли халқ камбағаллашмоқда.
2.Яъни давлатнинг халқпарварлиги сабабли эмас, давлат ва халқнинг бойликларини амалдорларнинг ўзлари ўғрилашаётгани сабабли ҳам бунга халқ эътироз қилмаслиги, индамасдан, оғзини юмиб туриши ва йиғлаб дуолар қилиши учун учун ҳам электр ва газни халққа арзон нархда сотиляпти. Гўёки сиздан у гина, биздан бу гина. Лекин миқдорни солиштирсак: 1 сўм пулни халқнинг чўнтагига солишмоқда ва қўлларини чўнтакдан олиш вақтида халқнинг 1000 сўм пулини халқнинг ўзига билдирмасдан секингина олиб қўйишмоқда. Ўғрилик вақтида халқнинг хаёлини бошқа нарса билан чалғитиб туриш учун эса футбол, концерт, қизиқчилик, ўйин-кулгу, тўйу томошалар уюштирилмоқда ва бу соҳаларни халқнинг пешона тери пулига тўпланган бюджет пуллари орқали рағбатлантиришмоқда. Халқ аския вақтида “ваҳ-ҳааҳ-ҳааааа” деб кулиб турганида ёки ўртага чиқиб муқом билан рақсга тушиб турганида, ёки футбол томошасига кириб “Гооооол” деб бақираётган вақтида ўзининг дарвозасига 1 эмас, 1000 та голни еб бўлганини билмай қолмоқда. Кейинги вақтда ўғрилар ҳам замонавий усуллардан фойдаланишга ўтишди ва ижтимоий тармоқларда ҳам халқни чалғитишнинг зўр усулларини топишган. Алишер Қодировга ўхшаган биронтаси чиқиб, халқнинг ғазабини қўзғайдиган бир гапни айтади ва ҳамма ўшани муҳокама қилишга киришиб кетади. Биз ҳам мазкур постни ёзиб ёки ўқиб турганимизда чўнтагимиздан ниманидир олиб бўлишди, барака топгурлар. Ёки “опен бюджет” каби усуллар билан ҳам халқнинг ўзидан тўпланган пулни 1-2 % қисмини ўзига бериб, роса дуосини олишяпти.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Агар шундай бўлса нимага саҳобийларимиз дунёнинг энг одил халифаси бўлмиш Ҳазрати Умар ра га ўз эътирозларини ва танқидларини бемалол билдира олганлар?! Ваҳоланки, халифа ҳеч кимга зулм қилмаган бўлса ҳам. Демак, Хз Умар ра га эътироз ва танқид билдириш мумкин экан, лекин бугунги раҳбарларга мумкин эмас экан. Яъни мақсадлари диний таълим бермаслик орқали халқимизни ва унинг 95 % қисмини ташкил қилувчи мусулмонларни мутеликда, қулликда ва итоатда ушлаб туриш холос.
3. Ўшанчун жума маърузаларида, имомларимизнинг кўплари, гарчи ўзлари шуни хоҳлашмаса ҳам, фақат шукр қилишимиз керак, раҳмат айтишимиз керак, Ҳукуматимизга тасанно, бошлиқларга салламно, шон-шарафлар бўлсин каби мазмундаги маърузаларни айтишади холос.
4. Махсус хизматлар эса бўлиб юбор ва ҳукмронлик қил, деган сиёсатни жуда яхши юритишади. Атай диний таълимни тақиқлашгани учун ҳам фуқароларимиз ва ёшларимиз интернет орқали ва хорижга бориб, диний таълим олиш вақтида жуда кўплари тақиқланган ва радикал оқимлар чангалига тушиб қолишмоқда. Уларнинг сони юртимизда кун сайин кўпайиб бормоқда. Уларга қарши атай чора кўришмаяпти. Аксинча, айрим сохта уламоларга (хориждаги ва юртимиздаги) яширинча ҳомийлик қилиш орқали бунақа оқимлар ўртасида, шунингдек, улар билан тўғри йўлдаги мусулмонлар ўртасида жанжаллар, келишмовчиликлар, ихтилофларни атай чиқартиришмоқда. Кейин Ҳукуматга айтишади: давлатимизга хавф соладиган оқимлар кўпайиб кетяпти, уларни биз қаттиқ назорат остида ушлаб туришимиз учун ваколатлар ва пуллар беришларингиз керак: АКС ҲОЛДА ТАХТИНГИЗ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛИШИ МУМКИН.
5. Ва албатта диний таълимга рухсат бера кўрманглар: акс ҳолда.... Яна ўша юқоридаги ёлғон баҳона ва важлар лентада қайтарилаверади, такрорланаверади..... Қойилмисиз?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Наманганлик фермер Усмонов Сардорбекка 14-октябрь куни(12-октябрда ушланиб, Тошкентга олиб кетилган) Бектемир тумани адолатли судининг чиқарган ҳукми.

Ўқишдан аввал бирор нима ушлаб олишни маслаҳат бераман. Сабаби бундай баҳонага 3 ёшли бола ҳам ишонмаслиги аниқ.

Нимамиш "С.Усмонов Бектемир туманида жамоат жойида жинсий аъзосини намойишкорона кўрсатиб, енгил ҳожат чиқараётган"и учун маъмурий қамоқ чораси қўлланган.

Тасаввур қилинг Наманганлик фермер йигит, тақводор, намозхон, Қўйлиқ мостидан енгил ҳожат чиқаряпти.

Ҳа ақлсиз, мунофиқлар, уюштириб олиб келибсан, ҳеч бўлмаса "ИИБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмади" деган айб қўймайсанми, бироз ишонарли чиқмайдими.

Блогер Олимжон Хайдаров

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ҳукумат ва Дин ишлари қўмитасидагилар диний таълимни тақиқлашларига ва масжидлар сонини кўпайтирмасдан ушлаб туришларига асос, яна ҳам тўғрироғи баҳона сифатида қуйидаги важларни келтиришмоқда ( айрим “уламо” лар орқали эълон қилишганини ҳаммамиз эшитганмиз):

1. Диний таълимга рухсат берсак, нафақат Ислом динига, балки юртимизда яшаб турган христиан, яҳудий ва бошқа динларнинг вакилларига ҳам диний таълим муассасаси (ДТМ) очишларига рухсат беришга мажбур бўламиз. Кейин эса бу бошқа диндагиларга чет элдаги бой давлатлар ва ташкилотлар моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг фаолиятини кучайтириб юборади ва юртимиздаги мусулмонларни пул билан сотиб олиб, Ислом динидан чиқариб, ўз динларига ўтказиб олишлари мумкин экан. Шуни ғамини еган ҳолда, хусусий диний таълимга, ДТМ лар сонини кўпайтиришга рухсат бермасдан, Ислом динини юртимизда сақланиб қолишига хизмат қилишяпти экан.
2. Дин ишлари қўмитасидан “Масжидлар сони нимага кам, нимага кўпайтиришга рухсат бермайсизлар?” деб сўрасак уларнинг доимий жавоби шуки “Агар биз мусулмонларнинг масжидларини кўпайтирсак, бошқа динларнинг ибодатхоналари сонига нисбатан мутаносиблик (пропорционал тақсимланиши) бузилади ва Ғарб давлатлари бунга эътироз қилади, Ўзбекистонда бошқа диндагиларнинг ҳуқуқлари бузиляпти дейишади. Ўшанчун масжидлар сонини кўпайтиришда бошқа диндагиларнинг ибодатхоналари сонига мутаносибликни сақлаш мақсадида чеклаб турамиз” дейишади.

БУ БАҲОНА ВАЖЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРГА КЎРА ҒИРТ ЁЛҒОН :

А) Ўзбекистондаги мусулмонлар жами аҳолининг 95 % қисмини ташкил қилади. Демак, ДТМ лар, масжидлар ва черковлар сонини ҳам мусулмонларга 95 %, бошқа диндагиларга 5 % тўғри келадиган миқдорда кўпайтиришга рухсат берилиши керак. Бу ҳуқуқ бўлиб, хохлашса кўпайтиришади, хохлашмаса йўқ. Масалан, жами диний ташкилотлар (масжид, черков, синегога вб) сонини 10 000 та қилиб белгилансин ва бунинг 95 % қисми (9500 таси) масжидлар, қолган 5 % қисми (500 таси) бошқа диндагиларнинг ибодатхонасига ажратилсин. Хохлашса қуришади, хохлашмаса йўқ. Лекин бу сондан ва пропорциядан ошиб кетмайди. Бўлди, муаммо шу билан ҳал бўладику. ҚИЁСЛАШ УЧУН МАЪЛУМОТ: Туркиядаги 82 млн аҳолига масжидлар сони 85 мингта, Индонезияда 250 млн аҳолига 600 минта. Демак, бизда ҳам 35 млн аҳолига 10 мингта эмас, 35 мингта масжид, черков вб очишни талаб қилишга ҳаққимиз бор. Бунинг 95 % қисми масжид бўлса 33 мингтадан ортиқ бўлади. Биз эса 10 мингта талаб қиляпмиз холос. Туркиядаги ДТМ лар сони эса 10 000 дан ортиқ, шундан биргина имом-ҳатиб мактаблари сони 5500 та. Қурьон курслари сони эса 20 мингтадан кўп. Бизда нечта? Бошқа динлар ҳам ўз ДТМ ларини хохлаган миқдорда очишган, лекин улар мусулмонларни Исломдан чиқариб юборишга сабаб бўлгани йўқ.
- Б) Диний таълим муассасаларини (бундан кейин “ДТМ” деб қисқартириб ёзаман) очишда ва уларнинг миқдорини белгилашда бошқа диндагилар билан мутаносибликни сақлаб туриш учун ҳам айнан шу қоидага риоя қилинади. Яъни ҳозиргидек, фақат масжид, черков вб ларга ходим тайёрлаш учунгина эмас, балки диний ташкилотда ишлашни хохламайдиган, лекин ўз динини ўрганишни, бу динни бошқаларга ўргатишни, ёки шу соҳада илмий иш қилишни хохлайдиган фуқароларни диний таълим олишлари учун ҳам ДТМ очишга рухсат бериш керак. ДТМ очиш ҳуқуқини эса фақатгина ЎМИ каби диний ташкилотларнинг марказий муассасасига эмас, балки хусусий диний мактаб, диний мадраса ва диний университет очишни хохлаган ва ДТМ ларни битириб чиқиб диплом олган, ва ДИҚ дан лицензия олган шахсларга бериш мумкин. Бунда ҳам 95 га 5 % пропорцияни сақлаган ҳолда квота ажратиш билан муаммо ҳал бўлади. Масалан, жами 100 та ДТМ нинг 95 таси мусулмонларга, қолган 5 тасини эса бошқа диндагиларга берилиши мумкин. Лекин ҳозирги кунда ҳам бу пропорцияни мусулмонларни зарарига бузишган деб ўйлайман. Чунки мусулмонларга 8 та мадраса ва 2 та олий маъҳад, жами 10 та ДТМ очилган холос, бошқа диндагиларнинг ҳар бирига 1 донадан ДТМ очилган бўлса ҳам камида жами 5-6 та бошқа динларнинг ДТМ си мавжуд. Яъни уларнинг ҳаммасига ярим дона (5 %) ДТМ очилмаган бўлса кк. Биргина христианларнинг ўзида 10 га яқин ДТМ си бўлса кк.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ДАВЛАТ ЎЗ ФУҚАРОЛАРИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛЯПТИМИ?

Давоми.

Олдинги мақоламда давлат деган идора томонидан давлатнинг эгаси бўлган фуқароларга диний, сиёсий, иқтисодий, шахсий, сўз, фикрлаш, матубот ва бошқа эркинликларни берилмаётгани сабабли фуқароларнинг бахтли ҳаётга эриша олмаётгани мисолларини санаб ўтишни бошлаган эдик. Олдин диний, кейин сиёсий, иқтисодий вб эркинликларнинг тақиқланиши қандай оғир оқибатларга олиб келаётганини баён қилишга давом этамиз. Жумладан:

3.(1 ва 2-чи мисоллар олдинги мақолада). Хорижга нафақат ёш болаларимиз, балки ўрта мактабни битирган, лекин қабул ўринлари сони ўта камлиги сабабли диний мадрасаларга ўқишга кира олмаган ёш йигит-қизларимиз ҳам диний таълим олиш учун боришга мажбур бўлишмоқда. Улар ҳам ўз юртида, ота-онаси олдида уларнинг хизматини қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, бирга яшаб ва таълим олиши, бахтли ҳаётни ўз юртида кечиришлари мумкин эди. Турклар, араблар, малайзия ва индонезияликлар каби. Ёшларнинг кўплари хориждаги диний ўқув юртларида жуда мазза қилиб ўқишаётгани йўқ, яшаш шароитлари жуда зўр эмас, айримлари эса тақиқланган диний оқимдагиларнинг таъсир доирасига тушиб қолаётганлари ҳам бор. Улар ўз юртига қайтиб келишгач, терроризм бўлими ходимлари уйларига бориб ва органга чақириб, яхшигина сўроқ-савол қилмоқда, айримларини жавобгарликка тортмоқда. Ваҳоланки, диний ўқув юртларини давлат рухсати ва назорати остида ўзимизда очилишига рухсат берганида улар хорижга бормас ва тақиқланган оқимлар таъсирига тушмас эди.
4. Юртимизда диний мадраса ва олий маъҳадлар ташкил қилиш, улардаги мавжуд ўринлар сонини кўпайтиришга тақиқлар ва чекловлар қўйиб ташлангани сабабли ўз динини ўрганаман деган ўн минглаб йигит ва қизларимиз ўқишга кира олмасдан, йиғлаб, сарсон бўлиб, қалблари вайрон бўлмоқда. Фақат диний ташкилот (масжид) ларда ишловчи ходим тайрлаш учун диний таълимга рухсат берилган холос, деган баҳона билан қабул сони жуда чеклаб ташланган. Бошқа кўринишда профессионал диний таълим бериш эса умуман тақиқланган (бу ноқонуний тақиқ ҳисобланади). Республика бўйича мавжуд 19 дона Қуръон курсларида эса профессионал тарзда диний таълим берилмайди. Фақат Қуръони каримни ёдлашни ўргатилади холос. Қуръонни мазмунини тушунмасдан, таржима ва тафсирини билмасдан, фиқхни, калом илмини, хадислар илмини, ақоидни, сийрат ва бошқа Исломий билимлар мажмуасини ўрганмасдан туриб, одам ўз динини ўрганди, диний билим олди, дейиш мумкин эмас. Қизлар учун Ўзбекистон бўйича 2 дона мадраса бор, уларга қабул учун 20 та дан ўрин ажратилган. Олий маъҳадга эса қизлар учун Тошкентда 10 та, олдин “Ислом дини қуввати” деб аталган Бухорои шарифда эса 5 дона ўрин ажратилган.... Мана сизга диний таълим олиш учун Бухорийлар, Термизийлар, Мотуридийлар юртида яратилган КЕНГ ШАРОИТЛАР. Ўғил болаларга ҳам аҳвол шунга ўхшаш, сал кўпроқ холос: мадрасалар сони 8 та, қабуллар 20 донадан. Олий маъҳадга эса Тошкентда 50 та ва Бухорода 20 дона холос. Ўқишга кириб ўз динимни ўрганаман деганлар сони эса 1 та ўринга юзлаб, минглаб. Бу йигитларнинг ҳам 99 % қисми ўқишга кира олмасдан уйларига қайтиб кетишмоқда. Айнан ДАВЛАТ нинг айби билан улар бахтли диний ҳаётдан маҳрум бўлмоқда. Улар агар хусусий тартибда ўз динларини ўрганмоқчи бўлишса жавобгар қилинмоқда. Демак, давлатнинг иштирокисиз инсон на диний на дунёвий масалаларда бахтли бўла олмайди.
5. Яқинда олдимга Наманган вилоятидан 80 ёшдан ўтган отахон келишди. Масжид очиш учун 14 йилдан ортиқ вақтдан бери югуриб юришгани, вилоят ҳокимлиги ва Республика Дин ишлари қўмитаси ўртасида бўзчининг моккиси каби тўтовсиз бориб келишларини, масжид биноси тайёр ҳолатда бўлса ҳам, яқин 5-10 км атрофда бошқа биронта масжид бўлмаса ҳам масжидни очишга рухсат бўлмаётганини айтиб, вилоят ҳокимлиги рухсат берганию, уларнинг навбатини 1-чи ўринга қўйилгани, фақат Дин ишлари қўмитасидагилар юқоридан рухсат олинса иш битишини айтиб, бир неча йилдан бери шу ваъдаларни бериб келишаётганини айтишди. У киши билан биргаликда Дин ишлари қўмитасига кирдик.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

БАХТ НИМА? ДАВЛАТНИНГ БАХТГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

Бир турк актрисасининг ютубдаги суҳбатини кўриб қолдим. У бахт ҳақида гапирди: ёш қизчалигида Германиядаги турк муҳожир ота-онаси билан қандай қийналиб яшагани, мактабдаги дугоналарининг камситишларига кўп марта дучор бўлгани, университетда ҳам қийналиб ўқигани, актриса бўлиш ва шу орқали кўплаб орзуларига етишиб, бахтли бўлиш учун курашгани билан боғлиқ ҳаётиқ воқеаларни айтиб, охири кўзлаган орзу-мақсадларига етишгани: юксак қобилият, профессионал касб, машҳурлик, оила, бойлик, уй, машина ва ҳоказоларга эришгани, лекин энди шулардан фойдаланиб, энди бахтни ҳис қилмоқчи, бахтли яшамоқчи бўлганида энди бунинг иложи йўқлигини, орзу қилган бахтини топа олмаганини, у орзу қилган юксак марралар ва орзу-ҳаваслар инсонни бахтли қила олмаслигини тушуниб етганлигини, асл бахтли даврларини эса бахтли бўлиш учун ўқиш, меҳнат қилиш ва курашиш давридаёқ ўтказиб юборганлигини айтиб берди.
Инсонлар бахтни болаликдаёқ-оиладаёқ-мактабдаёқ-лицейдаёқ-университетдаёқ-ишхонадаёқ ва асосийси жамиятда яшаш ва ишлаш вақтидаёқ ҳис қилиши, сезиши, эришиши, бахтли яшаши керак. Юртимиздан чиққан буюк файласуф олим Абу Наср Фаробий айтганидек, Аллоҳ инсонларни бу дунёга бахтсиз яшаши учун яратмаган. Инсонлар бахтнинг нима эканини аввало тўғри тушуниб олишлари ва унга эришмоқ учун тўғри ҳаракат қилмоқлари керак бўлади. Яна Фаробий айтадики, инсонлар ўзларича бахтли бўла олмайди, бунинг учун ДАВЛАТ деган тузилма (ташкилот) нинг ҳиссаси, хизмати керак бўлади.
Агар давлат деган қурилма инсонлар учун, жумладан, мусулмонлар учун ҳам керак бўлмаганида, инсонлар шунчаки ўзлари алоҳида яшаб, оиласи ёки қариндошлари, уруғи-қабиласи билан яшаб бахтли бўлиши мумкин бўлганида эди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу ълайҳи васаллам Мадинада давлат ташкил қилмаган ва унинг пойдеворларини қурмаган бўлар эдилар. Кейинги давр халифалари ҳам давлатни янада ривожлантириб ва кучайтириб, нафақат мусулмонларга, балки бу давлат ҳимояси остига кирган ғайридинларга, яъни барча инсонларга хизмат қилмаган, уларнинг бахти, тинчи, фаровонлиги, билими, адолати, эркинлиги, соғлиги ва ҳоказо эҳтиёжларига хизмат қилмаган бўлар эдилар.
Яъни, зотан давлатни ташкил қилишдан мақсад инсонларнинг бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлашдир. Аксинча, давлат амалдорларининг ўзларинигина бахтли, ваколатли ва бой қилиш эмас. Инсон ёлғиз ўзи ёки оиласи билан чегараланиб яшай олмайди, бошқа инсонлар, жамоалар, гуруҳлар, халқлар ва давлатлар билан ўзаро алоқага, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муносабатларга киришишга мажбур бўлади. Бу алоқаларнинг тартибини, чегараларини, усулларини эса давлат деган ташкилот белгилаб беради. Агар давлат қонун-қоидаларни адолатли ва ўз фуқаролари, яъни хизмат кўрсатиши зарур бўлган инсонлар манфаатига мос қилиб чиқармаса, ёки адолатли қонунларни нотўғри ижро қилса, унда инсонлар ҳар қанча бой ва тўкин-сочинликда яшасалар ҳам улар бахтли бўла олмайдилар. Фақат ҳайвонлар қорни тўқ бўлганида ва замонавий молхонасидаги шароит яхши бўлганида ўзини қандай яхши қилса шунга ўхшаш даражада бахтли бўла оладилар холос. Инсон эса ҳайвон каби яшаш учун яратилмаган.
Демак, инсонларга фақат яхши овқат, яхши кийим, яхши уй-жой, яхши машина, данғиллама ховли ва дачалар, ўчмайдиган электр ва газ каби шароитлар яратилса-ю, лекин бу давлатда адолат ва эркинликлар (диний, сиёсий, иқтисодий, сўз ва фикрлаш эркинлиги, шахсий дахлсизлик ва ноҳақ қамалиб қолиш қўрқувисиз яшаш эркинлиги, мелисахонага туҳмат билан ёки 10 минг сўм пул ўғрилаб тушиб қолса ўлмасдан чиқиш эркинлиги вб) бўлмаса у ўзини том маънода, ҳақиқий эркин инсон каби бахтли ҳис қила олмайди. Жумладан:
1.Диний эркинликлар бўлмаса - инсон ўз диний эътиқодини, ишончини ва ибодатларини тўлиқ рўёбга чиқара олмайди. Масалан, сиз бой ва ҳар томонлама кучлисиз, ҳамма шароитларингиз аъло даражада.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Виждон билан айтингларчи, халқимиз давлат ҳокимиятининг эгасими ёки бир ҳовуч амалдорларми? Халқнинг овозлари сайловларда ўғриланяптими ёки йўқми? Халқнинг ичидан чиққан мухолиф фикрга эга бўлган шахслар тузмоқчи бўлган партияларга нимага душманлик билан қарайсизлар, тўсқинчилик қиласизлар, рўйхатга олмайсизлар, уларни сайловларга қўймайсизлар, нимага? Ахир улар ҳам халқнинг бир қисмику. Агар улар ноҳақ бўлишса, нимага ноҳақ одамлар билан сайловда курашмоқдан қўрқасизлар? Сиз қордек оппоқ, мухолифлар қоп-қора бўлишса сайловда шармандасини чиқариб ташламайсизларми? Йўқ, аксинча, улар сизларни шармандангизни чиқаришидан қўрқасизлар. Чунки ўзингиз ноҳақсизлар.

5.Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда..

- Бу қоидани ҳам бажармаяпсизлар. Биргина диний ва сиёсий эркинликларни бермаётганизни ўзидаёқ Ўзбекистон имзолаган ўндан ортиқ халқаро шартномалар талабларини бузмоқдасизлар: “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 9, 10, 14, 15, 17,18, 19, 21, 22, 25, 26 ва бошқа моддаларида кўрсатилган талаблар ички қонунлар билан чеклаб ташланган. Ва асоссиз равишда, демократик давлат принципларига зид равишда. Шунингдек, БМТ нинг 25.11.1981 й даги “Диний камситишларни тугатиш тўғрисидаги халқаро Декаларация” нинг бошидан охиригача нечта моддаси бўлса бузилмаган қисми йўқ. Мен фақат 2 та халқаро шартномани мисол қилдим холос. Бунақаларни сони эса 100 дан ортиқ.

6. Республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида.

- Ўзбекистон фуқароларининг бир неча миллионлик қисми Ўзбекистонда муносиб ҳаёт кечириш имконига эга бўлмагани учун чет элларга ишлаш учун кетишга мажбур бўлишган ва бўлишмоқда. Чет элларда ўта оғир аҳволда ва шартларда ишлашга ҳам мажбур бўлишмоқда. Кўплари эса оғир шароитлар туфайли бевақт вафот этиб, тобутларда қайтишмоқда муносиб ҳаёт кечиришлари таъминланмаган Ўзбекистонга. Ўзбекистонни ичида яшаётганларнинг ярмидан кўпи эса на эски ва на янги Ўзбекистонда муносиб яшаш шароити эмас, оддий фундаментал яшаш шароитига эга эмас халигача: оддий электр ва газ таъминотига 31 йилдан бери эга бўла олишмади. Буни рад қила олмайсизлар ўзларингиз ҳам. Қашшоқлиқ, касаллик, тўйиб овқат емаслик, ишсизлик, адолатсизлик, мелисахонадан одамларнинг ўлиб чиқиши ҳолатлари, судлардаги адолатсиз қарорлар ва ҳоказолар эса муносиб яшаш тугул, ўлмасдан яшашга имкон бермаяпти.

7. Инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб...

- қурган давлатингиз инсонпарварми йўқми бунга инсонларнинг ўзлари комментларда баҳо беришсин. Мен ҳуқуқий ва демократик давлатмисиз, деб савол бермоқчиман. Ҳуқуқий давлат дегани - бу қонунларга сўзсиз ҳамма бўйсуниши шарт, деганидир. Қонун ҳаммага баравар ишлаши керак деганидир. Қонунларни бир четга қўйинг, Конституцияни бир эмас, жуда кўплаб моддалари талабларини бажармаяпсизлар. Ва очиқдан очиқ, уялмасдан, хеч хам хижолат бўлмасдан. Қонунларни бузилиши оддий ҳолга айланиб қолдику. Нима сабабдан Президент 2 марта 5 йилдан сайланади холос, деган қоидага бўйсунмайсизлар? Нимага бу моддани ўзгартиришимиз керак?!

Конституциянинг 1-моддасига етиб келмасдан туриб, кириш қисмидаёқ шунчалик қонунбузилишлари мавжуд. Моддама-модда шарҳлаб берадиган бўлсак, деярли 90 % модда ишламаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин. Зотан буни ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида одамлар кўриб ҳис қилиб туришибди.

P.S. Электр ва газ тизимини дабдала ҳолатга олиб келган амалдорларингизга ҳайфсан эълон қилинди холос. Аслида эса 35 млн халқимизнинг манфаатларига жиддий зиён етказишлик жиноят деб баҳоланиши керак эди. Совуқда ишсиз ва тирикчиликсиз қолаётгани учун ГАЗ ВА ЭЛЕКТРНИ БЕРИНГЛАР, ДЕБ ТАЛАБ ҚИЛГАН Фарғонадаги цемент заводи ишчиларининг 7 нафарига эса "ўзи ишлаб турган корхона ҳудудида митинг ва йиғилиш ўтказиш қоидаларини бузди" деган ноқонуний асос билан ҚАМОҚ ЖАЗОСИ БЕРДИНГИЗ. Ўз корхонасида ҳам тўпланишга ва эътироз билдиришга инсонларнинг ҳаққи йўқми? Шуми сизларнинг АДОЛАТИНГИЗ? Шуми сизларни ҲУҚУҚИЙ ВА ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ЭКАНИНГИЗ?!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

МУСИБАТ
Ҳар йили иккита катта дарахт кесиб жойланган ЗИЛ машинасида ортилган ўтин сотиб оламан. 2008 йилдан бери аҳвол шу. Виждоним азобда табиатга зарар етказаётганим учун. Буни биргина маҳалламга кўпайтирсам ҳар йили биз учун 1600 та дарахт кесилаяпти. Маҳалламизда 800 га яқин оила бор.
Туманимиз аҳолиси 600.000 га яқин. Свет ва газни бермаётганлар, энди билдингизми табиатимизга қанча зарарингиз тегаётганини?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бу сафар иқтисодчи Отабек Бакировнинг қуйидаги аччиқ ҳақиқатлар тўла фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ўз давлати ва халқи манфаатларига хиёнат қиладиган сотқин элиталар томонидан бошқариладиган айрим Давлатларнинг электр, газ ва нефт соҳаларини Россия ва унинг Лукойл, Газпром компаниялари томонидан қандай эгаллаб олиниши усуллари очиб ташланган
____________________________________

Бўйинга бўйунтуруқ илиш йўли

21-асрда мамлакатни назоратга олиш учун қўр тўкиб қўшин ташлаш шарт эмас. Босқинчилар мафкураси билан парваришланган сотқин, очкўз ва қўрқоқлар билан ҳам мақсадга эришиш мумкин.

2013 йилгача Россия Украина газ-транспорт тармоғини қўлга киритишга кўп уринди, чунки бу мамлакатнинг бутун энергетика тизими, демакки, иқтисодиёти устидан назорат ўрнатишнинг калити эди. Бу стратегия иш бермагандан кейин очиқдан очиқ агрессияга ўтилди.

Лекин Украина билан юз бермаган стратегия 2014 йилда Қирғизистон мисолида амалга ошди. Молдова билан иш бермади. Лекин Арманистонда қўл келди.

Бу қандай стратегия?

Стратегиянинг биринчи босқичи энергетика тизимининг барча занжирларига Россия ва Газпромга лоял бўлган одамлар жойлаштирила бошланади. Улар бир неча йиллар давомида тизим тўғрисида ахборот тўплайди, унинг нозик ва мўрт жойларини аниқлаштиради. Коррупцион ва мансабга тайинлаш воситаларидан фойдаланиб ўзларига лояллик лагерини янада кенгайтиришади.

Иккинчи босқичда тармоқни модернизациялаш, янгилаш шиори остида кредитлар олиш каналлари ишга тушади. Бунда етказиб берувчилар ҳам, кредит берувчилар ҳам асосан Россиядан бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу вақтга келиб лоял ижрочи агентлар муҳим иқтисодий қарорлар қабул қиладиган лавозимларгача ўсиб боради.

Учинчи босқичда бошқариладиган кризис юзага келтирилади. Таъминотдаги узилишлар ва саботажлар воситасида аҳолида норозилик кайфияти шакллантириб борилади. Ижтимоий некбинлик нима бўлса ҳам узилиш бўлмасин, ҳар қандай қарорга розилик руҳида парваришланади. Ягона ечим сифатида тармоққа ўзларининг назорати остидаги "хориж инвестицияларини киритиш" таклиф этилади. Кредитлар юки янада оширилади. Ана яхши бўлади, мана яхши бўлади дейилган янги ва янги умидлар берилади. Тепага ҳам. Пастга ҳам.

Тўртинчи босқичда қулай геосиёсий ва ички вазият етилган бир пайтда техник, молиявий, технологик, таъминот занжирларида назоратдан ташқари кризис эълон қилинади. Ечим ўлароқ энергетика тармоғини, унинг генерациясидан тортиб молиялаштиришгача бўлган бутун тизимини Газпромга топшириш варианти тақдим этилади. Вазият бундан бошқа иложимиз қолмади дея тушунтирилади. Пропаганда машинаси барча оқловчи воситаларини ишга туширади.

Манба: Bakiroo

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ким нимани яхши кўрар

Абдулла Авлоний даврий матбуот саҳифаларида Туркистондаги ижтимоий иллатларнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари тўғрисида куйиниб ёзган мақолаларида бу ачинарлик ҳолатлар бирма-бир танқидий тарзда таҳлил қилиб берган эди.



Ким нимани яхши кўрар (1913 й.)



Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.

Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.

Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.

Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрурлар.

Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, “бонка” ва “кридит”ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яҳудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.

Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.

Муаллимларимиз бир-бирларидан қизғонишуб, болаларни арзон ўқитаман деб, бир ўзларига юз, юздан ортуқ бола йиғуб, ўзлари тўй ва маъракаларда болаларнинг умрини бекор ўткаришни яхши кўрарлар.

Савдогарларимиз: “Тўйликни тўйи ўтар, тўйсизни куни ўтар” деган сўзга амал қилмай, қайси маҳаллада тўй бўлса, дастурхончилик қилишни яхши кўрурлар.

Дўкондорларимиз ишларини тартиб-ла солмай, замонаға мувофиқ иш юритмай, Маллахон замонидан қолғон эски дўкон, эски тос, эски тартибларини яхши кўрурлар.

Оналаримиз билим ва тарбия ўрниға эрлари ила урушуб-талашуб қизлариға мол қилмакни яхши кўрурлар.

Оталаримиз болалариға ўқутмак ва таълим бермак ўрниға “Ўғлум эмди каттакон йигит бўлдинг, шунча ўқуганинг етар, пул топ!” — деб “ташишка” — ҳаммоллик қилдиришни яхши кўрурлар.

Заргарларимиз йигирма тийинлик кумуш, ўн тийинлик тилло орасиға мум ва сақичлар жойлаб, исмини қиз ҳайрон, зебигардон қўюб, беш-ўн сўмга сотишни яхши кўрурлар.

Табибларимиз долчин, занжабил, ҳуббул малик, филфил каби бир неча атторни қутисида йўқ нарсалардан мураккаб дору ва маъжунлар ясаб, бечора нодон халқни пулини олишни яхши кўрурлар.

Машшоқ ва ҳофизларимиз тўй ва базмларга бир мардакни(нг) исмини бачча қўюб, ўзлари ила баробар олиб юруб, “миллий адабиёт” ўрниға “Хоним ялола, бегим ялола” деб баччага ташланаётган пулларни бўлуб олишни яхши кўрурлар.

Саводхонларимиз жарида ва журналлар, тарих ва рўмонлар ўрниға Дақёнус замонидан қолғон, хурофотлар ила тўлғон “Андоғ урдиларки, гард-гард бўлуб кетди”, деб лофлар ёзилғон китобларни оғизларини қуфуртуруб ўқумоқни яхши кўрурлар.

Ёшларимиз илм ва маърифатли бўлишни, ҳунар, санъат ўргонишни ўрниға, ўзларига зеб беруб тор шим ила калта камзул, қотирма ёқаларга бино қўйишни яхши кўрурлар.

Ишчиларимиз илм ва ҳунардан маҳрумлиги сабабли бошқа миллатлар илму маърифатлари соясида кунига 4-5 сўм ишлаб турган бу замонда кунига уч тангаға мардикорликни, ойиға ўн беш сўмға қоровулликни, йигирма сўмға фанар ёқишни, ўн сўмға кўнка йўлини тозалашни ва шуларга ўхшаш энг паст ва оғир хизматларни яхши кўрурлар.

Болаларимиз оталаримизнинг илм қадрин билмаган, илм учун пулни кўзлари қиймаганлик сабабли ўқумоқ ва ўрганмоқ ўрнига “Оҳ пул, жоним пул”, деб “ташишка” — ҳаммолликни яхши кўрурлар.

Муҳаррирларимиз кўб-кўб оқча олиб, оз-оз ёзишни яхши кўрурлар.

Муштарийларимиз фойдали мақолалар ўрниға хабарларни яхши кўрурлар.

Шоирларимиз миллий шеър ва адабиёт ёзишни ўрниға мувашшаҳми ёки “қошингдан, кўзингдан”, — деб, жавонларни мақтаб фасод ахлоқға сабаб бўладурғон шеърлар ёзишни яхши кўрурлар.

Манба: /channel/Tafakkur3/5991

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

20 млн Маънавий зарар қарори

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Мазкур постни бошлашдан олдин қисқа ИЖТИМОИЙ РЕКЛАМА:
Совлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: диний эркинликларни ҳимоя қилиш ва сиёсий масалаларда, шунингдек, давлат ҳокимиятига қарши низоли масалаларда судлардан адолатли қарор чиқишини кутиш соғлиғингиз ва асабларингиз учун зарарлидир. Умидсизлик, хафақонлиқ, депрессия, хаёлпарастлик, келажакка ишончни йўқотиш, давлатга ишончни йўқотиш ва бошқа санаб тугатиб бўлмас касалликларга дуч келишингиз эхтимоли жуда юқоридир. Огоҳ бўлинг. Реклама тугади.

ЭНДИ ЭСА ПОСТНИ БЕМАЛОЛ ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН:

Судларимизда давлатга ва амалдорларга қарши судлашиб ютиб чиқиш мумкин бўлган соҳалар жуда оз бўлиб, шулардан бири, ЙХХБ ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига қарши аризалардир (бу ҳам қисман). Эсларингизда бўлса 2021 йилни 28 декабр куни Тошкент ш Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида ("Россия" меҳмонхонаси олдида) шаҳар ЙХХБ нинг 2 та муттаҳам ходими тўсиб, биронта қонунни бузмаган бўлсам ҳам, менга туҳмат қилиб, машинамни жарима майдончасига олиб кириб қўйган эди. Менинг аризамга асосан 2 ла муттаҳам ходимга "хайфсан" берилган, ЖИБ Миробод туман судининг қарорига асосан мен айбсиз деб топилган эдим. Кейин орадан кўп ўтмай менга Тошкент ш ЙХХБ дан менга келган жавоб хатида бу 2 ходим ишдан ҳайдалгани кўрсатилди. Лекин мен бу натижа билан қаноатланмадим ва бу 2 ла ГАИ ходимини фуқаролик судига берган эдим. ФИБ Миробод туманлараро судининг қарори билан менинг фойдамга 20 (йигирма) млн сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисида қарор чиқди. Шунингдек, Тошкент ш иқтисодий судининг қарори бн эса 7 млн сўм моддий зарарни ундириш тўғрисида қарор чиқарилди. Бу 2 ла ГАИ ходимидан 1 млрд сўм ишчанлик обрўмизга етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги фуқаролик иши эса ФИБ Миробод туманлараро судида давом этмоқда.

PS-1: Cуд жараёнида маълум бўлдики, 2022 й март ойида майор Эшонхўжаев Улуғбек пора олгани учун қўлга тушган ва қамоққа олинган экан. Бу ҳам етмаганидек, бошқа кирдикорлари ҳам очилишни бошлабди, унинг касофати билан бошқа ходимлар ҳам терговга қатнаб юрганмиш.
PS-2: ЙХХБ ходимларини ОГОҲЛАНТИРАМАН: ЙЎЛЛАРДА ҚОНУННИ БУЗМАГАН ҲАЙДОВЧИЛАРНИ БЎЛАР-БЎЛМАС ТЎХТАТАВЕРИШ ВА ҚОНУНИЙ АСОСЛАРСИЗ МАШИНАЛАРНИ ЖАРИМАГА МАЙДОНИГА ТИҚИШ ВА УМУМАН КЎНГИЛЧАЛАРИНГИЗГА КЕЛГАН ИШНИ ҚИЛАВЕРИШ КЕЛАЖАГИНГИЗ УЧУН ХАВФЛИДИР.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қуйидаги мазмундаги мақола ёзмоқчи эдим. Лекин Абдулқодир Самарқандий акамиз ўз мақоласида мавзуни жуда ажойиб асослаб беришган экан.
Аллоҳ рози бўлсин бу олимдан
_______________________

КИМ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛАДИ, КИМ?!
Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Кванхуамун майдонида оломон президент Пак Кин Хенинг истефосини ўраб намойиш уюштирди. Сабаби, у ўз мансабини суистимол қилиб юқори мансаблардан бирига ўз дугонасини тайинлаган эди. Президент телевидениядан чиқиш қилиб халққа узр айтиб, йиғлаб кечирим сўради.
Агар бу хабарни эшитиб даҳшатга тушган бўлсанг сен аниқ ўрта осиё ёки шарқдансан. Сенга ёшлигингда мактабда ўқитувчиларинг, қариганингда эса хоинлар: “Подшоҳ ёки ҳокимларга қарши гапириб бўлмайди. Улар истаган ишини қилади. Уларни тергашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мусулмон киши подшоҳнинг олдида гўё ғассолнинг олдидаги маййит сингари туриш керак. Ғассол уни истаган томонга қараб айлантиради”, деб сингдиришган.
Мен сенга бу исломдан эмас, десам ажабланишинг мумкин. Сени юмшоққина қўй бўлишингни айтаётганлар аслида хоинлардир. Улар давлатга эмас, мавжуд ҳокимиятга хизмат қилаётганлардир.
Мендан сўрашинг мумкин: “Олдинги мусулмонлар сен даъво қилганингдек султонларини сўроққа тутиб, тергаб туришганми?”. Мен айтаманки, ҳа, тергаб сўроққа тутиб туришган. Сенга далилларни келтираман. Аммо аввал сенга бошқа нарсаларни айтмоқчиман. Бошлиқ сайлаш дегани, бир миллатнинг ўзларидан бир кишига ишларини бошқариши, манфаатлари учун бедор бўлиши, чегараларини ҳимоя қилиши, давлат даромадини ўзаро тенг тақсимлаши ва ҳоказолар учун мажбуриятларини топширишидир. Шу маънода у халқнинг хизматкоридир. Халқ унга хизматкор эмас. У фақат халқнинг молидан меҳнатига яраша маош олади холос. Агар бундан ортиқча олса у ўғри бўлади. Унга фақатгина яхши ишларда итоат қилинади. Исломда монархия йўқ. Бўлган бўлса , исломга амал қилинмагани учун бўлган.
Энди сенга мисол келтираман. Биринчиси омманинг моли учун ҳокимнинг сўроққа тутилиши. Иккинчиси қонунчиликда ҳокимнинг сўроққа тутилишидир. Иккаласи ҳам Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу билан содир бўлган. Умар розиёллоҳу анҳу сўроққа тутилган бўлса бошқалар эрта кунда тутилиши лозим. Бугунги кундаги барча адолатли ҳокимларни бирлаштирсангиз ҳам Умар розиёллоҳу анҳудан пастда туришади. Бошлиқларни очиқ-ойдин сўроққа тутиш Аллоҳ ва Росулига исён деб бизни алдаб келишган. Аслида эса бу иш диннинг аслларидандир. Чунки сиёсатнинг бузулиши дунё ва диннинг бузулишидир.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Иъломул муқиъин” китобида келтиради. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келди. Уни бир-бир кишиларга тарқатиб чиқдилар. Ўзлари ҳам мусулмонлардан бири бўлганликлари учун битта кийим олдилар. Жума куни бўлганида минбарга кўтарилиб: “Эй инсонлар! Эшитинг ва итоат қилинг!”, дедилар. Шунда Салмон Форсий розиёллоҳу анҳу туриб: “Аллоҳга қасамки, эшитмаймиз, итоат қилмаймиз!”, деди. Умар розиёллоҳу анҳу: “Нега эй Салмон?!”, дедилар. Салмон розиёллоҳу анҳу: “Ўзингиз иккита кийим кийиб олибсиз. Бизга эса биттадан кийим бердингиз”, деди. Умар розиёллоҳу анҳу: “Эй Абдуллоҳ! Салмонга жавоб бер”, дедилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу туриб деди: “Отамнинг бўйлари узун, гавдалари катта. Битта кийим у кишига кичиклик қилди. Мен ўзимнинг улушимни ҳам отамга бердим”, деди. Шундан сўнг Салмон розиёллоҳу анҳу : “ Энди гапиринг эшитамиз, амр қилинг итоат қиламиз!”, деди.
Кимдан ажабланишни ҳам билмайсан. Бир метр мато учун давлат раҳбарини сўроққа тутган Салмонданми, ёки ўзидан бу айбни рад қилиш учун ўзини қонундан устун қўймаган Умар ибн Хаттобданми!
Катта саҳобалар ҳам давлат раҳбарига хушомад қилиб Салмонни “хавориж” деб айблашмади.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Фарғона нефт заводини бепулга ёки арзонга сотиб олганлари сабаби эса заводнинг қайсидир битта цехи металломга айланиб кетгани эмиш (бошқа ўнлаб цехларни эса махфий экани учун кўрсатишмаган эмуш). Ва бу биттагина цехчани блогерларга кўрсатиб, ўзларини ҳалол-пок эканликларини исботламоқчи бўлишди. Агар ростдан ҳам ФНҚИЗ шунақа металломга айланиб қолган бўлса нимага ҳамма инвесторларга эълон қилиб, ошкора ким ошди савдоси орқали сотмадингиз? Нимага ҳеч кимга билдирмасдан махфий қарорлар билан сотиб ёки бекорга бериб юборяпсизлар, дейдиган одам топилмади бутун Ўзбекистон бўйича. ДЕМАК, ЭРТАГА ЭЛЕКТР ВА ГАЗ СОҲАЛАРИНИ ҲАМ НЕФТ СОХАСИ КАБИ ЎЗЛАРИГА ҚАРАШЛИ СОХТА ИНВЕСТОРЛАРГА БЕПУЛГА ЁКИ АРЗИМАС СУММАГА СОТИБ, ОШИРИЛГАН НАРХ БЎЙИЧА ДАРОМАД ОЛИШНИ РЕЖА ҚИЛМАЯПСИЗЛАРМИ, ДЕБ САВОЛ БЕРМАДИ ҲЕЧ КИМ МАТБУОТ АНЖУМАНИДА.
PS: АҚШ да ишловчи бошқа ақлли иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов бу ҳолатларга қисқа ва лўнда баҳо берган: ЎЗБЕКИСТОН ОСТИ ТЕШИК ЧЕЛАКДА СУВ ТАШИБ ҲОВУЗ ТЎЛДИРМОҚЧИ БЎЛЯПТИ. ЯЪНИ ҲАМ КОРРУПЦИЯДАН ВА ҚОНУНЛАРНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШДАН ВОЗ КЕЧИШ НИЯТИ ЙЎҚ, ҲАМ ИСЛОҲОТЛАР ҚИЛМОҚЧИ БЎЛЯПТИ. БУНИ ИЛОЖИ ЙЎҚ. ҲОВУЗНИ СУВ БИЛАН ТЎЛДИРА ОЛМАЙСИЗ. ҚОНУНСИЗЛИК ВА КОРРУПЦИЯГА БОТГАН ДАВЛАТ АМАЛДОРЛАРИ БИЛАН ИСЛОҲОТ ҚИЛА ОЛМАЙСИЗ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ВА АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАЙ ОЛМАЙСИЗ: 2 ТА ҚУЁННИ ҚУВГАН ОДАМ 2 ЛАСИНИ ҲАМ ТУТА ОЛМАЙДИ. ЁКИ 2 ТА ҚАЙИҚНИ УЧИНИ ТУТГАН ОДАМ БАРИ БИР ЧЎКИБ КЕТАДИ.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бу ишларда албатта сарой блогерлари “холис хизматдалар”.
3.Электрни нархи халққа 295 сўм, таннархи эса 2-3 баравар қиммат эмиш. Электрни асосий истеъмолчиси халқ эмас, завод-фабрикалар бўлиб, уларга халқдан кўра 2-3 баравар қиммат нархда сотилмоқда. Электрни таннархи 3 баравар кўп экани нотўғри ва ёлғон гап. Дунёнинг биронта давлатида таннарх бунча юқори эмас, энг бой давлатларда электрни сотиш шу нарх атрофида холос. Таннархни 2-3 баравар қиммат қилиб юборишган бўлса, бунинг сабаби фақат ва фақат коррупция холос. Яъни электр ишлаб чиқарувчи ИЭС лар ва вазирликдагиларнинг соҳа маблағларини тинимсиз ўғрилашидир. Соҳага керакли барча эҳтиёт қисмларни, товар моддий бойликларини ва сотиб олинаётган барча хизматларни ҳақиқий нархидан бир неча баравар қимматга сотиб олиши. Камига яна, электрни сотиш вақтида худди газ соҳасидаги каби турли хил схемалар орқали ўғриланаётганидир. Таннарх ўшанчун юқори.
4. Иқтисодни ривожланмаётгани сабаби электрнинг арзонлигида эмас, аксинча, электр ва газ арзон бўлса махсулот таннархи арзонлашади ва бу фойдани кўпайишига, иқтисодни ривожланишига сабаб бўлади. Иқтисоднинг ривожланмаётгани асл сабаби эса - СОЛИҚЛАРНИНГ КЎПЛИГИ ВА ЯНА КОРРУПЦИЯ дир.
5.Хорижлик инвестор келмаётгани сабаби ҳам электр нархи арзонлиги ва келажакда унинг нархида тебранишлар бўлиш эҳтимолида эмас. Аксинча, йирик АКУЛА амалдорларнинг ўзи коррупция билан шуғулланаётгани ва йирик бизнес соҳаларини эгаллаб олгани учун ўзларига чет эллик инвесторлар рақобатчи бўлишини истамаслигида. Ва мустақил судларга рухсат берилса биринчи ўринда мана шу коррупционерларнинг ўзларини қамаб қўйишидан қўрқишларида. Ёки бепулга хусусийлаштириб олган йирик заводларини суд орқали бекор қилиниши, қайтариб давлатга олиб қўйилишидан қўрқишади. Мустақил судлар қонуний мулк эгасини ҳимоя қилади, ўғриланган мулк эгасини эмас. Демак, судлар қонуний мулкдорни ҳимоя қила олмаса бу давлатга инвестор келмайди. Электр ва газни арзонлиги эса инвесторлар учун энг яхши шароитку. Нарх ошса ҳам ўша хорижий инвесторнинг юртидаги бугунги кундаги нархдан ошиб кетмаслиги аниқ-ку!
6.Аҳолининг сони кам экани ривожланиш сабаби эмас. Бунга мисол Тожикистон ва Туркманистон. Аҳолининг сони кўп экани эса қолоқлик сабаби эмас. Бунга мисол: Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Туркия вб. Аксинча, аҳоли сони кўп экани арзон ишчи кучи имконидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни кучайтириш ва фойдани кўпайтиришга сабаб бўлади. Шунингдек, кўп сонли истеъмолчининг борлиги ишлаб чиқарилган ички маҳсулот ва хизматларни шу юртнинг ўзида сотишга шароит яратади.

PS: ҲАҚИҚИЙ ЖИГИТ ЭКАНСАН, ДЕБ КИМГА АЙТАЙЛИК ЭНДИ АЛИШЕР АКА?! СИЗНИНГ УЗУГИНГИЗДА “Ё АЛИИИ-шер” ДЕГАН ЁЗУВ ЙЎҚМИ МАБОДО?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#гендер

Ориятни сақлашга хизмат

Гендер тенглиги масаласида бир ҳолатга эътиборингизни тортмоқчиман.

Биласиз касбим сабаб, суд ҳукмининг натижасини кутаётган ушлаб турилган ёки қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, яъни вақтинча ушлаб туриш ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган, ҳимоямиз остида бўлган инсонлар билан тез-тез учрашиб тураман. Учрашишимиз учун муассасанинг эркак ходимлари учрашувни ташкил этиб беришади. Бунда ҳимоям остидаги шахсларни сақлаш жойидан учрашув хонасига олиб келишади ва учрашув тугаганидан сўнг эса уларни шахсий тинтув ўтказиб, яна сақлаш хонасига кузатиб қўйишади.

Энди тасаввур қилинг, сақланаётганлар орасида аёллар ҳам бор. Шу каби айрим куч ишлатар тизимларнинг биноларига киришда назорат ўтиш жойлари мавжуд бўлиб, бу жойларда ҳам аёлларни эркаклар томонидан текшириш холатлари ҳамон давом этмоқда. Аёлларни эркак ходимлар томонидан текширилиши (кўздан кечирилиши, шахсий тинтув ўтказилиши каби ҳаракатлар)га муросасизман.

Агар текшириш зарурияти бўлса, аёлларни аёл ходималар текширсин!

Наҳотки, ўша давлат органларида аёл ходималар бўлмаса! Бу масалага эътиборсиз бўлмайлик!

Манба: @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ДИНИЙ ТАЪЛИМ ОЛГАНЛАР ТЕРРОРИСТЛАР ВА АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚЎШИЛИБ КЕТМОҚДАМИ?

Олдинги постларимда ДИҚ ва бошқа идоралар диний таълимни тақиқлаб ва чеклаб ташлашганига асос қилган баҳоналарни санаб ўтган ва бу важларнинг ҳаммаси ёлғон эканини асослаб берган эдим. Шуни давом эттирган ҳолда бундан асл мақсадлари нима эканига тўхталамиз.
Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, ёш болалардан бошлаб то нафақадаги инсонларгача, тўлиқ дастур бўйича (фақат Қурьони каримни арабча матнини ёдлаш эмас, барча турдаги) диний таълимни олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак эди. Чунки бу ҳуқуқимиз ЎР Олий мажлиси томонидан 30.08.1997 й куни ратификация қилинган БМТ нинг 25.11.1981 й даги халқаро декларациянинг 5 ва 6-моддасида аниқ кўрсатилган. Лекин минг афсуски, бизда болалар учун (0 ёшдан 18 ёшгача) диний таълим олиш қонун билан тўлиқ 100 % тақиқланган. Ва 18 ёшдан катталар учун эса 99,9 % чеклаб ташланган. Фақат диний ташкилот (масжид, черков вб) да ишлайдиган шахслар учунгина мумкин холос. Лекин уларга ҳам яна чеклаб ташланган: мавжуд 8 дона мадрасалар учун қабул сони 20 тадан ўрин, қолган 2 та олий маъҳад учун эса 50 та ўрин бор холос. Қизларни эса гапирмаса ҳам бўлаверади: 17 млн қиз-аёллар учун 40 та ўрин 2 дона мадрасага, 15 та ўрин эса 2 дона олий маъҳадга ажратилган холос. Чеклов, чеклов, чеклов. Тақиқ, тақиқ, тақиқ.
Бу тақиқ ва чекловларга асос сифатида келтираётган 3-чи ва охирги важлари қуйидагича:
3. Адашган оқимлар, радикал ва террористик гуруҳларга диний мадраса ва маъҳадни битирганлар ҳам қўшилиб кетган эмиш.
ЖАВОБИМИЗ: Диний таълимни кўпайтирсак бу ҳолатлар юз бермас эди, деган таклифимизга жавоблари шу эди. Бу ўта нотўғри ва ёлғон маълумот. Буни исботлаб беришлари керак: ким қўшилган, қачон қўшилган ва у одам қачон қайси мадрасани битирган? Айтайлик, 1-2 та шунақа ҳолатни келтиришлари ҳам мумкиндир (лекин мен ишонмайман). Ундай бўлса адашган оқимлар ва радикал гуруҳларга ўтиб кетган ЎР фуқароларининг ЖАМИ сони нечта ва мадрасани битирганлар уларнинг неча фоизини ташкил қилади? Мадрасани битирмаганларчи, улар неча фоизини ташкил қилади? Аниқ айта оламанки, ЎЗбекистондаги мадрасаларни битирганлар бу тақиқланган гуруҳлар сафида 0,1 % ни ҳам ташкил қилмайди. Мадрасани битирмаганлар эса 99,9% ни ташкил қилади.
4. Динимиз душманлари навбатдаги баҳона важни айтишлари мумкин: Тақиқланган гуруҳларга қўшилган фуқароларимизнинг кўплари чет элдаги диний мадраса ва бошқа кўринишдаги ДТМ (диний таълим муассаса) ларни битирган. Яъни диний таълим олганку?
ЖАВОБ: Айнан шу сабабли ҳам биз ДТМ ларни чет элда эмас, Ўзбекистонда очишни талаб қиляпмиз. Айнан чет элларга чиқиб кетиб, адашган оқимлар ва радикал гуруҳлар томонидан очилган ДТМ ларда ўқиган фуқароларимиз ўша гуруҳларга қўшилиб кетяптида.
Яъни сизлар ДТМ ларни Ўзбекистонда кўпайтирсангиз, фуқароларимиз чет элларга диний таълим олиш учун чиқиб кетишмайди ва тақиқланган оқимларга қўшилиб кетишмайди. Ва ЎЗбекистонда яшаётган вақтда интернет орқали тақиқланган оқимларнинг видеомаърузаларини тинглаб, уларнинг таъсири остига тушиб қолишмас эди.
Аслида мен ахмоқни ишини қиляпман. Бу ҳолатларни ДХХ ҳам, ДИҚ ҳам, Ҳукумат ҳам жуда яхши билади. Ва улар мени устимдан кулиб масхара қилиб ўтирган бўлишса керак. Чунки:
1. Айнан диний таълимни халқимизга ўргатмаслиқ, халқни диний саводсиз қилиш, ва ўзларига маъқул бўлган ва улар чизиб берган чизиқдаги, чеклаб ташланган “диний” таълимни бериш орқали улар халқни осон бошқармоқчи бўлишади. Ҳақиқий Ислом динини эмас, уларнинг мақсадларига ва манфаатларига тўғри келадиган “Ислом дини” ни халқнинг онгига сингдириш учун ҳам тўғри Исломни, ҳақиқий Ислом динини ўрганиб қолишимизни исташмайди.
2. Бунинг исботи шуки, битта “аллома” ютубдаги видеосида айтган эди: ДАВЛАТ ВА ҲУКУМАТ ҲАР ҚАНЧА ЗУЛМ ҚИЛСА ҲАМ МУСУЛМОН ОДАМ ЭЪТИРОЗ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ. ФАҚАТ БЎЙСУНИШГА ВА САБР ҚИЛИШГА МАЖБУР. ДИНИМИЗ ШУНИ БУЮРАДИ, деб айтган эди. Ваҳоланки, бу қоида Ўзбекистон ва қўшни давлатлар амал қиладиган мотуридий эътиқодида эмас, ашъарияда бор холос, деб бир киши менга смс жўнатган эди.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Демак, бу асослари ҳам ғирт ёлғондан бошқа нарса эмас.
- В) Энди эса 95 га 5 пропорцияда очилган жами 10 мингта масжиднинг 9500 таси мусулмонларга, қолган 500 таси эса христиан, яҳудий, буддист, хиндуизм ва бошқа динга эътиқод қилгувчи фуқароларга берилса, бу 500 та черков, синегога вб ходимларининг тарғиботи кучли бўладими ёки 9500 та масжиддагиларнинг тарғиботи кучли бўладими? Яъни Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада биттадан масжид очилган бўлади. Лекин ҳар бир маҳаллада черков ёки синегога очилмайдику?!
- Г) Ёки мусулмонларнинг жами 95 та ДТМ сидан кўпроқ диний олим, диний устоз ва диний билим тарғиботчилари чиқадими ёки бошқа диндагиларнинг 5 дона ДТМ сиданми? Уларнинг қайсилари кучли таъсир кучига эга бўлади? Албатта сон ва сифат жиҳатидан устун ва кўп бўлган Ислом дини вакиллари устун бўлади. Нима, бу Ислом дини охирги ва энг мукаммал дин эканига Ҳукуматдагилар ишонишмайдими?!
- Д) Черковдагиларга чет элдагилар катта миқдорда пул ҳам ажратди, дейлик. Сизлар қабул қилган қонунда миссионерлик ва прозелитизм тақиқланади, деб ёзиб қўйгансизку, нимадан қўрқасиз? Ким пул эвазига мусулмонларни ўз динига оғрирмоқчи бўлса уларни ДХХ ва ИИВ нинг ШОНЛИ ТЕРРОРИЗМ БЎЛИМИ ходимлари ушлаш билан шуғуллансин. Нимага уларга бюджетдан триллонлаб сўм пул ажратяпмиз уларга?! Фақат Ислом динига эътиқод қилгувчи мусулмонларни орқасини пойлаш учунми? Араб тилини ўргатадиган ўқув марказидагиларни ҳар куни бориб бўлар-бўлмас текшириб дарс жараёнига халақит қилиб, ўқитувчиларга таҳдид қилишлари учунми?! Фақат ҳужраларни пойлаб ушлашни қойил қилишяптику, нимага энди миссионерларни ушлашни қойил қилишмас экан?!
- Е) Чет элдагиларнинг пули кўп бўлса ва миссионерлик учун ажратиши мумкин бўлса, нимага унда бугунги кунга қадар ажратишмаяпти ва бугунга қадар биронта диний таълим ололмаётган 95 % мусулмонларни ўз сафларига қўша олишмаяпти? Нима, ҳозир христианларнинг черковлари сони озроқ бўлса уларга пул ажратишмасмикан?!
- Ж) Айтайлик, сенларга бир кўрсатиб қўяйлик, миссионерликка рухсат бериб бир сен мусулмонларни сонини озайтириб ташлайлик, деган хулосага келишса ҳам бундан қўрқмаслик керак. Чунки 9500 та масжидларимиз ва 95 та диний таълим муассасаларимизда ўқийдиган мусулмон фуқароларимиз Ислом динини химоя қила олишади. Ва биринчи ўринда Аллоҳ жж ҳимоя қилади ўз динини. Бунга биз ишонамиз ва сизлар айтган важлар ғирт ёлғон баҳонадан бошқа нарса эмаслигини яхши биламиз. Бир қўпол мақол бор: Ўсироқ кўтга арпа уни баҳона.
- З) Бунинг яққол исботи Туркия давлати бўлиб, у ерда диний ташкилот ва ДТМ ларни очиш биздаги каби тақиқлаб ташланмаган. Ўшанчун ҳам ҳамма ўзбеклар Туркияга ва Мисрга диний таълим олиш учун кетишяпти. Бошқа диндагилар ҳам Туркияда бемалол ўз ДТМ ларини оча олади. Лекин нимагадир Европа давлатлари Туркиядаги мусулмонларни ўз динларига пул билан сотиб олиб киргизиб юбора олишмаяптику?!

Нима учун Ўзбекистон Ҳукумати ИСЛОМ ДИНИ УЧУН БУ ҚАДАР ҚАТТИҚ ҚАЙҒУРАВЕРАДИ?! Ҳукуматнинг Ислом динига ва мусулмонларга нисбатан бўлган бу “СЕВГИСИ” шу қадар “кучлики”, биз диндорларни қучоғига маҳкам босиб, бу муборак қучоғида бизни нафас олдирмасдан, бўғиб ўлдириб қўйишига ўхшатяпман уларнинг Ислом динига “муҳаббатларини”. Агар “севги-муҳаббатлари” лари рост деб ўйлаган тақдиримизда ҳам.
Давоми келгуси сонда (диний таълим олувчилар кўпайиб кетса адашган оқимларга ва террористларга қўшилувчилар кўпайиб кетармуш ёки "иштонсизнинг ҳадиги чўпдан" деган мавзу).

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.
1️⃣ Квартирани ижагара бериш бўйича шартнома шакли
📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.
📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.
🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
❕Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2️⃣ Ижара шартномасининг муддати
📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ
🔹Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.
🔹Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
🔹Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.
4️⃣ Шартномани бекор қилиш
📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.
🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:
▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.
❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.
⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 03 43, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!
Ҳурматли мулкдорлар! Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка Адлия вазирлиги чақириб қолади.

Манба: Сергели тумани Адлия бўлими

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel