Қуръон каримни тиловат қилишнинг фойдаларидан:
1. Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига эришиш.
2. Фаҳм ва идрокнинг зиёдалашиши, ақлий қувватни кучайиши.
3. Кишидаги иммунитетни мустаҳкамлаши.
4. Луғат ва сўз бойлигини ошириши.
5. Ижтимоий алоқаларни яхшиланиши.
6. Ғамгинлик, стресс ва сиқилишдан халос бўлиш.
7. Хотирани ўткирлашиши ва зеҳнни тиниқлашиши.
8. Хатти - ҳаракатнинг мўътадиллашиши.
9. Қиёмат кунида шафоатга ноил бўлиш.
10. Ҳасанот ва савобларнинг орттириб берилиши.
@AbuYusuf_official
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
41. Ал_Ҳасийб.
Кифоя қилувчи. Қиёмат куни бандаларнинг ҳисобини қилувчи.
42. Ал_Жалийл.
Сифатларида улуғликка эга бўлган зот.
43. Ал_Карийм.
Биров сўрамаса ҳам, бирор нарсанинг эвазига бўлмаса ҳам нарсаларни кўплаб ато қилувчи. Лутф билан итоб қилувчи. Қарама-қаршиликлардан пок бўлган. Карамли ишлар ва хислатлар соҳиби.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
38.Ал_Кабийр.
Ҳар бир нарсадан катта.
39.Ал_Ҳафийз.
Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи.
40.Ал_Муқийт.
Барча моддий ва руҳий қутларни яратувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
Араб тилидаги «таровеҳ» сўзи луғатда «дам олиш; роҳатланиш» маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини ўқигач, бир оз дам олингани учун шундай ном берилган. Унинг вақти Рамазон ойида хуфтон намозидан кейин кириб, бомдод вақти киргунича давом этади.
Таровеҳ намози таъкидланган суннатлардандир. Жамоат бўлиб ўқиш эса маҳалла кишилари учун кифоя суннат ҳисобланади. Яъни айримлар жамоат бўлиб таровеҳни ўқишса, қолганлардан жамоат бўлиб ўқиш суннати соқит бўлади. Аммо бир маҳаллада ҳеч ким жамоат бўлмаса, шу маҳалладаги ҳамма одам суннатни тарк қилган ҳисобланади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ فِيهِ بِعَزِيمَةٍ، فَيَقُولُ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». فَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ ﷺ وَالْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ، ثُمَّ كَانَ الْأَمْرُ عَلَى كَذَلِكَ فِي خِلَافَةِ أَبِي بَكْرٍ وَصَدْرًا مِنْ خِلَافَةِ عُمَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. У зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар. Иш шундайлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг халифалиги бошида ҳам иш шундай эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Рамазон ойи кечалари ибодат қилиш жуда ҳам фазилатли иш. Гуноҳларнинг мағфират бўлиши ҳам шу иш туфайли бўлади. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга тарғиб қилиш билан бирга, маълум бир ибодатга қатъиян амр қилмаганлар, балки умумий тарғиб қилиш билан кифояланганлар. Худди шу ҳолат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида ҳам давом этган. Кишиларга Рамазон кечаларида маълум ибодатни тайин қилмаслик Умар розияллоҳу анҳунинг дастлабки халифалик йилларида ҳам давом этган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
#Ҳадис
“Киши Динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса шунга кўра синов келади. Агар динида мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади”
👉🏻 @AbuYusuf_official
Минг бор узр бугун Хатми Қуръон тақсимоти бўлмайди. Ўтган тақсимотни кўпчилик ўқимаган. Хатми Қуръон нуқсонли бўлиб қолиши мумкин! Маъсулиятни унутиб қўймоқдамиз
Читать полностью…Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
26. Ал_Музилл
Хор қилувчи. Кимни хоҳласа эгри йўлга юргани учун хор қилади.
27. Ас_Самийъ.
Ҳар бир нарсани эшитувчи.
28. Ал_Басийр.
Ҳар бир нарсани кўрувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Рамазон эҳсон ойидир!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Энг афзал садақа Рамазондаги садақадир».
«Рамазон ойида нафақа қилишда хурсанд бўлинглар. Чунки у ойдаги нафақа худди Аллоҳ йўлида инфоқ қилган кабидир».
@AbuYusuf_official
Аллоҳнинг розилиги учун ночор бир кишини ҳурсанд қилишданда ортиқ бахт бўлмаса керак бу дунёда.
Муборак Рамазон ойларида муҳтожманд оилалардан хабар олиб турайлик
Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: "Эй Робб! Бу банда кундузи овқат ва шаҳватини мен сабабли тўхтатиб турган, мени унга шафоатчи қил", дейди. Қуръон: "Бу банда тунда уйқуни тўхтатган, мени унга шафоатчи қил", деса, бас у банда шафоат қилинади.
Имом Аҳмад ривояти.
ҚУРЪОНГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
“Биз сизга нозил қилган (ушбу) Китоб барокатлидир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслатма олишлари учундир.” (Сод сураси, 29-оят)
Қуръоннинг нозил бўлишидан мақсад нафақат уни ўқиб қўя қолиш, балки уни ўқиш, тадаббур қилиш, ундан эслатма олиш, ҳамда унга амал ҳам қилишдир.
Бунга бир зарбул-масал келтирамиз: Бир пошдоҳ қўл остидаги амирларидан бирига қаср қуришни буюриб, унга фармойиш юборибди. Фармойиш амирнинг қўлига етиб келгач, амир мазкур фармойишни ҳар куни қўлига олиб, қайта-қайта ўқир эди. Аммо буюрилган қасрни қурмас эди. Подшоҳ вақти келиб, ўша амирнинг ҳудудига келганда, қасрнинг ҳали ҳам қурилмаганини кўрса, мазкур амир жазога лойиқ бўладими? Худди шунингдек Қуръони карим ҳам бизга Аллоҳ таолонинг фармойишидир. Аллоҳ таоло унда бандаларига намоз, рўза каби амаллардан иборат бўлган диннинг арконларини бино қилишни буюрган. Қуръоннинг кўрсатмаларига амал қилмай, уни фақат тиловат қилиб қўя қолишнинг ўзи билан унинг нозил бўлишидан кўзланган асосий мақсад ҳосил бўлмайди.
Аллоҳим!, бизларни Қуръон ўқийдиган, уни тадаббур қиладиган ва унга амал қиладиган бандаларингдан қилгин!
"Ҳикматлар чашмаси"дан
@AbuYusuf_official
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
Рамазон ойи иймонни янгилаш, қалбларни жонлантириш, тарқоқ фикрларни Аллоҳ томон йўналтириш, ғафлатдаги кишини кўзини очиш, унутадиган кишини хотирасини яхшилаш ва гуноҳкорларни тавба қилиши учун қулай бир фурсатдир. Барча арРоҳман ва арРоҳим сифатли Зотнинг эшиги олдида туриб, бундан олдин оталари Одам алайҳиссалом айтган қуйидаги дуо билан ёлворишади:
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз».
(Аъроф сураси, 23-оят).
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
35. Ал_Ғофур.
Кўп мағфират қилувчи.
36. Аш_Шакур.
Оз амал учун кўп савоб берувчи.
37. Ал_Алий.
Мартабаси олийликда бениҳоя.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
32. Ал_Хобийр.
Ҳамма нарсадан ўта хабардор.
33. Ал_Ҳалийм.
Ғазаби қўзимайдиган ва иқоб қилишга шошилмайдиган.
34. Ал_Азийм.
Ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
29. Ал_Ҳакам.
Ҳукм қилувчи.
30. Ал_Адл.
Мутлақ адолат қилувчи.
31. Ал_Латийф.
Ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Ғам-андуҳларимизни бир ҳикмати бор экан, энди ғамга тушишни соғинамиз…
@AbuYusuf_official
Umra xizmatlari ☝🏻
Osh shaxridan uchamiz!
Faqat whatsapp dan aloqaga chiqishingiz mumkin 👇🏻
+996 555 81 91 81
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
#Эҳсон
Эҳсон қилиш гўзал набавий суннатдир. У олий, фазилатли ишлардан бўлиб, одамлар орасида эҳсоннинг кенг тарқалиши жамиятни бахтиёр қилади. Эҳсон сабабли бой камбағалга нисбатан шафқат ҳиссини туяди; муҳтож ўзининг атрофида сахий кишилар борлигини билиб, хотиржам бўлади. Шу тарзда ўзаро меҳр-муҳаббат ва тинчлик вужудга келади, жиноят ва келишмовчиликлар камаяди.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "مَا سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْإِسْلَامِ شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ. قَالَ: فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَأَعْطَاهُ غَنَمًا بَيْنَ جَبَلَيْنِ، فَرَجَعَ إِلَى قَوْمِهِ، فَقَالَ: يَا قَوْمِ أَسْلِمُوا، فَإِنَّ مُحَمَّدًا يُعْطِي عَطَاءً لَا يَخْشَى الْفَاقَةَ".
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом учун нима сўралса (яъни, эндигина Исломга кирганлар мол-дунёга қизиқиб, у кишидан нимани сўраса), берардилар. Бир киши келди (ва мусулмон бўлди). Шунда унга икки тоғ орасидаги (барча ўтлаб юрган) қўйларни бериб юбордилар. У қавмининг олдига қайтиб: “Эй одамлар, Исломга киринглар! Чунки Муҳаммад камбағал бўлиб қолишдан қўрқмай эҳсон қилар экан”, деди”. Муслим (2312/5914).
Баъзида, масалан, Рамазонда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа пайтга қараганда кўпроқ эҳсон қилар эдилар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ قَالَ: "كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ بِالْخَيْرِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ إِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ كَانَ يَلْقَاهُ، فِي كُلِّ سَنَةٍ، فِي رَمَضَانَ حَتَّى يَنْسَلِخَ، فَيَعْرِضُ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْقُرْآنَ، فَإِذَا لَقِيَهُ جِبْرِيلُ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ".
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийи бўлиб, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайҳиссалом йил давомида (ваҳий олиб келганида), Рамазонда эса ой тугагунича (ҳар кеча) у киши билан учрашар эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръонни ўқиб берардилар. Жибрил билан учрашган вақтларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эсиб турувчи шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар (кўп эҳсон қилар) эдилар”. Бухорий (6), Муслим (2308/5903). Ҳадис лафзи Имом Муслимга тегишли.
Бу суннатни ҳаётга татбиқ қилиш учун оз-оздан бўлса-да, давомий суратда эҳсон қилишга нафсимизни ўргатиб боришимиз, ухлашдан олдин бугун қилган эҳсонимиз ҳақида ўзимизга ҳисоб беришимиз керак бўлади. Эҳсондан қўрқмаслик лозим. Чунки нимани инфоқ-эҳсон қилсак, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдириб беради:
وَمَا أَنفَقْتُم مِّن شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
“Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”. (“Сабаъ” сураси, 39-оят).
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
23. Ал_Хофиз.
Пасайтирувчи. Мисол учун кофир ва фосиқларнинг мартабасини уларни хору зор қилиб пасайтиради.
24. Ар_Рофиъ.
Кўтарувчи. Мисол учун мўмин ва тақводорларнинг мартабасини уларни азизу мукаррам қилиб кўтаради.
25. Ал_Муъизз.
Азиз қилувчи. Кимни хоҳласа тўғри йўлга солиб азиз қилади.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
21. Ал_Қобиз
Руҳларни қабз қилувчи - тутувчи. Хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи. Қалбларни қабз қилувчи.
22. Ал_Басит
Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилиб қўювчи. Қалбларни кенг қилувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Кундалик ҳисобот
Инсон ўзини-ўзи ҳар куни ҳисоб-китоб қилиши ва шунга кўра қалби, нафси, ақлини тўғриликка ўргатиб бориши зарур. Зотан, бу "Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир", дейиладиган кунга энг яхши тайёргарликдир (Исро, 14). Ҳазрат Умар (р.а.)нинг тавсиялари ҳам шундай эди: "Ҳисоб-китоб қилинишларингиздан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар".
Демак, ҳар куни ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар:
✅ Беш вақт намозни жамоат, хушуъ ва хузуъ билан ўқидингми?
✅ Ихтиёрий намозларни адо этдингми ( истихора, ҳожат, ишроқ, шукри вузуъ, таҳиятул масжид...)?
✅ Нафл рўза тутдингми (душанба, пайшанба, ҳар ойда уч кун ва ҳоказо)?
✅ Қуръони каримни хушуъ, хузуъ билан тиловат қилдингми, бирор оят ёд олдингми ё ёдлаганингни такрор қилдингми?
✅ Эрталаб ва кечки зикрларни тадаббур ва ишонч билан қайтардингми?
✅ Амаллардан ҳар бири учун муносиб зикр келтирдингми (уйқудан олдин ва уйғонгандан сўнг, ҳожатга киришда, манзилдан чиққанда, уловга минганда, таом еганда, кийим кийганда, масжидга кирганда ва ундан чиққанда)?
✅ Расулуллоҳ (с.а.в.)га салавот айтдингми?
✅ Зиммангдаги ҳақларни ўз эгасига топширдингми (ота-она, эр-хотин, ўғил-қиз, қавм-қариндош, қўни-қўшни, дўсту ёр ҳақлари, ишинг, мусулмоналар ва Аллоҳ таоло йўлига чақириш ҳақи)?
✅ Мол-мулкинг закотини адо этдингми, арзимас бўлса ҳам садақа қилдингми?
✅ Бирор мусулмонга насиҳат қилиб, унга яхшилик йўлида ёрдам бериб, ёмонликдан қайтардингми?
✅ Яхшилик қилдингми, бирор одамнинг ҳожатини рўёбга чиқардингми?
✅ Ризқ топиш асносидаги саъй-ҳаракатинг пайтида кийиминг, таом, ичимлигинг покиза ва ҳалоллигига эътибор қилдингми?
✅ Ёмон хулқ ва қабиҳ одат (ғазаб, ғийбат, мазах қилиш каби)лардан халос бўлиш; чиройли ахлоқ, мақталган сифатларни эгаллаш, суннат (ҳалимлик, сабр, меҳрибонлик, ҳаё, тавваккул, ихлос, карам ва Аллоҳдан қўрқиш)га риоя қилиш йўлида иродангни ишга солдингми?
✅ Қалбингни назорат қилдингми, уни ҳалок қилувчи нарса (кибр, гина, ҳасад ва дунёга берилиш каби)лардан покладингми? Қалбни дунё зийнатлари (аёл, фарзанд, молу мулк ва мансаб кабилар)га боғламай, унинг ўткинчилиги, охират эса боқийлигини эсладингми?
✅ Тилинг ва аъзоларингни катта гуноҳ ва ҳаромлардан ҳамда Аллоҳ қайтарган нарса (ёлғон, ғийбат, чақимчилик, билмасдан Аллоҳга қарши гапириш, қорин ва фарж шаҳвати каби)лардан тийдингми?
✅ Ўлимни, жон талвасаси, қабр ва унинг зулматини ёдга олдингми? Аллоҳга учрашиш учун тайёргарлик кўрдингми, қабрларни зиёрат қилдингми?
✅ Ўзинг, ота-онанг ва барча мусулмонлар ҳақига дуо қилишни унутмадингми?
✅ Кунингни холис ният, тавба қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш, жидду-жаҳдни орттириш учун Аллоҳга ваъда бериш билан ниҳоясига етказдингми?
Бу саволларни ўзимизга бера олиш ва жавоби чиройли бўлиши йўлида ғайрат қилишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot