abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

20. Ал_Ъалим

Biluvchi, dono, ilm sohibi. Bo'lgan va bo'ladigan, avvalgi va oxirgi, zohir va botin narsalarning barchasini biluvchi.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ramazon haqida #hadis ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Кун_Ҳадиси

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Ⓜ️анба @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Рамазоннинг қадрини қабр аҳли ҳақиқий тушунади. Агар улар қабрларидан чиқишга амр қилинишганида эди, бизга Рамазонни қўлдан бой берманг дейишган бўлар эди.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Dunyo_masjidlari

Al-Jabbar nomidagi masjid Indonesianing Bandung degan shaxrida joylashgan, mashaAlloh 👍🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Рамазон ҳақида гўзал нашида 👆 машаАллоҳ 👍

У Л А Ш А М И З !
👉 @AbuYusuf_official👈
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Рамазон

Рўза тутаман деб Рамазон ойини кутган муслим ва муслималарни Аллоҳим охиратда Райён жаннатига доҳил бандаларидан қилсин, омин!

👉 @AbuYusuf_official👈
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Рамазон
Таровиҳ тасбиҳлари 👆

@AbuYusuf_official
@hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳим, Ислом неъмати учун сенга ҳамдлар бўлсин

Иймон неъмати учун сенга ҳамдлар бўлсин

Қуръон неъмати учун сенга ҳамдлар бўлсин

Рамазон ойи учун сенга ҳамдлар бўлсин

Бизларни Рамазонга етказганинг учун Ўзинга ҳамдлар бўлсин

Аллоҳим бизларни Рамазон охирига етказгин

Бизга унинг рўзасига, қиёмига, Қуръон тиловатига Ўзинг ёрдам бергин

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

18. Ал_Роззақ

Аллоҳ таолонинг бу исмлари арабча “ризқ” сўзидан олинган. Араб тилида инсонга манфаати тегадиган нарсага ризқ дейилади.

Аллоҳ таолонинг “Раззоқ” исми Қуръони Каримда бир ўринда, қуйидаги оятда зикр қилинган: “Шак-шубҳасиз, фақатгина Аллоҳ Раззоқ (яъни барчага ризқ берувчи), қувватли, кучли зотдир” (Зориёт: 58);

Аллоҳ таолонинг “Розиқ” исми эса Қуръони Каримда доим кўплик кўринишида беш ўринда айтилган. Масалан, Моида сурасида: “Бизга ризқ бергин, зеро, сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан” – деб, Жума сурасида эса: “Аллоҳ ризқ берувчиларнинг энг яхшиси” – деб келган.

Бу исмларнинг маъноси ҳақида Ибн Жарир роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “У бандаларига ризқ берувчи, яъни уларнинг озуқаларини ўз зиммасига олган зотдир”[1].

Хаттобий роҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: “У (барча махлуқотлар) ризқини ўз зиммасига олган, инсон ҳаёти учун керакли бўлган барча озуқаларни ато этувчи зот. Унинг ризқи ва раҳматидан ҳеч ким бебаҳра қолмайди. Бу борада Аллоҳ таоло кофир билан мўмин, дўст билан душман орасини ажратмаган. Аллоҳ таоло бақувват, паҳлавон, ақлли ва қомати расоларга ризқ бергани каби куч-қуввати, касби йўқ заиф-бечораларга ҳам ризқ беради. Аллоҳ таоло: “Ўз ризқу рўзини топа олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ беради” (Анкабут: 60) ва яна: “Ердаги барча жониворларнинг ризқи ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир” (Ҳуд: 6) – дейди[2].

Ҳулаймий роҳимаҳуллоҳ Розиқ исмининг маъноси ҳақида шундай дейди: “Розиқ – бандаларининг баданларига зарур бўлган барча нарсани тўла-тўкис берадиган, шунингдек, Ўз марҳамати ила уларнинг барча эҳтиёжларини вақтида етказадиган зотдир. Акс ҳолда, бу неъматлар уларга ўз вақтида келмаса, улар ҳаёт лаззатидан бебаҳра қолар, борди-ю, бу неъматлар буткул узилса, ҳаётдан кўз юмар эдилар…
Раззоқ – ризқ устига ризқ берадиган, ризқни мўл-кўл қилиб берадиган зот”[3].

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Раззоқ – ризқларни яратган ва уларни бандаларга инъом қилган зотдир”[4].

Саъдий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Раззоқ – барча бандаларига ризқ берувчи зот. Ердаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зотнинг бандаларига берган ризқи икки турли:

Умумий ризқ: инсон ҳаёти учун керакли бўлган ризқ. Бу барча – яхшию ёмон, олдингилару кейингиларни ўз ичига олади;

Махсус ризқ: банда қалбини илм ва иймон билан ризқлантириш-сўғориш ҳамда унинг дини ислоҳ бўлишига кўмаклашадиган ҳалол ризқ. Бу мўминларга хос ризқдир. Улар бу борада Аллоҳнинг ҳикмати ва раҳмати тақозосига кўра турли хил мартабада бўладилар”[5].

Аллоҳ таоло нафақат бутун инсониятни, балки бутун борлиқнинг розиқидир. Ризқ ягона Аллоҳ таолонинг қўлида ва бу масалага бандалардан ҳеч ким аралаша олмаслигини билиш инсон қалбида Аллоҳдан бошқага талпиниш ва интилишни йўқотади. Аллоҳ таоло барчага ризқ берувчи эканига иймон келтирган инсонгина ҳожатини фақат Аллоҳдан сўрайди, ёлғиз Аллоҳдан мадад тилайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога: “Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар мадад сўрасанг, Аллоҳдан тила” – деган сўзларининг маъноси ҳам шудир. Бу ҳақда Раббимиз шундай деб марҳамат қилади: “Эй инсонлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини эсланглар. Сизларга осмону ердан ризқ бериб турган Аллоҳдан бошқа Холиқ борми?! Шундай экан, қаерга кетмоқдасизлар?!” (Фотир: 3). Аллоҳ таоло мушрикларнинг бут ва санамларга ибодат қилишганини айблар экан, уларга: “Аллоҳни қўйиб, улар учун осмонлар ва ердан бирон нарсани ризқ қилиб бера олмайдиган, ҳеч нарсага қодир бўлмаган бутларга ибодат қилурларми?!” – дейди (Наҳл: 73). Бу оятда Аллоҳ таоло бут ва санамлар ризқ бера олмасликлари, шу боисдан ҳам улар ибодатга лойиқ эмасликларини таъкидламоқда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, фақат бизга ризқ бериб турган Зотнинг Ўзигина ибодатга лойиқ бўлар экан.
Давоми бор...
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Hayotingiz, rizqingiz, baxtli va baxtsiz bo’lishingiz Allohning taqdiri ilohiyasida, hotirjam bo’ling, ishlar siz aytganday bo’lmaydi…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

👉 САВОЛ БЎЛДИ.👈

🍁" Расулуллоҳ ( с.а.в.) вафотларидан кейин ювилган сувлари қаерда?

🌳ЖАВОБ: "Улуғ олим, Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳаётларидан.
Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бирининг бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди.
Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар.
Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ҳозир бўлиб,унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар.
Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар.
Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда ортиқ даражада деб мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди.
Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва «Сизларга бир савол бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар.
Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Барча жим, ҳеч ким гапирмайди.
Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у.
Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, иншааллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди.
Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоб титмасин, ҳеч нарса топа олмади.
Ҳамма китобларини бирма-бир варақлаб чиқди ҳамки, бу саволга жавоб топа олмади. Ниҳоят, чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди.
Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар.Ёнларида фонус кўтарган киши бор эди.
Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларидаги фонус кўтарган кишига ишора қилдилар.
Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган. Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган».
Маълум бўлишича, ер юзининг қаерида бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сувнинг ҳар бир қатраси тушган жойда бир масжид бино қилинган экан.
Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. Энди у анжуманга ёруғ юз билан бора оладиган жавобни топган эди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди.
Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирарди. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди:
- Кеча бир савол сўраган эдингиз, жаво-бини айтайми?
- Жавобини билдингми? – сўрадилар имом Шаъровий.
- Ҳа, - деди раис.
- Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан?
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан.
Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, - деди раис.
- Жавобни қандай қилиб билдинг? –сўрадилар имом.
- Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, у зотдан сўрадим
- Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар
кулимсираб имом Шаъровий.Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди.
Сўнг ўзига келиб, беихтиёр «Буни қандай билдингиз?», деди.
Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратдақолдириб, «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар…
Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган.
Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн!
Яхшиликни улашайлик.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

«Золимлар одамларни ишларини тараққий қилдиришдан тўсадилар, уларга бирор нарса беришсагина уларга индашмайди. Бу ҳолатда олувчига ҳам, берувчига ҳам ҳаром бўлиб, бу айни порадир».

📚 «Китоб ал-Кароҳият»

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ароқхўрлик ва қиморбозлик

Аллоҳ ароқ ва қиморнинг ҳаромлигини баён қилиб, шундай дейди: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!» («Моида» сураси, 90-91-оятлар).

Ушбу икки оят улкан насиҳатларни ўз ичига олгандир. Аллоҳ ароқ билан қиморни ифлос нарса, шайтоннинг ишларидан, дейди. Ифлос нарса бу ёмонларнинг ёмони, ниҳоятда ярамас нарса, дегани. Чунки бу икки нарсадан жуда кўплаб ёмонликлар ва фасодлар келиб чиқади. Аллоҳ ароқ билан қимордан чекланиш бу дуёдаги муваффақиятнинг сабабидур, дейди. Энди аксини олсак, икковига яқин бўлишлик икки дунёда ор-номусга ва муваффақиятсизликка сабаб бўлади.

Аллоҳ ароқ билан қиморни, адоват ва нафрат қўзувчи нарса, дейди, шунингдек, бу икки нарсани Аллоҳнинг зикридан тўсувчи ва намоздан тўсувчи нарса, деб сифатлайди. Аллоҳнинг зикри ва намоз динимизнинг устуни ҳисобланади.
Ароқнинг зарарларини санаб охирига етказиб бўлмайди. Ароқ ичган кишини виждонсиз, уятсиз қилиб қўяди. Жамиятга виждонсиз ва уятсизликдан кўпроқ зарар келтирадиган нарса бўлмаса керак. Чунки, ароқхўр киши ахлоқ-одобга эътибор бермай қўяди ва барча ёмонликларни тап тортмай қилаверади.

Ҳозирги кунда кўплаб зино ва оилавий хиёнатлар ароқ туфайли бўлмоқда. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда. Кўпинча тўполонлар, тартибсизликлар, одам ўлдириш ва шунга ўхшаш турли жиноятлар ароқ туфайлидир. Ароқнинг ижтимоий зарарларининг ҳам сон-саноғи йўқ. Ароқ туфайли дўстлар душманга айланмоқда, жамият турли соҳаларда ароқдан чексиз зарар кўрмоқда. Ҳозирги кунда бу оддий ҳақиқат бўлиб, ҳар бир инсонга равшан.

Юқоридан айтилганидек, ароқ яъни кишини Аллоҳнинг зикридан ва намоздан ҳам тўсади. Чунки маст одамнинг ақли бўлмайди, ақлсиз одам қандай ибодат қилади? Ибодат ақлга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Ислом бундан 15 аср муқаддам ароқни батамом ҳаром қилди ва уни ичувчиларга уқубатлар белгилади. Бошқа динлар ва тузумлар эса, ҳанузгача бу фалокатдан қутула олмай келмоқда.

Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши ва зарарларининг тушунтирилиши, мазкур илоҳий дин учун чексиз фахр бўлиб, у руҳий кишиларнинг иродасини тарбияловчи ва уларни юксак ахлоқларга ундовчи дин эканлигига ёрқин далилдир.

Қиморнинг энг кўзга кўринган зарарларидан бири - қиморбознинг молиявий зараридир. Қолаверса, қимор жамият аъзолари орасида адоват қўзғайди. Чунки бир қиморбоз ютса, иккинчиси ютқазади. Ютган ўз биродарининг молини тортиб олади, ютқазган ютганни шундай қилиб ёмон кўради. Чунки ишлаб топган пулини бир лаҳзада иккинчи бир кишининг қўлига ўтиб қолиши кимга ҳам ёқар эди.

Кўпинча ютқазган қиморбозлар ўзини ўлдиришлари ҳаммага маълум. Ҳеч бўлмаса ютган билан жанжаллашиб, тўполон қилиши турган гап. Ҳатто бир-бирларини ўлдириш ҳоллари ҳам бўлиб туради. Қиморнинг бошқа зарарлари ҳам барчага маълум

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

19. Ал_Фаттах

Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат хазинасини бандаларига очувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум! Рамазонда Умрани (Макка травел Ош) билан қилинг, жуда қулай нарҳда ин шаа Аллоҳ, тажрибали ҳожи бошилар хизматингизда

Нарҳи: 1500$
15 одам борса 1та бекорга!🎁
Тезда алоқага чиқиб улгуриб қолинг👇🏻
Телефон: +996557102030

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Dunyo_masjidlari 🕌

📍Germaniya markaziy masjidi
👉🏻 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

18. Ал_Роззақ

Давоми...

Биз ризқимизга фақат ва фақат ҳалол йўл билан эришишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Зеро, ризқлар азалдан тақсимланган бўлиб, биз унга етишиш йўлида қилаётган саъйи ҳаракатларимиз уни бизга ё ҳалол, ё ҳаром қилиб беради, холос. Инсон ризқига етишишга қаттиқ ошиқ бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай деб марҳамат қилади: “Одам боласи “молу давлатим, молу давлатим” дейди. Ваҳоланки, молу давлатингдан еб тугатганинг, кийиб чиритганинг ёхуд садақа қилиб (охиратга) захира қилганингига сеникидир. Бундан бошқаси ўзинг кетиб, (ортингдаги) инсонларга қолдириб кетасан” (Муслим (2958-2959) ривояти).

Аллоҳ таолонинг ризқидан ҳеч ким бебаҳра қолмайди. Ҳатто кофирлар ҳам бу дунёда У зотнинг ризқи билан яшайдилар. Бу Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигидандир. Шунинг учун Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким эшитган озорига Аллоҳдан кўра сабрлироқ эмас. Улар (кофирлар) У зотнинг боласи бор, дейишади. Аллоҳ таоло уларни кечириб, уларга ризқ беради” (Муслим (2577) ривояти).

Бу дунёда бир инсонга кўп ризқ берилгани Аллоҳ таоло уни суйишига далил бўлмайди. Бироқ Аллоҳ таолони яхши танимаган кофирлар бу дунёда уларга ризқ эшиги кенг очилгани сабабли ўзларини Аллоҳ таолонинг суйган бандалари ва охиратда уларга азоб бўлмайди, деб ўйлашди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Улар: “Бизнинг молу-мулкимиз ҳам, бола-чақамиз ҳам кўп ва биз азобланмаймиз” – дедилар. Уларга: “Албатта, Раббим хоҳлаганларига ризқни мўл қилади. Хоҳлаганларига эса танг қилади. Лекин аксар инсонлар билмайдилар” – денг. (Сабаъ: 35-36). Афсуски, улар қаттиқ янглишган эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу нотўғри тушунчаларига шундай жавоб берди: “Молу давлатингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизларни бизга яқинлаштирмайди. Бироқ иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар учунгина қилган амаллари сабабли икки баробар мукофот бўлади ва улар жаннат хоналарида тинч бўладилар” (Сабаъ: 37). Бошқа бир оятда эса Парвардигори олам шундай дейди: “Биз уларга ато этган молу давлат ва фарзандлар ила уларга яхшиликни кетма-кет бераяпмиз, деб ўйлаяптиларми?! Йўқ, ундай эмас, балки улар (бу неъматлар уларга синов учун берилганини) ҳис қилмаяптилар” (Мўъминун: 55-56).

Мўминлар Аллоҳ таоло ато этган ризқларга таяниб, охиратни унутмайди. Зеро, бу кофироарнинг хислатидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, бизга йўлиқишни умид ҳам қилмайдиган, дунё ҳаётига рози бўлиб, у билан кўнгиллари хотиржам бўлганлар ҳамда бизнинг оятларимиздан ғафлатда қолган кимсалар, қилган амаллари сабабли уларнинг борар жойи дўзах бўлур” (Юнус: 7-8).

Аллоҳ таолога тақво қилиш ризқ ва баракага эришишнинг энг асосий омилларидан бири саналади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “Агар қишлоқ аҳли иймон келтириб, тақво қилишса биз уларга осмонлару ердан барака эшикларини очиб қўярдик” (Аъроф: 96). Бошқа бир оятда эса Раббимиз шундай дейди: “Ким Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ унга бир ечим қилади ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ беради” (Талоқ: 2-3). Шунингдек, бунинг акси ўлароқ, гуноҳ ва маъсиятлар ризқ камайишининг омилларидандир. Аллоҳ таолонинг: “Инсонлар қилган гуноҳлари туфайли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам фасод тарқалди. Уларга қилган баъзи гуноҳларининг жазосини таттириш учун шундай қилинди. Шояд улар бу ишлардан тийилсалар” (Рум: 41) – деган сўзи ҳам шу маънони тасдиқлайди. Юқоридаги оятда айтилган “фасод” сўзи бандаларнинг гуноҳлари сабабли қуруқликда қаҳатчилик бўлиб, ўсимликлар камайиши, барака йўқолиши, денгизда эса овланадиган денгиз ҳайвонлари камайиб кетиши, деб тафсир қилинган.

Аллоҳ таоло бандасига ато этиши мумкин бўлган энг улуг ризқ бу тақводорларга ҳозирланган жаннатдир. У ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бандаларнинг хаёлига ҳам келмаган неъматлар бўлади. Шунингдек, бу ризқлар абадий бўлиб, уларнинг ниҳояси бўлмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолодан барчамизга жаннат ризқини ато этишини сўраймиз! Зеро, у ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир, омийн!
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассалам алайкум азиз обуначилар! Кириб келган Рамазон ойи билан чин қалбимдан ҳаммангизни табриклайман, муборак ой барчангизни хонадонингизга барака олиб киришини Аллоҳдан сўрайман! Рамазондан жуда кўп яхшиликлар билан чиқишингизга тилакдошман. Роббим бу синовли кунларни тезроқ бошимиздан кўтаришини шу ойда кўпроқ сўрайлик.

Ҳикматли сўзлар канали Админи Абу Юсуф

У Л А Ш А М И З !
👉 @AbuYusuf_official👈
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🌙Хуш келдинг кутганим моҳи Рамазон!

@AbuYusuf_official
@hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Азиз Диндошлар,
Рамазон ойи муборак бўлсин!
Аллоҳ таъоло солиҳ амалларга муваффақ қилсин, сабр ато этсин, Қуръонни хатм қилишга тавфиқ ато этсин...


👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Даврий_нашрларда: ҒАЙРАТЛИ МЎМИН БЎЛАЙЛИК!

Покланиш ва маънавий юксалиш ойида аҳволимиз қандай? Айрим кишилар анча илгаридан ифторлик учун озиқ-овқат ғамлай бошлайди...

Ҳақиқий тақво соҳибларининг эса Рамазонда ейиш-ичишида ўзгариш бўлмайди. Ўзгариш уларнинг дастурхонида эмас, руҳиятида кечади, ибодати кўпаяди, тиловати ортади, уйқуси камаяди...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун умрларини Рамазон ойидаги каби кечирган эдилар.

Саҳобаи киромлар таровеҳдаги хатмларни ҳассага суяниб қолгунигача давом эттирар эдилар.

Бизнинг эса умримиз роҳат-фароғатда. Ҳамма шароит муҳайё: масжидларда Қуръон тиловатлари; очил дастурхондек тузалган ифторликлар... биз фақат рўзамизни қиёмига етказиб тута олсак, хатмларда сомеъ турсак – Рамазон ойида чекажак “меҳнат-машаққатимиз” шу бўлади, холос.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган таълимотга кўра, Рамазон ойида қилинган нафл ибодатларнинг савоби фарз ибодатларники каби бўлади, фарз ибодатларнинг савоби эса етмиш баробар ортади.

Солиҳ амалларга қанча ғайратли бўлсак, Рамазоннинг баракотидан шу қадар кўп улуш оламиз...

Тилимизни фойдасиз гаплардан сақлаб, зикр ва ибодатга ғайрат қилайлик. Қадрига ета олмаганимиз ўн бир ойда йўл қўйган хато-нуқсонларимиз учун шу муборак ойда тавбалар қилайлик.

Аллоҳ таоло бизларни савобларига рағбатли ва ғайратли бандалари қаторига қўйсин.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Taroveh namozining tarixi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бақара сураси 185-оят
Рамазон ойи ҳақида ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel