81-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ҳашр сураси 18-21 оятлар)Устоз Жаҳонгир қори Неъматов
Қадимда қуллар ва ҳайвонлар терисига таниб олишлари учун аломат муҳрлаганлар. Ҳозирда одамлар ихтиёрлари билан ўзларига бундай муҳр - tattoo (татуировка) қўядилар.
Қадимда аёл қуллар - чўриларга рўмол ўраб юриш тақиқланган - ҳур аёлдан ажраб туриши учун. Бугун рўмолсизлик ҳуррият дейиладиган бўлди. Аксинча, ҳурларга ҳижобни тақиқлайдиган бўлдилар - ажраб турмасликлари учун.
Қулларга иккидан ортиқ аёлга уйланиш мумкин эмаслиги айтиларди. Бугун ҳур эркаклар биттадан ортиғига уйланиши жиноятдек бўлиб қолди.
Яшанг, қулларга ҳуррият номи билан тақлид қилганлар! «Ҳуррият»ингиз муборак бўлсин!
Маҳмуд Усмон
@AbuYusuf_official
Тўққиз кунда вайроналар остидан тирик чиққан жуфтлик
9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хотин (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди. Қуйида ўша воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз:
«Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда олти ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб, ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
👉 Тўлиқ ўқиш:
Ким Ислом учун хизмат қилмоқдаман, Ислом билан яшамоқдаман деган даъвоси чин бўлса, у кишида уч сифат бўлишлиги шарт:
🔘 1. Исломга тилда ҳам амалий тарзда ҳам риоя қилишлиги:
"Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган нарсаларингизни гапирасиз?! Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир" Соф 2-3
«Одамларни яхшиликка буюриб туриб, Ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, Китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақл юритмайсизларми?!» Бақара 44
🔘 2. У учун шахсий манфаатдан жамоъанинг манфаати устун бўлишлиги:
Макка мушриклари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даъватларини тўсишлик мақсадида ўзлари ҳам амакиси орқали ҳам; "ҳоҳласанг сени Макка бошлиғи, ҳоҳласанг энг бойимиз, ҳоҳласанг энг гўзал қизларимизни сенга туҳфа қилайлик" дея шахсий манфаатни кўндаланг қилишди.
«Расулуллох алайҳиссалом эса «Эй амаки! Агар куёшни ўнг қўлимга, ойни чап қўлимга қўйсалар ҳам, то Аллоҳ бу ишни ғолиб қилгунича ёки шу йўлда ҳалок бўлгунимча уни тарк қилмайман» дедилар».
🔘 3. Яхши ишларда ҳамкорлик қилишлиги:
“Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!... (Моида сураси 2-оят).
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳар бир нарсани ёзиб юрар эдим. Шундоқ муҳофаза қилмоқни ирода қилардим. Қурайшликлар: «Сен эшитган ҳар бир нарсангни ёзмоқдасан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабланган вақтларида, рози бўлган вақтларида гапирадилар», деб мени қайтардилар.
Мен ёзишдан тўхтадим. Сўнг буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. Шунда у зот оғизларига панжалари билан ишора қилиб: «Ёзавер! Менинг жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, бундан ҳақдан бошқа нарса чиқмайди», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилганлар.
@AbuYusuf_official
#РАМАЗОН
• Рамазони шарифнинг фазилати, ва у ойдаги бизларга бериладиган савоблар ҳақида;
@AbuYusuf_official
Замзам сувининг хосияти
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар» (Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Шарҳ: Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.
👉 Тўлиқ ўқиш:
Кичкинагина бу сайёра (ер)да яшаганлардан бири, кибр - ла:
«Мен сизларнинг энг олий Роббингизман!!», деди. {Назиат:24}.
🍃Тасаввур қилинг!🍃
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉 T.me/AbuYusuf_official
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Эй Жаннатга интилганлар, унга муштоқ бўлганлар!!
Жаннатни қанчалар таърифламайлик, унинг Аллоҳ таоло яратганидек ҳақиқий кўриниши васфига тиллар ожиз қолаверади... Чунки Аллоҳ таоло жаннатни бизнинг тасаввуримиз ва ақлимизга яраша тавсифлаб, тасвирлаб берган, холос...
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Раҳмон таоло Ўз Қўли билан экиб, аҳбоблари учун мукофот қилиб қўйган, раҳмату ризоси билан тўлдирган, буюк қудрати билан пухта зийнатлаган, унинг неъматларига етишишни буюк зафар, мулкини эса улкан мулк деб васфлаган жаннатнинг қадрини билишга заиф ва қосир ақл қандай қодир бўлсин?!!
Аллоҳ таоло айтди: «У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрасиз. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир» (Инсон: 20, 21)...
Уларни ким суғоргани ҳақида бир тафаккур қилинг-а: «ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир. Албатта бу (жаннат ва ундаги ноз-неъматлар) сизлар учун лойиқ мукофот бўлди» (Инсон: 22, 23).
Бу кунлар - ўша мақом ва жаннатларга эришиш учун энг бебаҳо нарсаларни сарф этиш кунларидир...
Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, у неъматлар – инсон хаёли тасаввур қилишдан, тили эса таъбир қилишдан ожиз неъматлардир.. Зотан, минг эшитган бир кўрганча бўлмайди. Кутинг: «Жаннат (тақводор зотларга) яқин қилинганида» (Таквир: 13).
Ҳа, у жаннатдир, осудалик, мангулик, ва абадий ҳаёт диёридир.
У – маъво жаннати, омонлик ўрни, Адн жаннатлари ва ноз-неъматлар жаннатларидир.
У - Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўриндир.
У – Фирдавс жаннатидир. Фирдавс жаннати қандай эканини биласизми?!!
Имом Бухорий ва имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадис шарифлари бор: «Аллоҳдан жаннатни сўрасангиз, Фирдавс жаннатини сўрангиз! Чунки у – жаннатнинг энг тепаси ва ўртасидир. Жаннат дарёлари ўша ердан отилиб чиқади. Унинг устида Раҳмоннинг арши бордир».
Эй муштоқ, агар Фирдавс аҳлидан бўлмоқчи бўлсангиз, уларнинг Мўъминун сурасидаги ушбу тавсифларига қулоқ беринг:
«Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз(сўз ва амаллар)дан юз ўгиргувчи кишилардир. Улар закотни (адо)қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан)сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир» (Мўъминун: 1 – 9).
Агар улар шу сифатлар билан безансалар, уларга қандай мукофотлар берилади?! «Ана ўшалар Фирдавс (жаннати)га меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қоладилар» (Мўъминун: 10).
Аллоҳим, бизларни қилган ёмонликларимиз бадалига Ўз ҳузурингдаги яхшиликлардан маҳрум этма!!
👉 @AbuYusuf_official👈
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз” (Моида сураси, 2-оят).
Демак, инсонлар бир-бирлари билан яхши ишларда, юрт учун, халқ учун, ўзлари ва оилалари учун фойдали бўлган ишларда, солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишлари лозим экан.
Ҳадиси шарифларда бир-бирига яхшилик қилиш, инсонларга хизмат қилиш кўп зикр этилган ва шунга тарғиб этилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаъат келтирувчисидир”, дедилар”.
Имом Тобароний ривоят қилган.
@AbuYusuf_official
Alloh taolo Qiyomat kuni kimni Oʻz soyasiga olib, rahm qiladi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@AbuYusuf_official
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Қуръон сураларини ўқиб юришнинг инсон учун фойдалари!
1) Фотиҳа сураси - Аллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
2) Ясин сураси - охиратда чанқоғингизни қондиради.
3) Воқеа сураси - камбағаллик ва очликдан сақлайди.
4) Мулк сураси - қабр азобидан сақлайди.
5) Кафирун сураси - жон таслим қилиш вақтида куфрдан сақлайди.
6) Ихлос сураси - иккиюзламачи ёмонлардан сақлайди.
7) Фалақ сураси - кулфатдан сақлайди
8) Нас сураси - ёмон хаёллардан сақлайди.
9) Юсуф сураси - юрак сиқилиши ва ғам-қайғудан сақлайди.
🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
Manba:MuslimUZ
@AbuYusuf_official
80-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Оли Имрон сураси 190-194 оятлар)Устоз Жаҳонгир қори Неъматов
Қуръонни қироат қилиш ва ўргатиш учун ҳақ олиш борасида фуқаҳоларнинг қарашлари
Қуръон ўргатиш фарзи кифоядир. Қуръонни ёддан, мутавотир ҳолда нақл қилиш узилиб қолмаслиги, унга ўзгартириш ва бузиш кирмаслиги учун уни ёдлаш эса бутун умматга вожибдир.
Бухорий Усмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», деганлар.
Қуръонни қироат қилиш ва ўргатиш учун ҳақ олиш борасида фуқаҳоларнинг қарашлари турличадир.
Жумҳур уламолар, жумладан, имом Молик ва Шофеъийлар бу иш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган. Улар бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтиришади:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эвазига ҳақ оладиган нарсаларингизнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Буни Бухорий ва бошқалар қилган қуйидаги яна бир ривоят ҳам қўллаб қувватлайди. Унда Набий алайҳиссалом кишининг аёлига ўргатган Қуръонни маҳр ўрнига қўйиб, «Ёдлаган Қуръонинг эвазига сени унга уйлантирдик», деганлар».
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса Қуръон қироати ва таълими учун ҳақ олиш ҳаром, дейишган. Улар бунга далил сифатида Абу Довуд Убода ибн Сомитнинг шундай деганини келтиришган: «Суффа аҳлидан бир қанча одамга ёзиш ва Қуръонни ўргатдим. Улардан бири менга камон ҳадя қилди. «Менинг ҳеч қандай молим йўқ эди, энди бу билан Аллоҳ йўлида ўқ отаман», дедим. Кейин бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ёзиш ва Қуръонни ўргатиб юрганларимдан бири менга камон ҳадя қилди. Менинг молим йўқ эди. У билан Аллоҳнинг йўлида ўқ отсам бўладими?» дедим. Шунда у зот: «Оловдан бўлган бўйинбоғинг бўлишини хоҳласанг, уни олавер», дедилар».
Шунингдек, имом Аҳмад ва Баззорлар қилган ривоятда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар. Унда ҳаддан ҳам ошманглар, узоқлашиб ҳам кетманглар, уни тирикчилик воситаси ҳам қилиб олманглар», деганлар».
Аллома Ибн Обидиннинг ҳошиясида («Роддул муҳтор ъала дуррил мухтор»да) шундай дейилган: «(Ҳанафий) мазҳабга кўра, тоат-ибодатларда бировни ижарага олиш жоиз эмас, чунки мусулмон киши ўзи бажариши керак бўлган тоат-ибодатлар учун бошқа бировни ижарага олиб бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, банда қилиши керак бўлган ҳар бир ибодат унинг ўзидангина қабул қилинади, бошқалардан эмас. Агар у ўша ибодатни бажаришга ҳақли бўлмаса, ундан қабул қилинмайди. Шунинг учун бунинг эвазига бошқадан ҳақ олиш жоиз эмас».
Лекин мутааххир ҳанафий уламолар айрим тоат-ибодатлар учун зарурат юзасидан ҳақ олса бўлади, дейишган.(Масалан, қорилар тирикчиликка машғул бўлиб кетса) Қуръоннинг зое бўлиш хавфи борлиги учун уни ўргатиш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган.
Шунингдек, одамлар диний аҳкомлар борасида жоҳил бўлиб қолмаслиги учун фиқҳ ва бошқа шаръий илмлар учун ҳам ҳақ олиш жоиз, дейишган. Яна азон, имомгарчилик, хатиблик, дарс бериш ва воизлик учун ҳам ҳақ олса бўлади, дейилган. Аммо қабристонларда, тўй ва азаларда Қуръон ўқиш учун одам ёллаб бўлмайди, чунки бунга зарурат йўқ.
Мўминнинг қалби таскин топадиган иш – Қуръон қироатини касб ёки тиланчилик воситасига айлантириб олмасликдир. Айрим тўй ва азалардаги каби Қуръонни хушуъсиз, маъноларини тадаббур қилмай ўқимаслик керак. Одамлар Қуръоннинг маъноларини тадаббур қилмай ёки фаҳмламай, «оҳ-оҳ» деб, қорининг овозидан завқланишлари шак-шубҳасиз ҳаромдир. Бу ҳолатга индамай туриш ҳам жоиз эмас.
Масалан, азоб оятлари ўқилаётган бўлса, бунинг маъносини тушунмай, оҳангига ром бўлиб, мусиқадан лаззатлангандек лаззатланиш мумкин эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳмат оятларини ўқисалар, Аллоҳдан раҳмат сўрардилар, азоб оятларини ўқисалар, бу азоблардан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар.
👉🏻 Манба: IslomUZ
Ассаламу алайкум!
#Биринчи Хатм тақсими 👇
24
17 27
18 28
19 29
Жуз олиш учун 👉 @xatmquron2020_bot