abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръон тинглаб роҳатланинг!
🌿🌹🌿

🌹🌿 КАХФ-сураси 🌿🌹

🌹🌿Жума кунининг суннатларидан бири Кахф сурасини укишдир.
Кахф сурасини укишни унутманг!

🌹🌿Жума айёмингиз муборак булсин азизларим!

🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Намоз ўқимасликка баҳона йўқ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا  لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا  نَّحْنُ نَرْزُقُكَ  وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган. "Тоҳа" сураси 132-оят
Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.
Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.
Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.
Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.
Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي  رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин»
(Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Bu azon emas, qo’shiq!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳаким зотга:
― Бир одамни бир хонага киритиб, устидан эшикни қулфлаб қўйсак, унга ризқи қаёқдан келади?, дедилар

Ҳаким зот:
― Ажали келадиган жойдан, деб жавоб бердилар.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Safar bizdan
Zafar Allohdan

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Мутахасислар бу йил ёз энг иссиғи бўлади деса ҳаммамиз шу гапга қаттиқ ишониб ҳозирдан хавотир олиб иссиқга тайёргарлик кўрамиз. Унутманг охиратдаги ҳарорат бунданда иссиқ бўлади. Ўша кунга ҳам тайёргарликни ҳозирдан бошлаш вақти келмадимикан?

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ҒАРОЙИБ ОДАТ...

Қадимда бир мамлакат бор экан. У мамлакат подшоҳларига ғалати муомала қилишаркан.

Подшоҳ бутун умр бўйи шу мамлакат учун югуриб-елиб, уни обод қилиб, аҳолисини тўйдириб, доим шу мамлакат дардида ёнаркан.  Лекин у қариб қолса уни бир қайиққа ўтказиб олиб бориб кимсасиз, на бир дарахти, на бир озуқаси бор биёбон, жазирама бир оролга ташлаб келишаркан...

Подшоҳ ўша ерда азобда, очликда ўтаркан. Ҳамма подшоҳларга шундай муомала бўларкан. Мана янги бир оқил подшоҳ эски шоҳ ўрнига тахтга ўтирибди.
Иш бошлашдан аввал ўйланиб қолибди... Шунча подшоҳлар шу мамлакат учун хизмат қилишди, фақат шу мамлакатни обод қилишди, лекин барибир уларни ўша кимсасиз оролга ташлаб келишди. Мени ҳам шундай оқибат кутяпти, нима қилсам экан?! 

Унинг оқил бир вазири бор экан, вазирини чақириб маслаҳат сўрабди. Вазир:
-Подшоҳим, сиз оқил инсонсиз, сиз бошқалардек иш тутманг, сиз бу мамлакатни обод қилиш билан бир қаторда ўша оролни ҳам обод қилинг...
У ерга ҳам ўзингизга сарой қурдиринг, боғ барпо қилдиринг, озуқа захира қилдириб қўйинг. Бу мамлакатда ишингиз тугаб сизни қайиққа ўтказиб ўша оролга жўнатишса, ўзингиз обод қилган оролда роҳат-фароғатда яшайсиз дебди...

Вазирни гапи подшоҳга маъқул тушибди. Бу мамлакатни обод қилиш билан бир қаторда кимсасиз оролни ҳам обод қилибди, боғ барпо қилибди, озуқа заҳира қилибди, сарой қурибди...
Подшоҳлиги тугаб қайиққа ўтказиб оролга жўнатишаётганда кўнгли
хотиржам, хурсанд ҳолда ўзини обод қилган оролига кетибди...

Қиссадаги мамлакат – ДУНЁМИЗ;
Подшоҳ – ЎЗИМИЗ;
Қайиқ – ТОБУТ;
Кимсасиз орол - ҚАБР; Жаҳаннам;
Обод қилинган орол эса – ЖАННАТ;
Оқил вазир - ИЙМОНимиз.

Ҳар биримиз бу дунёни обод қилиш учун елиб югурамиз, лекин аксарият ҳолларда охиратни унутиб қўямиз...
Жазирама, очлик, азоб оролида жаҳаннамда азоб тортмайлик десак, борадиган еримизни - охиратимизни обод қилайлик, охиратга ҳам озуқа заҳира қилайлик, абадий роҳат фароғатда ўтайлик...


@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ойнинг ўнбеши ёруғ ўнбеши…

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Яқинларга ҳам улашинг
👉𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝑰𝑵𝑺𝑻𝑨𝑮𝑹𝑨𝑴
👉𝒀𝑶𝑼𝑻𝑼𝑩𝑬
👉ADMIN

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Diqqat bilan tinglab izohlarda nimani tushunganizi yozing 👇🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Alloh senga nima yozda uni albatta olasan agar sherni og’zida bo’lsa ham…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

АДОЛАТ

Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳу билан хусуматлашиб келди. Халифа у кишига: "Эй фалончи! Бу ерга ўтир!", деди. Сўнгра Али розиёллоҳу анҳуга қараб: "Тур эй Абул Ҳасан! Даъвогарнинг ёнида ўтир!", деди.
Улар ўтиришди, мунозара қилишди. Сўнгра ҳалиги киши чиқиб кетди. Халифа Умар розиёллоҳу анҳу Али розиёллоҳу анҳунинг юзида ўзгариш сезди. Сўнгра ундан сўради:
- Сенга нима бўлди эй Абул Ҳасан, юзингда ўзгариш кўраяпман. Бирор иш сенга ёқмадими?
- Ёқмади!
- Нима ёқмади?
- Унинг олдида менга куням билан мурожаат қилдингиз. Унга эса исми билан мурожаат қилдингиз. Менга исмимни айтиб "Тур эй Али, даъвогарнинг ёнида ўтир", демадингиз!

Буни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу Али розиёллоҳу анҳуни қучоқлаб пешанасидан ўпиб деди:
- Сизларга ота-онам фидо бўлсин. Сизлар туфайли Аллоҳ бизни ҳидоят қилди. Сизлар туфайли бизни зулматлардан нурга чиқарди!

Аллоҳга қасамки, уларнинг қайси биридан ажабланишни ҳам билмайсан киши. Кишилар ўз пайғамбарининг куёви билан хусуматлашмоқда. Агар ҳақ бўлса ҳаққини олишдан заррача шубҳа қилишмаяпти.
Халифага қаранг. У ҳукмда кишилар ўртасини ажратмаяпти. Унинг наздида ҳамма ҳақдан пастда туради. У Алини яхши кўради. Нубувват хонадонига жонини беради. Аммо инсонлар қонун олдида баробардирлар!
Али розиёллоҳу анҳуни айтмайсизми?! У зот даъвогарнинг олдида куняси билан чақирилишга рози бўлмаяпти. Буни адолатсизлик ҳисоблаяпти!

Инсон ҳатто душманига ҳам инсоф қилмагунича буюк бўла олмайди. Ўзи учун ҳақнинг зоҳир бўлишини истаганидек, ўзгалар учун ҳам буни исташи лозим.
Шариат фақатгина жиноятларга жазолардан иборат эмас. Шариат мукаммал низомдир. Уни аввало уйимизда жорий қилсаккина жамиятимизда жорий бўлади.
Адолат дегани чиройли жумлаларни гапириш эмас. Адолат аввало уйда кўриниши, сўнгра сиз қаерда бўлсангиз ўша ерда бўлиши лозимдир!

АбдулҚодир Полвонов

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аввалги мусулмонларчалик ўқиш ва китобни севадиган умматни бошқа ҳеч қаердан топа олмайсиз.

Имом Жоҳиз раҳимаҳуллоҳ китобфурушларнинг дўконини, у ерда тунаб, китоб ўқиш учун кечқурун ижарага оларди.

Ҳадис ва фиқҳ илмларида имом бўлган Исҳоқ ибн Роҳавайҳ раҳимаҳуллоҳ бир бева аёлга уйланганлар. Сабаби ўша аёлда Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг асарлари бор эди. Мазкур китобларни ўқиш учун унга уйланганлар.

Наҳв олими Ибн Хашшоб раҳимаҳуллоҳ китобфурушлар олдидан ўтаётганда улардан беш юз динорлик китоблар сотиб олади. Тўлашга пули етмай уйини сотиб юборади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ йигирма минг мужалладдан кўпроқ китоб ўқиганлари ривоят қилинган.

Ҳоний Ҳожининг "Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса" китобида бу ҳикоя келтирилган:
“Зубайр ибн Баккор айтади: “Синглимнинг қизи аёлимга: “Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга ҳам қизиқмайди” деди. Шунда хотиним: “Аллоҳга қасамки, мана бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам қаттиқроқ” деб нолиди”.

Бизчи? Орамизда китобсеварлар бор. Аммо китоб ўқимайдиган одамлар ҳам бор. Шундай инсонни биламан, ўқийдиган китобларини кунларга тақсимлаб қўйган. Автобусда ўқиладигани бор, уйда аёли билан ўқийдигани бор.

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, илм излашдан тўхтамай, фойдали илмларни ўзлаштириб, уларга ихлос билан амал қилиб, дунё-охиратда саодатга эришишимизни насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий  (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Келинг, ғийбат қилмайлик!

Ғийбатнинг таърифини ушбу ҳадисдан билиб оламиз:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?” деб сўрашди. “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг”, дедилар. Шунда: “Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?” дейишди. “Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, айтганинг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан”, деб жавоб бердилар” (Абу Довуд ривоят қилган).

Баъзилар “Мен биродаримнинг йўқ айбини гапирмаяпман. Балки бор айбини айтяпман” деб даъво қилишади. Мазкур ҳадисга кўра уларнинг даъвоси асоссиз бўлиб, улар ғийбат қилаётган бўлишади.

Қуръони Каримнинг Ҳужурот сурасида ғийбат қилиш ўлган биродарининг гўштини ейишга ўхшатилган. Ҳеч ким ўлган биродарининг гўштини ейишни хаёлига ҳам келтиролмайди. Ғийбат ана шундай оғир гуноҳдир.

Афсуски, уч-тўртта улфатлар йиғилиб қолса, суҳбат орасида кимнидир ғийбат қилиш ҳам содир бўлади. Иймони комил мусулмон бировни ғийбат қилмаслиги, ғийбатчиларни бу гуноҳдан қайтаришга уриниши, агар улар ғийбатдан тилларини тиймасалар, ўзи ундай мажлисни тарк этиши керак. Чунки ғийбатчилар билан бирга ўтириб, уларни бу ишдан қайтармай ўтираверган киши ўша кимсаларнинг гуноҳига шерик бўлади.

Ғийбат биродаримизнинг унга ёқмайдиган нарса билан эслаш экан, бу нарса унинг ташқи кўриниши, шаклига оид бўлиши ҳам мумкин. Масалан, баъзилар “Фалончи пакана”, “Фалончи чўлоқ”, “Фалончи найнов”, “Фалончи қора” каби гапларни кўп ишлатишади. Бу гапни ўша инсон эшитса, хафа бўлади. Демак, бу ҳам ғийбат ҳисобланади.
Ғийбатчини ҳеч ким ёқтирмайди. Ундай кимсага охиратда ҳам аламли азоб бордир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Меърожга чиқарилганимда бир қавмнинг ёнидан ўтдим. Уларнинг мисдан бўлган тирноқлари бўлиб, улар (ўша тирноқлар ила) юзларини ва кўкракларини тирнар эдилар. Мен: “Эй Жаброил, булар ким?” деб сўрадим. У: “Улар одамларнинг гўштларини ейдиган (ғийбат қиладиган) ва уларнинг обрўларига тил теккизадиган кишилардир” деб жавоб берди”.
Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Оддий тирноқ билан юзингизни ёки танангизнинг бирор жойини қашийверсангиз, бориб-бориб ўша жой ярага айланади. Энди мисдан бўлган тирноқлар билан юз ва кўкракларни тирнаш жуда қўрқинчлидир. Ҳадиси шарифда ғийбатчилар “одамларнинг гўштларини ейдиганлар” деб васф қилинмоқда. Бу Ҳужурот сурасида келтирилган ғийбатчи мисолининг ҳадисда ҳам келтирилишидир. Ғийбатчи кимса ғийбат қилаётган пайтда дўстининг, диндошининг гўштини еб ўтирган бўлади.

Охиратда ғийбатчи ўша ғийбат қилган кишисига ўз савобларидан беради. Бордию унинг ҳаққини тўлиқ беришидан олдин савоблари тугаб қолса, ғийбат қилган одамининг гуноҳларидан ўзига олади. Инсон ўша онда битта сажда, битта тасбеҳнинг савобига муҳтож бўлиб турганда, ҳаққини поймол қилган кишисига савобларини бериб, унинг гуноҳларини ўзига олиши мусибат устига мусибатдир. Шунинг учун барчамиз ғийбатдан тийилиб, ўзимизни ислоҳ қилиш билан машғул бўлиб, ибодатларимизни ўз вақтида адо этиб, қарзларимизни эгаларига бериб, гуноҳ-хатоларимизга истиғфор айтиб, тавбада бардавом бўлишимиз лозим. Шунингдек, бундай оғир гуноҳ бўлган ғийбатдан сақланишимиз, бошқаларни ҳам ғийбатдан тийишимиз, ғийбат мажлисларида ўтирмаслигимиз керак.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан, ғийбатга қолишдан асраб, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари

97. Ал_Ворис.
Мувжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи зот.
98. Ар_Рашийд.
Тўғри йўлга иршод қилувчи.
99. Ас_Сабур.
Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.
══════ ❁✿❁ ══════
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel