Ушбу суратларда бир кўчанинг 2016 йилдаги ва 2022 йилдаги ҳолатини кўришингиз мумкин.
Охирги суратдаги зот эса ўз қишлоғида 5000 туп кўчат экиб, уни обод қилишга қарор қилган ва мана шу дарахтларни экиб чиққан жазоирлик Яйҳо Буақлин исмли оддий мусулмон.
Унинг саъй - ҳаракати билан суратда кўриб турганингиз чўл шундай гўзал дарахтзорга айланган.
Мана шу ҳақиқий ислом таълими. Зеро, Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар бир мўминнинг қўлида кичик бир новда бўлса, у Қиёмат бошланганини кўриб турса ҳам, ўша новдани эка олса, эксин, дея таълим берадилар.
Қанийди, биз ҳам юртимизни обод қилишда шу одамдек ҳаракат қилсак, ҳам дунёмиз, ҳам Охиратимизни обод қилган бўлардик.
Маҳмуд Усмон
@AbuYusuf_official
Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: “Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз”, Аъроф сураси, 182-оят.
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятни шундай тафсир қиладилар: “Ҳар қачон бир гуноҳ, хато қилишса, уларни бирон неъмат ила неъматлантирдик ва уларга истиғфор айтишни унуттирдик”.
Изоҳ: Истидрож — Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
91. Ал_Дорр.
Зарар қилувчи. Зарарли нарсаларни ҳам яратувчи.
92. Ан_Нафеъ.
Манфаат берувчи.
93. Ан_Нур.
Ўз-ўзи ила зоҳир бўлган ва ўзгаларни зоҳир қилган.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Хулқнинг макони қалбдир
Маълумки, Ислом динида бешта фарз бор. Яъни, Ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Макоримул ахлоқ дегани ўзи нима? Бу – одоб, меҳр-оқибат, ҳурмат, яхшилик, хушмуомала ва бошқаларни айбларини беркитиш дегани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишора қилиб:
وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
«Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!», деган. (Қалам сураси, 4-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Ибодатларимизни қабул бўлишида, дуоларимизни мустажоб бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса бу ҳусни хулқдир. Хулқнинг макони қалбдир. Қалб тоза бўлса, унда ҳеч бир фитнага, фисқу фасодга ва адоватга ўрин қолмайди.
Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли, мулойим, бошқаларни айбини беркитадиган бўлади. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари: «Мен макоримул ахлоқ (яхши хулқлар)ни мукаммал этиш учун юборилганман», – деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом олий даражадаги комил инсон эканларига асло шубҳа йўқ.
Банда ҳатодан ҳоли эмас. Билиб-билмасдан бир айб иш қилса, уни ўзи ёки ўзгалар ошкор қилишлиги жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул. Киши биродаридан бир айб ёки ҳатони кўрса, уни ислоҳ қилишга, тўғрилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу иш қўлидан келмаса, у айбни яширишлиги яхшидир. Буюк хулқ эгаси бўлган Пайғамбар алайҳиссаломдан инсонларни айбини яшириш тўғрисида келган ривоятларнинг баъзиларни келтирамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини яширади», дедилар.
Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради. Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади», дедилар.
Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким бир мусулмондан дунё машаққатини кетказса, Аллоҳ қиёматда ундан машаққатни кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини тўсади».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади».
Табароний ривояти.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарининг айбини тўсса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини тўсади. Ким биродарини айбини очса, Аллоҳ таоло унинг айбини очади, ҳатто уйини ичида бўлса ҳам шарманда қилади».
Ибн Можа ривояти.
Manba:IslomUZ
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
Аллоҳ бир ишни ирода этса, (у хоҳиши амалга ошишига керак бўлса) ҳаёт қонунлари ҳам бузилиб кетади. Денгиз чўктирмайди, ўт ёндирмайди. Тоғ ҳам сақламайди, паноҳ бўлмайди, балиқ ҳам ҳазм қилмайди. Бокира ҳам фарзанд туғади, эмизикли гўдак ҳам тилга кириб гапиради. Уйқуга кетганлар уч юз йил ўтиб ҳам уйғонаверади, қуёш тутилади, ой ёрилади...
Бу бўлмайдиган, амалга ошмас ишдир, демагин. Балки Роббим осон қил, ва кўмак бер, дегин. Биз Аллоҳнинг мулкидамиз ва хайр, яхшилик Унинг қўлидадир, дегин.
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿
🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹
🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!
🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!
🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
85. Зул Жалол вал Икром.
Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.
86. Ал_Муқсит.
Ўз адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи.
87. Ал_Жомеъ.
Жамловчи. Барча ҳақиқатларни жамловчи. Одамларни қиёмат куни жамловчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
94. Ал_Ҳодий.
Ҳидоят қилувчи. У зот Ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яъни, Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, Ўз хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади.
95. Ал_Бадийъ.
Ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи.
96. Ал_Боқий.
Боқий қолувчи. У доимий бордир, унга фонийлик ориз бўлмас.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
"Маҳрумлик нима, биласизми?
У - эрталаб Розиқингиз учун эмас, ризқингиз учун уйғонишингиз".
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Inson goʻzal xulqi bilan Allohga yaqinlashadi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
“Эй, Раббимиз, бизлар Сенга имон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!” (Оли Имрон сураси, 16-оят).
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
88. Ал_Ғаний.
Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди.
89. Ал_Муғний.
Беҳожат қилувчи. У зот Ўз бандаларидан қай бирини хоҳласа беҳожат қилиб қўяди.
90. Ал_Монеъ.
Ман қилувчи.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
Абдуллоҳ ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ деди: “Мусибат инсонга жонида, молида ёки фарзандида мусибат етишида эмас. Энг улкан мусибат - тўғрилаб бўлмас синишдадир. Яъни, динида синалиши, фитналанишидир. У ҳолга (тушиб қолган инсон қалбида) шак-шубҳа кучли ишонч ўрнини эгаллаб олади. Ботилни ҳақ деб кўра бошлайди, ҳақни эса ботил ўрнида кўра бошлайди. Маъруфни мункар, мункарни маъруф санай бошлайди”.
Закариё ибн Муҳаммад Ансорийнинг “Ад-дурарус сайния” китобидан.
@AbuYusuf_official
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
#Илонлар_Водийси
❗️Гунох иш қилишдан тўхтамаётганлар қабр илонлари олдида бу илонлар ҳеч нарса эмас!
#Дуо
Ассаламу Алайкум! Яқин биродаримизнинг жиянлари Нур Муҳаммад укамиз эртага операция қилинар экан дуо қилиб қўямиз Инша Аллоҳ соғайиб кетсинлар. Дуоларимиз сабаб Аллоҳ комил шифо ато этсин. Шифо берадиган ҳам дард берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Аллоҳим сен бандаларингга энг меҳрибон зотсан дуоларимизни ижобат қил. Беморларимизга комил шифо бер.
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
82. Ал_Афвву.
Афв қилувчи.
83. Ар_Раъуф.
Ўта шафқатли ва меҳрибон.
84. Моликул Мулк.
Мулк эгаси. Бу дунёдаги ишларни ўзи хоҳлаганича қилади. Унинг қазосини қайтарадиган ва ҳукмини ўзгартирадиган йўқ.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official ™
#Шеър
👤 |Абу Юсуф
▶️ |Қайтишинг кутармиз улуғ Рамазон
➡️ |Дўстларга улашинг!
👉 @AbuYusuf_official