Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
«Она, келинг, бирга намоз ўқиймиз. Мен имом бўламан»
Оталардан бири айтади: «Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларни намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар: «Иши кўплиги, уйда бўла олмаслигини, шу туфайли фарзандларини намозига кўп аҳамият бера олмаслиги» ҳақида айтиб, шикоят қилишди.
Яна бошқаси: «Унинг фарзандлари ўзи буюрганда намозига аҳамият бермаяпганлигини, лекин агар ўқитувчилари ёки дўстлари буюрса, итоат қилаётганини» айтди. Узун суҳбатдан кейин масала нимада эканлигини ва унинг ечимини топдик. Қўшниларимиз билан намозни муҳофаза қилишга келишиб олдик. Уйларни қаватларга бўлиб олдик ва ҳар бир қаватга биттадан болалар учун мукофот сандиқини қўйдик.
Биз: «Баъзилар ишга кетганда, уларнинг фарзандларини намозини мулойимлик билан кузатиб борамиз. Агар ким намоз вақтида ўйнаётган болани кўриб қолса, уни намозга чорлайди ва ибодатни адо этса мукофот беради. Ҳафтанинг охирида шу уйнинг болалари учун ҳар хил намоз тўғрисида мусобақалар ўтказамиз. Ҳамма қўшнилар мусобақа тугаганидан сўнг фарзандларига ҳар хил совғалар беришади» деб келишиб олдик. Бу қилган ишимиз бир-биримизга анча ёрдам берди».
Саҳобия аёллар ўйинчоқлар болаларни овутишлигини қаердан билишди?
Улар бу услубни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганишган. Негаки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам набираларини масжидга олиб келиб, уларни елкаларида ўйнашига рухсат берганларини кўришган. Шу услуб орқали фарзандларини ёшлигидан исломий ибодатларни ўрганиб бориши ва қалбида муҳаббат уйғотиши учун ҳар хил нарсалар орқали чалғитишган. Пайғамбаримизнинг мана шу тарбиявий услубларига кўра ҳаётда тажриба қилинган гўзал воқеалардан сизларга тақдим қиламиз.
Оналардан бири айтади: «Ўғлим беш ёшлигида мен билан бирга намоз ўйинини ўйнашни яхши кўрар эди. У менга: «Она келинг бирга намоз ўқиймиз. Мен имом бўламан. Сиз мени орқамда намоз ўқийсиз» деб айтар эди. Мен фарзандимни бу фикрига рози бўлиб, у мени олдимда гўзал бир кичик имомча бўлиб турар эди. Албатта, бизни бу ҳолатимиз бироз кулгули, бироқ жуда гўзал ҳисобланар эди. Намоз ўқиб бўлганимиздан кейин мен ўғлимни бағримга босаман. Сўнгра, пешонасидан ўпиб: «Эй бизни имом, Аллоҳ бу ибодатимизни ўз даргоҳида қабул қилсин!» деб унга мақтов сўзларни айтар эдим».
Йигитлардан бири айтади: «Отам мени бомдод намозини яхши кўрадиганлардан қилиб қўйдилар. Негаки, бомдод намозига ёшлигимда елкаларида кўтариб, масжидга олиб чиқар эдилар. Табиийки, бомдод намозида намозхонларни сони оз бўлар эди. Отам мени ёш бола бўлишимга қарамай, елкаларига кўтариб, масжидга олиб чиқишларидан асло уялмас эдилар».
Оналардан бири айтади: «Фарзандларим масжидда ўйнашлари учун мен уларга бир нечта овози чиқмайдиган ўйинчоқлар сотиб олганман. Фарзандимни ҳар намоз вақтида масжидга олиб чиқаман ва ўйинчоқларни масжидга қўйиб қўйганман. Фарзандимни намоз ўқилаётган вақтда ҳеч кимга зарари тегмаслиги учун ўйинчоқларни унинг олдига қўйиб қўяман. Намоздан қайтаётган вақтимизда масжиддаги ўйинчоқларни ўз жойига қўйиб, сўнг уйга қайтамиз. Кейинги намоз вақтларида ҳам худди шундай, иложи борича намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиламан».
👉🏻 Манба: IslomUZ
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
Отангга ёлғон гапирма!
Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим».
🙏🙏🙏🙏🕋🙏🙏🙏🙏
@AbuYusuf_official
79-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Бақара сураси 285-286 оятлар)Устоз Жаҳонгир қори Неъматов
#Ибрат
Ажал мана шундай кутилмаганда келади, биз бўлса эртага, эртага қиламан деб юрибмиз, СубҳанАллоҳ эртани қўйинг, бир сониядан кейин нима бўлишимизни билмайдиган ожиз бир бандамиз, ожиз хақир қулмиз, қуллигимизни Оламлар Роббиси Аллоҳга қилиб олайлик, кейинги афсус надомат фойда бермас!
@AbuYusuf_official
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
"ЎСПИРИНЛИК" ЁЛҒОНИ.
Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни " ўсмирлар" дейилади. "Ўсмирлик" бу ғарбга оид термин бўлиб ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.
Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.
2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.
Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.
3. Усома ибн Зайд. 18 ёш.
Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.
Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Аби Ваққос. 17 ёш.
Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: " Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг" , деган эдилар.
6. Арқам ибн Абил Арқам. 16 ёш.
Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш.
Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Авом. 15 ёш.
Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш.
Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: " Агар ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди" , дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш
Муаввиз ибн Афро. 14 ёш.
Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.
11. Зайд ибн Собит. 13 ёш.
Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Итоб ибн Усайд. 18 ёш.
Набий саллоллоҳу алайҳл ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик инб Анас. 17 ёш.
Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: " Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман" , деган.
14. Абдулҳай Лакнавий. 17 ёш.
Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ "Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила" , " Тибён фий шарҳил мезон" номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсак сизларни зериктириб қўямиз.
Энди " бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин" каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни (аслида илмни диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб " ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин " каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.
Қанийди ҳаммамиз ҳар кунимизни мана шундай ниятлар билан бошласак…
@AbuYusuf_official
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
ҒОЗЛАР УЧИШИДАН САБОҚЛАР
Жой ўзгартираётган ёввойи ғозларнинг “V” ҳарфи шаклида учишларини кузатган бўлсангиз керак. Мутахассислар бу юзасидан текширув олиб боришди ва шундай маълумотларни аниқлашди:
Бу шаклда училганида, олдда бораётган қуш ҳар қанот қоққанида ортидаги ҳамроҳи учун уни кўтариб турадиган ҳаво оқимини юзага келтиради. Шу тарзда уларнинг учиш тезлиги тахминан 80 фоизга ортади. Бу битта қуш эришадиган энг баланд даража гуруҳ ҳолида училганида икки баробарга ошади, демакдир.
Биринчи сабоқ. Аниқ мақсади бўлган ва унга эришиш йўлида бирлашган инсонлар кўзлаган ниятларига осонроқ ва тезроқ етишади.
“V” гуруҳидан чиқиб қолган ғоз парвозга қийналади. Чунки ҳамроҳлари ҳосил қилган ҳаво оқимидан ташқарида қолади. Шу сабабли, гуруҳга қайтиб, улар билан биргаликда учишда давом этади.
Иккинчи сабоқ. Агар бу ҳолатдан ўрнак ола билсак, ҳаммаслакларимиз билан илм, тажриба борасидаги доимий ҳамкорликни асло узмаймиз.
Гуруҳ бошида бораётган ғоз ортидагилар каби ҳаво оқимидан фойдаланолмайди. Шу сабабли, бошқаларга қараганда тезроқ чарчайди. Бундай пайт тез орқага ўтади ва ундан кейин учиб бораётган ҳамроҳи йўлбошловчи ўрнини эгаллайди. Шу тарзда ҳар бир ғоз манзилга етгунча гуруҳнинг ҳар бир нуқтасидан жой олади ва қушларнинг чарчоқлари ҳам бир хил нисбатда бўлади.
Учинчи сабоқ. Қилаётган ишингизни вақти, ўрни келганида бошқасига бера билмоқ ҳам керак...
Учиш тезлиги пасайганида орқадагилар қичқириб олдиндагиларни тезроқ ҳаракат қилишга ундашади.
Тўртинчи сабоқ. Ўзимизни қанчалар ҳақ деб билмайлик, бошқаларнинг огоҳлантиришлари илдамлашимиз учун кераклигини унутмаслигимиз; бундан ғазабланмаслигимиз, яхшилик сифатида қабул қилишимиз зарур.
Гуруҳдан бир қуш касалланса ёки овчи томонидан уриб туширилса, икки ғоз ажралиб чиқиб, бошига фалокат келган ҳамроҳлари учадиган ҳолга келгунга (ёки ўлгунига) қадар уни асло тарк этишмайди. Кейинроқ бошқа гуруҳ топишади, бу тарзда ўзларига қўшилган ҳамжинсларини ёввойи ғозлар, албатта, ёнларига олишади.
Бешинчи сабоқ. ОДАМГАРЧИЛИК фақат ИНСОНга хос хислат эмас!
Одина Ваҳобова тайёрлади.
“Ирфон” тақвимидан.
@AbuYusuf_official
Бир йилда 3 млн тонналик исроф
Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларнинг қадрига етмаслик гуноҳдир. Бугунги кунда дунёнинг қашшоқ давлатлари аҳолиси очликдан силласи қуриб, соғлигини йўқотиб бораётган бир пайтда айрим давлатларда озиқ-овқат борасида исрофгарчиликка йўл қўйилиши жуда ачинарли.
БМТ маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйича ишлаб чиқарилган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 31 фоиз (!) чиқиндига айланган. Ваҳоланки, йўқотилаётган бу озиқ-овқат маҳсулотларининг 25 фоизи муҳтожларга берилса, бутун дунёдаги очлик муаммосини тўлиқ ҳал қилишга эришса бўлади!
Ўзбекистонда ҳам маҳсулотларнинг чиқиндига чиқиш кўрсаткичи анча юқори. Мамлакатда йилига 3 миллион тонна истеъмол маҳсулотлари исроф қилинади. Биргина Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 тоннага яқин нон маҳсулоти чиқиндига ташланади. Бу эса фақатгина пойтахтда йилига 730 тонна нон маҳсулоти чиқиндига айланишини англатади.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 4 миллион аҳоли кам таъминланган ҳисобланиб, даромадининг 67 фоизини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлайди.
Қанча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари омбордан пештахтага келгунга қадар яроқлилик муддати қисқаради. Импорт маҳсулотлар ҳужжати тўғри бўлмаса, божхона омборларида қолиб кетади ва йўқ қилинади.
Супермаркетларда яроқлилик муддати тугаб сотилмай қолган маҳсулотлар шунчаки исроф бўлади, ҳатто чегирмалар ҳам бунга ёрдам бермайди. Дўконлар яроқлилик муддати оз қолган маҳсулотларни муҳтожларга тўғридан-тўғри бериб юборгандан кўра, йўқ қилишни афзал кўради – чунки солиқ тўламайди.
Кўриниб турибдики, бу ерда қандайдир тизимли муаммо бор, кимлардир озиқ-овқатга етиб бора олмаяпти, қаердадир эса исроф қилиняпти.
Муҳтожларнинг бу озиқ-овқатларга етиб бориши, уларни тўғри ва манзилли тақсимлаш тизими ҳали йўлга қўйилмаган. Дўконлар, супермаркетлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз тақдим этишни рағбатлантириш тизими мавжуд эмас.
Бошқа давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак, масалан, Германияда яроқлилик муддати оз қолган озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз тақдим қилинганда, ноль ставкада ҚҚС ҳисобланади.
Қозоғистонда эса озиқ-овқатни беғараз тақдим этган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бор.
Францияда савдо дўконлари сақлаш муддати тугаган, аммо истеъмолга яроқли, узоқ муддат сифатини сақлаб қоладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол учун хайрия фондларига беғараз тақдим этилиши шарт!
Бизда ҳам самарали «фудшеринг платформалари»ни ривожлантириш, озиқ-овқат банклари фаолиятини йўлга қўйиш вақти келди.
Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини олдини олиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини белгилаш тизимини такомиллаштириш, хайрия фаолиятини ривожлантириш учун электрон платформаларни яратишга қаратилган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Агар озиқ-овқат маҳсулотларидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилса, исроф бўлмайди, озиқ-овқатга муҳтожлар камаярди, қанча касалликлар ва бошқа ижтимоий муаммоларнинг олди олинарди.
Шунингдек, исрофгарчиликка йўл қўйилмагани ҳисобига гуноҳ орттириб олмаган ва Аллоҳ таоло севмаган бандалар қаторида бўлишдан ўзимизни тортган, муҳтожларнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи қондирилгани ҳисобига ажр-савобларни ҳам қўлга киритган бўлар эдик.
Шаҳноза Соатова
«Ҳилол» журналининг 11 (44) сонидан
👉🏻 Манба: IslomUZ
🌷 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌟Бахт бу – иймон калимасини айтиб мусулмон бўлишликдир.
🌟 Бундан ҳам катта бахт эса иймон калимаси ила яшамоқликдир.
🌟 Энг катта бахт эса иймон
калимаси ила яшаб ва уни айтиб жон беришликдир.
“Ашҳаду аллаа илааҳа
иллаллоҳу ва ашҳаду анна
Муҳаммадан ъабдуҳу ва
росулуҳ”
🤲 Аллоҳ таоло ўзи рози бўладиган ҳолатда яшаб, иймон калимаси билан кетишлигимизни насиб айласин!
🍃 Ўтган кунимиз;
Астағфируллоҳ
🌷 Бугунимиз;
Алҳамдулиллаҳ
🌱Эртанги кунимиз;
ИншаАллоҳ
бўлсин!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ 👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
ЗИЛЗИЛА
1. Инсонлар тақдирини ўз мижозингизга қараб тақсимламанг. Зилзила остида вафот этганларнинг барчаси ҳам осий-гуноҳкор эмас. Омон қолганларнинг барчаси ҳам фаришта эмас. Амвос вабосида бу умматнинг энг ишончли кишиси Абу Убайда розиёллоҳу анҳу ва жуда кўп саҳобалар розиёллоҳу анҳум вафот этишган эди. Ҳолбуки, уларнинг яқинида бўлган ва уларнинг поябзалининг боғичига арзимайдиган Румликлар омон қолган эди!
2. Махлуқотларига Аллоҳдан меҳрибонроқ ҳеч ким йўқ. Унга нисбатан одоб доирасида туринг. Қанчалик олим бўлмайлик, Унинг раҳмати ва ҳикматини иҳота қила олмаймиз. Гарчи бутун инсониятнинг ақли бир жойда жамланганида ҳам Каҳф сурасида зикр қилинган ва қатл қилинган болачанинг қатл қилинишидан ҳикмат нелигини била олмас эди. Аммо Аллоҳ таоло биздан ғайб пардаларини кўтарганида билдикки, биз ёмон деб ўйлаган нарса остида жуда кўп яхшиликларни беркитиб қўйган бўлар экан!
3. Бу нарсалар бизга нафақат Аллоҳнинг чексиз қудратини, балки ўзимизнинг ҳам нечоғли заифлигимизни ҳам англатди!
4. Бу дунёда ҳеч нарсага кафолат йўқ. Барча нарса истаган соатда остин-устин бўлиши мумкин. Саломатлик бир лаҳзада ожизликка, гўзаллик эса бадбашараликка, бойлик фақирликка айланиши мумкин. Солиҳлардан биридан бир киши сўраган эди:
- Роббимиз отадиган тақдир ўқидан қандай қутилишим мумкин?
Солиҳ инсон шундай жавоб берган эди:
- Отувчи томонида бўл, қутиласан!
5. Ўзаро сулҳда яшайлик. Эҳтимол ухлайдиган уйқумиз охиргисидир. Бир-биримизни ёмон кўриб, силаи-раҳмни узиб ухламайлик. Кишининг қабри устида йиғлагандан кўра елкасига бош қўйиб йиғлаб узр сўраш яхшироқдир. Қабри устига қўйилган бир боғ гулдан қўлига берилган бир дона гул яхшироқдир. Тириклигида қўлини олишдан орланган кишимиз ўлганида таъзия учун бир-биримизни қучоқлашдан не наф?
6. Азиз сингилларим! Бир аёл вайроналар остидан ҳижобсиз чиқишдан бош тортди. Сиз эса "эртага ҳижобга кираман, индинга ҳижобга кираман" деб юрибсиз. Қанақа узрингиз бор яна?! Эртага ёки индингача яшашингизга сизга ким кафолат берган?!
7. Бир кишини вайроналар остидан топишди. Аммо уни чиқариш учун вақт керак эди. У эса ибодат қилиши учун таҳоратга сув сўради. Эй намозни ўқимасдан пайсалга солиб юрган миллатдошим! Сизда қанақа узр бор?! Бугундан, ҳозирдан бошланг!
8. Кишилар бугун мажруҳ. Сиз жароҳатловчи сўзларингиз, ўйловсиз жумлаларингиз билан жароҳатни иккита қилманг. Вайроналардан омон қолган бир киши айтаяпти:
"Оиламдагилар барчаси вайроналар остида ҳалок бўлишди. Бир ўзим ёлғиз қолдим. Мендан бошқа ҳамманинг аҳволи яхши!". Мана шу каби кишиларга йўқотиш азоби билан жароҳатловчи сўзларнинг аламини бирга тоттирманг!
9. Бир ёш турк йигитини ижара ҳақини тўлай олмагани учун уй эгаси кўчага ҳайдаб чиқарган экан. Бир неча кундан кейин зилзила содир бўлган. Йигит айтаяпти:
"Энди ўша уйнинг эгаси билан бирга бир чодирда олов атрофида ўтирибмиз!". Мол жамлаш йўлида инсон эканлигимизни унутиб қўймайлик!
10. Чиройли сўзлар, қўллаб-қувватловчи жумлалар гўзал ҳис туйғулардан хабар беради. Аммо совуқдан титраётган болаларни исита олмайди, беморга бир қутича дори бера олмайди, яқинларидан ажраган кишиларнинг жароҳатини битира олмайди.
Келинг, ҳар-биримиз қўлимиздан келганича биродарларимизга ёрдам берайлик. Шояд Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мўъминлар ўзаро муҳаббат қилишда, ўзаро раҳм қилишда, ўзаро меҳр кўрсатишда битта тана каби бўладилар!", деган қавллари остига кирсак!
Абдулқодир Полвонов
Eng yaqin birodarimizdan. Alloh qabul qilsin! Har bir musulmon birodarlarimizga nasib etsin!
Читать полностью…Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™