abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Мукаммал эшик

Агар Унинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сенга нима қилдириб қўйганига боқ.

Ибн Атоуллоҳ «Ҳикматлари»дан

Чунки манзил-мартабалар меҳмоннинг даражасига қараб бўлади. Агар У сени дунёга буриб қўйган бўлса, хўрлагани ана шу.

Агар Ўзидан қўйиб, халқ билан машғул этган бўлса, буриб қўйгани шу. Агар амалга йўллаган эса, сенга мадад берибди. Агар илм эшигини очган бўлса, сени ирода этибди.
Агар муножотни тилингга қуйибди, унда Ўзига яқин этибди. Агар балога йўлиқтирган бўлса, сени Ўзига ҳидоят қилибди.

Агар мақсадлардан бурган бўлса, сенга одоб берибди. Агар У билан Ундан рози қилган бўлса, сенга ризо эшигини очибди. Бу эса энг улуғ, энг мукаммал эшикдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни хоҳласа, ўзининг олдида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин. Чунки банда Уни ўзида қайси даражага қўйса, Аллоҳ ҳам бандани ўша даражага қўяди».

Дорақутний ва Абу Нуъаймлар ривояти.

Фузайл ибн Иёз айтадилар:
«Банда Роббисига, Унинг олдидаги мартабаси қадар итоат этади».

Шайх Аҳмад Зарруқ шарҳларидан мухтасар таржима

Мубашшир Аҳмад

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз

Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?

Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.

Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).

Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:

Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.

Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).

📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.

🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.

📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.

✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.

🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.

🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.

☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.

🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.

50-дарс /channel/AbuYusuf_official/34225

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: Ер юзида иккита омонлик бор эди. Улардан бири кетди, иккинчиси қолди.

Биринчиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. "Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас".

Иккинчиси эса: Истиғфордир. "Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас".

(Анфол сураси 33 оят)

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Энг улкан зилзила

Ер юзида икки тур зилзила бўлади:
Биринчиси: бир жойда амалга ошувчи ер силкиниши.
Иккинчиси: барча томонларда, ҳамма ерда амалга ошувчи ер силкиниши.

Биринчи тур зилзила бу- Қиёмат кунидан аввал содир бўладиган ҳар бир зилзилалардир.
Иккинчи тур зилзила эса бир мартагина яъни, Қиёмат куни содир бўлади ва у барча ерни қамраб олади. Дунё ҳаётида содир бўладиган зилзилалардан сўнг йилнинг бошқа вақтларда содир бўлмайди. Яъни тинимсиз ҳамма вақт эмас, баъзи-баъзида бўлиб туради. Ва у бир томонлама амалга ошади.
Қиёмат соатида содир бўладиган катта ва Кучли зилзила ҳақида айтадиган бўлсак, у бутун ер юзи бўйлаб бир вақтда содир бўлади.

Қиёматдан олдин ер юзида содир бўлиб турадиган зилзилалар Қиёмат кунининг улкан зилзиласи ҳақида эслатма, огоҳлантириш, ваъз ва иршоддир.

Билингларки, эртанги Қиёмат куни зилзиласи учун (яхши ёки ёмон амалларни) тақдим қилмоқдасизлар. Демак, ушбулардан ўзингиз учун насиҳат, ваъз ва ибрат олмоғингиз лозим бўлади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Тез кунда ларзага тушиб, силкинмаган бирон уй тополмайсиз", деди.
Дунёдаги титраш, силкинишлар тавба ва тазарру билан даф бўлади. "Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди!... ", Анъом сураси, 43- оят.
Аммо охират силкиниши, ларзалари бўлса-чи? У Фазаъул акбар - Буюк даҳшатдан омон қолиш, халос бўлиш йўқдир... "Ларзага тушувчи ларзага тушган Кунда... Эргашувчи унга эргашганда... Қалблар ўша Кунда титровчидир. Уларнинг кўзлари қўрқувчидир". Нозиъот сураси, 6 -9 оятлар.

Шундай экан, сени нажотга элтувчи содиқ тавбанг бўлсин.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Истиғфор айтган кишини Аллоҳ азоблайди, деб ўйламайман", ― дедилар. У зотдан: Нега? ― деб сўрашганида. Ҳасан Басрий шундай дедилар: "Агар унга азоб беришни хоҳласа, нега уни истиғфор айтишга илҳомлантирсин?!".

Аллоҳ таоло айтади: «Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламайди».

(Анфол сураси 33 оят)

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

БУТУН БЎЛСА БЎЛДИ...

Рўзғорлик бергани бир хонадонга кирдик, кичик қизалоқ бизга сездирмай онасини енгидан тортқилаб ниманидир бизга айтишига ундар эди. Онаси эса ўзини билмагандай тутиб бизларга ташаккур айтарди.

Қизчани оёғидаги шиппагига кўзим тушганини билиб уялганидан онасини ортига яширинди:

- Эртага болаларингиз мактабдан келганидан сўнг "Чорсу" бозори ёнидаги сариқ бинони олдига олиб боринг, имкон даражасида баҳорга кийимлар олиб берамиз.

Она хижолатдан ерга қараганича:

- Рахмат сизларга, шунчалик рўзғоримизга қарашаяпсизлар, светимизга ҳам пул ўтказиб бердинглар - деб кўзларидаги ёшини артди.

- Бўпти хайр, эртага бозорга бориб қўнғироқ қилинг, ўша ерда кўришамиз.

Бозор яқинида кўришдик, қизчани крассовкаси ҳам абгор ахволда экан:

- Қизим, оёғинга қанақа шиппак ва туфли олиб берай?

- Тешиги йўқ бутун бўлса бўлди оподода 😔

Э воҳ,! Биз кийимни брендини қидириб топиб кияётган паллада кимлардир кийим бутун бўлса хурсанд бўлишини ўйлаб кўзларим ёшланди.
Аллох рози булсин.
🤲🤲🤲

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

БИРОЗ ВАҚТ МЕНИНГ ОЛДИМДА ТУРДИ

Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо унинг хотини вафот қилиб қолди. Олим хотинининг вафотидан қаттиқ қайғуга тушди. У уйини беркитиб олиб одамлардан ёлғизланиб олди. Зиёратига келган кишиларни киргани қўймади.
Бани Исроилда бир ақлли аёл бор эди. У ҳалиги олимнинг бошига тушган мусибатдан хабар топди. Уни кўрмоқчи бўлиб эшигига келди. Уни киргани қўйишмади. Шунда аёл деди:
- Менинг унда ишим бор. Шу ишим юзасидан фатво сўрашим керак. Қоғозга ёзиб беришим кифоя қилмайди. Юзма-юз гаплашишим шарт.
Эшикда турган киши уни киритмади. Аёл кетмасдан ўша ерда тураверди. Олим унинг кетмаганлигини билиб киришига рухсат берди. Аёл олимнинг ҳузурига кириб деди:
- Мен сизнинг ҳузурингизга бир масала юзасидан фатво сўраб келдим.
- Нима иш экан?
- Мен бир қўшнимдан омонатга либос олдим. У либос менинг ҳузуримда анча вақт турди. Кейин қўшним либосини сўраб одам юборди. Уни эгасига беришим керакми?
- Ҳа, берасиз!
- У менда анча вақт турди-ку!
- Шунинг учун ҳам тезроқ қайтаришингиз керак.
  Шунда аёл олимга вафот қилган хотинини эслатиб деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Аллоҳ сизга омонат берган ва яна қайтариб олган нарсасига шунча маҳзун бўласизми? Аллоҳ унга сиздан кўра ҳақлироқ эди-ку!
Буни эшитган олим ўша заҳотиёқ туриб эшигини очди. Одамларга кириб фатво сўраб дарс олишлари учун рухсат берди!

Суюкли инсонларни йўқотмоқ ғурбатдир. Бунақа ҳолатда инсонлар юпатишга эҳтиёж сезишади. Ўлим оғриқли дарддир. Йўқотиш эса аламдир. Бундай ҳолатда ҳалим инсонлар ҳам ҳайратда қотиб қолишади. Биз билган мувозанатларини йўқотиб қўйишади. Уларни олдинги ҳолатда фақатгина гўзал юпатишгина қайтариши мумкин.
  
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу укалари Зайдни жуда қаттиқ яхши кўрар эдилар. Қачон Ямомада Мусайлама каззобга қарши бўлган жанг эсланса укалари Зайднинг шаҳид бўлганини эслаб йиғлар эдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг олдиларига Мутаммим ибн Нувайра розиёллоҳу анҳу келиб укаси Молик ибн Нувайрани Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу муртад ҳолида ўлдирганини айтиб, шикоят қилиб, биродарлик ҳақида балоғатли шеър ўқиганида Умар розиёллоҳу анҳу ҳам укалари Зайдни эслаб шундай деган эдилар:
"Қани энди мен ҳам шеър ёзишни билганимда эди, укам Зайдга атаб шунақа шеър айтган бўлар эдим!".
Шунда Мутаммим ибн Нувайра розиёллоҳу анҳу деди:
"Менинг укам ҳам сенинг уканг Зайд каби шаҳид бўлганида унга шеър айтиб ўтирмас эдим. Менинг укам муртад ҳолида вафот этди!".
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу унга дедилар:
"Аллоҳ сенга раҳм қилсин! Ҳеч ким мени сен каби юпатгани йўқ!".

Солиҳлардан бирининг боласи вафот қилди. У маҳзун бўлиб одамлардан ажралиб бир хонада қамалиб олди. Шунда унинг бир дўсти келиб сўради:
- Ўғлингга сен раҳмлироқмисан ёки Аллоҳми?
- Аллоҳ!
- Ўғлинг сендан кўра раҳмлироқ зотнинг ҳузурига кетган бўлса нега йиғлайсан?!

Инсонлар қалбларини силайдиган кишиларга, яқинларини йўқотганларида уларни юпатадиган кишиларга муҳтож бўлишади. Уларга нисбатан энг гўзал сўзларни танланг. Сизнинг сўзларингиз сабаб Аллоҳ эзилган инсонларга сабр ато қилсин. Сиз сабаб яраланган қалбларга шифо берсин!

АбдулҚодир Полвонов

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Алҳамдулиллаҳ
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Илм талаб қилинглар. Албатта бир қавм бўлдики, илм талаби ва уламолар суҳбатини тарк қилишди. Ўрнига нафл намоз ва таҳажжуд намозларига қаттиқ берилишди. Ҳатто улардан бирининг териси суягига ёпишиб кетди.
Сўнгра эса суннатга хилоф қилишди ва қон тўкишгача етиб боришди. Аллоҳга қасамки, кимки билимсизлик, жаҳолат билан бир амал қилса, уни ислоҳидан кўра  бузиши кўпроқ бўлиб қолади.

Муҳаммад ибн Сийрийн

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Сизга манфаатли бўлмоқдами? Шу сабаб битта оят бўлса ҳам ёд олдингизми?

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Дуо
Ассаламу Алайкум! Яқин укамизнинг дадаси Абдурашид ака эртага операция қилинар экан дуо қилиб қўямиз Инша Аллоҳ соғайиб кетсинлар. Дуоларимиз сабаб Аллоҳ комил шифо ато этсин. Шифо берадиган ҳам дард берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Аллоҳим сен бандаларингга энг меҳрибон зотсан дуоларимизни ижобат қил. Беморларимизга комил шифо бер. Яқинларини йўқотган биродарларимизга гўзал сабр ато эт.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Turkiyaning zilzila boʻlgan hududida yashovchi dugonam yozyapti (Sizlar uchun tarjima qilib beryapman):

“...Koʻchada qolgan boshpanasiz odamlarning yonidan boshimizni baland koʻtarib oʻtib ketardik yoki insof qilsak, mayda pul berib oʻtardik. Zilziladan keyin, hokimiyat tarqatayotgan yemaklardan olish uchun ular bilan bir qatorda navbatga turishga majbur qoldik... Yoʻq, men bundan nolimayapman. Senga boshqa narsani aytmoqchiman.
Koʻchada olov atrofida isinib oʻtirganimizda keksa bir kishi: «Ol, qizim, shunga oʻranib oʻtir”, - deb qalin koʻrpa koʻtarib keldi. Keyin: “Oʻgʻling tirikmi, jabr koʻrmadimi?” - deb soʻradi. Hayron boʻldim. Butunlay notanish odam. “Xudoga shukr, oʻgʻlim sogʻ-omon” - desam, xursand boʻlib ketdi. Biroz gaplashdik. Bilsam, bu odam koʻchada yasharkan. Qachondir oʻgʻlim ikkimiz unga toʻrtta nonga yetgulik pul bergan ekanmiz... Unutmagan ekan... Oʻpkam toʻlib ketdi... Bu zilzila shaxsan men uchun xayrli boʻldi. Oʻz qobigʻimga oʻralib, odamgarchilikdan chiqib qolayotgan ekanman. Oʻzimga keldim. Koʻzim ochildi!..
Sen shuni yoz. Toki, boshqalarning ham koʻzi ochilishi uchun boshiga bir balo kelishi shart boʻlmasin. Odamlar koʻzini ochsin!..»

#Dilfuza Komil

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Таҳажжуд

Таҳажжудда қилинган дуо, мўлжалга аниқ олинган ўққа ўхшайди. У сўзсиз нишонга аниқ тегади.

Имом Шофеъий

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

78-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Бақара сураси 255 оят)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Mahzunlik qalbni zaiflashtiradi, azmni sustlashtiradi, irodaga putur yetkazadi. Biror bir narsa shaytonga mo‘min insonning mahzun bo‘lishidanda mahbubroq emas.
Shuning uchun ham yaxshilikni umid qilinglar, in sha Allah albatta erishasizlar.
Ibn Qoyyim rohimahulloh.

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Каналимиз фаол аъзосидан! Аллоҳ қабул қилсин! Ҳар биримизга шу ерларга бориш насиб этсин!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. (Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар - динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)

Зарият 50

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

👉 #Ҳикмат
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

АЙБ БИЗДА

Биттаси айтаяпти:
"Мен ҳижобга ўраниб фоҳишалик қилиб юрган қанча-қанча аёлларни биламан!".
Мен унга дедим:
"Мен эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида биринчи сафда намоз ўқиган мунофиқларни биламан.
Агар ҳижоб мақтовли нарса бўлмаганида ўша сиз айтган фоҳиша унинг ортида беркинмаган бўлар эди. Агар соқол ёмон нарса бўлганида муттаҳамлар уни ўзларига ниқоб қилмаган бўлар эди. Агар ислом ёмон нарса бўлганида бугунги ўзбеклар орасида юрган атеистлар очиқчасига "менга жаноза намозини ўқиманглар" деган бўлар эди!".
Мусулмоннинг айб иш қилаётганини кўрсангиз билингки, у динига амал қилмаяпти.
Динимизда эса айб йўқ. Айб, динимизга амал қилмаётган биз мусулмонларда!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel