abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Шайх Муҳаммад Ротиб ан-Нобулисийнинг дурдона сўзларидан

Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан каттароқ. Чунки, Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан.

Аллоҳ билан ўртангда нима борки, Унга йўлиқишни истамайсан?!

Аллоҳим бизларни намозда фақат фарз бўлгани учун эмас, балки муҳаббат билан туришга собит қилгин.

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

8. Муҳаймин
Муҳаймин сўзи арабча “ҳаймана” сўзидан олинган бўлиб, хавфу хатарлардан сақловчи, кузатиб турувчи ҳамда сақловчи маъноларини ифодалайди.

Аллоҳ таолонинг Муҳаймин исми Қуръони Каримда бир марта, Ҳашр сурасининг 23-оятида зикр қилинган: “У Аллоҳ шундай зотдирки, ундан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ. У Малик (яъни ёлғиз Подшоҳ), Қуддус (яъни барча айбу нуқсонлардан Пок), Салом, Мўъмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор ва Мутакаббирдир”.

Ибн Жарир роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Ҳаймана – сақлаш ва кузатиб туриш дегани…”.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва бошқа бир қанча муфассирларнинг айтишларича, Муҳаймин – бандаларининг қилаётган ишларини кузатиб турувчи зотдир…”.

Саъдий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаймин – энг махфий ишларни ва қалбдан кечаётган нарсаларни билувчи, барча нарсаларни биладиган зот”.

Ғазолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Учта сифатга эга бўлган зотга Муҳаймин дейилади:

1) Ҳамма нарсани билиб туриш;

2) Шу нарсалар учун фойдали ишларни қила олиш;

3) Шу фойдали ишларни давомий амалга ошириб туриш. Бу учта сифатга Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким эга бўла олмайди”.

Аллоҳ таоло Муҳаймин исмининнг барча луғавий маъноларига эгадир. У бандаларининг барча ишларига гувоҳ, у ишларни кўриб туради. У қалбдан кечаётган нарсаларни ҳам билади. Бу ҳақда Бақара сурасининг 73-оятида шундай дейилган: “Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан бехабар эмас!”. Ҳатто дарахтдан тўкилаётган баргларни ҳам Аллоҳ таоло билиб туради. Бу ҳақда Анъом сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло шундай деган: “У қуруқлик ва денгиздаги (барча) нарсаларни билади. Бирон бир барг (шохидан) узилиб тушса ҳам, У зот уни билади…”. Эй бизнинг барча ишларимизни кўриб-кузатиб турган Зот, гуноҳларимизни Ўзинг авф эт!

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Жума куни каҳф сурасини ўқиш ҳақида ☝🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

7. Мўъмин.
Мўъмин сўзи арабча “иймон” сўзидан олинган. Иймон сўзи луғатда ишониш ҳамда хавфу хатарлардан сақлаш, хотиржам қилиш маъноларини ифодалайди. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари дадаларига қарата: “Сиз бизга ишонмайсиз” (Юсуф: 117) – дейишганида иймон сўзи “ишониш” маъносида келган. Аллоҳ таоло Қурайшга берган неъматларини эслатар экан: “Уларни хавф-хатарлардан сақлади!” (Қурайш: 4) – деганида иймон сўзи иккинчи маъносида, яъни “хотиржам қилиш” маъносида ишлатилган.

Аллоҳ таолонинг Мўъмин исми Қуръони Каримда бир марта, Ҳашр сурасининг 23-оятида зикр қилинган: “У Аллоҳ шундай зотдирки, ундан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ. У Малик (яъни ёлғиз Подшоҳ), Қуддус (яъни барча айбу нуқсонлардан Пок), Салом, Мўъмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор ва Мутакаббирдир” (Аҳзоб: 44).

Заҳҳок Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Аллоҳ таолонинг Мўъмин исми “бандаларига зулм қилмайдиган ва бандалари ҳам У зотнинг зулм қилмаслигидан хотиржам бўлган Зот” маъносини ифодалайди.

Ибн Жарир роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Мўъмин – бандаларига ўзи тарафидан зулм бўлиб қолишидан уларни хотиржам қилган Зот, дегани”.

Шавконий роҳимаҳуллоҳ: “Мўъмин – Ўз раҳмати билан бандаларини Ўзининг азобидан сақлайдиган зот” – деган.

Аллоҳ таоло азобга лойиқ бўлмаганларни азобламайди, мўъмин бандаларига қиёмат кунида омонлик ато этади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 82-оятида: “Иймон келтириб, иймонларига зулм (ширк) аралаштирмаганлар – ана ўшаларга (охиратда жаҳаннам азобидан) омонлик-хотиржамлик бўлади ва улар ҳидаятдаги кишилардир” – деган. Фуссилат сурасининг 40-оятида эса: “(Охиратда) дўзахга улоқтириладиган киши яхшими ёки қиёмат куни (Аллоҳнинг азобидан) хотиржам бўлиб келадиган кишими?!” – дейилган.

Мўъмин киши мўъмин-мусулмонларга зарар бермаслиги, барча мўъминлар унинг тили ёки қўли орқали зарар келмаслигидан хотиржам бўлишлари керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: “Аллоҳга қасамки, мўъмин бўла олмайди” – дедилар. Буни эшитган саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, ким?” – деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қўшниси унинг ёмонликларидан омон қолмайдиган киши” – дедилар[1]. Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон қолган кишидир” – деганлар

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Тарихни_ўқинг

Мана аёлларни тенг ҳуқуқли қиламиз деб, азиз бўлган оналаримизга кетмон ушлатишди, хор қилишди, уларни Мусулмон боболаримиз биллур дур каби паранжида сақлаган эди, “ҳуррият” номи остида хоррият олиб келинди! Аслида қадимда қуллар очиқ юрган, ҳурлар ўраниб юрган…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

8-март ҳақида ☝🏻

Биз Мусулмон аёлларига ҳар куни байрам!
Ҳар куни эрини рози қилган холда тонг оттириши байрам!
Хар куни ота-отасига хизмат қилиши байрам!
Хар куни намозларини, рўзаларини қолдирмаслиги байрам!
Хар куни фарзандларини исломий тарбияда тарбиялаши байрам!
Хар куни иффатини, номусини сақлаши байрам!

Чунки ҳаммасида улкан ажрлар Аллоҳ тарафида ҳадя қилинади! Хар куни совғаларни энг гўзалини Аллоҳ тарафидан олади…

©️Абу Юсуф

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Чақимчилик

Одамлар орасини бузиш мақсадида гап ташиш ўзаро алоқалар бузилишига ҳамда адоват ва хусумат гулханини аланга олишига асосий сабаблардан бири бўлиб келмоқда. Қуръони Каримда бундайларни ёмонлаб шундай дейилган: “(Эй муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю, гап ташувчи(га).. итоат этманг! (Кулоқ солиб ўтирманг)”. Қалам: 10.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Қаттот (яширинча гап эшитиб сўнг уни етказадиган) жаннатга кирмайди”. (Имом Бухорий)

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина боғларидан бирининг ёнидан ўтаётиб, қабрда азобланаётган икки кишининг овозини эшитиб қолдилар ва: «Бу иккиси азобланаяпти ва лекин бу гуноҳ (кўринишидан) катта эмас» дедилар. Кейин: «Бироқ, (у катта гуноҳдир) улардан бири бавлидан (сийдигидан) сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик қилиб юрарди». (Имом Бухорий ва Муслим)

Гап ташишнинг энг ёмон хилларидан бири эрни хотинга ёки хотинни эрга ёмонлаб гап ташишдир. Ота-она билан фарзанд ўртасида гап ташиш ҳам кўп ёмон. Бундан мақсад кўпинча орани бузиш бўлади. Шунингдек, ходимларнинг ичларида раҳбар ёки масъул шахсларга гап ташиб бошқаларга зарар етказишга уринадиганлари бўлади. Буларнинг бари ҳаром қилингандир.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

1930 йилда олинган фотосурат. Кўчада жума намозини адо этаётганлар ҳам, намозни ўқимасдан, четда туриб олиб, жума тугаса, нарсаларини сотиб савдо-сотиқ қилиш учун кутиб турганлар ҳам аллақачон вафот этганлар. Уларнинг бари ҳозир тупроқ остида ва уларнинг ҳар бири ўзлари юриб ўтган (ҳаёт) йўлининг ниҳоясини кўриб турибдилар. Намоз ўқиган очликдан ўлиб ҳам қолмаган, намоз ўқимай тижорат қилгани сабабидан, топган молу мулкини ўзи билан қабрига олиб кетолмаган.
Дунёлари кетиб, (яхши ёки ёмон) амалларигина қолган. Аллоҳим, хотималаримизни яхши қилгин!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ота она учун истиғфор айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир кишини жаннатда даражаси кўтарилиб кетади. У: "Бу нарсалар мен учун қаердан?" Деб айтса, фарзандингни сен учун айтган истиғфори сабабидан, деб айтилади.

Ибн Можа ривояти.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Qiyshiq qovurg’alarga jo’natib qo’yamiz))

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

• Доимо яхши амаллар билан яшанг, ҳеч шубҳасиз, бир кун ўласиз, кейин тириласиз ва амалларингизнинг ажрини оласиз. Дунё ҳаёти сизни адаштирмасин. Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бўлади, аммо амал бўлмайди.

© Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

BAROAT KECHASI haqida | Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Allohim oʻzing yordam ber

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

9. Ал_Азиз
Азиз исмининг маъноси

Азиз сўзи араб тилида кучли, қувватли, қудратли, енгилмас ҳамда ғолиб маъноларини ифодалайди.

Аллоҳ таолонинг Азиз исми Қуръони Каримда тўқсон икки марта зикр қилинган. Жумладан:

“Билингки, Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир” (Бақара: 260).

“Аллоҳ Азиз ва интиқом соҳибидир” (Оли Имрон: 4).

“Албатта Раббингиз Азиз ва Алим (илмли)дир” (Шуаро сурасида бир неча маротаба такрорланган).

“Аллоҳ Азиз ва мағфиратли зотдир” (Фотир: 28).

Қатода роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Азиз – агар интиқом-ўч олса кучли интиқом олувчи, дегани”[1].

Ибн Жарир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Азиз – душманларидан қаттиқ ўч оладиган зот”[2].

Ибн Кайсон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Азиз – ҳеч нарса уни ожиз қолдира олмайдиган зот. Бунга қуйидаги оят далил бўлади: “Аллоҳни осмонларда ҳам, ерда ҳам бирон нарса ожиз қолдира олмайди” (Фотир: 44).

Қуртубий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Азиз – қудратли, ҳеч кимса унга қарши чиқа олмайдиган зот”[3].

Демак, Аллоҳ таолонинг “Азиз” исми тўртта маънони ифодалайди:

1. Қарши чиқиб бўлмайдиган Қудратли;

2. Мағлуб бўлмайдиган Ғолиб;

3. Кучли ва Қувватли;

4. Унга ҳеч нарса тенг келмайдиган.

Аллоҳ таолонинг Азиз эканига иймон келтириш мўмин кишига беназир шижоат ва жасорат ато этади. Чунки Раббисининг кучли, енгилмас, барчадан ғолиб эканига ишонган киши асл куч манбаи Аллоҳ экани, Унинг хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани бўлмаслиги, Унинг хоҳишининг қаршисида одамлар хоҳишининг заррача ҳам аҳамияти йўқ эканини тушуниб етади. Бу нарсани пайғамбарлар тарихида кўришимиз мумкин. Масалан, Фиръавн Мусо алайҳиссалом туғилиши ва у сабаб ўз ҳукмронлигининг ниҳоясига етишидан қўрқиб, Бани Исроилдаги барча ўғил чақалоқларни қатл қилишга фармон берди. Бироқ унинг бу қилмиши бефойда эди. Чунки Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборган зот Азиз – ҳеч кимдан мағлуб бўлмайдиган, қудратли зот эди. Фиръавн ўз мулкини сақлаб қолишга ҳар қанча чиранмасин, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни нафақат сақлаб қолди, балки Фиръавн қасрида, Фиръавннинг ўзига тарбия қилдирди!!

Юсуф алайҳиссаломнинг акалари уни ўлдириш мақсадида қудуққа ташлашди. Бироқ уларнинг бу қилмишлари бефойда эди. Чунки Юсуф алайҳиссаломга Азиз бўлган зот акаларини унга сажда қилдиришни ваъда қилган эди!

Яҳудийлар Исо алайҳиссаломни ўлдириб, хочга михламоқчи бўлишганида, Аллоҳ таоло у кишини осмонга кўтарди. Яҳудийларнинг тузган режалари пучга чиқди. Чунки Исо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборган зот Азиз – ҳеч ким унга қарши чиқа олмайдиган зот эди!

Макка мушриклари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, бу ишни рўёбга чиқариш йўлида шайтон бошчилигида режалар тузишди. Уларни қўрқитаётган ягона нарса – араблар исломни қабул қилиб, улар ўз мансабларидан ажраб қолишлари эди. Бироқ Иблис бошчилигида тузилган бу режа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилишлари, Мадинада ислом ривожланиб, бу дин бутун дунёга ўз нурини таратишига сабаб бўлди. Чунки бу дин Азиз – ҳаммадан устун ва бутун куч-қудрат манбаи бўлган зотнинг дини эди!

Демак, асл куч ва қудрат манбаи Аллоҳ таолодир. Агар биз хорлик ботқоғидан чиқиб, азизлик сари интилмоқчи бўлсак, унда шу азизликни ҳақиқий эгаси бўлмиш Аллоҳ таолодан сўрашимиз лозим. Азизликка эришиш учун гуноҳ ишларни эмас, балки Аллоҳни рози қиладиган ишларни қилишимиз керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида: “Айтинг: “Мулкнинг эгаси бўлмиш Аллоҳим, Сен хоҳлаганинга мулкни берасан, хоҳлаганингдан мулкни қайтариб оласан, хоҳлаганингни азиз қиласан, хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодир зотсан”, Фотир сурасида эса “Ким азизлик истаса, азизликнинг барча тури Аллоҳнинг қўлидадир” – дейди.

Демак, инсон қанчалик Аллоҳ таолога итоат қилса, шунчалик азиз бўлиб бораверади. Энг азиз инсонлар – пайғамбарлардир.

Аллоҳ таолонинг “Азиз” исми кўп ўринда “Раҳим” (Раҳмли) исми билан бирга айтилган. Бу шуни кўрсатадики, инсон азизликка эришиши учун кечиримли бўлиши керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳам, худди шу маънони ифодалайди:

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

6. Ас_Салам
«Салам» - нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салам» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади.

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

8-март билан табриклашни масхаралаш деб биламан, шунга менга яқин бўлган аёлларга буни раво кўрмайман…

Шайҳ Чубак ҳожи роҳимаҳуллоҳ

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

5. Ал_Қуддус.
«Қуддус» - барча айблардан ҳоли, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Фарзандларингизни ёшлик пайтидан бошлаб ибодат, зикр ва кунлик вирд (вазифа)лар ўқишга одатлантиринглар.

Ким бир нарсани одат қилиб улғайса, қариганида ҳам ўша нарса одат бўлиб қолади.

Яхши меваларни йиғиб олиш учун уруғликни эътиборсиз қолдирманг!


@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

***Аллоҳим! Сен ҳаё ва марҳамат соҳибисан! Бандаларингнинг қулларини қуруқ қайтармагайсан!
***Ё Роббий! Ўзинг бизни қуриб турибсан, сузларимизни эшитиб турибсан, ичу ташимизни билиб турибсан, Сенга музтарларча ёлборамиз, бечораларча Сенга илтижо киламиз, эй музтарларнинг дуосини ижобат килувчи Аллоҳим! Эй бечораларнинг илтижосини қабул қилувчи Аллоҳим!
***Аллоҳим! Куръони Карим ҳурматидан бизларга раҳм қил! Уни бизларга йулбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо айла! ***Аллоҳим! Куръони Каримдан унутганларимизни ёдимизга сол, билмаганларимизни бизларга билдир! Уни кеча-кундуз тиловат килишни насиб эт! Уни бизларнинг зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил!
***Аллоҳим! Бизларни Куръони Карим ҳалол деган нарсаларни ҳалол билиб, ҳаром деган нарсаларни ҳаром билган, унинг маҳкам оятларига амал қилиб, муташоҳ оятларига иймон келтирганлардан қил!
***Аллоҳим! Бизларни Қуръони Каримнинг харфларини ҳам, ҳукмларини ҳам адо этадиганлардан эт, ҳарфларини адо этиб, ҳукмларини зое қиладиганлардан қилма!
***Аллоҳим! Бизларга Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфидан ҳаловат, ҳар бир сузидан шарофат, ҳар бир оятидан саодат, ҳар бир сурасидан офият ва ҳар бир жузидан мукофот насиб айла!
***Аллоҳим! Қуръони Каримни бизлар учун шафоатчи қил, фойдамизга ҳужжат қил! Аллоҳим! Бизларни Ўзингнинг аҳлинг ва ҳосларинг булмиш аҳли Куръонлардан қил!
***Аллоҳим! Қуръони Каримни қалбларимизга зиё, кузларимизга нур, дардларимизга даво, гунохларимизни учирувчи, бизларни дузаҳдан қутқарувчи қил!
***Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим воситасида бахтсизликдан бахту саодатга, дузаҳдан жаннатга, ғазабингдан розилигингга, ҳожатмандликдан беҳожатликка, бидъатдан суннатга, зулумотлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, ҳорликдан азизликка, барча ёмонликлардан хамма яхшиликларга олиб чиқ!
***Аллоҳим! Қуръони Каримни бизларга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ дузаҳдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
***Эй Аллоҳ! Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган суз ва амалларни насиб қил! Ғазабингдан, дузаҳингдан ҳамда уларга олиб борадиган суз ва амаллардан панох бер!
***Аллоҳим! Бизларга улим фариштасини энг яхши ҳолатимизда, Ўзинг рози бўладиган энг афзал амалимиз узра юборгин! Жонимиз ҳалқумга келмай гунохдан покланиб олишимизга тавфиқ бер!
***Аллоҳим! Оёқларимиз совуган, қулларимиз музлаган, юрагимиз сунгги зарбаларини ураётган, кузларимиз қотаётган, тилимиз тухтаётган, рухимиз жисмимизни тарк этаётган маҳалда дилу тилимизга “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ” калимасини жорий айла! Бизларга улим талвасаси фитнасидан, қабр азоби фитнасидан, оҳират азоби фитнасидан паноҳ бер!
***Ё Аллоҳ! Тупроқ остида ёлгиз ётганимизда бизларга раҳм қил! Даҳшатидан гудакнинг сочлари оқариб кетадиган қиёмат Куни бизларга хотиржамлик ато қил! Аршинг соясидан бошқа соя булмаган Кунда бизларга соянгдан жой бер!
***Меҳрибон Роббимиз! Бизларни бу дунёдаги мушфиҳ йўлбошчимиз - Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айла! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Шафоатим умматимнинг гуноҳкорларигадир”, демишлар. Биз гуноҳга ботган умматмиз! Бизларни у зотнинг шафоатларига етказ! Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб эт!
***Ё Аллоҳ! Бизга узимизни гуноҳдан тусадиган даражада қурқувингни, бизни жаннатга олиб борадиган ибодатингни, дунё мусибатларини бизга енгил қиладиган яқийнни ато хил! Душманларимиз устидан бизларга ғалаба бер! Динимизда мусибат берма! Бор билганимиз, бор ташвишимизни дунё қилиб қуйма! Жаннатни биз учун маскан қил! Гунохларимиз туфайли устимизга Сендан қўрқмайдиган, бизга раҳм қилмайдиганларни ҳукмрон қилиб қуйма!
***Аллоҳим! Сендан динда, дунёю оҳиратда афву офият сўраймиз! Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни гўзал Қил, бизларни дунё ҳорлигию оҳират азобидан асра!
***Аллоҳим! Қалбларимизни пок-саломат, тилларимизни серзикр ва сершукр, баданларимизни ибодатингда мустаҳкам, руҳларимизни Ўзингга муштоқ қил!
***Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал аҳлоқ, юксак одоб, ҳалол ва мўл ризқ, баракали умр, салоҳиятли авлод сураймиз!
#Дуолар

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

9 asr dunyoni titratgan Usmoniylar zurriyodlari ne ahvolda bugun ko’ring, achinarli, bularni ota bobolari kamida davlatiga sodiq askarlar bo’lgan, diniga hizmat qilgan…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Инсон бошидан ўтган ҳар қандай қийинчиликни унутиши мумкин. Аммо оғир аҳволда атрофидагиларни тополмай қолган онларни ҳеч қачон унутолмайди.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel