abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қайтишинг кутармиз улуғ Рамазон! ☝️☝️☝️😢
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

79. Ал_Барр.
Улуғ яхшилик қилувчи.
80. Ат_Тавваб.
Бандаларни тавбага йўлловчи ва уларнинг тавбасини кўплаб қабул қилувчи зот.
81. Ал_Мунтақим.
Золим ва осийлардан интиқом олувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Iydul Fitr Ramazon hayiti muborak bo’lsin 🤲🏻🌙
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳарамнинг янги қисми машаАллоҳ жуда баланд қурилибди 🤲🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

76.Ал_Баатин.
«Ботин» - У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон-махфий нарсаларни билиб турувчидир.
77.Ал_Ваалий.
Ҳар бир нарсага волий - эга бўлган зот.
78.Ал_Мутаълий.
Нуқсонлардан юқори турувчи зот.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

73. Ал_Аввал.
«Аввал» - У ҳамма нарсадан аввал, яъни, барча мавжудотлар йўқлигида Аллоҳ бор эди. Мавжудотларни «Аввал» сифатига эга бўлган Аллоҳ яратди. Яъни, Аллоҳ вужудга келишининг бошланиши йўқдир.
74. Ал_Ахир.
«Охир» - У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади.
75. Аз_Зоҳир.
«Зоҳир» - Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. У ҳамма нарсадан зоҳир-устундир.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Лайлатул Қадр” нима?

Қуръони каримда 114 та сура бўлиб, улардан бири “Қадр” деб номланади. Суранинг номи унинг биринчи оятидаги  “Қадр” сўзидан олинган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг номи “Лайлатул Қадр” яъни “Қадрли кеча” номидан келиб чиққан. Демак “Лайлатул Қадр” деганда мазкур сурада ва бошқа кўплаб ҳадиси шарифларда баён қилинганидек Рамазон ойининг ичидаги алоҳида қадр-қийматга эга, фазилатларга бой бир кеча тушунилади. Зеро, бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзал ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Расулуллоҳ Рамазон ойини қандай ўтказардилар?

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга  саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор,  дейишади.  Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:

ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий  қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.

1.    إِنَّا
2.    أَنزَلْنَاهُ
3.     فِي
4.     لَيْلَةِ
5.     الْقَدْرِ
6.    وَمَا
7.     أَدْرَاكَ
8.    مَا
9.    لَيْلَةُ
10.    الْقَدْرِ
11.      لَيْلَةُ
12.     الْقَدْرِ
13.     خَيْرٌ
14.     مِّنْ
15.    أَلْفِ
16.    شَهْرٍ
17.     تَنَزَّلُ
18.     الْمَلَائِكَةُ
19.    وَالرُّوحُ
20.     فِيهَا
21.    بِإِذْن
22.     رَبِّهِم
23.    مِّن
24.     كُلِّ
25.     أَمْرٍ
26.     سَلَامٌ
27.    هِيَ
28.     حَتَّى
29.    مَطْلَعِ
30.     الْفَجْرِ

Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт)
Термизий, Ибн Можа ривояти
.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

70. Ал_Муқтадир.
Жуда ҳам қудратли.
71. Ал_Муқоддим.
Олдинга сурувчи. У зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганидан олдинга суради.
72. Ал_Муаххир.
Орқага сурувчи. У зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганидан орқага суради.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Рўзанинг уч даражаси

Руҳий тарбия устозлари барча амалларни ушбу қоида асосида баҳолайдилар. Мисол учун, тасаввуф китобларида «Рўза уч даражада бўлади, рўзанинг учта даражаси бор», дейилган. Биринчи даража – умум даражадаги, яъни оммавий рўза, авом халқнинг рўзаси. Иккинчиси – хосларнинг рўзаси, учинчиси – хосларнинг ҳам хосининг рўзаси.

Ана шу рўзаларни гапириб боради-да, умумий рўза қорин ва фарз шаҳватини тийиш билан бўлади, дейди. Демак, қоринга ёки жинсий алоқага оид нарсалардан ўзини тийиш билан инсон омиларнинг рўзасини – умумий рўзани тутади. Мана шу маънода рўза очилишига сабаб бўладиган нарсаларни қилмаса, келтирмаса, рўзаси тугал бўлади, яхши бўлади, қабул бўлади.

Энди хосларнинг рўзаси қорин ва фарж шаҳватларидан ўзини тийиш билан бирга, зиёда равишда, кўз, қулоқ, оғиз, қўл, оёқ каби аъзоларини ҳам гуноҳ бўладиган нарсалардан тийиш орқали юзага келади, дейилади.

Демак, хос рўза тутган одам фиқҳ китобларида, шариатда кўрсатилган рўза тутиш шартларидан юқори равишда кўзини ҳам гуноҳлардан рўза туттириши керак, оғзини ҳам гуноҳ гаплардан, сўзлардан, ғийбатдан, бўҳтондан, туҳматдан тийиш ила рўза туттириши керак. Қўлини ҳаромни ушлаш ёки уни истеъмол қилиш маъносида тийиб, қўлига ҳам рўза туттириши керак, оёғига ҳам, қулоғига ҳам, бошқасига ҳам.

Ана энди ўша умумдан юқори турадиган хосларнинг рўзаси ҳақида гап кетганда, мисол учун, Суфёни Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», дейди. Ана шу ерда «Ғийбат рўзани бузади», дегани хосларнинг рўзасини тутиб, қорнининг, фаржининг шаҳватини тийиш билан бирга, кўзини ҳаромдан, оғзини ҳаромдан, қулоғини ҳаромдан, қўлини, оёғини ҳаромдан тийиб юрган одам ғийбат гап гапириб юборса ёки чақимчилик қилиб қўйса, ҳалиги хос рўзаси бузилади. Лекин ҳақиқий, Аллоҳ амр қилган фарз рўза бузилмайди, фақат савоби камаяди.

Мана бу тушунтиришсиз бир одам ўша тасаввуф китобларидан биттасини ўқиб бораётиб, у ерда хос рўза тўғрисида сўз кетаётган бўлса-ю, ичидан «Ғийбат рўзани бузади» деган сўз чиқиб қолса, «Ия, мен ғийбат қилиб қўйган эдим-ку. Ўтган йили ёки фалон пайтда фалончи ишни қилган эдим, демак, рўзам бузилибди-да, қазо рўзани тутишим керак экан-да», деган хулосага келмаслиги керак. Бу ердаги бузилиш омма рўзасининг бузилиши эмас, хос рўзанинг бузилишидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Яна кутармиз сени интизор эй Рамазон 😢

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

●━━───── 04:57
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

🎧 #Қисқа_маъруза

👤┠ Раҳматилло домла
▶️┠ Ҳайит куни бу мотам куни эмас
➡️┠ Улашинг !

👉 @AbuYusuf_official👈
┅═══════════┅
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Рамазон чиқиб кетмоқда, Аллоҳим бизлардан бу ойда қилинган амалларни ҳусни қабул айла, кейинги Рамазонга ҳам етказгин 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Билмасларки Олам Исломдир ☝🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Al-Jazeerani bergan xabariga ko’ra bu yil (2023) Ramazonda Makka va Madinaga 9.3million ziyoratchi kelib ketgan, subhanAlloh qabul qilsin amallarini, qadr kechasida misli ko’rilmagan darajada tirbandlik va saflar katta ko’chalargacha uzun bo’ldi…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Маъруза

👤 Абдуллоҳ домла
▶️ Рамазон ойида садақа!
➡️ Улашинг!
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Laylatul-qadr haqida umumiy tushuncha

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ҳақиқат

Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

Азҳари Шариф шайхи Аҳмад Тоййиб

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Муслима аёллар: Ҳижобда маҳкам туринг, сизни Роббингиз бор, уларни ҳечкими.
Арабчаси: (ҲасбунАллоҳу ва ниъмал вакийл)

👉 @AbuYusuf_official👈

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

68. Ас_Сомад.
Сомад сифати кўп маъноларни ўз ичига олади:
- итоат қилинган улуғ–Усиз ҳеч бир иш битмайди.
- ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади.
- бутун махлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо.
69. Ал_Қодир.
Чексиз қудрат соҳиби. У зот ҳар бир нарсага қодирдир. Ъар бир иш унга осондир.
Аллоҳ таоло азалдан ҳар бир нарсага қодирдир. Агар Аллоҳ азалдан ҳар бир нарсага қодир бўлмаса, қачон ва қандоқ қилиб ҳар бир нарсага қодир бўла олади.
Аҳли сунна ва жамоа эса Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Бунга ҳамма бўлиши мумкин нарсалар киради. Бўлиши мумкин бўлмаган амри маҳол нарсаларга эса ақли бор одамлар аҳамият бермайдилар, дейдилар.
Баъзи бир фитначи одамлар мусулмонларнинг иймонига футур етказиш учун «Аллоҳ ўзи кўтаролмайдиган тошни ҳам ярата оладими?» каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри маҳолдир ва аҳли иймонлар уларга аҳамият бермасликлари лозим.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel