Абдумавлоннинг жамоамиздан кетгани камина учун бироз маҳзунли бўлди. Сабаби.., сабаби у жамоамиз дарвозасини қандай қўриқлаганида эмас.., дарвозабонимиз китобхон эди, гапи-сўзи маънили, турли мавзуларда суҳбатлашса арзигулик.
Футболчиларда, айниқса дарвозабонлар орасида бунақа сифатга эгалари кам учрайди.
Майли, нима ҳам дердик, футболчилар тақдири шунақа. Унга омад тилаб қоламиз, фақат мутолаани камайтирмаса бўлгани.
@abrorpirmuhammad
Муҳим ўйинларда етакчи футболчиларнинг жароҳат олиши доимо оғриқли. Аммо бу ҳам футболнинг бир қисми.
“Сон ички мушагининг қисман узилиши” ташхиси ила Элдор Шомуродов ҳамда “тизза бўғими ички ён бойламининг чўзилиши” ташхиси қўйилган Отабек Шукуровнинг кейинги ўйинга олиб борилмаслиги борасида тўғри қарор қилинди.
Остон Ўруновнинг реабилитация жараёнини ўз назоратига олган ассоциация ва тиббий штаб мазкур футболчиларни ҳам тезроқ соғайтириш, шунингдек, шамоллашдан кейинги Машарипов ва сон мушакларида толиқиш сезган Турғунбоевни кейинги ўйингача сафга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олган.
Жароҳатдагиларга тезроқ соғайиш, қолганларга куч-қувват тилаб, мухлислик қилишда давом этамиз. Барчаси олдинда!
@abrorpirmuhammad
"Aнтиқа Суперкубок"
Бугун Про лиганинг амалдаги чемпиони ҳамда Супер лиганинг бўлажак чемпиони ўртасида ҳаёт-мамот "жанги" кутилмоқда.
Бу баҳс аслида ким қайси лига чемпионлигига муносиб эканини кўрсатиб беруви мезон ўйини бўлиб кўринмоқда...
@abrorpirmuhammad
Данагидан мағзи ширин.
Пишиқчилик мавсумида мева-сабзавотдан кўп тановул қилиб, аксар ҳолларда уруғини ташлаб юборамиз. Аммо ўша уруғ – фойда жиҳатдан мева-сабзавотнинг ўзидан қолишмайди.
Масалан, тарвуз уруғи – цинкка бой, қовоқ уруғи – магний кўп ушлайди, олма уруғи – йодга бой, ўрик данагида магний ва калий бисёр, узум доначалари ўзида организм учун фойдали мойларни сақлайди ва ҳ.
Хуллас, мева, сабзавот тановулида уларнинг уруғи ҳақидаги маслаҳатларимни ҳам унутманг!
@abrorpirmuhammad
Ўрик шарбати - юрак қуввати!
Турфа микроэлемент ва витаминларга ўта бой ўрик шарбати истеъмоли организмдаги электролитлар даражасини тиклайди, юракни қувватлайди, гемоглобинни оширади ва анемиянининг олдини олади; қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради; суякларни мустаҳкамлайди, кариеc ва остеопорознинг олдини олади; тери қаришини сезиларли сусайтиради, турфа яллиғланиш ҳолатларини бартараф этади, кўриш қобилиятини яхшилайди ва ҳ.
@abrorpirmuhammad
Финалмисан финал!!!
Ажойиб ўйин, фантастик атмосфера, зўр ташкилотчилик ва қайноқ мухлислар!!!
Табриклааар! ⚽🥳🎉
@abrorpirmuhammad
Иммун тизимининг асоси ҳисобланмиш аскорбин кислотасига бой нокнинг калий, натрий, темир ва фосфор ушлаши унинг фойдалилигини янада оширади.
Яна шуниси эътиборга моликки, нокда ҳомила учун зарур В9 витамини - фолат бўлиб, бу ҳомиланинг нуқсонсиз улғайишига асос яратади.
Хуллас мавсумида нокдан тўйиниб олинг!
@abrorpirmuhammad
Янги Зеландиялик икки қария мухлис Андижонда биз истиқомат қилаётган меҳмонхонага келишди. Уларни тушлик б-н меҳмон қилиб, бироз суҳбатини олдик.
Шундан сўнг улар шаҳарга чиқиш учун такси чақиришди. Улар б-н бирга чиқиб, манзилни ҳайдовчига тушунтирдим, меҳмонлардан пул олмасликни, қаерга дейишса олиб бориб, сўнгида умумий пулни менга айтишини, камина унинг пластик картасига маблағни ташлаб беришимни уқтириб, икки кекса мухлисни кузатиб қўйдим.
Кечга яқин қўнғироқ бўлди ва ҳалиги такси эгаси меҳмонларни аввал жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонага, кейин бозорга, сўнгра боққа олиб борганини ва улардан пул олмай кузатиб қўйганини айтди.
-Неча пул бўлганини ва пластик карта рақамини юборинг, - дедим унга.
-Йўқ ака, пулингиз керак эмас, ўзингиз меҳмон бўла туриб, бу меҳмонларга яхшилик қилмоқчисиз, биз мезбон бўла туриб...
Ҳар қанча ундамай, пул олмагач, жамомиз б-н бирга кечки емакка келиш шарти ила рози бўлдим. Мезбонни қуюқ меҳмон қилиб, кузатиб қўярканман хаёлимдан ўтди: Яхшилик – яхшиликка етаклар!
Цинк - эркак киши учун муҳим элемент!
Чунки у организмда тестестерон гормони етарли даражада бўлишини рағбатлантириб туради. Бу билан у нафақат эркаклик жинсий фаолияти сифатига таъсир кўрсатади, балки соғлом ташқи кўринишга эга бўлишда ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
@abrorpirmuhammad
Майдон четидаги суҳбат:
- Шу Мбаппе "ПСЖ"ни норози қиб кетиб, ҳееч иши юришмаябти, ҳалиям гол уролмаяпти-даа. Ҳа, айтганча, унинг бурни ҳалиям операция қилинмадими..?
- Синмаган нарсани нимасини операция қилади Ҳошимбой...
- Ия, ҳаммаси шов-шув ва пиар денг, биз бўлсак бу ерда переживат қиб юрибмиз...
- Мбаппени нима қиласиз ўйлаб, мана ўзимизни Санжар Турсунов куни-кеча бурнини синдириб олибди, энди у айнан Килианни маскасидан тақиб майдонга тушармуш...
@abrorpirmuhammad
Маймун чечаги. Бу қандай касаллик?
Маймун чечаги – вирусли инфекция. Бемор билан яқин суҳбатда ҳаво-томчи йўли б-н юқади. Африкадан чиқиб келган маймун чечаги, халқимизда аввалдан маълум чинчечакнинг қариндоши.
Касалликнинг белгилари гриппга ўхшайди ва қўшимчасига тошмалар тошади. Инкубацион даври ўртача 1-2 ҳафта. Юқори ҳарорат, совуқ қотиш, кучли ҳолсизлик, мушаклардаги оғриқдан сўнг 1-3 кун ичида тошма пайдо бўлади. Ташхис – ПЦР тест. Касаллик ўртача 2-4 ҳафта давом этади. Специфик даво йўқ, даво усули чинчечак каби. Тошма тўлиқ йўқолмагунча бемор касаллик юқтиришга хавфли саналади. Касалликни қай тариқа кечишию, асорат қолиш-қолмаслиги ёшга, иммунитетга, сурункали касалликлар бор-йўқлигига боғлиқ.
Профилактика – касалликдан сақланишнинг самарали усулидир. Бу 1) Вакцина. 1980 йилгача туғилиб, чинчечакка қарши эмланганларда маълум даражада иммунитет мавжуд. Шу боис ёш авлодда касалланиш хавфи юқори саналади. 2) Шахсий гигиена ва ҳар доимгидек вирусли касалликлардан сақланиш чора-тадбирларига риоя қилиш.
Хурмо мавсуми айни паллада... Унинг қанчалар фойдали эканини билган инсон мавсумида хурмодан тўйиб олиши аниқ.
Хурмо: ☑️ Қонни тозалайди ҳамда эритроцит ишлаб чиқаришни яхшилаб, анемиянинг олдини олади.
☑️ Қонни суюлтириш ва қон томир деворини эластик қилиш ҳисобига инфаркт, инсульт каби касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита.
☑️ Кўриш қобилиятини яхшиловчи витамин ва моддаларга тўла.
☑️ Хурмо – болаларимизнинг ақлий фоаолияти учун зарур – йод моддасининг кони ҳисобланади.
☑️ Буйракда тош пайдо бўлиш хавфини кескин камайтиради.
☑️ Хурмо – иммун тизими яхшилаб, юракка қувват берувчи элементларга бойдир.
@abrorpirmuhammad
Қонингиз тозаланишини истайсизми? Юрак-қон томир тизимингиз қувватланиб, қалқонсимон без фаолияти яхшиланишини-чи?
Қондаги муҳим элемент – гемоглабин миқдорини ошириш, жигар фаолиятига ижобий таъсир қилиш, иммунитетни ошириш каби қатор фойдали хусусиятларга эга мева бу – ҳозирда бозорларимизда мўл бўлган анордир.
Анор доналари ичаклардан шлак ва токсинларни ювиб ташлайди, таркибидаги эфир мойлари эса организмни витаминларга бойитади.
Шунингдек анор - саратонга ва турфа инфекцияларга қарши туришда организмингиз учун қалқон бўла олади.
Хуллас, мавсумида анордан тўйинг ва қонингизни тозалаб, юрак-қон тизимингизни қувватлаб олинг!
@abrorpirmuhammad
Эрталаб Лаосдан ҳамкасбим сим қоқди. Жамоадаги тиббий масалалар юзасидан фикр алмашарканмиз, телефон экранида Лаосдаги легионер футболчимиз – Шохрух Махмудхожиев кўриниш берди...
Лаос чемпиони “Янг элефантс” – “Ёш филлар” футбол клуби аъзоси ҳисобланмиш Шохрух тизза бўғимидаги жароҳат сабаб 1 ойдан буён машғулотлардан чекланган экан. Ҳамюртларини кўриш ила тиббий маслаҳат илинжида термамиз йўлига кўз тиккан Шохруҳга зарур маслаҳат ва ёрдамни бериш борасида тиббий штаб билан келишиб суҳбатни якунларканман, хаёлимдан :”Биз ўзбекларнинг ҳам бормаган юртимиз йўғ-а!?, - деган ўй ўтди.
Турли ўлкаларга борганда легионерларимизга қўлдан келганча ёрдам бериш – термамиз ходимлари учун ажойиб анъана!
@abrorpirmuhammad
Миллий футбол маркази ва ундаги тиббий-реабилитация биносининг лойиҳа ишларидан тортиб, бугунги ҳолатга келгунига қадар яхшигина меҳнат қилинди ва ҳали анча-мунча тер тўкиш керак...
@abrorpirmuhammad
Кимда кутиб олиш..,
кимда эса кузатиш маросими...
Айтсам тилим, айтмасам дилим..,
Ёзсам қоғоз, ёзмасам қалам...
Бу кетишда ошно бўлгайдир чилим,
Тезроқ нари бўлгин бизлардан алам!
@abrorpirmuhammad
Гоҳида айтилмоқчи бўлган сўз, билдирилмоқчи бўлган муносабат, етказмоқчи бўлган фикрлар шунчалар йиғилиб қолади-ки, пироваридида шунчаки сукут барчасидан афзалдек туюлади...
@abrorpirmuhammad
Мия гўёки мушак сингаридир. Қанча кўп машқ қилдирсангиз, унинг имкониятлари янада кенгайиб бораверади. Аксинча, ақл пешланмас экан...
Ёмон томони, инсоннинг жисмонан заифлигини дарҳол илғаш мумкин, аммо ақл кемтиклигини пайқаш учун вақт сарфлашга – албатта ҳамсуҳбат бўлишга тўғри келади-да..!
@abrorpirmuhammad
Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин
юз ганж ила.
Алишер Навоий
Барча соҳадаги устозларга, жумладан футболимиздаги устоз-мураббийларга байрам муборак бўлсин!
Устозларим сизларнинг,
Мартабангиздир улуғ!
Табригимиз бизларнинг
Сизларга бўлсин қутлуғ!
Зиё тараб чарчаманг,
Илм бериб толмангиз.
Шогирдлардан ариманг,
Эътирофдан қолмангиз!
Аброр Пир Муҳаммад.
@abrorpirmuhammad
Узум мавсуми... Узум фойдали элементлари жиҳатидан ихтиёрий мевадан қолишмайди.
Узум – А, С, В гуруҳ витаминларига бой бўлиб, калий, кальций, темир, магний, цинк, йод каби қатор микроэлементларни ўзида сақлайди. Шу боис етарли миқдордаги узум истеъмоли чарчоқликнинг олдини олади, асаб тизимини тинчлантириб стресс ҳолатига барҳам беради, тана қувватини оширади.
Узумни доналари билан истеъмол қилиш янада фойдалидир. Чунки узум доналари ўзида қўшимча Е ва К витаминларини, шунингдек табиий мойларни сақлайди ҳамда бу билан барча аъзолар ҳужайраларини мустаҳкамлаб, натижада организмда қариш жараёнини секинлаштиради.
Хуллас, мавсумида узумни эрмак қилишни канда қилманг!
@abrorpirmuhammad
Ниҳоят Андижон сари йўл олдим. Футбол баҳонасида Бобур юрти ҳавосидан нафас олиб, тарихни ёд этиб, қадрдонлар билан дийдорлашиш ниятим бор.
Поезд манзилга яқинлашаркан, "Юлдузли тунлар"нинг дилга яқин сатрларини варақлашни якунлаб, аллақандай шиғир ёзишга ҳам улгурдим:
Борар бўлсам сен томон,
Жўш урар юракда қон,
Ҳар ўғлонинг қадрдон,
Бобур юрти Андижон.
@abrorpirmuhammad
Ҳар бир инсон ДНКси – тузилиши жиҳатдан Ер шаридаги ихтиёрий бошқа инсон ДНКси билан 99%га бир хил.
Бу дегани – одамларнинг хилма-хиллиги, жумладан ташқи кўриниши, характер ва ҳ. – улардаги ДНКнинг бир фоиз улушидаги ўзгаришларга тўғри келаркан.
Тасаввур киляпсизми? Биргина ДНКнинг бир фоизида шунча хилма-хиллик. Хуллас, фикр қилинг!
@abrorpirmuhammad
Мамлакат кубоги финали водий дербисига айланувчи кунларга ҳам етиб келдик.
Водийлик мухлислар учун хурсандмиз!
@abrorpirmuhammad
Иссиқ кунларда сув истеъмоли ҳам ортиши табиий. Шу ўринда бир муҳим масала. Даво хусусияти мавжуд минерал сувларни оддий сув ўрнида ҳам ичиб юрганларни кўп кўрамиз. Бу тўғрими?
Илгари фақат дорихоналарда сотилган – ҳазм, ҳаракат ва бошқа тизим касалликларига даво ҳисобланувчи маъданли сувлар бугунда оддий дўконларда ҳам сотилмоқда. Тўғри, улар меъёрида – қандай ва қанча ичишни англаб қабул қилинса фойда. Аммо, бундай минерал сувларни билиб-билмай, ихтиёрий ҳажмда ичиш организмда муаммолар туғдириши тайин. Чунки улар ўз таркиби ва хусусиятига кўра баъзиларга фойда бўлса, айрим инсонларга зарар келтириши мумкин.
Сиз даво хусусиятига эга минерал сувлар ичишни одат қилган бўлсангиз илтимос, эринмай бир маротаба ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, ўзингиз учун қандай таркибли минерал сувни истеъмол қилиш фойда эканини аниқлаб олинг ва умр бўйи, ичаётган маъданли сувингиз сизга фақат фойда бераётганига амин бўлиб кўнгил хотиржамлигида саломат юринг.
@abrorpirmuhammad