Аёлингизга қанча ҳақ тўлайсиз
Нефть соҳасида ишловчи бир муҳандиснинг аёли вафот этиб, ундан уч нафар ўғил қолди. Болаларнинг каттаси бошланғич мактабнинг учинчи синфида ўқир, кенжаси эса икки ойлик чақалоқ эди. Муҳандиснинг оиласидаги катталарнинг қистови сабаб, уйланиш учун турли хонадонларга совчиликка борди. Аммо бирорта аёл муҳандиснинг уйидаги улкан масъулиятни зиммасига олишни истамади. Муҳандис совчиликка борганда ойнинг кўп вақтларида иши туфайли уйда бўлолмаслигини айтган эди.
Уйланиш борасидаги ва ишдан кўпроқ муддатга рухсат олиш борасидаги уринишлар бесамар кетгач, эркак болаларига қарайдиган тарбиячи ёллашга қарор қилди. Тарбиячи университетни битирган, инглиз тилида равон гаплаша оладиган, хизматга яраши учун ёши қирқ бешдан ошмаган ва яна фалон, фалон сифатларга эга бўлиши керак деб эълон беради. Эълон берилгандан бир муддат ўтиб, чамаси ўттиз беш ёшлар атрофидаги бир аёл эълонда берилган манзил бўйича келади.
«Мен инглиз ва француз тилида равон гаплаша оламан», дея ўзинин таништириб, Фарзандларингизни кўрдим, иш менга маъқул бўлди, чунки мен ҳозирда пулга муҳтожман», деди. — Аммо менинг ҳам бир қанча шартларим бор. Кенжаси эмизикли бўлган уч болангизга қараганим ойлик маошим икки минг жунайҳ бўлади. Мен фақат болаларга, уларнинг ҳотиржам ором олиши, таомланиши, шахсий тозаликларига масъулман.
Агар уларни ўқитишимни хоҳласангиз, маошимга яна уч юз жунайҳ қўшиб берасиз. Агар уларга таом пишириб беришимни хоҳласангиз, маошимга тўрт юз жунайҳ учун қўшиб бериб, таом учун бозордан керакли маҳсулотларни етказиб берасиз. Агар кичик фарзандингизнинг кийимларини ювиб беришимни хоҳласангиз, менга яна икки юз жунайҳ кўпроқ маош беришингиз керак бўлади.
Агар фарзандларингиздан бири бирор касалликка чалиниб, алоҳида қаровга муҳтож бўлса, унда ҳам маошимга яна уч юз жунайҳ қўшасиз. Бундан ташқари уйни тозалаш, сизга ва катта фарзандларингизга алоҳида эътибор қаратишга мен масъул эмасман. Булар учун бир хизматчи ёллашингиз керак бўлади. Жума куни дам оламан. Ҳафта давомида шу куни ишга чиқмайман. Бу менинг ҳаққим. Ўша куни ҳатто телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермайман. Фақатгина ўта зарур ҳолатдагина қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Азиз диндошлар, жуфти ҳалолингизга қилаётган хизматлари учун қанча ҳақ тўлайсиз. Очиғи, ҳеч қанча... Тўғрими?
👉 Тўлиқ ўқиш:
Manba:IslomUZ
@AbuYusuf_official
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿
🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹
🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!
🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!
🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Дуо
Ассаламу Алайкум! Яқин биродаримизнинг жиянлари Нур Муҳаммад укамиз яқин кунларда операция қилинар экан дуо қилиб қўямиз Инша Аллоҳ соғайиб кетсинлар. Дуоларимиз сабаб Аллоҳ комил шифо ато этсин. Шифо берадиган ҳам дард берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Аллоҳим сен бандаларингга энг меҳрибон зотсан дуоларимизни ижобат қил. Беморларимизга комил шифо бер.
Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
62. Ал_Мумийт.
Ўлдиривчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи.
63. Ал_Ҳайй.
Тирик. У тирикдир, ўлмас. Яъни, Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас.
Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.
64. Ал_Қойюм.
Ўз ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган зот.
«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
59.Ал_Мубдиъ.
Барча нарсаларни аввал бошдан бор қилган зот.
60.Ал_Муъийд.
Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.
61.Ал_Муҳъйи.
Тирилтирувчи. У зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Уни уларни ўлик бўлганларидан кейин жон киритиб тирик қилганидан кейин тирилтирувчи, деб аталганидек, уларни халқ қилишдан олдин, уларга ҳаёт беришидан олдин ҳам, тирилтирувчи, дейилаверади. Худди, халойиқни халқ қилишидан олдин Холиқ бўлганидек.
Аллоҳ таолога қиёмат куни ўликларни тирилтириши учун, тирилтирувчи номи берилди. Бас, шундан маълум бўлдики, тирилтириш сифати Аллоҳ таоло учун тирилтиришдан олдин ҳам собитдир.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан бўса олган видео кенг оммага тарқалди. Ушбу видеолавҳа борасида бир қанча уламолар бу ҳолатга муносабат билдириб чиқдилар. Шулардан бирига тўхталиб ўтамиз:
👉 Тўлиқ ўқиш:
Manba:IslomUZ
Қиёмат куни Аллоҳнинг китобини ёд олган ҳофизларни ҳар бир тиловат қилаётган оятлари билан жаннатдаги даражаларда юқорилаётганларини кўрасан. Сен эса (ўша дамда) фақат ёдлаган қисқа сураларинг билан келасан.
Нега ҳам уни тўлиқ ёд олмадим, нега дунёга машғул бўлиб Қуръон халқаларида иштирок этмадим экан, нега ҳам Қуръондан йироқ бўлдим экан дея ҳасрат ва надомат чекишни бошлайсан.
Шунинг учун ота ўз боласидан бирор нарсани беҳожат қила олмайдиган (Қиёмат) кун келишидан олдин Қуръонни ёд олишга шошил!
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
53.Ал_Вакийл.
Барчанинг иши унга топширилган зот.
54.Ал_Қовий.
Қувватли зот.
55.Ал_Матийн.
Матонатли зот.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Саратон касаллагининг ўсишини сусайтирадиган ибодат
Бугунги кун тиббиётида овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у танада қон ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Рўза тутган одамнинг қонида озуқалар камайганда суяк илиги уйғонади (ишга тушади).
Шу сабабдан қони кам кишилар рўза тутса, қонга «бой» кишилардан фарқли равишда, уларда қон ишлаб чиқариш кўпаяди. Рўзадорнинг жигари дам олаётгани туфайли суяк илигининг қон ишлаб чиқаришга эҳтиёжи ортади ва ичакка тушган моддаларни янада фаол ва соғлиқ учун бехатар қилиб қайта ишлайди. Рўзанинг энг фойдали таъсири эса рак касаллигининг ўсишини сусайтиради. Бунинг моҳиятини Саутгемптон университети профессори Крис Проуд изоҳлаб ўтган.
Америкалик мутахассис Поль Брегг ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ «Очлик мўъжизаси» деган китоб ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб рўзанинг инсон соғлиги учун энг зарур омил эканининг ўзига хос ташвиқотчисига айланди.
Энг ажабланарлиси, очлик билан даволовчилар инсон соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси, яъни ўттиз кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан ўн беш аср илгари фарз ибодат қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз, шайхурраис Абу Али ибн Сино ҳам кишиларни оч қолдириш йўли билан даволаган.
Барча илмий ҳақиқатлар муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг оятларига тафсирдир: «Агар билсангиз (ҳозирги тиб илми тили билан айтганда, вужуд физиологияси ва физиопатологиясини билсангиз), рўза тутмоғингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара сураси, 184-оят). Ана шундай фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб ва маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Сўзни мухтасар қилсак, рўзанинг саломатликка фойдаси тўғрисида янгидан-янги кашфиётлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, янгидан-янги китоблар чиқмоқда. Хоҳлаган киши ўша китобларни олиб, диққат билан ўқиб чиқса, Ислом инсониятнинг бахт-саодати эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилар, Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни ҳеч қолдирмай адо этиб бориш зарурлигини тушуниб етар эди. Шу билан бирга, шариатимиздаги ҳар бир амал инсон манфаати учун хизмат қилишини англаб етарди. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчани ҳидоят қилсин!
«Мўминнинг қалқони» китоби асосида тайёрланган
👉 @AbuYusuf_official ™
Манба IslomUZ
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
#Ҳадис: Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).
Имом Муслим ривоятлари.
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
47.Ал_Ҳакийм.
Ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи.
48.Ал_Вадуд.
Барчага яхшиликни раво кўрувчи.
49.Ал_Мажийд.
Шон - шарафи ва қадри баланд ва чексиз.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Таҳажжуд
Таҳажжудда қилинган дуо, мўлжалга аниқ олинган ўққа ўхшайди. У сўзсиз нишонга аниқ тегади.
Имом Шофеъий
👉 @AbuYusuf_official
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
65.Ал_Ваажид.
Топувчи. Хоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда биров Уни тўса олмайди.
66.Ал_Маажид.
Мажду шараф соҳиби бўлган зот.
67.Ал_Вааҳид.
Ягона. Бита. Бўлинмас. У зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Рамазон #Муборак_кеча #Дуо
Лайлатул қадр дуоси
Рамазон ойида:
اللَّهُمَّ، إِنَّك عَفُوٌّ تُحِبّ الْعَفْو، فَاعْفُ عَنِّي
“Аллоҳумма, иннака ъафуввун туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний –
Ё Аллоҳ, Сен кечирувчи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан, менинг (гуноҳларимни) афв эт”, деб кўпроқ илтижо қилиш зарур. Бу муборак дуони Рамазоннинг охирги ўнлигида, айниқса, тоқ тунларида янада кўпроқ такрорлаш мақсадга мувофиқ. Зеро, Абдуллоҳ ибн Бурайда (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Ойша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: “Ё Расулуллоҳ, мен Қадр кечасини топсам, нима деб дуо қиламан, дея сўрадим”. У зот:
اللَّهُمَّ، إِنَّك عَفُوٌّ تُحِبّ الْعَفْو، فَاعْفُ عَنِّي
“Аллоҳумма, иннака ъафуввун туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний –
Ё Аллоҳ, Сен кечирувчи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан, менинг (гуноҳларим)ни афв эт”, деб айт”, дедилар (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.
Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.
Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.
Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.
Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
👉🏻 @AbuYusuf_official
Рўзадор деб кимни айтилади?
Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ салафлар Рамазоннинг ўн кечасида хатм қилишар, баъзилар етти, баъзилар эса уч кечада тамом қилишар эди.
Рўзани хурсанд бўлиб ва табассум қилган ҳолда тутинг. Чунки сиз Аллоҳ учун ва жаннатнинг Райён эшигидан кириш учун рўза тутмоқдасиз. Аммо ёмон хулқингиз билан Роббингизга йўлиқишни умид қилмай қўяқолинг!
Ҳасан Басрий айтадилар: «Халойиқ тоат-ибодатда мусобақалашиши учун Рамазон ойини Аллоҳ таоло мусобақа майдони қилди. Бир қавм у мусобақада ғалаба қозонди, бошқа бир қавм ортда қолиб, енгилди».
Рўзадор деб кимни айтилади?
– Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
– Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
– Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
– Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин. – Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
– Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
– Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
– Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
– Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.
Қадр кечасини бошқа кечалардан қандай ажратиб оламиз?
Бу муборак ва барокатли кечанинг аломатлари қуйидагилардир:
Ушбу муборак кечанинг аломатлари бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.
2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.
3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.
4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.
5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.
6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.
7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Қадр кечаси қандай фазилатларга эга?
У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.
Бу – шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин?
Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўраса, дуоси шубҳасиз ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?
Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони Карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб салавот ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин», дедилар».
Термизий, Ибн Можа ривояти.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».
Барчаларимизга мана шу кечанинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг Ўзи даргоҳида қабул қилсин.
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
56.Ал_Валий.
Муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи ва халқининг ишини юритувчи зот.
57.Ал_Ҳамийд.
Барча мақтовлар ила мақталган зот.
58.Ал_Муҳсий.
Барча нарсанинг ҳисобини олган зот.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Makkah travel компанияси Рамазондан кейинги рейсга Умрачиларни қабул қилади! WhatsApp: +996555819181 (фақат смс ёзамиз) Телеграм: @design_2020
Читать полностью…#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
50.Ал_Бааъис.
Юборувчи: халқларга пайғамбарлар юборувчи. Кишиларга ҳиммат юборувчи. Ўликларни қайта тирилтирувчи.
51.Аш_Шаҳийд.
Ҳар бир нарсага ҳозиру нозир. Барчага шоҳидлик берувчи.
52.Ал_Ҳақ.
Ўзгармас собит зот. Ҳақни юзага чиқарувчи зот.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Нима бўлган тақдирдаям, қанақа муаммолар ичида бўлган тақдирингзда хам, асосийси, Аллоҳ сизни намоз ўқувчилардан қилдику.
Энг мухими шу.
Сиз насроний эмассиз.
Бутпапаст эмассиз.
Мусулмонлар зарарига ишламайсиз.
Дийнингизни арзимаган пулга саройга сотмагансиз.
Беш махал намоздасиз.
Инша Аллоҳ, хаммаси яхши.
Миллионлаб одамлар бенамоз, лекин Аллоҳ сизга иймон берди ва беш маҳал намозни насиб қилди.
Мана кейинги намозгаям шайланиб турибсиз.
Энг катта бахтку, беш махал тахорат олиш.
Қолган хаммаси, мухиммас.
Miraziz Axmedov
Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ҳақида айрим маълумотлар
1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида 1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.
Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!
Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!
👉🏻 @AbuYusuf_official
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
44.Ар_Роқийб.
Ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи.
45.Ал_Мужийб.
Дуоларни ижобат қилувчи.
46.Ал_Васиъ.
Кенг – ҳамма нарсани кенг илми ила қамраб олган. Барчани кенг раҳмати ила қамраб олган.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™