Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
Dinni ushlash qiyin bo’ladi oxir zamonda…
🎙️ Shayx Alouddin Mansur rohimahulloh
@AbuYusuf_official
Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлишда муҳим тавсия
Яҳё ибн Холид Бармакий халифа Ҳорун ар-Рашидга вазир эди. У олимлардан Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳга илм бериши ҳамда суннатни тарқатишидан чалғимаслиги учун ҳар ой минг дирҳам юборар эди. Суфён уни саждада дуо қилар эди:
«Аллоҳим! Яҳё менинг дунёимга кифоя қилди. Сен унинг охиратига кифоя қилгин!»
Яҳё вафот қилгач, дўстларидан бири уни тушида кўриб сўради:
- Эй Яҳё! Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?
Яҳё деди:
- Аллоҳ мени Суфённинг дуоси сабаб мағфират қилди!
Эҳтимол сизнинг ҳам нажотингизга кўнглини олган, кўз ёшларини артган, ғамини аритган, қайғусида ҳамдард бўлган кишингизнинг дуоси сабаб бўлар!
Жаннатга киришингизга эҳтимол қайсидир беморга ҳар ой сотиб олиб бераётган бир неча қути дорингиз, етимларга берадиган пулингиз, талабаларга тақдим қилаётган маблағингиз боис бўлар!
Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлишда кўнгил олишдан кўра яхшироқ сабаб йўқ!
Кўнгил олинг, раҳматга ноил бўлинг!
Абдулқодир Полвонов
👉🏻 Манба: IslomUZ
Qalban boylar shu dunyoda juda ko’p buni his qilmaymiz yoki ko’ra olmaymiz…
@AbuYusuf_official
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
8➖қисм
Оиламдаги ҳар ишни жой-жойига қўйиб, эрталабдан Қўқонга йўл олдим. Қўқонга етиб боргунча, юрагим гурсиллаб урар, ҳапқириб ҳайқиргиси келарди. "Нақд етти ой-а... Шунча ой сабр қилибман-ми? Бечорагинам шунча ой сабр қилибдими?"
Аёлим гулларни яхши кўрарди. Ҳар борганимда катта-катта тувакдаги гуллардан олиб борардим. Ҳовлининг ҳар тарафига ясатиб қўярди. Бу сафар ҳам иккита катта тувакли гул сотиб олдим.
Дарвоза очиқ. Доимгидек сувлар сепилган... Гулларни йўлакка қўйдим... Ҳовлига кириб борарканман, Солиҳа кичиккина челакчага сўридан узум узаётган экан. Мени пайқамади ҳам... Секин келдим-у, уни даст кўтариб олдим. Мени кўриб, кўзлари чақнаб, бўйнимдан қучоқлаганча йиғлаб юборди...
"Қулоқларингдаги райҳонингдан. "
"Хожам, сизни бирпас куттираман... Хабар бермай келибсиз-да, билганимда у-бу нарсалар пишириб, тайёрлаб турардим", деди-ю, ошхонага югурди. Мени келганимни эшитган қайнота-қайнонам, қайнукаларим қучоқ очиб югуриб чиқишди. Ҳар доимгидек чеҳралари очиқ, машааллоҳ...
Аёлимга иш қолмади, ҳисоб. Тап-туп қилиб, бирпасда дастурхонни ҳаммалари биргалашиб тайёрлаб ташлашди. Уст-бошимни алмаштириб, юз-қўлимни ювиб чиққунимча қайнотам самоварни қайнатишга ҳам улгурибди. Ҳар доим буларни эпчиллигига қойил қолганман, субҳаналлоҳ.
Дастурхон атрофида маза қилиб, суҳбатлашиб ўтирдик. Яқин қўшнилар ҳам эшитиб, қайнотамни ҳурматини қилганча чиқиб келишди: "Меҳмон яхши келдингизми? Қийналиб қолмадингизми?"
Булар бунча шинаванда бўлмаса... Мен буларга кимман? Ғирт бегонаман-ку... Кўнгил олиш бўлса, шунчалар бўлар... Дам олиш бўлса, шунчалар бўлар... Бир пайтлар: "Пешонам шўр экан", дердим. Доим тақдирга тан берардим. Аёли зўр чиққан ошналаримга ҳавасим келарди. "Наҳот-ки, умримни сўнгига қадар шу билан яшасам", дердим. "Қайси гуноҳим учун берилган бало, бу? Бировни ҳаққини емаган бўлсам, бировни дилини оғритмаган бўлсам, рибога кирмаган бўлсам? Ёки... шунга чидасам жаннатга осон кирармикинман?", дердим. Йўқ, хато ўйлаганман! Қаттиқ тушкунликка тушганимдан, шундай ўйлаганим аниқ... Йўл тополмай, чора тополмай "томим" кетган пайтларда шундай ўйлаган бўлсам керак... Роббим эшитти-ку, қулоқ солди-ку... Нолаларим ерга кириб кетмади-ку... Жонимга роҳатни бир чеккада мен учун олиб қўйган экан-ку... Алҳамдулиллаҳ...
Ўйларим билан атрофдагилар эсимдан чиқибди... Мезбонлар ҳадеб эснайверганимга эътибор беришган шекилли: "Сиз дам олинг, йўл-йўлда барибир... Чарчагансиз... Биз шу ердамиз", дейишганча тарқалишди. Мен ҳам шуни кутиб тургандек супада болишни қучоқлаганча мизғишга кеттим. Тинчлик ва осудаликка нима етсин, тўғрими?
Кўзим юмуқ, ҳали тўлиқ уйқуга кетмаганман, атрофимдаги воқеаларни англайдиган ҳолатдаман, лекин қаттиқ чарчоқдан кўзимни очолмайман, болишни қаттиқ сиқиб ёнбошлаб олганман... Аёлим оҳиста келиб оёқларим остига ўтирди, сездим. Секингина тиззаларига оёқларимни олиб, уқалай бошлади. Мен "маст" эдим... Шу кунгача бўлган ишлар мени карахт аҳволга келтирганди. Бирон нарса дейишга ҳолим йўқ... У шунчалар секин ҳаракат қилар эди-ки, мени уйғотиб юбормаслик учун, мени безовта қилмаслик учун... Сўнг... энгашганча оёқларимдан ўпди... Сўнг... уларни қучоқлаганча жимиб қолди...
Шу тобда телефоним жиринглади... Ўчириб қўймаганимга ачиндим... Пайпаслаб, довдираганча телефонимни топдим. Онам экан. "Болам, тинчмисан... Нима қилишни билмай мажбур сенга қилдим. Анунинг томирини кесиб қўйибди. Ҳаммаёқ қон... "
Онам бечора титрарди... Бошимга оғриқ кирди. Тезда қайнотамга телефон қилдим. Салом-аликдан сўнг: "Қизингиз томирини кесганмиш, мен узоқдаман. Ўзинглар нима қилсангиз қилинг, мен чарчадим. Барибир етиб боролмайман", дедим. Онамга телефон қилдим: "Ойи, онасига қилинг. Келишсин, тез ёрдам ҳам чақиринг!"
"Ифлос, ифлос!" Бақирганча хонтахтага телефонимни қарсиллатиб уришни бошладим. Солиҳа бирпасда ялпизли дамлама кўтариб келди. "Хожам, шундан ичинг, тинчланасиз".
Қариб қолган онамга ачиниб кетдим... Оҳ, онам-а... Болаларимни етим қолмасин деб, неча йил нотавон келинга сабр қилиб, ўзини адо қилган онам...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
🔹7➖қисми
Уйланганимга 5 йил бўлди. Отам вафот этди. Шу йили онамни Солиҳани ёнига олиб бордим, таништирдим. Онам мени ҳаққимга дуо қилди: "Болам, майли сени ҳам бахтли яшашга ҳаққинг бор... Бошида мен уйланишингга қарши бўлганман, ўйлаб қарасам тўғри қилибсан... Қачонгача Нодирага сабр қилиб ўтардинг, еганингни юқтирмаса, ичганингни заҳар қилса... Бунинг жуда бошқача экан... Қани энг аввал шунга уйланганингда эди. Пешона-да, майли..."
Анчадан бери ўйлаб юрган бир нарсам бор эди... Ҳовлининг пулини қайнотамга беришни, ҳовлини Солиҳага ўзим олиб бергандек бўлишни ўйлаб юрардим-у, ҳар сафар ҳаёллар билан чалғиб кетаверар эдим. Ва ниҳоят ўша кун келди... Пулни қайнотамнинг қўлига берар эканман, қайнотам: "Мен ўзи ният қилганман... Ўғилларимни ҳаммасига ҳовли олиб бердим. Адолат бўлиши керак-ку, Солиҳа ҳам фарзандим. Нима қилибди, шу ҳовлини мен олиб берган бўлсам... Сиз билан қўша-қариса, бахтли бўлса бўлди... ", деди.
"Пулни бермасам, мен ҳам хотиржам бўлолмайман. Келинг, шу пулни олинг, жуда ҳовли олиб бергингиз келса, Тошкентдан олиб берарсиз", ҳазил қилиб дедим. Қайнотам ноилож пулни олди. Менинг кўнглим таскин топгандан, таскин топди...
Орадан вақтлар ўтди... Энг катта фарзандимни тўйини қилдим. Бошқалари ҳам етилиб, катта бўлиб қолишган эди. Ўша-ўша ишим, тижоратим билан машғул эдим. Гоҳида биринчимни, гоҳида иккинчимни олиб тижорат сафарларига бориб келардим. Биринчим билан сафарим бурнимдан булоқ бўлса, иккинчим билан сафардан қайтгим келмасди.
Орадан кунлар ўтди... Бир куни азонлаб Қўқонга кетдим. Пешинга яқин ўғлим телефон қилди: "Адажон, ойим "авария" (ҳалокат) бўлдилар. Шифохонадамиз... ".
Ҳали нафасимни ростламасимдан Тошкентга қайтдим. Аёлим оғир аҳволда жонлантириш бўлимида эди.
Шифокорлар унинг бир оёғини зудлик билан сонидан кесиб ташлаш кераклигини айтишди. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Аёлим буни кўтаролмаслигини, феъли бу синовга дош беролмаслигини ўйлаб асабим тамом бўлганди. Наилож... Аёлим бир оёқсиз қолди... Оёқсиз, дудуқ (бир гапни тўғри гапиролмай қийналадиган бўлиб қолганди)... Бу мен учун катта синов, аёлим учун фожеа эди. Бир оёқдан айирилиш, ўзими... Ҳалокат пайтида мошинани орқасида иккита фарзандим ҳам бўлган. Уларга ҳатто зирапча кирмаганди, алҳамдулиллаҳ...
Мен Тошкентда қолиб кетдим... Аёлим олдингидан ҳам баттар бўлиб кетганди. Тўғри тушунардим... Бир оёқсиз, тилсиз... Яхши гапириб, кўнглига қарашга ҳарчанд уринмай у додлайверарди. Кечалари бир уйғониб қолса қичқириб, ҳаммани уйғотарди: "Оёғи-и-и-и-м". Нарсаларни отарди, бақирарди.
Орадан шундай қилиб 3 ойга яқин вақт ўтиб кетди. Аёлим аранг аравага ўрганди. Бошида: "Ўтирмайман", деганча қайсарлик қилган бўлса-да, бошқа йўли йўқ. Ўтирди, ўрганди... Лекин барибир Германияга олиб бориб ясама (протез) оёқ ясаттириб беришни режамга киритиб қўйдим.
Асабларим чарчади... Тинкам қуриб кетди... Юришимда, ётишимда, ейишимда ҳаловат қолмади... Бор сочим ҳам тўкилиб кетди. Тезроқ шу ишлар битса-ю, Қўқонга кетсам...
"Хожам, дунё ишлари, ташвишлари тугамайди. Биз ахир синовдамиз... Аллоҳ таоло тез кунларда мусибатларингизни аритсин, тез кунларда дийдор кўриштирсин... Сизни жуда соғиндим... Қанотларим бўлганда ёнингизга ўзим учиб борардим... " Солиҳа шунга ўхшаш хатлар ёзиб, кўнглимни кўтармаса эди, мен яшамас эдим, балки...
Анча аввал... иккинчи фарзандимни савдодаги бир танишимнинг ўғлига беришга ваъдалашиб қўйгандик. Улар телефон қилиб сўрайвериб, уйимизга келавериб яқин кунларда тўй қилишга ваъдамизни олишди.
Мусибатнинг бешинчи ойи... Мен аёлимни олиб Германияга учиб кетдим... Сафардан 1 ой деганда қайтиб келдик.
Мусибат инсонни яхши томонга ўзгартириши керак эмасми? Лекин бизда ғирт тескариси... Аёлим фақат ёмон томонга ўзгармоқда эди, холос.
Уйга бир ёрдамчи олиб келдим. Уй ишларига, аёлимга қарашса, ёрдамлашса... Уни устига тўйга розилик бериб қўйилган... Асабларга эса дам керак!
Дам олмасам бўлмасди... Қўқонни қаттиқ соғинган эдим... Бу соғинчни тасвирлаб беролмайман...
(давоми бор.)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
6➖қисм
Ёшим 38 кириб ҳам, шунча шароит-имконим бўлиб ҳам, қўлимда пул ўйнаб, атрофимда шунча казо-казолар айланиб ҳам бундай маза, бундай лаззат, бундай роҳат, бундай эътибор кўрмаган эдим.
Чет элларга бориб айланганларим-у, зўр жойларда олган дамларим, океан-денгиз, дам олиш масканларида (курортларда) юрганларимга шу бир кечамни алишмасдим.
Мана ҳаёт, мана турмуш...
Бир ҳафта кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Тошкентга кетишим керак... Секин-аста йўл ҳозирлигини кўра бошладим... Қани энди кетмасам... Ҳеч кетмасам... Аммо боришим керак... Ота-онам, болаларим, ёмон бўлса ҳам аёлим бор...
"Хожам, яхши етиб олинг... Сизни кўзларим тўрт бўлиб кутаман... Етиб боришингиз билан қўнғироқ қилинг... !"
Мени қандай кутиб олишган бўлсалар, шундай кўпчилик бўлиб кузатиб қўйишди.
Тошкентга кириб келдим... Ҳар сафар Қўқондан ишим битиб орқага қайтарканман, ўша ернинг ҳолвасидан, патир-нонларидан оиламга олиб кетардим. Бу сафар севинчдан жуда кўп совға-саломлар, егуликлар билан уйга етиб келдим.
Дарвозани ўғлим очди. "Кимакан?", ошхонадан сўради аёлим. "Адамлар келдилар". "Ҳа, яхши", деганча аёлим ошхонага кириб кетди. Мошинадаги енгил халталарни ўғлимга бердим, қолган оғирларини кўтарганча ошхонага олиб бордим. Қозон кавлаётган экан, орқасини ўгирганича салом берди. Алик олдим... Авваллари ўрганиб кетганим учун эътибор бермасдим, энди бу ҳолат таъсир қилганди. Бир ҳафта кўрмади-ку, бир ҳафта-я...
"Яхши етиб келдингизми?" дейиш шунчалар қийинми, шунчалар азобми?
Индамадим... Кайфиятимни бузиш ниятим йўқ... Ота-онамнинг хоналарига кирдим, уларни зиёрат қилиб, дуоларини олдим. Қани энди уларга айтсам, мен қандай бир аёлга уйланганимни... Лекин ҳаммадан сир сақлашим ўзим учун фойдадек эди... Ҳатто яқин дўст-ошналаримга ҳам билдирмай туриш қарорига келгандим... Мен учун энг муҳим нарса бу - тинчлик эди.
Уйланганимга 2 йил бўлди... Қўқонга баъзан бир ҳафтада бир марта, бир кунга бориб келардим. Баъзан 3-4 кун қолиб кетардим. Баъзан бомдоддан кейин Қўқонга йўл олсам, кечаси 23:00 ларга яқин Тошкентга уйга кириб келардим. Аёлим яхши бўлганидан йўлнинг узоқлиги менга билинмасди. Унинг ёнига қанотларимни қоқиб учиб борардим. Кириб бормасимдан чарчоқларимни чиқариб юборарди. Шириндан-шакар таомларни тайёрлаб, шириндан-шакар айланиб-ўргилаверишлари, елкаларим, оёқларимни уқалаб жонимни киритишлари йўл чарчоқларини бутунлай унуттириб юборарди.
Шу йили ота-онамни Ҳажга жўнатдим. Кейинги йилга ўзим ҳам Ҳажга боришни режалаб қўйдим. Майли, болаларимнинг онаси... Кўнглига қараб, уни ҳам бирга олиб кетишни ният қилдим. "Ноди, кейинги йилга иншаллоҳ, сени Ҳажга олиб бораман!", дедим.
"Ҳажга? У ерга гуноҳи кўплар боради. Сизга ярашади бораверинг, мени гуноҳларим ошиб-тошиб кетганича йўқ!"
Талашганни фойдаси йўқ, индамадим... Ўзидан кўрсин! Яхшиликни билмайдиган кўрнамак...
Қўқонга борганимда Ҳаж ҳақида оғиз очгандим, Солиҳа севиниб кетди. "Аллоҳ рози бўлсин, хожам. Яхши ҳам-ки, сиз борсиз".
Ўша кун келди...
Мен, аёлим, қайнота-қайнонам сафарга чиқдик. Бошқа давлат орқали Ҳажга боришни аввалдан режалагандим. Бироз қиммат бўлгани билан виза чиқиши кўп куттирмасди. Ота-онам, оилам билан уйдан ҳайрлашиб йўлга чиқдим. Иккинчи оилам мени Тошкент тайёрагоҳида (аэропортида) кутиб турадиган бўлдилар. Ҳаммамиз биргаликда бирга учиб кетдик.
Шундай қилиб... Аллоҳнинг марҳамати билан Ҳаж амалини қилиб қайтдик. Тайёрагоҳда оилам билан тез кунларда кўришиш нияти билан айрилдим. Мени кутиб олиш учун ташқарида укам ота-онамни, болаларимни олиб келган эди. Хурсандчилик билан уйга келдик. Меҳмонлар келишган, ҳурмат қилиб қўшнилар чиқишган. Қисқаси... тумонат одам йиғилган эди. Кўнглим тоғдек кўтарилди...
"Ноди... йўғимда қийналмадингми? Яхши ўтирдингларми? Камчиликлар бўлмадими?"
"Йўқ... Сизсиз жуда яхши ўтирдик, алҳамдулиллаҳ".
Шунча заҳар қаердан оқиб келар экан-а... Чак-чак томиб туради-я, астағфируллоҳ... Майли, алҳамдулиллаҳ, бир ёмонга сабр қилгандим, бир яхшини берди-ку...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
🔹3➖қисми
Рамазон келди... Ичим ғамга тўлиб-тошиб кетганидан бу сафарги Рамазонни бошқа бир қалб билан кутиб олдим. Аллоҳдан сўрамоқчи бўлганларим бир олам... Бутун ишим-юмушимни ташлаб ибодатга киришиб кетдим. Охирги ўн кунликда эътикофда ўтирдим. Ва ўзимга солиҳа аёл сўрадим. Сўрайвердим, сўрайвердим... Аллоҳга чўт эмас, У ҳамма нарсага Қодир Зот...
Рамазон тугади... Бир куни тонгга яқин туш кўрдим... Қўқонлик биродар менга бир дона қип-қизил олма узатаётган экан. Мен у олмани олиб, бир тишладим ва авайлаб беркитиб қўяётган эмишман... Уйғониб кетдим... Нима бўлиши мумкин? Йиллаб туш кўрмайдиган одам учун бу туш, ажиб бир кайфият бағишлаган эди.
Орадан бир ойча вақт ўтди. Қўқондан қўнғироқ бўлди... Ўша биродар Тошкентга иш билан келаётганини ва мен билан кўришиб бир иш ҳақида гаплашмоқчи эканлигини айтди. Меҳмонни ўз уйимда кутиб олдим. Ош сузилиб еб бўлингач, меҳмон: "Узоқдан келмай телефонда айтиб қўяверсам ҳам бўлаверарди... Телефонда айтиш ноқулай бўлди, ўзингиз билан юзма-юз гаплашай дегандим".
Нима гап экан-а, Қўқондан шу ергача етаклаб келадиган... Мен бош силкитиб тасдиқлаганимдан кейин, меҳмон гапини давом эттирди...
"Бизникида меҳмон бўлганингизда қайтиб келган қизим борлигини айтгандим, эсингизда бўлса, агар..."
"Ҳа, айтгандек бўлгандингиз. Тинчликми, ишқилиб?"
"Ҳа, алҳамдулиллаҳ тинчлик. Шу қизим ҳақида гаплашгани келгандим. Шу қизимни сўраб совчилар келаётганди. Мен ҳар бир келганга истихора қиляпман, шу десангиз... Лекин ажиб, бир-бирига ўхшаётган тушлар кўряпман".
Буни кўраётган тушига мени нима алоқам боракан, тавба... Узоқдан-узоққа тушини айтгани келмагандир... Меҳмон гапини бошлагунича, мени ҳаёлимдан бир тонна нарса ўтиб кетди, ҳисоб...
"Қисқаси сизга айтсам... Тушимда сизни кўряпман... Ҳар совчига истихора қилган куним, тушимда сизга қип-қизил олма узатаётган бўламан... Сиз у олмани бир тишлаб, беркитиб қўяётган бўласиз..."
Бутун вужудим ток ургандек жиз-з-з этди... Музлаб қолдим... Негадир бақириб йиғлагим келди... Ҳам табассум, ҳам йиғи аралаш овоз чиқариб кулиб юбордим. Шу он ўзимнинг кўрган тушим эсимга тушиб кетганди... Наҳот-ки... Мени аҳволимга жилмайиш билан қараб турган меҳмон гапини давом эттирди: "Гапни индаллоси, бу тушларим бежизга эмас... Қўқондан Тошкентга сизга совчи бўлиб келдим, биродар..."
Юрагим гупиллаб, отилиб кетишига оз қолди. Ҳам ҳаяжондан, ҳам қўрқув бор эди. Ҳаёлим аёлимда... Аёлим эшик орқасида эшитиб турган бўлса-я, меҳмонни бошини бирон нарса билан пойлаб қолса-я... Ишқилиб эшитмаган бўлсин-да...
Меҳмонга жавоб беришга шошилмай дедим: "Ажиб ишлар, субҳаналлоҳ... Майли, мен ҳам бир истихора қилай... Иншааллоҳ, тез кунларда жавобини айтаман".
"Майли, майли бехижолат... Сиз истихора қилинг, жавобингиз иншааллоҳ, яхши бўлади... Агар тақдир бўлган бўлса ҳам, сизни ортиқча қийнаб қўймаймиз... Буёғидан хотиржам бўлинг, биродар..."
Меҳмонни кузатиб қўйдим... Ичимда тасвирлаб беролмайдиган севинч бор эди... Худди илк бор уйланаётган йигит каби юрагим ҳапқириб кетаётганди. Рамазонда ёлвориб қилган дуоларим, кўкка етганини ҳис қила бошлагандим, алҳамдулиллаҳ...
Ўша куниёқ бомдоддан олдин истихора қилдим... Яна айнан ўша тушни кўрдим. Қизил олма... Фақат энди ўша тишлаган олмамни бир сулувга ҳам тишлатаётган эмишман... Уйғониб кетдим... Ва биродарга телефон қилдим: "Мен розиман!"
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
"Маҳрумлик нима, биласизми?
У - эрталаб Розиқингиз учун эмас, ризқингиз учун уйғонишингиз".
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Умматнинг Набий алайҳиссаломдан кейинги энг афзал шахси
У киши иймонда аввали бўлди!
У киши тасдиқлашда ягона бўлди!
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифаси бўлди!
У киши умматга энг раҳмли, сиддиқ, сахий зот!
У киши уммат ичидан жаннатга биринчи кирувчи зот!* (ҳадис)
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун суҳбатини ва молини сира ҳам аямаган зот.
У киши Аллоҳнинг ҳалилига биродар ва соҳиб бўлган зот.
У киши Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахси бўлган зот!
У киши саҳобаи киромлар ичидаги энг илмли ва зеҳни ўткир бўлган зот!
Масжидга кирадиган эшиклардан у кишининг эшигидан бошқаси беркитилган зот!
У кишига озор етганда Расули Акрам алайҳиссалом ғазабланган зот!
У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан уч марта «Аллоҳ сени мағфират қилур», деган гапни эшитган зот!
У кишининг иймони ва бутун умматнинг иймони тарозига қўйилса, у кишиники оғир бўлган зот!
У киши ҳижратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлган зот!
Ҳадис ва ҳаёт китобида шундай дейилади: «…Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу одатдан ташқаридаги одамлар тоифасидан эдилар. У киши ўлимни мардлик, ҳатто хурсандчилик билан кутиб олдилар» (174-бет).
Яна у кишининг вафот саналари ҳақида қуйидаги маълумот келтирилади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Жумадул охир ойининг тугашига саккиз кун қолганда, сешанба куни, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. У кишининг халифаликлари икки йил, уч ой, ўн кун давом этди».
Жанозаларини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўқиганлар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Оиша онамизнинг ҳужраларига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига кечаси дафн қилинганлар.
У кишининг бошлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларига тўғрилаб қўйилган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрларига ўғиллари Абдураҳмон, Умар розияллоҳу анҳу, Абдураҳмон ибн Авф ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар тушганлар.
Жаннатга бир неча эшикдан киришни орзу қилган саҳобаларнинг пешқадамларидан бўлган Абу Бакр розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Умид қиламанки, сен ўшалардан бўласан» деганлар.
Эй, жонинию молини Исломга, Набий алайҳиссаломга фидо қилган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу!
Сизга Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати, баракаси бўлсин!
Эй, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг халифаси!
Сизга салом бўлсин!
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Қамариддин Бекмуҳаммад
16.01.2022
23-Жумадул охир, 1444-ҳижрий йил
👉🏻 Манба: IslomUz
Аллоҳдан умидингизни узманг!
Банда: Гуноҳим кўп, ҳолим нима бўлади?
Аллоҳ: Раҳматимдан умидингни кесма! (Зумар сураси, 53-оят)
Банда: Жуда ҳам қийналиб кетдим...
Аллоҳ: Ҳар қийинчиликдан сўнг енгиллик бор. (Иншироҳ сураси, 5-оят)
Банда: Ортиқ чидолмайман...
Аллоҳ: Мен сабрлилар билан биргаман! (Бақара сураси, 153-оят)
Аллоҳим гуноҳларимизни кечиргин, мустақийм йўлингда собит қил, шайтон, нафс ва охир замон фитналаридан омонда сақлагин!
@AbuYusuf_official
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
#Сен_ва_мен
🔹9➖қисм Якуний қисми.
Тонг отди... Мен Тошкентга кетиш тараддудидаман. Қайнотам ҳовлига кириб келди. Шунча ташвишлар билан Тошкентдан Қўқонга қатнашим уларни хижолатга қўяётгани, агар хоҳласам қайнотам Тошкентдан ижарага уй қилиб, қизини олиб боришлиги мумкинлигини айтди. Севиндим... "Яхши бўларди, агар малол келмаса... Вақтинчалик Тошкентда тургани яхши эди, мен учун ҳам", дедим.
Тошкентга қайтдим... Аёлим шифокорларнинг сайъ-ҳаракатлари билан "омон" қолибди. Аслида пичоқ томиригача етиб бормаган экан. "Тузукмисан, нима ишлар қилиб юрибсан?", ўлганимни кунидан сўрадим. "Яшашни хоҳламаяпман, умуман сизни кўришни хоҳламаяпман", деди. Жаҳлим чиқиб: "Майда-чуйда пичоқ билан ўралашмай, ўзингни осиб қўяқолмабсан-да, биратўласига кўрмай қўяқолардинг", дедим. "Сени жаннатга кириш ниятинг йўқ. Бўлганда бунақа иш қилмаган бўлардинг. Очиғини айтсам тўйдириб юбординг. Нима қилай яна, гапир! Одам бўлишинг учун нима қилай?" Индамади...
"Қуда томон эшитса нима бўлади? Қизингни ўйла, яқинда тўй қилишимиз керак. Шунчалар ҳам аҳмоқ бўласанми?" Яна индамади...
Тўй... Қизимни омон-эсон, кам-кўстсиз қилиб узатдим, алҳамдулиллаҳ. Қўқонлик аёлим Тошкентда ижарада яшай бошлади. Шунча йил яшадик, аммо Солиҳа фарзанд кўрмади. Неча маротаба шифокорлар кўригидан ўтди, даволанди, аммо...
Орадан йиллар ўтди... Уйланганимга 10 йил бўлди... Бу орада ҳамма фарзандимдан қутилдим. Узатдим, уйлантирдим... Олдинлари иккинчисига уйланганларни 10-15 йилгача бировга билдирмай яшаётганларни эшитсам: "Қандай қилиб?", дердим. Йўлини қилса бўларкан... Ҳа, яна бир нарса, ҳеч иккинчисига уйланишга орзуманд бўлмаганман, ҳавас ҳам қилмаганман. Қисқаси... ҳавасга уйланганлардан эмасман, суннатни рўкач қилиб, на у оиласини, на бу оиласини эплолмай юрганлардан ҳам эмасман... Нега ва қандай уйланганимни бошида айтдим...
Орадан кунлар, ҳафталар, ойлар ўтди... Биринчи аёлим оғир касал бўлиб қолди.Ташҳислар яхши чиқмади. Қизилўнгач саратони. Уни Ҳиндистонга олиб бордим. Шифокорлар бор ғайратларини кўрсатдилар... Уйга қайтдик... Кўп яшамади... 7 ой ўтиб вафот қилди. Касали ўтиб кетган экан... У ҳам эмас, бу ҳам эмас, ажал...
Ҳовлида кичик ўғлим келиним билан... Катта ўғлимнинг рўзғори алоҳида... Солиҳани Тошкентда олиб қолдим. Онам гоҳида келиним билан ҳовлида, гоҳида аёлимни ёнига олиб кетаман. Бировдан беркитадиган сир ҳам қолмаган. Яқинларим Солиҳани билиб бўлишган, ҳисоб... Онагинам тилидан бол томиб, келинини мақтаб, сирни ичида сақлолмай ҳаммага гапириб бўлган...
Ёшим 58 га етди... У ҳар доим ёнимда, ҳаётимда, ҳаёлимда сафарларда бирга, ғамимга шерик, севинчимга устун... Мен у билан тирикман, мен у билан соғломман, мен у билан хурсандман, мен у билан борман.
Ҳозир супрақоқди ўғлим бор... 5 ёшга кирди... Солиҳа билан менинг овунчоғим, ўйинчоғим... Ўтган ҳаётим эса худди тушдагидек ўтди-кетди... Айтмоқчи бўлганим... сабр қилинг, унинг ости олтиндир... Бу менинг ҳаётимдаги кўрган-кечирганларимнинг ўндан биридир... Қолганлари эса ўзим билан қолақолсин...
(тугади)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
5➖қисми.
"Солиҳа... ", ичкарига қараб сасландим.
"Лаббай... "
"Таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим".
У чаққонлик билан сув тайёрлаб келди. Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб ўрнимдан турдим. Қарасам у ҳам намоз ўқиётган экан... Ўқиб бўлгач ёнимга чақирдим. Узун, кенг кўйлагини ҳилпиратиб келиб, ёнимга чўккалади.
"Арзимаса ҳам", деб занжирни ўзим бўйнига тақиб қўйдим. "Бу ҳам маҳр", деб пулни узатиб, пешонасидан ўпарканман, райҳон ҳиди келди. Рўмолни орқага чамбарак қилиб ўраб, қулоғига райҳон баргларидан қистириб олибди. Табиийликка нима етсин...
"Хожам, йўлдан чарчаб келгансиз, неча соатдан бери тик оёқдасиз. Келинг, сиз ёнбошланг, мен оёқларингизни уқалаб қўяман", деб оёқларимга оро киришни бошлади. Ҳақиқатда чарчаган эдим, ҳамма нарсадан чарчаган эдим. Умримда оёғим уқаланмаганиданми... иссиқ қўллар ёққанидан, кўзим илиниб, қотиб ухлаб қолибман.
"Хожам... Шомга озгина қолди, аср ўқиб олинг... "
Кўзимни очдим... Бундай тиниб ухлаганимни ҳеч эслолмайман, қани ҳар доим шундай ухласам... Маза қилиб би-и-и-р тортилиб керишдим-у, ўрнимдан турдим.
Таҳоратимни янгилаб, аср ўқидим... Кўп ўтмай, шомга азон айтилди... Яна эркаклар билан бирга айвонда жамоат бўлиб намозни адо қилдик. Бу сафар жамоат 9-10 киши атрофида эди.
"Қани, меҳмон дастурхонга... "
Шунча нарсага қандай улгуришибди? Қўй ҳам сўйилибди, хасп ҳам солинибди, калла поча ҳам пиширилибди, бир ёқда қўрада кабоб, тандирда нон, сомса...
"Овора бўлибсизлар, мени хижолатга қолдирдинглар. Мен ухларкан, сизларни уринтириб қўйибман", дедим, ҳаммани бир мен учун югур-югур қилишаётганини кўриб хижолатда қолгандим. Қайнотам ҳам атофимда айланавериб, хижолат қилиб юборди. Ўзимдан 10-11 ёш атрофида катта бўлган биродарим вақти келиб қайнотам бўлиши, етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди, субҳаналлоҳ. Аввалдан ҳурматимни жойига қўярди, энди бўлса бошига кўтариб юборишидан ўнғайсизлана бошлагандим.
Яна кўпчилик бўлиб дастурхон атрофида жам бўлдик... Мириқиб ухлаганимдан қорин ҳам таталаб кетган...
Бир-биридан мазали таомлар, бир-биридан мазали суҳбатлар бир ён-у, чигирткаларнинг чириллаши-ю, узоқ-узоқлардан элас-элас қулоққа чалиниб қолаётган қурбақаларнинг вақиллашини эшитиш эса бир ён... Мен соғинган эртаклардаги манзаралар, овозлар энди кўз ўнгимда эди. Чарс-чурс қилиб ёнаётган ўтиннинг овози завққа завқ бағишларди. Атрофимдаги суҳбатлар қулоққа кирмас, ҳаёлим бошқа бир оламда кезиб юрарди. Шу тобда ақлимга "Ўтган кунлар" киноси келиб қолса, денг... Отабекнинг жилғалар бўйлаб от суриши кўз ўнгимда гавдалана бошлади... Ва Кумушнинг: "Сиз ўша-ми?", деб Отабекка жилмайиб қарашлари... Қаердандир Зайнаб эсимга келди-ю, аёлим қўлидаги пичоғи билан ҳаёлимдан ўта бошлади. Астағфируллоҳ...
"Роббим, ҳозир ўшани ўйламай... Ҳозир эсимга келмасин".
Кайфиятим тушишини хоҳламасдим... Бошланаётган лаззатлар бошланмасидан тугашини эса ҳеч...
Хуфтон кирди... Намоз ўқиб бўлингач мезбонлар бирин-кетин тарқала бошладилар.
"Сизни бугун кўп уринтирдик... Суҳбат бўлса эртага ҳам давом эттираверамиз, иншааллоҳ. Энди шу ердасиз, меҳмонимиссиз... "
Мезбонлар секин-аста чиқиб кетишди. Ҳовли яна иккимизга қолган эди...
Кўкдаги юлдузлар, осуда тун, мен ва у...
Чигирткаларнинг овозидан бошқа ҳамма нарса тиниб қолганди...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
🔹4➖қисм
Тошкентдаги ишларимни битказиб, Қўқонга йўл олдим. Мезбонлар мени кутганимдан ортиқ, жуда чиройли қарши олишди. Ҳовли орқасидаги боғда аёл билан учрашдим. Гўзал эмасди, истараси иссиқ эди. Юзида таровати, нури бор эди. Содда, самимий... Узоқ гаплашиб ўтирмай, қисқа ва лўндалик билан боғдан чиқдим. Мезбон мени илиқлик билан ичкарига олди. Ўтириб узоқ суҳбатлашдик. Ва юмшоқлик билан илтимосларини айта бошлади: "Шуҳрат, агар рози бўлсангиз қизимни Тошкентга жўнатмасам. Шу ерда ёнимда бўлса. Вақтингиз, шароитингизга қараб келиб турсангиз. Шунча ўғилни ичида ёлғиз қизим, ҳозирча ёнимда бўлса... Кейинчалик яна балки бир-бирингизга кўникиб кетсангиз, олиб кетаверасиз... "
Мен рози бўлдим... Ҳаёл билан аёлдан маҳрни сўраш эсимдан чиқибди. Отасидан сўраб қўяқолдим. Ота ҳам: "Мен ўзини чақирай, бемалол ўзи билан маҳрни гаплашиб олинглар. Менга қолса истамасдим, лекин қизимнинг истагини ўзидан билақолайлик", деб ўрнидан қўзғалди.
Аёл ичкарига кириб, бир чеккага ўтиргач, маҳрга нима олиб беришимни сўрадим. У: "Истаган нарсангизни олиб беринг, мен розиман. Маҳрга қўшиб меҳр берсангиз кифоя", деди.
Биродарга тез кунда қайтишимни айтиб, Тошкентга қайтдим. 3-4 кун ўтгач, бўлажак қайнотам телефон қилиб, бир девор қўшниси 3,5 сотих келадиган ҳовлисини анчадан бери сотмоқчи бўлиб юрганини, мен сабаб бўлиб ўша ҳовлини қизининг номига олиб бермоқчи эканини, меҳмон бўлиб борганимда уларнинг ҳовлисида хижолат бўлмаслигим учун қизи билан ўша ҳовлида яшашим мумкинлигини айтди. Мени қийнаб турган саволга ечим топилганидан севиндим.
Оиламга рўзғор, бозорини, ота-онамнинг кам-кўстини қилиб, қалбим таскин топгач, сафарга тайёргарлик кўра бошладим. Икки ҳафтадан сўнг... бомдодни ўқиб бўлиб, йўлга чиқдим.Тошкентнинг тансиқ егуликларидан олиб, чиройли бозор қилиб Қўқонга йўл олдим. Маҳрга 50 гр келадиган тилла занжир ва 5.000 кўкида тайёрлаб олдим. Яхши яшаб кетсам, агар аёл яхши чиқса, қолганини секин-аста олиб беришни ният қилдим.
Қўқонга етиб келдим...
Кўчалар супурилган, сувлар сепилган... Кайфиятим кўтарилди... Очиқ турган дарвозани тақиллатдим... Қўллари кўксиларида мезбонлар қаршимга чиқишди...
"Келинг, келинг... Хуш келибсиз! Қийналмай етиб келдингизми? Саломатликлар жойидами?"
"Жойни ён ҳовлига тайёрлагандик, қани юринг, ўзим сизни бошлаб борай", деганча қайнотам чаққонлик билан ён ҳовлига таклиф қилди. 4-5 қадам юриб, очиқ турган ҳаворанг дарвозадан кириб бордим. Ҳаммаёққа сувлар сепилган, ҳовли четига экилган райҳонлар бўй таратиб ётибди. Ҳовлининг аввалги эгалари диди баланд, озода кишилар бўлганини ҳовлига қараб билиб олиш қийин эмасди. Ҳаммаёқ чинни-чироқ, ярақлайди. Қўлимдаги халталарни узатдим: "Тошкентдан тансиқ нарсалар... Арзимаса ҳам... ", дедим. Ҳар доим бурро бўлган тилим, дудуқланиб, бир калимани тўғри айтолмай, каловланиб ётибди, шу десангиз...
Мен танимайдиган жуссаси кичик, ёши катта бир киши (қўшни бўлса керак): "Келинг, қўлингизни ювиб олинг", деб обидастани энгашиб кўтарганича қўлимга сув қуйиб турди. Мен қўлимни ювиб бўлгач, елкасида олдиндан тайёрлаб қўйган сочиғини узатди. Сўнг мени ҳовлидаги супага тайёрлаб қўйилган дастурхонга таклиф қилишди. Янги кўрпачалар солинган, дид билан безатилган дастурхон... Супа атрофи узум дарахти билан ўралган... Тепамда узумлар саллоланиб пишиб, етилиб ётишибди. Данғиллама ҳовлимни шу каби файзли, ёқимли, оддий қилиб қурмаганимга ачиниб кетдим. Очиғини айтсам... сув сепилган ердан чиқаётган ҳидга кайфим ошиб қолганди. Зиёфат зўр бўлди. Айниқса... самоварнинг чойи, жонимга ҳузур бағишлаган эди... Ҳамма атрофимда гирди-капалак... Ҳовлининг айвонида пешин намозини ўн беш киши атрофида жамоат билан ўқидик.
Сўнг... никоҳ ўқилди...
"Меҳмон, сиз бемалол, ўзингизни уйингиздек дам олинг... Йўлдан чарчаб келгансиз... Бирон нарса керак бўлса, биз ён ҳовлидамиз... "
Мезбонлар чиқиб кетишди...
Ҳовли сув қуйгандек тинчиб қолди...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Сен_ва_мен
2➖қисми
Бақир-чақирни эшитган ота-онам, уйқудан туриб, шошиб кириб келишди. Мени қонга беланган юзимни кўрган онагинамнинг ранглари ўчиб, деворга суяниб қолдилар. Онам аввалдан қондан қўрқар эдилар. Қон кўрсалар бошлари айланиб, гандираклаб қолар эдилар. Мени кўргач эса... ақллари бошларидан учди... Отам аёлимнинг қўлидаги пичоқни кўриб: "Ўзимни қизим бўлганингизда ўзим билардим, нима қилишни... Адангиз ва акаларингизни ёнида қароримни бераман", дедилар ва қўлидаги пичоқни тортиб олдилар. Мен онамнинг юзларига сув сепиб ўзларига келтирар эканман, отам туннинг ярми бўлишига қарамай аёлимнинг отасига телефон қилдилар. Улар кўп ўтмай, кўпчилик бўлиб етиб келишди.
Аҳволни кўрган қайнотам, қизининг юзига тарсаки тушириб юборди. Лекин аёлим қилган ишидан афсусда эмасди (юз ифодалари шуни кўрсатар эди), гўё... Акалари воқеани эшитишгач, сингилларига насиҳат қилишни бошлаб юбордилар. Лекин отам мушт бўлиб тугилган ўнг қўлини зарб билан столга уриб қарорини айтди: "Олиб кетинглар! Етарлича сабр қилдик... Шу кунгача қилиқларига индамай келдим. Лекин буниси ошиб кетди. Ўғлимни билмаган кўр бўлади. Сўйиб қўйса нима қилардик?"
Чиққан қиз... Ҳамма ҳам боласини борган жойида тошдек қотишини хоҳлайди. Улар ҳам насиҳат қилиб ташлаб кетишмоқчи бўлишди, аммо отам болаларни олиб қолиб, аёлимни оиласидагилар билан бирга жўнатиб юбордилар.
Пешонамга иккита чок тушди. Шу билан унинг изи қолиб кетди...
Орада неча маротаба қайнота-қайнонам келиб мендан узр сўраб кетишди. Неча маротаба отамга ёлворишди. Лекин... Орадан 5 ойча вақт ўтгач, қайнота-қайнонам қизлари жинланиб қолганини, домлага ўқитишгач яхши бўлиб қолганини айтиб, бизларни ишонтирмоқчи бўлишди. Мен кўнмоқчи эмасдим... Ўртага онам тушмасалар эди, биз (отам иккимиз) имкон бермоқчи эмасдик.
"Ўртада болаларинг бор. Катта бўлиб қолишди. Улар ҳам онасини соғинди. Катта бошини кичик қилиб, неча марта келиб кетишяпти... Бир марта имкон берақол... Юрагингни кенг қил... У ҳам пушаймондир, қилган ишидан. Беайб Парвардигор... Ҳамма ҳам хато қилади... Бу сафар ҳам кечир, зора, инсофга қайтган бўлса... Зора, тинчиб кетсанглар... Адангларга ҳам айтдим, тушунтирдим".
У қайтди... Болаларини соғинган, оиласини соғинган... Яхши ўзгаришлар бор эди... Лекин узоққа чўзилмади... Секин-аста яна аслига қайтишни бошлади...
Орадан кўп ўтмай танишлар мени Қўқонга тўйга таклиф қилиб кетишди. Мен астойдил тайёрланиб, ошналар билан Қўқонга қараб йўл олдим.
Қўқондаги мезбонлар бизларни жуда чиройли кутиб олдилар. Тўй ҳам ажойиб ўтди... Қўқонликларнинг шинавандаликлари, меҳмондўстликлари бизларни эркалатиб юборганидан, бир ҳафта қолиб кетдик. Сафаримиз қариб Тошкентга қайтиш олдидан дастурхон атрофида ўтирар эканмиз, тўй қилган яқинимиз: "Алҳамдулиллаҳ, ўғилларимдан қутилдим. Энди... қайтиб келган қизимни жойига узатсам, енгил бўлардим. Билмай гиёҳвандга бериб қўйиб, қизимни қийнаб қўйдим... Зора, Аллоҳ таоло шу қизимни ҳам бахтини очса...", деди-ю, бизларга қараб: "Еб ўтиринглар, олинглар", деб гапни келган жойидан тўхтатиб қўя қолди. "Меҳмонларга ортиқча гапириб қўйдим", деган истиҳола бор эди, юзида.
Биродарнинг эрга теккан қизи борлигини билардим-у, ажрашиб келганидан хабарим бўлмаган экан. Бизнинг танишлигимиз савдонинг орқасидан бўлганлиги учун, оила мавзуларига кўп тўхталмасдик, аслида...
Биз Тошкентга қайтдик... Кўнглим эса... Қўқонда қолган эди...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Сен ва мен #1
(Бўлган воқеа)
Мен Тошкентнинг юраги бўлган Кўкчада дунёга келганман. Ота-онам биз фарзандларга гўзал одоб ва тарбиядан кўра яхшироқ нарса бермаган эдилар. Отам боши тик, ҳақни қўрқмай айтувчи, бировнинг ҳаққидан қўрқувчи, оғир-вазмин, намозига полвон киши эдилар. Онам отамнинг сўзидан чиқмайдиган, ўта итоаткор, ўта эҳтиёткор, ўйчан юрувчи, кам гапирувчи, кўпроқ эшитувчи, оёғи чаққон, пазанда бир аёл эдилар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!
Мен ҳам ўзимга онамдек жуфтни истаганман. Ўйларимда аёлимни онамга ўхшатишга ҳаракат қилаверардим. Лекин... Тақдир биз ўйлаган, истаган нарсани беравермас экан... Унинг Ўз режалари ва ёзиб қўйганлари муқаррар экан, алҳамдулиллаҳ... Пешонамизга ёзилганидан ортиғи ҳам, ками ҳам бўлмайди...
Турмушдан аввал қайта-қайта суриштирилиб ҳам, тозисига учраганлар қанча, тўғрими? Бизда ҳам шундай бўлди. Катталар авра-астарини чиқариб суриштирдилар ва фақат яхши гап топиб келавердилар. Сўнг... тақдир билан ўша қизга уйландим.
Янги келин, янги уй... Ўргангунича вақт керак... Лекин қанча вақт ўтса ҳам-ки, ўзгариш кўрмас эдим. Ишим тижорат билан боғлиқ бўлгани учун кўп чет-элга кетардим. 10-15 кунлаб уйда бўлмас эдим. Ишонинг, бу орада бошим, асабларим дам олиб қайтардим. Кўп маротаба ажрашиб кетишни ўйлаганман. Лекин... мени у билан яшашга, ота-онамнинг овунтиришлари ва фарзандларим ушлаб турар эдилар. Итоатсиз, уқувсиз, ношукур, аразчи, одобсиз, бемаза тил ва бемаза қўл... Нима қилсам ҳам рози бўлмасди. Ҳар сафардан қайтганимда у учун бирон нарса олмасдан қайтмасдим. Данғиллама ҳовлининг бекаси, егани чет-элники, урф бўлганни киярди, олмос-тиллалари бисёр эди. Бойнинг хотини бўлиб маза қилиб яшарди. Лекин... ҳеч миннатдор бўлмасди. Меҳнатларим, муносабатларимга яраша жавоб қайтармагани, эр ўрнида кўрмаслиги менга алам қиларди. Ўн икки йил сабр билан яшадим. Энди ортга йўл йўқ... Чунки бешта фарзандим бор эди. Каттам 11 ёш, у энди балоғатга етиб қолганди. Бўлмайдиганини бошидан йўқ қилиш керак экан, мен яхши бўлиб қолишига умид қилиб, хато қилдим.
Бир куни онам билан иккинчисини олиш маслаҳатини қилдим. Онам бу ишга рози бўлмадилар. Балки аёлим онамдан менинг ниятимни эшитса, ўзгариб қолар, яхши томонга ўзгариш бўлар деб ўйладим. Бундан баттар бўлса бўлди-ки, яхши бўлмади...
Кўп ўтмади... Бир куни кечаси ёмон тушдан чўчиб уйғониб кетдим. Ёнимга қарасам аёлим йўқ... Бехосдан бошим аралаш пешонамга қаттиқ бир нарса учиб келиб урилди. Сакраб ўрнимдан турдим. Аёлим бир қўлида катта пичоқ, бир қўли билан нарсаларни менга қарата аямай отарди. Аранг чироқни ёқдим. "Яқинлашма, тиқваламан!" Овози бўғилиб, хирилларди...
Нима бўлганини, нега бундай қилаётганини сўрадим. "Сенга уйланишни кўрсатиб қўяман! Кесиб ташлайман, менга ҳам бўлмайди, унга ҳам бўлмайди", дерди сенсираб, бир гапни қайта-қайта такрорлаб. Ҳа, мана гап қаёқда. Шу тобда уни алвастига ўхшатиб юбордим. Ёмон туш кўриб уйғониб кетишимда яхшилик бор экан... Ким билади, бўлмаса аёлимнинг қўлидаги пичоқ кўксимга санчилган бўлармиди... Чаккамдан бир нарса оқиб туша бошлади... Қўлим билан сидирдим, қарасам қон...
(давоми бор...)
Зулфия Махмуд.
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Rosululloh ﷺ ko’rsa xursand bo’ladigan ishlardan - JISMONAN SOG’LOM BO’LISHDIR ☝🏻
@AbuYusuf_official