Xotin boʻlish qiyin emas
Qiyini – erning jahli chiqqanida bitta gapdan qolib, gap qaytarmaslikdir.
Qiyini – qorni och kelganida, yarim kechasi boʻlsa ham, turib ovqatini oldiga qoʻyishdir.
Qiyini – achitib, kesatib olishning oʻrni kelganida, uni ranjitmaslik uchun tilni tiya bilish, uni ayay olishdir.
Qiyini – uning ham oʻz shaxsiy hududi borligini tan olish, unga daxl qilmaslikdir.
Qiyini – hayot tashvishlaridan charchab, alamini sizdan olganida, uni toʻgʻri tushunish, xafa boʻlavermaslikdir.
Xotin boʻlish qiyin emas.
Qiyini – kayfiyatingiz yaxshi boʻladimi yoki yomon, koʻchadan kirib kelganida uni iljayib kutib olishdir.
Qiyini – baʼzida xafa qilib, ranjitsa-da, haqqiga samimiy duolar qila bilishdir.
Qiyini – qanchalik qiziq va sirli tuyulsa ham, telefonini ochib, ichini titmaslikdir.
Qiyini – nafsga yoqmasa ham itoat qilish, boʻysuna olishdir.
Qiyini – ayblari, kamchiliklari boʻlsa-da, bolalarga otasini dunyodagi eng yaxshi inson deb koʻrsata bilishdir...
👉🏻 @AbuYusuf_official
Туяқуш тухуми шаклидаги сайёра
Ер сайёраси туяқуш тухуми шаклида. Буни Қуръони Каримда аниқ баён қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا
“Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди” (Назиат сураси, 30-оят).
Оятдаги “даҳа” феъли “ёйиб қўйди”, “чўзиб қўйди”, “кенг қилди” маъносини ифода қилади.
Шунингдек, “даҳа” феълининг ўзаги бўлмиш “даҳв”дан олинган “ал-мадҳа” сўзи “туяқуш тухуми турган жой” маъносини ифода қилади. Ҳозирги кундаги кўплаб олимлар “даҳв” калимасини тухумсимон нарса, туяқуш тухумига ўхшаган нарса маъноларини билдирувчи сўз эканини айтмоқдалар. Шундай олимлардан бири Зағлул Нажжордир.
Бугунги кунда космонавтлар орбитадан туриб олган Ер сайёрасининг расмлари бутун дунёга тарқалиб кетган. Унда Ернинг товуқ тухумидек ўта чўзинчоқ (эллипссимон) ёки дум-думалоқ (доирасимон) эмас, балки айнан туяқуш тухуми каби бироз чўзинчоқ ҳолатда экани ҳаммага кўрган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биргина сўз билан Ер сайёрасининг қандай шаклда экани, унинг сирти текис, ёйиқ, яшаш учун қулай тарзда яратганини баён қилиб қўйган.
Қуръони Карим нозил бўлган пайтда Арабистон ярим оролида бирорта обсерватория, астрономик кузатиш станцияси мавжуд бўлмаган, космонавтикага оид ҳеч қандай тасаввур йўқ эди.
Шундай шароитда Қуръони Каримда Ернинг шакли, ҳолати ҳақида аниқ илмий маълумотларнинг берилиши Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳақ Каломи эканига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг ҳақ пайғамбари эканликларига яққол далилдир!
👉🏻 Манба: IslomUZ
Зебранинг чизиқлари нимани англатади?
120 йилдан бери олимлар нима учун зебраларда оқ ва қора чизиқлар мавжудлиги борасида баҳслашиб келардилар. Яқинда бунинг сабабини кашф этдилар. Аниқлашларича, заҳарли ҳашаротлар чақишининг олдини олиш учун уларнинг танасида чизиқлар бор экан. Ҳашаротлар керакли жойни топа олмай, адашиб, чақмай кетар экан.
Олимлар баъзи сигирлар терисига шундай чизиқлар чизиб кўриб, “ҳашаротлар йўлдан адашиб, чақмай кетиши” ҳақидаги фикрлари тўғри эканини аниқлашди.
Маълумки, Африка қитъасида турли заҳарли ва вирус тарқатувчи ҳашаротлар кўп. Шулардан кенг тарқалгани цеце пашшасидир. Aфриканинг нам ўрмонларида тарқалган ушбу ҳашаротнинг бир қанча турлари оғир касаллик қўзғатувчи трипаносомаларни юқтиради (касалликдан ҳар йили минглаб кишилар ҳалок бўлади).
Шунингдек, зебраларда цеце пашшасига нисбатан ҳимоя қатлами ва трипаносомаларга қарши иммун тизими мавжуд эмас экан. Бу эса агар бу пашша зебраларни чақадиган бўлса, уларнинг ўлимига, ҳатто бутун бир тўда ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин деганидир.
Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсани беҳикмат яратмаган. У Ҳаким Зот. Нимани қандай яратишни Ўзи билади. У барча нарсани аниқ ўлчов ва ҳикмат билан яратган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ
«Яратган зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор зотдир» (Мулк сураси, 14-оят).
👉🏻 Манба: IslomUZ
#зикр_ва_дуо
Ким тўшагига ётаётган пайтда истиғфор айтса...
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тўшагига ётаётган пайтда:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ القَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуби илайҳ», деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича ёки юлдузлар ададича ёки бир-бирига жипс қумлар сонича ёки дунё кунларининг ададича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечиради», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз
Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.
Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.
Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).
📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.
🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.
52-дарс /channel/AbuYusuf_official/34330
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да! Ўтган хатмдан Жуз олган биродарлар эртанги хатмгача ўқиб қўйинглар илтимос
👉 @AbuYusuf_official ™
Одатда, ҳаётининг аввалида жаҳолатнинг зулмат кўчаларида юриб-юриб кейин ҳидоятга келган ва чуқурроқ диний илм олмаган кимса радикаллашиб қолиш эҳтимоли кучли бўлади. Бундай инсон мўътадилликдан ғулув томонга оғиб кетади кўп масалада. Ўзи каби (эҳтимол ўзи ҳам ундай эмасдир) юз фоиз динга амал қилмайдиганлар унинг учун мунофиқ, фосиқ, фожир, ифлос ва яна бир нарсалар бўлади. Ҳамманинг айбини қидириб юрадиган бўлиб қолади, диний масалаларда. Ўзи ҳам бир вақтлар диндан узоқ бўлгани ва кейин Аллоҳнинг фазлу карами билан ҳидоятланганини унутади. Агар унутмасайди, бошқаларга узр топар, нафратланиш ўрнига ҳаққига хайрли дуо қилар ва иншоаллоҳ вақти келиб у инсон ҳам ҳаққа йўл топишидан умидвор бўлар ва шунга кўра гўзал муомала қилган бўларди. Ахир, ўзи ҳам ўтган куни жоҳилият кўчаларида юрарди. Кеча ҳидоят топди. Аммо, бугун ўтган кунини унутди. Шу боис, ўзининг ўтган кундаги ҳолатида юрганларга бағрикенглик қилолмайди. Уларни турли лақаблар билан таҳқирлайди. Агар замон кўтарсаю аллақачон уларнинг қонини оқизиб, ўз кўнглида катта савобни қўлга киритган ҳам бўларди. "Афсуски", буни замон кўтармайди.
Бундай кимса кимдир унинг каби намозни жамоат билан мунтазам адо этмаса, ундан жиркана бошлайди. Унинг иймонига шубҳа қилади. Ўзини ундан устун санайди. Қариндошлари ичида ҳали диний тушунчаси мукаммаллашмаган одамлар бўлса, уларни ҳам иккинчи нав, жоҳил одамлар қаторига қўшиб қўяди. Имом-домлаларни ҳам дин масаласида идеал бўлишини истайди. Улар хато қилгудек бўлса буни атрофга ёйиб, ноғора қоқади. Ўз нафсининг ҳавоси (истаги) қандай гумонга олиб борса шуни ҳақиқат деб билади. Ўзи ёмон кўриб қолган ва Аллоҳнинг зикрини ёмон кўришда айблаб юрадиган кимсалар учун заррача узр топгиси келмайди. Унинг сўзини ўша нафсининг ҳаво хоҳиши шивирлаган нарсага йўйиб таъвил қилади ва шунга қатъий ишонади.
Фалончи Қуръонни ёмон кўради, Алллоҳнинг зикрини ёмон кўради деб қатъий даъво ҳам қилади. Лекин, ҳавои нафсига эргашаётганини билмайди. Зеро, ҳавои нафсига эргашмасдан, эҳтиросга берилмасдан, бироз ўзини босиб, фикрласа ўша имом бор-йўғи айтмоқчи бўлган тўғри сўзини нотўғри услубда етказиб қўйганини англаш қийин эмасди. Аммо, афсуслар бўлсинки, унинг кўзи динда ташаддуд ва ғулувга кетиш билан кўр бўлиб қолган.
Азизлар, бу ҳолатга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлайлик, Аллоҳдан паноҳ сўрайлик. Нафс фақат зино, ўғирлик каби нарсаларга буюрмайди, айнан диний масалаларда ҳам ташаддуд ва мўътадилликдан оғиш нафснинг ҳавосидир.
Агар ҳар нарсада адолат ва инсоф билан ҳукм қилиш, мўътадил фикр юритишга одатланмасак кўриниб турган нарсани ҳам кўрмай тураверамиз. Кейин кеч бўлади. Инсон бир карра ғулувга кетдими, мўътадил бўлиши ўта қийин бўлади. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин.
Алишер Султонходжаев
Manba: BayyinaUZ
Кишини ҳақдан оғдириб, ҳалокат ўринларига ташловчи энг улкан шаҳватлардан бири – мол-дунёга муҳаббат қўйиш фитнасидир. Қанчалаб солиҳ ва тақводор кишилар қалбини мол-дунёга топширгач, моли ҳам дини ҳам зое бўлгандир. Чунки у учун ёлғон гапиради, у учун бахиллик қилади, у учун бошқалар билан адоват қилади, у учун ҳақдан оғади ва таъқиқланган, ҳаром ишларга берилади.
Аллоҳ таоло Ўз Китобида қандай ҳам рост баён этган: “Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас...”
Анфол сураси, 28-оят.
Муҳаммад Абдусаттор Абдусалом
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб шундай деб ёзибди:
― Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.
Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай деди: "Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18,000 риёл (салкам 5000$)".
#Она
Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон!
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвачилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди.
Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди.
«Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди.
Шериклар битимни тузишди. Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди.
Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқаси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди.
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди.
Вақт ўтиши билан битта куллия бора бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос.
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шерикичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён.
Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик-чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!
👉🏻 Манба: IslomUZ
🤲 Ижобат бўлган дуо
Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).
@AbuYusuf_official
Тилдаги муаммолар
Гўзал сўзлардан сўзлаб, хунук сўзлардан тилни тийиш ҳақида Асмо ибн Хорижа айтади: «Мен ҳеч кимни сўкмадим (ҳатто жавобан ҳам). Чунки, мени сўкадиган одам икки кишидан бири бўлади: ё аслида олижаноб одам бўлиб, ундан тойилиш содир бўлиб, сўкади. Шунда мен уни кечириб, бу борада фазл ва устунликни қўлга киритишга ҳақлироқ бўламан. Ёки (мени сўкадиган киши) пасткаш одам бўлади. Шунда (у билан сўкишиб) ўз ирзимни унга нишон қилиб беришим ярамайди».
У кўпинча, Ҳотам Тоийнинг қуйидаги байтини зарбул масал қиларди:
وأغْفِرُ عَوْراءَ الكَريمِ ادّخارَهُ
وأصفح من شتم اللئيم، تكرَّما
Маъноси: карамли, яхши инсоннинг (менга нисбатан айтган) ёмон сўзини унинг дўстлигини сақлаб қолиш учун кечираман. (Мени сўккан) пасткаш кимсани сўкишдан эса ўзимни олий тутаман. (Ибн Абуддунё: ал-Ҳилм: 74-бет).
Умайя ибн Абдуллоҳ ҳикоя қилади: «Умар ибн Абдул Азиз ҳузурида эдик. Бир киши бошқасига: «фалон нарса қўлтиғинг тагида» деди. Шунда Умар ибн Абдул Азиз: «имкон қадар энг гўзал сўзлар билан гапиришга нима тўсқинлик қилади сизларга?», дедилар.
«У қандай бўлади?», деган эди, Умар: «бояги одам (қўлтиғинг тагида, демасдан) «қўлинг тагида», деганда эди чиройлироқ бўларди», дедилар. (Ал-Жомеъ лиахлоқир-ровий: 1-жилд, 404-бет).
Имом Шофеийнинг буюк шогирди ва фиқҳий мазҳабининг ёйилишига энг катта ҳисса қўшган инсон бўлмиш Исмоил ибн Яҳё Музаний ҳикоя қилади: «Бир куни Шофеий ҳузурида «фалончи каззобдир», дедим. Буни эшитган Шофеий менга ўгит берди: «Эй Абу Иброҳим (Музанийнинг куняси), сўзларингга энг гўзал либослардан кийдир. «Фалончи каззобдир!», дема, балки «ҳадиси эътиборли эмас», дегин». (Фатҳул Муғис: 2-жилд, 128-бет)
Муҳаддислар ҳадисларга кўпинча ровийларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда баҳо берганлар. Ростгўй ва ишончли ровийларни ундай бўлмаганлардан ажратиб олиш учун, ҳамда тўқима ҳадислар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёлғон тўқиш билан танилган, ишончсиз кимсаларга нисбатан «каззоб (ёлғончи)», «ваззоъ (ҳадис уйдирувчи)» каби огоҳлантирувчи сўзларни ишлатганлар.
Лекин, айрим олим ва муҳаддислар бундай кескин сўзлар ўрнига «фийҳи назар (унда мулоҳаза бор)», «ҳадисуҳу лайса бишайъ (ҳадиси эътиборли эмас)» каби юмшоқ сўзларни қўллашни афзал кўрганлар. Бу ҳам бўлса, уларнинг одобу ахлоқда юксак ўринни эгаллаганликларидан ҳамда хунук сўзни ишлатишдан йироқ бўлишга ҳарис бўлганликларидандир.
Мусанно ибн Саббоҳ айтади: «Ваҳб ибн Мунаббиҳ қирқ йил давомида жони бўлган бирор нарсани сўкмади» (Сияру аъломи-н-нубало: 4-жилд, 547-бет).
Осим ибн Абун Нажуд айтади: «Абу Воилнинг на инсонни, на ҳайвонни сўкканини кўрдим (яъни унинг асло-асло бирор кимсани ёки ҳайвонни сўкканига гувоҳ бўлмадим)». (Сияру аъломин-нубало: 4-жилд, 164-бет).
Иброҳим Таймий айтади: «Рабийъ ибн Хусаймга йигирма йил давомида ҳамроҳ бўлган инсон айтиб берди: «унинг оғзидан бирорта ҳам хунук сўз чиққанини эшитмадим». (Имом Аҳмад. Зуҳд китоби: 562-бет).
Ҳасан ибн Башшор айтади: «Ўттиз йилдирки, узр сўрашга эҳтиёж сезадиганим бирорта (ёмон) сўз гапирмадим». (Табақоту-л-ҳанобила: 2-жилд, 57-бет).
Изоҳ: Асмо ибн Хорижа (эркак исми) арабларнинг аслзода, карамли ва олийжанобларидан, шарафли ва саййидларидан эди. У ўзининг саховати, донишмандлиги, кечиримлилиги ва гўзал хулқи билан донг таратган.
Ҳотам (асли Ҳотим) Тоий яъни «Тойъ қабиласига мансуб Ҳотим» исломдан аввал, жоҳилия даврида яшаб ўтган ва ўзининг олийжаноблиги, саховати ва шоирлиги билан машҳур бўлган шахс. Тойъ қабиласининг сардори эди.
Осим ибн Абун Нажуд Куфий машҳур қироат ва наҳв имомларидан бири.
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Яхши амал қилса хурсанд бўлади!
Бир киши Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди:
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарига, китобга, пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларига, етимларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир, ана ўшалар тақводорлардир».
Ҳалиги киши деди:
- Мен сендан яхшилик ҳақида сўрамадим!
Абу Зарр розияллоҳу анҳу деди:
- Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сен мендан сўраган нарсангни сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мен сенга ўқиб берган оятни ўқиб бердилар. У сен менга айтган гапингни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. У рози бўлмагач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:
- Менга яқинроқ кел! Иймонли киши яхши амал қилса хурсанд бўлади ва савобини умид қилади. Агар ёмон амал қилса хафа бўлади ва азобидан қўрқади. Агар яхшиликларинг сени хурсанд қилса сен иймонлисан!».
Дунё охират экинзоридир. Биз бунда экин экамиз. Ҳосилни эса Аллоҳга йўлиққанимизда оламиз. Мўъмин киши дунёда бир яхшилик қилса замирида саодатни, қалбида роҳатни ҳис қилади. Буни Аллоҳ учун қилганига ишонади. Эртага Унга йўлиқишини билади. Аллоҳдан кўра вафоли зот йўқлигини, қиёматда унинг ажрини гўзал суратда беришини англайди!
Агар ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўъминсиз!
Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамаган томонларимизни сатр қилган, инсонлар кўришини истаган томонимизни тарқатган Аллоҳ покдир!
Мўъмин киши гуноҳ қилиб қўяди. Сўнгра унинг маҳзун бўлиб қолганини кўрасиз. Қалби синади. Сўнгра намоз, рўза, тавба, истиғфор, кечги намоз ва кўз ёшлари билан Аллоҳга қайтишга шошилади.
Аммо гуноҳни қилиб хафа бўлмаса, надомат қилмаса мана бундан қўрқиш лозим. Аллоҳнинг ҳалимлигини ожизлик деб ўйласа, гуноҳ қилганида Аллоҳнинг сатр қилганини суистимол қилиб яна гуноҳда бардавом бўлса, мана бу хавфли!
Доктор Муҳаммад Ражаб айтади:
«Ўғлим! Гуноҳларинг ичида энг зарарлиси биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас, кўпи ҳам эмас, ози ҳам эмас. Сенинг ҳалокатинг гуноҳни қийналмасдан, қалбинг оғримасдан қилишингдадир. Ана шундан сўнг қалбинг унга ўрганиб қолади. Уни тавбага ундайдиган синиқликни энди топа олмайсан. Эй ўғлим! Агар кунларимизни яхшилаб тафтиш қилганимизда, кўп гуноҳларимиз одатга айланиб кетганини англаган бўлар эдик. Бу гуноҳларнинг ҳаромлигига қалблар эътибор бермай қўйди. Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳ сени маст қилган гуноҳдир!».
Қуръони Карим қироати одоби ҳақида
Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «اقْرَإِ الْقُرْآنَ فِي شَهْرٍ». قُلْتُ: إِنِّي أَجِدُ قُوَّةً حَتَّى قَالَ: «فَاقْرَأْهُ فِي سَبْعٍ، وَلَا تَزِدْ عَلَى ذَلِكَ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қуръонни бир ойда бир марта ўқи», дедилар. Мен:
«Ўзимда қувватим борлигини биламан», дедим.
Охири бориб у зот:
«Уни етти кунда қироат қил. Ундан зиёда қилма», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шу ҳадиснинг маъносидан келиб чиқиб, оддий мўмин-мусулмон кишига Қуръони Каримни бир ойда бир марта хатм қилиб туриши тавсия қилинади.
Мазкур муддатдан озда хатм қилиш имкони борлар етти кунда бир хатм қилсалар, яхши бўлади. Бундан оз муддат хатм учун камлик қилади. Чунки шошилиб хатм қиламан деб, ҳарфларни махражидан чиқармай, тажвид қоидаларига амал қилмай, камчиликларга йўл қўйилиши мумкин.
Уламолар Қуръони Карим қироати одоби ҳақида далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқиб, бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар:
1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.
2 Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.
3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.
4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки бошқа мутакаббир сифатида ўтирмаслиги керак.
5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқишидир.
6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.
7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги керак.
8. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўта шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги лозим.
9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши керак.
10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши лозим.
11. Хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», деган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилса, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эди.
12. Қуръони Каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатни чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.
13. Қироатни ичида қилмоғи мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.
14. Баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам жоиз.
15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.
16. Қуръони Каримни қироат қилувчи доимо ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим.
17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи жуда ҳам яхши ишдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Руҳий тарбия» китоби асосида