abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Эркакнинг қандайлигини хотини кўчага чиққанда кийиниши билан кўрсатиб беради 👆🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Bugungi Makka 🌿
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Фарзандларингизни тарбиясига сизда вақт бўлмас экан...

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам таровеҳ намозидан сўнг мени ва барча дўстларимни уйга жамлаб: «Дўстларингни жамла ва улар билан бирга уйимизда икки ракат намоз ўқи. Бу амал сен ва дўстларинг учун одат тусига айлансин ва уйимиз ҳам нурга тўлсин» деб намоз ўқиш учун шижоатлантирар эдилар. Отамни бу усуллари бизга маъқул келди ва таровеҳ намозидан сўнг йиғилиб икки ракат намоз ўқишни одат қилдик. Намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг, онам бизни жуда мазали ширинликлар билан меҳмон қилар эдилар. Биз бундан жуда хурсанд бўлар эдик».

Қизлардан бири айтади: «Ёшлик вақтларимда онам мени намоз ўқишга буюрар эдилар. Мен онамни устиларидан кулар эдим. Агар «Намоз ўқи!» деб айтсалар, мен «Пайғамбаримизга салавот айтяпман!» деб намоз ўқимас эдим. Ўша вақтда мен жуда ҳам одобсиз қиз бўлганман. Бир куни бир муслима қиз билан дўстлашдим.

Шундан сўнг, мен намозни яхши кўриб қолдим ва уни адо этадиган бўлдим. Онам бу дўстим ҳақида эшитганларидан кейин менга: «Мана шу қиз билан дўстлик риштангизни узманглар. У жуда яхши қиз!» деб айтдилар.
Оналардан бири айтади: «Ўғлим намозига бефарқ эди. Лекин, опамни ўғлини жуда яхши кўрар эди. Бир куни ўғлим билан опамнинг уйларига бордик. Ўғлим бир ҳафта мобайнида опамнинг уйларида қолди.

Мен опамга ўғлимни намозларига қараб, уни муҳофаза қилишларини илтимос қилдим. Бир ҳафта мобайнида ўғлим опамнинг ўғли билан доим масжидга қатнади. Шундан сўнг, Алҳамдулиллаҳ ҳозир намозини ўз вақтида ўқийдиган бўлди».

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда дўстимни чиройли коптоги бор эди. Биз уни аср намозидан сўнг ўйнашни яхши кўрар эдик. Дўстим бизга: «Ким шу коптокни ўйнашни хоҳласа, аввал намозини ўқисин. Отам менга бу коптокни олиб беришларидан аввал, ушбу коптокни фақат намозхонлар ўйнашини айтганлар» деб шарт қўйган эди. Мана шу дўстим мени намозга қоим бўлишимга сабабчи бўлди. Мен ўша вақтда ўн беш ёшда эдим».

Оталардан бири айтади: «Ўғлим кўчадаги болаларга боғланиб қолганини сезиб қолдим. Табиатан барча ота-оналар фарзандини кўчадаги безори болалардан асрашга ҳаракат қилади. Ўғлимни кўп маротаба кўчадан олиб кирар эдим. У яна кўчага чиқиб кетаверар эди. Шундан сўнг, мен унга жуда чиройли копток олиб беришга қарор қилдим. Бу коптокни ўйнашидан аввал унга: «Азон айтилган вақтда барчангиз мен билан бирга масжидга борасизлар. Агар, намозингизда қоим бўлсангиз сизларга янги ўйинчоқлар олиб бераман.

Масалан, дамино, шахмат, волейбол коптоги деб шарт қўйдим. Азон айтилишидан бир неча дақиқа аввал, ўғлимнинг олдига келиб, унинг дўстлари билан танишиб чиқдим. Улар билан бир кунни танладик ва ҳар ойнинг шу куни биргаликда мусобақа уюштириб, бирга Қуръон ўқишни келишиб олдик. Ўғлимнинг дўстлари бу таклифга рози бўлишди. Алҳамдулиллаҳ бу фикр анча қўл келди. Ўғлимни уй қамоғида қолдиргандан кўра, унинг дўстларини тўғри йўлга бошлашга муваффақ бўлдим.

Огоҳ бўлинг! Фарзандларингизни тарбиясига сизда вақт бўлмас экан, албатта жамиятда уларни тарбиясини бузиш учун вақт топилади.
Аллоҳим, сендан афв ва офият сўраймиз.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ибрат

Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман!”

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда, оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди.
Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб, хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ, шу қўнғизни гўнг титиш учун яратганми?"...

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учради. Медицина унга шифо тополмади.
Ниҳоят бир куни, катта бир табиб, унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган тўпчаларни қирқ кун ейишини буюрди.
Буни қарангки, табиб буюрганини қилган бемор, ростдан ҳам шифо топиб кетди...

Орадан йиллар ўтиб қаҳрамонимиз бир кун кемада сафарга чиқибди.
Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган, фақат у бир четда хотиржам ўтирарди.
Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, у шундай жавоб берганди:
"Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман.
Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман.
У - барчасини яхши билгувчи Зот!"

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Eski ammo aktual mavzu.

Diniy ta'lim kerak. Aks holda ayollar sumalak kavlab qizlariga er, erkaklar esa aroq ichib bir-biriga sog'liq so'rayveradi.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ҳар бир одам боласи хатокордир, хатокорларнинг яхшиси тавба қилувчиларидир” Темизий, ибн Можа, Доримий, имом Аҳмад ривоятлари.

👉🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ёлғиз ҳолда тирилиш

Ҳукамолардан бири айтади:
“Мен онамнинг қорнидан ёлғиз чиқдим, қабримга ҳам ёлғиз кираман, Аллоҳ таоло олдида бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман. Бас, одамлар билан нима ишим бор?”

Инсон қилган амалига ўзи жавоб беради, одамларга қўшилиб, гуноҳга ботиб, уларнинг сўзи, пичинги туфайли савоб ишлардан тўхтаб қолиш ғирт аҳмоқликдир.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
“Агар ҳаёт – бошидан охиригача – бир
кишига берилса, сўнг унга ўлим келса, у тушида ўзини хурсанд қиладиган нарсани кўриб, сўнг уйғонган ва қўлида ҳеч нарса йўқ кишининг даражасида бўлади” (яни бир инсон ҳаётда Аллоҳни унутган ҳолда фақат хурсандчиликлар билан яшаса, вафот этганда Аллоҳнинг ҳузурига қўлида ҳеч қандай савобли амалларсиз боради).


«Нафс тарбияси» китобидан.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Яқинларга ҳам улашинг
👉𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝑰𝑵𝑺𝑻𝑨𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝒀𝑶𝑼𝑻𝑼𝑩𝑬
👉ADMIN

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Амийн 🤲🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ривоят

Уйдаги жиҳозлар қани?

Бир куни мусофир киши обид, зоҳид бир инсоннинг уйида меҳмон бўлиб қолди. Уйга кирган мусофир разм солиб қараса, обиднинг уйи жиҳозлар, буюмлардан холи, қуруқ эди. Фақатгина бир жойнамоз ва чироқ бор эди холос.
Шунда обид ва зоҳид кишидан сўради: “Уйдаги (кўрпа-тўшак, идиш товоқ, рўзғор ашёлари каби) буюмларингиз қани?”. Обид жавоб берди: “Сизнинг уй жиҳозларингиз қани?”. Мусофир: “Менда йўқ, ахир мен сафарда юрган мусофир бўлсам!” деб жавоб берди. Шунда обид: “Мен ҳам сиз кабиман!” деб жавоб берди.

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушладилар ва: “Дунёда худди мусофирдек ёки йўловчидек бўл”, дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дер эдилар: “Агар кунни кеч қилсанг, тонгни кутма. Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма. Саломатликнинг қадрига ет, уни ғанимат бил. Тириклигингда ўлимингга ҳозирлик кўр, ҳаётингдан фойдаланиб қол...

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Улар бошқача эди…
Минг афсуслар бўлсинки хозирги “аҳли илмман” деганларнинг аксарида хатолик содир бўлса ислоҳ учун айтилса ёки эслатилса тан олмай, фойдасига далилларни таҳлаб ташлайди, туҳмат қиляпсан менда бунақа айб йўқ деб жазавага тушади, Ахир биз саҳобаларга эргашмоқчи бўлсак хатоимизи тан олиб ислоҳ қилишимиз керакмасми? Камтарлик либосини қачон киямиз? Илмимиздан олган фойда кибр бўлдими? Ўзимизни оқлаб, нафсимизни поклайвермайлик, Юсуф алайҳиссалом Юсуф сураси 35-оятда “Ўз нафсимни оқламайман, албатта нафс, агар Аллоҳ раҳм қилмаса ёмонликка кўп ундовчидир”

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

77-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Бақара 1-5 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?

• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
• Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
• Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
• Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
• Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
• Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ҳақнинг ортида эргашмагинг учун афсусланасан!
• Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
• Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен афсусланасан!
• Аллоҳга қасамки, сен афсусланасан!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!

#Биринчи  Хатм тақсими 👇  

                             
                              
3                           
4                              24
5                              25
6                              26
7                            
8                            
9                             
10                           

Жуз олиш учун 👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​ГАПНИ БИЛИБ ГАПИРИШ, ГАПИРАЁТГАН ГАПНИ ЧУҚУР ТЕКШИРИБ КЎРИШ

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ

– „(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!“ 17:36

مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلاَ لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ

⚜– „У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)“. 50:18



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоятида Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам:



«كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ»

«Эшитган гапини гапиравериши кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», деганлар.
(📚Муслим ривояти).

➖Бугунги кундаги кўпчилик мусулмонлар полончи пистоний айтди бу одам бундай бўлган экан... дейишиб биродари ҳақида ёлғон маълумот тарқатса эшитаётган одам текширмайди-да ўша маълумотни тарқатавериш бугунги одатий ишлардан бўлиб қолди. Аслида эса бу иш ҲАРОМ дир.
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Qomar surasi 40-oyat! Qur’on yodlashga tushunishga oson ilohiy kitobdir! Uni tushunish qiyin qilib ko’rsatmaslik kerak, chunki Alloh ta’olo bandalariga tushunmaydigan narsani nozil qilmaydi, Qur’onni yodlash va tushunish uchun yengil qilib berdi alhamdulillah ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿

🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹

🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!

🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!

🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Сен ва отанг!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…
Subscribe to a channel