Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Inson qilgan amallariga tashqaridan qarashni bilmas ekan, xatosini va insonligini anglamaydi..
@AbuYusuf_official
Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз
Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.
Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.
Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).
📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.
🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.
49-дарс /channel/AbuYusuf_official/34207
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿
🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹
🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!
🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!
🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ
Золим подшоҳ фуқаросини қамади. Сабабсиз бир кишига мўлжалланган 3²М (квадрат метр) камерага қўйишни буюрди. Маҳбус ғазабланди. Эшикни тепиб бақирди: “Менинг айбим йўқ! Нега қамадингиз?!" Бақир-чақир қилгани учун уни бошқа, 1²М (квадрат метр) лик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди. Яна тўполон бошланди. Маҳбус бу сафар айбим йўқ демади, “Ҳаромилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!” деб додлади.
Ҳаловати бузилган қамоқхона хўжайинлари энди айнан шу камерага яна тўққизта маҳкумни киритишди. Иш чидаб бўлмас даражага етгач, ўнта маҳбус ёрдам сўраб бақирди: “Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб 1²М (квадрат метр) жойга ўн кишини жойлайсиз?! Бўғилиб ўламиз-ку! Ҳеч бўлмаса бештамизни бошқа хонага ўтказинг!”
Дод-войларни эшитган қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани киритишди. Маҳбусларнинг ҳуши бошидан учди: “Қандай қилиб бу ифлос, исқирт ҳайвон билан бирга яшаймиз?! Сассиғидан ўламиз-ку! Илтимос, шуни олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!”
Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб, хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг ҳол сўрагани келди:
- Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми?
- Йўқ, йўқ! Ҳаммаси яхши, қийинчиликларимиз барҳам топди, — жавоб беришди маҳбуслар.
Шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан ҳал бўлди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала ҳам, ундан олдингиси ҳам... Ҳатто биринчи маҳкумнинг зулм билан қамалгани-да унутилди. Ҳеч ким эсламади. Ҳатто сиз ҳам унутдингиз уни, ҳурматли ўқувчи!
Ҳаётимиз ана шундай. Асл муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра моҳирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг энг олий истагимиз чўчқани орамиздан чиқаришлари бўлади!
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Ҳозирги совуқга яна қанча чидай оласиз? Кучингиз қувватингиз етармикан? Аллоҳнинг оддий совуқ кунига дош беролмайсиз энди гунох маъсиятлар ичида юрган биродарларимиз Аллоҳнинг азоби ҳақида не гумонингиз бор? Тавба қилиш вақти келмадимикан
Читать полностью…Диннинг бари хулқдир
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг насроний қўшниси бор эди. У баландроқ ерда ҳожатхона қурган эди. Ҳожатхонадан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг уйига нажосат сизиб чиқар эди. Ҳасан Басрий нажосатга бир идиш қўяр, кечаси тешикдан нажосат сизиб чиқиб идишни тўлдирар, Ҳасан Басрий уни тўкиб келиб яна жойига қўяр эди.
Мана шу ҳолатда йигирма йил ўтди. Бир куни Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бемор бўлди. Насроний қўшниси уни кўргани келди. Юқоридаги ҳолдан воқиф бўлди. Насроний Ҳасан Басрийдан сўради:
- Қачондан бери бу азиятга чидаб келяпсизлар?
- Йигирма йилдан бери!
Насроний деди:
- Қасам ичаманки, бу дин ахлоқ динидир. Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг расули эканлигига гувоҳлик бераман!
Бу дин модомики, мусулмоннинг руҳига сингиб кетар экан, буюк дин эканлигини намоён қилаверади. Соҳибини нуроний бир хилқатга айлантиради. Магнит темир қириндиларини ўзи томон тортгани каби у ўзга қалбларни ўзи томон торта бошлайди!
Саҳобалар Шомни фатҳ қилганларида ўша ерлик насронийлар саҳобаларнинг хулқини кўриб:
«Қасамки, булар ҳаворийлардан яхшироқдир!», дейишган эди.
Мукофотнинг энг яхшиси сенга ғанимларинг берадиган мукофотдир!
Франциялик мутафаккир ва юрист Доминик Сурдель ўзининг «Ислом» номли китобида келтиради:
«Ислом ҳақиқий фазилатларни, хусусан, ижтимоий фазилатларни амалда қўллаганини инкор қилишнинг имкони йўқ. Бу Қуръоннинг чақириғига лаббай дейишдир!»
Уильям Дюрант ўзининг «Маданият қиссаси» номли китобида келтиради:
«Мусулмонлар савдо хулқида, аҳдига вафо қилишда ва бошқалар билан тузадиган шартномаларидаги ихлосида масиҳийлардан анча юқори эди!».
Британиялик ёзувчи Томас Арнольд ўзининг «Исломга даъват» китобида ёзади:
«Насроний жангчилар Шом диёрида мағлуб бўлишгач, кечагина уларга ашаддий душман бўлган мусулмонлардан ўзга меҳрибон топа олишмади. Улар ўз диёрларида топмаган қадрни мусулмонлардан топишди ва шу сабаб исломга киришди!».
Франциялик ҳарбий ёзувчи Генри де Кастриес ўзининг «Ислом, фикр ва ғоя» китобида айтади:
«Мусулмонларнинг масиҳийларга қиладиган муомаласи уларнинг қўполликдан юксак эканлигига, гўзал муомалалик эканлигига, мулозамати юмшоқлигига далолат қилади. Бу ҳақиқатга ҳеч ким тил теккиза олмайди!».
Буларнинг баридан гўзали ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг гапидир:
«Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса демак динда ўзибди!».
Шахсан мен мусулмон бўлмаган кишиларнинг гўзал хулқли бўлишини тушунишим мумкин. Чунки бу соф табиатнинг асаридир. Барча пайғамбарлар бунга чақирган. Аммо мусулмон бўлатуриб ахлоқи бузуқ бўлишни ҳеч ҳазм қила олмайман!
Абдулқодир Полвонов
👉🏻 Манба: IslomUz
Allohim, Biz chiday olmaymiz, Bizni tashlab qo'yma, Bizni Qiyomatning alomatidan va Qiyomat alomatlarida bo'lishdan panohingga ol. Qiyomatning fitnalaridan meni va yaqinlarimni, mo'minlarni panohingga ol. Biz senga muhtojmiz va doim taslimmiz. Xotimamizni go'zal qil va Bizdan Rozi bo'l.
@AbuYusuf_official
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: “Ким бир қавмга ўзини ўхшатса бас, қиёматдa ўшалар билан бирга тирилади.”
Кўзини шунақа фиръавнга ўхшатиб бўяйдиган қизларга жўнатиб қўйинг 👉🏻
@AbuYusuf_official
Қачонки иймон қалбларга чуқур ўрнашар экан, бирон бир башарий қувватнинг унинг олдида тўсқинлик қила олиши имконсиздир. Ана, Фиръавннинг сеҳргарларининг қалблари қачонки иймон шароби ила қопланиб тўлгач, Фиръавнни дарахтга хочлаб осиш ёки қатл этиш ила кўрсатган таҳдидидан асло қўрқмадилар ва албатта дедилар: “Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос”,
Тоҳа сураси, 72-оят.
Муҳаммад Ҳасан Деду
Изоҳ: Фиръавн ўз қаричи билан ўлчар эди. У таҳдид, азоб-уқубат, қийнаш, чопиш-кесиш, ўлдириш билан одамларни измимда ушлаб тураман, деб хаёл қиларди. Аммо инсоннинг қалбига ҳақиқий иймон кирганида, унинг бу чоралари заррача ҳам таъсир қилмай қолишини англамасди. Унинг собиқ сеҳргарлари қалбига ана шундай иймон жо бўлган эди. Энди улар Фиръавннинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан қўрқмасдилар. “Улар: «Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўъжиза)лардан ва бизни яратган зотдан устун қўймаймиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос. Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир», дедилар”.
Тоҳа сураси, 72-73 оятлар тафсиридан.
@AbuYusuf_official
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot