abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Bir kunlik vaqtimizning qadri

©️ Rahimberdi Rahmonov

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дуо одоблари


Аллоҳ таоло Закариё алайҳис-салом ҳақида Марям сурасининг 3- оятида шундай дейди: «У Парвардигорига хуфёна дуо-илтижо қилди».

Аъроф сурасининг 55- оятида эса: «Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, риёкорлик ва Аллоҳга бошқасини шерик қилиб дуо қилувчиларни) суймас».

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавомиъул калим – пурмаъно сўзлар билан дуо қилишни яхши кўрар, ундай бўлмаганини ташлар эдилар.

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз ва молларингизни баддуо қилманглар, Аллоҳдан сўраладиган - дуо ижобат бўладиган бир соатга мувофиқ бўлиб қолманглар, натижада Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб қўйса», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз дуо қилса: Эй Аллоҳ агар хоҳласанг мени кечир, хоҳласанг ризқимни кенг қил демасин, балки дуода қатъий қилиб сўрасин, чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади. У зотни биров мажбурлай олмайди», дедилар.

Шарҳ

Дуо улуғ ибодат бўлгани учун Аллоҳ таоло дуо қилувчини Ўзига, дуони эса ижобатга яқин қиладиган одоблари қўйди. Шунинг учун дуо қилувчи бу одобларга ҳарис бўлиши керак. Дуонинг одоблари мана булар: Дуо қилаётганда ҳокисорлик ва муҳтожликни изҳор қилиш, овозни кўтармаслик, пурмаъно сўзларни танлаш. Мусулмон киши ўзини, бола чақасини ва мол-дунёсини баддуо қилмасин, мабодо у дуо қабул бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, дуоси қабул бўлиб қолади-да, бахти қаро бўлади. Шунингдек дуодан беҳожат одамга ўхшаш “Эй Роббим хоҳласанг бер” демайди, балки дуосини қатъий қилиб, қаттиқ туриб сўрайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар

Ҳокисорликка далолат қилгани учун дуода овозни қўтармасликнинг мустаҳаблиги.Пурмаъно сўзлар билан дуо қилишнинг суннатлиги.Одам ўзини, фарзандлари ва молу давлатини баддуо қилмаслиги.Дуони қатъий қилишнинг вожиблиги, "агар хоҳласанг" деб дуо қилишнинг макруҳлиги.Дуо одобларига риоя қилиш дуо қабул бўлишига сабаб бўлади.

👉 @AbuYusuf_official👈

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Саҳар пайтидаги дуо ва истиғфор туфайли ҳаётингда мўъжизалар содир бўлади.

Хайрли_тонг ☀️🌤

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ТАНЛАНГАНСИЗ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

Азиз сингилларим! Аллоҳ қалбингизни агар ҳижоб томон очса ва унинг Аллоҳнинг амри эканлигини билсангиз билингки, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Қанча-қанча аёллар очиқ-сочиқ юрибди. Ҳатто баъзилари автомобил мойларини рекламаси учун кийимини ечишга тайёр. Қанча-қанчаси эркаклар қўлида қўлма-қўл. Йўлакда кетаётган баъзи аёлларнинг ёпиқ жойидан очиқ жойлари кўпроқ. Сиз эса садафга ўралган дур кабисиз. Сиз фақатгина сизга ҳақли бўлган эркак учун яширилган гўзалликсиз. Одамлар орасида маликалардек юрасиз. Ҳеч бир эркак сизга яқинлашишга журъат қила олмайди!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

Абдулқодир Полвонов

Manba:BayyinaUZ

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳабибим сизни соғиндим

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Яқинларга ҳам улашинг
👉𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝑰𝑵𝑺𝑻𝑨𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝒀𝑶𝑼𝑻𝑼𝑩𝑬
👉ADMIN

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Qabr azobi haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ХАБАР ОЛИНГ! ✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🥞 Бугун ота онангизга икки дона иссиқ нон олиб боринг.

🛍 Уларни ҳолидан хабар олинг..

☎️ Агар узоқда бўлсангиз уларга қўнгироқ қилинг ва уларни яхши кўришингизни айтинг.

💞Уларни қалбида уйғонган илиқлиқ, биласизми қанчалар ҳам сиз учун юксак даражаларни, ажру муофотларни тақдим қилади.

💖 Ота онангиз бу ишингизни умрини охиригача унутмайди..

🕰 Ишонинг бир кун сизни ҳам юзингизга ажнлар югуради.

💟 Сиз ҳам фарзандларингизни меҳрига , ширин сўзларига қулоқ тутиб яшай бошлайсиз..

☸️ Қарилик надоматни илғор сурмасин. У кун бугундир! Албатта сиз қилган яхшиликлар фарзандларингиздан бир кун қайтади...
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Жигарларга жўнатиб қўямиз 👉🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қоидани билиб олайлик ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ота-онанинг дуоси ижобатлигини эшитинг!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассалому алайкум аҳли мўмин мусулмон биродарлар!

Бемор ётган Абдурашид акамизни ахволлари бироз оғирлашиб сиз азизларни дуоларингизга мухтож бўлиб қолибдилар. Аллоҳ у кишига ва бутун дунёдаги барча беморларга комил шифо берсин 🤲

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил.

Hijr: 99 oyat.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.


Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ

 " اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي ، وَعَافِنِي فِي بَصَرِي ، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ ، وَسُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ"

«Аллоҳумма ъофиний фий жасадий ва ъофиний фий басорий важъалҳул вориса минний. Ла илаҳа илла антал ҳалиймул карим. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазим. Валҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, жасадимни офиятда қил. Кўзимни офиятда қилиб, уни мендан меросхўр эт (яъни, ўлгунимча омонда қил). Ҳалим ва Карим сифатли зотдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Раббиси бўлган Аллоҳни поклаб ёд этурман. Оламлар Раббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Термизий ривояти.

#Дуо | #Улашинг
——————————
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Билгинки Аллоҳ яхшироғини беради

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿

🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹

🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!

🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!

🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

😴Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу холатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади”

Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳу.

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Oʻlimni eslashlikka sabab boʻluvchi amallar

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Зилзилада ҳалок бўлган қизининг кийимларини бағрига босган ота.
Ота бўлиш нақадар қийин!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

МАҚСАД

Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг "Тартибул мадорик" китобида келади:
"Абу Бакр Абҳурий айтади:
"Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб ўтирдим. Шунда менинг олдимга бир киши келиб деди:
- Агар қуръон ўқимоқчи бўлсанг қуръон ҳалқаси анави ерда. Агар қори бўлсанг манави ерда ўтириб кишиларга қуръон ўргат. Агар фиқҳ ўрганмоқчи бўлсанг анави ерда фиқҳ ҳалқаси бор, унга қўшил. Агар фақиҳ бўлсанг ҳалқа ташкил қилиб фиқҳдан дарс бер. Бизнинг масжидимизда кишилар бекор ўтиришмайди!".

Қадимда масжидларимиз ана шундай эди. Масжидлар гўё меҳроблар соясидаги мадраса ва мактаблар, минбарлар остидаги куллиётлар, қуббалар остидаги университетлар каби эди.
Фиқҳ, ҳадис, қуръон, наҳв, усул, тил, адабиёт мағрур миноралар остида ўргатилар эди...!
Ёритадиган чироғи бўлмаган оддийгина Мадина масжидидан чиққан нур оламни ёритди.
Ана ўша илм ҳалқаларидан чиққан талабалар буюк империяларни қулатди. Исломни, илмни, гўзал хулқларни оламга ёйди!
Бугун баъзи масжидлар фақатгина намозлар учун очиладиган бўлиб қолди. Масжиддан кўзланган мақсадимизни йўқотиб қўйдик!

АбдулҚодир Полвонов

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

-Хотиржам бу‌л, Аллоҳ ризқингга кафил бу‌лган!
-Лекин жаннатга киришингга кафил бу‌лмаган, ғурурланма! -Билиб қу‌и‌, нажот топувчилар оздир.
-Дуне‌нинг зеб- зии‌нати у‌ткинчидир.
-Жаннатдан бошқа барча неъмат фонии‌дир.
-Ду‌захдан бошқа ҳар қандаи‌ бало аслида офиятдир.
-Фурсатни бои‌ бермаи‌ туриб нафсингни сарҳисоб қилиб тур.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни насуҳ (чин) тавба қилишга тарғиб қилиб, шундай деган:

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!” (Таҳрим сураси, 8-оят).

Manba: MuslimUZ

@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel